#референдум
#okrug_10
⭕️Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссиясининг Расмий телеграм канали ўз фаолиятини бошлади.
«Референдум-10» каналига ҳавола: /channel/okrug_10
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Минг афсус. Минг-минг афсус... Дин йўл беради, лекин йўлни виждон ва ақл ҳамроҳлигида босиш керак.
@oltin_voha
#Экспорт
Эшак экспорти жадал ривожланмоқда. 2022 йили Хитойга 17 минг бош эшак сотилган.
Қирғизистон.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Афғонистон пойтахти Кобул. 2023 йил. Ҳайратланманг фақат. Нима, сиз у ерни харобазор, уйдим-чуқур жой деб ўйлаганмидингиз?
Мен ҳам шундай ўйлардим. Бу расмни кўриб, гооглдан Кобулни томоша қилдим. Обод ва чиройли шаҳар экан.
@oltin_voha
#Йиллар_армони
Баҳор келди. Телпаклар, курткалар, жемфирлар тахмонга улоқтирилди. Лекин, мана шу жун шарфни ҳар йили токчага олиб қўйгим келмайди.
Бу болалигим. Отамнинг шарфи. Ҳали машоқ термаган, ҳали ноинсоф кимсаларга дуч келмаган, ўзича бахтиёр ва олис 80-йилларда қолиб кетган болалигим. 😍
#ЁшликниЭслаб
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Рўза тутиш яхши, лекин инсофли, диёнатли бўлиш ундан ҳам яхши.
@oltin_voha
#Рамазон_суҳбатлари
ҚЎШНИНИНГ МЕВАЛАРИ
Ассалому алайкум! Қўшнимнинг мевали дарахти бор. Шу дарахтни бир қисми бизникига ўтиб қолган. Шу дарахтнинг бизни томонга ўтиб қолган қисмидаги меваларни еса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қўшнининг рухсатисиз еб бўлмайди. Териб олиб чиқиб беринглар, агар еяверинглар деб розилик билдирса, ейишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@oltin_voha
Рамазон, хуш келдинг, хушвақт, Рамазон!
Яхши ният билан рўза тутаётганлар, даргоҳида қабул бўлсин! Билиб-билмай қилган гуноҳларимизни Ўзи махфират қилсин, савобларидан бенасиб қилмасин!
@oltin_voha
Рамазон яқин. Тошкент вилояти бош имом хатибига саволингиз борми?
Унда соат 14:00 да бўладиган суҳбатга қўшилинг ва ўзингизни ўйлантирган саволга жавоб олинг.
Суҳбат манзили: /channel/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy?livestream
⭕️Live
Viloyatimizning maʼmuriy markazi Nurafshon shahrida Navroʻz tantanalari boshlanib ketdi.
Asosiy maydon tomoshasi amfiteatrda boʻlib oʻtmoqda. Bayramona bezatilgan maydonga sektor rahbarlari, faollar hamrohligida Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev kirib keldi.
Bayram munosabati bilan shahar va tumanlar muhtasham pavilyonlar tashkil etishgan, asosiy maydonga odamlar bosh dosturni tomosha qilgani oshiqmoqda.
Umumxalq sayli rasmiy sahifalarimizda jonli efirga uzatilmoqda.
Jonli efir
🔹Facebook
🔹YouTube
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
Референдум куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериши мумкин.
Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича референдум 30 апрель куни ўтказилади.
@oltin_voha
✏️✏️✏️
🇺🇿 🇹🇷 Президент Туркияда. Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилади.
Руслар тарафимга ўт, деди. Ғарб ҳам шуни сўради. Турклар нима деркин? Тарафинг тарафимдир, дўстим, оғам, деса яхши бўларди (Пўлат Алемдар тили ва стилистикаси буёғи). 💪
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ёввойи табиатдан одамлар орасига адашиб тушган айиқни ўлдиришибди. Ёқимсиз манзара. Воқеа жойи: Чироқчи. Қашқадарё.
Контраст: ўтган йили Тошкент ҳайвонот боғида айиқ қафасига аёл ўз боласини ташлаб юборганида Зузу лақабли айиқ болакайга тегмаган эди.
Айиқ мард экан барибир. 😭
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бўка тумани. Ёшлар фестивали. Ҳамдам Собиров барибир ҳозир энг зўри экан. Атмосферани ўзгартириб юборди. 😍
@oltin_voha
Намозхон эркакнинг хотинбозлиги сабаб, шаърий хотин, қонуний хотиннинг ва бегуноҳ болаларнинг ўлимига сабаб бўлди!
Гап шундаки, Зангиота туманининг Эркин маҳалласида яшаб келаётган Бозорчи “оптомчи”М. исмли нусха, қонуний хотини ва болаларини ташлаб, шаърий хотинга уйланиб олади.
Биринчи хотини А.Д.га ўзининг бу нафсини диний йўл билан тушунтиришга ўтади. Айтадики, “пайғамбаримиз 4 тага уйланганлар”, “Кўп хотинлик бўлиш суннат”, “Эрини уйлантирган аёл жаннатий”, “Пайғамбаримиз умматим кўп бўлсин, бола кўпайтиринглар” деганлар деб, вайсайверади.
Табиийки ориятли хотин, учта боласи бўлса ҳам эри билан яшаётган хонадондан аразлаб кетиб қолади. Эр жонивор боласини соғиниб келармикан деб уйласа, эркак шаърий хотинини уйига олиб келиб яшай бошлайди.
Қонуний хотин бир-неча маротаба эри билан биргаликда яшаган уйга келиб тўполон қилиб, шаърий манжалақидан уйни бўшатишни сўраб жанжал қилади.
Эри бўлса, уни уриб-ҳайдайди. Ўз болаларига хорликни раво кўриб иккинчи хотини билан загссиз яшай бошлайди.
Икки жонзотнинг ҳайвоний ҳирсларини диний хаспўшлаши, А.Д.га кучли рухий таъсир ўтказади. Ўзи билан бензин оладида, хиёнаткор эри билан яшаётган уйни ёқиб юборади.
Табиийки бу ҳолатда эр ҳаром нафсини ёпаётган шариатига эмас, ички ишлар органига хабар бериб, хотинига нисбатан жиноий қўзғаттиради.
Шаърий хотини билан янги квартира сотиб олиб, Умра сафарига кетади.
Умрага борволиб, биринчи хотинининг телеграмига шаърий хотини билан бирга қилаётган ибодатларини, кўз-кўз қилиб, расм ва видеолар жўнатади.
Жуда кучли рухий босим остида қолган, А.Д. 2023 йилнинг 3 апрел куни 9-қаватнинг ойнасидан аввал Беш, тўрт ва бир ёшли норасида болаларини кейин ўзини ташлаб вафот этади.
Мана сизларга диний тарғибот натижаси, мана сизларга қизларни ўқитмасдан ҳақ-ҳуқуқларини ўргатмасдан эрта турмушга бериш оқибати.
Ўт тушсин! шаъриатига ҳам ҳаром нафси учун диндан фойдаланаётган
ҳайвонларга ҳам !
/channel/daydi2021
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ер қимирлади. Силкиниб-силкиниб қўйди. Апрелда ер қимирлаши хавотирли. 66-йилнинг 26-апрели эсга тушаверади.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Ленин ҳам адашган, ўртола. Кобул эмас, Лос Анжелес эканғўй.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Доллардан воз кечиш бошланди
Бугундан эътиборан Россия, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони долларни расмий муомаладан чиқармоқда.
Ростини айтганда, ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган оддий қоғоз билан дунёни эгаллаш, яъни, «доллар дипломатияси»нинг даври ўтган кўринади.
Қўлингизда нақд «кўкат» бўлса, алмаштириб олинг. Нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди. 🙋♂️
#РокфеллерСинармуш
@oltin_voha
Ало, сизни шахсан главрач эшитади!
Фурқат Имамов,
Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱 +998994085364
Низом Гаффаров Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998909356452
Холида Ганиева Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998974544103
Рустамжон Ахмедов,
Бўстонлиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998909225738
Нусратулло Халиқов,
Охангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998994015368
Матлуба Пелтабаева,
Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998977034745
Мухаммад Бойматов,
Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998900036378
Хикматилла Вахобов,
Бўка туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998998687503
Рустам Унаров,
Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998901099434
Камолиддин Рахимов,
Зангиота туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998981155778
Хусан Асадов,
Тошкент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998983698338
Зиёдилла Абдуллаев,
Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998977291040
Абдуазиз Эшмуратов,
Қуйичирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998990002669
Султанбой Шерниязов,
Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998971370008
Жавлон Қодиров,
Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998933369687
Бобир Алиев,
Паркент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998972605501
Мухаббат Қодирова,
Пискент туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998901881461
Лазиз Ходжиназаров,
Ўртачирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998909870068
Алишер Қудратов,
Чиноз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998933904500
Матлуба Миртурсунова,
Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998994057101
Санжарбой Умирзаков,
Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998909110301
Рустам Самандаров,
Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи:
📱+998978751057
#МабодоКеракБўлса
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Нурафшонлик рассом Фаррух Авелов канал юритишни бошлабди. Оригинал ижод қилади.
Мусаввирнинг каналига линк: /channel/+0uXeDtIOArg5NjRi
#мулоҳаза_учун
Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик учун ёзган дастурхонингизни суратга олиб, тарқатманг. Чунки ичимизда мусофирлар, қочқин, етим, маҳрум, муҳтож, камбағал ва очлар бор.
Уларга озор бериш орқали рўзанинг савобидан маҳрум бўлманг!
@oltin_voha
Ойларнинг султони, эзгулик ва хайр мавсуми - Рамазон барчамизга муборак бўлсин, азизлар!
@oltin_voha
РАМАЗОН ТАҚВИМИ - 2023
Саҳарлик дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар.
Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади - Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@oltin_voha
Сўнгги пайтларда содда ва беғубор одамларни ишончига кириб, уларнинг муаммоларини ижтимоий тармоқларга олиб чиқиш орқали маълум бир ҳақ эвазига ҳал қилиб бераман деб, кейин "ухлатиб" юборадиган "решела-блогер"лар пайдо бўлган.
Мана бу гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси "BLOGERLAR ASSOTSIATSIYASI"га тегишли эканлиги кўрсатилган. Адлия вазирлиги томонидан эса бу ном билан бирор ННТ рўйхатга олинмаган.
Гувоҳнома худди бирор давлат идорасига тегишли хизмат гувоҳномасидек "ясалган", бундай кўринишдаги гувоҳномадан фақат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларигина фойдаланишлари мумкин.
Гувоҳнома "раис" томонидан имзоланмаган, муҳр эса "SHUHRAT SHON PRODAKSHN" МЧЖга тегишли. Раҳбари ва таъсисчиси — Рахимов Шуҳрат Жўрабоевич. МЧЖ кино-видеофильмлар ва телевизион дастурлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланди.
Корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш — жиноят ҳисобланди.
@mufasa_mh