Вилоят сектор раҳбарлари ва мутасаддилар қибрайлик ёшлар билан учрашди
Унда туман ёшларининг таклиф ва муаммолари эшитилган. Хусусан, Беҳзод Тўлқиновнинг IT-технологиялар йўналиши бўйича ўқув марказини ташкил этиш учун имкон яратиш юзасидан мурожаатига вилоят прокурори С.Самадовнинг ташаббуси билан туман ҳокими жой ажратишга ваъда берган.
Шунингдек, Тоҳир Тешабоев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сафида хизмат қилишни режалаштирганини айтган. Вилоят ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов ички ишлар тизимига ўрнатилган тартибда ишга жойлашишда унга амалий ёрдам беришни зиммасига олган.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳрида ҳам сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилган.
👉 Тошкент хабарлари
❗️Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди: 1 Мбит/с — 40 минг сўм
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:
«Мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди.
🔰 Ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.
2020 йилнинг тўртинчи чорагида республикамиз бўйича 14 та, яъни ҳар бир ҳудудда биттадан таянч IT-мактаблари ташкил этилди ва замонавий технологиялар билан жиҳозланди.
👨🏻💻 «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи жалб қилинди, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатди».
@aoka_uz
⚡️Барча мактабларда «Шахмат синфлари» очилади, 150 та ихтисослаштирилган шахмат мактаби ташкил этилади
Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:
«Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19% бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25%га етказилади.
Турли ёшдаги ёшларни қамраб оладиган футбол бўйича «Чарм тўп» Бош вазир кубоги ўтказилади. Келгуси йилда 916 км «Саломатлик йўлаклари» барпо этилади.
Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадментол майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади.
70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 млрд сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади».
@ohangaronshahar
#Эълон
❗️Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари якуни бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентларга 2020/2021 ўқув йилида ўқиш учун белгиланган тўловларнинг камида 50 фоиз миқдорини тўлаш муддати 2021 йилнинг 20 январь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar
«ЙИЛ ТАНЛОВИ-2020» ғолибларининг тўлиқ рўйхати
➡️http://uza.uz/posts/233246
Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар котибияти фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг № КҚ-161–IV сонли қарорига мувофиқ Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши котибиятининг намунавий тузилмаси ва низоми тасдиқланди.
Мазкур қарор “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш тартибини, унинг асосий вазифалари ва функцияларини белгилайди.
👉батафсил
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar
DIQQAT E'LON❗
E'lon kimlar uchun❓
👇👇👇👇👇👇
✅ Pedagoglar;
✅ Yoshlar yetakchilari;
✅ Psixologlar;
✅ Ish izlayotgan iste'dodli yoshlar uchun.
Modern Education Intellektni rivojlantirish markazi sizni MNEMONIKA(Super xotira) fani bo'yicha o'qishga taklif qiladi.
Siz ushbu kursda grand(bepul) asosida o'qishingiz, diplom asosida yangi mutaxassislini qo'lga kiritishingiz, hamda o'zingizga qulay bo'lgan maktbda TRENER sifatida dars berishingiz mumkin.
Eslatma: O'rinlar soni tuman(shahar)lar kesimida cheklangan bo'lib, hozirda Ohangaron shahar uchun qabul boshlangan.
SHOSHILING❗️❗️❗️
Murojaat uchun:
👇👇👇👇👇👇
📧 @Mnemokoordinator
📱+998888770212
Ha aytgancha bizning kanalga aʼzo boʻlishni unutmang 😉⤵️
@Ohangaron_Mnemonika_treningi
#онлайн
#учрашув
⚡️Айни вақтда Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
✅Унда 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этмоқда.
✔️Тафсилотлар хусусида батафсил маълумот берилади.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌐/channel/ohangaronshahar
Ўзбекистонда “Йил одами” аниқланди
📍 https://uza.uz/uz/posts/233099🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Электрон хизматлардан фойдаланиш учун зарур бўлган тизимдан рўйхатдан ўтиш тартиби билан танишинг.
@ohangaronshahar
#фахр
Билимли ёшлар-юрт таянчи
Мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга ёшлар юрт келажаги саналади.
Оҳангарон шаҳар 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мустафоева Нигина Мухаммадовна ана шундай истеъдодли ёшлардан.
У жорий йил 5-6 январь кунлари Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган фан олимпиадасининг вилоят босқичида инглиз тили фанидан қатнашиб, 100 баллик баҳолаш мезонида 90 балл тўплади ва олимпиаданинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Бундан ташқари Нигина 2020 йил 12 декабрь куни IELTS (Халқаро инглиз тилини билиш синови) имтиҳонини муваффақиятли топшириб, умумий 7 балл, СЕFR тизимининг С1 даражаси соҳибасига айланди. У ушбу ютуқларидан ҳам қаноатланмай ўз устида тинимсиз ишлаб, билимини оширмоқда.
Нигина келгусида Малайзиядаги “ХИАМЕН” университетида ўқишни ният қилган. Унга келгусидаги ўқиш ва ишларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз.
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Kаналга уланиш :👇
🌐/channel/ohangaronshahar
⚡️Нурафшон медиа студиясининг очилиш жараёни.
Лавҳани томоша қилинг.
_
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Ягона давлат реестридан тегишли маълумот олиш билан боғлиқ йиғимлар 50 фоизга камайтирилади
Давлат хизматлари агентлиги - давлат хизматларини кўрсатиш муддати, уларни олишда талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириб, жараёнларни янада соддалаштиришга ҳаракат қилади.
Aгентлик ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, Ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган тадбиркорлик соҳасига оид навбатдаги қарор бунинг яққол тасдиғи бўлди.
Ушбу ҳужжатни қабул қилишдан асосий мақсад - бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишдан иборат.
Авваламбор, тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни талабларига мослаштирилди. Илгари тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи миқдори, ҳам Қонунда ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 66-сонли қарорида кўрсатилган эди, бу эса ўз навбатида Қарор қонунга мослаштирилмагани боис, тадбиркорларнинг кўп савол ва тушунмовчиликларига олиб келарди.
Эндиликда давлат божларини тўлаш тартибига аниқлик киритилди.
Бундан ташқари, бизнес субъектлари ягона давлат реестридан тегишли маълумот олиш билан боғлиқ йиғимлар 50 фоизга камайтирилади. Масалан, тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма олиш учун аввал базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида (223 000 сўм) тўловни амалга ошириш керак бўлган бўлса, энди ушбу маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, яъни 111 500 сўм ундирилади.
Навбатдаги қулайлик юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш имконини беради. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида электрон рақамли имзо олиш ҳам мумкин бўлади.
Мазкур қарор 2021 йил 2 мартдан кучга киради.
Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари маркази.
@ohangaronshahar
11 январдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклда бошланади
👉 https://kun.uz/26868716
@ohangaronshahar
⚡️Бугун Оҳангарон шаҳри Хонобод МФЙ ҳудудида яшовчи аҳоли хонадонлари ва муассасаларда шаҳар ФВБ, СЭОМ ва бошқа тезкор хизмат ходимлари ҳамкорлигида "Ис газидан захарланишни олдини олиш ва бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлишига йўл қўймаслик мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
✔️Тадбир давомида келиб чиқиши мумкин бўлган мудҳиш ҳолатлар юзасидан кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юрилиб фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди, огоҳликка чорловчи материалар тарқатилди. Аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
❗️Шу ўринда фуқароларга қуйидагиларни эслатиб ўтамиз: Хонадонларда, ижтимоий соҳа объектларида, савдо дўконларида қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланманг!
Ис гази аниқланганда зудлик билан ФВБнинг 1050 ёки газ корхоналарининг 104 қисқа рақамларига қўнғироқ қилинг.
Огоҳ бўлинг!
Оҳангарон шаҳар ФВБ.
@ohangaronshahar
⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Япониянинг Бееанз ва Гакку Плус компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган "Yamato IT Академияси" ўқув маркази 16 ёшдан 30 ёшгача 💻 ИТ соҳага қизиқувчи ёшларни ўқишга таклиф этади.
Қўшимча қабул квотаси: 65 киши
Йўналишлар
🔰ҲТМЛ
🌀ЖAВA
🌐ПҲП
💠Пйтҳон
☎️Маълумот учун тел: +998977083808
Қизиқувчилар қуйидаги ҳавола орқали сўровнома-анкета ҳамда қабул имтиҳонини топширишлари мумкин👇🏻
https://forms.gle/RnXx27R47CjLeKva8
#YamatoUZ
#Qabul2021
Batafsil bu yerda o'qing👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEx-FXGBCb3JGc9vpQ
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Диққат, ишга таклиф!
"Finist Invest" МЧЖ пакет цехи станок оператори вазифасига 2 нафар хотин-қизларни ишга таклиф этади.
💸Ойлик маош - 1 млн. сўм.
🍲Тушлик корхона ҳисобидан.
Тел: 91-163-80-81
@ohangaronshahar
🚔 Тошкент шаҳридан олиб қочилган автомобиль Оҳангаронда ушланди
🚙6 январ куни соат 12:30 ларда Тошкент шаҳрида Б.И. исмли шахс спиртли ичимлик таъсирида улфатининг «Матиз» русумли машинасини ҳайдаб қочган.
✔️Олиб қочилган ҳаво рангли «Матиз» Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан Оҳангарон шаҳрида ушланган. Уни олиб қочган маст ҳолдаги ҳайдовчи ва автомобил Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилган.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar
O'ZBEKISTON ARMIYASI
➖➖➖➖➖➖➖➖➖
ARMY OF UZBEKISTAN
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar
#Ёшлар_билан_мулоқот
Бугун Оҳангарон шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида шаҳар сектор раҳбарларининг ёшлар билан жорий йилдаги илк учрашуви бўлиб ўтди. Унда шаҳар кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 60 нафардан зиёд ёшлар иштирок этди.
👉батафсил👈
@ohangaronshahar
📙Китоб ўқийдиган одамлар умуман ўқимаганларга қараганда ўртача 2 йил кўпроқ умр кўришади. Қани ўртоқ, телефонни қўйиб, китобни қўлга оламиз!😉
____
📙Kitob oʻqiydigan odamlar umuman oʻqimaganlarga qaraganda oʻrtacha 2 yil koʻproq umr koʻrishadi. Qani oʻrtoq, telefonni qoʻyib, kitobni qoʻlga olamiz!😉
___
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Ўзбекистонда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш 2021 йилда бўлиб ўтади
@ohangaronshahar
каналга уланиш👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!
Касб байрами билан прокуратура идораларининг барча ходимларини самимий табриклаймиз!
@ohangaronshahar
каналга уланиш👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar
Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун штаб ташкил этилди
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.
✅ Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.
📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Тошкент вилояти ҳокимлиги марказий Штаби;
☎️ (71) 232-80-46 (24 соат), (71) 232-80-17 (соат 09:00 дан 18:00 гача)
Штаб раҳбари – Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов;
☎️ Тел: (97) 752-02-81
Штаб котиби – Тошкент вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Гаппар Норматов;
📱 Тел: (90) 930-50-93
🔥 «Ҳудудгаз Тошкент» газ таъминоти филиали директори Алишер Райимов;
📱 Тел: (99) 835-57-05; (97) 157-27-04 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (78) 150-31-30; (70) 202-95-04 (диспетчер)
💡 «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ бош директори Нилуфар Ботирова;
📱 Тел: (93) 505-66-06
☎️ Тел: (71) 232-80-46 (диспетчер)
🚰 «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ директори Суҳроб Миржамолов;
📱 Тел: (97) 755-45-32
☎️ Тел: (71) 202-14-15, (95) 142-04-86 (диспетчер)
☀️ Вилоят «Иссиқлик манбаи» ИЧБ бошлиғи Қудрат Раҳимов;
📱 Тел: (97) 884-94-54; (94) 915-01-28 (бош муҳандис)
☎️ Тел: (70) 956-20-81 (диспетчер)
🏫 Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдукамол Мамадалиев;
📱 Тел: (90) 333-86-46
☎️ Тел: (71) 231-65-71 (диспетчер)
🏫 Вилоят Мактабгача таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ворисхон Акайдинов;
📱 (99) 845-33-99
☎️ Тел: (70) 202-10-11 (диспетчер)
🚑 Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ўткир Имомов;
📱 Тел: (99) 440-47-68
☎️ Тел: (71) 281-25-83; (71) 250-40-56 (диспетчер)
🚒 Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлими бошлиғи Мансур Тилаболдиев;
📱 Тел: (99) 364-70-06
☎️ Тел: (70) 763-10-01 (диспетчер); 10-52 (ишонч телефони)
🚓 Тошкент вилояти ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Сирожиддин Назирхонов;
📱 Тел: (98)124-44-94
☎️ Тел: (71)265-08-51
👉 Тошкент хабарлари
#спорт
✨Бугун Олмалиқ шаҳрида вилоятдаги 7 та ёрдамчи мактаблар ўртасида спортнинг волейбол, теннис ва шашка турларидан мусобақа бўлиб ўтди.
🥇Мусобақа натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб ғолиб бўлишди.
Оҳангарон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими.
Каналга уланиш👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar
#эълон
📣📣Оҳангарон шаҳри ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!
📌Эртага, 8 январь куни Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби биносида шаҳар сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ташкил этилади.
✅Унда иштирок этиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар ва муаммолар юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.
⏰Учрашув соат 14:00 да бошланади.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌐/channel/ohangaronshahar
ҲУРМАТЛИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!
❗️"Ohangaronshahargaz” газ таъминоти бўлими аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича қуйидагиларни яна бир бор эслатиб ўтади:
- Газ тармоқлари ва жиҳозларини текширувдан ўтказинг;
- Хонада газ ҳидини сезсаниз электр асбобларини асло ёқманг, ёқилган бўлса ўчириб қўйманг, аксинча зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатинг ва дарҳол “104” ва (70)645-20-44 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг;
- Газ жиҳозлари (газ плита, иситиш печлари) устида ювилган кийимларни қуритманг;
- Болаларни уйда ёлғиз қолдирманг ва уларни газ асбобларидан фойдаланишига йўл қўйманг, (олов билан ўйнаш хавфли эканини уқтириб боринг.)
- Носоз газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тузатманг ва улардан фойдаланманг;
- Газ сизиб чиқиш ҳолатларида уни олов билан текширманг.
ИС ГАЗИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ❕
🌐/channel/ohangaronshahar