oltin_voha | Неотсортированное

Telegram-канал oltin_voha - Олтин воҳа | Пул 10

10493

Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot

Подписаться на канал

Олтин воҳа | Пул 10

#истеъдод

Тошкент вилоятида истеъдодлар кўп. Оҳангарон шаҳри "Бўстон" маҳалласининг санъатга шайдо ёшларидан бири Абдухалил Исматовнинг "Х Фактор" лойиҳасидаги чиқишини кўринг! Энг қизиғи, Абдухалилнинг мусиқий билими йўқ, у шунчаки туғма талант!

Офарин, Абдухалил 👏👍

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Кузни ҳис қилдим бугун.

Қуйи Чирчиқ. Огонёк.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ангрен

Тошкент вилоятида «Яшил макон» - 2023 кампаниясининг кузги мавсумига старт берилди.

Зойир Мирзаев Ангрен шаҳрида нуронийлар, ёшлар иштирокида кўчат экишга старт бермоқда.

〰〰〰〰〰〰〰〰〰

- Ўтган йили вилоятда янги экилган 1 миллион туп арча кўчати аномал совуқда нобуд бўлди.

- Биз энди ўзимизнинг маҳаллий дарахт ва буталарни экишга урғу қаратишимиз керак.

Зойир Мирзаев

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кузатиш

Гўзал қизлар мард ва ҳалол, жасоратли йигитларни танлайди. Ўғрилар, муттаҳамлар, ёлғончи болаларни эмас. Ўшалар уларнинг тўйларига ҳам боролмайди ҳатто. Ғурбатга чўмиб, кирланиб ўтиради уйида.

Гўзал қизлар мард йигитларга буюрсин!

@oltin_viha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Роналду 99 дарра қамчиланиши мумкин

Машҳур футболчи Эронга ташрифи чоғида мухлисаси бўлмиш Фотима исмли рассом қизни миннатдорчилик тариқасида қучоқлаб ўпиб қўйган.

Эрон қонунларига кўра, бундай ҳолат зино деб баҳоланади ва Роналду Эронга қайтса, унга 99 дарра қамчи урилиши мумкин.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#БИЛДИРИШ


Кейинги ҳафта, яъни 16 октябрдан "Оҳангарон ҳаёти" газетаси ходимлари ҳудудларимиздаги тасвирий ойиналар ва реклама баннерларига "хужумга" ўтишади. (Албатта ижобий маънода)

Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши муносабати билан тилимиз ривожига ўз ҳиссамизни янада кўпроқ қўшгимиз келди🙋‍♀


Хазир бўласиз, ташкилотларнинг ижро ҳужжатлари, e qarorлар ҳам эътиборимиздан четда қолмайди, қоракўзлар😉


Кўришгунча, биз фақат маърифат ва ривожланиш тарафдоримиз🤝

@Ohangaronim_hayoti

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Дунёни гўзаллик эмас, аслида яхшилик қутқаради! Яхши одамлар боқий яшасин, ҳеч қачон завол кўрмасин!

Бу қўшиқ каналимиздаги барча яхши одамларга бағишланади🙋‍♀

Насиба Абдуллаева
"Яхши одамлар"

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

ЮРАК

Билмас эдим сени, қайларда эдинг,
Наволардамидинг,шеърлардамидинг, сен?
Билмас эдим ёки ойларда эдинг,
Билмас эдим ёки ерлардамидинг, сен?

Бефарқ эдим, яйраб қувонсанг, ажаб,
Писанд қилмадим ғам еганлигингни.
Бугун бир зирқираб кетдинг бўлакча,
Пайқадим кўксимда эканлигингни.

Барибир, сен ҳали яшамоғинг шарт,
Ўзинг бемор бўлдинг, ўзинг бўл ҳаким.
Оғриқлар муборак, қутлуғ бўлсин дард,
Ассалому алайкум, юрагим!

© Матназар АБДУЛҲАКИМ

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Маълумот учун:

➖ қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

➖ Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Қибрай. Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тантаналари бошланди.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Эътибор берганмисиз, исмлар, фамилиялар ва қисматлар уйғун келади гоҳо. Масалан, бир танишим ҳокимликда, ишлар бошқармасида ишлайди. Фамилияси Меҳмонов. Зотан, у лавозим тақозосига кўра эл-юртнинг катта тўйларида халқни меҳмон қилади, хизматида бўлади.

Яна Фарҳод Ботирович Омонов исм-шарифли инсон борлар. У киши Оққўрғонга раҳбарлик қилган, "Пахтасаноат"га вақтида раҳбар бўлган. Буёғини сўрасангиз, не-не талотўплардан омон қолган, яна сал суриштирсангиз, унча-мунча ботирлар қилолмайдиган ишларга журъат қилган, юраги катта одам.

Тўра, султонлар.., қандайдир муҳташамлик бор бу сўзларда. Инчунун, ёш йигит-қизлар билан бевосита ишлайдиган вилоятдаги уч раҳбарнинг исм-шарифида шу назаркардалик бор: Султонбеков, Мирсултонов, Тўраевна.

Баъзида исмлар тескари маъно ҳам ташийди. Масалан, ниҳоятда истеъдодли ижодкор Ғайрат Шералиев ёши қирққа етганида шеърларига тартиб бериб, китобат қилди. Андоғки, 20 ёшидан бошлаб шеърият билан мунтазам шуғулланганида борми, ҳозирги замон ўзбек шеърияти мутлақо бошқа йўлдан кетарди, деб ўйлайман баъзан.

Сайёра Файзиева исм-шарифли опам борлар. Ҳамиша замонавий, фавқулодда масъулиятли, обрў-эътиборли аёл. Бугун у кишининг туғилган куни. Фамилияга эътибор беринг: Файзиева. Дунёда Файзиевалар нечта билмадим, аммо файзга тўлиқ, ич-ичидан нурланиб турадиган инсонлари кам бўлса керак эҳтимол.

Бизнинг Сайёра Файзиева суҳбатдош бўлган инсонда суйимли таассурот қолдиради, онадек, опадек яқинингиз бўлади дарров. Яна гаплашгингиз, нималарнидир айтиб, фикрини билгингиз келади.

Умуман, тийнатида тозалик, ҳалоллик бўлмаса инсонда нур бўлмайди. Исмлар эса шунчаки тасодиф.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Хаётим давомида биринчи марта 14 дақиқа қўшимча минутни кўришим.

P.S. «Навбаҳор», сен билан фахрландим бугун. ❤️

@oltin_voha‌‌‌‌

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Узум ва наво. 🔥🎯

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Фотолавҳа

Паркент. Халқаро узум сайли авжида

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#аҳволимиз

Тошкентда ҳар куни 3 тоннага яқин нон маҳсулотлари чиқинди қутисига ташланаркан. Ўтган йили бу кўрсаткич кунига 2 тоннани ташкил этган...

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

ЭНГ МАШҲУР ЁЛҒОНЛАР

— Сени ўйлаб туни билан ухлай
олмадим...
— Аёлларнинг хунуги бўлмайди...
— Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун...
— Худди сиз учун тайёрлангандек,
сизга жуда ярашди...
— Мен учун энг муҳими қалб
гўзаллиги, юз гўзаллиги эмас...
— Ўтирсангиз ош пишаётган эди...
— Бизни таклиф қилишди, лекин
биз бормадик...
— Орқасидан гапиряпман, шу ерда
бўлса юзига ҳам айтардим...

Сиз қандай машҳур ёлғонлардан биласиз? Комментда ёзишингиз мумкин.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Тошкентда иккита метро поезди тўқнашди

🚇 Ижтимоий тармоқда Тошкент метросининг Новза бекатида иккита поезд тўқнашиб кетгани акс этган видеолар тарқалмоқда😱

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Қутлов

🎉 Бугун «Ёшлар кундалиги» медиа лойиҳаси раҳбари Дилшода Аннаева таваллуд топган кун

✍ Пойтахтнинг биқинида ўзига хос ахборот муҳитини яратиш, вилоят журналистикасининг байроғини шаҳд билан кўтариб, майдонга кириб келиш осонмас.

📌 Бугун «Ёшлар кундалиги» мана шу вазифани зиммасига олиб, бу ишнинг аччиғи-ю ширинини тотиб юрибди. Баъзан илҳом булоғимиз қайнайди, баъзан маъқулроқ гап тополмай олдингизда музтар бўламиз.

🔥 Биз йўлдамиз. Катта даъвомиз, режаларимиз бор. Биз бугун медиа оламида ўз сўзимиз, ўз ўрнимизни топишга интилаяпмиз. Жамоамиз раҳбари, устозимиз Дилшода Аннаева ана шу йўлда бизга бошчилик қилаяпти.

Бу инсон билан биргаликда ишлаш ➖ шараф, ғурур ва ўз ишини ютоқиб севиш, қадрлаш демакдир. Ундаги масъулият ҳисси, Ватанимизга бўлган жўшқин севгиси, бугунги ислоҳотларга нисбатан чексиз садоқат кайфияти биз шогирдларига ҳам позитив беради, тақлид қиламиз, эргашамиз.

💐 Туғилган кунингиз билан табриклаймиз, азиз устоз!

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Анвар Санаев
«Жуфти ҳалолим»


Бизни бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Боришга арзигулик жой топдим, кетдик, одамлар🙋

Учамиз🕺

🇲🇳 Ички Мўғулистоннинг Хулун Буир шаҳрида 1200 метрли аттракцион.

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

СИЗ СУДЛАШИБ ЮРАВЕРИНГ, ХЎП...

Инсайдерларимизнинг берган маълумотларига кўра, Оҳангарон тумани ММТБ иғволар, баҳслар маконига айланибди. Бундан бир ойча илгари вакилимиз Оҳангарон туман ИИБ раҳбарининг йиғилишида қатнашган эди. Ўшанда ИИБ раҳбари туман мактабларида "ёзди-ёздилар" авж олганини очиқчасига айтганди.

Тўғри гап. Оҳангарон туманининг кўпгина ўқитувчилари "порталбозлик" бўйича маҳалла аёлларини ортда қолдирмоқда. Жаноб мудирнинг ўзлари бу борада пешқадам бўлгандан кейин қўл остидагилардан нима ҳам кутамиз. Мана бугун ҳам Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ботир Турғунов битта мактаб директори билан судлашди ва судда ютиб чиқди.

Ботирнинг мактаб директори билан нима учун судлашгани @oltin_voha ни қизиқтирмайди. Бу борада ҳар бир шахс ўзининг фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланишга ҳаққи бор деб ҳисоблайди, бироқ, раҳбар ўз ходими билан судлашиб бутун тизимни кулгуга қўйиши, тарқоқ жамоани шакллантириши бу бошқа масала.

Таълим тизими бир четта қолиб, ўз манфаати ва обрўсини ўйлайдиган КИМСАлар бор жойда келажакдан умидингизни узиб қўяверинг.

@oltin_voha нинг мудирга ҳам, шахсий фикрини жиловлай олмайдиган мактаб директорига ҳам хусумати йўқ. Фақат ана шундай кимсаларга, фарзандининг келажагини ишониб топшираётган ота-оналарга раҳмимиз келади, холос.

Ҳурматли директор ва жаноби мудир! Сиз бир-бирингизни "устингиздан" ёзиб юраверинг, таълим эса иккинчи планга ўтиб қолаверсин. Ўша судга сарфлаётган вақтингизни ўқувчилар келажаги учун сарфлаганингизда эди, туманда таълим тизими ва жамоаси судма-суд юрмасди, 14 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолмасди, 10 синф ўқувчисининг сумкасидан кастет совуқ қуроли чиқмасди. Муштдек болалар спиртли ичимликлар ичмас, дориларга "ўтириб" қолмасди, ваҳокозо... бу рўйхатни яна узоқ давом эттиришимиз мумкин.

Нима бўлганда ҳам, мақоминингизга лойиқ бўлинг, келажак авлоднинг тақдирига масъулсиз, ахир.

P/S: Ўтган 8 ой давомида Туман ИИБ ва Халқ қабулхоналарига туман мактабларида меҳнат қилаётган ўқитувчилар томонидан 975 маротаба шикоят ва мурожаат тушган.

Раҳбар тизимни маҳкам ушласа, ходимларининг муаммолари ва жамоадаги ички муҳит билан қизиқса масала юқори идораларгача етиб бормасди! Яна билмадим.


@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Мезон оқшомлари. Бўстонлиқ. Ёшлар бу, ёшлаар! 💪😍

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Физика бўйича 2023 йилги Нобель мукофоти Огайо университетидан Пьер Агостини (АҚШ), Мюнхендаги Людвиг Максимилиан университети ва Макс Планк институтидан Ференц Краус (Германия) ҳамда Лунд университетидан Анне Л’Ҳуиллиер (Швеция)га берилди.

Ушбу олимлар моддадаги электронлар динамикасини ўрганиш учун ёруғликнинг аттосекундлик импульсларини ҳосил қилувчи экспериментал усулларни ўйлаб топган.

Манба: https://www.nobelprize.org/prizes/physics/2023/summary/

@olimlar_minbari

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

ДАВРАНИ КЕНГРОҚ ОЧИНГ, УСТОЗЛАР ЎЙНАСИН!

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилаётган байрам авжида. Устозлардан ёшларнинг ўрганадигани кўп. Миллий оҳангларга миллийча рақс. 👍

Бизда нимагадир айрим жўжахўрозлар кафказча рақсни эркакчилик белгиси деб ўйлашади. Молмисан, манқуртмисан, дегинг келади.

Ўзингни топ, қара, ўрган, мияни ишлат!‌‌

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️

Таълим кредити беришмаяптими? Кредит борасида саволларингиз борми? Унда соат 20:00 да бўлиб ўтадиган онлайн суҳбатда иштирок этинг ва саволларингизга жавоб олинг.

👉 Суҳбат манзили бу ерда 👈

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Сиз Шопенни танийсизми?

Бирон мавзуда яхшироқ, чалакам-чатти матнлардан асилроқ мақола ўқигим келади. Жанр сифатида эссе ёқади одамга. Ҳартугул, эсседа саркашлик қилса, ўзидан недир кайфият қўшса бўлади.

Бироқ бир ҳафтадирки, бир таниш муаллифга Шопен ҳақидаги мақолани илтимос-буюртма қилиб, кутиб чарчадим. Агар бугун ҳам мақола битмаса, эрталаб эрта туриб, "Куз сонатаси"ни эшитиб, Шопен ҳақида ёзаман.

Биламан, бу сизга қизиқмас. Сизга доллар нархи, GM шартномалари қизиқроқ. Негадир аудиториянинг қизиқишларига мослашгим келмаяпти. Бу хато йўл эканлигини тушундим қачондир ( ўз билганимдан қолмайман, ассалому вассалом).

Буюклар, даҳолар ҳақида ўқиб, уларни ўрганиб, ҳаётини таҳқиқ, тадқиқ этаркан, кишини улуғвор ҳислар чулғаб олади. Ўша буюкликка шерик бўлиб яшайсан бир муддат гўё.

Сиз Шопенни танийсизми?

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Кайфият

Сенга айтай шарҳи дилимни,
Андуҳларим кетказ, Сирдарё.
Ишқим рамзи атиргулимни,
Севганимга етказ, Сирдарё.

Севганимга етказ, Сирдарё...

🎼Муҳсин Мўминов

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#УзумСайли

Паркент. Узумдан тескари пирамида ясалди. Фестивалнинг шунақа ноёб декорациялари кўп. 😍

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

Ёлғиз борма «Узум сайлига»,
қарши чиқма хотин майлига,
хотин тенгдир олтинга
🫢🤫

Тошкент вилояти ҳокимлиги 🍇🎯

@oltin_voha

Читать полностью…

Олтин воҳа | Пул 10

#Ностальгия

Кузнинг сокин оқшомида негадир Охунжонни тинглагим келди. Унинг қўшиқлари барибир бошқача. Ким нима деса десин-у, Охунжонга тақлид қилиш қийин, унга эргашиб бўлмайди, у битта, ягона...

〰〰〰〰〰

Охунжон Мадалиев
«Йиғладим»


Тақдирми бошимда ўйнаган қамчи,
Сочингми, армоним учган арғамчи,
Чорлагандек бўлар кимдир олисдан,
Наҳотки, сенмисан ўшал алдамчи?..
Билмадим...


@oltin_voha

Читать полностью…
Подписаться на канал