#шопирлар_диққатига
АИ-80 нархи ошмайди: акциз солиғи Янги йилгача "отмен"
Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.
Давлат раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Сен қайдан топасан бошқа Иқболни?..
Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг бир шеърида шундай сатрлар бор:
Сен қайдан топасан
Бошқа Иқболни,
Ахир мен биттаман,
Ягона, ёлғиз.
Оҳангарон тумани прокурори вазифасида ишлаган Иқболжон Қамбаровни ўйласам, шу сатрлар ёдимга тушаверади.
Иқбол ака Бўстонлиқ туманига ишга ўтибди. У Оҳангаронда ва оҳангаронликлар юрагида ўчмас из қолдириб кетди.
Туманда ишлаган бошқа прокурорлардан кўра, айнан Иқбол Қамбаров иш услуби, муомала маданияти ва одамохунлиги билан яққол ажралиб турарди.
Уни халқ яхши кўрарди. Иқбол кетди. Энди фақат шоирнинг ўша сатрларини такрорлайверамиз: «Сен қайдан топасан, бошқа Иқболни...»
Янги жойда, масъулиятли лавозимда иш бошлаган Иқбол Қамбаровга омадлар тилаймиз!
@oltin_voha
#хайрлитонг
Бахтни қидирмайдилар, уни яратадилар.
Демак ўзингиз истаган бахтни фақат ўзингизгина ярата оласиз. Уни ўзгадан кутманг.
Бугун сизга бахт олиб келадиган яна бир тонг отди. Кунингиз хайрли бўлсин 😊🤲
@oltin_voha
Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида - тушлик вақти. Президентимиз билим юрт ошхонасида офицер ва курсантлар билан тушлик устида суҳбатлашди.
Facebook|Instagram|Twitter
ЖАРИМА БИР ЙИЛ ИЧИДА КЕЛМАДИ. ТЎЛАМАСАМ БЎЛАДИМИ?
Ассалому Алейкум саволим шундан иборат Мани 2022.ийл 16 Февральда ЙХХБ инспектори тухтатиб килган коидабузарлигим учун Планшет оркали Протокол тузган бу протокол манга 2023 йил 09 Февраль куни ракамимга смс булиб келди 1 ийл деганда туламасликка хакким борми?
📍ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 36-моддасига асосан маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Мазкур кодекснинг 271-моддаси 7 бандига биноан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.
Сизда маъмурий жазо ўша пайт қўлланган бўлса яъни ўша пайт жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса бунда уч ой ичида қарор келсагина тўлашингиз керак.
"Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида"ги ЙЎРИҚНОМАнинг 69 бандига асосан агар маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб уч ой мобайнида ижрога қаратилмаган бўлса (қарор нусхаси ҳуқуқбузарга топширилмаган, ҳуқуқбузарнинг ишлаш, яшаш жойига ёки давлат ижрочисига юборилмаган бўлса ва ҳ. к.), у ҳолда бундай қарор ижро этилмайди. Ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилади ва айбдор мансабдор шахсга нисбатан тегишли интизомий чора кўрилиб, у ҳақидаги маълумот маъмурий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Агар ўша пайт баённома тузиб орадан бир йил ўтиб қарор чиқарган бўлса жарима тўламайсиз.
@oltin_voha
#Кайфият #Баҳор_яқин
Гулзор оралаб гул терганмисиз ҳеч? Қирдан қизғалдоқми, боғчангиздан атиргулми, фарқи йўқ. Терган гулингизни онангиз, опа-синглингиз, ёрингизга берганмисиз?
"Йўқ" деб жавоб берсангиз, ҳалиям кечмас, бу йил шу ишни қилинг. Қишдан омон чиққанлик шукронаси учун, гўзал баҳор таронаси учун шундай қилинг. Баҳор яқин, азизим, баҳор...
Ўзига шукр!
@oltin_voha
Алишер Усмонов Ўзбекистон ривожига кўмаклашиш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини бутунлай тарк этди
Усмоновнинг юртимиздаги айнан қайси соҳаларга инвестиция киритиши ҳозирча очиқланмаган.
@oltin_voha
#Кайфият 😍
Юлдуз Усмоновадан яна бир шедевр. Зўр айтибди, а? Эски пайтлардаги ўша севимли Юлдуз Усмонова қайтгандек бўлди.
Қўшиқ эса машҳур «Настарин» оҳангларига яқин, бир эшитгандаёқ юракка маҳкам ўрнашадиган тарона бўлибди.
@oltin_voha
#реклама
Олмалиқ шаҳрида 7 хонали ҳовли уй сотилади
📌 7.5 сотих ер майдони
🌐 Интернет тизими мавжуд
🚗 2 та гараж мавжуд
🚿 Иссиқ-совуқ сув таъминланган
📍Мўлжал: Олмалиқ тўйхонаси
☎️Мурожаат учун: 94 454 44 41
💰 Нархи 100.000$
@oltin_voha
#Ботга_ёзадилар #Оҳангарон_шаҳри
"НАМУНА"ДА ҲАММАСИ НАМУНАДАГИДЕКМИ?
Биласизларми, ҳозир кўчаларда колодец қопқоқлари йўқолиб қолаяпти. Шу қопқоқ кимга керак экан... Бунга эътиборсиз бўлиб қолаётган мутасаддиларга ҳайронман. Мана 3 ой бўляптики, "Намуна" маҳала, 47-даҳада ҳалигача иккита колодец очиқ ҳолда туради. Яна электр энергиясини тежаш учунми, кечаси кўчада устундаги чироқлар ўчиқ бўлади. Кўчалар қоронғи. Қаерда колодец борлигини билиб бўлмайди.
Куни кеча ўғлим кечги вақт дарсдан қайтаётиб колодецга йиқилиб тушибди. Пешонаси урилиб шиш пайдо бўлган. Ҳалиямки Аллоҳ асрабди. Боши ёрилмаган.
Агар бирон ёши каттароқ кекса бўлса билмадим ... Шу кўчадаги колодецларга ҳам эътибор қаратадиган бирон бир мутасаддилар борми? 3 ойдан ошди, ҳамма беэътибор. Ё албатта битта ҳалокатни кутишаяптимикан?
@oltin_voha
Эй, бу тоғам ўзи қанақа одам? Оддам-поддаммас экан. Хуллас, бугун Зойир тоғам Бекобод туманида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул давомида тоғамни «срочний» марказга чақириб қолишди.
Зойир тоғам «ҳайрат, халқ билан мулоқот қилишдан қутулдим» демасдан, сайёр қабулни йўлда давом эттириб кетди. Машинада кетаётиб фуқаролар билан ZOOM орқали мулоқот қилди, йўлда интернет узилиб қолса телефон орқали мурожаатларни қабул қиляпти.
Я в ҳайране…
@mufasa_mh
✏️✏️✏️
Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
🚫 Энди "Ласетти", "Некcия", "Спарк" ва бошқа енгил автомобилларнинг орқа ўриндиғига 3 нафардан ортиқ йўловчи ортиш мумкин эмас. У ҳатто қўлда "кетувчи" чақалоқ ва тиззада ўтириб кетувчи болакай бўлса ҳам.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Зилзила қўрқуви жуда қисқа муддатда қурилиш соҳасига таъсир қилади. Одамлар зилзила бардош уйлар қуришни бошлайди. Кўринишидан венгерча, чех ва грек услубидаги уйлар ўрнини ғирт ўзбекча ва синчли уйлар эгаллайди. Аслида ўша гап гап – синчли уйим, тинчли уйим.
#Ўзбекча_уйлар
@oltin_voha
#Билган_яхши
⚡️Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади
Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:
▪️ беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);
▪️ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:
➖ 11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
➖ 25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.
▪️ Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.
❗️Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Оҳангарон шаҳри прокуратураси ходими 9 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушибди.
Энг қизиғи, миллий гвардия ходими ўртакаш. Яна булар адолатдан гапиради. Э, мазги... 🙈😂
P.S. Ўзи мен ҳар доим қўлида айфон, машинаси крутой, участкаси қўрқинчли, дўконлари қатор-қатор прокурорлардан шубҳаланганман.
@oltin_voha
Шавкат Мирзиёев:
Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини "ёпишни" таклиф қилмоқда, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман.
@oltin_voha
#муҳокама_учун_мавзу
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЁҒИНГАРЧИЛИК МАВСУМИГА ТАЙЁРМИ?
Баҳор келяпти, ёғингарчилик кунлар олдинда. Бу Тошкент вилоятининг тоғли ва тоғолди манзилларида сел хавфини келтириб чиқаради.
Мавзу доирасида ҳудудларимизда яқин йиллар ичида юзага келган кучли сел тошқинларини эсга олдик.
🌨2016 йил 11 май. Баҳорнинг оддийгина илиқ ёмғири Оҳангарон тумани Қайирма қишлоғида ҳам шивалаб ёғишни бошлади. Кутилмаганда ёмғир тезлашиб кетишини ҳеч ким кутмаганди. Кучайган ёмғир сел оқимини келтириб чиқарди. А-373 «M-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг қатнов қисмига яхшигина зарар етди.
🌧2017 йил 13 апрель. Эрталаб соат 7:50. Боғистон қишлоғи аҳолиси тирикчилик ғамида ҳаракатни бошлаган палла. Туни билан ёғиб чиққан ёмғир туфайли "Чорвоқ" сув омбори айланма йўлида кўчки содир бўлди ва бу "Damas" машинасидаги 2 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди.
🌧2018 йил 13 май. Тушдан кейин (соат 16.20дан 17.45гача ) ёққан кучли ёмғир селга айланиб, Тошкент тумани “Чиғатой”, Юқори Чирчиқ тумани “Жумабозор”, Ўрта Чирчиқ тумани “Шоликор” маҳалласи ҳамда Паркент тумани Қорақалпоқ қишлоқ хонадонларига ошиб кирди ва айрим хонадонларга талафот етказди.
🌧2020 йил 29 апрель. Тунги соат 22:00 ларда ёққан кучли ёмғирдан бекободликларнинг ташвиши ошди. “Навбаҳор”, “Деҳқонобод” маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи Сардоб сойининг суви кескин кўтарилиб, ўзанидан тошди. Аҳоли таббий офатни талафотсиз ўтказди.
🌨2020 йил 14 май. Шу куни Паркент туманидаги “Чанги” қишлоғида кучли ёмғир ёғди. Қисқа муддатга бўлсада жала жалалигини қилди. Сойлар тўлиб-тошди. Аҳоли томорқалари селдан зарар кўрди.
🌨2020 йил 14 май. Юқори Чирчиқ тумани “Навбаҳор” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Яйилмасой” сойида сув ўзанидан чиқди. “Обод турмуш” кўчасидаги 25 та хонадон томорқалари сувга тўлди.
🌨2020 йил 20 июндан 21 июнга ўтар кечаси. Бўкаликларнинг ширин ороми бузилди. Эзиб ёққан ёмғир нохуш ҳодиса юз беришидан огоҳ берар эди. Ваниҳоят у содир бўлди – сел келди. Оқибатда туман марказидаги 19 та хонадон эгалари бошпанасиз қолди.
☝️Таъкидлаганимиздек, ёғингарчилик мавсуми келди. Хўш, Тошкент вилояти ёмғирларга тайёрми? Аҳоли, ФВБ, дарё ва ўзанларимиз фавқулодда вазиятларга қанчалик шай? Бизни шу ўйлантиради.
✍️Нигора Ўролова
@oltin_voha
#Кун_тартиби
Бугун Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлди
Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳрида бўлди. Вилоят фаоллари иштирокидаги "Ҳокимлик соати" Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида, видеоселектор шаклида ўтказилди. Шундан сўнг Зойир Мирзаев ҳудуддаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлиб, ишга туширилиши кутилаётган қувватлар билан танишди.
Хусусан, дастлаб “Бирлик” маҳалласида жойлашган полимер қувурлар ва фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ""Silk plast quality” ва "Ideal Plast Manufactory" корхонасида ишлаб чиқариш занжири билан танишилди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашилди.
Шунингдек, вилоятимиз раҳбари бойитилган омухта ем ишлаб чиқариладиган "Agro Sammix", металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Оҳангарон темир қувурлари" ва "Dal heavy industries" қўшма корхоналарида бўлиб, заводларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Ўрганишлар давомида Зойир Мирзаев ички бозорга сифатли, арзон нархларда телевизор етказиб бераётган "Quality device" қўшма корхонасида ҳам бўлиб, тадбиркор ва инвесторлар билан учрашди.
Мулоқот жараёнида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасида ҳокимлик ваколатларига кирадиган йўналишларда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида сўз борди.
Зойир Мирзаев саноат ҳудудини ободонлаштиришга эътибор қаратди ва бу бўйича вилоят, шаҳар мутасаддиларига топшириқ берди.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
#янгилик
Оҳангарон шаҳар ва Зангиота тумани Давлат хизматлари марказида эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш йўлга қўйилди.
@oltin_voha
#Тезкор
"Ёшлар кундалиги" йигитлари Ниёзбошда тилла балиқ ушлаб олишди. Бироқ балиқ уларнинг тилагини бажаришига кўзи етмади. Натижа эса ...🐡🔪🥘
#диққат
❗️"Ўзгидромет" Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларини қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди
@oltin_voha
🗻"Қамчиқ" довонида об-ҳаво шароити ва йўл ҳолати яхши
‼️Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Маънавият керакми? Кимни маънавиятсиз дейиш мумкин? Маънавият миллий ғоя бўла оладими? Бу мавзулар қачондир жиддий аудиторияда кўтарилиши керак эди.
Шу чоққача воқеликлар билан банд бўлган миллий журналистика, ниҳоят, энг муҳим нуқтага қайтди. Қайта олди. Яъни, бизга ғоя ва мафкура керакми? Жамият бугун қандай мафкура билан яшаяпти?
Айни шу пайтда ўша машҳур кўрсатув, баҳс ютубда примъера қилинмоқда. Марҳамат, кўринг ва асослар, энг, энг, энг бошланғич нуқтада биз қандай маслакларга ишониб юрганимизга баҳо беринг.
Давлат мафкура билан қизиқаётгани, жиддий мулоқот ташкил қилганини олқишлайман. Энди эса бу соҳанинг асил эгалари билан мавзуни давом эттиришса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Кўрсатувни кўришга ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=4J8bZezV9RY
#бугуннинг_гапи
«МЕТАНИК»
Халқ - ижодкор, халқ - даҳо!
Заправкага кетганлардан ҳол-аҳвол сўраб қўйинглар😊
@oltin_voha
Ҳоким селекторлари очиқ ва онлайн ўтказилиши кераклиги ҳақида президент ҳужжати бор, адашмасам. Ижросини одатда Парламент ва Сенат амалга ошириб келади. Ҳокимликлар томонидан мажлисни тўғридан-тўғри эфирда кўрсатиш масаласини камдан-кам кўрамиз. Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати селекторни онлайн ёритмоқда. Зойир Мирзаев ва жамоасига битта плус.
Онлайн шу ерда👉 https://fb.watch/iKKT4vx3DQ/
@Zafarbek_Solijonov
Фикрга қарши чиқолмаганлар ҳар доим фикрловчига қарши чиқади. Шахслар фикрни муҳокама қилади, фикри йўқлар шахсиятни муҳокама қилади.
@oltin_voha