Экологик партия ўзига янги раис сайлади
Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раислигига Хамзаев Абдушукур Худойкулович номзоди сайланди.
А.Хамзаев 1973 йилда Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2013 йил Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги агроном олим. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Узоқ йиллар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғуллуниб, илмий-педагогик, раҳбарлик тажрибасига эга.
2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
17 та қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро патенти муаллифи, унинг 270 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган.
Шунингдек, экология, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида Хитой, Япония, Корея, Исроил, Туркия, Германия, Болгария каби давлатларда малака оширган.
👉 @odiljon_tojiyev
Ҳозир ялпи мажлисда сўзга чиққанларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, Конституциявий қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ҳали олдимизда бир қатор вазифалар турибди.
Аввало, бу борадаги ишларнинг Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси устувор йўналишлари ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ва маъмурий ислоҳотлар билан узвий боғлиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишимиз кераклиги қайд этилди.
Конституциявий қонун лойиҳасида давлат хизматини янада демократлаштириш, унинг очиқлигини таъминлаш, маъмурий ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда давлат ҳокимияти органларини модернизациялаш, инсон ҳуқуқларининг конституциявий кафолатларини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, ижтимоий давлат принципини рўёбга чиқаришнинг конституциявий механизмларини кучайтириш, жамоатчилик, парламент ва депутат назорати механизмларини такомиллаштиришга қаратилган нормаларни ишлаб чиқишга ҳам алоҳида урғу бериш керак.
Лойиҳадаги нормаларнинг амалдаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлигини ҳамда давлат органлари, шу жумладан судлар томонидан Конституция нормалари қўлланишини тартибга солиш масалаларини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз зарур.
Албатта, билдирилган ушбу мулоҳаза ва таклифларни Конституциявий қонун лойиҳасида акс эттирган ҳолда лойиҳани ҳар томонлама мукаммал ҳужжатга айлантириш ҳозирги кундаги асосий мақсадимиз ҳисобланади.
Фракциялар ва депутатлар томонидан билдирилган фикр ва таклифларни қарор лойиҳасида акс эттиришимиз лозим деб кўрилди.
Шу боис масъул қўмиталарга қўшимча вақт берилди. Танаффус эълон қилинди.
Танаффусдан сўнг масъул қўмиталар томонидан қайта ишланган қарор лойиҳаси депутатларга янгиланган кўринишда тарқатилди.
Қарор лойиҳаси овозга қўйилиб, қабул қилинди.
Энди биз — халқ вакилларининг олдимизда турган навбатдаги энг муҳим масала Конституциявий қонун лойиҳасини кенг жамоатчилик иштирокида яна бир кўриб чиқишимиз лозим бўлади.
Мазкур жараёнда фракциялар Конституциявий қонун лойиҳасини ҳар томонлама синчиклаб кўриб чиқиши ва муҳокама қилишига келишиб олинди.
Масъул қўмиталар Конституциявий қонун лойиҳасини соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида муҳокама қилиши, асослантирилган таклифларни лойиҳада акс эттиришга доир ишларни тизимли равишда ташкил этадиган бўлишди.
Фуқаролардан келган таклифларни яна бир бор синчиклаб кўриб чиқиш ва улар бўйича одамларга тушунтириш бериш зарурлиги таъкидланди.
👉 @odiljon_tojiyev
Ижтимоий тармоқларда айримлар, гўёки, Ўзбекистон парламентида Давлат байроғидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган пуллик лицензия татбиқ этилаётган қонун қабул қилиняпти эмиш. Давлат рамзидан бюджетга пул туширишни режалаган бу қандай депутатлар-а? 😆
Бу хабарни тарқатаётганлар маълумотни текшириб, масъулият билан ёндашишса яхши бўларди.
P.S. Таклифлар welcome
—————————————————
В соцсетях циркулируют слухи о том, что, мол, парламент Узбекистана принимает закон об установлении платной лицензии на использование Государственного флага. Что это за депутаты, которые вынашивают такие планы? 😆 Разве можно пополнять бюджет за счет госсимволов?
Я б посоветовал тем, кто распространяет такого рода сообщения, проверять информацию и действовать ответственно.
P.S. Предложения welcome 🙏😄
🇺🇿 @odiljon_tojiyev
#Байроқ_Куни_Олдидан #Фикр 🇺🇿
Аксарият ривожланган давлатларда, масалан, Корея, Туркия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Грузия сингари мамлакатларда миллий байроқ ва унинг тасвири университет биносида, кўчаларда, биноларнинг энг кўзга кўринарли жойларида хилпираб туради.
Айниқса, одамларнинг ўз байроғига муносабати ҳайратланарли: автомашина, хонадон пештоқи, ҳатто кийимларгача байроқ билан зийнатланиб туради. Бу манзара жуда таъсирли ва ибратли. Негаки, фуқароларда миллий ғурур индекслари мана шундай деталларда яққол кўринади.
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега бизда ундай эмас? Байроққа сиғинишни тарғиб қилмаяпман, лекин давлатнинг бир рамзи, шараф-шони ўлароқ байроқ кундалик ҳаёт тарзимизда доим муҳрланиб туриши керак эмасми аслида?
Тарғибот заифми? Ёки бизда бундай таомил, бир байроқ атрофида жипслашиш маданияти тарихан шаклланмаганми? Саволлар риторик мазмунда бўлиб, аслида буларнинг ҳеч бири етарли асосга эга эмас.
Қатъий фикрим шуки, байроғимиз – эски жавонда сақланиб, вақти-вақти билан намойиш қилиб туриладиган матоҳ бўлмаслиги керак. У бир давлатда яшовчи миллат ва элатларни бирлашуви, эркинлиги, ғурури рамзи бўлиши керак.
Асл миллий ғоя бу – давлатимизнинг ягона байроғи остида мустаҳкам бирлашишимиз. Бўлди, шу. Қолгани мана шу мантиқ атрофидаги гаплар холос. Янаям чуқурроқ қаралса, Ўзбекистоннинг ташриф қоғози, ҳужжати, ёрлиғи ҳам шу байроғимиз.
“Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари бир неча йилдан буён давлат рамзларимизга бўлган муносабатни, бу борадаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ғоясини илгари суриб келади. Мен ҳам партиядошларимнинг фикрини тўла қўллаб-қувватлайман. Байроқдан фойдаланиш борасидаги чекловларни олиб ташлаш, умуман, ардоқланадиган воситаларни "панада сақлаш" тенденсиясидан воз кечиш вақти келди.
Айни пайтда давлат рамзига ҳурматсизлик қилганларга нисбатан жавобгарликни кучайтирсак ҳам фойдадан холи бўлмасди. Шу билан бирга айнан қандай хатти-ҳаракатлар байроққа нисбатан ҳурматсизлик этиб қаралиши бўйича аниқ мезон ишлаб чиқиш ва шу ҳолатлардан мустасно вазиятларда ундан эркин фойдаланиш ҳуқуқини қонунчиликка киритиш керак деб ўйлайман.
Шаҳарларимиздаги диққатга сазовор жойларида, хонадонларда ҳилпираб турса, ҳамюртларимизнинг юртга бўлган муҳаббати кучайса кучаядики, асло сусаймаслигига ёки унинг қадри тушиб кетмаслигига ишонаман.
🇺🇿 @odiljon_tojiyev
Бугун Қонунчилик палатаси мажлисининг ярим вақтида “Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳаси ижодкори — Молия вазирлиги "Ипотека тўғрисида"ги, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ҳамда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунларнинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини бизга киритишган эди.
Мақсад — ипотека кредити бозоридаги гаров хатини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва айланмаси тартибини соддалаштириш орқали ипотека секторини ривожлантиришдан иборат.
Лекин мажлисда айрим депутатлар ташаббускорлардан ўз саволларига тўлиқ жавоб ололмаганлиги депутатларнинг қарорига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади.
Қонун лойиҳасини 1-ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклиф кўпчилик овози билан маъқулланмади.
P.S. Мен тарафдор 🟢 тугмасини босган эдим, афсус ўтмади🤨
👉@odiljon_tojiyev
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда 2021 йилда жами 10 001 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, улар оқибатида 2 426 киши ҳалок бўлган ва 9 230 киши жароҳат олган.
Бу транспорт ҳодисаларининг сабаблари билан боғлиқ статистик маълумотларга эътибор беринг:
ҳаракатни ташкил этишдаги муаммолар – 20,1 фоиз;
белгиланган тезликка риоя қилмаслик -20,1 фоиз;
пиёдалар ўтиш жойи белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш -13,8 фоиз;
ҳайдовчининг тажрибасизлиги – 9,1 фоиз;
болаларни қаровсиз қолдириш – 5 фоиз;
маст ҳолда рулга ўтириш – 1,4 фоиз.
2022 йилнинг 9 ойида содир этилган йўл -транспорти ҳодисалари сони бўйича маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.
Юқорида ҳодисаларнинг сабабларига оид статистикадан кўриниб турибдики, ҳар бешинчи ҳодисадан бири тезлик қоидасига риоя қилинмагани, яна шунча ҳолатда “ҳаракатни ташкил этишдаги муаммолар” сабабли йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
“Авария”лар сони ва инсон ҳаётига таъсирини кўп муҳокама қиламиз, уларни камайтириш бўйича турлича нуқтаи назарлар билдирилади, турфа хил ёндашув ва услублар, қоидаларни жорий этамиз.
Яқинда Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари пойтахтдаги айрим серқатнов кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60, яна бошқаларида 50 км.гача чекланишини назарда тутувчи қарорни қабул қилиши ҳам бежизга эмас эди.
Жаҳон тажрибасидан ҳам кўрамиз, биламиз, ҳаракат қоидаларини бузганларга нисбатан катта миқдордаги жарималар белгиланиши ёки тўлиқ видеокамералар ўрнатилиши ҳам кутилган натижани бермаслиги мумкин.
Эҳтимол, йўлларимизнинг сифатини яхшилаш, улардаги техник-муҳандислик ишларини замон талаби асосида такомиллаштириш бўйича сезиларли ишларни амалга ошириш вақти келгандур?
Бу жараёнда ҳар бир ишланма ва қарор йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилиши керак. Шаҳарсозликнинг илғор қоидаларини ўзида мужассам этган йўлларни биз фақатгина хорижий мамлакатда эмас, ўзимизда ҳам кўришимиз керак, деб ўйлайман.
Махтумқули кўчасидаги мудҳиш ЙТҲга сабабчи бўлган BMW ҳайдовчиси қамоққа олингани ҳақидаги хабар тарқалиши ортидан айбдор ҳайдовчининг ҳодиса юзасидан изоҳида ҳам қайсидир автомобиль уни “қисиб” қўйгани туфайли ҳайдовчи ўзини бошқа томонга олиб қочгани мазмунидаги гапни айтиб ўтди.
Шу ўринда айрим мутахассислар йўл четидаги “бордюр”ларимиз ҳайдовчиларнинг хавфсизлигини ҳимоя қилиш эмас, аксинча, зиён келтириши билан боғлиқ фикрни билдириб ўтишаётгани эътиборимни тортди. Назаримда, йўл қурилишида илм, асослантирилган ишланмалар етишмаяпти.
Албатта, бу билан BMW ҳайдовчисини оқлаш ёки айбини хаспўшлаш ниятим йўқ, аксинча, ҳуқуқбузарга нисбатан қонунда белгиланган жазо чораси қўлланилиши ва бу ҳақда жамоатчиликка ўз вақтида маълумот берилиши тарафдориман.
Яна бир масала. Аксарият ҳайдовчиларимизда бир-бирига йўл бериш, ҳурмат кўрсатиш, кутиб туриш ёки ҳаракатланиш маданиятининг бошқа элементларидан фойдаланиш камёб ҳодисага айланиб бормоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланганидек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг авария ҳолатини юзага келтириши, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши БҲМнинг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Аммо негадир бизда одатда фақатгина ЙТҲ нинг икки иштирокчиси жабрланади, улардан бири жазоланади. Ваҳоланки, бошқа ҳайдовчиларга нисбатан ҳурматсизлик, беписандлик билан ҳаракатланганлар эса виждони ҳам қийналмай, йўлида давом этаверади.
Энг ачинарлиси, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб келган учинчи бир иштирокчи жабрини тортади.
Назаримда, авария ҳолатига сабаб бўладиган йўл ҳаракатига йўл қўядиганларга нисбатан қўлланиладиган жазо чорасини кучайтириш ва бу ҳақида халқимизга холис, ишончли ва тўғри ахборотни етказишимиз керак. Ана шундагина айрим "шоввоз"ларимиз йўлларда "манёвр" қилишдан олдин бошқаларни ҳам ҳурмат қилиш ҳақида ўйлаб кўришармиди?
👉 @odiljon_tojiyev
#Live
Мажлисда таъкидланганидек, Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларининг ўзгартирилиши билан Бўка туманидан 8,2 гектар Оққўрғон тумани таркибига, Ангрен шаҳридан 143,6 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 3278,9 гектар майдон Оҳангарон туманига, Оҳангарон туманидан 2931,8 гектар майдон Ангрен шаҳри таркибига, Ангрен шаҳридан 1094,0 гектар, Бўстонлиқ туманидан 312,2 гектар ер майдони Паркент туманига, Паркент туманидан 493,3 гектар ер майдони Бўстонлиқ туманига, Бекобод туманидан 588,6 гектар Бекобод шаҳри таркибига, Бўстонлиқ туманидан 256,7 гектар Чирчиқ шаҳри таркибига, Зангиота туманидан 8,9 гектар ер майдони Янгийўл туманига, Янгийўл туманидан 286,9 гектар ер майдони Зангиота тумани таркибига ва 388,0 гектар ер майдони Янгийўл шаҳри таркибига, Юқори Чирчиқ туманидан 60,1 гектар Қибрай тумани таркибига, Қибрай туманидан 1884,9 гектар майдон Юқори Чирчиқ тумани таркибига, 62,0 гектар ер майдони Бўстонлиқ тумани таркибига, 1584,0 гектар ер майдони Чирчиқ шаҳри таркибига, Пискент туманидан 286,75 гектар ер майдони Бўка тумани таркибига, 3564,6 гектар майдон Олмалиқ шаҳри таркибига, Олмалиқ шаҳридан 102,5 гектар ер майдони Пискент туманига, Оҳангарон туманидан 23,1 гектар ер майдони Олмалиқ шаҳри таркибига ўтказилмоқда.
Мажлисда халқ вакиллари кун тартибидаги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорини қабул қилишди.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Ҳурматли блогерлар!
Сизларни бугунги сана – Халқаро блогерлар куни билан табриклайман.
Ҳар куни эрталаб иш куним блогерларнинг ёзган янгиликлари ва таҳлилий материалларини ўқиш билан бошланади.
Айниқса, Олий Мажлис, депутатлар ҳақида ёзилган ҳар бир постни диққат билан ўқиб чиқаман, хизмат тақазосига кўра расмий муносабат билдириш ёки кўтарилган масалаларни ўрганиш билан шуғулланаман.
Гоҳи изтироб билан, гоҳи ўзига хос юмор билан ёзган фикрларингизни мушоҳада қиламан. Умуман, барчамизнинг мақсадларимиз муштарак эканлигини ўйлайман – жонажон Ватанимизни янада гуллаб-яшнаши йўлида Сизлар билан ҳамкормиз, маслакдошмиз.
Охирги икки-уч ойда қонун ижодкорлари ва блогерлар ўртасида кўп баҳслар бўлди. Айрим қонун ҳужжатлари муҳокамаси жараёнидаги жўшқин ва асосли фикрларингизни инобатга олдик, айримларига қўшилмадик. Лекин, умуман олганда, танқидий чиқишларингиздаги бир жиҳат мени доим хурсанд қилади – Юртимиз келажагига лоқайд эмассиз.
Сиёсий фаол, ўз тақдирига дохил ҳужжатлар ижодкорлигини синчиклаб таҳлил, танқид қила оладиган фаол фуқароларнинг борлиги бахтимиз. Фикрлар, қарашлар хилма-хиллиги жамиятимизга зеб беради, очиқлик, шаффофликни таъминлайди.
Яна бир марта бугунги сана билан барчангизни самимий қутлаб, барчаси учун – асосли таҳлиллар, ўринли танқидлар, жасорат билан айтилган фикрлар учун қўлингизни маҳкам сиқиб, раҳмат дўстларим, дейман. Биз Сизларни ҳурмат қиламиз, ўқиймиз, танқидларингиз нишонига айланмаслик учун ҳам ўз устимизда кўпроқ ишлаймиз.
Байрам муборак бўлсин!
@odiljon_tojiyev
Таъзия
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, "Ўзбекистон овози" газетаси бош муҳаррири Остонов Сафар Остонович 73 ёшида вафот этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Яқин дўст ва маҳоратли мутахассис Сафар Остоновнинг ёрқин хотираси депутатлик корпуси вакилларининг қалбида мангу яшайди.
“Ҳукумат соати” тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди. Унда депутатлар “Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмасининг шакллантирилиши ҳамда унинг бажарилиши тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқда. Депутатларнинг мазкур масала юзасидан саволларига Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов жавоб бермоқда.
Мазкур тадбир тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=n17LUVCrApA
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, шу ҳафтада Шавкат Мирзиёев иштирокида қуйидаги тадбирлар режалаштирилмоқда:
✅ Бугун барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури юзасидан тақдимот;
✅ Эртага чорвачиликни ривожлантириш ҳамда озуқа базасини кўпайтириш масалалари бўйича видеселектор йиғилиши ўтказилади.
✅Президент 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради. Асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Манба.
Хаста Орол денгизи “юрак уриши”ни эшитдик.
БМТ Резолюцияси юзасидан керакли норматив-ҳужжатларни тезроқ қабул қилишимиз керак.
@odiljon_tojiyev
Депутатлар Тошкентдаги “Беш ташаббус ҳаракати” фестивалида ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яна бир муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Давлатимиз раҳбари таклифи билан ишлаб чиқилган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюция бир овоздан маъқулланди.
Марказий Осиё мамлакатлари қаторида жаҳоннинг барча қитъаларидан 80 та давлат резолюциянинг ҳаммуаллифлари бўлди.
Ҳужжатда COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмасликни таъминлаган ҳолда кенг кўламли, барқарор ва изчил тикланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва ҳар томонлама ҳамкорликка содиқликни мустаҳкамлашда парламентларнинг муҳим ўрни қайд этилади.
БМТ Бош Ассамблеяси аъзо давлатларни миллий парламентларни қўллаб-қувватлашга, уларни Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш йўлидаги фаолият ва буни назорат қилиш жараёнларига, айниқса, ихтиёрий миллий маърузаларни тайёрлашга жалб қилиш, шунингдек, ҳисобдорликни таъминлаш ва кучайтириш учун уларга ёрдам беришга чақиради.
Хотин-қизларнинг қонун чиқарувчи органлар ишида ва парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокига кўмаклашиш орқали БРМга эришишни жадаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг марказий омили сифатида гендер тенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
2030 йилга қадар бўлган даврдаги БРМ кун тартибининг муваффақиятли амалга оширилишида ёшларнинг ўрни ва ҳиссаси муҳимлиги, ёшларнинг парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокини таъминлаш зарурлиги эътироф этилган.
БМТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳужжатни олқишладилар. Резолюция парламентлар учун ўзига хос дастуриламал бўлиши, БРМни жадал амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириши қайд этилди.
Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг ушбу муносабат билан мамлакатимиз халқи ва давлатимиз раҳбарини резолюция қабул қилингани билан самимий табриклаб, Президентимизга ўринли таклиф учун миннатдорлик билдирди.
👉 @odiljon_tojiyev
Исходя из мнений и предложений выступивших на сегодняшнем пленарном заседании, можно сказать, что перед нами стоит еще ряд задач по дальнейшему совершенствованию проекта Конституционного закона.
Прежде всего отмечено, что особое внимание следует уделить обеспечению неразрывной связи работ в этом направлении с приоритетными направлениями Стратегии развития Нового Узбекистана и реализуемыми в стране конституционной и административной реформами.
В проекте Конституционного закона важное значение имеет дальнейшая демократизация государственной службы, обеспечение ее открытости, модернизация органов государственной власти в соответствии с проводимой административной реформой, дальнейшее укрепление конституционных гарантий прав человека.
Также следует акцентировать внимание на разработке норм по укреплению конституционных механизмов реализации принципа социального государства, совершенствование механизмов общественного, парламентского и депутатского контроля.
Не должны остаться в стороне и вопросы обеспечения взаимосвязи норм проекта с действующими законами и другими нормативно-правовыми актами, а также регулирования применения норм Конституции государственными органами, в том числе судами.
Разумеется, наша главная задача сегодня – превратить проект Конституционного закона в совершенный во всех отношениях документ, отразив в нем все вышеотмеченные замечания и предложения.
Сочтено необходимым отразить в проекте постановления мнения и предложения, озвученные фракциями и депутатами.
Поэтому ответственным комитетам было предоставлено дополнительное время путем объявления перерыва.
После перерыва пересмотренный ответственными комитетами проект постановления в обновленном виде раздали депутатам.
Проект постановления был поставлен на голосование и принят.
Теперь самая важная задача, которая стоит перед нами, представителями народа — еще раз рассмотреть проект Конституционного закона с участием широкой общественности.
Решено, что в ходе данного процесса фракции тщательно рассмотрят и обсудят проект Конституционного закона.
Ответственные комитеты будут обсуждать проект Конституционного закона с участием специалистов сферы и экспертов, организуют системную работу по отражению в проекте обоснованных предложений.
Подчеркнуто о необходимости еще раз детально рассмотреть поступившие от граждан предложения и организовать соответствующую разъяснительную работу среди населения.
👉 @odiljon_tojiyev
Бугун Қонунчилик палатасидаги барча фракцияларда Бош Қомусимизни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган Конституциявий қонун лойиҳасини маромига етказиш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси 2 ойдан кўп вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилди.
Натижада Конституциямизнинг 76 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар билан бирга 15 та янги модда ва битта янги боб киритилмоқда. Лойиҳада фуқаролар томонидан тақдим қилинган 160 мингга яқин таклифлардан ҳам кенг фойдаланилган.
Фракциялар қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси муҳокамасига киритиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.
Мазкур масала бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисда депутатлар томонидан кўриб чиқилади!
P.S. Мажлисни youtubeдаги саҳифамиз орқали жонли кузатишингиз мумкин!
👉 @odiljon_tojiyev
Айни вақтда ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари томонидан Давлат байроғи бўйича қонунчиликни либераллаштириш, жумладан, ундан фойдаланишда чекловларни камайтириш ташаббуси илгари сурмоқдалар.
Давлат байроғи куни муборак бўлсин!!!
#Ўзбекистон #Давлат_Байроғи
🇺🇿 @odiljon_tojiyev
Имзоланган #Меҳнат_кодекси 6 ойдан сўнг кучга киради
Аввалги Кодексдан тубдан фарқ қиладиган мазкур ҳужжатда меҳнат бозоридаги барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган. Хусусан,
🫵 Ходимлар учун:
✅Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда;
✅Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда;
✅“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;
✅Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда;
✅Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда;
✅Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда;
✅Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.
🫵 Иш берувчилар учун:
✅Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда;
✅Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан 5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда;
✅Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда;
✅Иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда;
✅Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, ишлаган ишига, иш берувчи эса киритган сармоясига муносиб тарзда эътибор ва рағбатга эга бўлишини кафолатлайдиган муҳим Ҳужжат қабул қилинди.
P.S. Кодекс даражасида мажбурий меҳнат тақиқланиши ва меҳнат мажбуриятларининг кафолатланганлиги алоҳида эътиборга лойиқ.
👉 @odiljon_tojiyev
2021 йил 4 ноябрь
2022 йил 17 октябрь
Айнан шу саналарни Тошкент шаҳридаги айрим рекорд “натижа” боғлаб туради. Унга қадар 150 йилдан буён эришилмаган бу “кўрсаткич” ни бугун пойтахтликлар ва меҳмонлар ҳар нафасида ҳис қилаяпти.
Тошкент шаҳрини “чангли зулмат” қоплаб бораётганини бугун мутахассислар ҳам тан олишди. Бу борада биринчилардан эканлигимизни “эътироф” этишди.
Бу кетишда давом этсак, табиат билан бешафқат муносабатда бўлган айрим “шоввоз” ларимизнинг ҳаракати оқибатида зурриётларимиз ҳам биздан-да кўпроқ чангли ҳаводан нафас олишига тўғри келишидан хавотирдаман.
Шаҳарсозлик қоидаларини қайта кўриб чиқиш вақти келди, назаримда. Экологияга етказаётган зарари тарозининг бир палласига, қураётган бино иншоотлари яна иккинчи паллага қўйилишига ҳам ҳатто йўл қўймаслигимиз керак.
Биз аввало чиройли иморатни эмас, тоза ҳавони, “яшил ҳудуд”ни устун қўядиган жамиятни барпо этишимиз керак. Экологияга етказадиган зарари учун маъмурий жавобгарлик чораси билан қутулиш тенденциясидан воз кечмасак бўлмайдиганга ўхшаб турибди.
Назаримда , маҳаллий ҳокимликлардаги бошқарувнинг эски маъмурий-хўжалик услуби бугунги замон талабига тўғри келмай қолганини тан ола билишимиз керак. Шу боис маҳаллий ҳокимликларга экология, архитектура соҳасига ихтисослашган мутахассисларни ишга қабул қилиш ёки мавжуд кадрларни шу соҳага қайта ўқитиш ишларини йўлга қўйишимиз керак.
Аслида велосипедни қайта кашф қилиш шарт эмас. Ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва ўзимизга мос лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишни жадаллаштиришимиз керак.
Масалан, Европа Иттифоқининг Соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳоннинг етакчи эколог ва мутахассисларидан яшиллаштириш ва экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича тавсияларини жамлаб, фойдали қўлланмани ишлаб чиққан.
Бундан ташқари, саноат ва энергетика соҳасида углеродни қисқартириш бўйича дунё мамлакатларида муваффаққиятли амалга оширилаётган ечимларни ўзимизда ҳам татбиқ этишни тезлаштиришимиз керак.
Биз бугунги чангни бартараф этиш масаласини кескин йўллар билан ҳал қилмасак, табиат фарзандларимизнинг саломатлигига “чанг” солиши ҳеч гап эмас.
👉 @odiljon_tojiyev
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Навбатдаги ялпи мажлисдан фотолавҳалар.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
МУҲИМ ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ АРАФАСИДА – БУГУН ОЛИЙ МАЖЛИСДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ШАҲАР-ТУМАНЛАРИНИНГ ҲУДУДИЙ ЧЕГАРАЛАРИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори билан, бугун Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланди.
Йиғилишда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтади. Хусусан, Тошкент вилоятининг Оққўрғон, Оҳангарон, Бекобод, Бўстонлиқ, Бўка, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл, Бекобод шаҳарлари чегараларини ўзгартириш масаласи депутатлар муҳокамасига киритилган.
Ушбу масала тегишли комиссиялар томонидан жиддий ўрганилган, аҳолини фикри олинган ва қонунчиликда белгиланган тартибга кўра Халқ депутатлари маҳаллий ва ҳудудий кенгашларда муҳокама қилиниб, қарорлар қабул қилиниб, Ҳукумат томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Сайлов округим жойлашган ҳудудлардан келиб чиқиб туман ва шаҳарларнинг чегарасини ўзгартириш масаласи вилоят аҳолисига ва тадбиркорларига қулайлик яратишига ишонаман.
Қонунчилик палатаси йиғилишида депутатлар муҳокамасидан сўнг, тегишли қарор қабул қилиниб, тартибга кўра Сенатга юборилади.
@odiljon_tojiyev
Ёшлар парламенти аъзолари учун сиёсий ўқувлар ташкил этилди
Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун ўқув-семинарлари ташкил этилди.
👉БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Муносабат
ХАЛҚИМИЗ КУТГАН МУҲИМ ҲУЖЖАТ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, очиғини айтганда, ердан фойдаланиш билан боғлиқ манзарани кескин ўзгартирадиган, ҳозирги аянчли вазиятни изга соладиган ҳужжатдир.
Фармон матни билан тўлиқ танишиб чиқиб, у кейинги йилларда қабул қилинган энг муҳим, инқилобий ҳужжатлардан бири эканини кўриш мумкин. Эндиликда, ер олди-сотдиси, давлат ва хусусий секторнинг бу жараёндаги иштирокида, қандайдир кўзга кўринмас ричаглар эмас, очиқ бозор иқтисодиёти ричаглари ишлайди.
Сир эмаски, очиқлиқ сиёсати таъсирида, кейинги йилларда жамият уйғонди. Жамоатчилик назоратининг институтлари фаоллашди, халқ ўз мулкини асраб-авайлаш, оғриқли нуқталар ҳақида эркин фикр билдириш имконига эга бўлди. Давлат раҳбарининг бу фармони ҳам ўша очиқлик сиёсати, халқ билан мулоқот жараёнининг меваси, дейиш мумкин.
Ҳокимият тизимида маълум вақт масъул вазифада ишлаган одам сифатида, ҳужжатнинг реал ҳаётий аҳамиятини, қаерда ва қандай тартибда коррупцион ҳолатларнинг олди олинаётганини яхши тушунаман. Масалан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказишга оид ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи бекор қилиниши ортида қандай “ўйин”ларга барҳам берилаётганини тушуниш учун амалиётга бир назар ташлашнинг ўзи кифоя. Шундай жойлар борки, туман ҳокимининг қарори билан ҳужжатда суғорилмайдиган ерлар тоифасига ўтказилган, амалда эса яшнаб ётган дала, сувли майдон... Эндиликда бундай кўзбўямачилик ва давлатни алдаш, хўжасизликка барҳам берилаяпти.
Умуман, фармоннинг мазмун-моҳияти ер қонунчилиги соҳасида тубдан янги давр бошланаётганини англатади. Масалан, ерни бозор активига айлантириш натижасида, мулкдорда юзага келаётган ҳуқуқлар алоҳида мавзу. Эндиликда ҳатто ижарага олинган ердан фойдаланиш даври ҳам қиймат сифатида эътироф этилади ва у, дейлик, банк кредити олишда гаров сифатида ҳисобга ўтиши мумкин.
Ўз навбатида, давлатимиз раҳбарининг мазкур ҳаётбахш фармони биз Қонунчилик палатаси депутатлари учун ҳам, қонун ижодкорлиги соҳасида, янги уфқларни кўрсатмоқда. Эндиликда, ер муносабатларига доир миллий қонунчилик базаси халқимиз, келажак авлод манфаатлари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилади ва баҳо берилади.
Фармонда кўрсатиб ўтилганидек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. Лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади ва уни муҳокама қилиб, халқимизга манзур бўладиган тугал ҳужжат сифатида қабул қилиш ишлари олдимизда турган энг муҳим вазифадир.
@odiljon_tojiyev
#ОнлайнМулоқот
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда 5 та муҳим қонун лойиҳаларини кўряпмиз.
Мазкур Ялпи йиғилишдан сўнг, 19:00 атрофида мажлисда кўрилган масалалар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида Facebook тармоғидаги саҳифам орқали он-лайн мулоқот қиламан.
@odiljon_tojiyev
#Ёш_тадбиркорлар_кўпайсин
#Мотивация
#Шуруҳда_давом_этамиз
Пандемия пайтида ундан кейинги давр ҳақида кўп гапирилди. Ҳозир мана шу босқич остонасидамиз. Худога шукр, дунё карантиндан секин-аста чиқишни бошлади, вирусни жиловловчи вакциналар кашф этилди.
Ўтган бир йил давомида масофавийлик, виртуалистика барча жабҳаларда муҳим омилга, эҳтиёжга айланди. Шу боис, айни жиҳатларни мужассам этган бизнес ғоялар тез натижа келтириши аниқ сезилди ва фаолият турлари жадал ривожланди, янгиликлар шиддат билан ҳаётимизга кириб кела бошлади.
Шундай қилиб гап – тадбиркорлик йўналишидаги айрим онлайн ўқишлар ва бизнес курс лойиҳалар ҳақида. Эсингиздами, карантин пайтида онлайн курслар, масофавий таълим шакллари гуркираб ривожланди. Биргина MFaktor жамоаси томонидан бу соҳада олиб борилган ишлар, қизиқарли лойиҳалар, хусусан, бизнесда мувафаққиятга эришган тадбиркорлар билан тренинглар ташкил этила бошлангани – ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳаракатларига кўтаринкилик, жўшқинлик бағишлади.
Жазирама иссиқ кунлар билан бошланган ёз фаслида Ёшлар ишлари агентлиги, "Yoshlar – kelajagimiz" жамғармаси MFaktor лойиҳаси ҳамкорлигида юртимиз бўйлаб "Бизнес марафон" мотивацион тренингларини ўтказди ва бу айни кунларда давом этаяпти.
Ёшлар ташкилотида ишлаган давримиз (2017-2018 йиллар) да аҳил жамоа билан биргалликда бундай лойиҳаларни кўплаб амалга оширганмиз, жумладан "Муваффақиятга эришиш сирлари" лойиҳаси номига мос бўлган. Натижадорлигини яхши тушунамиз. Хозирда амалга оширилаётган ишларни хажмини кўриб, ташкилотчиларга ва иштирок этаятган ёш тадбиркорларга тасанно дейман. Босинглар!!!
Эътибор беринг: апрель-май ойларида Наманган, Андижон, Сирдарё, Тошкент, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятларида ўтказилган “Бизнес марафон” доирасидаги тадбирларда 15 минг нафарга яқин ёшлар иштирок этган. Катта ҳажмдаги иш!
Бундан ташқари, мотивацион тренингларнинг тўлиқ форматдаги видеолавҳалари “YouTube” ижтимоий тармоғидаги “MFaktor” саҳифаси ва бошқа интернет манбаларида 80 минг маротабага яқин кўрилипти. Турли сайт ва ижтимоий тармоқларда қайта улашишлар ҳисобига жами кўришларни (просмотр) ҳисобга олсак, рақамлар ўн баробар кўп...
Бундай тренингларда, менинг фикримча, иккита муҳим жиҳат бор. Аввало, ўз кучи ва меҳнати билан ютуқларга эришган инсонлар – ёшлар учун энг яхши мотиватор. Иккинчидан эса бундай учрашув ва мулоқотларда ёшларимиз ўзининг йўлчи юлдузларидан "Ҳалоллик вакцинаси"ни қабул қилаяпти, дейиш мумкин. Бошқача айтганда, тадбиркорлар бундай лойиҳалар орқали ўз йўлларидаги турли тўсиқ ва ғовларни қандай енгиб ўтишгани, ҳалол ва адолатли бизнес қоидалари ҳақида ёшларга сабоқ беришяпти.
Бундай тадбирлар доирасида кўплаб ёшлар ҳам назарий, ҳам амалий иш тажрибасига эга бўлган бизнес тренерлардан дарс олди. Эҳтимол уларнинг ҳаммаси ҳам тадбиркорлик соҳасини танламас, аммо, бизнес муҳитни, мамлакатимизнинг иқтисодий-молиявий сиёсатини яхши тушунадиган кадрлар бўлиши шубҳасиз.
Қолаверса, иқтисодиёт назариясида бир гап бор: "Давлатнинг ривожланганлик даражаси – унинг фуқаролари онгида иқтисодий билимлар нақадар жамғарилгани билан тўғри пропорционалдир". Шу маънода, давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлигида амалга оширилаётган бу ишларни бор кўлами билан таҳлил қилиш, тушуниш – шу мамлакат фуқароси сифатида кишига завқ беради.
Тадбирнинг доимий спикерлари – Ҳасан ва Ҳусан Мамасаидов, Темур Адҳамов, Умиджон Ишмухаммедов, Феруз Аллаев, Жаҳонгир Пўлатов, Шерзод Бекназаров, Шахзод Баходиров, Раҳмад Собиров ва бошқа кўплаб тажрибали тадбиркорларнинг қимматли ва беминнат маслаҳатлари, йўл-йўриқлари аксарият ёшларимизнинг дунёқараши, яшаш тарзини ўзгартираётгани эътирофга лойиқ.
"Бизнес марофон" эса давом этади – навбатдаги манзил кўҳна Хоразм ва Қорақалпоқ замини экан. Барча ёшларга маслаҳатим, ушбу мотивацион курсларга, бизнес ҳақиқатлари ва ҳаёт сабоқлари берилаётган ўқишларга боринг, ўрганинг, ўзлаштиринг!
@odiljon_tojiyev
#Рекламани_биз_ҳам_тушунамиз
#Қонун_қабул_қилишни_ўз_тартиби_бор
Ижтимоий тармоқда рекламага оид қонун лойиҳаси устида баҳслар қўзғалди.
Мавзуга эътибор қаратилганидан хурсанд бўлдик, аммо ёндашув нопрофессионал, бир ёқлама экани мени таажжубга солди.
Хўш, вазиятга назар солайлик.
Биринчи қадам
"Реклама тўғрисида"ги Қонун лойиҳасининг ижодкори Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бўлиб, ташаббускор сифатидан Ҳукумат томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Иккинчи қадам
Белгиланган тартибда лойиҳа Қонунчилик палатаси муҳокамасига концептуал жиҳатдан қўйилди. Содда қилиб айтганда: "Бизга шу соҳани тартибга солувчи янги қонун керакми?" тарзида масала депутатлар томонидан муҳокама қилинди. Томонлар ўз фикрини ҳимоя қилишди, кутилаётган натижалар таҳлилга тортилди.
Учинчи қадам
Кўпчиликнинг қўллови билан лойиҳа “Ҳа, соҳани янада ривожлантириш керак” деган қарорга келинди, яъни концептуал жиҳатдан қабул қилинди. Бўлди. Мана шу босқичдан бошлаб биз қонун ижодкорлиги нуқтаи назаридан "Реклама тўғрисида"ги Қонун лойиҳасини маддама-модда, сўзма-сўз чиғириқдан ўтказяпмиз. Чинакам меҳнат мана шу оралиқда бўлади.
Шу ўринда, "Реклама тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси тўғрисида шахсан ўз таклифларимни тайёрлаб қўйганман. Шулардан бирини очиқлайман. Лойиҳанинг 18-моддасига кўра, янгиликлар тўғрисидаги ахборот-таҳлилий кўрсатувларда, реклама роликлари ва блокларида, телерадиодастурларнинг анонслари ва блокларида ҳомийлик ва ҳамкорликка йўл қўйилмайди деган чеклов берилган. Ушбу чеклов нормаси мутлақо нотўғри, чиқариб юборилиши лозим! Соҳа вакилларини фикрига кўра агар ушбу норма қабул қилинса нодавлат телеканалларга йилига энг камида 10 млрд сўм зарар келтиради. Камига солиқлардан шаклланадиган Республика бюджети қисман зарар кўради. Бу энди-энди ривожланаётган нодавлат теле ва радиоканалларни оёғига “болта уриш” деган гап!
Қонун лойиҳасининг 22, 32, 41, 42-моддалари юзасидан ҳам позициям бор.
Бу каби таклифларни лойиҳа муҳокамасининг иккинчи ўқишида ҳимоя қиламиз ва уддалаймиз, албатта. Ишимиз шу!
Хуллас, қонун ижодкорлиги процедурасини тушунмай туриб, Қонунчилик палатаси депутатларининг салоҳиятини шубҳа остига қўядиган фикр айтилса жуда қизиқ туюларкан.
Масаланинг яна бир тарафи хозирги очиқлик ва ошкоралик даврида ўз фикрини тўғри ва теран билдираётган нодавлат телеканаллар вакиллари ва журналистларни ҳам тўғри тушуниш керак.
Шу ўринда, шахсан мен Қонунчилик палатаси фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан доим мулоқотга тайёрлигимни билдираман.
P.S. “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳақида кейинги сафар батафсилроқ ёзаман.
@odiljon_tojiyev
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Telegram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси ҳам верификация қилинди.
Яъни унга ишончлилик мақоми берилди.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат бюджетининг 2020 йилдаги ҳамда 2021 йил биринчи чоракдаги ижросини муҳокама қилишди. Навбатдаги ялпи мажлисдан фотолавҳалар.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram