odamlar_orasida_dastur | Неотсортированное

Telegram-канал odamlar_orasida_dastur - Одамлар Орасида

3807

Реклама учун : +99893 396 20 04

Подписаться на канал

Одамлар Орасида

Қайғурма!
Ахир қора булут қандай тарқалганини, қоронғу тун ниҳоясига етганини, кучли шамол қандай тин олганини, бўрон қандай тўхтаганини кўрмадингми?!
Демак, оғир кунларнинг ортидан, кенглик ва яхши бир ҳаёт бордир!

Шайх Оиз ал-Қараний

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Сукут сақлаш гапиришдан афзал

Ёрқинжон қори

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Илм-фан барча саволларимизга жавоб бера оладими?

Шайх Абдураҳмон Ҳасан Ҳабаннака «Атеистлар билан кураш» китобида Ғаззолийнинг сўзларини қуйидагича изоҳлайди: «Ақл чегарасидан ташқаридаги нарсалар ақл учун жуда узоқ ва тасаввур қилишдан йироқ бўлиши мумкин. Чунки ақл маълум жойда чегараланган ва у чегарани ошиб ўтолмайди. Аммо ақл учун мутлақ равишда мумкин эмас, деб ҳукм қилинадиган нарсалар ҳам ақлнинг чегарасидан ташқарида бўла олмайди. Бу ерда инсон онги идрок эта олмайдиган нарсалар билан мутлақ рад ёки тасдиқ қиладиган нарсалари ўртасида катта фарқ бор. Ақл идрок эта олмайдиган нарсалар у ҳукм қила олмайдиган нарсалардир, лекин ақл мутлақ равишда тасдиқлайдиган ёки рад этадиган нарсалар эса умуман бошқа масала». Малайзия Халқаро ислом университети ваҳий илми ва гуманитар фанлар факультети, фанлараро тадқиқотлар кафедраси профессори Башар Бакур мақоласидан.

Батафсил: https://azon.global/2470

©️Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

​​ИЖАРАДАГИ УЙ...

Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...
Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...
Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?
У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...
Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...
Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...
Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!

Нурали МАВЛАНОВ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Қуст ал ҳинди

камқонлик, қувватсизлик, буқоқ, пневмания, ўпка ва нафас йўлларидаги шамоллашлар, танадаги шлакларни чиқаришда ёрдам беради.
- серпуштликни ошириш учун.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:

“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди.
Бояги кишини чақириб келишларини айтдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! Иш сен ўйлагандай эмас. У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир”, дедим...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

☝️ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Америкадаги ўзбеклар, Европадаги ўзбеклар ёки бўлмаса Япония, Корея томонлардаги ўзбеклар ҳақида кўп эшитганмиз. Лекин Эронда яшаётган миллатдошларимиз ҳақида деярли билмаймиз. Ҳа, Эронда миллионга яқин ўзбеклар яшайди. Улар ишлаш, ўқиш ёки бизнес учун форслар юртига кетмаган. Азалдан, йилар давомида яшаб келишмоқда. Ўша одамлар ҳақида «Худди шундай» жамоаси умумий маълумот ва статистикаларга тўхталибди. Кўришга арзийдиган видео учун линкни пастда қолдираман:

https://youtu.be/Wn-k84cdNMc?si=dl7Z_fh8KEjUceU2

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ғарб маданияти, ҳазораси – бу алвон ранглар, масхараомуз зеби зийнат, безаклар, ёлғон ҳаловат, лаззатлар, (турли энергетиклар каби зарарли) газланган ичимликлар, (турли фастфудлар каби) носоғлом овқатлар, худбинлик, моддапарастлик ва Аллоҳни инкор қилиш, кофирлик ва шахсга сиғиниш, уни илоҳлаштириш маданиятидир.
Ҳа, гарчи улар Марсга учган тақдирларида ҳам, денгизлар тубига тушганларида ҳам, ҳатто янгидан-янги телефонлару автомобиллар ихтиро қилганларида ҳам. Буларнинг бари сароб ичра саробдир.
Инсон асло бунинг учун яратилмаган. У ўзининг Роббиси ва Ҳолиқига ибодат қилиш учун яратилган. Унинг дини, шариатини татбиқ этиш учун ҳамда Унинг йўли манҳажида юриши учун халқ қилингандир. Айнан шу иш ғарб қўлдан чиқарган, ғафлатда қолган ғоя, мақсаддир.
Аллоҳим, Сенга гувоҳлик бераманки, ғарб ва унинг маданиятига инкор келтираман ҳамда Сени Робб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набиййимиз ва расулимиз деб рози бўламан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Она кийик илтижоси”

Ҳазрат Анас ва онамиз ҳазрат Умму Салама – ҳар иккаловлари бу воқеани ривоят қилурлар:
“Бир киши Расулуллоҳ Макка шаҳридан ташқари саҳрога чиқдилар. Йўлда кетаётганларида “Ё Расулуллоҳ!” деб уч қайта чақирган товуш эшитилди. Қарасалар, бўйнидан боғланган бир кийик турибдур. Анинг олдида бир аъробий бошини буркаб ухлаб ётибдур. Расулуллоҳ кийикка қараб:
– Нима ҳожатинг бор? – деб ундан сўрадилар. Анда кийик айтди:
– Ё Расулуллоҳ, шул ётган аъробий мени ов қилиб олди. Эмизиб турган икки болам бор эди, улар шул тоғ ичида қолди. Мени бўшатиб қўйсангиз, уларни эмизиб дарҳол қайтиб келурман. Агар қайтиб келмас эрсам, Аллоҳ таоло золимлар азобидек мени азоб қилсин, – деб қарғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг раҳмлари келиб, кийикни бўшатиб юбориб қараб турдилар. Хиёл ўтмай кийик қайтиб келди. Расулуллоҳ уни бурунгидек қилиб боғлаётганларида овчи аъробий уйғониб қолди. Қараса, Расулуллоҳ кийик олдида турибдурлар. Бу аъробий имон келтирган кишилардан эди. Ҳайрон қолиб:
– Ё Расулалаллоҳ, бирор ҳожатингиз бормидур, бу жойга келиб қолибсиз? – деди. Анда Расулуллоҳ:
– Бу кийикни озод қилиб юборур эрсанг, менинг ҳожатим шулдур, – дедилар. Аъробий бу сўзни англаши билан дарров туриб кийикни бўшатиб юборди. Анинг қўлидан бўшанган бу кийик очиқ тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ” калимасини қайта-қайта айтиб, чопганича кетиб кўздан ғойиб бўлди”.
Бу мўъжизани ривоят қилувчи Зайд ибн Арқам айтур:
– Аллоҳ оти бирла қасам қилурманким, ўз кўзим билан кўрдим, шу қулоғим билан эшитдим, бу кийик саҳрода чопганича шу калимани тўхтамай айтди (розияллоҳу анҳум).

“Тарихи Муҳаммадий” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

УСТА
Кеча машинам бузилиб кўчада қолиб кетдим. Хечам ўт олмасди лаънати. Аксига олиб биров тўхтаб ёрдам керакми хам демасди. Визовга келадиган устахонага телефон қилдим. Хозир боради кутинг дейишди. Хар доимгидек бўш қолишим билан фейсбукни очиб кавлай бошладим. Берилиб кетиб уста келганини сезмай қолибман.
-- Ассалому Алайкум. Нима бўлди ака?
-- Зават бўлмаяпти.
-- Хозир кўрамиз-- дея копотни очиб қарай бошлади. Шунда эътибор берсам, устидаги кийим янги ва арзон эмас. Ха энди битта шурупни бураб эллик минг сўм оладиганларидан бўлса керакда.
-- Роса айлантирибсизда аккумлятор хам утирибди ака, мен хозир--деб машинасидан аккумлятор олиб келиб қўйди.
-- Қани зават қилингчи.
Барибир ўт олмади. Уста тромблёрни очиб кавлай бошлади. Уқувсиз уста экан хамма ёғи қора мойга ботиб бир соат деганда тромблёрни созлади. Қимматбахо кийими расво бўлди. Юз минг минг сўм чиқардим.
--Нима бу?
-- Камми? Яна эллик қўшаман бошқа бермайман.
--Буни айтмаяпман.Пулингиз хамма ерда ўтадими? Масалан жаннатни дарвозасидан кириш учун бу акчангиздан қанча керак бўлади?
-- Эсиз жойидами? Жаннатга амал билан кирилади укам.
-- Унда шу амалим учун бир дуо қилин акажон.Охиратда тош боссин.
Хайрон бўлдим.Бундай устани биринчи кўришим эди.Лекин юракдан дуо қилдим.
У негадир хурсанд бўлиб машинасига ўтирдию кетди..
Мен хам энди копотни ёпишга чоғланиб турувдим орқамдан бир йигит тўхтатди:
-- Тухтанг братан келдим ман.
-- Кел укам нима хизмат.
-- Братан сиздан сўраш кере нима хизмат деб.Сервисга телфон қиб чақирибсизку.Визовга келдим.
Хаммасини англадим.Бояги йигит оддий йўловчи экан.Машинани бироз тушунгани учун бир биродарига ёрдам бериш учун тўхтаган оддий мусулмон..Қоп қора мойга ботиб дуо олгач,ўзида йўқ хурсанд булган бир муъмин..
-- Алё братан.-- йигитни сўзлари хаёлларимни бузди.-- Нимаси бузилди?
-- Бўлди укам машина тузалди.
-- Яхши юз минг беринг ман кетдим.
-- Кўпмасми? Хеч нарса қилмадингку?
-- Иш қилса қилмаса визовга юз минг оламиза братан.
Талашдим тортишдим фойдаси бўлмади.Барибир пулни олиб кетди.
Ўйлаб қолдим,бояги йигит билан қанчалик фарқлари бор.Бири пулдан воз кечиб дуо сўрайди,бири қарғиш олиб бўлса хам пул сўрайди.Лекин икковларини борадиган жойи бир.Борган жойларида эса фақат бояги йўловчи йигитни "пули" хақиқий хисобланади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Карта. Фаластин. Исроиль. 1946 йилдан 2010 йилга қадар.
Қора ранг араблар, оқ ранг жугутлар.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

A va E vitamini ko’z to’p pardasidagi radopsin oqsili uchun muhim vitamin hisoblanadi✅

A va E vitaminlariga organizm talabi yuqori!

Yetarli bo’lmagan va muvozanatsiz oziqlanish - tez vazn yo’qotish kabi holatlarni davolashda ko’makchi bo’ladi

A va E vitamini barcha yoshdagilar uchun👨‍👩‍👦

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Сиз учун жаннатнинг 8 дарвозаси очилишини истайсизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
ㅤㅤㅤㅤ
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ОРГАНИК БУҚОҚҚА ФОЙДАЛИ

КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТАРКИБИ 100%  ҲАЛОЛ БУҚОҚ ДОРИ


✔️ ЙОД ЕТИШМАЙДИГАН ЮРТЛАРДА ЯШОВЧИЛАРГА КУНДАЛİК ЙОДНИ ЕТКАЗİБ БЕРАДИ.

✔️ БУҚОҚНИНГ 1-2-3 ТУРЛАРИНИ   ДАВОЛАЙДИ.

❌( ОРГАНИЗМИ КЎП ЙОД. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ТОКСИК БУҚОҚ КАСАЛЛАРИГА ИЧИШ МУМКИН  ЭМАС)

✔️НЕРВ СИСТЕМАСИНИ ЯХШИЛАЙДИ
КЎЗ УЧУН  ФОЙДАЛИ
✔️ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
✔️ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
✔️ ТЕРИГА, СОЧ ТЎКИЛИШИДА ҲАМ ЖУДА ФОЙДАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ.
✔️ ТЕРЛАШНИ ҚОЛДИРАДИ

☝️ КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ИЧИШИ МУМКİН.

ҲАР КУНИ 1 ТАБЛЕТКАНИ, НОНУШТАДАН 30 ДАҚИҚА ОЛДИН, ОЧ ҚОРИНГА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Илмга ҳиммат ва гуноҳга рағбат..

🌟 Ҳусайн Бухорий Хафизахуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўрабди. Довуд алайҳиссалом:
– Ҳолингга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
– Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.

Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, – дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
– Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:

– Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқ қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, – дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
– Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қуруқликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, – деди ва унга юз динорни узатиб:
– Буни болаларингга сарфлагин, – деди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Кийими билан мақтаниш оқибати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди. Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”, дедилар”.

Икки шайх ривоят қилган.
     Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтган умматлардан бир киши ўзининг чиройига, кийимига зеб бериб, мутакаббирлик қилгани қандай оқибат билан тугаганини ажойиб васф қилиб, сиз билан биз мусулмонларни ўша шахсга ўхшашдан қайтармоқдалар.
     Мазкур бадбахтликка гирифтор бўлган одам сочини ҳавас билан ўстирган экан. Унинг сочи елкасига тушиб турар экан. Кийимни ҳам бошқаларга кўз-кўз қилиш учун танлаб кийган экан. Бир куни
   
  “...киши ўзининг соч шокиласига ва кийимига маҳлиё бўлиб юриб бораётганида, бирдан уни ер ютиб юборди”.

     Бунга ўхшаш нобакорларни, арзимаган нарса ила ўзини ўзгалардан устун қўядиганларни, кийими ила манманлик ва мутакаббирлик қиладиганларни ер ҳам ўз устида олиб турмай, ютиб юболишга тайёр экан. Аммо ер уни ютиши билан иш битиб қолмайди. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисни айтганларидек:

     “Энди у қиёмат қоим бўлгунча ерга ботиб бораверади”.

     Яъни у қиёматгача ер ютиш азобини чекиб, қийналиб туради. Қиёмат куни эса унинг абадий ҳоли қандай бўлишини Аллоҳ таолонинг Ўзи белгилайди.
     Ким ана шундай ҳолга учрамай деса, зинҳор-базинҳор  кийими билан манманлик қилмасин.

“Ихтилофлар сабаблар ечимлар” китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

СССР тарихидаги энг йирик ўғрилик: қатл этилган амакиваччалар

1977 йилда Еревандаги банкдан 1,5 миллион рубл йўқолади. Милиция ўғриларни топиш учун иттифоқ бўйлаб оёққа туради. Охир-оқибат улар топилади. Лекин пулларни қайтариб олишнинг иложи бўлмайди.
Манба
👉 https://kun.uz/kr/34836120

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ЛЕКИН, ЭНГ СЎНГГИДА...

• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам куни ўтаяпти.
• Намоз ўқиганнинг ҳам, ўқимаганнинг ҳам ризқи келаяпти.
• Намоз ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам ўляпти.
• Лекин энг сўнггида намоз яшашга халақит қилади деганлар билан намозни ҳаёт деганларнинг йўллари айро бўлади. Манзиллар, жазо ёки мукофотлар ўзгача бўлади...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Халқаро жиноят суди Нетаняҳу ва Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди

Манба
👉 https://xabar.uz/fe28

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин яхшилар!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Исроил қамоқхоналарида қанча фаластинлик бола бор?

Манба
👉 https://xabar.uz/25lf

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ялпизли совун-шампунь✨✨✨ Шифобахш хусусиятидан ташқари, иффори ўзингиз биласиз жудаям хушбўй🌱🌱🌱Ялпизли совунимиз шампунь вазифасини ҳам бажариши билан фарқланади. Иккиси бирда😊

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ал-Жазира" томонидан қўлга киритилган видео лавҳаларда, душанба куни Ғазо сектори шимолидаги Жабалия шаҳрида ЦАХАЛ снайперлари Исроилнинг бомбардимонидан қочиб қутулишга уринаётган қуролсиз фаластинликларни отиб ўлдираётган лаҳзалар тасвирланган.

"Ал-Жазира" телеканалига кўра, Жабалиядан одамлар кўчириладиган Ғазо шаҳрига етиб бориши мумкин бўлган йўлак ҳисобланган Жабалиянинг Ал-Рая ҳудудида ўнлаб фаластинликлар ҳалок бўлган.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Яхши сабаб

“Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” (Наҳл сураси, 97-оят).
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ оятдаги “ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” лафзини “Аллоҳ ундай кишиларни бошқаларга муҳтож қилмайди" деб шарҳлаган. Бу жуда гўзал таъриф. Аммо "яхши ҳаёт" шу билан чекланмайди. Бемор бўлмаслик ҳам, йўқсил бўлмаслик ҳам яхши ҳаётдир. Аллоҳ таолонинг қадари қандай бўлса, унга рози бўлиш ҳам яхши ҳаёт кечиришдир.
Тақдирдан норозилик эса танглик, машаққат ва қийинчиликдир. Аллоҳ сизга розилик неъматини, кенгчиликка шукр, қийинчиликда сабр неъматини берган экан, демак, сизга яхши ҳаёт ато этибди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Уруш тужжорлари ёхуд “бир ўқ билан икки қуённи ураётган” қотиллар

©️Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло етти тоифа инсонни Ўз (Арш)ининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Ўз (Арш)ининг соясида соялантиради: 
1. Адолатли имом (бошлиқ); 2. Раббисига тоатда улғайган йигит; 
3. Қалби масжидга боғланган киши;
4. Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрган икки киши. Улар ўзаро муҳаббатлашгани учун жамланади ва ажралади;
5. Обрў-эътиборли ва гўзал бир аёл ўзига чақирган вақтда: «Мен Аллоҳдан қўрқаман», деган киши; 
6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган ҳолда махфий садақа қилувчи киши; 
7. Аллоҳни хилватда зикр қилиб, икки кўзидан ёш оққан инсон», дедилар».

Муттафақун алайҳ
(Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Дунёнинг қанчалик ўткинчи эканлигини
Ўлимни эса хақлигини,
Қаршингиздаги ўриндиқ бўш қолгандагина англаб етгайсиз...!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

🇨🇳🏳️ Хитойлик тадбиркор Афғонистонда Исломни қабул қилди.

Афғонистон Ислом Амирлигининг (ИEА) Балх вилояти маъмурияти хитойлик тадбиркор Ван Фейке расман ислом динини қабул қилгани ва янги исм – Абдулла Муҳаммад исмини олганини маълум қилди.

Абдулла Муҳаммад Афғонистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга, жумладан, Балх вилоятида янги заводлар қуришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Вилоят ҳокимияти Абдулла Муҳаммаднинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ва унинг саноат лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL

Читать полностью…
Подписаться на канал