КАТТА ЎЗГАРИШ
Бир қария денгиз қирғоғини айланиб юрган эди. Шунда кўзи бир болакайнинг тўлқинлар денгиз қирғоғига улоқтириб ташлаган денгиз юлдузларини териб қайтадан денгизга отаётганини кўриб қолди. Эртаси куни ҳам айнан шу жойда болакайнинг денгиз юлдузларини териб денгизга отаётганини кўрди. Бу нарса қариянинг ҳайратини оширди. Қария болакайга яқинлашиб ундан хотиржам овозда сўради:
-Ўғлим! Денгиз ҳар куни юзлаб денгиз юлдузларини қирғоққа улоқтиришини билатуриб битта-иккита юлдузни нега денгизга улоқтираяпсан?
Бола деди:
-Эҳтимол бу ишим катта ўзгариш ясар!
Қариянинг ҳайрати янада зиёда бўлди ва сўради:
-Ўғлим! Денгиз ҳар дақиқада сон-саноқсиз юлдузларни қирғоққа улоқтиради. Битта-ккита юлдузни денгизга улоқтиришинг қанақа ўзгариш ясаши мумкин?!
Болакай қирғоқдан битта денгиз юлдузини қўлига олдида, уни бор кучи билан денгизга, узоқроққа отди ва деди:
-Ҳеч бўлмаганда мана шу юлдуз ҳаётида катта ўзгариш ясар!
Биринчи дарс:
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу йўлда кетиб бораётган эди. Ҳеч кимга сир эмаски, у киши жуда ҳам ҳайбатли киши эди. Адолат ва қаттиққўлликни ўзида жамлаган эди. У кишидан шайтон ҳам қўрқар эди. Агар Умар розиёллоҳу анҳу бир йўлдан юрса шайтон ундан юришга қўрқар эди. У кишидаги адолат барчага омонлик берар эди. У кишидаги қаттиққўллик барчани сергак торттирар эди. У кишини кўрган болалар қочиб қолишди. Аммо Абдуллоҳ ибн Зубайр қочмади. Умар розиёллоҳу анҳу ундан сўради:
-Сен нега ўртоқларинг каби қочмадинг?
Абдуллоҳ деди:
-Сиздан қўрқадиган жиноят қилмадим. Йўл тор эмаски, сизга бўшатсам!
Баъзи болалар ўзининг фаҳми билан сизни лол қолдириши мумкин. Баъзилари эса ўзининг жавоби билан сизни жим қилиб қўйиши мумкин. Агар шунақа фаҳм кўрсангиз унинг қадрига етинг. Агар ҳақни гапирса унинг олдида тўхтанг. Ҳақни кичкина бола гапирсада, ҳақ сиздан каттадир. Ботилни катта ёшли инсон гапирсада, у паст нарсадир. Ёшларнинг орасидаги фарқ сизни алдаб қўймасин. Бугунги болалар эртанинг катталаридир. Огоҳ бўлингки, улар ҳамма нарсани диққат билан ёзиб боришади. Уларни бостирсангиз улардаги шижоатни сўндирасиз. Уни хорласангиз ўзига бўлган ишончини ва сизга бўлган эҳтиромини йўқотасиз. Шунинг учун болаларни қўрқитиб тарбия қилманг. Уларни эҳтиром асосида тарбия қилинг. Агар уларни қўрқитсангиз фақатгина олдингизда сизга итоат қилишади. Аммо эҳтиром асосида тарбия қилсангиз сизни ортингизда ҳам эҳтиром қилишади!
Болаларга енгил қараманг. Аббосий халифалардан Муътасим ўзининг вазири Ҳоқон бемор бўлганида кўргани борди. Ҳоқоннинг Фатҳ деган ўғли бор эди. Фатҳ кейинчалик улғайиб Аббосийларга вазир бўлган. Ўша пайтда Фатҳнинг ёши еттидан ошмаган эди. Муътасим у билан ҳазиллашмоқчи бўлиб деди:
-Отангнинг ҳовлиси яхшими ёки халифанинг саройими?
Фатҳ деди:
-Албатта отамнинг ҳовлиси яхши. Чунки унда ҳозир халифа бор!
Халифа боланинг жавобидан ҳайрон қолиб уни мукофотламоқчи бўлди ва қўлидаги узугини кўрсатиб деди:
-Бундан ҳам чиройли узукни кўрганмисан?
Халифа Фатҳга узугини бермоқчи эди.
Фатҳ деди:
-Узук тақилган қўл узукдан ҳам чиройлидир!
Фатҳ ибн Ҳоқон тарбиянинг натижасидир.
Тўғри, болалар ҳам катталар каби турли хил бўлишади. Аммо қисқа қилиб айтганда улар тарбиянинг ҳосилидир. Биз нимани эксак шуни ўрамиз. Арпа экан киши ҳеч қачон буғдой олмаган. Кактус эккан киши ҳеч қачон узум олмаган.
Тўғри, ҳосил айниб ҳам туради. Аммо бу нодир ҳолатлардагина бўлади. Экинзорга нима эксангиз одатда ўшани йиғиштириб оласиз!
Иккинчи дарс:
Ҳафсалангизни пир қиладиганларга эътибор берманг.
Бугун мева бериб турган ерларни кимдир “бу ер ҳосил бермайди”, деган!
Бугун давоси топилган касалликлар ҳақида кимдир бир пайтлар “бу касалликнинг давоси йўқ”, деган!
Абдулқодир Полвонов
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
35 йил фақат байрам қилдикми? (Ёхуд тил ҳақида фойдасиз мулоҳазалар)
Ҳужжатлар ўзбек тилида олиб борилсин дейилди-ю, идоралардаги қоғозлар ғализ иборалар билан тўлиб-тошди, суд қарорларини ўқисангиз, бир-бир ярим бетлик узундан-узун, чувалган жумлалардан ҳеч нимани тушуниб бўлмайди.
Манба
БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1954
ЯХШИЛИК
Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради:
— Банан қанча туради? - Ўн икки динор.
— Олма-чи? - Ўн динор.
Шу пайт дўконга шу маҳаллада яшайдиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради.
Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди.
Кампир "Алҳамдулиллаҳ, болаларим маза қиладиган бўлишди", деди.
Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди.
Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди.
Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:
"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим.
Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурури баланд. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик килишни хоҳлайман. Аллоҳнинг изни – менга ўргатган йўли билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим.
Бу кампир хафтада бир келади.
У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."
Халиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб, унинг пешонасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилган – бошидан кечирганлар билади.
Зеро, заррача қилинган яхшиликка ҳам мукофот ваъда қилинган!
Шуни доим ёдингда тут азиз биродар!
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз, III" китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
⚠️Кеча оқшом Исроил ҳаво кучлари Ғазо шимолидаги Байт Лаҳиа ҳудудидаги тинч аҳоли турар жойларига зарба берди.
Натижада 100 га яқин шаҳидлар борлиги айтилмоқда. Жабрланганларнинг асосий қисми эса, ҳар доимгидек яҳудийлар ўлдиришни яхши кўрадиган ёш болалар.
‼️Ҳозирда Ғазо шимолида интернет бутунлай узилган, Исроил армияси ҳудуддаги шифохоналар, мактаблар ва уйларни вайрон қилмоқда. Уйларидан чиқишни истамаган одамлар мажбуран кўчирилмоқда.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Билгинки, Иблиснинг одамлар устидаги энг аввалги ҳийла, найранги уларни илмдан тўсиш бўлган. Чунки илм уларнинг чироқларидаги ёруғлик, нурдир. Нурни ўчирар экан, уларни қоронғу зулматда хоҳлаганидай адаштиради, гангитади”, деди.
“Талбийси иблис” асаридан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
“Нега қиммат, доллар ошдими?” — АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбек тилида гапириб бозорлик қилди
Дипломатик миссия Ўзбек тили байрами муносабати билан ўзбекистонликларга ноодатий табрик тайёрлаган.
Kun.uz расмий канали
🌴🌴🌴HURMO GULI CHANGI 🌴🌴🌴
HURMO GULI CHANGINI SHIFOBAXSH XUSUSIYATLARI..
✓ Bepushlikni davolashda samarali.
✓ Ayollarda hayz körishini tartibga soluvchi vositadir.
✓ Jinsiy quvvatni oshiradi.
✓ Oshqozon suvini oladi va kuch beradi.
✓ Chanqoq va diareyani bostiradi.
✓ Ichki qon ketishini va yuqori qon bosimini oldini oladi.
✓ Yurak xurujini oldini oladi.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
HURMO GUL CHANGI xurmo daraxtining tanasida joylashgan ,,uruğlanish kurtaklari'' dan olinadi.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Dunyo olimlari tomonidan oʻtkazilgan ilmiy tadqiqotlar natijasiga koʻra u sperma sonini koʻpaytirishi isbotlangan.Xurmo gulchanglari bepushtlikda samarali qöshimcha chunki u spermatozoitlarni sifat körsatkichlarini yaxshilaydi.
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Ilmiy jihatdan tasdiqlangan ma'lumotlarga köra 1 oylik iste' mol qilish natijasida sperma soni 80% ga oshdi.Tavsiya qilingan davolash muddati 72 kun.
🌴🌴 QÖLLANILISHI 🌴🌴
500 Gr tabiiy asal bilan 20 gr xurmo gulchangini aralashmasi tayyorlanadi.Kelajakdagi ota va onalar 2 mahal ovqatdan oldin och qoringa 1 osh 1oshiqdan iste'mol qilishadi.Iste'moldan oldin yana bir bor aralashtiriladi.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
🎭 Лўли манзилда адашди 😅
Кун давомида сизга яхши кайфият тилаймиз
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Инглиз шоири Жон Милтондан: “Нега ўн тўрт ёшдаёқ (ворис шаҳзодага) подшоҳлик тожини кийишга рухсат берилади-ю, уйланишига бўлса, то ўн саккизга тўлмагунча рухсат этилмайди?”, деб сўрашди. У: “Чунки давлатни бошқариш, ҳукм юритиш аёлни бошқаришдан кўра осонроқдир”, дея жавоб берди.
“Инглиз адабиёти тарихи”дан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Абу Ҳафс Аббор раҳимаҳуллоҳ деди: “Абдуллоҳ ибн Шибримага бир ишда ҳожатим тушди у адо этиб берди. Унга ташаккур айтиб келдим. У: “Нима учун менга раҳмат айтмоқчисан?”. Мен унга: “Менинг фалон ишимни ҳал қилиб бердингиз”, дедим. У: “Бор, кетавер”, деди. Ва: “Агар дўстингни олдига у ҳал этишга қодир бўлган бирон ҳожатинг тушиб келса-ю, у ўзи ва молини сарф этмаса, у ҳолда, таҳорат олиб тўрт такбир билан (жаноза) намозини ўқиб қўй ва уни ўлганлардан ҳисоблайвер”, деди.
“Тарихи Димашқ” китобидан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Хас-хашак дарёни босгайми сира,
Чанг-ғубор офтобни тўсгайми сира?!
Олтин билан темир оловга тушса, ўртадаги фарқ янада жиддий аниқлашади. Не-не эътиқодсизлар, мушриклар ўзларининг ботил ҳаракатлари билан порлоқ қуёшни тўсмоқчи бўладилар. Бу ақли ноқислиқдан ўтиб тушувчи фосиқ хаёлдан ўзга нарса эмас. Бинобарин, дарё юзини хору хас қоплагани билан унинг оқими ва шиддатини асло-асло ўзгартиролмайди. Аксинча, бундай бўзов-тўсиқлар банди-бандидан ўпирилиб, тошқин-нинг кучайишига сабаб бўлади, холос. Эй инсон! Қалбинг ойнасини чанг-ғубордан пок тут. Ақлинг бовар қилмаган нарсалар сенинг машғулотинг эмаслигини англа.
"Най ноласи"
Жалолиддин Румий
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: « Аёлларнинг энг ёмони салфаъдир ».
Салфаъ -- Эркаклар билан тортишишда журъатли,тилини узун қиладиган ва улардан уялмайдиган, ҳаё қилмайдиган аёлдир.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Оқ танли солдат қора танли қулни стул ўрнида ишлатмоқда. АҚШ 1862 йил.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Сизларга Хожангиз ҳузурида амалларингизнинг энг яхшиси бўладиган, даражаларингизни кўтарадиган, олтину кумушингизни инфоқ қилишдан кўра хайрли бўлган, душманингизга йўлиққанингизда ўзаро Аллоҳ йўлида урушишингиздан кўра яхшироқ бўлган амал ҳақида хабар бермайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Хабар беринг”, – дейишди. У зот: “Аллоҳни зикр қилишингиздир”, дедилар».
Имом Табароний ривояти.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ҲАҚ СЎЗГА ЖУРЪАТ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифаликни қабул қилар экан:
– Ким менда бирор нотўғри ишни кўрса, тўғрилаб қўйсин, – деди.
Бу сўзни эшитиб одамлар ичида анчагина обрўга эга, сўзига ҳамма қулоқ соладиган бир киши ўрнидан туриб:
– Аллоҳга қасамки, агар сендан бирор ҳақсизликни кўриб қолсак, уни қиличнинг тиғи билан тўғрилаб қўйгаймиз! – деди.
Умар розияллоҳу анҳу хурсанд бўлиб:
– Аллоҳга ҳамдлар айтурманки, Муҳаммад умматидан Умарни қилич билан тўғрилаб қўйгувчи инсонни чиқариб қўйибди! – деди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан.
✍ Шамсиддин Табризий
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
🌴🌴🌴🌴🌴🌴
🌴 ХURMO SIRÓPI 🌴
🌱🌱 FOYDALI XUSUSIYATLARI🌱🌱
✓ ENERGIYA VA KALSIY MANBAYI
✓ ORGANIZMNI KISLAROD BILAN TAMINLAYDI
✓ MIYYA FAOLLIGINI YAXSHILAYDI
✓ XURMO SIROPI A, B1, B2, B6, B9, E, K, KALIY, NMAGNIY, TEMIR, KABI OZUQA MODDALARGA BOY
✓ IMMUNITETNI MUSTAHKAMLAYDI
✓ ONKALOGIK KASALLIKLARNI OLDINI OLADI
✓ ВYURAK QON TOMIR KASALLIKLARINI OLDINI OLADI
✓ QON BOSIMNI MEYORLASHTIRADI
✓ JIGAR VA BUYRAKNI TOZALAYDI VA DAVOLAYDI
✓ OVQAT HAZM QILISH TIZIMINI YAXSHILAYDI
✓ ICH QOTISHINI OLDINI OLADI
✓ ERKAKLARDA TESTОSTERON MIQDORINI OSHIRADI
✓ AYOLLAR UCHUN KAMQONLIKDA KALSIY TANQISLIGINI BARTARAF QILADI.
🌴🌴 TARKIBI 🌴🌴
1. ХURMO
2. ХURMO GULI CHANGI
3. ASALARI GULI CHANGI
4. JENSHEN
5. ZAFARON
.....XURMO TA'RIFI Xurmo insoniyat tarafidan ma'lum va mashxurdir .Alloh taolo Quroni karimda xurmo xaqida yetarlicha yuqori ta'riflar bilan ma'lumotlar bergan. Xurmo juda kóp mimeral, immunomodulyatór, antioksidantlar va vitaminlarga boyaslmeva hisoblanadi .Uning tarkibida inson organizmi uchun kerakli 23 xil turdan ortiq bitaminlar mavjud. Xurmodagivitaminlar boshqa mevalarda bunday jamlikda uchramaydi.
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
Biz sizlarga, xurmo zafaron, asalari guli changi, jenshen, xurmo gul changidan vafoydali mahsulotlardan tayyorlangan 💯% tabiiy mahsulotni taqdim etamiz. Tabiiy xurmo siropi inson soğliği uchun kalsiy manbai, xurmo siropini ixlos bilan iste' mol qiling va bunga ózingiz guvoh bóling Ixlos barcha darddan xalos.
🌴 QÓLLANILISHI 🌴
ERTALAB VA KECHDA OVQATLANISHDAN 1 - SOAT AVVAL 1 OSH QOSHIQ SIRÓPNI SUT YOKI QAYNATILGAN SUV BILAN QÓSHIB ISTE' MOL QILISH TAVSIYA QILINADI.MUZQAYMOQ VA SHIRINLIKLAR TARKIBIGA QÓSHIB BIRGA ISTEMOL QILISH MUMKIN.
📌 Saqlash tartibi sovutgichda yoki salqin joyda saqlansin.Xar safar iste'mol qilinganda toza va quruq qoshiqdan foydalaning.
📌 ESLATMA: QANDLI DIABET KASALLIGI BOR INSONLAR HOMILADOR AYOLLAR SHIFOKORINGIZ BILAN MASLAHATLASHGAN HOLDA ISTE'MOL QILING!
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
ОСОН САВОБ ИШЛАР!
1. Масжидга битта курси қўйиб қўйинг. Унда намоз ўқиган инсоннинг ажрини оласиз!
2. Хонангизнинг деразасига қушлар учун бир идишга сув, бошқасига дон - дун солиб қўйинг!
3. Қишнинг аввалида, ўзингизнинг эҳтиёжингиз тушмайдиган иссиқ кийимларни олиб, совуқда ишлайдиган, муҳтож ишчиларга беринг!
4. Хонангизга қутича қўйинг. Ҳар гуноҳ қилганингизда унга маълум миқдор жарима пули солинг. Ҳар ойнинг охирида уни очиб, садақа қилинг!
5. Иссиқ кунларда ўзингиз билан муздек сув оволинг! Қуёш остида ишлаётганларга бериб ўтинг!
6. Масжидга мусъҳаф қўйинг! Уни ўқиганнинг савобидан баҳраманд бўлинг!
7. Ичган сувингиздан ошиб қолса, ерга тўкмасдан, бирор ўсимлик остига тўкинг!
8. Табассум қилинг, салом беринг, чиройли гапиринг... булар - садақа.
9. Ухлашдан олдин, сизни ғийбат, чақимчилиқ, зулм билан ёмонлик қилганни кечиринг.
10. Жанозага эргашинг!
11. Масжиднинг тозалиги, хушбўй бўлишига оз бўлса - да ҳиссангизни қўшинг!
12. Юрган йўлингизда зикр билан машғул бўлинг!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:
- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?
Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир.
“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Она кўнглини шод этиш барча амаллардан афзал
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
#мултфалсафа 😐
...- Наҳотки бутун дунё остин-устун бўлаётганидан ранжимасангиз?! Ахир...
- Бииип!..
📱 Дилфуза Комил
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу битта масала билан йиқитди:
— Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради...
Студентларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди.
Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан:
— Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак, — деб жавоб берибди!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
QARG’ALAR uchsa qaraylik,
Marg’ilonning yo’liga!
(Xalq og‘zaki ijodi)
Rejissor, rassom, tasvirchi va montajchi:
Elnur EGAMOV
Qo’shiq:
FOZIL guruhi
Cho’lpon she’ri ijrochisi:
Erkin BOZOROV
——————————————————
Qo’shiq 1875-yildagi Marg’ilon qatliomi haqida. 1938-yil 4-oktabr esa millatimiz oydinlari qatag’on bo’lgan kun. Bugun qonli tariximizni yodga oldik. Hurriyat yo’lida jon berganlar yodi barhayot!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
“Пора олиш камайиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ортган” — Акмал Бурҳонов
Ўзбекистонда амалдорларнинг пора бериши ва олиши кескин камайган, лекин бюджетни талон-торож қилиш ва ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари кўпайган. Аксилкоррупция агентлиги коррупционерларга судда енгиллаштирувчи чоралар қўллашни тақиқлашни таклиф қилмоқда. “Масалан, пора олиш учун 10 йил қамоқ жазоси берилса, жиноятчи шу жазони 10 йил тўлиқ ўташи белгиланмоқда”, деди агентлик директори.
👉 https://kun.uz/kr/62142607
Kun.uz расмий канали
Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида эса, даволашнинг иложи қолмаган бўлади.
Отто фон Бисмарк
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ўзбек уруғларининг тарихи
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Уламоларимиздан бирлари айтадилар:
«...Сизларга ибрат бўлсин деб, айтиб бераман, бу–ҳаётда учраб турадиган нарса–дегандилар...
Ишдан келсам онам ҳар сафар янги муаммо топиб қўйган бўлардилар. У– онам, бу–аёлим. Иккалаларининг ораларида қийналиб кетардим. Ҳар ишидан айб топишга ҳаракат қилардилар, таом тайёрласа "бемаза", тайёрламаса "дангаса" дердилар. Дастурхонга келтирилганини емасдилар, кейин мен "Ҳа, менга ҳам ёқмайди" деб қўярдим, сўнг онам, "йўқ, яхши тайёрлайди" деб қолардилар. Ора-орада уйга олиб кириб, ёлғондан тўполон қилиб қўярдим. Қўлларимни бир-бирига уриб, шапалоқлагандай овоз чиқариб, сўкиб қўярдим. Онам шу билан беш-ўн кун келинлари билан жуда яхши юрардилар. Кейин яна бошлаб қолардилар, мен яна рўл ўйнаб қўярдим, "мазлума келин"ларига раҳимлари келиб, ҳаммаси вақтинча изга тушиб кетарди. Хуллас, эр аёли билан онасининг ўртасида мувозанатни ушлаб туриши керак...» дердилар.
Демак, келин-куёвлар бир-бирларига бўлган муносабатларини ҳам атрофларига билдирмаганлари яхши экан, деб ўйлайман. Оналарда ҳам рашк бўлади...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
БАВОСИР (ГЕМОРРОЙ)
КАСАЛЛИГИ УЧУН МАЛҲАМ.
Бу малҳам эркак ва аёлларнинг орқа тешик ва йўғон ичакларидаги ички ва ташқи шиш, яра ва ўсимталарни сўриб, қуритиб даволаш хоссасига эга.
Ички ва ташқи бавосирларга фойда қилиб, қон ва йирингларни қуритиб, оғриқларни қолдириб, шамоллашларни даволайди. Шунингдек тананинг бошқа жойларидаги кўз яра, чипқон ва шу каби яраларга ҳам таъсири яхшидир. Аёллар касалликларидан киста, миома, фиброма ва турли ҳил шамоллашларда томпон қилинса яхши таъсир қилади. Аёллар кўкраги ёрилишида ҳам яхши натижа беради.
Бу малҳамни ҳайзли кунларда қўйиш мумкин эмас. Даволаниш муддати йигирма кун.
Таркиби: Аччиқ эрмон, қариқиз ўти, чистотел, зиғир уруғи, аччиқ тош, аччиқ бодом мағизи, қора ҳалила меваси.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida