odiljon_tojiyev | Неотсортированное

Telegram-канал odiljon_tojiyev - Odiljon Tojiyev

1588

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиевнинг расмий канали Sayt: www.parliament.gov.uz Twitter: https://twitter.com/Odiljon_Tojiyev Facebook: https://www.facebook.com/odiljon.tadjiev

Подписаться на канал

Odiljon Tojiyev

#Конституция_амалда

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
амалда маҳаллий Кенгаш раиси бўлмайди


Демократик тараққиёт сари яна бир катта қадам ташланмоқда. Мамлакатимиз тарихида илк маротаба вилоят Кенгашларига ҳокимлар раислик қилиши амалда бекор қилиниб, вилоят Кенгаши депутатлари орасидан сайланган депутат вилоят Кенгашига раислик қилишни бошлади.

Бу халқимиз билан маслаҳатлашиб 2023 йилда референдум асосида қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямизнинг яна бир муҳим нормасини амалда қўлланилганлигини кўрсатади.

Вилоят Кенгашига раислик қилиш инсондан, энг аввало, катта ҳаётий тажриба талаб қилади. Бу лавозимдаги шахс халқ дардини ўз дарди деб биладиган, ҳаёт синовларида тобланган, тегишли ҳудуддаги масала ва муаммоларни яхши биладиган, одамлар орасида катта обрўга эга, шу билан бирга кун тартибига долзарб масалаларни қўя оладиган шахс бўлиши лозим.


Бугун халқ депутатлари Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятлари Кенгашлари сессияларида вилоят Кенгаши раислари сайланди.

Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, ўша вилоятдаги жамоатчилик, ҳамкасбларимиз илк сайланган Кенгаш раислари ҳақида ижобий фикрлар билдираётганлиги мени жуда қувонтиради. Айрим раисларнинг фаолиятини яқиндан кузатганим учун ҳам тўғри танлов бўлаётганлигини айтишни жоиз деб биламан.

Ўйлайманки, бошқа вилоятларимизда ҳам сайланадиган Кенгаш раислари юқоридаги хусусиятларга эга бўлган, халқ ичидан чиққан халқчил одам бўлади.

P.S. Янгича тартибда сайланаётган Кенгаш раислари ўз манфаатларидан халқ манфаатларини устун қўйишига ишонаман. Барчаларига омад!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Матбуот соҳасида у ёки бу даражадаги раҳбарлик лавозимида ишлаш – шарафли ва ўта масъулиятли иш. Парламент ахборот марказининг бевосита раҳбари сифатида бу ишнинг аччиғи ва чучугини анча-мунча тотдим. Шунинг учун бу соҳада раҳбарлик лавозимларида ишлаганлар ва бугун ҳам ишлаётган инсонларнинг манзилига ёқимсиз гап айтишдан тийиламан. Чунки, ҳаммамиз жуда яхши биладиган битта ҳақиқат бор: Давлат Раҳбарининг сиёсий иродаси билан жорий қилинган очиқлик сиёсатини жамиятнинг барча бўғинларига татбиқ қилишда уларнинг катта ўрни, меҳнати бор.

Мен атайин алоҳида бир инсонни номини қайд қилиб, унга тўхталмоқчи эмасман. Биз азиз давлатимизнинг ривожи йўлида баҳолиқудрат хизмат қилган инсонлар қачондир ўз постини тарк этганда қора чаплашдан ўзимизни тўхтата олишимиз керак.

Соҳа ривожига катта хисса қўшган Комил Алламжонов билан содир бўлган воқеага келсак, аввало ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини кутиш керак. Сайловнинг сукут кунида қуролли ҳужум содир бўлгани жуда хунук ҳолат. Бу воқеанинг барча айбдорлари топилиб, жазоланишига қатъий ишонаман.

P.S. Комил Алламжоновга соғлик-саломатлик тилайман. Бардам бўлсин!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#50_Тошкент_вилояти_сайлов_округи

Сайловолди тарғиботимни якунлаш асносида, ғоя ва мақсадларимни сайловчиларга етказишда кўмакчи бўлган партиядошларим, ишончли вакилларим, ёнимизда турган волонтёрлар ва сафдошларимга миннатдорлик билдираман.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сизнинг танловингизни ҳурмат қиламан! Сайловда кўришгунча!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

So’l, o’ng va markaz partiyalar. Ularni qanday farqlaymiz?

Har bir partiyaning o‘ziga xos qarashlari va maqsadlari mavjud, va ular ijtimoiy, iqtisodiy hamda davlat boshqaruvida qanday siyosat yuritishni maqsad qilganiga qarab tasniflanadi.

Bu O’zbekistonda qanday ishlaydi va partiyalarimiz qaysi turga kiradi? Ular amalga oshiradigan faoliyat yo'nalishlari qanday?

Batafsil 👉 videorolikda

@cpr_uz

LinkedIn | Twitter | Instagram | cpr_uz">Youtube

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Номзодман #Миллий_тикланиш

Партиямизнинг ишончи ва кўмаги билан каминанинг номзоди бу сафар ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига тавсия этилди.

Можаритар сайлов тизими асосида рақобатчи номзодлар билан 50-Тошкент вилояти Сайлов округи (Чиноз, Янгийўл, Қуйичирчиқ туманлари ва Янгийўл шаҳри)да беллашаман ва сайловчилар ишончини қозониш насиб қилса, бор куч-ғайратни сафарбар қилиб, парламентдаги фаолиятимни давом эттираман.

Юзимиз ҳамиша ёруғ бўлсин! Хайрли мақсадлар бизни ҳамиша хайрли йўлларга бошласин!

☝️ Жонажон юртимиз миллий қадриятларга асосланиб ривожланишини истасангиз, “Миллий тикланиш” партиясига ва у кўрсатган номзодларга овоз беринг!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Ҳар бир одам ўзи чиқарган чиқинди учун жавобгар бўлиши шарт…

Журналист Жамшидхон Зиёхоновдан навбатдаги шедевр лойиҳа.

Жамшидхон бу галги репортажини қуёш чиқар мамлакат Япониядан тайёрлабди, кўриб маза қиласиз. Энг асосийси, ўзингиз учун кўп нарса олсангиз бўлади.

Каналимиз кузатувчиларининг "айримлари" ушбу репортажни "Deputatlar nima deydi?" каналига нима дахли бор, дейишлари мумкин. Сизга жавобим битта — деярли яримтагина соат вақтингизни аямай ушбу видеони кўринг, афсусланмайсиз! Бизга раҳмат айтиш шарт эмас 🫰🏻

Ҳа, айтганча, видеони Экопартия вакилларидан тортиб ҳукуматнинг масъуллари ҳам кўришларини лутфан тавсия этамиз. Зора бизда ҳам …...... (давомини изоҳларда ўзингиз ёзинг) 😉

🚀 @deputatlar_nima_deydi саҳифасини кузатиб боринг

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Ҳурматли Президент, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Сиздаги куч-ғайрат, шижоат миллионлаб ҳамюртларимизни руҳлантириб, юксак натижалар сари етаклаяпти.

Сизнинг раҳбарлигингизда халқимиз фикрини эркин ва очиқ ифода этишни, раҳбарлар халқ билан ҳисоблашишни ўрганди.

Шубҳасиз, халқимиз Сизни тараққиёт тимсоли сифатида қадрлайди ва ардоқлайди.

Ватанимиз фаровонлиги йўлида ҳаётий ва халқчил ташаббусларни илгари суришда барчамизга ўрнак кўрсатиб келмоқдасиз.

Ушбу қутлуғ кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилайман!

Ҳурмат билан,
Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Спикер тўғри қарор қабул қилди

Аслида ялпи мажлисни ўтказиш билан боғлиқ Регламентга кўра, танаффус эълон қилиниши масаласи овозга қўйилмайди.

Бироқ бугун Раислик қилувчи депутатларнинг фикри, нуқтаи назарини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказишга қарор қилди.

Агарда депутатларнинг 100 фоизи мажлис давом эттирилишини қўллаб-қувватлаганида, йиғилиш, шубҳасиз, давом эттирилган бўлар эди.

22 нафар депутат танаффус эълон қилинишини маъқуллаб, овоз бердими, демак, камида шунча вакил қонун лойиҳаларини суст кайфиятда кўриб чиқарди.

Ваҳимага ўрин йўқ: Тушлик танаффусидан кейин ялпи мажлис қизғин тортишувлар билан давом этди. Қизиққанларни тўғридан-тўғри эфирларни кузатишга чорлаб қоламиз.

P.S. Тармоқдаги муҳокамаларни ўқиб, тушликка нима еганим ҳам эсимдан чиқиб кетди)) Ўртоқлар, тушлик қилдингларми ўзи? 😉

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган кимсаларнинг яшашга ҳаққи йўқ, дея билдирилган иддао “ўлим жазосини тиклаш керак” дегандек гап.

Бир қарашда адолатли ва мақбул ечимдек кўринадиган ушбу таклифга мутлақо қўшилмайман.

Сабаби:

Биринчидан, ўлим жазоси эҳтимолий нохолис ўтказилган тергов ёки нотўғри чиқарилган ҳукм таъсирида жазоланган бегуноҳ инсоннинг ҳаёти бутунлай йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Тарих тирик гувоҳ. Суд қарори қанчалик адолатли кўринмасин, йиллар ўтиб жиноятчи аслида умуман бошқа шахс бўлганлиги аниқланган кейслар жуда кўп. Мисол учун каннибал Чикатило. Унинг қотиллиги деб бошқа инсон ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Иккинчидан, ўлим жазоси жиноятчилик даражасига таъсир кўрсатмайди.

Жиноятлардан тийиб турадиган самарали воситалардан бири жазонинг шафқатсизлигида эмас, муқаррарлигида намоён бўлади.

Қолаверса, ўзга бир инсоннинг умрига нуқта қўйишга сабабчи бўлган қотилга ўлим жазосини берсак, ўша ваҳший кимсадан фарқимиз қолмайди.

☝️ Давлат ўзи бермаган ҳаётни олишга ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Яшаш бу табиий ҳуқуқ!

P.S. Ўлим жазосини тиклаш керак деганларга Конституция китобини совға қилиш керак.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Ёшлар_куни

Азиз ёшлар, Сизларни бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклайман!

Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги зафарлар
тилайман.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#келажак_депутатлари

Ваъдага биноан "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган "Парламент билимдони" танловининг ғолиблари бугун Қонунчилик палатасига келишди.

Онлайн танловда муносиб даражада иштирок этган ёшларнинг кўзидаги қувончни кўриб, самимий мулоқот жараёнида билдирилган тиниқ фикрларини эшитиб, келажагимиз чин маънода билимли ёшлар қўлида эканлигини ич-ичимдан ҳис қилдим ва фахрландим.

Қувонарлиси, ҳаётий тажрибаси катта бўлмасада, улар мамлакат миқёсида амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри таҳлил қила олаяпти, баҳолаяпти ва муаммоларга мақбул ечимларни таклиф қила олаяпти.

Биз ҳам ўз навбатида парламент эшиги интилувчан, жасоратли, серғайрат, билимли ёшлар учун доимо очиқ эканлигини маълум қилдик.

Ёшларга маслаҳатим: билим олиш, ўз устингизда ишлаш, дунёқарашни кенгайтиришдан тўхтаманг.


Шундагина нафақат парламент ўтказадиган имтиҳонлардан, балки ҳаёт синовларидан мувафаққият ва ёруғ юз билан ўта оласиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Хабарингиз бор, “Ёшлар ойлиги” доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар комиссияси, Парламент ахборот маркази ва "Ижтимоий-ҳуқуқий медиа маркази" ННТ ҳамкорлигида “Парламент билимдони” танлови ташкил этгандик.

Уч босқичда ўтказилган танловда парламент фаолияти ва сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган 14-18 ёш ва 19-25 ёш тоифасида 3109 нафар ёшлар қизиқиш билдирди.

Ҳар бир босқичда энг кучлилар тест синовларида саралаб борилди. Якуний босқичга эса 30 нафар ёшлар ўтди.

Якуний босқичда ҳакамлар томонидан давлат бошқаруви ва сиёсий-ҳуқуқий мавзуларда берилган саволларга энг тўғри ва тезкор жавоб берган 6 нафар ёшлар ғолиб деб топилди.

Розия, Одина, Севинч, Элёрбек, Илҳом ва Сардорбек Сизларни чин қалбдан табриклайман!

Яқин кунларда Қонунчилик палатасида учрашамиз.
Танлов дипломи ва эсдалик совғалар ҳам кутмоқда 👍

Танловга ўз қизиқишини билдириб, иштирок этган барча ёшларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

P.S. Махсус бот орқали доимий тарзда билимларингизни синовдан ўтказиб бориш имкониятини қолдирдик.
(Out of contest 😉)

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 33 та лойиҳа танловини эълон қилибди. Жуда яхши ташаббус.

☝️ Танловга шу йилнинг 15 июнь кунидан старт берилади. Ғолиблар уюшманинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Қадрли ватандошлар, ушбу танловларда сиз ҳам фаол иштирок этинг.

#Маҳалла_халқнинг_дарди_овози_дегани

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Tekin muzqaymoq yoki o‘yinchoqdan asl narhi ming baravar qimmat ta’limni BEPUL O‘QIB, YUQORI DAROMADLI ISHGA EGA BO‘LING!

Qaniydi asl narhi ancha qimmat, lekin aholi uchun bepul ta’limga ham odamlarimiz arzimagan pulga olsa bo'ladigan tekin muzqaymoq yoki o‘yinchoqqa qiziqqandek yopirilishganida edi, yoshlarimiz kelajagi yanada yorqin bo’lardi. Endi School21da TEKINga nafaqat Samarqandda, balki Toshkentda ham o‘qishingiz mumkin bo’ladi. Marhamat online hujjat topshiring va harakat qiling: /channel/skd21school/166 https://21-school.uz/

Kelajakda yuqoriroq daromad topish uchun yozda quyidagi imkoniyatlardan TEKINGA foydalaning:

- Ingliz va boshqa chet tillarini TEKINGA Ibrat Farzandlari loyihasi orqali o‘rganing: /channel/ibratfarzandlari

- Ingliz tilini B2 va undan yuqori darajada bilgan yoshlarimiz esa IT sertifikatini TEKINGA olishlari mumkin (o‘qish va sertifikat olish xarajatlari to‘liq qoplab beriladi): /channel/shshermatov/553

- ITni TEKINGA o‘qishning boshqa imkoniyatlari ham bor: /channel/shshermatov/574 https://code.org/ https://www.khanacademy.org/

- Linkedinda profil yaratib yarim milliondan ortiq masofadan ishlash mumkin bo‘lgan vakansiyalarga topshiring: /channel/shshermatov/552

- yoki IT Park residentlariga ishga kiring: /channel/itmarket_uz

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига муносиб деб топиб, менга ишонч билдирган 50-Тошкент вилояти (Янгийўл шаҳар, Янгийўл туман, Чиноз тумани ҳамда қисман Қуйичирчиқ тумани) Сайлов округидаги сайловчиларимга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.

Сайловда энг кўп овоз йиғишимда яқиндан ёрдам берган партиядошларимга, қўллаб-қувватлаган жамоа аъзоларим ва барча фаол волонтёр-ёшларимизга алоҳида раҳмат айтаман.

Билдирилган юксак ишончни оқлаш учун янада яхши қонунлар қабул қилишда фаоллигимизни давом эттирамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#сайлов_2024

Мен ҳам сайловда овоз бердим, ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаландим.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#milliytiklanishga_ovozbering

Heç qaysi xalqning ona tili kamsitilmasligi kerak. Barça tillar barça millatlarning Onalari kabidir.

Özbek tili ham Özbekistonimizda Onalarimizdek masrur va mağrur yaşasin va rivojlansin.

@alisherQodir

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Аввалроқ айтганимдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 50-Тошкент вилояти Сайлов округидан номзодим илгари сурилган.

Ҳозирда жойларда сайловолди учрашувлар доирасида округ аҳолиси билан самимий мулоқотларда иштирок этаяпман. Тан олиб айтишим керак, бугунги сайловчиларнинг ўткир саволларига мақбул жавоб беришнинг ўзи осон эмас.

Уларнинг мамлакат ва жамият ривожи учун билдираётган асосли таклифлари ҳам бўлажак парламент аъзоси учун фойдали "инсайт" вазифасини ўташи аниқ.

Яна бир бор англаб етганим шу бўлдики, халқ билан мулоқот қилмасдан туриб, уларни ўйлантираётган масалаларни яқиндан ўрганмасдан туриб, парламентда қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини самарали олиб бориб бўлмаскан. Мажозий атганда, парламент аъзоси сайловчилари билан "битта ҳаводан нафас олиши" шарт.

Сайловолди учрашувлар давом этаяпти. Бу эса сайловчилардан илҳом, куч, ғайрат ва янги ғояларни олиш эстафетаси давом этаётганидан далолат.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Муносабат

Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

☝️ Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Омбудсманнинг мобил иловаси ишга туширилибди

Янги мобил илова мунтазам ишлайди. Бу дегани Омбудсманга мурожаатингиз бор бўлса, уни хоҳлаган вақтда осон ва тез жўнатса бўлади.

Бунинг устига юборган аризангизнинг ҳолатини ҳақиқий вақтда кўриб турасиз - у кўриб чиқиш жараёнидами, кўриляптими ёки ижрога йўналтирилганми, ҳаммасини иловадан кузатса бўлади.

Бу мобил иловада ҳам ягона идентификация тизими OneID орқали рўйхатдан ўтилади. Узоқ тўлдириб ўтириладиган ҳеч қанақа аризалар керак эмас.

Илова ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд. Бу ҳар бир фойдаланувчига ўзи учун қулай бўлган мулоқот тилини танлаш имконини беради.

Мени яна бир хурсанд қилган нарса иловада ўзингизни қийнаб турган масала бўйича онлайн маслаҳат олиш мумкин экан. 👍

☝️ Мобил иловани Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Вақт ўтиши билан илова янаям фойдали ва мукаммал бўлишига ишонаман.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Баракалла Диёра! 🇺🇿🥇

Ўзбекистон дзюдо федерациясига, Мураббий Марко Шпиткага катта раҳмат!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Спортчиларимизни Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг бошланиши билан табриклайман!

19 та спорт тури бўйича 90 нафар истеъдодли спортчимиз илк бор иштирок этаётган Олимпия ўйинлари Янги Ўзбекистон забт этаётган марраларнинг навбатдагисини олиб келишига ишонаман.

Қадрдон ука-сингилларимиз саъй-ҳаракатлари, матонати ва фидойилиги бутун халқимизга илҳом бахш этади.

Юртдошларимиз футбол, ўқ отиш, сувга сакраш, хотин-қизлар кураши каби йўналишларда дебют ўтказаётганидан фахрланамиз.

Сизлар мамлакатимиз имиджини халқаро майдонда намоён этаётган ҳақиқий қаҳрамонларсиз!


Спортчиларимизга омад, ўзига ишонч ва ёрқин ўйинлар тилайман.

Ҳар бирингиз ўз куч ва салоҳиятингизни кўрсатиб, юртимизга ютуқлар билан фахрланиб қайтинглар. Биз сизга ишонамиз!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Bugun davlat va nodavlat tele-, radiokanallar hamda boshqa OAV rahbarlari bilan uchrashdim.

Uchrashuvda tele- va radiokanallar, umuman OAV va mediatarmoqlar oldidagi dolzarb muammolar, yangi trendlar, matbuotning yaqin kelajakdagi holati, shuningdek, milliy kontent yaratish ishlarini atroflicha muhokama qildik.

So‘nggi vaqtlarda OAV va media vakillari oʻz faoliyatlarida sensatsion materiallarga urg‘u berayotganligi, ta’bni xira qiluvchi turli noxush vaziyatlar, shu jumladan, qotillik, o‘lim bilan bog‘liq hodisalarni bo‘rttirib ko‘rsatish tendensiyasi kuzatilmoqda.

Qolaversa, ijtimoiy tarmoqlarda, matbuotda feyk va dezinformatsiyalarning soni ortib borayotganligiga ham guvoh bo‘lyapmiz.

Shu nuqtai nazardan, bu kabi nosog‘lom media muhitni o‘zgartirish, xususan, sohada qonunchilikni takomillashtirish, jurnalist etikasini tartibga solish masalalari yuzasidan fikr-mulohazalar almashildi.

-
Сегодня я встретился с руководителями государственных и негосударственных телерадиоканалов и представителями других СМИ.

На встрече мы подробно обсудили текущие проблемы, стоящие перед теле- и радиоканалами и медиа в целом, новые тенденции, как СМИ видят себя и свою деятельность в ближайшем будущем, а также создание национального контента.

В последнее время средства массовой информации и представители СМИ в своей работе делают упор на сенсационные материалы, активно муссируют различные неприятные ситуации, в том числе связанные с убийствами и другими смертельными случаями. Кроме того, серьёзную озабоченность вызывает растущее количество фейков и дезинформации.

В связи с этим состоялся обмен мнениями, как уменьшить деструктивный контент и какие изменения должны быть внесены в сфере законодательства, регулирующей нормы журналисткой этики.

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Бугун Саудия Арабистони Шўро Кенгаши “Саудия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Жабра бошчилигидаги делегация аъзоларини кутиб олдик.

Ташриф доирасида Олий Мажлис палаталари раҳбарияти билан ҳам учрашувлар режалаштирилган. Учрашувларда парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, хусусан, дўстлик гуруҳлaри фaoлиятини янги босқичга олиб чиқиш, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, парламентарийлар ўртасида ишончли дўстлик атмосферасини яратиш, маслаҳатлашув учрашувларни доимий равишда ўтказиб бориш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур ташриф икки томон учун ҳам самарали ва манфаатли бўлишига ишонамиз.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Жамиятимизда қонунийлик ва адолатни таъминлашдаги беқиёс хизматингиз учун ташаккур. Ўз сўзингизни баралла айтишда куч-қувват тилайман.

Барча қалам аҳлига касб байрами муборак!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Ота-онанинг ўз фарзандига тарбия, жумладан шахсан ўзи диний таълим бериш ҳуқуқи дахлсиз
 
Куни кеча Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган бола ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси юзасидан ижтимоий тармоқлардаги айрим фикрларга кўзим тушди.

Гап ўзи нима ҳақида бормоқда?

“Таълим тўғрисида”ги Қонунга кўра, боланинг умумий ўрта, ўрта махсус таълим олишини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланишига шароит яратиш ота-оналар мажбурияти ҳисобланади.


Бироқ, ҳозирги кунда болаларнинг ноқонуний диний сабоқ олишига, давлатнинг мажбурий таълим тизими таъсиридан четда қолишига ҳамда уларда бирёқлама дунёқараш ва мутаассиблик кайфияти шаклланишига афсуски ота-оналарнинг ўзи сабабчи бўлиб қолмоқда.

Хусусан, ноқонуний диний таълим бериш асосан ота-оналар ташаббуси билан “ҳужра” шароитида ташкил этилмоқда.

Охирги
5
йилда “ҳужра”да диний таълим олган
9 705
нафар бола аниқланган.


Аксарият ҳолларда ота-оналар ўз болаларини диний таълим бериш ҳуқуқи бўлмаган ташкилот ёки шахс ихтиёрига бир неча ойга қаровсиз ташлаб кетиши кузатилмоқда. Бу орада бола тўлақонли шахс сифатида ривожланиши учун зарур бўлган мухитдан узилиб қолмоқда.

Айрим ҳолларда эса, бола тўғридан тўғри жисмоний, жинсий психологик тажовузга учраётганлигини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.

Шу муносабат билан болани бундай хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш мақсадида “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунда ота-оналар томонидан болани диний таълим бериш ҳуқуқи бўлмаган ташкилот ёки шахс ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги киритилмоқда. Энди қонун лойиҳасидаги умуман нотўғри талқин қилинаётган жумлаларга эътибор бериб ўтсак.

Юқоридаги хатти-ҳаракат юридик тилда “болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилиш” деб баён қилинган. Қисқа қилиб айтганда ота-она боласини “хужрага” топширса жавобгар бўлади. Ҳужралар фаолияти эса кўп йиллардан бери қонун билан қатъий таъқиқланган.

Юқоридаги кафолатни бузганлик учун эса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида болани қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб қилганлик учун ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга жавобгарлик белгиланмоқда.

Лекин бу нарса ота-онанинг ўз фарзандига диний сабоқ, таълим тарбия беришига умуман алоқаси йўқ. Чунки бу ҳар қандай ота-онанинг ўз фарзандини шахсан ўзи тарбия қилиш бўйича дахлсиз ҳуқуқи ҳисобланади.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!!!

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

#Ёшлар_ойлиги

Парламент билимдонларни беллашувга чорлайди

Ёшлар комиссияси ва Парламент ахборот маркази ташаббуси билан сиёсий жараёнларга бефарқ бўлмаган ёшлар учун “Парламент билимдони” танлови эълон қилинди.

Танлов уч босқичда ўтказилади. Биринчи ва иккинчи босқич тест шаклида @Parlament_bilimdoni_bot махсус боти орқали саволларга жавоб бериш ва учинчи босқич оғзаки савол-жавоб шаклида ташкил этилади.

Давлат бошқаруви ва парламент ҳаётига қизиқувчи барча ёшларимизни танловда иштирок этишга чақираман. Ғолибларни эсдалик совғалари кутмоқда!

P.S. Танлов низоми билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…

Odiljon Tojiyev

Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

1-июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига парламент аъзоларидан муносиб совға бўлди, назаримда.

☝️Энди зўравонликдан жабрланган болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади.

Шундай вақтлар бўлдики, қонунларимиздаги бўшлиқлар ҳамда ваколатли органлар бўлмагани туфайли жамият боласини калтаклаб турган ота-онага қарши лом-мим дея олмади.

"Бола меники, қандай тарбияласам, ўзим биламан" дейдиганларга “хой” дейишдан нарига ўтолмаган вақтлар бўлди.

Энди бу каби ҳолатларга нуқта қўйилади. Ўзбекистон тарихида илк марта жабрланган болани ҳатто оиладан ажратиб олишимизга изн берадиган базавий ҳуқуқий асос яратилди.

Энди зўравонликдан жабрланган бола ёки унинг қонуний вакили маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат эта олади ва бу жараёнда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Хуллас, аввал ҳам айтганимиздек, боланинг бегонаси бўлмайди.

P.S. Шу гапни айтаман деб ўйламасдим: ушбу қабул қилинган қонунга амалда эҳтиёж сезилмайди ва болаларимиз зўравонликка ҳеч қачон учрамайди, деб умид қиламан.

Одилжон Тожиев

Читать полностью…
Подписаться на канал