odiljon_tojiyev | Неотсортированное

Telegram-канал odiljon_tojiyev - Odiljon Tojiyev

1588

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиевнинг расмий канали Sayt: www.parliament.gov.uz Twitter: https://twitter.com/Odiljon_Tojiyev Facebook: https://www.facebook.com/odiljon.tadjiev

Подписаться на канал

Odiljon Tojiyev

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ қурилиш компаниясидан жабрланган фуқароларни қабул қилгани, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича турли хил ечимларни таклиф қилганини жамоатчилик вакили сифатида кузатиб турибмиз. Бугунги қабулда ҳам ҳамкасбларим билан иштирок этдик.

Жамоатчилик комиссияси тузиб, уни таркибида жараёнларда иштирок этишга келишиб олдик.

Умуман олганда, ижро ҳокимиятига ҳеч қачон осон бўлмаган. Бу сафар ҳам фирибгарлардан жабрланганларнинг кўнглига йўл топиш осон бўлмаётгани кўриниб турибди.

Ҳар қандай ривожланган мамлакатда ҳам “марҳамат қилиб судга бериб, ҳаққингизни ажратиб олинг” дея вазиятни ҳал қилишарди.

Ўзбекистон ҳукумати инсонларни рози қилишга аҳд қилгани боис осон йўлдан бормаётгани таҳсинга лойиқ.

Шу ўринда дастлабки хулоса: Фирибгарлик жинояти учун жавобгарликни такомиллаштиришимиз лозим.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

❗️Айни кундаги аномал иссиқда 70 мингга яқин дарахт кесилиши, гўёки қулоғимга "70 минг одам бедарак йўқолди" деб эшитилди

Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб умумий ҳисобда 70 мингга яқин дарахт кесилиши кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Ҳеч қандай йўл қурилиши табиатга зиён етказиш ҳисобига бўлмаслиги керак.

Бу масалага Парламент томошабин бўлиб турмайди, албатта. Муҳокама қиламиз ва депутатлик сўрови юборамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#қонун #имтиёз #яшил_энергия

Бугун яхши қонун қабул қилиб, Сенатга юбордик.

Унга кўра:
☀️100 киловатгача қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган юридик ва жисмоний шахслар 3 йил муддатга мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

☝️Ушбу қурилмалар 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими (аккумулятор батарейка) билан ўрнатилганида эса солиқ имтиёзи муддати 10 йилни ташкил қилади.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда.

#MirziyoyeV2023

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Байроқ 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Бугун биз “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни қабул қилиб, Сенатга юбордик.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол қатнашган ватандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз!

P.S.
ЎзЛиДеП фракциясининг 5 нафар депутатлари - Актам Хайитов, Эркин Зохидов, Ақшагул Тулегенова, Шахноза Холмахмадова ва Зафар Худайберидиевлар ташаббускор сифатида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишган эди.

————
#Флаг 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Сегодня мы приняли закон «О внесении изменений и дополнений в Закон Республики Узбекистан «О Государственном флаге Республики Узбекистан» и направили его в Сенат.

Благодарим соотечественников, принявших активное участие в обсуждении законопроекта!

P.S.
Проект закона в качестве инициаторов разработали 5 депутатов фракции УзЛиДеП - Актам Хаитов, Эркин Зохидов, Акшагул Тулегенова, Шахноза Холмахмадова и Зафар Худайберидиев.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Шу кунларда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йил биринчи чоракдаги ижроси дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.

☝️ Давлат бюджети ижроси келаётган ҳафтада сиёсий партияларнинг фракциялари йиғилишлари ҳамда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Қўшиламан, бизга яхши хабарлар керак.

Бунинг учун эса атрофимизда яхши тарбия кўрган ИНСОНлар кўп бўлиши керак.

Баракалла, йигитлар! Ҳақиқий мард ўғлонларимизнинг ота-оналарига катта раҳмат.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Зўр_қонун #Байроқ #Муҳокамалар 🇺🇿

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини эълон қилдик (https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17).

Лойиҳага кўра:

🇺🇿 Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда фойдаланилишга рухсат бериш;

🇺🇿 байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда (шу жойи зўр), транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш;

🇺🇿 Давлат байроғи тасвиридан устки кийимга безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш; (2.0. зўр)

🇺🇿 Шунингдек, Давлат байроғини тахқирлашга йўл қўйилмаслиги ҳам аниқ белгиланмоқда.

P.S. Таклифингизни fan@parliament.gov.uz почтасига йўлланг.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Конституция_куни_қачон

Ижтимоий тармоқларда “Энди 1-май Конституция куни сифатида нишонланадими?” деган мазмундаги турли чиқишлар бўлмоқда.

Йўқ, бундай бўлмайди!

Анъанага кўра, "8-декабрь – Конституция куни" байрами сифатида нишонланади.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Албатта референдумга бориш ёки бормаслик ҳар кимнинг мустақил иши. Аммо референдумнинг бошқа сиёсий жараёнлардан фарқи шуки, у ҳар беш йилда бўлмайди.

Балки бу ҳуқуқдан фойдаланиш имкони бошқа умуман бўлмас.

Шахсан менда бу ҳуқуқдан фойдаланиш имконияти биринчи марта пайдо бўлмоқда.

👉 @r_kusherbayev

https://youtu.be/7jJRSVgj_oQ

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Конституция #таклифлар #ёшлар_куч

220 мингта таклифлар қандай воситалар орқали олинди? Буни кимлар амалга оширди?

Бир қарашда оддий механизмлар қўлланилгандек туюлса-да, унинг ортида бир гуруҳ ёшларнинг машаққатли меҳнати бор. 👨🏻‍💻👩‍💻🚀

Уларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Конституциявий_ислоҳот турли соҳа, касб, қизиқиш ва дунёқараш эгаларини ўз атрофида бирлаштирди.

Уларнинг ҳеч бири ўз Ватанининг тақдирига бефарқ эмас.

👨🏻‍💻👩‍💻Кунни тунга улаб, зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан адо этган ҳамюртларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, шунча оз.

Тарихий жараёнда бевосита ва билвосита қатнашган ҳар бир иштирокчига миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#тавсия #қулайлик

Референдум арафасида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан @REFERENDUM2023uzBot ишга туширилибди.
Бот орқали янги Конституция матни, ундаги моддаларнинг мазмун-моҳияти хусусида экспертлар ва жамоатчилик фикри билан танишиш мумкин.

Ботнинг базаси билан танишиб чиқдим. Мураккаб ҳуқуқий терминологияни халқчил ва содда услубда тушунтирилган видео ва аудио контент, инфографика бор экан. Бу тарғибот ва ташвиқот ишларига ўзига хос ранг-баранглик олиб киради.

“Референдум учун расм яратиш ва дўстлар билан улашиш” функцияси эса – қизиқарли, креатив ғоя. Тавсия қиламан.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига сиёсий партиялар томонидан сайланган номзодлар Республика комиссияси томонидан тасдиқланди.

Кучли рақобат руҳида ўтган сайловларда ғолиб бўлган ва эндиликда расман Ёшлар парламентига аъзо бўлган барча 150 нафар ёшларимизни табриклайман.

Ёшлар парламентининг биринчи чақириқ аъзоларини ҳам муваффақиятли фаолиятлари билан қутлайман. Сизлар тарихда биринчи сайланган аъзолар сифатида барчага намунасиз. Келгуси фаолиятингизга улкан омад ва зафарлар тилайман.

Ишончим комил, навбатдаги чақириқ аъзолари билан ҳам самарали ва сермаҳсул фаолият олиб борамиз.

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Бугун депутатлар томонидан кейинги вақтларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган муҳим қонун қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Хотин-қизлар ва болаларни турли хил зўравонлик, таҳдидлардан ҳимоя қилишни кучайтириш
га қаратилган қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассис ва экспертлар билан ҳамкорликда маромига етказилди.

Лойиҳа билан киритиладиган биргина янгиликга тўхталсам: Жиноят Кодексида "Оилавий (маиший) зўравонлик", “шаҳвоний шилқимлик” сингари ҳуқуқбузарликлар учун муайян жиноий жавобгарлик жазолари белгиланди.

Назаримда, оила, жамиятимизнинг шаъни, қадрини топтамоқчи бўлганларга қақшаткич зарба бера оладиган кучли қонунларимиз кўп бўлиши керак.

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

51 минг туп (дастлабки муҳокамаларда 70 минг дейилган) дарахт сақланиб қолинди

Кенг муҳокама бўлган Сурхондарё ва Бухоро йўллари қурилиши учун кесилиши режалаштирилган дарахтлар сақланиб қолинади.

Жамоатчилик фаоллари, масъул бўлган депутатлар ҳамда Экопартия вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Зеро, аввал айтганимдек ҳеч қандай қурилиш дарахтларнинг кесилиши эвазига бўлмаслиги лозим!

P.S. Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дарахтлар йўқотилишига қатъий қарши бўлган эди.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Президент Шавкат Мирзиёев бугун 66 ёшни қарши олди

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Байроқ #Қонун 🇺🇿

Байроқдан фойдаланишга оид мавжуд қонунчилик такомиллаштирилди. Давлат раҳбари бу ҳақдаги қонунни имзолади.

Кишида Ватан, шараф ва жасорат туйғуларини жўш урдириб, ғурур бағишлайдиган байроғимиз энди чинакамига халқ мулкига айланди.

Байроқ мен учун энг катта адреналин. Энди у уйимиз пештоқида ҳам ҳилпирайди. 🇺🇿

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!!!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Қўқон шаҳридаги бозорда ёнғин туфайли хусусий
мулки ва даромад манбаидан маҳрум бўлганларга сабр тилайман. ☹️

Тез орада маҳаллий ҳокимлик ва саховатпеша инсонлар ёрдамида қўқонлик оға-иниларимиз, опа-сингилларимизнинг мушкули осон бўлишига умид қиламан.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Байроқ #Ватан 🇺🇿🇺🇿

Файласуф-адиб, Парламент аъзоси Хуршид Дўстмуҳаммад киноя оҳангида айтар эди: "Байроқ – бойроқларда!"

Балки, қачондир шундай бўлгандир. Балки, юморни жўн тушуниш, изоҳлаш шарт эмасдир. Муҳими, муқаддас байроғимиз умумхалқ мулки, кундалик ҳаётимизнинг бир қисми сифатида қатъиян белгиланмоқда.

Ҳужжат қабул қилинса, у Парламент тарихидаги энг ноёб ҳужжатлардан бири бўлиб қолади. Чунки, байроқдан кундалик ҳаётимизда кенг фойдаланиш кайфияти мустақиллик йилларида табиий ва тадрижий равишда етилди, умумхалқ талабига айланди.

Буюк келажак сари шахдам қадамлар ташлаётган жонажон ва азамат халқимизда жўш ураётган Ватанпарварлик туйғусига ҳурмат билан,
фуқаро Одилжон Тожиев.

P.S. Таклифларингизни ушбу платформалар орқали йўлланг:

Электрон почта: fan@parliament.gov.uz

Парламент сайти: https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17

Муҳокама сайти: https://regulation.gov.uz/oz/d/81075

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Бугун биз, депутатлар билиб-билмай жиноятга қўл уриб қўйган болаларнинг келажагига "болта уриб" келаётган "судланганлик" тамғасини олиб ташлашга хизмат қиладиган қонун лойиҳасини кўриб чиқдик.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига қуйидаги мазмундаги ўзгартиш ва қўшимча киритилиши таклиф этилмоқда:

Биринчидан, 18 ёшга тўлмаган шахслар содир этган жинояти ( ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун жазони ўтаб бўлганидан кейин "судланмаган" деб ҳисобланади.

Иккинчидан, вояга етмаган шахсга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати бир ойга туширилади. (Амалда ушбу муддат 6 ойни ташкил қилади).

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Байроқ

Аввалроқ, “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани бўйича янгилик билан бўлишгандим.

Ишчи-гуруҳ ишламоқда, тез кунларда маромига етказилади.

Шахсий фикримча, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирини устки кийимга безатиш мақсадида тушириш имкониятини ҳам яратишимиз керак.

P.S. Бефарқ бўлмаган жамоатчилик фаолларига раҳмат.

🇺🇿 Одилжон Тожиев 🇺🇿

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#референдум

Депутатлар овоз бериш жараёнини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Одилжон Тожиев,
Конституциявий комиссия Матбуот котиби

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Конституция

Йўл берилса, имконият тақдим этилса, фуқаролар Бош қомусга муаллифлик қила олишини кўрдик.

220 минг таклиф эгаларининг айримлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Вақт ажратиб, кўнглидаги таклифини йўллаган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Янгиланаётган #Конституция лойиҳаси халқимизнинг ҳаётий таклифлари асосида шакллантирилди.

Лекин бу жараённи ўз соҳасининг усталари, экспертлар, ҳуқуқшуносларнинг профессионал нуқтаи назарисиз амалга ошириб бўлмасди.

Таклифларни “қонун тили”га ўгиришда қатнашган мутахассисларга миннатдорчилик билдирамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Байрамингиз муборак бўлсин!!!

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Муносабат

Қисқа қилиб айтганда, халқимизга «Маданият ва маърифат» телеканали керак. Бу борадаги қарор лойиҳаси кенг жамоатчилик, зиёлилар томонидан танқидга учради.

Мен ҳам бир зиёли, ўзбек халқининг оддий бир вакили сифатида руҳониятимизни тўйинтириб турган телеканалнинг "ёпилиши"га қатъиян қаршиман.

Энг чатоқ томони, ҳар бир вазирликка битта телеканал, деган тамойилни ўйлаб топманглар, барака топгурлар.

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун имзоланди.

Бу кун ҳаммамизнинг ёдимизда қоладиган тарихий кун бўлиб қолишига ишонаман.

Ҳатто касб байрамлари - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”ни ҳам пахта даласида “нишонлашга" мажбур бўлган устозларимизгагина эмас, балки барчамизга дахлдор муҳим қонун қабул қилинди.

☝️Эндиликда ўқитувчида ўз устида ишлаши, илм-фаннинг сўнгги ютуқлари ҳақида ўз вақтида хабардор бўлиши ва ёш авлодга сифатли таълим бериши учун барча ташкилий-ҳуқуқий асос мавжуд.

💪 Бунинг аксини талаб қиладиганлар эса қонун олдида жавобгар бўлишади.

Барча соҳалар бўйича олинадиган билимларнинг пойдеворини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қонун қабул қилингани билан ҳурматли педагоглар ва ўқувчиларни чин қалбимдан табриклайман!

Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#бефарқ_эмасман #befarqemasman

Янгиланаётган Конституциянинг ҳар бир моддаси ҳаётий тажрибаларга асосланган ва ҳал қилиниши керак бўлган муаммоларни ечими сифатида лойиҳада ўз аксини топган.
Сиз ҳам бефарқ бўлманг.


Одилжон Тожиев
Спикер ўринбосари

Читать полностью…
Подписаться на канал