Бугунги сайёр қабулдан:
– Алоқа вазири бўлмоқчиман… Ўзи мен амалпараст эмасман…
Мени ўзингиз таклиф қилинг, илтимос!
– Қаерга?
– Президентга...
@mufasa_mh
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бўкада сайёр қабул бўлаяпти. Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ҳам қабулда қатнашаяпти.
Бу суратни кўраркан, эшитиш, эшита олиш ҳам бир санъат, катта маданият, деб ўйладим.
Мана шундай яхши инсонлар давлатимиз бошида эканлигидан ғурурланасан киши.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Президент фармони: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 18 миллион сўм нақд пул берилади.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бошлиғи Хуршид Алибоев Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
@oltin_voha
#Тезкор #Тўлиқ
⚡️ Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси тўлиқ шаклда.
⚡️Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Конституция бугун 1 майдан эътиборан расман кучга кирди.
@oltin_voha
✅ Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки натижалари
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Референдумда овоз бериш вақти тугашига оз вақт қолганда Оҳангарон шаҳри, «Янгилик» МФЙ референдум участкасидаги ҳолат.
Одамлар ўз тақдирига бефарқ эмас. 👍❤️
Фото: Суннат Сапаралиев
@oltin_voha
Лентада чиновникларни референдумга борган расм ва видеолари билан тўлиб кетди. Ну бу фақат элита қатнашяпти дегани эмас, канешна. Мана сайлов округларида одамлар гавжум, айримлари ипподромга ўхшайди, товба 😁 «Қашшоқ»лар ҳам бефарқ эмас, референдумда фаол иштирок этяпти. Кўпчилиги ёшлар, бу Қибрайда олинган тасвир.
@mufasa_mh
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бекобод. Сарвак маҳалласи. Одааам. Референдум.
P.S. Одамлар фикрлаяпти, қизиқаяпти, ўрганаяпти, кейин овоз бераяпти. Муҳими - шу.
@oltin_voha
#онлайн
Айни дамда мамлакатимизда бўлгани каби Тошкент вилоятидаги 958 та референдум участкасида овоз бериш жараёни бошланди.
Нурафшон шаҳридаги 7-референдум участкасида ҳам овоз бериш қизғин давом этмоқда.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Янгиланаётган #Конституция лойиҳаси халқимизнинг ҳаётий таклифлари асосида шакллантирилди.
Лекин бу жараённи ўз соҳасининг усталари, экспертлар, ҳуқуқшуносларнинг профессионал нуқтаи назарисиз амалга ошириб бўлмасди.
Таклифларни “қонун тили”га ўгиришда қатнашган мутахассисларга миннатдорчилик билдирамиз.
Одилжон Тожиев
#Конституциявий_ислоҳот турли соҳа, касб, қизиқиш ва дунёқараш эгаларини ўз атрофида бирлаштирди.
Уларнинг ҳеч бири ўз Ватанининг тақдирига бефарқ эмас.
👨🏻💻👩💻Кунни тунга улаб, зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этган ҳамюртларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, шунча оз.
Тарихий жараёнда бевосита ва билвосита қатнашган ҳар бир иштирокчига миннатдорчилик билдирамиз.
Одилжон Тожиев
#Тяньшан_томонларда
Пском қишлоғи. Бўстонлиқ. Тяньшан тоғларининг этакларида шундай қишлоқ бор.
Бу ерда ҳозир “Уч авлод” учрашуви бўлаяпти. Ўзи қишлоқдан чиққану кейин қишлоқдан чиқиииб кетганлар шўтта. Ҳамма маза қилаяпти.
Дийдор. Меҳр. Самимият. Тадбирни уч сўз билан шундай ифода қилса бўлади.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бугун Жаҳон матбуоти эркинлиги куни. Матбуот эркинлиги борми? Ҳа, бор.
«Капитал»ни ёзган Карл Маркснинг машҳур гапи бор: «Матбуот эркинлиги бор. Ёнида эса дор...»
Ҳаммага ўхшамаган, ўзича кааатта, аслида кичкина одамчалар, байрамимиз муборак бошад!
Ҳақиқатнинг харидори йўқ ва аслида ҳеч қачон бўлмаган ҳам. Шуни эсингда тутиш. Эҳтиёт бўлиноради.
P.S. Фотога коммент: Бошни тик тутиб юриш ҳам хавфли бўпполди бугун. 💔😭
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутати бўлган шахс ҳаммани алдаб, соққани босиб ётган экан.
Депутатлар қурилиш билан шуғулланиши қанчалик тўғри ўзи? Объект қандай олинади, билмайсизларми? Ҳали бу темадаям баъзи гаплар бор. Бу ҳақда кейинроқ дангал гаплашамиз.
Давлат берган имтиёз ва имкониятларни тарғиб қиладиган кимсалар ўша нарсаларни ўзи ўзлаштириб ўтирса?
Кредитни олиб, кирага чиқарилган 11 та машина, Бўстонлиқдаги дачалар, Чирчиқдаги каша... Оҳангарон шаҳарда эса кадастр билан келишув, чала битган иморатни гаровга қўйиш...
Видеони кўринг. Мана шунақа гнидалар ёшларнинг биринчи рақамли душмани бўлади.
Тўлиқ видео бу ерда
@oltin_voha
#Конституция_куни_қачон
Ижтимоий тармоқларда “Энди 1-май Конституция куни сифатида нишонланадими?” деган мазмундаги турли чиқишлар бўлмоқда.
Йўқ, бундай бўлмайди!
Анъанага кўра, "8-декабрь – Конституция куни" байрами сифатида нишонланади.
Одилжон Тожиев
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Диний қўмита: туристик фирмалар орқали умра ёки ҳажга бориш ибодатни тўлиқ адо қилиш имкониятини бермайди. Умра-тур таклиф қилаётганлардан эҳтиёт бўлинг!
@oltin_voha
#Финиш
🎞 Бугунги қайноқ ва жўшқин иш кунига ярашадиган якуний видео
😉 Бу бизнинг жамоа! Бу Тошкент вилояти журналистикасининг янги авлоди.
✊Бу шунчаки «Ёшлар кундалиги»!
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
✏️✏️✏️
БЕНЗИН НАРХИ ОШМАЙДИ, АКСИНЧА ТУШИРИЛАДИ
🗓 1 майдан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли шохобчаларда АИ-92 маркали бензин нархи ошмайди.
🌐 Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз бўлиб чиқди.
❗️Аксинча, АИ-92 маркали бензин нархи май ойи ичида 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда.
💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#референдум
Депутатлар овоз бериш жараёнини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Одилжон Тожиев,
Конституциявий комиссия Матбуот котиби
#Конституция
Йўл берилса, имконият тақдим этилса, фуқаролар Бош қомусга муаллифлик қила олишини кўрдик.
220 минг таклиф эгаларининг айримлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Вақт ажратиб, кўнглидаги таклифини йўллаган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.
Одилжон Тожиев
#Ностальгия
Ботир Зокиров
«Араб тангоси»
26 апрель - буюк санъаткор Ботир Зокиров таваллуд топган сана.
Ботир Зокиров нима учун буюк? Чунки у санъаткор сифатида дунё миқёсида эътироф этилган ўзбек эди. Унинг "Араб тангоси" бир пайтлар дунё бўйича хит қўшиқ бўлганди. Бу қўшиқ Ботир Зокиров номини жаҳон эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири бўлишига замин яратди.
Яхши қўшиқ - кўнгил малҳами. Тингланг, бедорлар, дунёни лол қолдирган "Тошкент булбули" ижросида "Араб тангоси" жаранг сочмоқда.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ижтимоий тармоқларда «Камолот»ни соғиндим номли хэштег оммалашмоқда.
Сиз ҳам соғиндингизми?
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Наманганда саховатли бой оталар, тадбиркорлар Рамазон ҳайитида маҳалласидаги ёш болаларга 50 доллардан ҳайитлик тарқатишибди.
@oltin_voha