Чироқ ўчса ҳамманинг кайфияти расво бўлади. Аммо, чироқ ёнса, дарров кайфият ўзгаради, нур киради юракларга.
Чирчиқда чироқ ўчишидан норози бўлган «Ҳумо» маҳалласи аҳолисининг хурсандчилик пайти. Шаҳар ҳокими Д.Ҳидоятов ҳам улар билан бирга совуқда чироқ ёнишини кутиб ўтирибди. Қойил.
@oltin_voha
#расман
Қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
@oltin_voha
#Хотира
Грузин афсонаси Вахтанг Кикабидзе вафот этди
Алвидо, афсона. Машҳур совет хонандаси, афсонавий Вахтанг Кикабидзе вафот этибди.
Унинг ўлмас қўшиқлари постсовет мамлакатларида жуда машҳур. Айниқса, «Мимино»даги ушбу қўшиқ болалигимизнинг бир қисмига айланган.
"Читто Гритто"... Бу нима дегани? Эсингизга тушдими? Бу ўша қўшиқ.
@oltin_voha
Буюк жадид Беҳбудийнинг «Падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли» асари 1914 йил 15 январ куни илк марта намойиш этилган.
Ўқимаган болалар - ғамгин ибора. Ўқий олмаган, бунга ҳафсала қилмаган болаларга ачинаман. Лекин, имконияти етмай, пул тополмай ўқишдан воз кечганлар - миллатимизнинг энг фожеали драмаси.
Ўқинг! Ўқинг! Ўқинг!
@oltin_voha
#Муҳим
«Табиий газ босими пасайиб кетиши натижасида, уйларда иссиқлик таъминоти яхши бўлмаса, махсус жиҳозланган ётоқхоналарда вақтинчалик истиқомат қилишингизни сўраймиз» - Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов ҳудуд аҳолисига мурожаат қилди.
Ҳоким қўл телефонини ҳам эълон қилди. Боғланинг, давлат ҳеч кимни совуқ қаршисида ёлғиз қолдирмаяпти. Эҳтиёж бўлса, ҳокимдан ёрдам сўранг.
@oltin_voha
#Манзара
Қалай? Мана буни яхмалак отиш дейдилар. Қирғизистон. Норин дарёсининг ирмоқларидан бири.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Бўстонлиқ фарзанди, таниқли давлат ва жамоат арбоби Рафиқ Нишонов 96 ёшида вафот этди. Нишонов совет Ўзбекистони тарихидаги энг мўрт ва марказга ҳаддан зиёд тобе, қатъиятсиз раҳбар сифатида кўрилади. Хусусан, Фарғона воқеаларининг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари ҳақида сўралганида: "Ҳеч гап йўқ, бозорда уч-тўрт киши икки челак қулупнай талашган", деган кулгили изоҳи билан халқ қалбида қолган.
@oltin_voha
АГМК ходимларга қисқа таътил берадими?
Эҳтимоллар назарияга мурожаат қилишга тўғри келаяпти. Қаранг, энергетика вазирлиги айтаяптики, айрим йирик истеъмолчилар, саноат корхоналарига ҳам газ етказиб бериш ҳажми қисқаради. Вилоятимизда энг йирик истеъмолчи АГМК. Демак, мантиқан олганда, комбинатда ходимларга икки кунлик қисқа таътил бериладими шунда?
Қайтариб айтаман, бу бир тахмин. Эҳтимоллар назарияси, холос.
@oltin_voha
#Воқеа
Бу воқеа юз йиллар бурун содир бўлган. Аммо тўқима эмас, реал воқеа. Андижон шаҳридаги Жоме масжиди қурила бошлаганда, пойдевор шай бўлгач, Мамталибой ҳашарчи элга қараб: "Қани, энди ичингиздан белбоғи зинога ечилмаган биронта пок, бегуноҳ одам чиқиб, биринчи ғиштни қўйсин", дейди. Дафъатан ҳамма бош эгиб, жим қолади. Шунда: "Бўлмаса, биз чиқамиз эканда", деб илк ғиштни Мамталибойнинг ўзи қўйган экан...
Нега менинг топганимда барака йўқ, деб нолийдиганлар ўқисин. Ўзини йиғиштириб олсин. Охират – бор. Худо – бор.
@oltin_voha
Амударё музлади. Мўйноқ. Қорақалпоғистон. Бугун Ўзбекистондан нам ҳаво чиқиб кетмоқда. Эртадан қуруқ совуқ кириб келади ва аномал об-ҳаво бошланади.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
@oltin_voha
Чирчиқда энергетика билан боғлиқ вазият оғир ҳолатда эди. Айтишларича, кеча ҳудудга Бош вазир, вилоят ҳокими борган, аҳоли билан гаплашган, вазият билан танишган.
Видеодан кўринишича, шаҳар ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа масъуллар билан бирга ухламай, шаҳарда свет ўчмаслигини назорат қилиб чиқмоқда.
Энергия танқислиги ҳаммани синовдан ўтказаяпти. Ҳеч кимга осон бўлмаяпти.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Расман
Мактаб ота-оналар кенгашларининг илтимосига биноан, Тошкент вилоятида таътил вақти узайтирилди. Ўқишлар 18 январдан бошланади.
@oltin_voha
"Ёшлар кундалиги" жамоасининг дилбар ижодкорларига ташаккур!
Байрам байрамдай бўлсин-да...
#Қутлов
Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ,
Қалқон бор: қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.
Ғафур ҒУЛОМ,
Ўзбекистон халқ шоири
@oltin_voha
–13 градусда чўмилаётган 70 ёшли “морж” отахон
Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи Муроджон ота Қосимов ҳаво ҳарорати –13 даража бўлишига қарамай, Норин дарёсида чўмилади. Бу ишни соғлигида жиддий муаммоси бўлмаган ҳар ким қила олади, дейди қаҳрамонимиз.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Бағри кенг Ўзбекистон халқи акс этган ушбу видеога ортиқча изоҳ шарт эмас🥹🥲
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Очиқ гап. Пойтахт ҳокимлиги ҳар куни оқшомда бепул ош тарқатиладиган манзилларни эълон қилибди. Бу нима дегани, биласизми?
Давлат бомжларни ҳам ўйлаяпти, алкашларни ҳам ўйлаяпти, дегани. Раҳмат сизга, Мирзиёев. Ғурурландим, ҳаммани ўйлайдиган, фуқаросига хизмат қиладиган давлатим билан.
Респект!
@oltin_voha
#Респект
Оҳангарон шаҳридаги 2-мкрн. Свет ўчди. Авария бригадаси дарров келиб ишлаяпти. Электросеть раҳбари Зойир Худойбердиев ўзи бош бўлиб турибди.
Респект! Қисқа вақт ичида носозлик бартараф этилади, дейишмоқда. 👍
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
РАСМАН: МЕТАН ЗАПРАВКАЛАР ЁПИЛАДИ.
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди. Автобензин ва дизел ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади.
@oltin_voha
#Кайфият
Қалай? Қорга фарзандларингизни олиб чиқдингизми? Бу кунлар ҳам ғанимат. Ҳамма бугун бир соат вақт ажратиб, бола-чақаси билан қишдан завқлансин. Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин нет. 😂🥂
@oltin_voha
Американинг Ҳаббл телескопидан олинган коинот сурати. Юлдузлааар.
Миндей ўйлаб қараса, энг беозор одамнинг гуноҳлари ҳам мана шу юлдузлардан кўпроқ.
Так что, ўзингдан кетмаларинг, жим юриш, мош қилларинг (деганакан) 🤌🤫😂
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Всё. Арча байрам тугади. Бугун ҳамма майдон ва марказлардан арчалар йиғиштириб олинмоқда.
#Шунчаки
@oltin_voha
#Расман
Эртадан бошлаб Олмалиқ шаҳридаги 1-ИДУМ, 2, 3, 4, 5, 6-ЁИМ, 7, 8, 9, 10-мактабларда дарслар бошланади.
#Тарқатинг
@oltin_voha