#Ностальгия
"Эй, сорбон",
Аҳмад Зоҳир. Афғонистон.
Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида порлаган Осиё юлдузи. Унинг қўшиқлари жаҳон маданиятининг нодир намунаси ўлароқ эътироф этилган.
У ўша пайтдаги Афғонистон раҳбарининг қизи билан севишгани учун ҳам... ўлдирилган.
Аҳмад Зоҳирнинг бу қўшиғи унинг шоҳ асарларидан биридир. У буюк шоир Шайх Саъдийнинг "Борадур" радифли ғазалини куйга солиб, маромида ижро этган.
Бир сирни айтай, мен шу қўшиқнинг бошламасини, ай сорабон, дея чўзиб айтилган мунгли бир қисмини минг марталар эшитган чиқарман (негадир).
Хуллас, кўҳна куйлардан яралган мунгли бир оҳанг, дардли нола бу!..
Демак, бугун @oltin_voha да афғон классик қўшиқчиси Аҳмад Зоҳир куйлайди....
#манзара
Бу метанга навбат эмас. Бензин учун. Бу олис Бухоро ёки Андижон эмас.
Пойтахтнинг биқинидаги Пискентдаги вазият бу. Метанку, таг-туги билан йўқ. Бензинга нима бўлди?
Ўзбекнефтгаз, яна ваҳоказо катта-кичик кампаниялар, изоҳ беринглар?
Нега бензин тақчиллигини вужудга келтираяпсиз?
@oltin_voha
НАРХИ ҚАНЧА МЕҲРНИ, АЙТИНГ...
Бозорбоши давра қурган сотувчиларни бир-бир йўқлама қилди-да, сўнг ҳар кунлик ҳисоботга ўтди:
-Қани ким қанча сотди, битта-биттадан айтинглар.
Давра бир қизиб олди. Шодлик ва ғурур кайфияти оловланган юзлар бозорбошига юзланди.
- Бугун икки қоп Нафрат сотдим, - деди бақалоқ эркак.
- Мен бир ярим қоп Ғийбат, - деди ёши ўтинқираган аёл.
- Бир қоп Ҳасад пулладим,- дея жавоб берди яна бир йигит.
- Ҳақоратларнинг бозори чаққон бўлди бугун. Бирданига уч қопини сотиб юбордим,- ғурурла деди кекса чол.
- Мен ҳам яхши ишладим. Икки қоп Ёлғон ва бир ярим қоп Шубҳа сотдим,- деди бир жувон.
Бозорбоши ҳамма фурушчиларнинг қайдларини эскириб кетган қалин дафтарига белгилаб чиққач, бир чеккада ғамга ботиб ўтирган ёшгина сотувчи болага қаради.
- Хўш, сен нега индамайсан, бугун ҳам сотолмадингми? Гапир!
- Бир пайса ҳам сота олмадим. Харидорларнинг пули етмаяпти. Меҳр жуда ҳам қиммат экан дейишяпти...
Р.S: Аслида энг қиммат ва энг арзон нарса - меҳр! Бир-бирингиздан меҳрингизни дариғ тутманг! Шундай қилингки, боғингизда Нафрат, Ҳақорат, Ҳасад, Ғийбат эмас, фақат Меҳр гуллари бўй таратсин! Якшанба мазмунли ўтсин!
@oltin_voha
#Нуқтаи_назар_🔥
Мавзулар тез ўзгараяпти. Медиа бир дақиқа ҳам жим тургани йўқ. Очиқлик сиёсатининг дангал ва дўппини ерга қўйиииб айтганда, қалтис мавзулардаги кун тартиби – қизиқарли, ҳаётга яқин, дадил. Хусусан, газ қувурлари бўйича келишув мазмунига шубҳа билан қараш, аниқлик талаб қилиш ўзбек ОАВ ва блогосферасининг оёққа туриб олганидан далолат. Менимча.
Мавзунинг ўзига эътибор қаратилса, Энергетика вазирлигимиз Газпром билан қандай шартларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширади – шудир масала. Қисқаси, биз ютаяпмизми ёки ютқазаяпмизми, деган беозор саволга конкрет жавоб истайдур бу кўнгил.
Менинг қатъий фикримча, бизда табиий газга эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда (биргина, газга юрадиган автомобиллар сони ўсаётгани тасаввур қилинса), бу ресурснинг ишлаб чиқарилиши эса қисқараётган вақтда, барибир кимдандир газ сотиб олишимиз керак. Жаҳон бозорида ўз харидорларини йўқотаётган Газпромнинг қийин аҳволидан “иссиғида” фойдаланиб қолиш – яхши, ақлли ход.
🔥
👉 @odiljon_tojiyev
❗️Кимнинг уйида свет(ток) ўчган бўлса пастдаги ёзилган одамга чиқинглар ҳал қилиб беришади, қўлларидан ҳамма нарса келади👇👇👇👇
👉Электрик номери
Тарқатинг!
@oltin_voha
#кайфият
Бугундан "жўнлайн" ўқишлар бошланди Худо хоҳласа😂😂
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Zoyir og‘a tinmayapti...
Zangiota tumani "Turobod" mahallasidan bir guruh aholi Toshkent viloyati hokimiga video murojaat qilgandi.
Zoyir brat borib gaplashibdi. Muammolarni hal qilishga va’da beribdi.
Qanaqa muammolar deb o‘ylaysiz? O‘zbekiston qishloq va mahallarida hamisha uchta muammo bo‘lgan. Gaz, svet, ichimlik suvi.
Bu muammolarning ijodkori kimlar ekanligini esa o‘zingiz yaxshi bilasiz.🤌🙄
Lekin, odamlarning bir og‘iz gapi uchun oldiga borib, eshitgani, dangal va’da bergani uchun Zoyir og‘aga hurmatim oshdi.
@Zominiy_uz
#бугуннинг_гапи
- Бўлажак куёв нима иш қилади?
- Бозорда пиёз сотади.
- Бўлди, қизим ўшаники!..
Аканг кучайди, аканг😁
@oltin_voha
#Хайрли_тонг
☺️Яна бир ажойиб кун бошланди. Демак ҳаётнинг яна бир имкон эшиги очилди.
Очиқ эшикларга киринг, ёпиқларини тақилаттиб кўринг! Умид узманг! Ҳар дақиқада барчаси сиз кутмаган даражада ўзгариб кетиши мумкин. Ахир мўъжизалар даврида яшаяпмиз, шундай эмасми?
🤗Кунингиз ажойиботларга тўла бўлсин. Хайрли тонглар сиз билан!
@oltin_voha
ССВ: Тиббиёт тарихида илк бор ўзбек шифокорлари томонидан сиам эгизаклари ўта ноёб операция натижасида ажратиб олинди
— Республика перинатал марказида ўтказилган ушбу ўта мураккаб амалиёт эса тўлиқ ўзбек шифокорлари томонидан амалга оширилди, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Б. Эргашев. — Бу операцияни мамлакатимизнинг энг тажрибали хирурглари ёрдамисиз амалга ошириб бўлмас эди.
Бизга устозларимиз — Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Ҳабибулло Оқилов ва ТошПТИ болалар хирургияси кафедраси мудири, профессор Насриддин Эргашев яқиндан ёрдам берди...
👉🏻Батафсил
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Қозоғистонда парламент тарқатиб юборилди. Тез орада янги сайловлар бўлади. Тушунишимча, шу тариқа мамлакат эски элитанинг қолдиқларидан буткул тозаланади. Янги раҳбарият ўзига хос ва мос янги парламент, депутатлар корпусини шакллантиради.
@oltin_voha
Ҳурматли ташувчилар. Ушбу файл билан танишиб чиқинг. Январь ойи учун Автотранспортларга газ қуйиш шохобчаларининг иш фаолияти кўрсатилган. Назоратга олиниши таъминланмоқда. Ўзгаришлар бўлса хабар берилади.
UPD. Пост таҳрир қилинди.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Янгийўл тумани Нурафшон, Хонқўрғон, Қўштепа, Чангтепа, Қоратепа ва Чаманзор маҳаллалари аҳолиси учун кўмир заҳирасини яратиш учун 20 тоннага яқин кўмир олиб келинибти.
Ҳали совуқ кунлар олдинда. Ўйлаймизки, уйида ёш боласи, кексайган ота-онаси ва бемори бор оилалар учун мақсадли сарфланади.
@oltin_voha
Ассалому алайкум🌼
Янги тонг, янги имкониятлар муборак!
Бугун Сиз кимдандир кечирим сўрашингиз, раҳмат айтишингиз учун Аллох яна бир бор имкон бермоқда. Ота-онангизнинг олдига боринг. Кўринг. Мазза қилиб суҳбатлашинг.
Фарзандларингизни ҳам хурсанд қилинг. Гаплашинг. Ўйнанг. Зеро, бугун бошқа келмайди.
@oltin_voha
#Ностальгия
Ўктам Ҳакимов
«Исмигул»
Эсингиздами, бир қўшиқ бўларди – "Ишон, сенсиз бир он ҳам яшай олмасман...", дея бошланар эди.
Алланечук сирли, эзғин, дилгир мусиқа жўрлигида ижро этилган бу қўшиқни ҳар гал эшитсам ёшлигим эсга тушади, кўксимни ғижимлаган нозик туйғулар яна чарх уради...
Бу қўшиқ - ҳар бир йигитнинг қалбида ҳануз яшаётган бир парирўйга аталган ўлмас таронадир. Бу қўшиқ марҳум муҳаббатга марсия.
Илк маротаба бировга кўнгил қўйган ва бу ўт-олов туйғудан уялибгина турган ўсмирлик пайтингиз ёдингиздами?
Исмигул... Сенинг покиза чеҳрангда нақш бўлган ёшлигимдан ёдгорим – эндиликда увадаси чиқиб бораётган туйғуларимдан хабаринг бормиди?
Сенинг исмингга гул, райҳон сингари зариф сифатлар ярашади. Гулибеор эдинг сен, номозшомгулим эдинг сен...
Ҳар биримизнинг қалбимизда, унинг тўрида бир гул У ҳеч нимага парво қилмай яшаради, яшнайди, барқ уради, осмонимизга музаффар ҳисларни такрор ва такрор туҳфа қилаверади. Унинг исми Исмигул...
Омон бўл, Исмигул.
@oltin_voha
#Расман
Бугун Пискент туманидаги 5 та раҳбар ишдан олинди
Ишда йўл қўйган жиддий камчиликлари учун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Мирюнусов, Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази раҳбари С.Қўчқорхўжаев, Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари О.Бухоров вазифасидан озод этилди.
Бу мутасаддиларга қуйи тизимда - маҳаллада ишлаш, хусусан, энг шароити оғир маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолиятини давом эттириш тавсияси берилди.
Бундан ташқари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Тулепов 3 ой синов муддати билан лавозимида "вазифа бажарувчи" мақомида қолдирилди. Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б.Раҳмонбердиев йўл қўйган хато ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилди.
Манба
@oltin_voha
#хайрли_тонг
"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" деманг... У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз!
Ҳар бир янги кун янги имкондир, фақат буни тушуниш, ҳис қилиш керак.
Бошланган янги кун барчамизга хайрли бўлсин! Ассалому алайкум!
@oltin_voha
#lifehack
Эрта тонгда машина ойналари музлаб қолдими? Аношдан янги лайфҳак сиз учун!
Ёш ҳайдовчилар, ишонмасангиз синаб кўринг. Яқинларингизга ҳам юборишни унитманг. 😉
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️ ⚡️⚡️⚡️
Фақат севган одамгина койиш, сўкиш ҳуқуқига эга.
Иван Тургенев,
рус адиби.
@oltin_voha
#Шум_бола #Дайжест
АНОМАЛ ХАБАРЛАР
Қитмирлик – чегараси йўқ санъат. Хусусан, ҳурматли блогерлар қайда юрибди, нималарни ёзаяпти, вилоят медиа оламида қандай янгиликлар бор? Аномал совуққа мос аномал дайжестимиз шу ҳақида.
🌐Қибрайнинг ашаддий танқидчиси, халқ таълими тизимининг машҳур "кушанда"си Равшан Маҳмудов ва депутат Дониёр Юсупов ўртасидаги баҳс давом этаяпти. Дониёр етакчиларни айблаб фейсбукда пост қолдирган. Мазмуни шуки, нега энди шу совуқда етакчилар халққа хизмат қилиши керак, ўз ишини қилсин, бу мажбурий меҳнат ва ҳоказо гаплар. Маҳаллий каллаварамнинг бу гапларига Равшан Маҳмудов "чёткий" ответ қайтарибди. Писта қилиб ўтир, Юсупов, кавушингни тўғирлаб қўяман, дебди Равшан.
🌐"Муфаса" жаноблари ҳам формада – Ўрта Чирчиқда юзага келаётган танглик, ичимлик суви билан боғлиқ коллапс нишонга олинган. Блогер туман аҳолисини Марсга юборишни таклиф қилаяпти. Айтишича, у ерда ҳам сув йўқ, демак, Ўрта Чирчиқдан борганлар бемалол яшаб кетади. Айниқса, "Файзиобод" ва "Тинчлик" МФЙларида ичимлик суви дилтортар муаммога айланган. Муфаса – прав.
🌐"Олтин воҳа" – доимгидек ўз стилида. Ҳовлиқмай, вазминлик билан воқеа-ҳодисаларнинг энг биринчи сабабига эътибор қаратган. Яъни ўқимаган болалар – давлатнинг, миллатнинг шўри, мусибати эканлигига урғу қаратган. Ўйлаб кўрилса, коммунал соҳадаги бугунги каша, бардак ҳам ўқимаган, лекин дипломли болаларнинг иши. Блогер Жаҳонгир Ҳамроқулов "Олтин воҳа"ни яна жонлантиришга уриняпти. Илк қадамлар чаккимас, стил сақлаб қолинган, дух вагон, Ҳидоятовни нишонда ушлаб турибди, ўйланган, ақлли постлар бор. Хуллас, ўқимаган болалар ҳақидаги постга респект. Урғу тўғри йўналтирилган.
🌐Янгийўл – гўзал шаҳар. У ерда ажойиб одамлар ва ўтакетган опасний блогерлар яшайди. Оташ, Иброҳим, Айнур, Тўхтамурод бирваракайига калла қўйса, зўрман деганини жони товонига тушади. Аммо, вақтики келиб, дейлик, доллар курси 50 тийинга тушиши мумкин, лекин бу тўрттови бирлашмайди, доим уришгани уришган, талашгани талашган. Муҳаббат мавзусидагина фикрлар бир жойдан чиқади. Кангул ёшда, қурғур. Ана шу блогерлар муҳаббат масаласида маҳаллабай ёндашувни тарғиб қилиб юришибди. Эжжойиб. Нақадар гўзал бу Янгийўл. 🥂💘
🌐Блогер-олимнинг ҳайратларини ўқийман, деб сира кутмагандим. Яқинда илмий ишини ҳимоя қилиб, фан доктори бўлган Азамат Камолов бип-бинойи блогер бўлди-қолди. Унинг блогер сифатида илк пости Пискентнинг собиқ ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳақида бўлди. Блогеримиз ўша пайтда ишдан бўшаши кутилаётган ҳокимга нисбатан илиқ-иссиқ гапларни айтиб, кўнгил сўраган бўлади. Хуллас калом Раҳим зўр ишлаётувди, санлар бекор ишдан бўшатвоссанлар. демоқчи Азаматимиз. Сизга нима акаси, балки сиз билмаган нарсалар ҳам бордир, дейдиган одам йўқ.
Машнақа гаплар. Бошқаларни ҳам кузатдим. Эмине хоним тинч; депутат-блогер Жаҳонгир Тўлаганов Чирчиқда вазият тинч, деб туркум чиқишлар қилмоқда; Максим Гюлаҳмедов ва "Умид қанотлари" жамоаси ижтимоий лойиҳалар билан банд; Қимматой китоб ўқияпти, мақола ёзмай қўйди; "Паркент тонги" туман прокурори фаолиятини кенг ёритишда давом этяпти; "Бекобод ҳаёти" эса "Олмалиқ ҳаёти"дан постларни тинимсиз ухлатиш билан машғул; "Нурафшон зиёси" кўпроқ реклама контенти билан ишлашни афзал кўрмоқда.
Шум бола атрофни ювошлик билан кузатишда давом этади.😉
Қоравой Ғафурович Ғуломов,
"Ёшлар кундалиги"нинг штатсиз катта мухбири.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Блогер Тошкент шаҳридаги бойларни синовли кунларда халққа ёрдам бермаганликда айблади. Бу қанчалар тўғри ўзи?
Тошкент вилоятида аҳвол қандай? ТСТ кластер тинмай одамларга ёрдам бериб юрганини ўқидим. Қибрайда тадбиркорлар ош дамлаб тарқатди. Бекобод шаҳрида 30 та болага кийим-бош олиб беришибди тадбиркор акаларимиз. Оҳангарон шаҳрида Саидкаримовлар оиласи қилган эҳсонларини эшитдим.
Лекин, аслини олганда булар кам. Бир-икки киши, боринг ана, ўн беш-йигирма кишининг эҳсони, саховати ҳақида гап кетмаяпти. Халқимиз бирлашиши, ҳамма бир-биридан хабардор бўлиши ҳақида гап кетаяпти.
Кунлик даромаддан маҳрум бўлган, бировдан ёрдам сўрашга ғурури йўл бермаётган ўртаҳол оиланинг, оддий, камтарона яшаётган қўшнингизнинг ҳолидан хабар олиб қўйинг, пули кўпайгур бой акалар.
@oltin_voha
Японияда йуллардаги қорни эритиш учун илиқ шўр сув пуркагичлардан фойдаланилар экан
Читать полностью…#расман
Тошкент вилоятидаги барча таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
@oltin_voha
Тўғриси, муносабатларни яхшилаш ёки кейинги босқичга олиб чиқиш учун бизга доим бахоналар керак бўлади.
Нега шунақа?! Ҳа, бизга қалбимиздаги меҳрни икки оғиз сўзга сингдириб, уларни яхши кўриб қучишимиз учун бахоналар керак. Истиҳоланинг борлиги яхши, аммо унинг тилингга кўчадиган туйғулар учун тушов солишига йўл бериш ёмон.
Тушунинг, ичингиздаги меҳр фақат ўзингизнинг эмас, уларнинг ҳам қалб ҳаққи! Бағритошликни, эътиборсизликни бир четга сурингда, меҳр беринг) Бахона қидирманг...
П.С Кўшиқни тингланг.Нечинчи йиллар ёдингизга тушди?Қалбингизни нимадир ўртадими?
@oltin_voha