odamlar_orasida_dastur | Неотсортированное

Telegram-канал odamlar_orasida_dastur - Одамлар Орасида

3807

Реклама учун : +99893 396 20 04

Подписаться на канал

Одамлар Орасида

Уруш тужжорлари ёхуд “бир ўқ билан икки қуённи ураётган” қотиллар (+видео)

Дунёдаги урушлар вайронагарчилик келтириши, инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилиши ва гуманитар халқаро вазиятни издан чиқариши сир эмас. Шунга қарамай, жаҳонда урушларга бутунлай бошқа тарафдан – манфаат нуқтаи назаридан қарайдиган ўйинчилар ҳам бор. Уруш тужжорлари учун турфа халқлар тортаётган азоб-уқубатлар қурол сотишдан олинадиган миллиардлаб долларлик фойдага таққослаганда арзимасдир.

Батафсил: https://azon.global/2015

©️Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

РИЗҚНИНГ ДАРАЖАЛАРИ

1. Мол-мулк, ризқнинг энг қуйи даражаларидандир.

2. Офият, соғлик-омонлик ризқнинг энг юқори даражаларидандир.

3. Солиҳ фарзандлар, ризқнинг энг фазилатлисидир.

4. Аллоҳнинг ризолигини қозониш эса, ризқнинг энг мукаммалидир.

Роббим, барчамизга мукаммал ризқ берсин!
Ўзини рози қилмагунимизча бизни вафот эттирмасин!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Яширилган миллиардлар, қимматбаҳо Mercedes ва Райҳоннинг 1,8 млн долларлик уйи — Panorama Airways ва Gulbakhor Airways иши тафсилотлари

Минглаб ўзбекистонликлар Умра зиёратига бориб, Саудияда узоқроқ қолиб кетишига сабаб бўлган Panorama Airways ва Gulbakhor Airways компанияларининг норасмий раҳбари бир киши бўлиб чиқди. У жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбланмоқда. Иш тафсилотининг хонанда Райҳон Ғаниевага алоқадор жиҳати ҳам бор.

👉 https://kun.uz/kr/51066668

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

⚡️Россияда хар куни мигрантларга рейд ўтказилиб, урушга жалб қилинаётгани айтилмоқда

Красноярскда маҳаллий бозорларда рейд ўтказилиб, 520 мигрант қўлга олинди, улардан 100 га яқинига харбий чақирув қоғози берилди, чунки улар Россия фуқаролигини олиб қўйгани важ қилинмоқда, фуқаролик олмаганларга эса урушга бориш таклиф қилинмоқда

Қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон, Озарбойжон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари борлиги таъкидланмоқда.

👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ОРГАНИК БУҚОҚҚА ФОЙДАЛИ

КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТАРКИБИ 100%  ҲАЛОЛ БУҚОҚ ДОРИ


✔️ ЙОД ЕТИШМАЙДИГАН ЮРТЛАРДА ЯШОВЧИЛАРГА КУНДАЛİК ЙОДНИ ЕТКАЗİБ БЕРАДИ.

✔️ БУҚОҚНИНГ 1-2-3 ТУРЛАРИНИ   ДАВОЛАЙДИ.

❌( ОРГАНИЗМИ КЎП ЙОД. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ТОКСИК БУҚОҚ КАСАЛЛАРИГА ИЧИШ МУМКИН  ЭМАС)

✔️НЕРВ СИСТЕМАСИНИ ЯХШИЛАЙДИ
КЎЗ УЧУН  ФОЙДАЛИ
✔️ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
✔️ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
✔️ ТЕРИГА, СОЧ ТЎКИЛИШИДА ҲАМ ЖУДА ФОЙДАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ.
✔️ ТЕРЛАШНИ ҚОЛДИРАДИ

☝️ КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ИЧИШИ МУМКİН.

ҲАР КУНИ 1 ТАБЛЕТКАНИ, НОНУШТАДАН 30 ДАҚИҚА ОЛДИН, ОЧ ҚОРИНГА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ҳаёт ўзининг ҳуштамлигини умидли қалбларга улашади, умидсиз қалблар эса ўз ғам ва андуҳларига ўралиб ноумидлик лаззатидан, ҳаётнинг ҳуштам таъмини сезмайди...
Ҳаётни таъмини тотиш учун эса биз аввало қалбларни англашимиз, руҳиятимизга эса яхши ўй ва яхши гумонларни ҳамроҳ этишимиз даркор...
Зеро яхши гумон ва яхши ният, ўзининг ортидан яхшиликлар олиб келади...
Мавлоно Румий айтганларидек...

''Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади.
Гўзал ўйла, гўзал яша.''

ҲУСНИДДИН...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди

Қибрай туманида 35 ёшли аёл ИИБ “ясаган” жиноятнинг қурбони бўлди. Иш “жудаям саёз ва процессуал нормаларга мутлақо зид олиб борилгани”, уни кўрган судя эса “осмонга қараб” ҳукм чиқаргани оқибатида боқувчисиз бир оила пароканда қилинди. Бу нотўғри ишлар ортидан умри етимлик ва сарсонликда ўтган аёлнинг қисмати фарзандларида ҳам такрорланмоқда: отасиз болалар онасиз ҳам қолишди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Эр машинада ишга кетган хотинига қўнғироқ қилиб:
— Хотин, йўлда хушёр бўл, хозир радиодан эшитдим, шахарда битта тентак машинани фақат қарама-қарши йўлдан хайдаётган эмиш. Яна рўпарангдан чиқиб қолмасин!

Хотин:
— Битта машина дейсизми, дадаси?! Мендан бошқа ҳамма машина тескари юрибди, ҳаммаси...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ОТА-ОНА ВАФОТИДАН СЎНГ ҚИЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ИШЛАР

Молик ибн Рабиа розияллоҳу анҳу бундай дейди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида ўтирган эдим. Ансорийлардан бўлган бир йигит келди ва у зотдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, ота-онам вафотидан сўнг мен уларга қилишим лозим бўлган бирор яхшилик қолдими?” У зот: “Ҳа, тўрт яхшилик. Уларнинг ҳақига дуо қилиш ва истиғфор айтиш, уларнинг аҳд-ваъдаларини бажариш, уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш, улар туфайли боғланган қариндошларинг билан силаи раҳм қилиш. Сен уларга вафотларидан сўнг қилишинг лозим бўлган яхшилик ана шулардир”.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

«Рязан шакари» – Россиядаги шов-шувли ҳодиса тарихи

1999 йилнинг сентябрда уч нафар шахс Рязан шаҳридаги кўп қаватли уй ертўласига шубҳали қоплар жойлайди. Бу ишни ўша уйда яшовчилардан бири кўриб қолади ва полицияга хабар беради. Полиция текширганда қопларда портловчи модда борлиги ва уларни жойлаганлар ФХХ ходимлари экани аниқланади...

👉 https://kun.uz/kr/57402551

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Фаластинлик болалар Исроил бомбардимонида ҳалок бўлган ота-оналари ва ака-укалари билан хайрлашмоқда.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

​​Ишхонадаман.
Хонага кўринишидан 40 ёшлардаги бир киши кириб келди.

- Ассалому алайкум. Опа, фарзандли бўлган эдим. Метрика олиш учун нима қилишим керак.
- Эр-хотинни паспорти ва ЗАГС қоғоз керак бўлади.
- Ие, ҳужжатларни олиб келмабману, шундай ёзиб беравермайсизми?
- Йўғ-е, бўлмайдида.
- Жуда узоқ вақт кетмайдими?
- Ҳужжатларни олиб келаверинг, тезда ишингиз битади.

Бирор соат ўтмай йигит яна кириб келди.

-Сиз ёзиб бўлгандан кейин нима қилишим керак?
- Нечанчи фарзандингиз?
- Тўртинчиси.
- Тўртинчи фарзандда ҳам метрика олиш учун нима қилишни билмайсизми?
- Ҳа, опа, чиндан билмайман. - йигит хўрсинди.

Бироз тўхтадида, кейин гапларини давом эттирди.

- Дадамни ўтганларига энди уч ой бўлади. Ишонмассиз, шу уч ой ичидаёқ шунақаям ўринлари билиняптики...

Йигит яна тин олди ва;

- Дадам ҳаётликларида, бирор маротаба ҳам уйимиздаги ҳужжат ишлари билан шуғулланмаганман. Ҳаттоки фарзандларимга ҳам метрикани дадамни ўзлари олиб келишган эди. Баъзи бир коммунал тўловларни борлигини билмас ҳам эканман. Рўзғор бозорлигини-ку айтмай қўяверай.
Дадам ҳали ёшлар, бақувватлар деб юраверибмиз, ўлимни хаёлимизга ҳам келтирмагандик.
Энди ўйласам, айтарли хизматларини қилмабман ҳам. Ўтгунларича улар биз фарзандларни хизматимизни қилишибди. Менга шу армон бўлиб қолди.-деди.

Йигит гапидан тўхтади, назаримда айтмоқчи бўлган гапларини айтолмади, кўзларида ёш қалқди, сўзлари бўғзига тиқилди.

Малика Аъзамжонова.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

САХИЙЛАР САХИЙСИ

Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу сахийлиги билан машҳур эди. Кунларнинг бирида бир боғ ёнидан ўтиб қолди. У ерда бир қул ишлар, хурмоларни йиғар эди. Боғ хўжайинининг ўғли унга икки дона кулча келтирди. Хизматчи кулчаларни ейиш учун энди ўтирмоқчи бўлганида тилини осилтириб, думини ликиллатиб бир кучук келиб қолди. У бир кулчани кучукнинг олдига ташлади. Жонивор кулчани паққос тушириб, яна думини ликиллата бошлади. Хизматчи иккинчи кулчани ҳам кучукнинг олдига ташлади ва туриб ишини давом эттирди.
Бу воқеани кузатиб турган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг бу ишидан ажабланиб, ундан сўради:
– Нима учун икки дона кулчани ўзинг емай кучукка бердинг?
Хизчатчи деди:
– Одатда бу ерларда кучуклар бўлмайди. Бу жониворни бу ерга фақат очлик бошлаб келган. Шу боис кулчаларни унга бердим.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу деди:
– Энди нима қиласан?
Хизматчи деди:
– Оч ҳолда кун ўтказаман.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар деди:
– Одамлар мени сахий деб билишади. Бу хизматчи мендан ҳам сахий экан.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу қулнинг хўжайини олдига бориб, уни сотиб олишини айтди. Қулнинг хўжайини:
– Нега уни сотиб олмоқчисан? – деди.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу кўрган-кузатганларини айтиб берди ва уни сотиб олиб озод қилмоқчи ҳамда боғни ҳам унга олиб бермоқчи эканини айтди.
Қулнинг Хўжайини деди:
– Сен унда биргина шу хислатни кўрдингми? Биз ҳар куни унда ажойиб ҳолатларни кузатамиз, – деди ва уни Аллоҳ розилиги учун озод қилганини ҳамда боғни ҳам унга ҳадя қилганини айтди.

Муҳаммад Ҳажжорнинг "Самийрул муъминийн" китобидан
Т.НИЗОМ таржимаси.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Охирги замонда энг кам топиладиган нарса ҳалол дирҳам (маблағ) ёки ишончли биродардир.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан. Ибн Асокир ривояти.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Сўнгги пушаймон

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бир депутат опа дўкон айланиб юриб, сотувчидан сўрабди:
— Анави гулли, бежиримгина кўринган нарса нима?
— Бу антиқа совға. "Ягона севгилимга" деган ёзуви ҳам бор.
— Шундан менга олти дона бериб юборинг...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ҳудҳуд Сабаъдан қайтган пайтда уларнинг тараққиёти ва маданиятлари гуллаб-яшнагани ҳақида гапирмади. Балки:

"Мен у ва унинг қавми Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда-ибодат қилаётганларини кўрдим" ("Намл" сураси, 24-оят) деди.

Бугун айрим одамлар Ғарбдан қайтишса, унга эртаю-кеч поклаб-ҳамд айтувчи бўлиб, ҳамма камолотни уларда кўрувчи бўлиб қайтишади. Камига ватан ва миллатларини масхаралаб сўкадиган бўлиб қолишади.

Ҳудҳуднинг тавҳидга эътибори бугунги кўпгина мусулмонларнинг эътиборидан кучли бўлган.

Алиса Эйманол

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Қонунчилик палатаси эшакни «истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар» қаторига қўшди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/43087916

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

БЎРИ ЧАҚИРГАН МАЖЛИС
ВА БЕОДОБ ОТ ҲАҚИДА ЛАТИФА

Бўрининг қорни тўйди,
Гўшт ҳам тегди жонига.
Эчки, қуён, от, қўйни
Чақирди у ёнига.

Деди: ҳозир тўқ пайтим,
Фойдаланиб қолинглар.
Менга дашномлар айтиб,
Танқид қилиб олинглар.

Қани, бошла, қуёнбой,
Бир эшитай сўзингни.
Ботирсан-ку, бийронбой,
Кўрсатиб қўй ўзингни.

Ўртага чиқди қуён,
Авайлаб ўз жонини.
Ўлтирар бўри полвон
Қашлаганча қорнини.

Қуён деди: «Минг раҳмат,
Менда ҳеч шикоят йўқ.
Сиздек олиймарҳамат
Соҳиби иноят йўқ.

Мен қулингиз на дердим,
Сизга фидодир жоним…»
Бури хурсанд ҳайқирди:
— Баракалла, Қуёним.

Бунча ширинсан, оқил,
Чидаш қийин, не дейман.
Ҳозир тўқман, тонгда кел,
Наҳорга сени ейман.

Қуён кетди бош эгиб,
Мунгайганча дилхаста.
Сўнг қўйга навбат тегиб
Минбарга чикди аста.

Деди: Ҳеч вақт ҳеч бўри
Биздан ҳол сўрган эмас.
Минбар бериб, жой тўрин
Муносиб кўрган эмас.

Бу обрў, бу ҳурматдан
Мен теримга сиғмадим.
Бундай зўр марҳаматдан
Таъсирланиб йиғладим.

Бизлар мўмин, маъқул эл,
Раҳм эт, ўзга не дейман.
Бўри деди: индин кел,
Сени тушликка ейман.

Қўй кўз ёш тўкди баъраб,
Исён қилмади лекин.
Кетаркан маъюс қараб,
«Раҳмат» деб қўйди секин.

У кетгач келди навбат
Узунсоқол эчкига.
Унга тегди таклиф хат
Пайшанба кун кечкига.

Ниҳоят, охирги гап
Навбати отга етди,
У бўрини мўлжаллаб
Жағига чунон тепди.

Олов сачраб кўзидан
Бўрида жон қолмади.
Кетганича ўзидан
Қайтиб тура олмади.

Ҳамон унутмас отнинг
Бу ишин ва дер ҳар вақт:
— Мендек демократнинг
Падарига минг лаънат!

Бемаъни мажлисга мен
Икки дунё қайтмайман.
От — беодоб, от ўлсин,
Зиёфатга айтмайман.

Лекин унга тан бериб,
Ичида «қойил» деди.
Қуён, эчки ва қуйни
Айтган вақтида еди.

©️ Эркин Воҳидов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Зотан Аллоҳ, Уни унутганимиз сабаб бизга зулм қилмади, аслида биз, Уни унутганимизда ўзимизга ўзимиз зулм қилдик...

📚 “Тунги суҳбатлар” китобида шундай ҳикоя қилинади: Бир гўзал воқеа ўқиган эдим. Саҳиҳлигини билмайман. Бу воқеа Бани Исроилда бўлган. Мусо алайҳиссалом Роббиларига муножот қилгани чиқадилар ва ундан сўрайдилар: - Эй Роббим! Заиф инсон кучли инсондан ҳаққини қандай қилиб олади...? Аллоҳ таоло деди: Эртага фалон жойга бор, ўз кўзинг билан кўрасан!
Эртаси куни Мусо алайҳиссалом айтилган жойга борибдилар. У ерда тоғнинг бағридан отилиб чиқаётган шаршарани кўрибдилар. Шаршара пастга тушиб оқар дарёга айланар эди. Мусо алайҳиссалом заиф инсон кучли инсондан ҳаққини кандай олишини кўриш учун ўша ерда ўтирдилар. Бироздан сўнг у ерга бир чавандоз сув ичгани келди. У сув ичишга халақит бермаслиги учун белидаги белбоғини ечиб анҳор четига қўйди. Отини ўша ердаги дарахтга боғлади. Сўнгра сувга тушиб чўмилди. Кейин анҳордан чиқиб кийиндида, отига миниб жўнаб кетди. Белбоғини ўша ерда унутиб қолдирди. Кейин бир кичкина болакай эшак миниб келиб қолди. У ҳам сув ичиб, анҳорда чўмилди. Сўнгра бир четда турган белбоғни кўрди. Унга ҳамён боғланган эди. Бола ҳамённи очди, унинг ичида олтин бор эди. Бола белбоғ ва ҳамённи олиб, эшагига минди-да, жўнаб кетди. Бироздан сўнг у ерга бир чол келди. У ҳам сувдан ичиб, анҳорда чўмилди. Шу пайт ҳамёнини қидириб чавандоз келиб қолди. Чолни кўриб, ундан ҳамёнини сўради. Табиий, чол ҳеч қанақа ҳамённи кўрмаганини айтди. Чавандоз қиличини чиқариб, чолнинг бошини узиб ташлади. Мусо алайҳиссалом бўлган воқеани кўриб тафаккур қилдилар. Сўнгра Аллоҳга дедилар: Эй Роббим! Бу чавандоз чолга зулм қилди-ку!
Аллоҳ таоло деди: Эй Мусо! Бу чол чавандознинг отасини олдинроқ ўлдирган эди. Болакайнинг отаси эса чавандознинг отасини уйида йигирма йил ишлади. Чавандознинг отаси унга зулм қилиб, ҳаққини бермасдан қувиб юборди. Чавандоз отасининг қасосини чолдан олди. Болакай эса отасининг ҳаққини чавандоздан олди. Заиф инсон кучли инсондан ҳаққини ана шундай қилиб олади! 📝Қиссадан олишимиз керак бўлган хулоса шундаки, жазо амалнинг жинсидан бўлади. Қилмишингга яраша жазоланасан. Бу Аллоҳнинг адолатидандир. Ким ўғирласа, ундан ҳам ўғирлашади. Ким зулм қилса, унга ҳам зулм қилишади. Ким бировнинг обрўсига тажовуз қилса, Аллоҳ унинг тажовузини ўзига қайтаради. Шунинг учун биз бировни ҳимоя қилганимизда, аслида ўзимизни ҳимоя қилаётган бўламиз. Ким яхшилик килса, яхшилик кўради.
Тикан эккан киши асло гул териб олмайди. Бир йигит ожиз бўлиб қолган отасини хотинининг қистови билан узоқроқ жойга ташлаб келмоқчи бўлибди. Отасини ўша жойга олиб борганида отаси дебди: Ўғлим! Мени ташлаб кетсанг, анави тошнинг устига қўйиб кет.
Йигит ажабланиб сўрабди: Нима учун?
Ота дебди: - Чунки мен отамни ўша тошнинг устига қўйиб кетган эдим!

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу умматда ер ютиши, бошқа махлуққа айлантириб қўйиш ва тош ёғилишига йўлиқиш бор», дедилар. Мусулмонлардан бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу қачон бўлади?» деган эди, у зот: «Раққосалар ва созлар кўпайганда, хамр ичилганда», дедилар». (Имом Термизий ривояти)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бу ёш бола Исроилнинг Ғазо шимолидаги беғараз ҳаво ҳужумлари туфайли тўрт аъзосидан учтасини йўқотди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ENERJI
Жинсий заифлик, майлсизлик, қувватсизликни даволайди.
Бепуштликда фойдали.
Истеъмол қилиш муддати: 20 кундан 3 ойгача.
Ножўя таъсири: Зарарсиз

☎️ МУРОЖААТ УЧУН телфонлар:

(ТОШКЕНТ) Чорсу.
☎️ +99878120 07 70
+99890 927 86 38

Улгуржи савдо учун:

📞 +998933962004

OOO "ECO TIB" маҳсулоти.
Сертификатланган.

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

“Дарсга киритмаслик билан қўрқитишяпти” — ТДПУ ягона формани жорий этмоқчи

Тошкент давлат педагогика университетининг бир гуруҳ талабалари ягона мажбурий форма қилинаётганидан норози. Форма талабаларга 250 минг сўмдан сотилаётгани, уни олмаганлар дарсга қўйилмаслик билан қўрқитилгани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/16410017

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

⚡️Дубайда 470 нафар ўзбекистонлик миллионерлар борлиги аниқланди

Дубайда қиймати миллиард доллардан ортиқ кўчмас мулкка эга бўлган Марказий Осиёдан келган муҳожирлар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи экспертлари АҚШ маълумотларига асосланиб хабар берди.

Хабарга кўра, Дубайда кўчмас мулкка эга бўлган марказий осиёликлар сони 2410 тани ташкил қилган. Уларнинг Дубайдаги уйлари сони эса 4420 та. Давлатлар кесимида бўлиб чиқадиган бўлсак, бу борада ўзбекистонлик миллионерлар иккинчи ўринда. Келтирилишича, Дубайда ўзбекистонлик миллионерлар сони 470 нафар, улар эгалик қилаётган кўчмас мулклар эса 780 та.

Шунингдек, Дубайда 1500 нафар қозоғистонликларнинг 2700 та уйи бор. Туркманистон эса ўзининг 220 та миллионерлари билан учинчи ўринни эгаллаган. Тожикистон ҳамда Қирғизистонда Дубайда кўчмас мулкка эга миллионерлар сони бир хил, яъни 110 нафардан.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Москва областидаги сайловларда асли ўзбекистонлик номзод ғолиб чиқди. Тўрт кун ўтиб мандатни топширишга мажбур бўлди

Баҳромжон Ҳасанов депутатликка сайланганидан кейин интернетда миллатчилар босимига учраган.

👉 https://kun.uz/kr/06993757

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Қашқадарёда солиқчилар ресторанда қарзга еб-ичиб, кейин тадбиркорни текширгани ва қаматиб юборгани айтилмоқда

Кўкдала туманида солиқчилар кунини нишонлаган солиқ инспекторлари ресторанда маишат қилиб, ҳисоб-китоб қилмай кетиб қолгани, кейинроқ пулини сўраган тадбиркорга текширув эълон қилиб, ресторанни ёпишга урингани айтилмоқда. Ўртадаги келишмовчилик тадбиркорнинг 6 суткага қамалишига олиб келган.

👉 https://kun.uz/kr/02975383

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Жуда кўп нарсани ҳис этиб, англаб турган зотнинг ҳаёти қийин кечади. Ҳаётни жуда қисқа қилиб бўлиб олиб, буёғи меники, нариги ёғи билан ярим тийинлик ишим йўқ, дейдиган одам бахтлидир...

Рауф Парфи

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Антарктида олдида турган жиддий муаммо. Олимлар хавотирли фактни очиқлади

Манба
👉 https://xabar.uz/uos4

Читать полностью…
Подписаться на канал