odamlar_orasida_dastur | Неотсортированное

Telegram-канал odamlar_orasida_dastur - Одамлар Орасида

3807

Реклама учун : +99893 396 20 04

Подписаться на канал

Одамлар Орасида

АЛЛОҲ ТАОЛОГА ИЙМОН
Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳ таолога иймон келтиришдир. Аллоҳга иймон келтириш бўлмас экан, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди. Киши ҳамма нарсани ёлғиз Аллоҳ таоло яратганини, Ундан ўзгага сиғиниб бўлмаслигини, У комил сифатлар билан сифатланганини, айб-нуқсондан поклигини қалби билан тасдиқлаб, тили билан иқрор бўлсагина Аллоҳ таолога иймон келтирган бўлади.

Аллоҳ таоло зоти ва сифатларида ягонадир, қадимдир (мавжудлигининг аввали йўқ), доимдир (мавжудлигининг ниҳояси йўқ), тирикдир, билувчидир, қодирдир, ихтиёрлидир (истаганини қилади), сўзлагувчидир, эшитувчидир, кўрувчидир. Аллоҳ таоло жисм ҳам, жавҳар (яъни модда) ҳам, араз (ранг, ҳид каби) ҳам эмас. Унинг сурати ва шакли йўқ. Аллоҳ таоло бирор томонда ва маконда эмас. Зеро, У Зот макон ва томонни Ўзи яратган. Аллоҳ таолонинг борлиги замон билан белгиланмайди. Аллоҳ таоло исмлари, зотий ва феълий сифатлари билан ҳамиша бўлган ва бўлади. Аллоҳ таолонинг бирорта исми ва сифати янги пайдо бўлмаган.

Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларида ўхшаши, акси, тенги йўқ. Аллоҳ таоло ҳеч бир нарсага муҳтож эмас. Аллоҳ таоло охиратда мўминларга Ўз зотига муносиб, кайфиятсиз равишда кўринади. Ҳамма нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши, ҳукми ва тақдири билан бўлади. Аллоҳ таоло барча нарсани билади, ҳамма нарсага қодирдир.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🕌«Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтилар:
Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир!
У кун Одам (алайҳис салом) яралган, у куни жаннатга
киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган,
қиёмат ҳам жума кунидандир.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

“АРТРОТИБ”

Хусусияти:

✅Маҳсулот таркибидаги шифобахш гиёҳли асалли қоришма бўғимлардаги қон айланишни яхшилайди, уни харакатчанлигини оширади.

✅Бўғимдаги яллиғланишни камайтириб, оғриқни пасайтириш хусусиятига эга.

✅ Организмда жумладан бўғимлардаги шишни камайтиради.

✅Сийдик хайдаш хусусиятига эга.

✅Таркибида бўғимлар учун зарур менераллар кальций, цинк, магний, калий, фтор ва бошқа микроэлементлар ва кенг доирадаги витаминлар гуруҳини сақлайди.

✅Умумий қувватловчи восита.

✅Иммунитетни стимуллайди.

Қўлланилиши:

❇Бўғим оғриқлари билан кечувчи ҳолатлар.

❇Умуртқа пағонасида оғриқ билан кечувчи ҳолатлар.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Тарихга назар: Совет Иттифоқи Исломга қарши қандай курашган?

Совет Иттифоқида Исломга қарши кўп қиррали уруш олиб борилган. Бу уруш ҳам мафкуравий, ҳам репрессив чораларни ўз ичига олган. Шунга қарамай, худосизлар ғолиб бўлишмади. Аллоҳ Таоло айтганидек: "Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир". ("Тавба" сураси 32-оят)

Батафсил: https://azon.global/2403

©️Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

БЕШ ВАҚТ НАМОЗНИНГ БАРАКАСИ

Ким беш вақт намозни давомий ўз вақтида адо этиб юрса, Аллоҳ
таоло уни тўққиз неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини юмшоқ қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ каби тез ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга жаннатда ёнма-ён қилиб қўяди!

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ДУОНИ ИЖОБАТ БЎЛМАСЛИГИ

1⃣ Аллоҳни танийсиз лекин ҳаққини адо этмайсиз...

2⃣ Қуръонни ўқийсиз лекин амалини бажармайсиз...

3⃣ Шайтон душманим дейсиз лекин унга эргашасиз...

4⃣ Дўзах ҳақ дейсиз аммо ундан сақланмайсиз...

5⃣ Одамларни айби билан оворасиз аммо ўзингизникини унутасиз...

6⃣ Набийнинг умматиман деб фахрланасиз аммо суннатларни тарк этасиз...

7⃣ Аллоҳни неъматини ейсиз аммо шукр этмайсиз...

8⃣ Жаннатни ҳақ дейсиз аммо киришга интилмайсиз...

9⃣ Ўлимни ҳақ дейсиз аммо унга тайёр эмассиз...

🔟 Вафот этганларни дафн этасиз аммо ўзингиз бундан ибрат олмайсиз...

Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

АРБАЪИН ҲАДИСДАГИ БЕШИНЧИ ҲАДИСНИНГ ШАРҲИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

🇵🇸⚡️🇮🇱 Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчиларнинг оилаларга ҳужуми тасвири

❌ Кузатув камералари исроиллик ноқонуний муҳожирларнинг ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Жаба қишлоғидаги фаластинлик бир оиланинг уйига ҳужум қилган пайти тасвирга тушди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Таҳлил: Аксарият мусулмон давлатлари Исроил билан савдо алоқаларини кучайтирган

Ирландия, Испания, Бельгия, Словения ва бошқа давлатлар Европа Иттифоқидан фаластинликларнинг қирғин қилиниши сабабли Исроил билан савдо алоқаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилаётган бир пайтда, жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида яҳудий давлатининг араб мамлакатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо бошқа 14 давлат билан савдо алоқалари ўсиб бормоқда. Бу Исроилни қўллаб-қувватловчи мамлакатлар маҳсулотларини бойкот қилиш ҳақидаги оммавий чақириқларга зид ҳолат. Аслида сионистларнинг маҳсулотларини бойкот қилиш, шубҳасиз, катта аҳамиятга эга. Маълумотларга кўра, 19 та мусулмон давлатининг мазкур товарлар импорти ҳажми 2,3 миллиард долларга баҳоланган.

Батафсил: https://azon.global/2395

©️Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ҚЎШИМЧА ИНГРИДИЕНТЛАРДАН ҲОЛИ  ТОЗА 99% ЛИК  КОЛЛАГЕН КЕЛДИ.

БАЛИҚ ТЕРИСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН  100% ҲАЛОЛ ВА БАЛИҚ ҲИДИ СЕЗИЛМАЙДИГАН ТАБЛЕТКАЛАР .

✔️ ОСИЛИБ ҚОЛГАН ТЕРИНИ ТАРАНГЛАШТИРАДИ
✔️ ТЕРИНИ  ЭРТА ҚАРИШИНИ ОЛДИНИ ОЛАДИ
✔️ ЮЗДАГИ АЖИНЛАРНИ КЕТКАЗИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ

✔️ КЎЗ КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ОШИРАДИ, СУЯКЛАР  ҚИРСИЛЛАШИНИ КАМАЙТИРАДИ, СОЧ ТЎКИЛИШИНИ ТЎХТАТИШГА, ЮРАК ВА ҚОН АЙЛАНИШ СИСТЕМАСИНИ ЯҲШИЛАЙДИ, ТИШ ВА СУЯКЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ислом зоҳирий ибодатларнинг ўзигина эмас. Балки у ахлоқ, ижтимоий кафолат ва инсоний гўзал муомала ҳамдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ўзи тўқ, билиб туриб ён қўшниси оч ухлаган киши, менга куннинг бир соатича ҳам иймон келтирмабди" деганлар.
Ислом қандай ҳам гўзал, мусулмоннамолар қандай ҳам хунук!

© Доктор Салоҳиддин Кўфтаро

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

​​ХАЙРУЛЛА ҲАМИДОВ ВА МАРДОН АКА!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар! Бугун мана шу расмда кўриб турганингиз Токионинг 37 қаватли биносига иш билан бордим. Ишда ўтириб, телеграм каналимга қарасам, Хайрулла Ҳамидов каналимга аъзо бўлибди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Шу бинонинг деразасидан қараб, қишлоғимиздаги артизанни эсладим. Кўз олдимдан болалигим шув этиб ўтиб кетди.

Болалигим қўй боқиш билан ўтиб кетган. Қўлимда китоб, "Кипо" деган қора қутига ўхшаган радио қўйларни ҳайдаб далага кетар эдим. Орзуларим олам эди. "Тошкентга бориб ўқийман", "Журналист бўламан", "Хайрулла Ҳамидовдек журналист бўламан!" деб орзулар қилардим. Хайрулла аканинг газетада ёзган мақоласи борми, шеърлари борми, диний чиқишларини ҳам дилдан эшитардим. Ҳаттоки, қўй боқиб "Футбол шархлар" эдим:

"Мана ҳозир, ола қўчқор бор кучи билан совлиқ томонга қараб кетмоқда. Оббо, бу ерда нималар бўлаябди. Қайт қора қўчқор. Ён қанот ҳаками кўрмай қолди шекилли. Азиз томошабинлар, бугун хисори қўйимизнинг спорт формаси яхши эмас шекилли"😁 каби гаплар билан келажакдаги шархловчиликка тайёрланар эдим. Ҳаттоки, Хайрулла акага ўхшаш учун шеърлар ҳам машқ қилиб турардим. Мақолалар ҳам ёзиб турардим.
Хайрулла акада бор ҳислатлар менда ҳам бор. Динга қизиқаман, футболга қизиқаман, адабиётга қизиқаман деб ўзимга ўзим мотивация берардим.

Бир куни бояги "Кипо" деган радиодан Хайрулла акамизни командировкага олиб кетганини эшитиб, бола бўлиб роса йиғлаганман. У ҳолатимни кўрган қишлоғимиздаги "Мардон бекоркасал" кулган. "Сени у одам танимайди ҳам, борсанг саломлашмайди ҳам. Ўзи сенга шунча китоб ўқиб, шунча тайёрланиб нима зарил. Сен Тошкентга боролмайсан. Тошкент уёқда турсин Анави қишлоғимиздан чиқишдаги артизанни олдигача ҳам боролмайсан" деб роса жиғимга теккан эди. "Сиз юраверинг, ичи қоралик қилиб, мен албатта уддалайман"деган эдим.

Бугун, Хайрулла акани телеграм каналимда кўриб, "Мен уддаладим эй, Мардон бекоркасал" деб ҳайқиргим келди)
Тошкентда ҳам ўқидим, дунёнинг кўп давлатларини ҳам кездим. Бунчалик омадлиманеeе, нимани сўрасам амалга ошиб кетаверадийейй. Буни сабаби нима экан деб ўйлаб кўрдим. Болалигимда битта янги туғилган қўйчамни думбасини ит еб қўйганди. Йиғлаб мол дўхтир чақириб келганман. Мол дўхтир текшириб: "Бу одам бўлмайди. Буни бугун кечга яхшилаб димлама қилиш керак" деган эди. Мол дўхтирни бу гапини эшитиб, ўзини димлама қилгим келган. Қўйларимни жуда яхши кўрардим. Кейин аяжоним икаламиз, у қўйчани бир ой зелёнка, ёдлар суркаб даволаганмиз. Балки, ўша қўйга қилган яхшилигимдан бугун нимани сўрасам амалга ошябдимикан?😁 Ёки, Андижоннинг Пиёзпоясида бир қори ака: "Баҳодиржон анави сувни олиб юборинг" деганларида. Олиб берган эдим. Шунгамикан? Ҳайронман😁

Хайрулла Ҳамидов сизга катта раҳмат!
Меҳрибон, ўқитувчи аяжоним сизга катта раҳмат!
Мардон бекоркасал сизга ҳам раҳмат!
Қўйларим сизларга ҳам раҳмат!
Ўқиган минглаган китобларим сизга катта раҳмат!
Артизан мен сени жуда соғиндим... Бўлди, Соғинч кўз ёшлари, суринг беттан!

Азиз ёшлар, Мардан бекоркасалларни гапига ишонманг. Сиз албатта уддалайсиз. Ўқинг жуда кўп китоб ўқинг. Ҳеч бўлмаса ошхонадаги менюни ўқинг, кўчалардаги реклама баннерларини ўқинг, барака топгурлар)

Тепада айтдим-а, нима сўрасам амалга ошаябди деб)) Келинг, сизларга ҳам сўрай: барчаларингизга Аллоҳ, икки дунё саодатини берсин. Самимийлик, сиҳат-саломатлик тилайман. Омад отингиз кетмайдиган бўлиб келсин.
Хурмат билан, Баҳодир вақтинчалик Ниппоний))

/channel/BahodirIskandarov

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Онангизни қадрланг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

🇱🇧Ливан жанубида Исроил кучлари нишонга олган уйи вайроналари остидан вояга етмаган қиз қутқарилди.

Уларга: "Ер юзида бузғунчилик қилманглар", дейилса, "Биз ислоҳ қилгувчилармиз", дейдилар.

(Бақара сураси, 11-оят)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар.

Ҳужурот сураси, 6-оят

©️Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

БИДЪАТ НИМА?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ёлғон урчиган жамиятда ҳақиқатни айтиш жиноят ҳисобланади...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас.
(Раъд сураси, 11-оят)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Халқнинг оғзидаги нонини тортиб оладиганлар оммага қаноатдан ваъз айтадилар...
Бўккунича овқат ейдиганлар очларга келажакдаги гўзал кунларни ваъда этадилар.

Бертольд Брехт

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда

“Дом”дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга “Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман”, деган.

👉 https://kun.uz/kr/52963124

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди

8-синфда ўқийдиган қиз икки ҳафта бедарак кетган ва 6 ноябр куни танасида зўравонлик излари билан топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Қизга аризасини қайтариб олиш учун босим ўтказилаётгани айтилмоқда. Гумонланувчилар ҳали ушланмаган.

👉 https://kun.uz/kr/66291663

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

РИСОЛАДАГИ ЭРНИНГ 15 ҚОИДАСИ


Қуйидаги қоидаларга риоя этган эркак жуфти ҳалолини бахтиёр қилади, оиласига тотувлик, бахт-саодат олиб келади:

1. Аёлингизга меҳрибон бўлинг. Зеро, меҳр-муҳаббатнинг аҳамияти беқиёс.
2. Муносабатлар софлигига эътибор беринг. Ҳар куни муҳаббатга тўла сўзларни айтишни канда қилманг. Бу изҳор аёллар учун жуда муҳим.
3. Aёлингизгa пaшшaгa қилинaдигaн мунoсaбaтдa бўлмaнг. Пaшшa бизни “чaқиб oлмaгуничa” у ҳaқидa ўйлaмaймиз... Аёл кун бўйи тинмaйди. У эрини “чaқиб oлaдигaн” бир иш қилмaгуничa эр ҳам унгa эътибoр бeрмaйди. Унгa бундaй мунoсaбaтдa бўлмaнг. Аёлингиз қилгaн ҳaр бир яxшилик фaрқигa бoринг, эътибoр бериб туринг.
4. Бахтли никоҳ асоси садоқат, дўстлик, бир-бирини тушунишдир.
5. Aёлингизни кўргaндa доим тaбaссум қилинг, уни қучoғингизгa oлинг. Тaбaссум сaдaқaдир. Aёлингиз бунгa мунoсиб.
6. Эркак кишига “талоқ” сўзини айтиш ҳуқуқи берилган. Аммо буни эсдан чиқарган яхши. Вазият ажрашишгача бориб етганда, иложсиз қолгандагина, талоқ қилиш мумкин.
7. Aёлингиз учун кийининг, ҳaр дoим тoзa ҳoлдa бўлинг, ўзингизга хушбўй нарсалардан сепинг. Эр aёлини дoим чирoйли кўринишини xoҳлaгaнидек, aёл ҳaм эрининг кийинишини истaйди.
8. Оилангиз учун вақт ажратиш биринчи галдаги вазифангиз бўлсин. Чунки завжангиз, болаларингиз сиз билан кўпроқ бирга бўлишни исташади.
9. Муаммоларни имкон қадар босиқлик билан ҳал қилинг. Айб аёлингизда бўлган тақдирдаям, “Ҳаммасига сен айбдорсан”, деб айтманг, кечиримли бўлинг.
10. Рафиқангизни заифа эканига кўпам урғу берманг. Барча муносабатларда унга ишонч билан қаранг.
11. Доим эътиборли бўлинг. Янги кўйлаги, пиширган таомларини мақташни унутманг. Аёлингиз тaoм тaйёрлaйди, уй тoзaлaйди, бoшқa юмушларни бажарaди. Бaъзaн унинг қилгaн ҳамма ишлaри учун эшитадигaн рaҳмaти: “Oвқaтнинг тузи паст!” дeгaн сўз бўлaди...
12. Уй юмушларига кўмаклашинг. Аёлингиз таъби хира бўлиб турганда уй ишларига кўмилиб қолишига йўл қўйманг.
13. Бирон сабаб бўлмасаям совға-саломлар улашиб туринг. Совғанинг баҳосидан кўра эътибор аёл учун муҳим.
14. Унинг xoҳишлaрини кичик сaнaмaнг, аёлингизни тaъминлaб қўйинг. Гоҳида эркaклaр aёллaри тaлaблaригa пaст нaзaр билaн қaрaйдилaр. Бундай қилиш нотўғри.
15. Баъзида хотинингиз қариндошларининг айрим ишлари сизга ёқмайди. Шундай пайтда бунинг учун хотинингизни айбламанг. Акс ҳолда муносабатлар дарз кетади.
16. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз билан алоқаларга чуқур киришиб, оилангизни унутиб қўйманг. Сиз оилада шундай муҳит яратингки, уйга қайтишингизни аёлингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам интиқиб кутишсин.
17. Уйда гапириш оҳангига эътибор беринг. Буйруқ бериш, ҳақорат қилиш, сўкиниш умумий иқлимни бузади, фарзандларингизга салбий таъсир кўрсатади.
18. Ота-онангиз олдидаги мажбуриятларингиз жуда кўп. Уларни бажаринг, бироқ рафиқангиз ҳуқуқларини ҳам унутиб қўйманг.
19. Уйда суннат амалларни бажаринг. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос суннат амаллар эркак кишининг касб-корига барака, хонадонига бахт-саодат олиб келади .

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ишхонада ҳеч қачон ушбу 3 та хатони қилманг:

1 - Ҳеч қачон хамкасбларни дўст сифатида кўрманг;
2 - Оилавий ва шахсий режа ва мақсадингизни ишхонадаги ҳеч ким билан сирлашманг;
3- Бошлиқ ҳақидаги салбий фикрларни шерикларга умуман айтманг. Вақти келиб бу сизга қарши ишлаши мумкин.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Амстердамдаги жанжал: полиция исроиллик мухлислар Фаластин байроғини ёққанини тасдиқлади

Нидерландиядаги футбол мухлислари жанжали халқаро дипломатик низога айланиб кетди. Ҳатто икки давлатда урушаётган ЦАҲАЛ махсус кучлар ва самолёт юбормоқчи бўлди. Мусулмон олами эса жанжал исроилликлар провокациясидан кейин бошланди деб ҳисобламоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Амирларни қўғирчоқ қилган Дониёлбий аслида ким эди?

Манба
👉 https://xabar.uz/omza

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Мусулмонларни қирғин қилаётган Исроилни қандай тўхтатиш мумкин?

Манба
© Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар

Фарғона вилоятининг газлашмаган ҳудудларида ҳам совуқ кунларга тайёргарлик авжида. Аҳоли ўтин ва кўмир ғамлаш билан овора. Кўмирнинг 1 кг 1 300 сўмдан 2 000 сўмгача сотилмоқда. Ўтин нархи эса дарахт турига қараб хар хил. Марғилонлик Муборакхон Давронова ўтин-кўмирдан пулни тежаш учун йил бўйи ёнғоқ ва писта пўчоқларини қишда печда ёқиш учун йиғади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ОЗДИРУВЧИ ФИТО СИРОП

Бу сироп жигар ва ичаклардаги ҳамда қорин бўшлиғидаги ёғларни эритади. Ўт қопи, жигар ва талоқни тозалайди.
Қондаги холестеринни камайтиради. Буйрак ости гормонларини ва умумий гормонларни ишлашини тартибга келтириб танадаги турли шиш ва тошмаларни кетказишда яхши самара беради, Иштаҳани тартибга келтиради. 

Iste’mol qilish usuli: Бир кунда уч марта бир ош қошиқ сиропни 50 гр қайнаган илиқ сувга аралаштириб оч қоринга ичилади.Ножўя таъсири йўқ.

Истеъмол қилиш муддати:
30 кун.

maxsulot sertifikatlangan

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

СИЗГА ЯХШИЛИКНИ РАВО КЎРДИМ дейсиз, аммо...

Тошкентга бошқа шаҳардан келиб ишлайдиган ёш йигит танишимиз қўнғироқ қилди. "Ака, сиз билан иккаламизнинг орамизда бир ибратли воқеъа бўлган, сиз буни билмасангиз ҳам керак. Шуни ёзиб чиқсангиз" деб қолди. "Қандоқ воқеъа экан?" дедим.

"Бир кун иш вақти тугагандан кейин Макро маркетига бориб ул-бул егулик сотиб олмоқчи бўлдим. Иш жойимдан чиқиб кетаёганимда йўлда муҳтож одамни кўриб қолдим. Раҳмим келиб, чўнтагимдан битта 5 минг сўмликни чиқариб бердим. Олдидан узоқлашмоқчи бўлганимда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг "Ўзингизга яхши кўрганингизни бошқаларга ҳам яхши кўринг" деган ҳадиси шарифлари ёдимга тушиб қолди. Чўнтагимда яна бир дона беш минг сўмлик бор эди. Униям бердим. Ёнимда пул қолмади. Макрога бориб, шунчаки айланиб қайтиб келдим. Офисга кириб, ошхонани қарадим, егуликдан ҳеч нарса қолмабди, ҳатто нон ҳам йўқ. Хонамдаги иш столимга ўтиб, ноутбукимни ёқдим. Қорним оч. Эрталабгача нимадир қилишим керак. Ҳаёлимдан шу ўтиб турганди, телефон жиринглади. Гўшакни кўтардим, сиз экансиз. "Қаердасиз?" дедингиз. "Ишхонамдаман" дедим. "Ташқарига чиқасизми, мен келиб қолдим, бир жойга ўтиб келамиз" дедингиз. Чиқдим. Иккаламиз Макрога бордик. Ишонасизми, мен ярим соат олдин олмоқчи бўлиб, сотиб ололмай қайтиб кетган нарсаларимни бир неча баробарини сотиб олдингиз...

***

Сиз бир яхшиликни Аллоҳ учун деб қилиб қўяверинг. Сиз унутарсиз, лекин сизнинг ишингизни Аллоҳ унутмайди...

***

Бир кишини хайрли ишга таклиф қилдик. Айтдикки, "сизга бу дунёда қайтмайди. Қилган саховатингиз бутунича фақат охиратингизга захира бўлади"...

Ростини айтаман, бу таклиф қилишимизнинг ўзи осон бўлмади. Минг хижолатчилик, минг истиҳола бор эди. У киши ҳеч бир иккиланишсиз қабул қилди...

Мен бу ерда айтмоқчи бўлганим шуки, таклифни қабул қилишда ҳам фарқ бор. У киши қабул қилди ва хайрлашувимиз чоғида мен унга раҳмат айтдим, у эса, бутун умр эсдан чиқмайдиган сўз айтди. Қўлларини кўксига қўйди-да, "Мени шундай хайрли ишга муносиб кўрганингиз учун сизга раҳмат, бошим осмонга етди" деди...

СИЗГА ЯХШИЛИКНИ РАВО КЎРДИМ дейсиз, аммо, ўзингизга яхшиликни раво кўраётган бўласиз...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бугун эрталаб Исроилнинг Ғазо шимолидаги Жабалиядаги ал-Нажжар оиласи уйини нишонга олган ҳаво ҳужумида она ва унинг болалари бирга ҳалок бўлди. Даҳшатли ҳужумда яна бир неча киши яраланган.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…
Подписаться на канал