ogohiy | Неотсортированное

Telegram-канал ogohiy - MUSOHORUN

300

“𝔸𝕘𝕒𝕣 𝕠𝕘𝕠𝕙𝕤𝕖𝕟 𝕤𝕖𝕟, 𝕤𝕙𝕠𝕙𝕤𝕖𝕟 𝕤𝕖𝕟!” 𝕄𝕦𝕙𝕒𝕞𝕞𝕒𝕕 𝕄𝕌𝕊𝕆 𝕆𝔾𝕆ℍ𝕀𝕐𝕟𝕚𝕟𝕘 «𝕄𝕌𝕊𝕆ℍ𝕆ℝ𝕌ℕ» 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕩𝕦𝕤𝕙 𝕜𝕖𝕝𝕚𝕓𝕤𝕚𝕫! fb.com/ogohiy tiktok.com/ogohiy t.me/musohorun

Подписаться на канал

MUSOHORUN

Qunut duosi (vitr namozi so'ngida o'qiladigan duo)

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Goʻzal qiroat.

Zumar surasi 27-40-oyatlar

© Solih Ahmad Takrim
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (1-Қисм)

#Умар
#Сериал
#HD

👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Умра бадал қилса бўладими? Мукаммал жавоб...👇

© Устоз Исҳоқжон домла
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Уч кун аввал бомдоддан кейин бир ҳовли олдидан ўтдим. Дарвоза олдига шарлар илинибди. Учтами-тўртта камерачи турибди. Сунъий гуллар терилибди. Очиқ қўйилган дарвозадан кўринишича, қатор-қатор хонтахталар терилибди. Дастурхонлар тузатилибди. Ўйладимки, бу хонадонда тўй бор, ё ўғил уйлайди, ё қиз чиқаришга ҳаракат қилибди. Икки соатлар ўтиб ўша жойдан қайтдим. Ўша турганлар ҳалигача турибди. Тушунарсиз ҳолат. Шу вақт биттаси "Ҳожиларимиз фалон жойга етиб келишибди" деб қолди. Билдимки, кимдир хўжа кўрсинчиликдан қайтибди...

-----------

Буни аслида ёзмоқчи эмасдим, билдим, кўрдим, эсиз дедим-да, кетгандим. Ярим соатча аввал бир танишим қўнғироқ қилди. Беш кундан бери фалон жойдамиз. Умрадан қариндошларимиз қайтганди, мана бугун бешинчи кун, балки эртагаям келар, деб қолди. Биринчи кун тўрт марта катта қозонда қайта-қайта таом тайёрланди, сўйилган қўчқорнинг гўшти етмади, мана ўша кундан бери ҳар кун меҳмондорчилик. Келадиганлар ҳам қуруқ келмайди, қозон, товоқ, тоғораларда пиширилган таомлар, салатлар, турли нарсалар кўтариб келади, ишонаверинг, дастурхондаги нарсаларни айтмайсизми, жуда исрофгарчилик бўляпти, совға саломлар ҳам, ортиқча иш, ишонинг, тўйдан кўп харажат бўларкан. Умрадан қайтганлар ҳам қуруқ қайтмайди, ҳамма қариндош уруққа ҳадялар, сарполарни айтмайсизми? Зиёратдан кўра, бу ортиқча ишларга сарф кўпроқ бўларкан. Ачиниб кетади одам, тўй бўлганда ҳам бунчалик бўлмасди, дейди...

-----------

"Ҳамма бориб келяпти, бормасак бўлмайди" деб борамиз. "Фалончи бориб келди, уйига бориб қўймасак бўлмайди" деймиз. "Бориб келдик, меҳмонларни кутмасак бўлмайди" деймиз. Бирор киши келса-ю, дарвозаси очиқ бўлмаса-чи, ана кўраверинг, ғийбатни каттасини бошлаб юборамиз...

-----------

Нега шунақамиз? Нега фақат бировлар учун, гапириб қўйиши, эслаши, мақташи учун яшаймиз? Нега ҳамма ишимиз хўжа кўрсинчилик, риё, ҳеч бўлмаса сумъа учун?

-----------

Истанбулда бир масжидда пешиндан кейин "одноразовый"-бир марталик идишда овқат тарқатганди. Уйи йўқлар, очлар учун деб ўйлабман. Биттаси "маҳалламиздан иккитаси уйланяпти, шуларнинг таоми" деганди. Ким тарқатди, кимга тарқатди, ким еди, қаерда ўтириб еди, ҳеч кимнинг иши йўқ, шунда айтгандим, ҳақиқий риёсиз эҳсон шу бўлса керак, на эгасини кўрасиз, на меҳмонни.

-----------

Буни ўқиймиз, ёзамиз, улашамиз, муҳокама қиламиз, "тўғри" ҳам дермиз, изоҳ илова қиламиз, аммо, барибир қилмаса бўлмайди, одамлар гапиради, деб, яна билган ишимизни қиламиз...

-----------

Гапимиз ҳам умрадан бошланиб, тўйга уланиб кетди, асли, зиёратчилар масаласидаги ортиқча исроф ҳақида эди...

© Салим Айюбий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Болаликда бетига майда доначалар тошиб юрадиган қўшним бўларди. Бетиям тўртбурчакка мойилроқ катта эди.
Тенгдош эдик.
Носфурушнинг ўғли эди.
Камбағал оиланинг боласи эди.
Биз у билан далада бирга мол боқардик. Молларни серўт жойга бойлаб қўйиб ариқдан балиқ ушлардик, дарахтга чиқиб чумчуқуяни ковлаштирардик. Иккаламиз ҳам мактабда ёмон ўқирдик,ночор кийинардик ва дарсларни кўп қолдирардик.

Мана шу қўшним, маймоқ ботинкаси молнинг тезагига ботиб юрадиган, кийими йиртиқ-ямоқ бола шаҳарда катта мансабда ишлайдиган маҳалладошимиз Зокир аканинг юзлари оппоқ, ранги тиниқ, сочлари йўғон, аълочи, ўта такаббур, биз каби камбағалнинг боласини сариқ чақага арзитмайдиган Гулюз исмли қизини пинҳон яхши кўрарди. Бу ҳақда бир марта менга кўнглини ёрганди. Бировга айтма деганди. Лекин унинг бу сирини кўпчилик биларди.

Қўшнимга Гулюзни севиши ҳақида эслатсак, қаттиқ жаҳли чиқарди. Мабодо у билан уришиб қолсак баланд овозда " Сен дириктирди Гулюзини яхши кўрасан" десак қўлига тош олиб ураман дерди.

У Гулюзни пинҳон севарди, ҳам ўз севгисидан қаттиқ уяларди.

Ҳатто бир гал қўшнимнинг ишқий сири Гулюзнинг қулоғига етиб борибди. Бениҳоя такаббур бу қиз мактабда кўпчиликни ўртасида қўшнимни "Мени севгунча кетингни арт" деб хақорат қилди.
Қўшнимнинг боши букилди,маъюс бўлди.
Бунақа шармандалик унинг обрўсини йўқ қилди.
Бечора қўшнимнинг юзида уят ва ҳижолатпазлик аломатлари пайдо бўлди. Бу нарса мактабни битиргунчаям юзидан кетмади.
Йиллар ўтди бир-бирини тўлқиндай қувиб. Улғайдик. Мустақил фикрлашни ва пул топишни ўргандик.
Қўшним ғайратли эди,бойиб кетди. Маҳаллага каттагина дўкон очвоган. Уйиям қаср,дарвозаси беш милёнсўмлик.
Лекин болаликдаги севгиси учун эшитган ҳақорати кўзининг тубида маъс нуқта бўлиб сақланиб қолган.

Буни қарангки, Гулюз бизнинг маҳаллага, катта ўқишда ўқиб келган йигитга эрга тегди. Эри ўзига тўқ эди. Лекин бир неча йил ўтиб Гулюзнинг эри касалланиб ўлди, у тўртта вояга етмаган боласини қучоқлаб ёлғиз қолди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай Гулюзнинг уйига камбағаллик танда қўйди. Унинг ҳаёти ҳозир ҳам ўнгланмаган.

Болаликдаги қўшнимнинг дўкони баракали, тўртта қалин қарз дафтари бор. Яқинда дўконига кирганда қарз дафтарини варақлаб кўрдим. Дафтардан ўқиб билишимча, энг кўп қарзга нарса оладиган Гулюз экан.
- Бу анов Гулюзми, болаликдаги,осмонда учиб юрадиган?- деб сўрадим эски қўшнимдан.
- Ҳа, ўша,-деди у. Лекин бошқа сўз айтмади.

© Лаа Адрий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ҲУСНИ ХОТИМА

Ҳусни хотимада вафот топишдан мақсад масжидда ёки намозда жойнамоз устида ёки қўлингда Мусҳаф билан вафот этишингда эмас. Яратилганларнинг энг яхшиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрпаларида вафот этдилар. Лекин, ҳусни хотимада вафот этиш дегани бу – сен:

1. Ширкдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

2. Нифоқдан пок ҳолда вафот этмоғингдир.

3. Ҳусни хотима бу - бандаларнинг сендаги ҳаққи, Аллоҳнинг сендаги ҳаққи ҳамда мусулмонларнинг қони, моли ва обрўси борасидаги ҳақлари адо этилган ҳолда вафот этмоғингдир.

4. Гўзал ахлоқ, покиза ният ва саломат қалб билан вафот этишинг ҳусни хотимадир.

Ҳеч кимга нисбатан ғилли-ғаш, кек ва ғазабни ўзингда сақлама...

Аллоҳим, хотималаримизни чиройли қилгин, Ўзингга шармандаликсиз гўзал қайтиш ила қайтаргин!

© Аrabic.uz
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Мусибатимиз шундаки, турмуш қуриш йўлларини бениҳоя қийинлаштириб юборилган. Зино қилиш эса бемалол.

Оналар ўғилларининг битта ош бериб уйланиб олишини кўтаролмайдилар, оталар эридан ажраган қизининг иккинчи турмуш қилишини кўтаролмайдилар.

Одамларнинг гап сўзларидан қўрқилади. Ўзини ҳам, ўша гапирадиганларни ҳам яратган Зотдан эса ҳеч ким қўрқмайди.

Аллоҳ бизга раҳм қилсин, аҳволимизни ўзгартирсин.

© Жамолиддин Муҳаммаджон
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#MP3 🎵
#NASHID 📀
#НАШИД 💿
Ummatuz →

📜 QAYDASIZ YO ROSULULLOH?!.

📹 Muhammad MUSO OGOHIY
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#IBRATLI_QISSA

Rosululloh sallallohu alayhi vasallamga boʻlgan muhabbatning hayotiy misoli.

© Safoxon domla
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

НАБИРАЛАРИМИЗ ЗОЕ БЎЛМАСИН!
Эй ғарбга ишқибозлар! Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди. Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:
“ Бобом Али Тантовий бизни фарзандларимиз ёшлик пайтида Канадага кўчишдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди. Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади. Бобом айтган эдилар:
“Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангизда, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!”.
Бир дугонам айтаяпти:
- Агар Америкага кетишга етадиган пулим бўлганида кетган бўлар эдим. У ер менга ҳам , фарзандларимга ҳам таъсир қилмайди. Асосий масала тарбияда, жойда эмас. Яхши тарбия қилинса қаерда бўлса ҳам фарзандлар яхши инсон бўлаверади!”.
Мен унга дедим:
- Жойни танлаш тарбиянинг ўзагидандир. Ҳакимдан эмас, тажрибали инсондан сўранг, деган гап бор. Менинг ҳаётий тажрибам бор. Эшитинг: “Тўққиз йил олдин Рамазон оиласининг тарихчиси вазифасини эгалладим. Олдин Байрутлик бир тарихчи бу иш билан шуғулланган экан. Мен ишни оила шажарасини ўрганишдан бошладим. Улар оиласига мансуб бутун дунёдаги ҳар-бир шахсни онлайн ўрганиб чиқдим. Улар беш минг киши экан. Ҳайратда қолдим бу рақамдан. Мана сизга улардан мусулмон бўлмаган диёрларга кўчиб кетганларнинг ҳисоб-китоби:
100 йил олдин кўчиб кетганларидан 96 % бугун мусулмон эмас. 80 йил олдин кўчиб кетганларининг 75 % бугун мусулмон эмас. 60 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 40 % бугун мусулмон эмас. 40 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 25 % мусулмон эмас.
Эквадорда 80 йил олдин бир шайх кўчиб бориб илк масжидни қурган. Фарзандларини ислом қадриятлари асосида тарбия қилишга уринган. Шуларга қарамай бугун унинг бирорта набираси мусулмон эмас.
Барча оилаларнинг аҳволи шу. Бобомнинг 48 та набираларидан бугун Америкада яшаганимиз сабабидан 16 таси мусулмон эмас. Менинг ўзим 40 йилдан бери Америкада яшайман.
Эквадорда бугун Рамазоннинг набираларидан 98 таси яшайди. Уларнинг аждоди 1922 йилда у ерга кўчиб борган. Ҳозирда улардан бирортаси мусулмон эмас. Ҳаммаси насронийлик динида!
Мен Жорж Рамазон, Эмилиа Рамазон ва Кристиан Рамазон билан танишдим. Эмилиа Рамазонга Туркиянинг Аданасига бориб оиласини бирлаштиришини айтдим ва пул ҳам бердим. Аллоҳга қасамки, мен билган нарсалар қалбни қонга айлантиради!
Ақлли инсон бошқаларнинг хатосидан ибрат олади. Мен насиҳат қилдим. Ислом диёрларига яқиндан ҳам, узоқдан ҳам кўчиб борганларда бунақа рақамлар кўринмайди.
Мендан нега Туркияни танлаганимни сўрашади. Сабабини юқорида баён қилдим!”.

Азизларим! Пул учун, дунё учун фарзандларингизни, набираларингизни, аҳбобларингизни, дўстларингизни қиёмат кунигача зое қилманг. Уларнинг дини ўзгаришига сабаб бўлманг. Уларнинг жаҳаннамга киришига сабаб бўлманг. Бу дунё фоний, унда озгина яшаймиз. Биз меҳмонмиз. Фарзандларингизни сақлаб қолинг!

© Абдулқодир Полвонов
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

ҚИССАДАГИ ИБРАТ

Бир киши Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳдан сўради:
- Аллоҳнинг борлигига далил нима? Менга фақиҳлар ва файласуфларнинг гапини гапирма. Мен буларни биламан!
Жаъфар Содиқ деди:
- Денгизга чиққанмисан?
- Ҳа!
- Қаттиқ бўрон эсиб ғарқ бўлишдан қўрққанмисиз?
- Ҳа!
- Кемадан ҳам, кемачилардан ҳам умидинг узилганми ўшанда?
- Ҳа!
- Ўшанда сенга кимдир нажот бера олишига ишонганмисан?
- Ҳа!
- Ана ўша ишонганинг Аллоҳдир!

Аллоҳнинг борлигига далил қидиришга муҳтож бўлган ақл бемор ақлдир!
Аллоҳни таниш учун ўзингизга назар солишингиз кифоядир!

Бир куни имом Розий роҳимаҳуллоҳ Найсобурга борди. Бутун шаҳар аҳли унинг зиёратига шошилди. Ғала-ғовурни эшитган бир кампир сўради:
- Нима гап? Нима шовқин?
Унга жавоб беришди:
- Аллоҳнинг борлигига мингта далилни ёд биладиган олим Фахруддин Розий шаҳримизга келган!
Кампир деди:
- Қалбида мингта гумони бўлмаганида мингта далилга муҳтож бўлмас эди.
Унинг бу гапини кишилар Розийга етказишди. Шунда имом Розий дуо қилди:
"Аллоҳим! Шу кампирлар иймонидек иймон бер менга!".

Розийнинг қалбида мингта шак бўлмаган. У мулҳидлар ва шак аҳли билан мунозара қилар эди. Шунинг учун унга ҳужжат, далил, исбот керак бўлар эди. Аммо кампир Аллоҳнинг мавжудлиги борасида биров билан муноқаша қилишга рози бўлмайдиган иймонга эга эди.

Илм иймондан холий бўлса, Аллоҳнинг инкор қилиш либосини кийиб олса нақадар жирканч!
Космонавт сигирга сиғинса, асаб шифокори яратганни қидириб юрса нақадар ачинарли!
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ мулҳид бўлган ибн Рийвандийнинг таржимаи ҳолини тугата туриб шундай дейди:
"У дунёдаги энг закий ва билимдон инсонлардан эди. Аммо мулҳид эди. Иймонсиз илмни Аллоҳ лаънатласин. Илми ҳаминқадар бўлсада иймонли инсонлардан рози бўлсин!".

© Абдулқодир Полвонов
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

АДОЛАТЖОН, МАРҲАБО!

Неча йиллар сендан фақат юз ўгирдик,
Бунинг учун минг баҳона, важ қидирдик,
Бош кўтсарсанг қайдан, чунон гурзи урдик,
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Сенсиз қонга тўлди қанча пок юраклар,
Зулму ситам ичра сўлди оқ юраклар,
Мажруҳ, маҳрум бўлди қанча соғ юраклар,
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Ажаб, ҳар ким сенга ўзин нисбат берар,
Душманларинг бошинг олиб, дўстмиз деяр,
Номинг сотиб, ҳайқирганча оғзин керар,
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Биласанми, сенга қанча ташна диллар?
Дилдан сени куйлашга зор қанча тиллар!
Соғингандир сени кўзлар неча йиллар!
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Элим сенга бениҳоя интизордир,
Бир бор боқиб кулишинга қанча зордир,
Излаб сени ҳар кўчада беқарордир,
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Излагаймиз сени кўча, иш, ўқишдан,
Қонунлардан, ҳукмлардан, ёзу қишдан,
Кўринмайсан, ҳайдашганми сени ишдан?
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Сен йўқ сув ҳам оқар тоғу сойларга, бас,
Фаровонлик, пуллар боқар бойларга, бас,
Муҳаббат ҳам, бахт ҳам юзи ойларга, бас,
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Ҳамма сени биздан деса, бўлма ҳайрон,
Азал шундай яратилган кўҳна инсон,
Лекин сени дарҳол танир иймон, виждон,
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Маҳбуб қилди сени элга Одил Худо,
Сенинг учун бўлди қанча жонлар фидо,
Сени деб Ҳақ охиратни этди пайдо.
Адолатжон, марҳаболар, хуш келибсан!
Қаддинг кўтар, нега сўлғин, жим турибсан?

Билдик, аслинг экан сенинг самолардан,
Топдик сени кўкдан келган нидолардан,
Қутқар келиб бизни барча низолардан,
Кутиб олай марҳаболар айтиб сени,
Қуволмасин юртдан ҳеч ким қайтиб сени.

Сенга таъзим, сенга олқиш ҳар замонда,
Сен биландир бахту иқбол ҳар маконда,
Кела қолгин, қарор топгин бу Туронда,
Кутиб олай марҳаболар айтиб сени,
Қуволмасин юртдан ҳеч ким қайтиб сени.

©Hasanxon Yahyo Abdulmajid.
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Хотинбоз билан шаръий уйланувчи фарқи нимада?

* Хотинбоз киши муомалани бошиданоқ аёлни умр йўлдоши бўлиши мумкин шахс деб қарамайди, унга навбатдаги ўлжа деб қарайди.
* Шаръий қарашда эса аёл кишига Аллоҳни гувоҳ қилиб никоҳига олинган ва ҳаққи тўлиқ берилиши вожиб бўлган шахс деб қаралади.

*Хотинбозни ҳаёлида бошида ўзини тақводор кўрсатиб, ўзида бўлмаган ясама сифатлар билан мақтаниб, нима қилиб бўлса ҳам аёлни илинтиришдан бошқа нарса бўлмайди.
* Холис бўлган одам эса камчиликни айтишдан қўрқмайди. Балки ёлғон гапиришдан Аллоҳдан қўрқади.

* Хотинбоз киши ўлжани илинтириш учун ўзини бой ва ишбилармон кўрсатиши ва олтин тоғлар ваъда қилиши мумкин.
* Мўмин киши эса кўрпага қараб оёқ узатади, имкони нимага етса шуни қилиб бериши мумкинлигини айтади. Қолганига таваккал қилади.

* Хотинбоз киши аёлга уйланиб олгач ҳаёли фақат бирровга келиб кетиш бўлади, чунки оила масъулияти унинг кайфига тўғри келмайди.
* Холис мўмин эса никоҳлаб олган аёлни биринчи оиласи каби тўлақонли ҳақдор деб унинг оиладаги муаммолари умумий муаммо эканини ҳис қилиб ёрдам беришдан қочмайди.

* Хотинбоз киши ўлжаси билан иши битгач уни ҳайдаш учун баҳона кутаётгандек ҳар бир кичик хатосини пойлайди, топса дарров талоқ беради, аммо ўз оиласидаги аёлини катта хатоларига индамайди.
* Шаръий қарашда эса кейинги оила билан аввалгини мутлақо фарқи йўқ. Иккиси бирдек нарса. Биринчи аёлга қандай сабр қилса қолганига шундай сабр қилади.

* Хотинбоз киши ўлжасини алмаштиришдан чарчамайди, унга "бу суннат" деган гап бир баҳона. Тинмай ажрашиб ҳеч гап бўлмагандек кейингисини илинтиришда давом этади.
* Холис мўмин эса бир-икки оила қуриб эплай олмаслигини билиб - бу иш унга эмаслигини фаҳмлаб бошқа бу ишга қўл урмайди...

П.С. Суннат сўзини суистемол қилиб асли нияти "кайфу-сафо" бўлган хотинбозга айтар гапим:
-"Сендақалар сабаб бечора бева аёллар турмушга чиқишга қўрқиб қолишди. Сенлар сабаб қанча-қанча ўзи синган фарзандлар қалблари такрор синмоқда. Фаржингни эплаб ол, бўлмаса кесиб ташла."

© Абдуллоҳ Нурхонов
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Буюк инсон кимдир?
Кимга буюк инсон дейилади?
**********

--Буюк одам, лашкарларни енгган, ўлкаларни фатҳ этган кишими?
--Йўқ.

--Буюк одам кўп олқиш олган одамми?
--Йўқ.

--Буюк одам, жуда юксак мақом ва мартабаларга эришган одамми?
--Йўқ.

--Буюк одам, кўп нарсалар қила олган одамми?
--Йўқ.

--Буюк одам, унга атаб катта йиғилишлар ўтказиладиган одамми?
--Йўқ.

--Буюк одам, ҳар ким тарафидан буюк деб танилган, буюк ҳисобланган, буюк кўрсатилган ва буюкдир дея эълон этилган одамми?
--Йўқ.
****

Ундай бўлса, кимдир у Буюк одам!

Буюк одам, яратилиш ғоясини бир он бўлсада хотирасидан чиқармаган ва айрилмаган одамдир.

Буюк одам, ҳар бир ҳаракатини, ҳар он қайд этилаётганини, бир лаҳза бўлсин, ақлидан чиқармасдан, ҳар онининг ҳисобини беришининг диққат ва шуури ва «Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун» ҳақиқатини идроки ичида бўлган Одамдир.

Буюк одам, Аллоҳ ризосидан бошқа ҳеч бир нарсани ҒОЯ қилиб олмаган, ва нафсига :
«Эй нафс! Тақво ва солиҳ амаллар билан Холиқингни рози этган бўлсанг, халқнинг розилигини таҳсил этишга ҳожат йўқдир.
У кифоядир.
Агар халқ ҳам Аллоҳ учун ризолик ва муҳаббат кўрсатса, яхшидир.
Агар бу муҳаббатлари, дунё номи билан бўлса, қиймати йўқдир. Чунки улар, сенинг каби ожиз қуллардир», дея олган ва шу асосга риоя эта олган кишидир.

Буюк одам, даъвоси буюк бўлган одамдир.

Буюк одам, ҳиммати буюк бўлган одамдир.

Буюк одам, мақсади буюк бўлган одамдир.

Буюк одам, нафси амморасини енгган одамдир.

Буюк одам, дунёга, манфаатга, шуҳратга, молга, пулга, мақомга, нафсига асир бўлмаган ОДАМдир.

Буюк одам, ҳалол лаззатларни ҳам ўз даъвоси йўлида тарк этган одамдир.

Буюк одам, шайтонини ҳам қочишга жой қидиртириб қўйган одамдир.

Буюк одам, даъвоси йўлида, дорларга, зиндонларга, таҳдидларга, ва таҳликаларнинг ҳар турлисига тик қараган, пинагини бузмаган ОДАМдир.

Буюк одам, шаҳидлик мақом ва мартабасидан юқори мақом ва рутба танимаган одамдир.

Буюк одам, буюклик даъвоси бўлмаган одамдир.

Ва ниҳоят, БУЮК ОДАМ, бутун кичикликларни ўзидан чиқариб ташлашни билган, ва бутун буюкликларни шаҳсида жам эта олган одамдир.»

***********

Бу таърифлар, доимо кўзимиз тушадиган жойга ёзиб, осиб қўйишга арзирли ҳақиқатлар эмасми, дўстларим?......

©Шоолим Шомансуров
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#Ўйлар

Илгарилари ҳайвонлар семиртириш учун пичилган.

Одам боласи эса, икки мақсадда пичилган:
1. Бирон оғир жиноятига жазо учун.
2. Ҳарам хизматчиси қилиш учун.

Бу иккинчи тоифа асосан "ичкари" (ҳарам)га хизмат қилиб юрадиган қуллардир.

Пичилган қуллардан аёлларга жинсий хавф-хатар бўлмаганидан уларнинг кўзи ўнгида хотин-халаж бемалол очилиб-сочилиб юраверади.

Пичилган қул аёллардан завқ олмаса-да, аёллар қулдан завқ олади. Кўнгилларини хушлаб, тегажоқлик қилиб туришади. Шу учун яхши боқишади. Кўпинча қулларнинг жуссаси келишган бўлади.

Аммо бу жуссадан қулнинг ўзига фойда йўқ. Қорни тўқ юради, холос. Ейди, еганини ахлатга айлантириб юраверади.

Пичилган қуллар жуда озчилик бўлади, улардан жамиятга зарар деярли йўқ. Бор зарар ҳам фақат ўзларигадир. Аммо...

Пичилган ақллар ёмон. Бунинг зарари бутун жамиятгадир. Мамлакатгадир. Халққадир. Давлатгадир.

Ақл қўрқитув ва ёлғон билан пичилади. Бунда мия муттасил, бир он ҳам тўхтамай ёлғон билан ювиб, ёлғон билан суғориб турилади.

Бир инсоннинг жинсий аъзосини пичишдан мақсад тушунарли, ақл нимага пичилади?

Салтанатлар ҳарам эмас, ҳукмдорлар хотин-халаж эмас, улар қўл остидаги раиятнинг жинсий аъзосидан қўрқмайди. Қайтага, завқ олиб, шу завқига овуниб юраверсин деб жинсий аъзосига тегмайди, ўз ҳолига қўйиб қўяди.

Салтанатлар ва ҳукмдорларнинг энг ёмон қўрқадигани АҚЛдир! Ақлни ҳокимиятларига энг катта хавф деб билади. Ақл камдан-кам ҳолларда -- ҳокимиятга ўта ақлли зотлар келганидагина қадрланади, унга хавотирланмай суянилади.

Давлатлар тепасига кўпинча ақли ва билими ўртамиёна ва ўртамиёнадан ҳам паст кишилар келгани учун ўзиникидан баланд ақлни биринчи рақамли душмани деб билади.

Ақллар шу учун пичилади. Ўзиникидан паст даражада ушлаб туришга ҳаракат қилинади. Ҳокимиятга лаёқатсизлигини яшириш, кўнгли тусаган ишни бемалол қилиш учун унга ақли пичилган жамият қулай.

Жинсий аъзоси пичилган қуллардан фарқли ўлароқ, ақли пичилганлар жамиятда жуда кўпчиликни ташкил этади. Лекин пичилган жамият ҳам, худди пичилган қуллар сингари, ейди-ичади, еган-ичганини ахлатга айлантириб юраверади, яъни, фикрламайдиган жонзот бўлиб қолади.

Камдан-кам одам ақлини бутун сақлаб қола олади. Ва булар кўпинча ақли пичилган оломондан кулгига, маломатга, ҳатто нафратга қолиб, ҳукмдорлардан эса зулмга, таъқибга, тазйиққа учраб юради.

Ақли пичилган одамларга Чингиз Айтматов жуда мос бир от қўйиб кетди: МАНҚУРТ.

© Нуруллоҳ Муҳаммадрауфхон
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу сериалининг барча қисмлари марҳамат томоша қилинг!👇

Дўстларингизга ҳам улашиш эсдан чиқмасин! 😊


«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (1-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (2-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (3-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (4-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (5-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (6-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (7-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (8-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (9-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (10-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (11-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (12-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (13-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (14-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (15-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (16-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (17-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (18-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (19-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (20-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (21-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (22-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (23-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (24-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (25-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (26-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (27-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (28-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (29-қисм)

«Умар ибн Хаттоб» розияллоҳу анҳу (30-қисм)

#Умар
#Сериал
#HD
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Қоҳирада мингта масжид бор, аммо ҳозир уларда қирқинчи-ўттизинчи йиллардаги кўрганим иймон ҳаловатини тополмаяпман.

Дунёмизга не бўлди?
Қайси замонда яшаяпмиз?!

Бу ҳаёт илм ва ихтиролар, видео ва телевизор, космосни ёриб ўтиш ва ойга қўниш, атомни парчалаш ва лазер жарроҳликлар, эмбрион имплантацияси ва генетик муҳандисликлар, компьютер мўъжизалари бўлишига қарамай торлик ва қийинчилик ҳаётидир.

Тўғри, биз кўп соҳаларда илдамлаб кеттик ва жуда кўп ишларни қилдик. Аммо йўқотганларимиз бунданда кўп бўлди. Биз олижаноблик, одамийлик, муҳаббат, мулойимлик, соддадиллик, виждон, гўзаллик, нафислик ва покизаликни йўқотиб қўйдик.

© Мустафо Маҳмуд
"Изтиробли савол" китобидан
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Назар сол осий умматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ҳамиша кори ғафлатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Мани бошланг ҳидоятга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Ўшал маҳшарда жаннатга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ,
Солинг дарёйи раҳматга, тасаддуқ, ё Расулуллоҳ.

👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

УМРАЧИ ВА УМРА МУТАСАДДИЛАРИГА ЭСЛАТМА

Ўтган куни бир таниш умрачи билан учрашиб, ўтган-кетгандан гаплашиб ўтириб:
- Яхши келдингизми учоқ (самолёт)ларда қийналмасдан? - деб сўрадим.
- Алҳамдулиллаҳ, қийинчилик бўлмади-ку, лекин бир нарса таъб (табъ)ни тирриқ қилди, - деб қолди.
- Яхшилик бўлсин, иншоаллоҳ, - дедим.
- Биласизми, - дер экан, ҳасрат билан хўрсинди. - Тошкентда тонг соат 5.20да бомдод бўляпти. Бизнинг самолёт 5.00да учишга қалқди. Осмонга кўтарилганимиздан кейин бомдод вақти кирди. Мен таҳорат олиб бўлиб узун йўлакдан ўтарканман, учоқдаги 320 умрачидан нари борса 10-20 киши уйғоқ эди, қолганлар ғарқ уйқуда эдилар. Шундай қилиб кўпчилик бомдодни қазо қилиб юборди, - деди у.

Жуда ачинарли ҳолат. Аллоҳ таоло фарз қилмаган, умрида умра қилмай ўтса ҳам гуноҳкор бўлмайдиган бир амални деб киши нега Аллоҳ фарз қилиб қўйган НАМОЗни зое қилади?

Намознинг ҳар вақти фарзлиги, аҳамияти, унинг бошқа амаллар учун тарози вазифасини ўташи ҳақида анча гапирилган, ёзилган. Лекин банда доим эслатмага муҳтож экан. Шунинг учун бугун ҳурматли умрачиларга яна хитоб қилгим келди.

Қадрли умрачи биродар!
Сиз ушбу муқаддас диёрга Аллоҳ таолодан гуноҳларингизни кечиришини сўраш учун пул сарфлаб узоқ юртдан келаяпсиз.
Аввало, шуни яхши мияга қуйиб олиш керак: Аллоҳ энг яхши кўрадиган амал - фарз амаллардир. Намоз бу амаллар ичида биринчи ўринда.
Чунки, ҳадиси шарифда келганидек, қиёматда дастлаб банда ҳисобот берадиган амал НАМОЗдир. У тўлиқ адо этилган бўлса, бошқа амалларидан ҳисобот беради.
Шунинг учун азиз биродар, намозингизга маҳкам бўлинг, уни беузр қазо қилиб юборманг.
Бу ишни ҳаётингиздаги энг муҳим ва зарур ишга айлантириб олинг. Намоз вақти кирди дегунча бошқа ишларни ортга суриб қўйинг.
Зеро, ҳар ким қабрга ёлғиз киради, ўзининг қилган ишларига банда фақат ўзигина жавоб беради.

Кейин сафарга отланиш олдидан умра аҳкомларини яхшилаб ўрганиб олинг. Ҳозирга келиб умра ҳақида батафсил ёзилган китобчалар, мақолалар етарли. Бу ишга бутун диққатингизни жалб қилиб, топиб ўқишингиз қолган, холос.
Ўзи шундоқ ҳам амалларимизга риё ва хўжакўрсинлик аралашиб, ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Энди шу борини ҳам фарзларга беэътиборлик сабабли йўққа чиқариб қўймайлик.

Бундай эслатмани умрачиларга ўша умра ширкатлари мутасаддилари ҳам қилишга масъулдирлар.
Ҳар бир ширкат умрачиларни бошқариб келувчи элликбоши вазифасига одамларнинг дини учун, умраси мақбул бўлиши учун қайғурадиган, намоз ва умра амалларидан бохабар кишиларни қўйишлари зарур. Ҳар бир умра гуруҳи йўлга отланишидан олдин ширкат мутасаддилар уларни тўплаб, якка Аллоҳга сиғиниш аҳамиятини, шариатда намоз ўрнини, умра аҳкомларини баён қилиб беришлари лозим.
Йўқса, аксари авом бўлган умрачиларнинг ибодатлари қабул бўлмай қолишидан улар ҳам Аллоҳ олдида жавобгар бўлиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас.

Гапимнинг охирида барча умрачиларнинг ибодатларини қабул қилиб, гуноҳлардан пок этишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламан.

Омин.

======

П.С. Эслатма имкон қадар кўпчиликка етиб бориши учун бу мақолани улашишингиз мақсадга мувофиқ.

© Сайфуллоҳ Носирхон
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

НИКОҲ

Биз армия хизматини ўтаб келганимизданоқ уйлаб қўйишарди. Битта ҳамқишлоғимиз 15 ёшида уйланган. Баъзи қизларни саккизинчи синфни битириши билан узатишарди. Ажабо оилада ажрашиш деган нарсани билмасдик. Бугун аксар йигитлар 25 дан ўтиб,30 га кириб уйланмоқда. Эр кўрган ва ажраган баъзилар мана шундай йигитларга қармоқ ташлаябди. Никоҳни ўзлари ўқиб олаябди. Чунки эр кўрган аёлнинг нафси тинч қўймайди. У билан зино қилган йигит эса қўлга тушади. Мен ҳомилодорман,шармандангни чиқараман деб шантаж қилади. Уйланай деса ота она оққ қилади. Не умидлар билан бола ўстирган ота онага фарзандининг иши катта тўқмоқ бўлади. Эл юрт ичида шарманда бўлишдан қўрқишиб,сирли келинни уриб,шармандасини чиқаради. Фотиҳаси қилинган келин бўлмиш шармандаликдан нима кўйларга тушади. Йигитларга нимага уйланмайсан десанг уй қилишим,машина олишим,шароитимни қилиб сўнг уйланаман дейди. Нафсини тиёлмагани зино қилади. Ўзидан ўн ёш катта бева билан зино қилади. Уларнинг гуноҳлари кўпчиликка уради. Шу боис Расулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам: " Эй ёшлар жамоаси ким оила қуришга қодир бўлса уйлансин...', дедилар. Аллох таоло оила қурадиганларга:"... Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ ўз фазли билан бой қилади", деб мархамат қилади. Кўп қизлар ҳам танлайвериб ўттизга кириб қолади. Баъзилари зино қилиб ота онани куйдиради. Ёш катта бўлганда айланишини турли сериаллардан ўргандик. Зинони ҳам ўша сериаллардан ўргандик. Биз шариат аҳкомлари дан узоқлашганимиз сари ЯНГИ муаммолар келиб чиқаверади. Турли оғир синовларга учрайверамиз. Шу боис ҳурматни оила раҳбарлари фарзандларни имкон қадар тез оилалик қилингларки агар болалар зинокор бўлишса,унга сиз айбдор бўласиз.

© Шермурод Тоғай
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

📹 Ochiq - sochiq kiyimlarni tikish mumkinmi?

© Ustoz Isʼhoqjon domla
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

📹 Кимга аза, кимга тўй ёҳуд аҳду паймонига ҳиёнаткор квартирачилар...

© Устоз Исҳоқжон домла
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

КАСОФАТЛАР, БЕХОСИЯТЛАР, ШУМҚАДАМЛАР

Инсонлар ўз ишлари ҳамиша равон кетишини истайдилар: ҳеч туртинмасак, ҳеч касод бўлмасак, ҳеч оғирлик, азоб кўрмасак! Афсус, туртинамиз, касод бўламиз, оғирлик остида қоламиз, азобланамиз.
Марзия Сайдам: "Мусибатларнинг булоғи ўзимиздан чиқади", – деб ёзади. (Фантом оғриғи. Тошкент: TAVFIQNASHR, 2022. – Б. 59)
Бу булоқнинг номи гуноҳдир. Гуноҳ сабабли бошимизга балолар ёғилади. Ё Аллоҳ, бизни кечир!
Гуноҳлар тушкунлик, ғам, зулмат манбаидир. Эътиқодсиз кимсалар динни, Худони инкор қиларканлар, гуноҳ инсоннинг руҳиятида яшашга халал берадиган дискомфорт (ноқулайлик) деб ҳисоблашади. Гуноҳ деган тушунча, сўздан воз кечиш билан ҳаммаси ҳал бўлади, инсонни виждон азоби, афсус ва дилхираликлар тарк этади деб ёзғирадилар. Табиийки, ақли жойида одам бу сафсатада алдовдан иборатлигини чуқур фаҳмлайди. Инсоннинг ўзини ўзи алдашидир бунинг номи.
Ҳақиқатан, Аллоҳ томонидан таъқиқланган ишлар содир бўлса, инсонлар ҳаётида оғирлик, мусибат, қайғу ва тушкунлик бошланади. Гуноҳлар ўзларидан қора тутунларни тарқатади. Бу тутунларни ақл, қалб, руҳ ва нафс илғайди. Нафсга бу тутун ёқади, у мана шу тутундан нафас олишни истайди. Ақл бу тутундан бўғилади, қалб ўлади, руҳ кирланади.
Инсон ҳаётидаги тараққиёт қийматан арзимасдир. Одамлар сиғинаётган барча қулайликлар Ер юзи устига қурилган мусича уяси, холос. Бу уя жуда тез бузилиб кетади. Тараққиёт, технологиялар қудрати инсоннинг ожизлиги қадар заиф бир нарсалардир. Шу онда беихтиёр анкабут ёдимга келди. Қуръонда зикр этилган урғочи ўргимчак. Унинг уяси энг заиф уядир. Инсонлар эса ана шу заиф уяга пашша янглиғ илиниб қолишади.
Одам боласи тараққиётга сиғиниб, унга ошиқ, аммо унинг дардига темир-терсаклар ҳам, оптик симлар ҳам даво бўлмайди, зотан, бу дарднинг илдизи гуноҳлардадир. Тараққиёт одамни тушкунлик ва ғамдан қутқармайди.
Гуноҳ ёнган тезакдан бурқсийдиган тутундан кўра аччиқ, сассиқ бир дудни таратади. Минглаб одамлар гуноҳдан қайтмасалар, Ер юзини бу зулмат ўраб, осмонга кўтарилиб боради.
Истиғфор, хайр ишлар худди баҳор шамоли янглиғ бу тутунларни тарқатиб юборади.
Азоб исканжасида қолган ҳар ким гуноҳларга назар солсин. Гуноҳлар даҳшатини ҳис қилган онда қалбни қўрқинчли йиғи ўраб олади. Чексиз зимистонга тушгандек ўзини туйган қалб қаттиқ изтиробга тушади. Ягона чора – тавбадир.
Инсон токи гуноҳлар сабабли ўзига келаётган бало тошларини идрок қилмаса ёхуд машаққат тиканлари унинг оёғига гуноҳ тупроғидан униб чиқиб санчилаётганлигини англамаса, ҳеч қачон ёруғликка қадам боса олмайди, у томонга қараб қуёш нур сочмайди.
Гуноҳкорнинг атрофида қуюқ заҳарли дуд ва шайтонлар галалашиб юрадилар. Тавбакорлар эса фаришталар ва нур оғушида яшайдилар. Инсон покланмагунча гуноҳлар оғриғини, ўзи ва ўзгаларнинг маъсиятлари азобини била олмайди. Поклангач, оламни ўраб олган гуноҳ дудбўрони унга намоён бўлади, у иймони қувватига кўра иш тутади: ё қочади, ё бу дудбўронни тарқатиш учун шамол каби эсади. Аммо иккинчи ҳолга эришмоқ жуда қийин.
Гуноҳкор учун энг яхши даво тавбадир, оламда гуноҳ қилмаган ким бор? Ҳа, ҳамма гуноҳ қилган, лекин тавбакорлар кам.
Аллоҳим, бизга тавба бер! Бизни кечир!

© Акром МАЛИК
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

#MP3 🎵
#NASHID 📀
#НАШИД 💿

📜 ROSULULLOHNING OXIRGI ONLARI

🎙 Muhammad MUSO OGOHIY
👉
@OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан айрилганида йиғлаган тўнка ҳақидаги ҳадисни айтсалар, одамларга қарата: “Эй Аллоҳнинг бандалари! Бир ёғоч Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам учун, у зотнинг Аллоҳ таоло берган мартабаси учун шавқ ва алам билан йиғлаяпти! Албатта сизлар ундан кўра ғам-алам чекишга ҳақлироқсизлар!” – дер эдилар....

Давомини ўқиш 👇
https://telegra.ph/Rasulullo%D2%B3ga-mu%D2%B3abbat-10-08
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

В А Ҳ Д О Н И Я Т

«Дунёдаги инсонлар орасидаги амирлик ва ҳокимиятнинг тақозоси шуки, рақибни қабул этмайди. Бошқарув ишига бошқаларнинг аралашувини истамайди. Шунинг учун, бир кичик қишлоқда икки оқсоқол бўлса, қишлоқнинг тинчлигини ва низомини бузадилар.
Бир ноҳияда икки раҳбар, бир вилоятда икки ҳоким бўлса, ишлар чалкашади. Бир мамлакатда икки подшоҳ бўлса, нотинч ҳодисалар тўлқинига сабаб бўлади.

Модомики, ҳокимият ва амириятнинг заиф бир сояси ва жузъий бир намунаси, ёрдамга муҳтож ожиз инсонларда шундай рақиб ва зидни, ўзига ўхшаш бирининг мудохаласини қабул этмаса, ажабо, мутлақ салтанат суратидаги ҳокимият ва рубубият даражасидаги амирият, бир Мутлақ Қодир бўлган зотда қай даража у «мудохалани рад этиш» қонуни, асосли бир суратда ҳукмини ижро этишини қиёс эт.

Демак Улуҳият ва Рубубиятнинг энг қатъий ва доимий лозими - Ваҳдат, яъни, бирлик ва ягоналикдир. Бунга очиқ бир далил ва қатъий шоҳид, коинотдаги мукаммал интизом, махлуқотнинг энг гўзал шаклда жойлаштирилганидир.

Ҳа, чивин қанотидан то самовот қандилларига қадар шундай бир низом борки, соғлом ақл унинг қаршисида ҳайратидан: «Субҳаналлоҳ, машааллоҳ, барокаллоҳ» дея, сажда қилиб юборади.

Агар бу ишларда зарра қадар шерикка ер бўлганда эди, бу низом бузилган бўлар эди. Сурат бошқача тус олган бўларди. Фасоднинг белгилари кўринган бўлар эди. Ҳолбуки, башарнинг назари, қусур қидириб нақадар югурса ҳам, ҳеч бир жойда қусур тополмай, чарчаган ҳолда, манзили бўлмиш кўзига қайтиб, уни юборган танқидчи ақлига дейди: «Беҳуда чарчадим, қусур йўқ». Бу билан кўрсатадики, коинотдаги низом ва интизом ғоят мукаммалдир.
Демак, мана шу коинотдаги интизом, Ваҳдониятнинг, яъни Аллоҳнинг ягона эканининг қатъий далилидир!»

© Шоолим Шомансуров
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Юсуф Қаразовий раҳимаҳуллоҳнинг тахмин қилишларича, ҳаж мавсумида биринчи марта ҳажга бораётганларнинг сони 15% атрофида бўлар экан. Масалан, мавсумда ўртача 2 миллион одам ҳаж амалларини бажарса, шуларнинг уч юз минги зиммасида ҳаж фарз бўлганлар бўлса, қолган миллион етти юз минг ҳожи ҳажни нафл ўлароқ бажарар экан. Агар бу нисбатни муболаға деганимизда ҳам ҳожиларнинг ҳатто ярми ҳам бу хусусда, яъни нафл ўлароқ ҳаж қилишда кўп саналади.

Ўрни келганда миллатдош ҳожиларимизга мавзу юзасидан айтмоқчи бўлган гапларим бор:

1. Ҳаж диннинг беш устунидан бири, ҳар бир қодир мусулмонга зиммасидаги фарзи айндир. Йўлга қодир бўлиши билан мусулмон киши ҳаж ибодатини кечиктирмаслиги керак. Айниқса ҳозир бизда ҳаж квоталари оширилиб, бой одамга йўл туфайли узр қолмаганда, исломнинг устунларидан бири бўлган бу ибодатни кечиктириш гуноҳдир.

2. Фарз бўлган ҳажни бажариб зиммасидан соқит қилган мусулмонга кейинги қилаётган ҳаж ибодатлари фарз бўлмайди, балки бажарса савоб бериладиган, бажармаса гуноҳкор бўлмайдиган - мустаҳаб амалга айланади. Бу мустаҳаб бўлган нафл ҳажлар ўрнига уларга сарфланадиган маблағни илм йўлида, исломга хизмат қилиш воситаларига (тв-радио, оммавий ахборот воситалари, китоблар нашри, мадраса талабалари, олимлар тирикчилиги каби) сарфланса афзал бўлади. Чунки булар ҳозир ҳар мусулмон зиммасида фарзга айланган ишлардир.

3. Ҳаж пулини трансформатор ёки маҳалланинг асфалтига сарфлаш керак, деган гаплар анчайин ноўрин. Сабаби:
а) Адо этилаётган ҳаж фарз бўлса, ҳаждан қолишни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
б) Юқоридаги йўл, мактаб қуриш каби ишлар давлат ва ҳукуматнинг вазифаси. Буларга давлат ғазнасидан пул ажратилади.
в) Нафл ҳаж ҳам ибодат, агар унга бормай пулини хайрия йўлида ишлатаман, деса, юқорида айтганларим илм ва дин хизмати йўлида сарфлаш ўринли бўлади. Чунки текис йўлда юриш фарз эмас, аммо илм олиш ва дин хизматида бўлиш бугунда ҳар бир мусулмонга фарзи айн бўлган амаллардир.

Мен бу ўринда исломда ибодат бўлган амаллар ҳақида фикр юритдим. Ибодат қилиш кераклигига иймон келтирмаган кишилар баҳслашиб ўтирмасалар. Чунки бу масалалар уларга тааллуқли эмас.

© Мубашшир Аҳмад
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён” да 17 ёшли Раънонинг саводи ҳақида шундай ёзади :

"Раъно Нигор ойимнинг тўнғучи, бу йил ўн етти ёшни тўлдурадир. Саводни отасидан ўқуб, ўн тўрт ёшида ибтидоий мактаб прўғрамида бўлған барча дарсларни битирган, масалан: диний қисмдан – “Ҳафтияк”, “Қуръон”, “Чаҳор китоб”, “Сўфи Оллоёр”, “Маслаки муттақин”, адабиётдан – Навоийнинг барча асарлари, девони Фузулий маъа Лайли Мажнун; Амирий, Фазлий ва шулардек чиғатой-ўзбек катта шоирларининг асарлари; форсийдан – Хожа Ҳофиз Шерозий ва Мирзо Бедил, хусни хат, иншо ва бошқалар. Бу кунларда бўлса бир томондан қизларға сабоқ бериб онасиға кўмаклашса, иккинчи тарафдан отасида кофия (араб наҳв ва сарфи) ҳамда Шайхи Саъдийнинг “Гулистон”идан дарс оладир ва шунинг қаторида ўзи яхши кўрган чиғатой-ўзбек шоирларининг бадиъа асарларидан алоҳида бир мажмуъа тузиб юрийдир."

P.S.: Баъзилар Ўрислар келиб аёл-қизларимиз илм оладиган бўлди дейишар эди. 17 ёшли Раънонинг илми Зулфия мукофотини олганлар уёқда турсин, Зулфиянинг ўзида ҳам бўлмаган бўлса керак.

© Иброҳим Муҳаммад
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…

MUSOHORUN

Табассум ажойиб дори:
- уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
- душманингга берсанг ичи зил кетади;
- онангга берсанг кўнгли ёришади;
- фарзандингга берсанг мехри ошади;
- танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
- эр аёлига берса севгиси ортади;
- аёл эрига берса ишончи ортади.
• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.😉

© Лаа Адрий
👉 @OGOHIY 👈
http://t.me/ogohiy

Читать полностью…
Подписаться на канал