#табрик
ОТАБЕК ТУРСУНҚУЛОВГА
Кимлар учун олти ҳарфнинг жамланмаси,
Кимларгадир Қодирийни эслатар у.
Кимларнингдир энсасини қотирар ва
Кимларнингдир нафасини тезлатар у.
Ким нима деса десину, барибир исмда кўп гап бор. Улуғ адиб Абдулла Қодирий ҳам шоҳ асарининг бош қаҳрамонига бежиз бу Отабек исмини танламагани аниқ.
Аммо бу дунёда исмга мос бўлиш деган тушунчалар ҳам бор. Лекин бугун сўз юритадиганимиз Отабек Турсунқулов яъни менинг адашим бу шариф исмни оқлаб келмоқда. Ҳар ҳолда доғ туширгани ҳақидаги хабарлар менга етиб келмаган.
Отабек Турсунқулов - республикада андозаси бўлмаган "Ёшлар кундалиги" медиалойиҳаси операторлар гуруҳи сардори.
Ўзи Олмалиқдан. Етмиш ҳунар қўлидан келади дейишадию, бизга ҳозирча 10-15 таси маълум. Қолганини вақт кўрсатади.
Энди тасвирга олиш дейсизми, суратга олиш ва тушиш дейсизми, монтаж ишларию ташкилий масалаларда номер биринчи. Агар рулга ўтирса машина деганимиз қанот чиқариб учаман дейди, учаман.
Шунга яраша диди ҳам баланд. Либос ва таом танлашда унча-мунча француз ресторани бош ошпази ҳеч гап бўлмай қолади.
Юзида доим табассум. Ҳазил-ҳузулга ўч. Ҳозиржавоб.
Шунча сифатлари билан бирон қиз уни уйланган, ўғли бор демайди.
Яна муҳими будирки, у менинг адашим. Қайсидир маънода бу ҳам бир устунлик. "Кундалик"чилар яхши билишадики, тор доирада тез-тез #Бизнинг_Отабеклар , #Отабеклар_Куч , #Яшасин_Отабеклар ҳештеклари такрорланиб туради. Энди нима десам экан, ишга яраша-да. Гап фақат исмда эмас. Бўлмаса бизда икки Абдулазиз ҳам бор. Хуллас, #Отабеклар_Куч
Юқоридаги фикрлардан сўнг қадрли Отабек Турсунқуловни яъни менинг адашимни таваллуди куни билан табриклайман! Қадрли акамиз, дўстимиз ва ҳамкасбимизга Аллоҳ таолодан баракали умр, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ишларида улкан ютуқлар тилайман!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан Отабек Бакиров
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Шахсий фикрим.
Тўқаев бўри тишларини кўрсатди. У Ўзбекистонда энергетик хаос юзага келганидан фойдаланиб, арзимас чақаларга қозоқларни сотиб олди. Ўз имижини яхшилаш учун пайтдан фойдаланди.
Мард кетганда, бу ташаббусни шу кунларда эълон қилмасди. Марказий Осиёда лидерлик Ўзбекистонга ўта бошлаганидан хавотирланиб, айнан бизнинг қалбимизга бир нодўстона уруғ қадашга интилди. Яша, Қосим. Сен пайтдан фойдаландинг.
Ўзбекнинг ўзбекдан бошқа дўсти йўқ. Ҳатто туркийлар ҳам шубҳали дўст. Ишонаверинг.
Дунё ўзгармоқда. Неожадидизм ўз йўлига, неопанисломизм, неопантуркизм - бу энди жиддий масала.
@oltin_voha
⚡️Қозоғистонда янги туғилган болаларга давлат томонидан банкда ҳисоб варақ очилиб, унга миллий бойликлардан келадиган пуллардан "доля" ўтказиб бориладиган дастур ишга тушмоқда.
Банк ҳисоби бола туғилганда автоматик равишда очилади ва ҳар йили табиий ресурсларни қазиб олишдан олинган маблағлар ҳисобидан тўлдирилади. Вояга етганидан кейин бу пуллар уй-жой ёки таълимга сарфланиши мумкин.
Ҳисобни тўлдириш ҳар йили 1 январда, бола 18 ёшга тўлгунга қадар амалга оширилади. Ҳисобдан пул маблағларини фақат вояга этганидан кейин ишлатиш мумкин бўлади. Бу маблағлар солиқдан озод қилинади.
Ҳисобга тўловлар доллар пул бирлигида амалга оширилади.
Манба
@oltin_voha
#Тадқиқот
БОБУР ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БЎЛГАНМИ?
📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари бўлмиш “Бобурнома”да Тошкент вилоятидаги қадимий жойларга бир неча марта келгани қайд этилди.
⁉️ Хусусан ҳарбий юришлар давридаги жойлар, бобомиз қўнган манзиллар бугун ҳам сақланиб қолганми? Улар ҳақида эшитганмисиз?
"Ёшлар кундалиги" "Science” гуруҳи шу мавзуга қўл урди.
👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️
Туркиядаги зилзиладан 129 соат ўтиб 2 ойлик чақалоқ қутқарилди. Умринг, ризқинг бутун бўлаверсин, болажон!
Видео овқатланиш ва чўмилишдан кейин олинган.
@oltin_voha
ОТА
1988 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Ана шу даҳшатли дақиқаларда ҳаёти хавфсизлигига ишониб степанакертлик бир киши хотинини уйда қолдирди. Ўғлидан хабар олиш учун мактабга югурди. Аммо мактаб ўрнида ҳосил бўлган вайрона тепаликка дуч келди-ю даҳшатдан қотиб қолди. Шунда тўсатдан хаёлига қачонлардир ўғлига берган ваъдаси тушди:
– Қандай ходиса юз бермасин, мен албатта, сенга ёрдамга етиб келаман!
Отанинг кўзи ёшга тўлди. У вайронага тикиларкан, бирор чора, нажотни кўрмади, лекин хаёлида ўғлига берган ваъдаси чарх ураверди.
У ўғлини ҳар куни мактабнинг қаерига етаклаб борганини эслашга уриниб, бинонинг ўнг томонидаги бурчакда жойлашган синфни чамалаб топди. Ва харобани ковлашга тушди.
Бу орада бошқа ўқувчиларнинг ҳам қайғуга ботган ота-оналари етиб келишди. Улар алам билан:
– Ўғлим! Қизим! – деб фарёд уришди. Баъзи ота-оналар:
– Энди кеч!
– Аллақачон ҳалок бўлишган!
– Биз энди уларга ёрдам беролмаймиз!
– Уйга кетдик! – деб қайғуга ботишди. Боланинг отасига ҳам:
– Ақл билан иш тутинг, уриниш бефойда. – деб маслаҳат беришди.
Шундай тасалли билан унга яқинлашган ҳар бир кишидан боланинг отаси бир нарсани сўрарди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дерди-ю, қўли ишдан тўхтамасди. Ишонч билан тошларни кўчириб, вайронани очиб борар, бу ҳаракати билан ўзини тобора ўғлига яқинлашаётгандай ҳис қиларди.
Шу чоқ ўт ўчирувчилар командири келиб ҳаммани ҳайдай бошлади:
– Ҳозир ҳаммаёқни олов қоплайди, портлаш юз бериши ҳам мумкин. Сиз ўзингизни хавфга қўйманг. Уйга кетинглар. Бу ерни тозалашни ўзимиз уддалаймиз.
Боласини қутқаришга уринаётган ота пинагини ҳам бузмай ишини давом эттираркан саволини такрорлади: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз?
Атрофни қўриқлаётган милиционер ҳам танбеҳ беришни унутмади:
– Бу телбалик, бунақада бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавфга қўяпсиз, уйингизга боринг бу ишни бизга қўйиб беринг.
Ота мелиционерга юзланди:
– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Йўқ бўлса, ишимга аралашманг! – Милиционер, бунга гапириш бефойда деган фикрда ундан йироқлашди.
Ота эса бутун иродасини, кучини ишга солиб, харобани ковлашда давом этди. У ўғлининг тирик ёки ўликлигини ўз кўзи билан кўришни истарди.
Орадан 8 соат, 12 соат, 24 соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят 38 соат деганда у улкан бетон бўлагини сураётиб ўғлининг овозини эшитди.
– Арманд! – ўғлини чақирди ота.
– Дада! Бу сизми, дада! Қўрқманг, мен тирикман. Келишингизни билардим. Мен бошқа болаларга ҳам, ҳавотирга тушманглар, дадам бизни қутқаради, дедим. Ахир сиз менга “Нимаики юз бермасин мен албатта ёрдамга етиб келаман”, деб сўз бергансизку, дада.
– У ерда нима бўляпти? Аҳволингиз қалай? – сўради ота ўзини йиғидан аранг босиб.
– Ўттиз учта боладан 14 тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз очмиз, иссиқлаб кетяпмиз, ҳаво етишмаяпти, қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз сизни кутдик. Бино қулаганда биз девор четига туриб олдик, у бизни қутқариб қолди.
– Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ, кутяпман, – деди ота сўнгги бетон қолдиғини сураркан.
– Йўқ дада, аввал бошқа болалар чиқсин. Мени қутқаришингизга ишонаман. Нима юз бермасин, сиз бари бир ёрдамга келасиз, – ўғлининг овозида ишонч ва фаҳр оҳанглари жаранглади...
Мақсуд Жонихонов
@oltin_voha
#Эълон
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
Сиз буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳақида қанчалик биласиз?
🎁"Ёшлар кундалиги" ҳазрат Алишер Навоий таваллуди муносабати билан онлайн совринли викторина ўтказади.
⏰Викторина вақти - бугун соат 16:00.
🙎♀Савол-жавобларда 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар иштирок этишлари мумкин.
‼️Викторина "Ёшлар кундалиги" телеграм каналида ўтказилади. 👉Манзил👈
📺Ғолибни махсус совға - телевизор кутмоқда. Имкониятни қўлдан бой берманг.
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5894 нафарга етди, қарийб 35 минг киши турли даражада тан жароҳати олган. Эрдоған мамлакатнинг 8 та вилоятида фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди.
Туркияга етиб борган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари томонидан 8 февраль соат 08.00 ҳолатига кўра вайроналар остидан 9 киши (5 нафар эркак ва 4 нафар аёл) тирик ҳолда қутқарилди ҳамда 12 кишининг жасади олиб чиқилди.
@oltin_voha
#Туйғу
Уфқларга қўйиб гулдаста,
Тоғ ортидан кўтарди-да бош,
Пастга боқди чўққидан аста
Олтин қалам тутган бир наққош.
Ҳар нуқтага сайқал бериб у,
Водий узра чизди зар лавҳа.
Сўнг қуёш деб имзо чекди-ю,
Тонготар деб қўйди сарлавҳа.
Шеър: Эркин Воҳидов
Видеода: Бўстонлиқда тонг отмоқда. 2022 йил 15 июнь.
💬Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Жараён
Тошкент вилояти ҳокимлигининг ҳозирги сайти бундан 17 йил аввал ишга туширилган бўлиб, айни пайтда кўп жиҳатдан талабга жавоб бермай қолган эди. Бу орада миллий қонунчилигимизда, ахборот сиёсати соҳасида катта ўзгаришлар бўлди – давлат, жамият очиқлик сиёсати шароитида яшамоқда.
Биз аввалги сайтимизни янгилашга ҳаракат қилиб кўрганмиз, 2019 йили сайтда муайян техник ўзгаришлар амалга оширилди. Ўша вақтда ҳам буткул бошқача, янгича, энг муҳими, фойдаланиш учун қулай бўлган сайт ишлаб чиқишни ният қилган эдим. Мавриди энди келган экан шекилли. Ўтган уч ойлик меҳнатларимиз самараси сифатида янги расмий сайт фаолият бошлаш арафасида турибди.
Мазкур веб сайт давлатимиз раҳбарининг 154-сонли қарорида кўрсатилган индикаторлар мазмунидан келиб чиқиб ишлаб чиқилди. Биз янги сайт яратишга киришар эканмиз, IT соҳасидаги катта компаниялар, тажрибали жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқдик. Охир-оқибат ахборот технологиялари йўналишидаги олийгоҳларнинг Тошкент вилоятида таваллуд топган битирувчилари билан музокара ўтказдик, уларни ишга жалб қилдик ва кичик жамоа тузиб, ишни бошлаб юбордик.
Шу тариқа ёш ва серғайрат, истиқболи порлоқ дастурчи йигитларни ўзим учун кашф қилдим. Ҳозир сайтимиз деярли тайёр бўлиб қолди. Айни пайтда таҳрирлаш ишларини олиб боряпмиз. Бу сайтда бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида расмий ахборотлар чоп этилади. Йўл-йўлакай тузатиш ва ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ҳуқуқи, имконияти энди тўлиқ ўзимизда бўлади (илгари битта ўзгартириш киритиш учун сайтни яратган асосий дастурчини қидириб, ялиниб, қўл ҳақи бериб ўзгартирардик).
Ўз навбатида, бу ўзгариш – Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати жамоасига ҳам қўшимча масъулият юклайди. Тез орада шу ва бошқа лойиҳаларимизни вилоят ҳокими ҳузурида тақдимот қиламиз. «Битирувчи» ва «Халқ назорати» дастурларимиз ҳам февраль ойи давомида ишга туширилиши кутилмоқда.
@Behzod_Qobulov
#тезкор
«Газ заправка»лар очилди! Тошкент вилоятидаги «метан заправка»ларнинг ишлаш графиги билан танишинг.
Маълумот учун: «метан заправка»лар бугундан ушбу график асосида фаолият юритади. Мазкур жорий этилган чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босими кўтарилиши билан автомобилларга газ тўлдириш шахобчалари ўз режимида ишлай бошлайди.
Шопир акаларга тарқатворинглар😊
✉️Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
ФЕВРАЛ
Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.
Яхшилар умрига ўхшайди феврал,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнахой...
Ўлмасбек Самарқандий.
@qurama24
#Иқтибос
Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!
Озод Шарофиддинов,
Ўзбекистон қаҳрамони
@oltin_voha
#Тайинлов
➖ Раъно Турдибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
➖ Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
P.S.Тошкент вилояти кадрлари ўсишда давом этаяпти. Ҳар икки мутахасис ҳам жуда тажрибали, камтарин, олийжаноб инсонлар сифатида эътироф этилади.
@oltin_voha
#хайрлитонг
– Сизлардаям ёмғир ёғяптими?
– Йўқ.
– Унда нима ёғяпти, ҳамма жойда ёмғир деганку.
– Бизда осмондан муҳаббат ёғяпти. Меҳр ёғяпти осмондан.
– Ростданми?
– Албатта. Чунки нимага ишонсангиз, ҳаётингизда кўпроқ ўша нарса рўй беради, азизим!
Қаранг! Атрофингизда яхши одамлар жуда кўп. Эрталабдан яхшиликлар тилаб дуо қилгувчилар ҳам кўп... Илоҳим касаллар тузалсин, сафардагилар соғ-омон қайтсин, чақалоқлар соғлом туғилсин, оналар бахтли бўлсин, савдогарларнинг савдоси юришсин, омад истаганларга омад кулиб боқсин...
Ҳамма дуолар осмондан муҳаббат бўлиб ёғилсин. Ва албатта пайшанба кунингиз меҳр-муҳаббат оғушида ўтсин!
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
"Аллоҳ берган ҳар куни сени севаман. Валентин кунини қўй..."
✍️ Айман Ёғий
@oltin_voha
Амирсой. Нархлар заҳар. Чўнтакни зириллатади. Лекин, бутун Тошкент маштта. Оҳангарону Олмалиқ ҳам шўтта. Бизарам шўтта.
Бир машҳур мультикда айтилганидек, ҳар бир пингвин ўзича бахтли.
@oltin_voha
Туркияда юз берган зилзила оқибатларини бартараф этишга кўмаклашишга юртдошларимиз ўз ҳиссаларирини қўшишмоқда. Божхона ходимлари томонидан товарлар тезкорлик билан расмийлаштирилиб, гуманитар юклар ортилган автоуловлар карвони қардош мамлакат сари йўл олди.
〰〰〰〰
Одамийлик дини бирла,
Тоза имон, ўзбегим...
Э.Воҳидов.
Бошқа гап тилимга келмаяпти. Шундай буюк халқнинг фарзанди эканлигимдан ғурурланаман.
@oltin_voha
Қаҳраманмарошда 3 нафар фарзандидан айрилган ота йиғлаб хотинидан кечирим сўради.
#Туркия #Зилзила
@oltin_voha
#Эслаб
Навоий монологи (Бу монолог бугун ёши 40 дан ўтган ҳамманинг болалик ностальгияси. Мактаб дарсликларида бу бўлар эди бир вақтлар. Ҳозир нимагадир йўқ. Ўрнига қанақадир бойлар, уларнинг бизнеси ҳақидаги статистикалар киритилган. Аммо бу монолог барибир бошқача, зўр. Муаллиф – Иззат Султон)
Куй-ғазал, оҳ, қайтадан тирнар ярамни,
Яна эслатди ул машъум ҳарамни,
Фақат бир илтимос, кўркам чаманда,
Очиб гул ғунчалар этганда ханда.
Жувонмарг ғунчани эсла, ёд эт,
Унутма руҳимни доимо шод эт.
Унутмайман сени токи тирикман,
Сени жон ўрнида сақлар тирик тан,
Ҳамон калбимга сен,
Илҳом солурсен,
Маним шеърим ила мангу қолурсен.
Сенга беш бебаҳо ҳайкал қурурмен,
Гаҳи Лайли, гаҳи Ширин бўлиб сен,
Яшарсан доимо достонларимда,
Ҳазонсиз гул бўлиб бўстонларимдан,
Мен эрсам доимо йиғлаб ўтурмен,
Санинг ишқинг ила ману қолурмен.
Ҳайҳот, бирор осуда дам йўқ,
Қўнгил йиғлайдию кўзларда нам йўқ,
Эссиз такдир экан, қайдан билибмиз,
Азизим, дунега бевақт келибмиз.
Мана фасли баҳор кўркам чаманда,
Кириб гулзор аро сайр айлаганда.
Гулимнинг қабрига эккан чечаклар,
Оҳим печаклар каби...
Кўк тоқига чирмашмасунми...
@oltin_voha
#кайфият
Кунни яхши қўшиқ билан бошланг. Ғам-андуҳлар ўткинчи. Унутманг, қадрдоним, қаро тун ортидан албатта оппоқ тонг отади.
Ойнинг ўн беши қоронғу,
Ўн беши ёғду билан...
@oltin_voha
#Ot_sporti
Ayni paytda Piskent tumanida xalq oʻyini – katta koʻpkari musobaqasi boʻlib oʻtmoqda.
Markaziy Osiyoning eng mashhur chavandozlari ishtirokida oʻtayotgan bellashuvlarni “Sport” telekanali toʻgʻridan toʻgʻri efirda namoyish qilmoqda.
🌐Koʻpkarini tomosha qilish uchun quyidagi havolaga oʻting:
https://www.youtube.com/watch?v=0JNQGkV1CcI
✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
⚡️⚡️⚡️⚡️
Қўрққан эмас, қўрққанидан қочиб кетган одам қўрқоқдир. Қўрқув ҳисси беистисно ҳаммада бўлади. Фақат даражаси ҳар хил бўлади.
#Қўрқма #БотирБўл #Эркак
@oltin_voha
#Таъзия #АччиқҲақиқат
Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан, ҳурматли Ички ишлари вазирлиги ва бошқа идораларга қатор саволлар пайдо бўлаяпти менда. Воқеа жамиятимизнинг барча қатламини чуқур тўлқинлантирди, оталар, оналар, боболар, бувилар қайғуга чўмди, юракнинг чуқур қаватларида оғриқли хавотирлар пайдо бўлди. Ўзим ҳам ҳозир шу кайфиятдаман.
Миллатимизга иснод, бир ота-онага бир умрлик ўчмас доғ, аламли изтироб бўлиб қоладиган воқеанинг айбдори кимлар? Қонунчиликда айбдорни жазолаш чораларини янаям кучайтиришни назарда тутувчи ўзгаришлар керакми? Биз бунга киришамиз, қонунчиликда белгиланган энг оғир жазо турини белгилаш бўйича ишлаймиз. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкинмас.
Мен фақатгина битта мана шу нормага эътибор қаратиш билан чекланмай, бошқа қонунларимиз, хусусан, таълим-тарбияга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни комплекс қайта кўриб чиқиш тарафдориман. Биз болаларимизни бегона, ёвуз ниятли кишилардан эҳтиёт бўлишга ўргатишимиз шарт.
Воқеанинг хронологиясига қаралса, вазият таълим ва тарбияга масъуллар, яъни, ота-она ҳамда таълим ташкилоти вакилларига жиддий эътирозлар уйғонади. Биз болага бегона кишилар билан қандай муомала қилишни ўргатишимиз керак. Бу ҳақда уйда, мактабда айтилиши, уқтирилиши керак. Акс ҳолда педофиллар қўлга тушмаслик учун ўз нишонини ўлдиришда, хўрлашда, қийнашда давом этади.
Минг афсус. Марҳума синглимизнинг ота-онасига чин қалбимдан таъзия билдираман.
👉 @odiljon_tojiyev
Қишнинг сўнгги ойи муборак бўлсин! Демак баҳорга ҳам оз қолди!😍
Ассалом, февраль!
@oltin_voha
#тезкор
Россиянинг 1xBet букмекерлик компанияси расман банкрот бўлди
Нидерландиядаги Ҳаага шаҳри суди томонидан Россиянинг 1xBet букмекерлик компаниясини банкрот деб эълон қилинди. Бунга сабаб сифатида компания ўйинчиларга пулни тўлаб бера олмаганлиги кўрсатилган.
Эндиликда компаниянинг лицензияси муддатидан олдин тугатилади ва фаолияти ноқонуний деб ҳисобланади.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Яхши хабарлар бор. Ангрен. Қулупнай пишди. Илгари бойчечак баҳор элчиси эди. Ҳозир қулупнай растага чиқди - баҳор. ❤️
@oltin_voha