odamlar_orasida_dastur | Неотсортированное

Telegram-канал odamlar_orasida_dastur - Одамлар Орасида

3807

Реклама учун : +99893 396 20 04

Подписаться на канал

Одамлар Орасида

ЁЛҒОН ТАҚВО!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозорда бир кишининг бир дона хурмони кўтариб: “Бу хурмони топиб олдим, кимники?”, деб бақириб юрганини кўриб қолди. Уни тўхтатиб деди:
“Уни еявер, эй ёлғон тақво соҳиби!”.

Кўп инсонларни оддий ишларда парҳез қилиб юрганини кўрамиз. Уларни кўриб гўё саҳобаларнинг қолдиғими деб ўйлайсиз. Аммо қолган ишларини ҳам билганингиздан кейин улар билан ислом ахлоқи ва тақвоси ўртасида машриқ ва мағриб қадар масофа борлигига гувоҳи бўласиз!
Бу нарса мағзга эътибор бермасдан пўчоққа аҳамият бериб юришдир. Бу нарса ички оламга эътибор бермасдан ташқи кўринишни чиройли қилиб юришга ўхшайди.
Мисвок суннат, аммо кишиларни ғийбат қилиб гўштини ейиш ҳаромдир. Бундан сақланиш эса фарздир!

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзини ибодатлардан чарчаган кишидек кўрсатиб, эгилиб юриб бораётган бир кишини кўриб қолди ва кишилардан унинг кимлигини сўради. Кишилар унинг зоҳид ва обид эканлигини айтишди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу уни тўхтатиб дарраси билан урди ва деди:
-Аллоҳ сени ҳалок қилсин! Динимизни ўлдирма. Ислом касалманд эмас!

Зоҳидлик дегани эгилиб, бошни хам қилиб, худди ўлиб қоладигандек, эски кийимларни кийиб юриш эмас. Зоҳидлик бу ҳаромни тарк қилиш. Ким ҳаромни тарк қилса гарчи Қоруннинг молига эга бўлсада, зоҳиддир. Ким ҳаромга шўнғиса, гарчи бир бурда нони бўлмасада зоҳид эмасдир!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
-Кишида минг дирҳам бўлса ҳам зоҳид бўлиши мумкинми?
Имом деди:
-Албатта! Шарти шуки, пул қалбида эмас, қўлида бўлсин!

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида Абу Дардо розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради. Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:
-Аллоҳдан мунофиқликнинг хушуъсидан паноҳ сўрайман!
Одамлар сўрашди:
-Мунофиқликнинг хушуъси нима?
Абу Дардо розияллоҳу анҳу деди:
-Тананинг қўрқаётганини, аммо қалбнинг қўрқмаётганини кўришингиз!

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ҳали шунақанги одамлар дунёга келади, улар риё ва сумъа учун хушуъ қилишади. Улар йиртқич бўриларга ўхшашади. Мақсадлари дунё ҳамда ҳалол-ҳаромлигига қарамасдан пул жамлашдир!”.

Бир киши имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб сўради:
-Эй имом! Мен чидай олмасдан бир аёл билан зино қилиб қўйдим. Унинг ўғли зинодандир!
Имом сўради:
-Бундан кўра азл қилсанг бўлмасмиди?!
У деди:
-Азлнинг макруҳлигини эшитган эдим!
Шунда имом деди:
-Зинонинг ҳаромлиги сенга етиб келмабди-да!

Оиша розияллоҳу анҳо бир кишининг эгилиб ҳолсиз юриб бораётганини кўриб сўради:
-Унга нима бўлган?
Одамлар дейишди:
-У зоҳид!
Шунда Оиша розияллоҳу анҳо деди:
-Умар розияллоҳу анҳу ҳам зоҳид эди. Гапирса овози жарангдор чиқар эди, юрса ҳаммадан олдин юрар эди, Аллоҳ учун бировни урса оғритар эди!

Аллоҳим! Сендан ёлғон тақводан, тана хушуъ қилиб қалб бузуқлигидан, Сенга бир нарсани, бандаларингга эса бошқа нарсани кўрсатишдан паноҳ сўраймиз!

©@Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Шекспир айтган эди:
"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
• Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб.
• Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
• Ҳамиша кулиб боқинг!
• Гапиришдан олдин тингланг!
• Ёзишдан олдин ўйланг!
• Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топинг!
• Аразлашдан олдин кечиришни билинг!
• Оғритишдан олдин ҳис қилинг!
• Нафратланишдан олдин севинг!
• Ўлишдан олдин яшанг".

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

“Синфда ўқувчи кўп, дарслар тарбиявий соат билан ўтиб кетади” — юқори синф ўқувчилари

Мактабни тамомлаш арафасидаги ўқувчи ёшларни ўқитилаётган фанлар ва берилаётган билимлар қониқтиряптими? Kun.uz “Биринчи қўнғироқ” кунида Тошкентдаги 144-сонли мактаб битирувчилари ўртасида кичик сўров ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/77374498

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ШИРИНЛИК БИЛАН ЕНГАМИЗ. “ИНУЛОТИБ”

Хусусияти:
✅Инулин табиий ўсимлик полисахариди бўлиб, ошқозон ости бези фаолиятини рағбатлантиради, моддалар алмашинуви ва овқат хазм қилиш системасини стимуллайди.
✅ Теридаги яраларни битишига ёрдам беради, артериал босимни, қондаги шакар миқдорини меёрлаштиради, қонни суюлтиради,
✅ ўткир ва сурункали ошқозон – ичак касалликларида, самарали таъсир этади. Буйрак ва жигар фаолиятини яхшилайди, ўт ҳайдайди.

✅ Организмни турли шлаклардан тозалайди, микробларни ўлдирувчи, кайфиятни кўтаради.

✅Витамин А, В, С, РР,Е ва менераллар айниқса магний, хром, мис, кальций, магний бошқалар метаболик жараёнларни яхшилайди.

Қўлланилиши

✳Қандли диабет ва ошқозон ичак системаси фаолияти бузилиши билан кечувчи ҳолатларда.

Манзил: Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ҳам кулдиради ҳам куйдиради

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Олдин қоидани бузишга мажбур қилинади, кейин жаримага тортилади

Тошкентдаги «Ҳайвонот боғи» олдидаги қайрилишда жорий этилган "жарима ёзиш" тизими ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ишлаш услубини яққол намоён этган.

Ҳайдовчилар томонидан олинган тасвирлардан ҳам кўриш мумкинки, қайрилиш бор, қайрилишда узлуксиз чизиқ ҳам бор. Ушбу рухсат этилган қайрилишдан бурилган ҳар бир ҳайдовчи қоидани бузган ҳисобланади. Аниқроғи, бузишга мажбур бўлади.

Мазкур ҳолатда йўл-патруль инспекторлари қўли-қўлига тегмай, тинимсиз хайдовчиларнинг барчасига жарима ёзишмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Чанг ва лойга тайёр туринг: Ўрта Чирчиқда мактаб олди қазилиб, ишлар чала ташлаб кетилди

Тумандаги 58-мактаб олдидан ўтган кўчада сув тармоғи ўтказиш ишлари олиб борилган. Йўл чети қазилиб, сув тармоғи тортилган. Қазилишдан ер юзасида қолган тупроқ яқиндагина барпо қилинган пиёдалар йўлаги устида қолмоқда. 4 сентябр куни янги ўқув йили бошланади. Мазкур мактаб ўқувчилари эса янги ўқув йилини чанг ва тупроқли кўчадан юриб бошлашга мажбур.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ОЗДИРУВЧИ ФИТО СИРОП

Бу сироп жигар ва ичаклардаги ҳамда қорин бўшлиғидаги ёғларни эритади. Ўт қопи, жигар ва талоқни тозалайди.
Қондаги холестеринни камайтиради. Буйрак ости гормонларини ва умумий гормонларни ишлашини тартибга келтириб танадаги турли шиш ва тошмаларни кетказишда яхши самара беради, Иштаҳани тартибга келтиради. 

Iste’mol qilish usuli: Бир кунда уч марта бир ош қошиқ сиропни 50 гр қайнаган илиқ сувга аралаштириб оч қоринга ичилади.Ножўя таъсири йўқ.

Истеъмол қилиш муддати:
30 кун.

maxsulot sertifikatlangan

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ИНСОН...
«3» ёшида - Мани ойим энг зўр ойи...

«5» ёшида - Ойижоним сизни яхши кўраман...

«18» ёшида - Ойи ман билан ишингиз бўлмасин...

«25» ёшида - Ойи мани хаётимга аралашманг...

«45» ёшида - Мани ташлаб кетманг Ойижон...

«60» ёшида - Ойижонимми бир дақиқа кўришга бутун умримни берардим - деркан!

Фаришта деб аталмиш оналаримизни борида қадрлайлик...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Пул сарфлаш қандай бўлиши керак?

• Жобирдан ривоят қилинади: “Бир киши:
«Эй Aллоҳнинг Расули! Менинг бир динорим бор”, деди. “Уни ўзингга сарфла”, дедилар.

“Менда бошқаси бор”, деди.
“Уни ходимингга ёки болангга сарфла”, дедилар. “Менда бошқаси бор”, деди яна...
“Уни Aллоҳнинг йўлида сарфла. Лекин бу фазли энг камидир”, дедилар».

• Шарҳ: Демак, энг аввало ўзига, сўнг оиласига ва ходимларига сарфлаш керак. Шундан ҳам ортса, уни Aллоҳнинг йўлига сарфлаш лозим. Ўз ризқини, болаларининг ризқини қийиб, “Aллоҳнинг йўлида сарфладим”, дейиш тўғри эмас экан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Хорижда уйланиб олган эр, тангликда қолдирилган она ва калтакланаётган бола – асл айбдор ким?

Аёл ўз боласини қийноққа солиб, боз устига буни видеотасвирга олиб Россияда ишлаётган эрига юборади. Бу видео эр орқали тегишли органларга етиб боради ва она жазога тортилади. Бу сўнгги вақтларда кўп учраётган ўхшаш ҳодисалардан бири. Kun.uz шу каби ҳодисалар қай тарзда юз беришига, бунга қандай омиллар сабаб бўлишига қизиқди. Видеони томоша қилиб, "ҳаммасига фақат аёлнинг ўзи сабабчи" деган фикрингиз бироз ўзгарса ажаб эмас.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ҚАБРНИНГ СИРИ.

Тоғамни қабрга қўйгач, ўғиллари қуръон тиловат қилди. Охири ҳамма туриб тарқала бошлади. Мен негадир кетгим келмасди. Раҳматлик тоғам менга жуда кўп яхшилик қилгандилар. Энг катта яхшиликлари диний илм олишимга сабабчи бўлгандилар. Ўзлари шайх ҳазратларини шогирди бўлиб, мени хам суҳбатларга олиб борганлар. Кейинчалик мен жуда кўп хатоликлар қилдим, гуноҳларим осмон қадарга етди, аммо айнан ҳазратдан олган диний пойдеворим мени бутунлай жарликка қулашимдан сақлаб келди. Қабрдан узоқлашмасимдан бир киши чақирди.
-- Тўхтанг биродар. Кечирасиз марҳумга ким бўласиз?
-- Жиянлариман, тинчликми.
-- Тинчлик мен гўрковман, қабрни қазидим. Марҳум нима иш қилардилар.?
-- Оддий сувоқчи уста эдилар.
--- Қизиқ бу ер одатда жуда қаттиқ. Икки ёрдамчимни чақиргандим. Лекин қабр сарёғдек қазилди ёрдамчимга ҳожат ҳам бўлмади. Энг қизиғи лаҳадни қазиётиб кўзимга каъба кўринди. Шунга ҳайрон бўлиб сиздан сўраяпманда қандай одам эдилар деб.
Кўзимга ёш келди. Гапиролмай қолдим. Лекин қабрнинг сирини у билиши шарт!
--Тоғам саховатли мўъмин инсон эдилар. Жуда кўплаб хайрли ишлар қилганлар. Ярим йил бировни уйида ишлаб олган пулларини тўғри жиянларини йиллик контрактига тўлаганлар. Қамоқдан чиққан қўшнисини уйда битта шолчада ётганини кўриб, уйдаги бор сармояларига гилам ва мебел олиб берганлар. Ўша одам ҳозир илмли ва ризқ насибали бўлиб кетган. Ҳалол топган пулларига ҳажни адо этмоқчи бўлиб дуо олиш учун бир кўзи  ожиз қарияни олдига бордилар. Қария дуо қила туриб тоғамдан, каъбадаги дуо қабул бўлади. Менга боришлик насиб қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилгин дейди.
Ўғилларини айтишича бу гапни эшитиб тоғамни кўзига ёш келади. Йўқ отахон дейдилар, каъбада дуони сиз қиласиз чунки сиз борасиз Аллоҳнинг байтини зиёратига!Шундай деб ўзларини ўрниларига отахонни ҳажга юбордилар. Қария Маккадан келибоқ омонатини топширди.
Мана шу сабаб Каъба кўзингизга кўринган биродар. Кўзи ожиз отахоннинг дуоси туфайли Аллоҳ тоғамни ризқини кенг қилиб икки йилга қолмай яна пул жамғардилар. Ҳаж ибодатини адо этиб келишлари билан 63 ёшларида жигар ҳасталигидан оламдан ўтдилар. Эҳҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бир биримиздан узоқлашдик, оқибатни йўқотдик!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Қиёмат аломатлари ҳақида

Азизхўжа домла Иноятов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ғазонинг Хон Юнус шаҳарчаси аҳолси исроил бомбалашидан қочяпти.
Бу манзара ҳар кун ва Ғазонинг ҳар ерида такрорланяпти.

Майдони Тошкент шаҳри ҳудудига қарийб тенг - 360 км2 бўлган Ғазодаги мусулмонлар худди қўрага қамалган қўйдай ўзини уёққа-буёққа уриб ҳаёт кечирмоқда. Қўйлар-ку одамдан ҳуркиб қочса, ғазоликлар бир йилдан бери ўлимдан шундай тирқираб қочиб кун ўтказишмоқда (яшашмоқда дея олмадим). Бутун ҳур олам эса бу хунрезликларни мамнуният-ла томоша қилиб келмоқда.

Инсон бўлганимдан пушаймонман...

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ассалому алайкум!

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!📿🌙

Эй Аллоҳим!

Дуолар қабул бўладиган вақтларда турибмиз.

Бизларга ташвишсиз ҳаёт, ҳаром аралашмаган ризқ, риёси йўқ амал бергин!

Жаннатингни ва унга яқинлаштирувчи сўз ва амалларни бажаришни насиб қилгин!

Беморларимизга шифо бериб,ўтганларимизни раҳматингга ол!

Сен Ўзинг раҳмлиларни ҳам раҳмлироғисан. Омин!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Мана буни ака укачилик деса бўлади

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Агар, Аллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши чиқа олади?!
Агар, Аллоҳ сизга қарши бўлса, ким сиз билан туриб бера олади?!
Агар, сиз Аллоҳни таниб олсангиз, демак, ҳамма нарсани қўлга киритибсиз.
Агар, Аллоҳни танимай ўтсангиз, ҳеч нимани билмай ўтибсиз!
Эй, Роббим! Сени топган нима йўқотибди?!
Сени йўқотган нима топибди?!
Эй, Роббим! Сен Азиз қилганни хор этгувчи бор эканми?!
Эй, Роббим! Сен хор қилганни азиз қилгувчи бор эканми?!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ушбу машинанинг эгаси даниялик. Мусича унинг машинасига уй қурганлиги сабабли, у бир ой давомида машинасидан фойдаланмади.
"Қуш уй қуриб, жўжа очиш учун менинг машинамни танлабди. Демак, унинг учун энг тинч жой шу ер. Мен унинг тинчини ва уйини бузишга ҳаққим йўқ. Шу сабабли, унинг тинчлиги учун қайғураман", деди у.
Ҳақиқий инсон. Сизнинг машинангизга қуш уя қуриб, тухум қўйса, нима қилган бўлар эдингиз?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

"National Geographic" журналида баён қилинишича, дунё бойларининг севимли гольф майдонларига босилган чимларни суғоришга ишлатиладиган бир йиллик тоза сув, Африканинг сувсизлик ҳукмрон ҳудудларидаги одамларни ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш учун етарли экан...
Биз шунақа дунёда адолат излаб, хафа бўлиб юрибмиз-а!
Суратдаги шўрлик какао ичаётгани йўқ...Лойқа сув ичмоқда

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Вақт ва сабр тут баргини ипакка айлантиради. Гиналарни қалбингизда сақламанг. Бу гиналар ўзингиздан бошқа ҳеч кимга халақит бермайди. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик
бўлиб чиқар. Дунёни ўзгартирадиган одам дунё уни ўзгартира олмайдиган инсон бўлмоғи лозим...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Китоб ўқиб олим ва бой бўлганлар

Манба
👉 https://xabar.uz/cdpn

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Илм пойдевори ёҳуд масжид ва мадрасалар ҳақида

Азизхўжа домла Иноятов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Вақтни бекор ўтказмасдан илм олиш даркор

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Қабрдаги ҳолат

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Дунёдаги энг золим одам Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган, Аллоҳ таоло айтмаган нарсани айтди, деб, буюрмаган нарсани буюрди, деб юрган, ўзининг заиф ақли билан жорий қилиб олган қонун, урф-одатларига илоҳий қонунлар мақомини берадиган одамдир.
Дунёдаги энг золим одам Аллоҳ таолонинг оятларини ёлғонга чиқарувчи одамдир. Бу икки зулмдан бирини қилган иккинчисини ҳам қилади. Билингки, дунёда улардан золимроқ одам йўқ!

Тафсири Ҳилолдан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ношукр  Қайнона.

Бир махаллага орқа-ма орқа 3 келин тушди. 2 таси ёнма-ён қўшнилар. Хеч қанча вақт ўтмай, хайит байрами бўлди. Қўшни келинни Қайнонаси Малоҳат холаникига чиқиб мақтанди:
- Вай қўшнижон, қудаларим келиб кетишди. Битта саватда сар хил мева-чевалар, битта саватда писта-бодом-конфетлар, битта савтда патир, гўшт, 40 та кабоб ва манга, чолимга, қизига, ўғлимга сарпо қилиб келишибди хайитлик қилиб. Сизи қудалариз нима обкелишди қўшни?

Бу гаплар шундоқ ҳам уғлини маъсума келинидан қизғаниб юрган Малохат холани нафсониятига тегиб кетди. Чунки хали уни қудаларидан "Хайитлик" келмаганди. 
Бизни қудалар хали келишмади, келиб қолишса керак, бир дона, эрка қизларига атаб қўйганлари бордир...
Шу пайт келинни акаси қўлида совғалар учун махсус, чиройли қоғоз халта билан кириб келди. Қуда холалар билан саломлашиб, хайит билан табриклаб, "буни сизларга ота-онамлар бериб юборишди, оз бўлса ҳам..." деб , синглисини ҳам табриклаб чиқиб кетди.
Малохат хола қўшнисини олдида "ер" бўлди.  Келинини акаси олиб кеган халтани очиб хам кўрмай, шундайлигича сўрида қолдирди ва қўшнисини чиқиб кетишини сабрсизлик ила кутди. Қўшни уйига чиқиб кетиши билан, Малохат холани "арияси" бошланди.
Вой мангина ўлайина, келин танлашда адашдим десам, қуда танлашдаям адашган эканманку. Танлаб-танлаб тозисига учрабманку. Шунақаям паст қудаларга рўпара келаманми, нима сани ота-онангни орзу хаваси йўқми? Ана одамларни қудалари сават-сават нарса-ю, сеп-сидирга жўнатади, мани тенгим энди битта халта (пакет) бўлдими? Манга шуни раво кўрдими ота-онанг, сани келин қилган ман аҳмоқ...  йўқол, кўч-кўронинг билан келиб обкетсин ўша ота-онпнг, ман уғлимга орзу-хавасли хонадонни қизини обераман...
Малоҳат холани тўхтатиб бўлмасди. Қайнонасини важоҳатидан қўрқиб кетган келин дарҳол онасига қўнғирок қилди ва саломниям унутиб:
Аяжон нимага хайитга хеч нима кимадиларинг, қайнонам мани хайдаяптилар, роса жахллари чикди ота-онанг хеч нарса обкемади деб

Вой қизим, ахир акангдан бервордикку хайитлик, обормадими хали?

Обкелишди факат битта пакет ташаб кетишди. Шунга қайнонам мани хайдаяптилар
(Бу пайтда келиннинг отаси хамма гапни эшитиб турганди) хотинини қўлидан шартта телефонни олдида:
Нарсаларингни йиғиштириб тур қизим, ман хозир бориб, сани қайнонанг айтгандай қилиб обкетаман.

Эркак Қуда бира  тўла катта юк машинаси билан келди. Эшикдан кириб келиши билан Малохат хола қудасига:
Ха, келдизми, ана кизингиз, йиғиштириб обкетинг. Ман силарни бу даражада паст одамлар деб ўйламагандим. Мани тенгим, уғлими тенги битта пакет бўлдими? Манга пакетларинг керемас, хаммасини обкетилар, ўзимга ўхшаган орзу-ҳавасли, "мард" жойдан келин қиламан.
Узр қудажон, биздан ўтибди, кечиринг.  Майли хафа булманг, қизими обкетаман албатта,  фақат битта илтимосим бор, шу ўғлим олиб келган пакетни бир очиб кўринг.
Керак эмас, очмиманам, кўрмиманам. Ман пакетларингга зор хотинмасман
Майли опажон, шунақа бўлса ҳам битта очиб кўринг, (келган  "совға" очиб хам кўрилмаганди)  Қизим пакетни оч

Пакет ичида чиройли қутичаларга солинган тилла занжир, комплект балдоқ-узуклар, билагузук бор ва хар бирини устига "Қудамга",
"қайнсингилга", "энабувига", "қизимга"... деб ёзиб қўйилганди ва хар бир кутига 100$ дан "хайитлик" солинганди.
Малохат холани тили айланмай, оғзи очилиб қолди. Шу пайтгача хеч нарсага аралашмай, томошабин бўлиб,  жим ўтирган "Қайнота" хам бирдан тилга кириб кетди.
Ие-ие қуда, қўйсангизчи унақа гапларни, бу хотинларни биласизку, гапираверади, келинг ичкарига киринг, чой қиламиз..

Бирдан эр-хотин келинни отасига хушомад қилишга ўтишди.
Вай қаранг Қудажон, ростдан очибам кўрмабмана, шунақа мардлигизи билардим, ман шунчаки аччиқ устида айтдимда, келиним "тилло",  ҳеч каёққа кетмайди. Ман келиними роса яхши кўраман...
Рахмат қуда,  ман қизими бу хонадонда бир кунам қолдирмайман, қайсидир қилган гунохим учун қизими силарга бериб, бир адашдим. Лекин Қайсидир қилган яхши ишим учун иссиғида, болали бўлмай кўзим очилди. Мани сизларга қолдирадиган қизим йўқ

Қизини хамма нарсалари билан йиғиштириб олиб кетди.

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Демократия - аксарият халқнинг қарори, демакдир. Ўша аксарият халқ ўлиб кетиб, улар қабул қилган қарор-қонунлар янги авлод устида қолади. Ўлиб кетган аксарият халқ барча тириклар устидан қарор қабул қилиб ҳукм чиқарди.

Улар ўликларнинг қонунини Ўлмас, Тирик Зот қонунидан устун қўйдилар.

©Шайх Абдулазиз Тарифий

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Инсоният шармандалиги: Ғазо секторига тарихда энг кўп бомба ташланди

Ғазо секторига ҳужумлар 330 кундан бери давом этмоқда. Фаластинликлар устига 81 минг тонна бомба ташланди. 40 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган ва миллионлаб одамларни ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур қилган бу инсоният фожиаси аллақачон тарихдаги энг катта офатлардан бирига айланди.

Батафсил: https://azon.global/1921

©️Azon Global

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Онани қандай ҳурмат қилишни гўзал тарзда тушунтирди

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…
Подписаться на канал