#Расман
Нурафшон шаҳридаги қуйидаги мактабларда эртадан ўқиш бошланади:
1-ИДУМ (Обод турмуш МФЙ)
4-ИДУМ (Муқимий МФЙ)
9-ИДУМ (Нурафшон МФЙ)
10-мактаб (Оппоқ МФЙ)
13-мактаб (Деҳқонобод МФЙ)
19-мактаб (Чиғириқ МФЙ)
25-мактаб (Эвалак МФЙ)
26-мактаб (Учқун МФЙ)
32-мактаб (Қумариқ МФЙ)
48-мактаб (Янгиобод МФЙ)
57-мактаб (Тараққиёт МФЙ)
62-мактаб (Обод МФЙ)
73-мактаб (Дегантепа МФЙ)
@oltin_voha
#Тезкор
Эртага Оҳангарон туманида иш бошлайдиган мактаблар рўйхати тасдиқланди. Бу мактабларда эртага иссиқлик жойида бўлади, ўқиш учун барча шароит яратилади.
Рўйхат:
3-мактаб (Бўстон МФЙ), 8-мактаб (Ойбулоқ МФЙ), 11-мактаб (Унгут МФЙ), 12-мактаб (Ўзбекистон МФЙ), 13-мактаб (Тут МФЙ), 14-мактаб (Ялпоқтепа МФЙ), 15-мактаб (Ёнариқ МФЙ), 17-мактаб (Ёнариқ МФЙ), 18-мактаб (Алишер МФЙ), 19-мактаб (Марказий қўрғон МФЙ), 38-мактаб (Телов МФЙ), 47-мактаб (Шодмалик МФЙ), 59-мактаб (Ўзар қишлоғи).
@oltin_voha
#Сабоқ
Тили, миллати, мазҳаби, динидан қатъи назар, барча даврлар ва давраларга мос буюк қонуният бор.
Кимки ўзига иш ўргатган, маълум мақомга кўтарган устозини оғринтирса, сўзида мазмун, юзида нур, топганида барака бўлмайди.
Мен ҳам ўзим учун шу қоидани қонун қилиб олдим. Шу қонунни маҳкам дилимга тугиб яшадим ва яшайман.
Ҳаётнинг турли пасду баланд кунларида, нурсиз ва мубҳам дамларда, қалбим фараҳга тўлган музаффар лаҳзаларда буюк устозим Саид Шермуҳаммедовнинг хотирамдан ўчмас сабоқларини ўйлайман. У шонли тарихни ўз ҳаётимга муқояса қилиб кўрарканман, аралаш хаёллар юрагимни кемиради, айрим номард шогирдларнинг озорини кечиравериб чарчамаган устозимга ўшанда қанчалар оғир бўлганини ўйлайман.
Устозларни асранг, шогирдлар! Магарам, Вольтернинг «Задиг ёхуд тақдир» асарида айтилганидек, буюклик чўққисига нега интилаётганингизни ўзингиз ҳам тушунмай қоласиз. Курашда маъно қолмайди. Қалб ҳаловатидан абадий мосуво бўласиз.
#Йўл_йўлакай #Ҳикматли_дунё
@Behzod_Qobulov
#Илиндим
СОЙ ЮЗИДА
Сой юзида балқди ой,
Ҳалқачалар тақди ой.
Кумуш танга ташладим,
Титраб-титраб қалқди ой.
Ойхон, сенда ойқизсан,
Бу ерлардан олиссан.
Шунча гўзал бўлсанг ҳам
Нега бунча ёлғизсан?
Ой айтди: жўшмоқ керак,
Жонга жон қўшмоқ керак.
Ҳаволанмай вақтида
Осмондан тушмоқ керак...
✍️Дилрабо Норқулова,
Денов тумани.
P.S. Бу "Dee xonim" тахаллуси билан машҳур бўлаётган психолог бир вақтлар зўр шоира эди.
@oltin_voha
#Танқид
ХАЛҚ ЎЗ "ҚАҲРАМОН"ЛАРИНИ ТАНИШИ КЕРАК!!!
Куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ҳамда тизимга ноқонуний уланган объектларни аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Ўзэнергоинспекция” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖлари томонидан рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Хусусан, текширув тадбирлари давомида аниқланган айрим маълумотларни, ушбу тиашкилотлар розилиги билан очиқлаймиз. Таниб қўйинг, халқ мулкига хиёнат қилиб, умумий тармоққа уланиб, пулини тўламай келаётган "қаҳрамон"лар рўйхати:
➖Янгийўл туманидаги “Spring colours industry” МЧЖга (трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган) тегишли қуввати 1000 кВт бўлган трансформатор ишламаётганлиги маълум қилинган бўлсада, кўздан кечириш жараёнида унда ўрнатилган электр ҳисоблагичда истеъмол қилинган электр энергияси 14 400 кВт.соатни ташкил қилиши аниқланди. Олиб борилган ўрганишлар давомида мазкур МЧЖ билан Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси ўртасида шартнома тузилмаганлиги, трансформатор эса “Электрҳисоб” дастуридаги рўйхатда йўқлиги аниқланиб, қоидабузарлик бўйича жами 1 млрд. 416 млн. сўмлик жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди. Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган маълумотлар қонуний чора кўриш мақсадида Тошкент вилояти прокуратурасига тақдим қилинди;
➖ Тошкент туманидаги “Yagmur parranda servis” фермер хўжалиги (паррандачиликка ихтисослашган) мансабдор шахслари туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда 2020 йилдан буён ҳудуддаги электр ҳисоблагич кўрсатгичларини умуман тизимга киритиб бормаганликлари маълум бўлди. Ўз навбатида, ҳисоблагич кўздан кечирилганда, хақиқатда истеъмол қилган электр энергияси миқдорини яшириш мақсадида ҳисоботларда сунъий равишда кам миқдорни кўрсатишлари натижасида 194 млн. сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланиб, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилди.
➖ Зангиота туманидаги “Uzagro lider” МЧЖга (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган) тегишли трансформатор (250 кВт) кўздан кечирилганда, трансформатордан фойдаланиш учун “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти худудий бўлимининг рухсатномаси ҳамда истеъмолчининг электр ҳисоблагичи тизимда йўқлиги, ўз навбатида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланиб, 362 млн. сўмлик жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди;
➖Зангиота туманида якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро А.Усмоновга тегишли бўлган савдо дўконида жойлашган электр ҳисоблагич кўздан кечирилганда, унга ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида электр энергия сарфи ҳисобга олинмаётганлиги аниқланиб, 89 млн. сўм жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди;
➖ Зангиота туманидаги “Эркин Қахрамон” боғдорчилик-узумчилик ширкатига (БУШ) тегишли трансформатор кўздан кечирилганда, ток трансформаторининг “C” фазаси тўғридан-тўғридан уланганлиги ва бунинг натижасида ҳисоблагич 33% электр энергия сарфини ҳисобламаётганлиги аниқланиб, 22 млн. сўмлик жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди;
➖Зангиота туманидаги “Avtotur trans” МЧЖга тегишли (яшашга яроқсиз жойларни ижарага бериш ва бошқаришга ихтисослашган) трансформатор кўздан кечирилганда, ток трансформаторининг “В” фазасида кучланиш йўқлиги ва бунинг натижасида ҳисоблагич 33% электр энергия сарфини ҳисобламаётганлиги аниқланиб, 38 млн. сўмлик жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди.
😉 Давоми бор...
@oltin_voha
Қонунчилик палатасида бугун бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига таълим муассасасининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтириш таклиф этилмоқда.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;
Таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши; (Амалдаги қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликка нисбатан белгиланган жарималар миқдори фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорни ташкил этади)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини назарда тутувчи нормани киритиш назарда тутилмоқда.
(Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маъмурий қамоққа олиш билан боғлиқ жазо чораси мавжуд эмас)
Шунингдек, Жиноят Кодесига ҳам таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этган тақдирда ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишини мустаҳкамловчи янги норма қўшиш таклиф этилмоқда.
👉 @odiljon_tojiyev
Боғчаларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинади
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотларида 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинди.
Шунингдек, навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.
@oltin_voha
#Ностальгия
Юлдуз Усмонова,
"Сени соғиндим, худо"
〰〰〰〰〰
Ложувард осмонларнинг, покиза кўнгилларнинг, ҳассос туйғуларнинг, қорачиқда чўғланган орзуларнинг эгаси...
Баъд ниятларнинг, тубсиз океанларнинг, зулмат ҳукмрон бўлган коинотнинг, қоронғу қабрнингда билгувчиси, сезгувчиси, Яратгувчиси...
Хоинни хор қилган, номардни дунёга зор қилган, мунофиқдан ор қилган, даюсга жаннатни бекор қилган, кўнгилни кенг, дунёни тор қилган Чевар Зот...
Осмон оқариб келмоқда. Ўзинг қўлла, парвадигор.
❤️💔🤲😭
@oltin_voha
⚡️📚 Бошланғич синф дарсликлари вазни 300 граммдан оширилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган (726-сон, 28.12.2022 й.) регламентга кўра, эндиликда нашр вазни дарсликлар учун:
🔹1-4-синфлар учун 300 граммдан;
🔹5-6-синфлар учун 400 граммдан;
🔹7-9-синфлар учун 500 граммдан;
🔹10-11-синфлар учун эса 600 граммдан ошмаслиги керак.
@oltin_voha
Янги 2023 йил муборак бўлсин, қадрдоним!😍
Янги йил хонадонингизга файзу барака, тинчлик-тотувлик, олам-олам шукуҳ олиб келсин!
Янги йил янги бахт, янги омад билан келган бўлсин!
@oltin_voha
#Армуғон
Шоҳжаҳон Жўраев қўшиғи
Гулжамол Асқарова шеъри
"Хайр"
Хайр, хайр сенга қалбим қораси,
Хайр сенга, эй кибрли кўшк.
О, жаноби муҳаббат, салом,
Салом сенга, эй, ҳазрати Ишқ!
P.S. Шу шеър қўшиқ бўлишини билардим, кутгандим. Адабиёт санъатга айланганда шедевр асарлар туғилади. Дидлар борасида баҳслашилмайди, деб ким айтди? Баҳслашилади. Бугун юзлаб, минглаб қўшиқнамо минғирлашлар кўпайган пайтда, ҳақиқий санъатга боринг. Энг зўрларини тингланг, яхшилар суҳбатида бўлинг, нафис мажлислар қуринг.
@oltin_voha
2022 йил менинг ҳаётимда...
Сарҳисоб вақти келди. Хўш, қадрдоним, 2022 йил ҳаётингизда қандай из қолдирди? Нималарга улгурдингиз, нималарни бой бердингиз?
Энг оригинал таассуротлар (иложи борича катта бўлмаган ҳажмда) каналда эълон қилинади.
Анақиса комментлар очиқ😉
@oltin_voha
Савол: Тошкент вилояти маъмурий маркази - Нурафшон шаҳридаги байрам арчаси қанчалик баланд?
Жавоби видеода қисқача.
@oltin_voha
#Юмор
Райҳон Лофчи нима дейди?
Газета - шаклланган журналистика. Танқидлари ҳам оригинал, беозорроқ. Хуллас, «Оҳангарон ҳаёти»нинг катта муҳарриридан ўзига хос юриш. 😃
@oltin_voha
#Тезкор
Эртага Оҳангарон шаҳридаги 3, 4, 5, 6-мактабларда ўқиш бошланади.
@oltin_voha
Тожикистонда бўлиб ўтган кўпкарида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги Овжазсой қишлоғи фарзанди Аброр полвон бош соврин – "Мерседес-бенц" автомашинаси ва битта той ютиб олди.
@oltin_voha
#Расман
Мактабларда қишги таътил 18 январгача узайтирилди.
P.S. Аслида бўлаётган ишлардан негадир хурсандмасман. Ҳатто об-ҳаво ҳам саводсиз, тик-токер авлодни қутқаришга ҳалал бермоқда. Мусибатимиз бу.
@oltin_voha
#Танқид
Постнинг давоми...
➖Зангиота туманида якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи “М.И” га тегишли кўмир брикет қадоқлаш цехида жойлашган электр ҳисоблагич кўздан кечирилганда, ҳисоблагич рўйхатдан ўтмаганлиги ва электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги аниқланиб, 42,5 млн. сўмлик жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди;
➖ Зангиота туманидаги “Shox jaxon” хусусий фирмасига (кенг ассортиментли товарлар улгуржи савдосига ихтисослашган) тегишли трансформатор кўздан кечирилганда, электр ҳисоблагичнинг “C” фазаси узилганлиги ва бунинг натижасида ҳисоблагич 33% электр энергия сарфини ҳисобламаётганлиги аниқланиб, 20 млн. сўмлик жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди;
➖ Зангиота туманидаги “Original quality” МЧЖга (пластмасса буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган) тегишли трансформатор кўздан кечирилганда, ток трансформаторнинг “C” фазаси узилганлиги ва электр ҳисоблагич 33% электр энергия сарфини ҳисобламаётганлиги аниқланиб, 11 млн. сўмлик жарима белгилаш бўйича далолатнома тузилди;
➖Зангиота тумани Ўртаовул ҳудудида жойлашган, фуқаро “М.Р”га қарашли машина ювиш шахобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагичи кўрикдан ўтказилганда улгуржи истеъмолчи тоифасига мансуб бўлишига қарамасдан, “Электрҳисоб” дастурида ахоли истеъмолчиси сифатида расмийлаштирилган. Шунингдек, истеъмолчи 2017 йил июл ойидан бери электр энергиядан фойдаланганлиги учун умуман тўлов амалга оширмаган. Ҳозирги кунда 40 млн. сўмлик электр энергияни истеъмол қилган бўлиб умуман тўловлар амалга оширмаган.
@oltin_voha
#Билдириш
👋Салом. Мен Жаҳонгир Ҳамроқулов @oltin_voha каналининг янги маъмуриман. Бугундан бошлаб ушбу каналда чоп этилаётган барча материаллар учун масъулиятни ўз зиммамга оламан.
📌 Канал номига "Пул 10" қўшилганига ажабланманг. Мен вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликни давом эттираман ва ҳокимлик фаолиятини ўзига хос форматда ёритиб борувчи ресурс сифатида ишламоқчиман.
😉Бу менинг илк мустақил ишим. Мен бир пайтлар @oltin_voha нинг ашаддий кузатувчиси эдим. Вақт ўтиб ҳаммасини мен назорат қиламан деб ўйламагандим. Шундай имконият туғилганидан мамнунман ва ишонтириб айтаманки, канал аввалгидек қизиқарли, тезкор ва дадил минбарга айланади.
🫵Тошкент вилояти порахўрлари, непотизм шефлари, жиянбойлар, коррупционерлар, ҳушёр бўласиз: @oltin_voha уйғонди. 👊😍
#Ностальгия
Охунжон Мадалиев
"Онамнинг дуоси мени асрайди"
Ҳаёт бунча бешафқат бўлмаса, Она... Дуоларингизни соғиндим. Оқибатсиз, номард инсонлар, ноҳалол муносабатлардан асрагувчи дуоларингизни шунчалар соғиндимки ...
@oltin_voha
❗️Расмий хабар: қишки таътил узайтирилди
Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
✉Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#Долзарб #Аччиқ_ҳақиқат
Ижтимоий тармоқларда Андижон Давлат Тиббиёт институтини битирган врач аканинг гаплари тарқалди.
Шифокор аканинг айтишича, цефозалин, цефатоксион каби антибиотиклар РАК касалига сабаб бўлади.
Соҳа масъуллари бу бўйича изоҳ беришса яхши бўларди...
Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
#муҳокама_учун
Журналистика университети ректори мактаб ўқув дастуридан физика ва кимё фанларини олиб ташлашни таклиф қилди.
Унинг фикрича, бу фанлар кейинчалик катта ҳаётда болага керак эмас.
@oltin_voha
Янги 2023 йил муборак бўлсин, қадрдоним! 😍
Янги йил хонадонингизга файз-барака, тинчлик-тотувлик келтирсин. 2022 йилда амалга ошмаган орзуларингиз рўёбини кўринг.
Янги йил барчага янги бахт, янги омад келтирсин!
@oltin_voha
#Viloyat_hokimligida
Zoyir Mirzayevning yil yakunidagi “xavfli” yigʻilishi
Toshkent viloyati hokimligi. 2022-yil, 30-dekabr (yaʼni kecha). Yil yakunlangani sayin qilingan ishlarni salmoqlab, kelgusi yilga rejalar tuzib yurgan ishchi-xodimlar, kotibiyat mudirlari, hokim oʻrinbosarlari kichik zalga toʻplandi. Rahbarimiz Zoyir Mirzayevning joriy yil hisobidan oxirgi yigʻilishi boshlandi. 🔥
Majlis ishtirokchilari – hokimlik ishchi-xodimlarining farzandlari, ahli ayoli boʻlib, manzarani qanday tasvirlasam ekan, xullas, “Adamni ishxonasini koʻraman”, deb kelgan bolalar koʻngliga nima kelsa qilar, barcha bolalarning atrofida parvona edi. Ayollar esa kichkinalarni tinchitish bilan ovora. Ochigʻi, odatiy kunlarda biron yigʻilish chaqirilsa, yurak hovuchlab kiriladigan asosiy majlislar zalining egasi birdaniga bolalar boʻlib qolsa, qiziq tuyularkan. 😍
Zoyir Mirzayev qisqa kirish soʻzi bilan hammani tabriklab, bugun ishxona hamma uchun ochiqligini, kim qaysi xonaga kirib, qaysi rahbarning faoliyati bilan tanishmoqchi boʻlsa, bunga imkoniyat borligini aytdi. 🙋♂️
– Hurmatli hamkasblar, mana, farzandlaringiz, ayolingiz oldida bir gapni aytay. Mana shu farzandlarimiz haqqi-hurmati hammamiz Vatanga halol-pok xizmat qilishimiz shart. Aks holda tarix bizni kechirmaydi. 🇺🇿
Shaʼma hammaga tushunarli boʻldi. Ochigʻini aytish kerak, masʼuliyatli vazifada, lavozimda turganda toyib ketish, yoʻldan adashish ehtimoli har doim boʻladi. Muhimi, ana shu noravo yoʻllardan yurmaslik, oʻz qatʼiyatini namoyon qilish. Shu maʼnoda, rahbar mana shunday nozik vaziyatda, bayramona kayfiyatda ekanimizda eng asosiy tamoyilni yana bir marta barchaga eslatdi. ⚖️
Foyeda viloyat hokimligi ishchi-xodimlarining kasaba uyushmasi raisi Farruh Rahmatullayev bolajonlar uchun uyushmaning sovgʻalarini topshirdi. Bolalar Qorbobo qoʻlidan sovgʻalar olishdi. ☃️
Soʻngra Nurafshon shahridagi bosh archa yoniga borib, bayram tantanalarini birgalikda tomosha qildik. Shu. Umuman, nainki yangi yil, barcha bayramlarning mazmunini dasturxonu dabdabalar emas, ezgu tilaklar, kayfiyatni koʻtaradigan madaniy-maʼrifiy dasturlar tashkil qiladi. ❤️
Men bu voqeani shunchaki hikoya qilib bermayapman. Davlat idoralaridagi muhit keskin oʻzgarganini aytmoqchi boʻlayapman, xolos. 🤝
✍️Behzod Qobulov,
Toshkent viloyati hokimining axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi.
✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#кайфият
Бугунги об-ҳаво маълумоти
Кундузи пиво ёмғири ёғиб кечга бориб ароқ ёмғирига айланиши кутилмоқда. Сигарета тутуни тезлиги шарқдан секундига 1/2 кмни ташкил қилади. Тоғли ҳудудларда вино ёки коньяк сели келиши кутилмоқда. Шу сабабли чўнтагингизга қурт ёки шўр бодринг солиб юришни унутманг!😃😃😃
@oltin_voha
ЭСКИ ЙИЛ
Бугун сўнгги кунинг.
Охирги марта,
Сенинг тонгинг бўлиб ёришди фалак.
Одамлар янгисин олқишлар пайти,
Мен сени кўнглингни ололмай ҳалак.
Бугун охирги кун, эртадан бошлаб,
Сенинг бир лаҳзангга сиғмайди ҳаддим.
Ҳамма янги йилни турса олқишлаб,
Мен сени кузатиб туриб...
Йиғладим!
Тугаб бораяпсан, ҳақдир ибтидо,
Якун бор ҳар неда билолмам нега?
Ҳатто бор давлатим қилсам ҳам фидо,
Олиб қололмайман бир дақиқага!
Хизматинг ўтадинг, муҳлатинг битди,
Ўрнингга келарни муштоқ кутурлар.
Сенинг китобингни беркитиб шартта,
Хотира юртига сургун этурлар.
Кимлар қувондилар сендан беқиёс,
Кимнинг ҳаётида қаро нуқтасан.
Борақол, норизо бўлма, илтимос,
Энди иложи йўқ бугун кетмасанг!
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Кўпкарига кирганнинг,
Ҳалоллик эрур дарди.
Лекин, улар сафида,
От сурар бир номарди...
©А. Орипов.
@oltin_voha