ohangaronshahar | Неотсортированное

Telegram-канал ohangaronshahar - Оhangaron shahar hokimligi

3667

Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati Мurojaat va takliflar uchun: https://t.me/hokimlikbot

Подписаться на канал

Оhangaron shahar hokimligi

#фахр

Билимли ёшлар-юрт таянчи

Мустақил фикрлайдиган, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга ёшлар юрт келажаги саналади.

Оҳангарон шаҳар 1-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Мустафоева Нигина Мухаммадовна ана шундай истеъдодли ёшлардан.

У жорий йил 5-6 январь кунлари Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган фан олимпиадасининг вилоят босқичида инглиз тили фанидан қатнашиб, 100 баллик баҳолаш мезонида 90 балл тўплади ва олимпиаданинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Бундан ташқари Нигина 2020 йил 12 декабрь куни IELTS (Халқаро инглиз тилини билиш синови) имтиҳонини муваффақиятли топшириб, умумий 7 балл, СЕFR тизимининг С1 даражаси соҳибасига айланди. У ушбу ютуқларидан ҳам қаноатланмай ўз устида тинимсиз ишлаб, билимини оширмоқда.

Нигина келгусида Малайзиядаги “ХИАМЕН” университетида ўқишни ният қилган. Унга келгусидаги ўқиш ва ишларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Kаналга уланиш :👇
🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

⚡️Нурафшон медиа студиясининг очилиш жараёни.
Лавҳани томоша қилинг.
_
🙋‍♀️🙋‍♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

​​Ягона давлат реестридан тегишли маълумот олиш билан боғлиқ йиғимлар 50 фоизга камайтирилади

Давлат хизматлари агентлиги - давлат хизматларини кўрсатиш муддати, уларни олишда талаб этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириб, жараёнларни янада соддалаштиришга ҳаракат қилади.

Aгентлик ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, Ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган тадбиркорлик соҳасига оид навбатдаги қарор бунинг яққол тасдиғи бўлди.

Ушбу ҳужжатни қабул қилишдан асосий мақсад - бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини олдини олишдан иборат.

Авваламбор, тадбиркорликни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда тўланадиган давлат божи Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни талабларига мослаштирилди. Илгари тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи миқдори, ҳам Қонунда ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 66-сонли қарорида кўрсатилган эди, бу эса ўз навбатида Қарор қонунга мослаштирилмагани боис, тадбиркорларнинг кўп савол ва тушунмовчиликларига олиб келарди.

Эндиликда давлат божларини тўлаш тартибига аниқлик киритилди.
Бундан ташқари, бизнес субъектлари ягона давлат реестридан тегишли маълумот олиш билан боғлиқ йиғимлар 50 фоизга камайтирилади. Масалан, тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма олиш учун аввал базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида (223 000 сўм) тўловни амалга ошириш керак бўлган бўлса, энди ушбу маълумот учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи, яъни 111 500 сўм ундирилади.

Навбатдаги қулайлик юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш имконини беради. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида электрон рақамли имзо олиш ҳам мумкин бўлади.

Мазкур қарор 2021 йил 2 мартдан кучга киради.

Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари маркази.

@ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#Эълон

2021 йил 9 январь куни ОҲАНГАРОН-ҚОРАКЎЛ мактаб интернатига 7-синф ўқувчилари учун қабул имтиҳони бўлиб ўтади.

📌Ўқувчи ўзи билан:
1.Мактабдан маълумотнома (3х4 расм ёпиштирилган ҳолда)
2.Туғилганлик гувоҳномасидан нусха
3.Бир дона дафтар (катакли) ва ручка олиб келиши лозим.

🕰Имтиҳон соат 11:00 да бошланади.

Қўшимча маълумотлар учун:
📲(94)327-27-63

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Мусаввирларнинг ижод намуналари намойиш этилди

♻️Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни ҳаётга кенг тадбиқ этиш, ёшларни маданият ва санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида бугун, 6 январ куни Оҳангарон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти томонидан рангтасвир, графика ва миниатюра йўналишларида, «Устоз-шогирд» анъанаси асосида кўргазма ташкил қилинди.

🎨Тадбир давомида рассомларнинг ижод намуналари намойиш этилди ҳамда институтнинг иқтидорли ва ижодкор талабалари шаҳар ёшлар учун рассомлик бўйича маҳорат дарслари ўтди, тасвирий санъатнинг сир-асрорлари билан ўртоқлашди.

❇️Санъат асарлари намойишидан ёшларда катта таассурот қолди ва уларнинг мусаввирликка бўлган қизиқишлари янада ортди.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

🌐
/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

🏓Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 5-6 январь кунлари шаҳардаги 21 та МФЙда истиқомат қилувчи турли ёшдаги фуқаролар ўртасида спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.

✨Мусобақа натижаларига кўра эркаклар ўртасида 1-ўринни Қурбонов Акром (Янгиобод МФЙ), 2-ўринни Бекмуродов Абдухамид (Хонобод МФЙ), 3-ўринни Дилмиев Алберт (Хонобод МФЙ) эгаллади.

✨Аёллар ўртасида 1-ўринга Цой Галина (Умид МФЙ), 2-ўринга Бакараева Бибигул (Янгиобод МФЙ), 3-ўринга Эсжонова Бибирабо (Мустакиллик МФЙ) муносиб деб топилди.

🥇Якунда ғолиблар медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Оҳангарон шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими.

Каналга уланиш👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

⚡️ “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади.

Конституцияга киритиладиган ўзгаришларга кўра, «қонун ҳужжатлари» атамаси «қонунчилик»ка ўзгармоқда, шунингдек судлар тизими ўзгартирилиб, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилмоқда, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилмоқда.

👉батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Оҳангарон шаҳар “Ватан” маҳалласидаги 9 та “Темир дафтар”га киритилган хонадонлар учун қуёш сув иситиш коллекторлари бепул ўрнатиб берилди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус штаб томонидан муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда.

Штаб ва Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлик доирасида шаҳардаги “Ватан” маҳалласи 24 уй томига қуёш сув иситиш ускуналари ўрнатилди.

Ушбу қуёш сув иситиш мосламалари минус 2 градусда сувни 50-60 градусгача исситган ҳолда етказиб бермоқда темир дафтарга киритилган 9 та уй хонадонларини иссиқ сув билан таъминламоқда. Шу каби лойиҳанинг ўртача нархи 5 млн. сўмни ташкил қилади.

Аҳолининг фикрича, ушбу маҳаллада охирги 15 йил давомида иссиқлик таъминоти бўлмаган. Улар ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши билан кўп йиллик муаммо бартараф этилишини таъкидламоқдалар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Таълим сифати паст мактаблар жамоаси натижага ишлаш учун бор имкониятини сафарбар этишлари зарур, акс ҳолда бу ишни бошқа жамоа амалга оширади!

Президентимиз Мурожаатномада таълим сифатини барча мактабларда кўтариш бўйича жуда катта вазифани белгилаб бердилар. Бунинг учун таълим сифати паст мактабга бошқа тумандан борган малакали ўқитувчи учун 50% устама, бошқа вилоятдан келганига эса 100% устама бериш кўзда тутилаяпти.

Хабарингиз бор, битирувчисининг биронтаси ҳам олий таълим муассасаси (ОТМ)га кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар бошлангани сабаб, ушбу мактаблар жамоаси ҳаракатга тушиб, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробар камайди!

Буёғига ўқувчилар битиришига атиги ярим йил қолди. Шунинг учун ушбу графикда кўрсатилган тўқ қизил рангдаги (0%) ва қизил рангдаги (10 фоизгача кўрсатгичга эга) мактаблар учун бу йил жуда катта синов йили бўлади. Шунинг учун, ушбу мактаблар жамоаси бирлашиб натижага ҳаракат қилиши зарур! Аввалгидек, биз кетсак, ўрнимизга ўқитувчи топилмайди дейиш хомхаёлдан бошқа нарса эмас.

Вазирлик, вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари ҳам бундан буён ФАҚАТ қизил (10 фоизгача кўрсаткичли) мактабларга бориб, улардаги аҳволни яхшилаш бўйича ишлайди. Яшил категориядаги мактабларга умуман бормаса ҳам бўлади, уларга халақит қилинмаса бўлди асосийси. Уларда яхши ёш кадрлар бўлса, қизил категориядаги мактабларнинг раҳбар лавозимларига тавсия этиш керак холос. Шундагина ушбу яшил мактаблардаги ижобий муҳит қизил мактабларга ҳам тезроқ тарқалади.

PS.
Албатта, бу масала эртага анчагина шов-шув, хайпга айланиши ҳам мумкин, чунки ҳеч ким ишдан шундоқ кетишни хоҳламайди. Лекин, мактабда ўқувчиларга таълим-тарбия берадиган ўқитувчилар ишлаши керак, уларни фақат ҳурматини ошириб, қўшимча шароит яратишга ҳаракат қилиб борамиз. Аксинча, ўзини устида ишламайдиган, адашиб мактабга келиб қолган, аввалги мажбурий меҳнат тизимида қандайдир сақланиб юрган инсонларга интернетда хайп кўтаришга ҳаракат қилгандан кўра, секин мактабдан бошқа жойдан иш топишни маслаҳат берамиз. Бундан буёғига мактаблар фақат натижага ҳаракат қилади, ўқитувчилар ҳам ўз устида ишлашлари зарур. Вилоятларда бир ставкада бир нечта ўқитувчи ишлаётган мактаблар ҳам анчагина, ўқитувчиларнинг умумий сони ставкаларнинг сонидан 80 мингдан ортиқ!

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Хотин-қизларга сертификатлар топширилди

⚡️Оҳангарон шаҳрида "Шарқ аёли" Халқаро хотин-қизлар жамоат фонди томонидан шаҳар Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими кўмагида тадбиркорлик асослари бўйича тадбиркорликнинг асосий турлари, устувор бизнес ғоясини танлаш, бизнеснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш ва менежмент асослари, кредит ва лизинг тушунчаси йўналишларида 2 кунлик бизнес-тренинг ташкил этилди.

✅Бундан ташқари, амалий дарслар шаклида мустақил иш, кичик гуруҳларда тақдимотлар, ишбилармонлик ўйинлари, вазиятни таҳлил қилиш (кейс-стади), шунингдек, бизнес юритишни муҳим масалалари бўйича муҳокамалар амалга оширилди. Тренинг тажрибали бизнес-тренер Тимур Акимниязов томонидан олиб борилди.

✨Бугун, мазкур бизнес-тренингда қатнашган 35 нафар хотин-қизларга шаҳар ҳокими томонидан сертификатлар топширилди.

✔️Бизнес-тренингнинг асосий мақсади-камбағалликни камайтириш, хотин-қизларни, тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва устувор бизнес ғояни танлаб бизнес-режа тузишга ўргатишдан иборат.

@ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Вилоятда янги лойиҳалар амалга оширилади

⚡️Тошкент вилоятида 2020-2021 йилларда ишга тушириладиган инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 2021-2022 йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш йўналишида жами 31 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Уларнинг умумий қиймати 271,5 миллион долларга тенг.

📊
Ҳозирги кунда “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида 787,5 миллион долларлик инвестициялар, жумладан, 295,5 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш ҳисобига 68 та корхона негизида 73 та лойиҳа ишга туширилган. Бунинг натижасида 8 минг 251 та иш ўрни яратилган.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

​​📣 Диққат, танлов!

Давлат хизматлари агентлиги БМТТД билан биргаликда Европа Иттифоқи кўмагида журналистлар ва блогерлар учун “Давлат хизматлари ҳаётий зарурат” мавзусида танлов ўтказади.

🎯 Мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари фаолияти ва my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ёрдамидан фойдаланиш.

📌 Иш жойидан қатъи назар, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият юритувчи 18 ёшдан катта журналистлар ва блогерлар иштирок этишга таклиф қилинади.

❗️1 иштирокчи — 1 та материал!

Номинациялар:

🖼Фото мақола;
🎞Видео лавҳа;
🌈Анимацион лавҳа;
📑Мақола/Таҳлилий материал/Блог;
📻Радио эшиттириш;

⏳ Мазкур танлов 2021 йил 1 январдан 5 майгача бўлиб ўтади. Ғолибларни саралаш Ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни баҳолаш орқали амалга оширилади.
Иштирокчининг анкетаси ва мақоласи info@ipsd.uz электрон манзилига 2021 йил 15 апрель соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача юборилиши керак.

🏆 Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда!!

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

OHANGARON SHAHRI YOSHLARI DIQQATIGA!

📌Hurmatli yoshlar o'zingizni qiynayotgan muammolar, takliflar yuzasidan Ohangaron shahar Yoshlari telegram kanalining aloqa boti @yoshlardanmurojaat_bot orqali murojaat etishingiz mumkinligi ma'lum qilinadi.

✅Murojaatlaringiz belgilangan tartibda o'rganilib, amaliy yordam berish choralari ko'riladi.

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Биометрик паспортни ID картага алмаштиришга Ягона портал орқали ариза топшириш

👤✅Маълумки, жорий йилдан бошлаб биопаспортларни ID картага алмаштириш жараёни бошланди.

♻️✅Ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID картага алмаштириш учун ариза топшириб, вақтингиз ҳамда маблағларингизни тежашингиз мумкин.

♻️➡️Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтинг:
https://my.gov.uz/uz/service/378

Давлат хизматлари агентлиги.

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#эълон

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар диққатига

Нодавлат нотижорат ва диний ташкилотларнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни 2021 йил 1 февралдан кечиктирмай e-ngo.uz портали орқали электрон шаклда тақдим қилишингиз сўралади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 239-моддасига асосан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этмаслиги, ўз вақтида тақдим этмаслиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этиши, ўз фаолияти тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этиши, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборотни, шу жумладан улар томонидан мол-мулк ва пул маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаслиги

Мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

💻e-ngo.uz портали

🎥 ҳисоботни тўлдириш юзасидан видео қўлланма билан батафсил танишинг👈🏻

Тошкент вилояти Адлия бошқармаси

@ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш босқичлари

@ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#эълон

📣📣Оҳангарон шаҳри ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌Эртага, 8 январь куни Оҳангарон шаҳридаги 1-умумтаълим мактаби биносида шаҳар сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ташкил этилади.

✅Унда иштирок этиб, ўзингизни қизиқтирган саволлар ва муаммолар юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

⏰Учрашув соат 14:00 да бошланади.


@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

​​ҲУРМАТЛИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

❗️"Ohangaronshahargaz” газ таъминоти бўлими аҳоли орасида табиий ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича қуйидагиларни яна бир бор эслатиб ўтади:

- Газ тармоқлари ва жиҳозларини текширувдан ўтказинг;

- Хонада газ ҳидини сезсаниз электр асбобларини асло ёқманг, ёқилган бўлса ўчириб қўйманг, аксинча зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатинг ва дарҳол “104” ва (70)645-20-44 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг;

- Газ жиҳозлари (газ плита, иситиш печлари) устида ювилган кийимларни қуритманг;

- Болаларни уйда ёлғиз қолдирманг ва уларни газ асбобларидан фойдаланишига йўл қўйманг, (олов билан ўйнаш хавфли эканини уқтириб боринг.)

- Носоз газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тузатманг ва улардан фойдаланманг;

- Газ сизиб чиқиш ҳолатларида уни олов билан текширманг.

ИС ГАЗИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ❕

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#расмий

ТАЙИНЛОВ

Райимқулов Алишер Тўлқин ўғли
2021 йил 6 январдан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Алишер Райимқулов 1982 йил Оҳангарон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йил Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтининг бакалавр босқичини, 2019 йил Тошкент давлат стоматология институтининг магистратура босқичини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон шаҳридаги "A'LO DENTA LYUKS" хусусий клиникаси раҳбари вазифасида фаолият юритаётган эди.

Маълумот ўрнида: 2021 йил 1 январдан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси алоҳида ташкил этилди.


@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқ орқали Оҳангарон шаҳар “Бўстон” МФЙ ҳудудида жойлашган Чиқинди нуқталаридан чиқиндилар вақтида олиб чиқиб кетилмаётганлиги акс этган мурожаат эълон қилинди.

Мазкур мурожаат бугун, 6 январь куни “Оҳангарон санитар тозалаш” МЧЖ хизматчилари томонидан ҳудудга чиққан ҳолда ўрганилди ва жойида бартараф этилди.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш керакки, Оҳангарон шаҳар “Бўстон” МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларда 360 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 23 таси (6,3 %) “Оҳангарон санитар тозалаш” МЧЖ билан шартнома тузган холос. Ушбу 23 та хонадонда яшовчи фуқароларнинг ҳам бугунги кун ҳолатига кўрсатилаётган хизматлардан 552 минг сўм қарздорлиги мавжуд.

Юқоридагиларни инобатга олиб, фуқаролардан кўрсатилаётган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишларини ҳамда чиқинди ташлаш маданиятига риоя қилишларини сўраймиз.

“Оҳангарон санитар тозалаш” МЧЖ раҳбари Р.Худойбердиева

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Газдан фойдаланишда эҳтиёткорликни унутмаслик лозим

❇️Табиатнинг қайта тикланмас захирасидан оқилона ва тўғри фойдаланишга эътибор бермаслик оқибатида турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Буни ис газидан заҳарланиш ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ ҳолатларда ҳам кўриш мумкин.

✳️Ис газидан заҳарланишнинг сабабларидан бири, аҳолининг газ ва унинг оқибатлари ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги ёки бефарқлигидир. Маълумки, қиш пайтида содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ.

📌Шу боис, бундай салбий ҳолатларни олдини олишда профилактик тадбирларни ўтказиш муҳим аҳамиятга эга.

🎥Батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида.

#Бўстонлиқ_тумани
#Оҳангарон_шаҳри
#ФВВ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

📨“Қорбобога хат” лойиҳасида иштирок этган Оҳангарон шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Турдиев Лазиз ўз мактубида велосипед сўраган эди.

❇️Бугун Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида совға ўз эгасига етказилди.

Каналга уланиш👇👇👇
🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Эндиликда 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар бепул тарқатилади

👉батафсил

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

6 январь куни Сенат ялпи мажлиси бўлиб ўтади

2021 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади.

Ялпи мажлисда сенаторлар давлат раҳбарининг 29 декабрдаги парламентга мурожаатномасини муҳокама қилиши режалаштирилмоқда.

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

⚡️Эртага ҳаво ҳарорати одатдагидан совуқ бўлиши кутилмоқда

🌬Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.

🌊Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#эълон

🖼Эртага, 6 январ куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар Оҳангарон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти томонидан рангтасвир, графика ва миниатюра йўналишларида кўргазма ташкил этилади.

🎨Шунингдек, тадбир давомида институтнинг иқтидорли ва ижодкор талабалари ёшлар учун рассомлик бўйича маҳорат дарслари ва мастер-класс ўтадилар.

✅Кўргазмада иштирок этганлар ўзлари ёқтирган санъат асари намуналаридан харид қилишлари мумкин.

❇️Тадбирга барча оҳангаронликлар таклиф этилади.

🌐
/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#муносабат

МУРОЖААТНОМА ХАЛҚИМИЗНИНГ АСРИЙ ОРЗУЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРАДИ!

2020 йилнинг 29 декабрь куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси эълон қилинди. Президентимиз ўз мурожаатида 2021 йилни Ўзбекистонда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилди.

Албатта, бу йилнинг номланишида жуда катта маъно ва мазмун бор. Ёшлар масаласи ҳар доим долзарб бўлиб келган. Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг оилаларини мустаҳкамлашда мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий локомотивига айланаётган тадбиркорларимиз томонидан қўллаб-қувватланиши бу йилнинг асосий жиҳатига айланишини ҳис қилиб турибмиз.

Аҳоли саломатлигини таъминламай туриб, юксак натижаларга эришиш мумкин эмаслиги барчамизга маълум. Аҳоли соғлиғини таъминлаш сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда. Албатта, бу йўналишда ҳам ўтган йилларда кўплаб ишлар қилингани қаторида амалга оширилиши зарур жиҳатлар Мурожаатномада тилга олинди.

Президентимиз Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида коронавирус пандемияси ва унинг оқибатларига алоҳида тўхталди. Ўзбекистонда коронавирус оқибатларини юмшатиш учун умумий қиймати 82 триллион сўмлик ишлар бажарилгани айтилди. Юртбошимиз карантин талабларига қатъий амал қилган инсонларга, мардонавор меҳнат қилган жонкуяр шифокорлар ва фуқароларга, шунингдек тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, мурожаатда 2021 йилда мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш ишлари давом эттирилиши айтилди. Ўзбекистондаги боғча ёшидаги ҳамма болани боғча билан қамраб олиш, бунинг учун давлат бюджетидан 600 млрд. сўм субсидия ажратиш кўзда тутилган. Янги 30 та мактаб қурилиши, бунинг учун бюджетдан 2 триллион сўм ажратилиши хабар қилинди.
Бундан ташқари, Президент ўз мурожаатида жамиятимизнинг барча соҳаларига тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон ҳукумати аҳоли орасида камбағалликни камайтириш йўлидаги ишларни такомиллаштириши, келгуси йил март ойидан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол меъёри эълон қилиниши, вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баробар оширилиши айтилди.

Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар келгуси йил якунигача узайтирилади. Келгуси йилда барча тадбиркорлар учун бир хил бўлган ягона “Тадбиркорлик кодекси”ишлаб чиқилиши айтилди. Мурожаатномада шунингдек, тадбиркорларни текширишга киритилган мораторийни яна бир йилга узайтирилиши айтилди. Бу имтиёз ва ишонч тадбиркорларимизни Ватанимиз равнақига янада кўпроқ ҳисса қўшишга ундайди, албатта.

2021 йилда давлатимиз ва халқимиз ҳаётида яна бир катта сиёсий воқеа – Президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бу воқелик Мурожаатномада алоҳида таъкидланди.

Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида, юксак савияда ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги айтилди.

Жасур ЮЛДАШЕВ,
Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши депутати

🌐
/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

Истеъмолчилар диққатига!

⚡️“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қарздорлик туфайли хонадонгизда электр энергиясида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

❗️Республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…

Оhangaron shahar hokimligi

#билдириш

⚡️"Оҳангароншаҳаргаз" газ таъминоти бўлимининг маълумотига кўра, айни вақтда Оҳангарон шаҳар "Нўғойқўрғон" МФЙ Мунчоқтепа кўчасидаги газ тармоқларида носозлик юзага келганлиги сабабли газ таъминоти вақтинчалик ўчирилган.

✅Бугун, 4 январ куни соат 17:00 га қадар муаммо бартараф этилиб, таъминот тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз.

🌐/channel/ohangaronshahar

Читать полностью…
Подписаться на канал