#Эълон #Конституция #Референдум
☝️ “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Шунингдек, Қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг бугунги сонида эълон қилинди.
👉 @odiljon_tojiyev
Конституциявий қонун лойиҳаси яна бир бор мукаммалликдан ўтмоқда!
⚪️Баъзи бир ижтимоий тармоқларда конституция лойиҳасини қабул қилиш жараёни етарли даражада бўлмаганлиги, фуқароларнинг иштироки сезилмаганлиги, қолаверса, конституциявий судда конституция лойиҳасини кўриб чиқиш жараёни етарли асослантирилмаганглиги бўйича танқидий фикрлар билдириб ўтилди.
📁Ҳуқуқшунос олим сифатида шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, Конституция лойиҳаси 2022 йил 25 июнь умумхалқ муҳокамасига қўйилгунга қадар конституциявий комиссияга 62 мингдан ортиқ, 25 июнь -1 август оралиғида 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги, қолаверса, кейинчалик ҳам халқимиз мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 10 мингдан ортиқ таклифларни юборганлар.
Батафсил 👉 http://bit.ly/3YOwIGb
✍Шерзод ЗУЛФИҚОРОВ,
юридик фанлари доктори, профессор.
@olimlar_minbari
✏️✏️✏️✏️✏️✏️✏️
❗️"ИЛТИМОС МЕНГА ОВОЗ БЕРИБ ЮБОРИНГ"
Мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг телеграм веб ҳаволаси орқали сизнинг аккаунтингизни эгаллаб олишлари мумкин, бот орқали зарарли хавола юборилган.
Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга риоя этишингизни тавсия қиламиз.
@oltin_voha
🎵 "Iqrorman, men sizni sevaman shartsiz..."
🎤 Dilnoza Kubayevadan yangi qo'shiq!
📺 "Qaqnus"
👉 @mm_telekanal
#тезкор
⭕️ Умумхалқ хайрия ҳашари 18 мартга кўчирилди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши бўйича ушбу умумхалқ хайрия ҳашари Наврўз умумхалқ байрами, муборак Рамазон ойи арафасида ва тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 2023 йил 11 мартдан 18 мартга кўчирилди.
@oltin_voha
#Диққат
11 март (шанба) — барча ходимлар учун иш куни
Президент фармони билан 11 март шанба дам олиш куни 20 март душанба кунига кўчирилди.
Шу муносабат билан 11 март, шанба куни иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.
@oltin_voha
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
@oltin_voha
#Тезкор #Расман
III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18-март (шанба) бўлади
"Умумий ўрта таълим мактабларида 18 март (шанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 27 март санасидан бошланишини маълум қиламиз" - ХТВ
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Эндиликда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди
🔘Конституцияга киритилаётган таклифга кўра, фақатгина муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқи суд қарори билан чекланган бўлсагина, улар сайловда иштирок эта олмайди, бошқа ҳар қандай вақтда сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.
✅Бунгача суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда қатнашмаётган эди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бўлди. Бугун якуний қарор айтилади. Йил воқеаси қачон бўлиши ва нималар ўзгаришини билиб оламиз. Ҳаммани фаолликка чақираман.
(Бу қанақадир реклама эмас, реал ҳаёт, келажакнинг конкрет дастури)
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Кстати, йиллар ўтса ҳам ўзгармаган бабниклар, сизларга ҳам байрам муборак. 😂
#ШилқимЭркакларгаЮборамиз
@oltin_voha
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 5 март куни 26 ёшли Фарход Маннапов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
#Эслаб #Кайфият #МуҳаммадКарим
Кўкламда эшитаман сизни. Ҳар кўкламда эслайман сизни. Қўшиқ эшитаман йўлда, машинада, уйда. Кейин ўша жойи бошланади. Ҳофиз ичкин ўксиниш, недир оғриқ билан авжига чиқади: «Ҳар баҳорда эсга тушиб муҳаббатим...»
Кейин негадир хомуш бўлиб қоламан. Ўзимдан, оламдан яшириниб, тўйиб йиғлагим келади негадир.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Европанинг аэрокосмик пойтахти ҳисобланган Тулуза шаҳрида жойлашган Франция фуқаролик авиацияси миллий мактаби (ENAC) ҳудудида Мирзо Улуғбек ҳайкали очилди.
Очилиш маросимида ўзбекистонлик дипломатлар, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Тулуза шаҳри мерияси вакиллари, Франциянинг Коинот тадқиқотлари маркази (CNES) раҳбарияти иштирок этди.
Мирзо Улуғбекнинг 2,4 метр баландликдаги бронза ҳайкали муаллифи — самарқандлик ҳайкалтарош Умирзоқ Шарипов.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Яхши ҳуқуқшунос экан, зўр жавоб қайтарибди. Бизда малакали юристлар борми, Конституцияга нимага ўзгартириш киритилаяпти, деганларга қисқача қилиб илмий асосда жавоб қайтарибди.
@oltin_voha
Муҳим вақтда намоён бўлган сиёсий жасорат
Ҳаммамиз билиб, кўриб, тушуниб турибмиз: катта давлатларнинг вакиллари шунчаки келиб кетгани йўқ. Улар шарт қўйган: Ўзбекистон ким томонда?
Президент айтди: ҳозирги Ўзбекистон раҳбарияти фақат ва фақат халқ томонда. Биз низолашаётган тарафларнинг ҳеч бирига ён босмаймиз. Мустақиллигимиз, эркимиз мана шундай нозик вазиятларда қаттиқ синовдан ўтади. Ўтаяпти ҳам.
Ўзбекистон жанубига борган Шавкат Мирзиёев қўшинларнинг жанговор салоҳиятини кўздан кечирди. Бундай вазиятда айнан шу машғулот ўтказилгани, қатъият ва ўзига ишонч ➖ халқни ғурурлантиради, мустақиллик ғояси атрофида маҳкамроқ жипслашишга ундайди.
Ватан – энг муҳими. Қолгани майда гаплар. Биз Ватан томонидамиз. Керак бўлса, бир эмас, минг жонимиз фидо бўлсин бу Ватанга.
Раҳмат сизга, биз сиз биланмиз, жаноб Президент! 🇺🇿
@oltin_voha
✏️✏️✏️ #Хабарни_додаси
🌐 YouTube ўзбек блогерлари учун монетизацияни ёқиши мумкин.
💭 Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан шу ҳақида гаплашган.
@oltin_voha
Жаҳон чемпионатига йўлланма муборак бўлсин, яхшилар!
У20 Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Австралия терма жамоасига қарши ўта мураккаб ўйинда мардонавор ғалаба қозонди.✊✊
@oltin_voha
🔠🔠🔠🔠🔠
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДАГИ КАТТА ҲАШАРЛАР
Ҳукумат фармойишига асосан 18 март куни “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Яқин тарихимизда ҳашар йўли билан улкан лойиҳалар амалга оширилган. Улардан баъзиларини эслаб ўтмоқчимиз.
1. Катта Фарғона канали
Фарғона водийсида қурилган энг йирик гидротехника иншоотларидан бири. Ўзбекистон ҳудудидан каналнинг 283, Тожикистондан 62 ва Қирғизистондан 13 километри ўтади. Асосий ўзанининг узунлиги 350 км.
1939 йил августида халқ ҳашари билан 45 кунда қуриб битказилди. Канал қурилишида 160 минг киши қатнашди. 270 километрли трассадан 17,8 миллион куб метр тупроқ қазиб чиқарилди. Шунинг фақат ўндан бири механизмлар ёрдамида қазилган.
2. Фарход гидроэлектрстанцияси
Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган гидроэлектрстанция. ГЭС қурилиши ҳақидаги қарор 1942 йил 18 майда қабул қилинган. ГЭС қурилиши 1943 йил 10 февралда умумхалқ қурилиши сифатида ‒ ҳашар йўли билан бошланган.
1948 йилда 1 та гидроагрегат ишга туширилган. 1951 йилда саноат фойдаланишига қабул қилинди. Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларини, шунингдек, “Бекободцемент”, “Ўзбекистон металлургия комбинати” каби йирик корхоналарни электр энергияси билан таъминлайди.
3. Тошкентни қайта тиклаш
1966 йил 26 апрелда юз берган зилзила оқибатида Тошкент вайронага айланди. 2 миллион метр квадратдан зиёд турар-жой майдони, 236 та маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва овқатланиш шохобчалари, 26 та коммунал хўжалик корхонаси, 180 га яқин ўқув юрти, 8 минг ўринли мактаблар, 36 та маданий-маиший муассасалар, 185 та тиббиёт ва 245 та саноат корхона бинолари жиддий талофат кўрди. 300 минг одам (ўшанда Тошкентда ярим миллион аҳоли истиқомат қилган) бошпанасиз қолди.
Пойтахтни қайта қуриш учун қўшни давлатлардан минглаб одамлар жалб қилинди. 1966 йилнинг декабрида қурилиш ишларининг биринчи босқичи тугади. 300 мингдан зиёд фуқаролар бошпанали бўлди. Қисқа, уч ярим йил ичида зилзила оқибатлари тўлиқ бартараф этилди.
4. Орол тубига саксовул экиш
2019 йилдан буён Орол денгизининг суви қуриган тубида яшил қопламалар ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда Орол денгизининг қуриган тубида 1,7 млн гектар майдонда саксовул, черкез, қандим каби шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ўсимликлардан иборат яшил қопламалар барпо этилган.
2023 йилда эса 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этиш режалаштирилган. Режалар бажарилишида республикамизнинг барча ҳудудларидан йиғилган кўнгиллилар ҳашар йўли билан ўз ҳиссасини қўшмоқда.
5. Сардоба фожиасидан жабр кўрганларга ёрдам бериш
2020 йилда Бухородаги табиий офат, кейин Сардоба воқеаларида салбий таъсирни юмшатиш, аҳолига ёрдам кўрсатиш истаги одамларимизда шу даражада юксак бўлдики, буни таърифлаш қийин. Мухтасар айтганда, бу воқеалар Ўзбекистонимизда давлат ва халқнинг бирлиги, бирдамлигини яққол намоён этди.
Халқ ҳашар йўли билан Сардоба фожиасидан зарар кўрган ҳудудларни тартибга келтириш, янги бинолар қуриш, кўчириш ва етказиш ишларини амалга оширди.
Р.S: Азиз ёшлар! Умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг. Юртимиз ободлигига ўз ҳиссангизни қўшинг. “Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир”, деганда Чўлпон ҳақ эди. Ёшлар ‒ куч! Ёшлик – куч! Олға!✊
Отабек Бакиров,
"Ёшлар кундалиги" мухбири
💬 Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
📣📣📣 Диққат!
Тошкент вилояти Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов билан аудио суҳбат бошланди. Ўзингизни қизиқтирган саволларни йўллашингиз мумкин.
Суҳбатга уланиш учун: /channel/Yoshlar_Kundaligi_Rasmiy?livestream
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 55 ёшни қарши олди. Табриклаймиз. 👍👏
@oltin_voha
#вақт_керак #Конституция #Референдум
Кечаги мажлисда кўтарилган таклиф ва саволлар билан ишлаш учун масъул қўмита қўшимча вақт сўради.
Шу боис бугун 10.00 да бошланиши режалаштирилган муҳокамалар соат 11.00 га кўчирилди.
Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев
⚡️Президент таклифи...
Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашувлар қилинган эди.
Учрашувда Президент ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши бўйича қоидани бекор қилишни икки босқичда ташкил этишни таклиф этди. Лекин буни вақтни чўзмасдан, имкон қадар тезроқ амалга ошириш зарурлигига эътибор қаратди.
@oltin_voha
«HUMO» ва «Uzcard» карталаридан битта банкоматда пул ечиш мумкин бўлади
Президент қарорига кўра, «HUMО» ва «Uzcard» ўзаро интеграциялашади, бу босқичма-босқич 2023 йил май ойигача амалга оширилади.
@oltin_voha
#Хотира
Озодбек Назарбеков
«Парирўй санамлар»
〰〰〰〰〰
Ушбу машҳур қўшиқ шеърини ёзган шоир ва журналист Шуҳрат Деҳқон бугун вафот этди. Ўз шеърида ёзганидек:
Уни олиб кетди,
Ҳуру ғилмонлар,
Осмону фалакка, эй,
Осмон-фалакка...
@oltin_voha
⚡️⚡️Яшил макон - 2023. Янги мавсумга старт берилди. Бу йил вилоятда 16 миллион туп кўчат ўтқазилади.
@oltin_voha
✏️✏️✏️
📑 Ўзгидромет март ойининг бошида қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
📍 Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.
@oltin_voha