ВОДИЙ ХАЛҚИДАН ХАФАМАН!
Ассалому алайкум, палаги тоза ўқирманлар. "Япониядаги жадидларимиз" рукни остида кўпчилик муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ёритиб келаябман. Рухсатингиз билан бу сафарги ҳикоямизни ҳикоя қилсак.
Ўтган ҳафта жума куни ишхонамиздаги бир лойиҳа билан Япониядаги додахўжа корпорацияга боришимга тўғри келди. У ерга хафтада бир-икки марта бориб тураман. Бордим. Ишларни тугатдим. Аср намозини масжидга бориб ўқишга улгурмас эканман. Шу ерда ўқиб кета қоламан деб, ўша компаниянинг Намозхонасига бордим. Тасаввур қилаябсизми? Японияда, ишхонада мусулмонлар учун кичкина масжиддек қилиб хона қилиб қўйишган. Энди Намозни бошлайман десам, эшик очилиб, сиз расмда кўриб турган ака кириб келиб қолдилар.
Ҳар куни Ўзбекларни ичида юрсангиз билинмас, аммо ернинг бир бурчагида бир ватандошингизни кўриб қолсангиз ажиб ҳиссиёт беради одамга.
Салом-алик қилиб, аср намозини бирга ўқиб, ярим соатча сухбатлашдик.
Хуллас, бу акамиз ТЎЛҚИНЖОН РАҲИМОВ бўладилар! Фарғона вилояти, Бағдод туманидан. Япониядаги нуфузли, Нагоя университетини тугатганлар. Ва ҳозирда, ҳаттоки Японлар ҳам киришни орзу қиладиган МИТСУИ КОРПОРАЦИЯСИДА ишлайдилар. У компания шу даражада катта ва кучли компанияки, бир йиллик даромади миндайроқ давлатларнинг даромадидан кўп!
Дунё рейтингида кучли 300 таликка, Япония рейтингида кучли 20 таликка киради. Тасаввур қилаверинг! Энди бу акадаги камтарлик, синиқлик, тарбия юксак даражада. Агар, мен шундай катта компанияда, шундай лавозим, шундай ойлик билан ишлаганимда, "Икки тиличка ғўзапоя сотган фермер"дек кекириб юборардим)) Йўқ, бу ака камтарликда чемпион эканлар. Шундай ватандошларимизни кўрсам, эшитсам жуда фахрланиб кетаманда.
Энди, сарлавхага қайтсак, Водий аҳлидан хафа бўлганимни сабаби шу. Бунча олим, бунча иқтидорли фарзандларни қандай тарбиялаябсизлар? Катта-катта диний олимлар ҳам сизлардан чиққан, илм-фандаги юксак марраларга эришаётган олимлар ҳам сизлардан чиққан. Бугун қаҳрамонимиздек дунёнинг манаман деган компаниясида ишлайдиганлар ҳам сизлардан чиққан. Олим ишлаб чиқаридан аппаратларингиз борми? Ёки бирорта кампир-мампирни светофорdан ўтказиб қўйиб, у кампир "Ҳамманг олим бўл" деб дуо қилганми? Сир синоатини айтинг бизларга ҳам эй, аҳли водий! 😁
Хулосайи калом, хурматли ота-оналар фарзандларингизни қўшимча дарсларидан 100-200 минг сумни аяманг. Келажакда, албатта мевасини беради.
Хурматли ёшлар, ўқишга астойидил бўлинг. Юқоридаги акаларингиз ҳам худди сиздек тунларни бедор илм олишга сарфлашган. Сиз ҳам уддалайсиз!
Ҳавас қилинг ва дуо қилинг. Сизнинг фарзандларингиз ҳам ана шу акаларидек улкан муваффақиятларга эришиб, жамиятимизга нафи тегадиган олимлардан бўлсин!
/channel/BahodirIskandarov
❗️ Жаҳон тарихида бирор давлатнинг 80% вайрон бўлган, 100% аҳолиси кўчирилган, 50% болалар ҳалок бўлган уруш бўлмаган.
Бу геноцид.
Ҳалок бўлган ғазоликлар сони 43250 нафардан ошди.
Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 392 кунлик босқин давомида 101 827 фаластинлик жабр кўрган.
Исроилнинг Ғазо секторида 392 кундан бери давом этаётган ҳужумида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 43 259 нафарга етди, улардан камида 17 000 нафари болалардир.
Биргина сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторининг турли ҳудудларида Исроил армиясининг зарбалари ва бомбалари оқибатида 55 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. 186 киши жароҳатланган.
↔️ Айни пайтда ҳалок бўлганларнинг ҳақиқий сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларидан деярли 5 баравар кўп ва 200 минг кишига этиши мумкин. Бу бутун Ғазо аҳолисининг тахминан 10% ни ташкил қилади. Бу маълумотлар дунёдаги етакчи тиббиёт журнали Ланcет тадқиқотида келтирилган.
Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва йўл четларида қолаётгани қайд этилган. Тез ёрдам ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.
Минтақада гуманитар фалокат юз бермоқда. Ёрдамни етказишнинг қийинлиги туфайли озиқ-овқат, тоза сув ва дори-дармонлар кескин танқислиги кузатилмоқда. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси доимий бомбардимон, ўқ отиш ва ҳарбий рейдлар остидаги блокадада омон қолишга уринмоқда.
👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
Урганч туманида 8 гектарлик интенсив боғ маҳаллий ҳокимлик топшириғи билан “қаровсиз ер” сифатида бузиб ташланди. Боғга Туркиядан келтириб ўтқазилган 4 минг туп ўрик ниҳоли қарийб мевага кириб қолган бўлган. Kun.uz’га мурожаат қилган деҳқоннинг айтишича, ҳоким унга ўзи айтган фирмадан ниҳол олишни буюрган.
👉 https://kun.uz/kr/48411463
Kun.uz расмий канали
АЖИБ ВОҚЕА
Ўн саккиз йил аввал талаба эдик, битирув босқичларимиздан бири эди. Имтихон яқинлашган сари тайёргарлигимиз кучайиб борди. Дарслар эсдан чиқаверди, ўқийвердик, яна эсдан чиқаверди, биз яна ёдлайвердик. Кун келиб, синов бошланди. Хонада қирқ кишимиз. Ҳамма ўзининг аҳволини ўзи билади. Устоз кириб келиб, саломдан кейин "Ҳаммангиз тайёрмисиз?" дедилар. Зўрға "Ҳа" дедик. Имтихон саволлари хонтахта устига терилди. Беш дақиқалар сукут билан кутдик. У сакийнатдан ҳар ким бўладиганича бўлиб қолди. Чунки, энг қийин, мураккаб дарслардан бири эди, бундан, кимнидир тер, кимларнидир қалтироқ босди. Устоз "Ким учга рози? Ўрнидан турсин!" дедилар. Йигирмага яқин талаба шошилиб турди. "Зачёткангизни бериб, чиқиб кетинг" дедилар. Қутулганига хурсанд бўлиб, шошилиб чиқиб кетишди. Яна бирор дақиқадан кейин "Ким тўртга рози бўлса, бу ёққа келсин" дедилар. Қўрқиб, писиб, ўндан ортиқ бола устоз яқинига борди. "Сиз ҳам зачёткангизни қолдириб, чиқиб кетаверинг" деган гапни эшитиб, елкаларидан тоғ ағдарилди. Қолганлар бир-бирига "Энди ҳақиқийси бошланди. Ишқилиб бешга топширайлик" деди. Мен ҳам хавотир эдим. Баҳо варақаларимиз топшириш сўралди. Йиғиб, олиб бориб бердик. Устоз "Сизлар ҳам чиқаверинг, баҳоингиз беш" дедилар. Ажабо, мен ҳеч қаерда бундай тадбир кўрмагандим. Ҳар ким ўз хохиши билан ўзининг баҳосини қўйганди... Устознинг исмлари Аюбхон домла эди...
Салим АЙЮБИЙ
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Агар фақат бахтли бўлишни ният қилсангиз, бунга жуда осон эришасиз. Лекин афсуски, одамлар кўпинча бошқалардан кўра бахтлироқ бўлишни истайдилар. Эсингизда бўлсинки, бунинг асло иложи йўқ. Чунки бизга ҳамиша бошқалар биздан кўра бахтлироқдек кўринади».
Шарл Луи де Монтескё
француз ёзувчиси
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ислом динида аёл қадрланади
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳ
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:
Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.
© Цезарь
️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.
© Уорен Бафет
Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.
© Конфутсий
️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.
© Брюс Ли
️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.
© Бодо Шефер
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
РИЗҚ – АЛЛОҲДАН
...Ораларида Абу Мусо, Абу Молик ва Абу Омир каби саҳобалар бўлган ашъарийлар карвони Мадинага ҳижрат қилишди. Манзилга очликдан силласи қуриб, бир алфозда етиб келдилар. Бир кишини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўраб келишга юборишди. Жўнатилган одам эшиклари олдига келганда ичкаридан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур...” оятини тиловат қилаётганларини эшитди. Ўзига ўзи: “Аллоҳга ашъарийлардан ҳам кўра ризқлантириш осонроқ бирор жонзот йўқ”, дея Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрамай қайтиб кетди.
Бориб: “Хушхабар, сизларга ёрдам келмоқда!” деганида, шериклари бу гапни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўмак ваъда қилибдилар, дея тушунишди. Шу пайт уларнинг олдига нон ва гўшт тўла идиш кўтариб олган икки киши келди. Ашъарийлар ундан тўйгунларича егач, таомдан ортиб қолганини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтарайлик, У Зот буни бошқа муҳтожларга берсинлар, деб келишишди. Сўнг барчалари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, таом учун миннатдорлик билдиришди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларга ҳеч қандай егулик юборганим йўқ”, дедилар. Бир шерикларини Ул Зотнинг ҳузурларига юборганларини айтишганида, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша одамдан нима гаплигини сўрадилар. У нима қилгани ва шерикларига нима деганини айтганида У Зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу Аллоҳнинг сизларни ризқлантирганидир”, дея марҳамат қилдилар.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Айб атрофдами...ёки ўзимиздами?
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Каналимизда женьшенни янги тури!!!
Кийик шохи ва 6 йиллик кизил женщень аралашмаси
ва қўшимча 10 хил табиий ўсимликлар, илдиз ва новдалар қўшилган бўлиб, оддий женьшен ичимлигидан қуввати кучлилиги билан фарқ қилади.
250 грам
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
«Мамлакатни олимлар, инженерлар, врач ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими, демак, миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда бизнесменлар ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади».
© Ханс Енсен – немис физиги, физика бўйича Нобел мукофоти лауреати.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бу дунёда иккита ҳақиқат бор
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ўзбекнинг қадри!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бўрилар ҳақида ҳақиқатлар
1. Бўри ўлимтик емайди.
2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.
3. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди.
4. Бўри вафодордир. Битта бегона урғочи билан жуфтлашиб, умр бўйи ўша билан яшайди, жуфтига асло хиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир она ва бир отадан дунёга келадилар.
5. Бўрилар жуфтларини бирининг вафоти билан уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар ва бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик деярли ўз-ўзини ўлдириш даражасигача бориб, камдан-кам ҳолларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади.
6. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамхўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🌙 ✨💐 Саййид-ул айём
ҳажжул Масокин бўлмиш
Жума айёми муборак бўлсин!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мен тушимда тез-тез Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламни кўриб турибман. Бир кўрганимда мени Оиша розияллоҳу анҳонинг ёнларига олиб бориб, “қизимизни ёнингга ол”, дея марҳамат қилдилар”.
Гарвард университетини фахрий диплом билан битирган муслима қиз Офият Сиддиқий.
Мана сизга “Аёллар ҳуқуқлари”, дея жар солаётган Ғарбнинг асл башараси.
Покистоннинг Карачи шаҳрида туғилган Офият Сиддиқий, АҚШнинг энг машҳур университетларидан бири
• Гарвард университетини фахрий диплом билан битирган ягона доктордир.
• У Массачусетс Технология Институтида тиббиётдан таълим олди.
• Унинг турли университетлардан олган 144та фахрий дипломи ҳам бор.
• Неврология соҳасида ишлаб, нейрохирург (мия жарроҳи) сифатида дипломга эга бўлди.
• Табобат соҳасида унга тенг келадиган доктор ҳатто АҚШда ҳам топилмайди…!
Ўқишни битиргандан сўнг ўз юртига қайтиб, ҳижобга кирган доктор инсониятни биологик қуроллар ҳалокатидан қутқарадиган янги дастур устида ишлай бошлади.
Ҳамма бало Офият Сиддиқийнинг турмуш ўртоғи унинг махфий ишларини америкаликларга маълум қилган кундан бошланди. Чунки, агар у ўз ишини муваффақиятли якунласа, миллиардлаб доллар эвазига яратилган АҚШнинг биологик қуроллари бир пулга қиммат матоҳга айланиши таъйин эди. Шунинг учун АҚШ разведкаси унга “мазкур дастурни тўхтатишни ва уни чала ҳолатида бўлса ҳам, катта пул эвазига ўзларига сотишни” таклиф қилди, аммо у “ҳануз тамомламадим”, дея бу таклифни рад этди.
Шундан сўнг 2003 йилда онасини зиёрат қилиш учун Исломободдан Карачига бораётган Офият Сиддиқий аэропортда уч фарзанди билан бирга ғойиб бўлди. Кейинроқ эса, Покистон полициясининг ёрдами билан АҚШ разведкаси томонидан ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлди. Аэропортда мажбуран уколдан ҳушини йўқотган Офиятхоним АҚШ ва Афғонистоннинг шармандали юзи бўлган Баграм қамоқхонасида ўзига келди.
Уни эркак маҳбусларнинг орасига ташлашди. Соқчиларнинг узлуксиз азоблашлари ва маҳбусларнинг зўрлашлари сабабли унинг чинқириқлари кечаси билан қулоқларни ларзага соларди.
Қийноқлар туфайли битта буйраги ва ичакларининг бир қисмидан ажралди. Руҳан қийноққа солиш учун бир неча кунлаб даҳшатдан қичқираётган фарзандларининг овозлари эшиттирилди. 7 ёшли фарзандининг қонга беланган расмини кўрсатишди, қизи Марямнинг касалликдан вафот этганлигини айтишди. У беш йилдан ортиқ қамоқхонанинг бир кишилик камерасида ёлғиз сақланди.
Афғонистондаги Толибон томонидан гаровга олиниб, қўйиб юборилган ва кейинроқ мусулмон бўлган машҳур Инглиз журналисти Ивонн Ридлининг билдиришича, Офият Сиддиқийга нисбатан қўлланга қийноқларга ҳатто энг кучли эркаклар ҳам дош бера олмас эди.
Нью-Йоркда биринчи судга чиққанда аҳволи ўта оғир, мустақил оёқда туролмас, ҳатто ўтирганда ҳам бир кишига суяниб туриши керак эди. Жуда озиб кетган, танасида қонаб турган жойлари ҳам бор эди.
Қўлга олинган пайтда берилган номаълум дорининг таъсиридан психологияси бузилган ва йўқолган фарзандларининг ғами билан қаттиқ руҳий тушкунликка тушган ҳамда қийноқлар туфайли оғир жароҳатлар олган Офият Сиддиқий жиддий даволанишга мухтож бўлган бўлсада, АҚШ бунга асло изн бермади.
Мана сизга “Аёллар ҳуқуқлари”, дея тинмай жар солаётган Ғарбнинг асл башараси.
Офият Сиддиқийнинг онаси рамазон ойларининг бирида у билан телефон орқали гаплашиш имконига муяссар бўлди. Офиятхоним суҳбат чоғида онасига шундай деди: “Мен тушимда тез-тез Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламни кўриб турибман. Бир кўрганимда мени Оиша розияллоҳу анҳонинг ёнларига олиб бориб, “қизимизни ёнингга ол”, дея марҳамат қилдилар”.
Офият Сиддиқий каби муслима қизларимизга Аллоҳ таъоло нажот берсин. Омин.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон яқин бўладир. Амал оз бўладир. Ўта бахиллик илқо қилинур ва ҳараж кўпаюр”, дедилар.
“Ҳараж нимадир?” дейишди. “Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ:
1. Замон яқин бўладир. Вақтнинг баракаси қолмайди. Бирпасда ойлар ва йиллар ўтиб кетаверади. Кўз очиб юмгунча умринг ўтиб қолганини билмайсан.
2. Амал оз бўладир. Ҳамма дунѐга ружу қўйгани туфайли одамлар савобли амални оз қиладиган бўлиб қоладилар.
3. Ўта бахиллик илқо қилинур. Ҳамма ўзимга бўлсинга ўтиб қоладир. Бировга бирор нарса бермасдан ўта бахиллик қилишга ўтадилар.
4. Ҳараж кўпаюр.
“Ҳараж нимадир?” дейишди.
“Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Одам ўлдириш турли урушлар, босқинчиликлар ва бошқа сабабларга кўра кўпайиб кетадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтадирлар.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
❤️Аллоҳнинг режаси бизнинг режамиздан яхшироқ....
📝Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ эвазига ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо Алҳамдулиллаҳ, дейишни канда қилма!
✏️Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз...?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”
💠Қачон яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Қачон бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшилик келаверади. Бошқаларни баҳтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради. Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингни сўрамасанг ҳам олаверасан.
📝Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари: "Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.
Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".
Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.
⏳Тақдирнинг адолати яъни, вақти – соати етгач, ҳақнинг қарор топиши мени лол қолдиради, таажжубга солади. Биз ўзимизча, дунёда адолат йўқ деган гумонда бўламиз. Аслида, барча нарса ўзининг муносиб вақти учун кечиктирилади холос.
❤️ Фақат Аллоҳга ишонинг!
✅Ушбу ноодатий роликни кўриб жуда ажабландим. Камина ҳам фитратимга шу каби савол билан мурожаат қилдим. Агар ҳис-туйғуларни буюртма қилиш имкони бўлганида ўзингиз учун айнидамда нимани буюртма қилган бўлар эдингиз. Албатта, жавобларингизни изоҳларда қолдиринг....
🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌
Саудия тарихидаги энг катта хэллоуин нишонланди: бу нимадан дарак беради?
Бу йил Саудия Арабистонида мамлакат тарихидаги энг катта ва узоқ давом этган хэллоуин кечалари ташкил қилинди. 2022 йилдан бошлаб Саудияда нишонланиб келинаётган ушбу "шайтоний маросим" бутун дунё мусулмонларининг эътирозларига сабаб бўлди. Танқидчилар бу ҳолат нафақат мусулмонлар қадриятларига ётлигини, балки Ғарб анъаналарида мавжуд бўлган ўлим ва некрофилия культини оммалаштириш эканлигини айтишмоқда.
Батафсил: https://azon.global/2335
©️Azon Global
“Осмондан пул ёғадиган давлат”ни “SUBYEKTIV” билан бирга изланг
Европадан ўзимиз мустақил, ўртакашларсиз, бепул иш топишимиз мумкин. Ёки Канадага бормоқчи бўлганлар ҳам фойдали маълумотларга муҳтож. Қизиққанлар учун 20 дан ортиқ шундай иш берувчи сайтлар рўйхатини туздик. “SUBYEKTIV”нинг навбатдаги янги сони мана шундай мавзуларни жамлаган. Бор-йўғи 25 дақиқангизни аямасангиз, ташқи миграция ҳақида бошқа жойларда учрайвермайдиган фойдали маълумотларга эга бўласиз.
🎞 ВИДЕОНИ ҲОЗИРОҚ ТОМОША ҚИЛИШ
Чинор дарахтидаги кичик мактаб. Бухоро амирлиги, 1890-йил.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Дуоингиз ижобат бўлмайди деб, ўйламанг...
Аллоҳ сизни эшитади, ишларингизни бошқаради, сизга яхшилик ато этади ва Ўз раҳмати билан сиздан ёмонликларни кетказади.
Хотиржамликни сақланг,
Аллоҳ сизни унутмайди!
«Роббинг унутувчи эмас». Марям сураси, 64-оят.
Бас, барча ишларингизни Аллоҳга топширинг ва хотиржам бўлинг...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ғазоликлар матонати ёхуд дунёни ҳайратлантираётган эътиқод
Бугун мисли кўрилмаган азоб-уқубатларга ўз ҳолича ташлаб қўйилган ғазоликларнинг кучли эътиқоди, ишончи ва матонати дунё бўйлаб жонли эфирда намойиш этилмоқда. “Тhe Guardian” нашрининг ёзишича, “бугун ғарбликлар фаластинликларнинг мисли кўрилмаган чидамлилиги, эътиқоди, ахлоқий кучи ва характерини тушуниш учун Қуръон ўқимоқда”.
Батафсил: https://azon.global/2331
©️Azon Global
Оила ва фарзандлар энг муҳим вазиқамиз бўлиши керак
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бу оналарнинг кўз ёшлари, норасида болаларнинг ўлимлари учун нафақат уларни қираётган яҳудийлар, балки томошабин бўлиб турганлар ҳам Аллоҳнинг олдида жавоб беради
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
АЛЛОҲ КИМГА ЯХШИЛИК ИСТАСА...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:
"Аллоҳ ким учун яхшилик истаса, уни баъзи дард ва балоларга йўлиқтиради".
Имом Бухорий
Дунёда дардга йўлиқиш, изтироб чекиш мўмин учун яхшилик ифодаси, гуноҳ ва азобдан қутулишнинг далолатидир.
Аллоҳ севган бандаларининг жазосини қиёматгача қолдирмайди. Дунёда унга баъзи дард ва азоблар бериб, уларни банданинг гуноҳларига каффорат қилади. Уни қиёматга пок, бегуноҳ қилиб етказади.
Аллоҳ яхшилик тиламаган бандаларига дунёда дард-алам чектирмайди, роҳат-фароғатда яшатади. Бундай кимсаларга қилган гуноҳлари жазосини қиёматда бирдан беради.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (Ўксинма)" китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
МЎМИН УЧУН ХОТИРЖАМ ҲАЁТ АСОСЛАРИ
◾️ Кибрли бўлманг. Камтарин ва мулойим бўлинг.
◾️ Ўзингизга ҳаддан ташқари ишонманг.
◾️ Ҳамма нарсага эришаман деб, ўзингизни қийнаманг.
◾️ Чорасизлик тузоғига тушманг. Ҳар қандай ҳолатда умид чироғи борлиги ёдингизда бўлсин.
◾️ Менда ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади, деб ҳаëтингизни чигаллаштириб юборманг.
◾️ Манманлик ва такаббурликка берилиб, атрофингиздагиларга озор етказманг, одамларни ўзингиздан
узоқлаштирманг.
◾️ Одамларга эвазсиз ва тамасиз яхшилик қилинг.
◾️ Инсон ëлғизликда бахт ва ҳаловат топмайди. Атрофингиздагиларни севинтиришга ҳаракат қилинг.
◾️ Ўлимдан қўрқманг, аксинча, унинг ҳақлигини ҳар доим ёдингизда тутинг.
◾️ Одамларга қилган яхшилигингиз ва хайр-саховатингизни унутинг. Уларни миннат қилиб савобингизни гуноҳга айлантирманг.
◾️ Сизга ёмонлик қилганларга ёмонлик билан жавоб берманг, ғазабингизни тийинг.
◾️ Ҳаловатингизни бузадиганлардан узоқ бўлинг. Қайғуга ботманг.
◾️ Ибодатларда собит бўлинг.
◾️ Хеч бир амалингиз қиёматга қадар сирлилигича қолади деб ўйламанг.
«Иймон ва ҳузун» китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Меҳнат мухожирлари Ўзбекистонга 9 ойда 11,3 млрд доллар пул жўнатган
👉 https://xabar.uz/x034
📲Каналга қўшилинг:
/channel/xabaruzofficial
АЁЛЛАРГА НАСИҲАТ
Жобир розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан ҳайит намозини ўқидик, азон ва қомат ўқилмасдан, хутбадан олдин намоз ўқий бошладилар. Кейин Билол розияллоҳу анҳуга эргашиб хутба ўқигани турдилар. Тақвога буюриб, тоат-ибодатга ташвиқ этдилар, инсонларга насиҳат қилдилар. Кейин масжид орқасидаги аёлларнинг ёнига бориб: “Садақа беринг, чунки кўпингиз дўзахнинг ўтинисиз!” деб панд-насиҳат қилганларида ёноқлари қизарган бир аёл ўрнидан турди ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, нега кўпимиз дўзахга ўтин бўламиз ?” деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом бунга жавобан шундай марҳамат қилдилар: “Чунки сиз жуда кўп нолийсиз, эрингизнинг неъматларини кўрмайсиз”. Шунда аёллар зираклари ва узукларини Билолнинг кийимига қўйиб садақа бера бошлади.
“Ҳикматлар хазинаси” китобидан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ОИША РОЗИЯЛОҲУ АНҲОНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida