#OnlineMuloqot
Бугундан яхши бир анъанани бошламоқчиман. Эндиликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлислари - ўзимизнинг тилда айтганда Ялпи йиғилишлардан сўнг шу кунги мажлисда кўрилган масалалар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида Facebook тармоғидаги саҳифам орқали Сизлар билан он-лайн мулоқот қилишни йўлга қўйишни режалаштирганман.
Демак бугун соат 19:00да кўришамиз!
@odiljon_tojiyev
#ОчиқМулоқот
#5ташаббус
Эртага - 23 май куни соат 14:00да «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» шаҳарчасида ёшлар билан учрашаман!
Ушбу учрашувда, шунингдек, энг фаол депутатлардан Расул Кушербаев ва Дониёр Ғаниев ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзингизни қизиқтирган саволлар билан иштирок этишингиз мумкин.
@odiljon_tojiyev
Парламентлараро мулоқот
👉 БАТАФСИЛ
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Эълон
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг instagram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси верификация қилинди. Яъни унга ишончлилик мақоми берилди.
Бу борадаги ишлар давом этади.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#муносабат
Коронавирусга қарши вакцина олганим, соғлигим билан боғлиқ заруратга кўра эканлигини маълум қиламан.
Ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига бефарқ бўлманг!
@odiljon_tojiyev
🎥#video
“Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан айрим турдаги соҳалар тартибга солиниши назарда тутилмоқда
https://www.youtube.com/watch?v=QIk2t2ohzkc
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube
Қонунчилик палатаси Спикерининг икки ўринбосари сайланди
2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масалани кўриб чиқдилар.
Мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари, “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбарлари лавозимига номзодларни кўриб чиқдилар.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг номзоди “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Хайрулло Ғаффоровнинг номзоди Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари лавозимига кўпчиликнинг овози билан сайланди.
Мажлис давом этмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни муборак бўлсин!
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини “Халқаро матбуот эркинлиги куни” деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.
Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясининг 19-моддасида: “Ҳар бир инсон эьтиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ҳеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни ҳар қандай восита билан, давлат чегараларидан қатъий назар, излаш, олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади”, – дейилади. Худди шундай қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида ҳам келтирилади. “Инсоннинг эьтиқод эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги инсонга туғилганиданоқ тегишли бўлган ҳуқуқи ҳисобланади”.
Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни муборак бўлсин! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз.
@odiljon_tojiyev
#Вакцинация
Вакцина олиш жараёни.
Касаллик орамизда, ўзингизни эҳтиёт қилинг!
___________________________
Процесс вакцинации.
Болезнь среди нас, берегите себя!
👉 @deputat_tadjiyev
ЯЛПИ МАЖЛИСДАН СЎНГ
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube
#ЭЪЛОН
Ҳукумат соати” тўғридан-тўғри эфирга узатиляпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди. Унда халқ вакиллари “Мамлакатимизда умумий фойдаланишдаги ва халқаро тоифадаги автомобиль йўлларининг бугунги кундаги ҳолати ҳамда замонавий автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилмоқдалар. Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Маҳкамов жавоб бермоқда.
Мазкур тадбир тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
Кўриш учун:👉 https://www.youtube.com/watch?v=CFGV5s4Q4Bk
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube
ЛГБТ, варрак бизнеси ва Овертон туйнуги
Баҳор ойларида болалар қир-адирларга чиқиб, варрак учирадилар. Бу – қизиқарли, ёқимли машғулот фарзандларимиз ҳаётида бир умр сақланиб қоладиган ажойиб дамлардир.
Дарвоқе, варракни илгарилари қўлда ясашган. Ҳозир эса бозорда тайёр сотишади. Айнан мана шу нуқтада бир неча саволлар, кутилмаган жиҳатларга дуч келасиз. Қуйида шу ҳақда.
1-расм. Суратда болаларимиз ўйнаётган варраклар. Бу турдаги варраклар хориждан олиб келиниб, ўзимизда бозорларда сотилади. Варрак яхши учади, кўриниши ҳам ўзига хос. Баъзи варракларга замонавий мультфильм қаҳрамонлари сурати туширилган, аксариятида турли ранглар йўл-йўл туширилган.
2-расм. Бу – бир жинсли никоҳ тарафдорлари яъни, ЛГБТ тарафдорлари байроғи. Мана шу яшил, зангори, сариқ, пушти, кўк, зарғалдоқ рангларидаги йўл-йўл чизиқлар – уларнинг рамзи ҳисобланади.
3-расм. “Овертон туйнуги” деб номланган сиёсий технологиянинг ишлаш услуби.
Ниманидир сездингиз-а? Тушундингиз-а? Мен ҳам шу фикрдаман...
👉 @deputat_tadjiyev
Ҳамкасбим Одилжон Тожиев билан яна бир ватандошимизни оғирини енгил қилишга бел боғладик.
3 ёшли Шоимрон Шоикромовга шифокорлар жуда кам учрайдиган “бирламчи иммунодефицит” ва “сепсис” ташхисини қўйишган.
Унинг соғайиши учун “суяк кўмиги трансплантацияси” мураккаб жарроҳлиқ амалиётини ҳорижда ўтказиш лозим экан. Нархи жуда қиммат.
Қувонарлиси хозирга қадар /channel/pomojemshoimronu гуруҳида саховатпеша инсонларни ёрдамида керакли маблағнинг 15 % йиғилипти.
Биз ҳам болажоннинг соғайишига ўз хиссамизни қўшайлик!
Хайрли ишлар барчамизни икки дунё саодати сари етакласин.
#ДастлабкиҚадамлар
Куни кеча Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган "Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва ОАВ: очиқлик, шаффофлик, ҳамкорлик" мавзуидаги сессиядан сўнг кўтарилган масалалар юзасидан журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.
Биз жамиятда юз бераётган барча ислоҳотлар, долзарб масалалар, муаммоларни халқимизга ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали очиқ ва ошкора етказиш, бунда депутатларнинг янада фаол иштирокини таъминлашни мақсад қилганмиз.
Бунинг учун, аввало ҳар бир депутат ОАВ вакиллари, блогерлар билан доимий жонли мулоқотда бўлишини кенг йўлга қўймоқчимиз.
Ҳозирда кенг жамоатчилик томонидан келиб тушаётган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар ўрганилмоқда. Мазкур таклиф ва тавсиялар асосида Қонунчилик палатасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот марказини ташкил қилишни режалаштирдик. Бу ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
👉 @deputat_tadjiyev
❓Бугун парламент ОАВ, журналист ва блогерлар билан ишлашни қандай йўлга қўяди?
Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:
〰️〰️〰️
✔️ «Ўзбекистонда биргина «Telegram» ижтимоий тармоғининг ўзида 18 миллионга яқин аккаунт бор экан. Агар биз қонунлар ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботини йўлга қўйишда «Telegram»дан фойдалансак, 18 миллион аҳолини қамраб оламиз. «Facebook» ёки «Одноклассники» тармоқларида ҳам мамлакатимиз бўйича 10 миллиондан ошиқ фойдаланувчи бор.
Жамиятда юз бераётган барча долзарб масалалар, муаммолар, ислоҳотларни халққа ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш, тушунтириш, бунда депутатларнинг фаол иштирокини таъминлашни йўлга қўймоқчимиз.
Ҳар бир депутат журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиш тизими жорий этилади».
Халқаро пресс-клуб
/channel/aoka_uz
“Беш ташаббус ҳаракати”да депутатлар фаол иштирок этди
Бугунги кунда Ёшлар парламенти аъзолари Қонунчилик палатасидаги қонун ижодкорлиги жараёнларида фаол иштирок этиб, тенгдошларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, айни пайтда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол авлод сифатида вояга етишига тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ташаббусларини илгари суришга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
👉БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Экологик муаммони ҳамжиҳатликда бартараф қилишдаги муҳим қадам
Охирги беш йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга ўсди. Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган таҳликали замонда ҳам минтақа давлатлари ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳитини яратишга эришдик.
👉БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Ҳайит_муборак
Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар!
Ҳозиргина миллионлаб ватандошларимиз бир саф бўлиб, Ийди Рамазон намозини ўқишди, гўзал тилаклар айтилди.
Тинч ва осуда ҳаёт, фаровон ва бахтиёр турмуш учун барчамиз шукрона айтиб, Яратгандан Ўзбекистонимизни янада гуллаб-яшнашини тақдир этишини сўрадик.
Тилаклар бисёр, жаннатмонанд юртимизда юракларимизда ўзбекона қадриятлар билан зийнатланган гўзал исломий хулқ барқарор экан, айни лаҳзаларда кўнглимдан ўтаётган эзгу тилакларни йўлламоқчиман.
Ҳамиша соғ-саломат бўлинг. Қалбингиздаги жамики эзгу тилакларингиз рўёбга чиқиши насиб этсин. Сизга икки дунё саодатини тилайман.
Ҳайити муборак!
😊🤝🤲🕌
Ҳурмат билан,
Одилжон Тожиев
@odiljon_tojiyev
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий ахборот манбалари такомиллаштирилмоқда
Бугун, 7 май куни Қонунчилик палатасининг facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси верификация қилинди, яъни унга ишончлилик мақоми берилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилади.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Қонунчилик палатаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги янги қонунни қабул қилди
Сенатга юбориладиган янги қонунда аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири – фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов олиб ташланган ва бир қанча енгилликлар берилган.
👉 https://kun.uz/63790603
Kun.uz Telegram каналлари👇
Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
"Ҳукумат соати" тўғридан-тўғри эфирга узатиляпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди. Унда депутатлар “Жойларда барпо этилаётган массивларнинг бош режасини ишлаб чиқишда ушбу ҳудудларда мактаб қурилишини инобатга олиш ҳамда янги ҳудуд ва массивларда қурилаётган янги кўп қаватли бинолар қурилишида уларга мутаносиб равишда янги ўқувчи ўрнини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қиляптилар.
Мазкур масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Ботир Зокиров ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматовлар жавоб бермоқдалар.
Мазкур тадбир тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
Кўриш учун: 👇
https://www.youtube.com/watch?v=M0IMtqCJUhg
📹 “Ҳукумат соати” тўғридан-тўғри эфирга узатилади
Жорий йилнинг 4 май куни соат 15-00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтади. Унда халқ вакиллари “Жойларда барпо этилаётган массивларнинг бош режасини ишлаб чиқишда ушбу ҳудудларда мактаб қурилишини инобатга олиш ҳамда янги ҳудуд ва массивларда қурилаётган янги кўп қаватли бинолар қурилишида уларга мутаносиб равишда янги ўқувчи ўрнини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қилади.
Кун тартибидаги масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Ботир Зокиров ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматовлар жавоб беради.
Мазкур тадбир youtube видеохостинги орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси куни кеча Тошкент Истиқлол саройи олдида ташкил этилган беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провакацияни кескин қоралайди.
Биз санъатга қарши эмасмиз, санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз.
Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб хисоблаймиз.
Бош Прокуратурадан бу провакацияга тегишли баҳо берилишини кутиб қоламиз.
@alisher_qodirov
#давлат_тили
Танқидда ҳам маданият бўлиши керак
27 апрель куни Қонунчилик палатаси мажлисида муҳокамадаги ҳужжат бўйича қизғин қарама-қаршиликлар кузатилди. «Давлат тили тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида депутатлар лойиҳанинг 12-моддаси бўйича уч фронтга бўлинишди.
Айни пайтда парламентдаги ХДП вакилларининг қарши овоз берганини лаънатловчи матнларни ўқидим. Мен бу партия аъзоси эмасман. Лекин, муҳокамани тўғри қабул қилишни, танқид маданиятини ўрганишимиз керак.
Уларни хоинликда айблаш – қўпол хато, нотўғри гаплар. Қонун ижодкорлиги соҳасида бу инсонлар халқимиз манфаатларини ўйлаб қанчалар ватанпарварлик, миллатпарварлик кўрсатаётганларини билсангиз эди...
Лойиҳа учинчи ўқишга қолдирилди. Муҳокама давом этади. ХДП вакиллари якуний сўзларини айтишади. Ўйлайманки, бу ерда она тилимизни беҳурмат қилиш истаги йўқ эканини айтишади ва ҳаммамизни бу карахтликдан халос қилишади. Шахсан менга ҳам бу муносабат мутлақо тушунарсиз бўлди...
👉 @deputat_tadjiyev
Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги тарихий алоқалар замонавий ёндашувлар асосида ривожланмоқда
«Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида асосий ҳамкорларимиздан бири — Корея Республикаси билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтиришга тайёрлигимизни билдирган эди. Шу нуқтаи назардан айтганда, биз Ўзбекистон – Корея ўртасидаги парламентлараро мулоқотни янада тараққий эттиришдан манфаатдормиз. Жумладан, икки томонлама ҳужжатларни ратификация қилишни жадаллаштириш бўйича парламентлараро мулоқотни амалга ошириш, парламент фаолияти соҳасида тажриба алмашиш, Миллий Ассамблея илмий-тадқиқот маркази билан Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўртасидаги ҳамкорликни давом эттириш, қолаверса, парламентлар кутубхоналари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида таклифлар билдирдик»
@nurdinjonismoilov
https://parliament.gov.uz/uz/events/other/34155/
ОАВ вакилларини Қонунчилик палатасида аккредитация қилиш керакми?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2021 йил 2 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида муҳим вазифалар қаторида оммавий ахборот воситалари вакилларини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида аккредитация қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Бу бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О.Тожиев ахборот берди.
Қайд этилишича, ОАВ вакилларини парламент қуйи палатаси ҳузурида соддалаштирилган аккредитация қилиш лозим. Хусусан, аккредитация журналистларга Қонунчилик палатасида фаолият олиб боришлари учун шароит яратиш орқали ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги ахборотларнинг тезкор, очиқ, кенг ва холис ёритилишини ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.
Аккредитация қилиш лойиҳаси «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар асосида ишлаб чиқилган.
Йиғилишда Кенгаш аъзолари ОАВ вакилларини қуйи палата ҳузурида аккредитация қилиш тартиби, хусусан, аккредитация қилишни ташкил этиш, уни рад этиш ёки бекор қилиш, аккредитация муддатини узайтириш билан боғлиқ қоидаларни бирма бир кўриб чиқдилар.
ОАВ вакилларига аккредитация беришни рад этиш ёки бекор қилиш масаласи Кенгаш аъзоларининг эътирозларга сабаб бўлди.
Шу боис йиғилишда Ишчи гуруҳига ОАВ вакилларини Қонунчилик палатаси ҳузурида аккредитация қилиш Тартибини билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, янада такомиллаштириш “уйга вазифа” қилиб белгилаб берилди.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube
#Янгилик
Парламент ахборот маркази ташкил этилди
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси қошида Парламент ахборот маркази ташкил этилди.
Парламент ахборот марказининг мақсад ва вазифалари кенг жамоатчилик томонидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида шакллантирилди.
Марказ Парламентда қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли кенг қатламига етказиш, депутатларнинг жамоатчилик билан ўзаро алоқаларини замонавий медиа технологияларини қўллаган ҳолда янги босқичга олиб чиқиш ва ижтимоий тармоқларда фаоллигини таъминлаш каби мақсад-вазифаларни амалга оширади.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube
#ПервыеШаги
26 марта текущего года в Международном пресс-клубе состоялось сессия по теме: "Законодательная палата Олий Мажлиса и СМИ: открытость, прозрачность, сотрудничество".
В ходе диалога с журналистами депутаты завявили, что на сегодняшний день очень важно через СМИ и социальные сети донести до народа все реформы, поднимать актуальные вопросы, изучать проблемы, которые происходят в обществе, а также обеспечить активное участие депутатов в данной сфере.
Было отмеченно, что для этого, прежде всего, следует наладить постоянный живой диалог между депутатами и представителями СМИ. Не мало важно отметить, что в настоящее время изучаются отзывы и предложения, поступающие от широкой общественности.
На основе этих предложений и рекомендаций планируется создать Информационный центр Парламента при Законодательной палате Олий Мажлиса в целях обеспечения открытости и прозрачности деятельности Законодательной палаты.
Подробнее сообщим позже.
👉 @deputat_tadjiyev
Одилжон Тожиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари:
〰️〰️〰️
🔎 «Ҳозир ахборот маконида кун тартибига чиқаётган мавзуларга табиий ҳол сифатида қараш керак. Вақт ўтиши билан одамларда ахборотларни саралаб олиш — медиасаводхонлик кўникмалари шаклланиб боради.
👨🏻💻 Яъни одамларнинг ўзида аввало «фильтр» бўлиши керак. Масалан, нохолис ахборот тарқатиляптими, уни ўқимасдан, эътиборсиз қолдирса, шу нохолис ахборот ўз-ўзидан йўқолиб кетади.
🌐 Ҳозир бўшлиқ бор, яъни бунга биз, ижрочилар ва парламент вакиллари йўл очиб беряпмиз — ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган «негатив»ларга нисбатан ўз вақтида қиёсий ахборотлар беролмаяпмиз. Энди бундан буён ахборот билан ишлашни жадаллаштирамиз. Ўйлашимча, маълум вақт ўтиб, блогерларимиз муайян йўналишга ихтисослашади ва халқ ҳам ахборотларни саралаб ўқишга одатланади».
Халқаро пресс-клуб
/channel/aoka_uz
#Video
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси қизғин муҳокамаларга бой бўлди
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube