АГАР...
Агар "Деворнинг ҳам қулоғи бор" деган машҳур мақолни "Фаришталарнинг қалами бор" жумласига алмаштирганимизда эди, хозир одамларни эмас фақат Аллоҳнинг риоясини қиладиган авлод етишиб чиққан бўларди.
Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулусий
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади: Тавба умидида гуноҳ қилавериш. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.
© Ҳасан Басрий
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бу Испаниянинг Кардобасидаги мусусулмонлар қурган масжид. Кейинчалик насронийлар уни черковга айлантиришган. Шундай бўлишига қарамай муаззин ҳар куни бу ерга келиб намозга азон чақиради. Насронийлар бу пайтда ибодатларини тўхтатиб туришади. Азон тугагач давом этишади.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ASPIDELL–AS"
Таркиби: Қора андиз, малина, ялпиз, чучукмия, занжабил, долчин, мумиё, прополис, липа, ива дарахти, седана, асал.
Хусусиятлари:
🌱 Маҳсулот таркибидаги шифобахш гиёҳлар йиғмаси организм қон-томирлардаги тиқилмаларнинг очади, қонни суюлтириб, (кўп миқдорда гликозид салицин сақлайди) ёпишқоқлигини камайтиради ва тромбоцитлар агрегациясини олдини олади.
🌱 Яллиғланишга қарши, тана ҳароратини пасайтирувчи, терлатувчи, оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.
🌱 Антибактериал, организмни токсинлар, шлаклардан тозалайди.
🌱 Овқат ҳазмини яхшилайди. Иштаҳа очувчи.
📌Артериал гипертония, атеросклероз, юрак ритмини бузилиши, юракда қон айланишнинг бузилиши билан кечувчи касалликлар , инсульт, инфаркт профилактикаси.
Манзил: Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
“Тўрт нарса инсонни олий даражаларга кўтаради, гарчи унинг амали ва илми оз бўлса ҳам: тавозелик, ҳалимлик, сахийлик ва чиройли хулқ. Чунки булар имоннинг мукаммаллигидир”.
Жунайд БАҒДОДИЙ
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ЯРИМТА ХУРМО БИЛАН БЎЛСАДА...
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Музар қабиласидан бир гуруҳ кишилар келди. Улар ялангоёқ ва кийимлари эскириб кетган эди. Уларнинг фақирлигини кўриб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг юзлари ўзгарди. Уйларига кириб кетдилар. Сўнгра чиқиб Билол розиёллоҳу анҳуни азон айтишга амр қилдилар. Билол розиёллоҳу анҳу азон ва иқомат айтди. Намоз ўқилди. Сўнгра хутба қилиб кишиларни садақа қилишга тарғиб қилдилар ва қуйидаги оятни ўқидилар:
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эртага(қиёмат кунига) нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”.
Бир киши келиб диноридан садақа қилди. Бошқаси дирҳамидан садақа қилди. Яна бири буғдой ва арпасидан садақа қилди. Кимдир кийимидан берди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Яримта хурмо бўлса ҳам!”, дедилар.
Ансорлардан бир киши зўрға кўтарадиган даражада кўп пул билан келди. Кишилар садақа қилишга киришиб кетишди. Масжиднинг ичида таом ва кийим-кечак икки уюм бўлди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хурсанд бўлдилар, мусулмонларнинг бир-бирига ўзаро ёрдамлашганидан, бир-бирига раҳм қилганидан юзлари ёришиб кетди. Сўнгра туриб биринчи бўлиб садақа қилган ва кишилар унга эргашган ансорийни мақтадилар:
“Ким исломда бир яхши йўлни(яъни, амални) бошлаб берса , ундан кейин ўшанга амал қилинса, у учун ўшанга амал қилганларнинг ажрича ажр ёзилади. Уларнинг ажридан ҳам бирор нарса камаймайди. Ким исломда бир ёмон йўлни(яъни, амални) бошлаб берса , ундан кейин ўшанга амал қилинса, у учун ўшанга амал қилган кишиларнинг гуноҳича гуноҳ ёзилади. Уларнинг гуноҳидан ҳам бирор нарса камаймайди!”.
Мусулмонлар бошқалардан фарқли ўлароқ битта халқдирлар. Улар битта оиладирлар. Уларнинг отаси Қуръон, онаси суннатдир. Улар бир-бирини тўлдиради. Кучлиси кучсизига ёрдам беради. Бойи камбағалига таом беради. Тўғри йўлдагиси адашганига тўғри йўл кўрсатади. Юриб кетаётгани қоқилганини қўлидан тутади. Биттасининг хурсандчилиги уларнинг барини шод қилади. Бирининг маҳзун бўлиши бошқаларни ҳам маҳзун қилади. Бирор диёрда мусулмон биродари ютуққа эришса худди ўзи ютуққа эришгандек хурсанд бўлади. Оломон оёғи остида уларнинг бир боласи вафот қилса худди ўзининг боласи вафот қилгандек хафа бўлади.
“Ким исломда яхши бир йўлни бошлаб берса” дегани, ислом шариатига зид бўлмайдиган ва инсонларга манфаатли амални бошлаб берса деганидир. Йўқса, биз ким бўлибмизки, бу динга янгилик қўшсак?! Аллоҳ таоло айтади: “Бугун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим!”.
Яхшиликда биринчи бўлинг. Сизга ким эргашса ундан сизга ажр ёзилади!
Қизингизнинг маҳрини енгилроқ айтинг. Инсонларга ўрнак бўлинг. Бу ишда сизга ким эргашса унинг ажри сизга ҳам бўлади.
Тўй маъракаларни қисқартиринг. Улардан ортган пулни фарзандларингиз ва ўзингиз учун сарфланг. Сизга ким эргашса сизга ажр ёзилаверади.
Кеча жума куни мавзу суннатлар ва бидъатлар ҳақида бўлди. Сурхондарёда бир қишлоқ масжидида эдим. Имом "қирқ", "йигирма", "йил оши" каби маъракаларни қилиш керак деб роса мавъиза қилди. Бунга қарши чиққанлар "салафийлар" ва "ваҳҳобийлар"дир деди. Ўзининг гапларига қандайдир далиллар ҳам келтирди. Жамоатга назар солдим. Аксар инсонлар оддий фақир кўринди кўзимга. Уларнинг моддий аҳволини яхшилаш ҳақида ўйласак бўлмайдими?! Маъракаларга кетадиган пулни илм олишга сарфланса, корхоналар очилса бўлмайдими?!
Садақа лойиҳаларини бошлаб беринг. Яхши бир фикрга шошилинг. Қарздорнинг қарзини тўлаб беринг. Беморларни даволаш чораларини кўринг. Доим ўзига сўраганлар кичик одамлардир. Бошқалар учун сўраганлар катталашади, кўтарилади. Яхшиликка калит бўлинг!
Abdulqodir_Polvonov
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Андижонда ўқитувчиларни мактабдаги қурилиш ишларига жалб этган директор 34 млн сўм жаримага тортилди
Ходимлар иш ставкалари ва дарс соатлари қисқариб кетишидан хавотир олиб, ушбу ишларни мактаб директори кўрсатмаси асосида бажарган.
👉 https://kun.uz/kr/03967965
Kun.uz расмий канали
ҚУСТ АЛ ҲИНДИ ШИФО
камқонлик, қувватсизлик, буқоқ, пневмания, ўпка ва нафас йўлларидаги шамоллашлар, танадаги шлакларни чиқаришда ёрдам беради.
- серпуштликни ошириш учун,
- ҳайз ва сийдик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради,
- буйрак касалликлари,
- жигар ва овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ касалликлар,
- безгак,
- асабларни тинчлантиришда,
- мия фаолияти учун,
- жинсий қувватни кучайтирувчи восита,
- гижжа ва қуртларни йўқ қилиш учун,
- захар ва сеҳрдан ҳимояланиш учун.
МУРОЖАТ УЧУН телефонлар:
(ТОШКЕНТ)
☎️ +99878120 07 70
+99890 927 86 38
Улгуржи савдо учун:
📞 +998933962004
OOO "ECO TIB" маҳсулоти.
Сертификатланган.
📝 Канал иловаси👉 @ecotib_uz
“АЛЛОҲ БАНДАСИГА КИФОЯ ҚИЛУВЧИ ЭМАСМИ?”
Аллоҳ кифоя қилишига рози бўлсангиз, У сизга ҳар томондан кифоялик қилади.
Чунки у ишида ғолибдир. Ҳеч ким Унинг устидан ғалаба қила олмас. Унга суянинг. У доим тирикдир. Ундан бошқа ҳамма ўлувчидир.
Иброҳим халилуллоҳга кифоялик қилиб, у зот отилган оловни салқин, саломат жой қилмадими?
Ер сув тагида қолиб кетганда Нуҳ алайҳиссаломга тўфондан нажот бермадими?!
Мусо алайҳиссаломга денгизни ёриб йўл бериб, душманларини тормор қилиб, у зот учун тошдан тотли сув чиқариб бермадими?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳамма жангларда ҳимоя қилмадими? Пайғамбаримиз алайҳиссаломни душман ҳийлаларидан сақлаб, ғазотларда ғолиб қилди. Қалбларини мунис, собит қалб этди.
Ким Аллоҳга сидқидилдан дуо қилди-ю, Аллоҳ унга
“Лаббай!" демади? Ким зорланиб сўради-ю, Аллоҳ унга бермади?!
Ким Унга илтижо қилса, унга Ўзи кифоя бўлган! "У ҳар куни фаолиятдадир”
Ар-Раҳмон сураси, 29-оят.
У бой қилади, фақир қилади, тирилтиради, ўлдиради, мансабга қўяди, бўшатади, мулк беради, мулкни олиб қўяди, касал қилади, шифо беради, балолайди, офият беради.
Барча халойиқ Унинг тасарруфида.
Мусулмон биродар! Аллоҳнинг эшигини тақиллатинг, Уни қасд этинг, Китобини тадаббур қилинг, суюкли бандалари билан дўстлашинг. Ана шунда енгиллик, нажот топасиз, муваффақият ва савобни қўлга киритасиз. "Унинг "юзи”дан бошқа барча нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар!”
Қасас сураси, 88-оят.
"Қалблар тизгини" китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Жаннатга ўзинг ҳоҳлаган эшикдан кир!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтди:
«Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ қачон танг аҳволга тушасалар, сакинат-хотиржамлик зикри келган оятларни ўқир эдилар.
Мен ҳам юрагим сиқилган пайтда ушбу оятларни ўқиб тажриба қилиб кўрдим. Хотиржамлик ва ором-сакинат топишда бу ишнинг улкан таъсирини кўрдим».
«Мадарижус соликийн», 2/502.
Аллоҳ таоло сакинат-хотиржамликни Қуръонда олти ўринда зикр қилган:
1)
وَقَالَ لَهُمۡ نَبِيُّهُمۡ إِنَّ ءَايَةَ مُلۡكِهِۦٓ أَن يَأۡتِيَكُمُ ٱلتَّابُوتُ فِيهِ سَكِينَةٞ مِّن رَّبِّكُمۡ
«Пайғамбарлари уларга айтди: «Унинг подшоҳ бўлиб сайланганлигининг аломати — сизларга бир сандиқ келишидирки, унда Парвардигорингиз томонидан хотиржамлик бор», (Бақара: 248).
2)
ثُمَّ أَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَعَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
«Кейин Аллоҳ пайғамбарига ва мўминларга Ўз томонидан хотиржамлик нозил қилди», (Тавба: 26).
3)
إِذۡ يَقُولُ لِصَٰحِبِهِۦ لَا تَحۡزَنۡ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَنَاۖ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَيۡهِ وَأَيَّدَهُۥ بِجُنُودٖ لَّمۡ تَرَوۡهَا
«Ўшанда икковлон ғорда бўлган пайтларида ҳамроҳига: «Ғамгин бўлма, шубҳасиз, Аллоҳ биз билан биргадир», дер экан, Аллоҳ унинг устига хотиржамлик туширди ва уни сизлар кўрмаган лашкарлар (яъни, фаришталар) билан қўллаб-қувватлади», (Тавба: 40).
4)
هُوَ ٱلَّذِيٓ أَنزَلَ ٱلسَّكِينَةَ فِي قُلُوبِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ لِيَزۡدَادُوٓاْ إِيمَٰنٗا مَّعَ إِيمَٰنِهِمۡۗ
«У (Аллоҳ) ўз иймон-ишончларига яна ишонч қўшишлари учун мўминларнинг дилларига сакинат-ором туширган Зотдир», (Фатҳ: 4).
5)
لَّقَدۡ رَضِيَ ٱللَّهُ عَنِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ إِذۡ يُبَايِعُونَكَ تَحۡتَ ٱلشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِي قُلُوبِهِمۡ فَأَنزَلَ ٱلسَّكِينَةَ عَلَيۡهِمۡ وَأَثَٰبَهُمۡ فَتۡحٗا قَرِيبٗا
«(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан — улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида — рози бўлди. Бас, У зот уларнинг дилларидаги нарса (садоқат ва вафо)ни билиб, уларга сакинат — ором туширди ва уларни (Хайбар жангида эришиладиган) яқин ғалаба билан мукофотлади», (Фатҳ: 18).
6)
إِذۡ جَعَلَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي قُلُوبِهِمُ ٱلۡحَمِيَّةَ حَمِيَّةَ ٱلۡجَٰهِلِيَّةِ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَعَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
«Ўшанда кофир бўлган кимсалар дилларига қизиққонликни — динсизлик қизиққонлигини солганларида (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг пайғамбар эканликларини инкор этишиб, мусулмонларни Маккага киришдан тўсганларида) Аллоҳ Ўз пайғамбарининг ва мўминларнинг устига Ўз сакинат — оромини туширди», (Фатҳ: 26).
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Айрилиқ онлари осон эмас...
Фотима родияллоҳу анҳо вафот этди. Али родияллоҳу анҳу ўзи ювди, ўзи кафанлади ва секин қулоғига пичирлади: " Эй Фотима бу мен Али" ва ўз қўллари билан қабрга қўйди. Сўнг қабри ёнида турган ҳолатда шу сўзларни айтди:
"Жаннатни гули жаннатга қайтди. Ифори эса ёдимда қолди..."
P/s: Ислом тарихидаги энг гўзал муҳаббат Али родияллоҳу анҳу ва Фотима родияллоҳу анҳо ўрталарида эди..
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
БУГУН ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИ РАСМАН ҚУЛАТИЛГАН КУН
Ўзбек халқи бошидан ўтказмаган кўргилик қолмаган. Мухториятни тугатиш пайтида Қўқон қирғини ҳам шундай оғир кунлардан эди. Уч кун ичида ўн минг инсон ўлдирилди, ундан кейин бутун водий бўйлаб погромлар уюштирилди. Ўзбек халқига ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш ҳуқуқи берилмади.
Обуна бўлишни унутманг: 👇
/channel/+KaPTxYNJseAzNmMy
АЖРЛАР ЗОЕ БЎЛМАГАЙ
Абдуллоҳ ибн Муборак хонадонига олим кишилар меҳмон бўлишди. Аксига олгандек меҳмон олдига қўйгани уйида биргина отидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ эди. Ўша отни сўйиб, гўштини пишириб, меҳмонлар олдига қўйди. Бу ҳолни кўрган хотини нолиди:
– Бисотингизда шугина отдан бошқа нарсангиз йўқ бўлса, нима қилар эдингиз уни сўйиб?
Бу сўзлардан ранжиган Абдуллоҳ уйига кириб кетди. Уй анжомларидан маҳрга ярашасини топиб чиқди-да, уни хотинига бериб, ўша заҳоти талоқ қўйиб:
– Меҳмон кутишни ёқтирмайдиган аёл менга хотин бўлишга ярамайди! – деди.
Орадан бир неч кун ўтгач, бир киши келиб унга сўз қотди:
– Эй мўминлар имоми! Менинг бир қизим бор. Онаси вафот этган эди, унинг фироқида кийимларини йиртиб йиғлаб, ғам-андуҳга ботди. Бугун уни мажлисингизга олиб келсам бироз тасалли берсангиз, шоядки, қалби таскин топса.
Илм мажлисида минбарга чиққанида ўша сўралган мавзуга ҳам тўхталиб ўтди. Қиз уйига қайтгач отасига айтди:
– Отажон, мен энди тавба қилдим. Энди Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган ундай ишларни қилмайман. Лекин бир илтимосим бор.
– Қандай илтимос?
– Сиз менга дунёнинг йигитлари қўлингни сўрашяпти. Бадавлат кимсалар ҳам харидор, дер эдингиз. Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, мени Абдуллоҳ ибн Муборакдек кишига турмушга берсангиз. Агар бизларда дунё бўлса, унда дин бор.
Отаси қизининг таклифини қабул қилиб, Абдуллоҳга узатди. Унинг сепига кўп мол-дунё қўшиб берди. Бундан ташқари куёв учун ўнта от ҳам қўшиб берди.
Бир кун Абдуллоҳ ибн Муборак туш кўрди. Унга бир нидо келди:
“Сен бизнинг розилигимиз учун кекса аёлдан кечган бўлсанг, биз сенга бокирасини ато қилдик. Бизнинг розилигимиз учун битта отингни сўйган бўлсанг, биз сенга ўнта от ато қилдик. Билиб қўйгинки, бизнинг ҳузуримизда яхшилик ўн баробар қилиб қайтарилур. Бу дунёда яхшилик қилгувчиларнинг ажрлари зое бўлмагай. Улар зарар ҳам кўрмагайлар!”
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Уч киши олдингда гапирсалар, уларнинг гапларини кесиб тўхтатма!
1. Ота-она.
2. Гўдак.
3. Ғамга ботган киши.
Чунки, уларнинг фақат тиллари эмас, қалблари ҳам гапираётган бўлади.
Жоҳиз (араб адиби)
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
Фейсбук
https://www.facebook.com/odamlarorasidadasturi/
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Молотов-Риббентроп пактига 85 йил: советлар нега ҳитлерчилар билан ҳамкорлик қилганди?
1939 йил 23 август куни Москвада Германия ва СССР ўртасида “Ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақида” шартнома имзоланади. “Молотов-Риббентроп пакти” деб аталган бу шартноманинг махфий қисмида томонлар Шарқий Европани биргаликда босиб олиш ҳақида келишиб олганди.
👉 https://kun.uz/kr/17074598
Kun.uz расмий канали
ИЛМ МОЛДАН ЯХШИДИР
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу Кумайлга: “Эй Кумайл, илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса, сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол маҳкумдир. Нафақа қилиш молни камайса, илм зиёда бўлади”, дедилар.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Яшнаободда Исроил фуқароси 9 та хонадонни 57 кишига сотиб юртига қочиб кетган
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Совет террор империяси.
Геноцид.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар 539 млрд сўмга кўпайиб, 50,4 трлн сўмни ташкил қилди. Бу рекорд кўрсаткичдир.
👉 https://kun.uz/kr/93563417
Kun.uz расмий канали
Келин олишда ҳали ҳам жоҳилият одатлари давом этяпти
Анвар қори
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Таиланд суди конституцияни бузган бош вазирни лавозимдан озод қилди
У ўтмишда коррупция бўйича судланган шахсни вазир этиб тайинлагани учун айбланган.
👉 https://kun.uz/kr/87785489
Kun.uz расмий канали
Нима учун ҳозир миллатимиздан Алишер Навоийдек, Берунийдек, Ибн Синодек фарзандлар туғилмайди? Бундай зотлар туғилиши учун нима қилиш керак? – деб бир киши менга савол берди. Жавобан айтдимки, бундай зотлар туғилиши учун етти пушти ҳалол, деб гумон қилинган, ҳалол-покиза яшайдиган, насаби тоза иккита оила танлаб олинади. Бу оила гуноҳга ботган шаҳардан йироқ бўлиши ва ҳатто қишлоқдан ҳам йироқ бўлиши, кўчадан овқатланмаган бўлиши, зулм билан ётқизилган йўлда юрмаслиги, зулм билан қазилган ариқдан сув ичмаслиги, йилқи қораси бировнинг экинига тушиб кетмаган бўлиши, бозорга бормай ўзлари эккан экинни ўзлари ейиши, лағв-ғийбат ва алойиқалардан узоқ бўлиши, нафақат ўзлари, ҳатто қариндошлари банкдан кредит олмаган бўлиши, улар тоғда яшаши ва ўша ерда шу икки оила қуда бўлиб фарзандларига никоҳ ўқитиши керак бўлади. Ана шунда, шу йигит-қиздан туғилган фарзанд Навоийдек, Берунийдек, Ибн Синодек эътиқоди том, қуввайи ҳофизаси кучли, буюк инсон бўлиб етишади.
Кўп буюклар ё қишлоқи, ё тоғлик бўлади. Навоий туғилганида Ҳирот ҳам каттароқ қишлоқ бўлган. Беруний ҳам қишлоқи бўлган, чунки "Беруний" деган сўзнинг ўзи "Шаҳардан ташқаридаги одам" ёки "Қишлоқи" деган маънони билдиради. Ибн Синонинг отаси таможнида (тамғочхонада, яъни божхонада) ишлаётган вақтда оиласига фақат ойилигини, яъни покиза маошини едирган. Эмаса, қўлидан шунақанги моллар ўтганки, бирортасига кўз олайтирмаган. Шунинг эвазига Ҳақ таоло уни буюк фарзанд билан сийлади.
Яна шаҳардагилар биз покиза яшамаймизми, деб мендан хафа бўлишмасин. Ўзим ҳам шаҳарда яшайман. Покиза яшайдиган одам шаҳарда, қишлоқда ҳам покиза яшашга ҳаракат қилади. Демоқчи бўлганим, шаҳарда ҳалол яшаш қўлида чўғни кўтариб юришдек қийин. Шунинг учун хос сатрларда айтиладики, шаҳарда яшайдиган авлиёнинг қишлоқда яшайдиган авлиёдан мартабаси анча улуғ. Чунки шаҳардаги авлиё ҳар нафасига, ҳар назарига эҳтиёт бўлиб, тойилиш яқин ҳолатда дўлдек ёғилаётган синовларга дош бериб яшайди...
Бу савол ўта шахсий бўлмагани учун жавобни кўпчиликка ёйинладим!
Шукур ЖАББОР
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Нима учун мустамлакачилар мусулмонлар тили, дини ва тарихини билмаслигини истайди?
Манба
©️Azon Global
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Шайх Али Тантовий ҳикоя қилади:
“Шом (Сурия)да қози эдим. Бир куни дўстларимиздан бириникида тўпландик. Тўсатдан нафасим қаттиқ сиқила бошлади. Дўстларимдан кетиш учун рухсат сўрадим. Улар эса тонггача бирга ўтиришни сўраб, қаттиқ туриб олишди. Лекин менинг бунга тоқатим етмасди. Уларга: “Тоза ҳаводан нафас олишим керак”, дедим-да якка ўзим, қоронғида ташқарига чиқиб кетдим.
Йўлда кетаётиб бир тепалик ортидан зорланган, ўтиниб илтижо қилаётган овозни эшитиб қолдим. Ўтиб қарасам, ўта ночор ҳолдаги бир аёл йиғлаб Аллоҳга дуо қиляпти.
Унинг ёнига бориб: “Эй синглим, нега йиғлаяпсиз?” – деб сўрадим.
У жавоб берди: “Эрим золим, қаттиққўл одам. Мени уйдан ҳайдаб, болаларимни олиб қўйди ва уларни қайта кўра олмаслигимни айтиб қасам ичди. Менинг борар жойим ҳам, ёрдам сўрайдиган кишим ҳам йўқ”.
Мен ундан: “Унда нега қозига арз қилмадингиз?” – деб сўрадим.
У йиғлаб “Менга ўхшаган бир аёл қозининг олдига қандай ҳам етиб бора оларди?” – деди”.
Шайх йиғлаб ҳикоясини давом эттирди:
“Аёл шу сўзларни айтяпти-ю, Аллоҳ қозини (яъни ўзини назарда тутяпти) бўйнидан судраб унинг олдига олиб келганидан бехабар...”
Субҳаналлоҳ! Ким унга (қозига) тун қоронғулигида ташқарига чиқиб, аёлдан ҳожатини сўраш ва унинг арзига қулоқ тутиш учун ўз оёғи билан юриб келишни буюрди? Ўзи аёлнинг олдига келиб, ундан арзини сўраб турибди-я! Бу мискин аёл қайси дуони қилган эдики бунчалик тез суратда, айни кўринишда дуоси ижобат бўлди?!
Эй, ўзини ночор ҳис қилган, дунё зулматдангина иборат деб гумон қилиб қолган киши! Икки қўлингизни юқорига кўтариб, Аллоҳдан дуо қилиб сўранг! “Бу муаммо қандай қилиб ҳал бўлсин? Иложи йўқ-ку”, дема! Балки чумолининг ўтинчини ҳам эшитадиган Зотга тазарруъ, илтижо қил! Шундан кейин ҳам сиқиласанми?!
Аниқ билгинки, сабрдан кейин сизни бир яхшилик кутиб турибди. Аллоҳ таоло сенни бирон нарса билан синар экан, албатта ўшанда сен учун хайр бор. Ҳатто бунинг аксини (келган синов қийинчилик деб) гумон қилган бўлсанг ҳам... Ич-ичингдан хурсанд бўл!
Агар синов бўлмаганида Юсуф алайҳисалом отасининг қучоғида эркаланиб вояга етар эди. Лекин айни шу синов туфайли у Миср Азизи (вазири) бўлди. Шундан кейин ҳам сиқиласанми? Аниқ ишонгинки, машаққатга қилинган сабрдан кейин сени кутиб турган, сенни хурсанд қиладиган, алам, оғриқларни унуттирадиган бир яхшилик бор...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Эр бўлишга лойиқмисиз?
Агар, қуйдагилар сизда топилса, ҳали эр бўлишга лойиқ эмассиз!
Агар, аёлингизга қўлингизни югуртирсангиз, демак эр бўлишга лойиқ эмассиз.
Агар, ўқ каби (оғир ботажак) сўзларни ишлатиб, аёлингизни ҳис-туйғулари билан ҳисоблашмасангиз, демак эр бўлишга лойиқ эмассиз.
Агар, уйингиздаги сирларни оилангиздагиларга ёки, дўстларингизга олиб чиқсангиз, демак эрликка лойиқ эмассиз.
Агар, аёлингизни ота-онасига меҳрибон бўлишига, уларни ҳолидан тез-тез хабар олиб туришига кўмаклашмасангиз, демак эр бўлишга ҳали лойиқ эмассиз.
Агар, бахил бўлсангиз, аёлингизни арзимас нарса билан бўлса ҳам бахтиёр этишга урунмасангиз, демак эр бўлишга тайёр эмассиз.
Агар, аёлингизни Аллоҳга тоат ибодатда бўлишига кўмаклашмасангиз, демак ҳали уйланишга тайёр эмассиз.
Аёлингиз бетоб бўлганида ёки, сизга муҳтож бўлганида ёрдам беришга урунмасангиз, демак сиз эр бўлишга лойиқ эмассиз.
Аллоҳ таолонинг Эркаклар аёллар устидан бошқарувчидирлар оятининг маъноси: Эркаклар уларнинг хизматларида, уларни парвариш этишда, саъйи ишларида улар учун хизмат қилишга мукаллафдирлар (зиммасига юклатилгандирлар) дегани.... кўпчилик ўйлаганидек «эркаклар аёллардан афзал қилинган» Аллоҳ томонидан деган маънода эмас...
Сизга Аллоҳ тамонидан берилган омонатга яхши муомилада бӯлинг. Боқиб қӯйибман хоҳлаган муомиламни қиламан деб керилманг. Ризқ Аллоҳдан буни унитманг!
У ӯз отасини уйида хам қорни тӯқ, усти бут эди.
Сиз учун яқинларидан узоқлашган аёлингизни
эҳтиёт қилинг!
Яна бир бор такрорлайман
Аёл киши кучли эмас,
Бахтли бўлиши керак.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Сифатлик маҳсулот излаганлар учун
Корея қизил женьшен премиум экстракти
Қизил женьшен миқдори кўпи билан 6% бўлган арзон ва сохта навлардан фарқли ўлароқ ,таркибида 30% гача
женьшен бўлиб, ҳақиқий фойдали хусусиятлари кўпроқ
Асосий хусусиятлар:
* Юқори сифатли олти йиллик қизил женшендан тайёрланган
* 60% ёки ундан ортиқ қаттиқ моддаларни ўз ичига олади
* Таркибида сунъий қўшимчалар йўқ
* Антиоксидантларга бой
* Иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайди
* Когнитив функцияни яхшилайди
* Қон шакар даражасини пасайтиради
* Юрак соғлиғини қўллаб-қувватлайди
Яхши маҳсулотга мос равишда ҳар бир банка алоҳида қадоқланган.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
ЎН БАРОБАР ФОЙДА
Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврида одамларга қаҳатчилик етди. Машаққат ҳаддан ошгач, ҳазрат Абу Бакрнинг ҳузурига келишди:
– Эй Расулуллоҳнинг халифаси! Осмондан ёмғир ёғмаяпти, ердан гиёҳ унмаяпти, инсонлар ҳалок бўлишяпти. Энди нима қилурсиз?
– Боринглар, сабр қилиб туринглар. Умид қилурманки, Аллоҳ таоло сизларга енгиллик бергунга қадар талофат етказмагай, – жавоб берди халифа.
Кун охирида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга Шомдан карвон келгани ҳақида хабар тарқаб қолди. Карвон етиб келганда одамлар унга пешвоз чиқишди. Қарасалар, мингта туяга буғдой, зайтун ва майиз юкланган экан. Туялар Усмон розияллоҳу анҳунинг дарвозасига тўхтади. Юкларни уйга олиб кирганларидан кейин савдогарлар келишди.
– Нима хоҳлайсизлар? – сўради Усмон розияллоҳу анҳу.
– Ўзинг биласан, нимани хоҳлашимизни. Сенга етиб келган молларни бизларга сот. Биласан, одамлар шуларга зориқиб турибди, – жавоб беришди савдогарлар.
– Марҳамат, хуш келибсизлар. Молимга қанчадан тўлайсизлар?
– Бир дирҳамига икки дирҳамдан.
– Бундан ортиқроғига харидор бор.
– Тўрт баробарига сотасанми?
– Ундан ҳам зиёда.
– Беш баробаригами?
– Ундан ҳам зиёда.
– Эй Абу Амр! Мадинада биздан кўра пешроқ савдогар йўқ. Ҳеч ким биз бергандан кўра ортиқроқ бера олмайди! Сенга харидор бўлган ким ўзи?
– Менга Аллоҳ таоло ўн баробарини беради.
Сизлар ундан ҳам ортиқ бера олурмисиз?
– Йўқ, – дейишди савдогарлар.
– Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, менга келган молларнинг барчасини Аллоҳнинг йўлида фақир ва мискин мусулмонларга садақа қилдим! – деб Усмон розияллоҳу анҳу барча молларини инфоқ қилиб юборди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ДЎСТ - УЛФАТНИНГ ТАЪСИРИ
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Яхши ва ёмон суҳбатдош аттор билан босқончига ўхшайди. Аттор ё сенга туҳфа беради, ё ундан сотиб оласан, ёки ундан хушбўй ҳид туясан. Босқончи эса ё кийимингни куйдиради, ё ундан бадбўй ҳид туясан». Имом Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Аллома Ҳаким Роғиб Асфаҳоний «Аз-зариъа ила макоримиш-шариъа» китобида ушбу ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «Инсон яхшилар билан дўст ва ҳамроҳ бўлишга астойдил ҳаракат қилиши керак. Зеро, яхшиларга улфат бўлиш ёмон кимсани яхши одам қилиб қўяди. Шунингдек, ёмонларга улфат бўлиш яхши одамни ёмон кимсага айлантириши мумкин. Донишмандлардан бири шундай деган: «Ким яхши одам билан ҳамроҳ-ҳамсуҳбат бўлса, унинг баракасидан насибадор бўлади. Аллоҳнинг валий - дўстларининг ҳамроҳи - гарчи у «Асҳоби каҳф»нинг итидек - ит бўлса ҳам, бебахт бўлмагай. Зеро, Аллоҳ таоло «Асҳоби каҳф»нинг ити ҳақида: «...Итлари эса остонада олд оёқларини чўзиб ётур...» деган. Суҳбатдошнинг шеригига таъсири кучлилиги сабаб, донишмандлар ёш болаларни эсипаст кишиларнинг йиғилишларида иштирок этишларини ман этишни тавсия қилганлар. Мўминлар амири ҳазрати Алий розияллоҳу анҳу эса: «Фожир ахлоқсиз одамга улфат-ҳамроҳ бўлма, чунки у ўзининг ишини сенга чиройли кўрсатади ва сенинг ҳам ўзидек бўлишингни хоҳлайди», деганлар. Шунинг учун хам «Кўриниши Аллоҳни ёдингизга соладиган, сўзи яхшилигингизни зиёда қиладиган кишилар билан дўст-улфат бўлинглар», дейилган. Донишманд зотлар бу борада: «Ёмон одам билан дўст-улфат бўлишдан эҳтиёт бўлинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда табиатингиз унинг табиатидан ўғирлайди, яъни ёмон хулқини ўзлаштиради», деганлар. Улфатнинг ўз улфатига таъсири фақат сўз ва феъли орқалигина эмас, балки унга назар солиш орқали ҳам бўлади. Одамларнинг суратига қараш ҳам одамга таъсир қилиб, суратдаги кишининг хулқи унга қараган кишига ҳам ўтади. Зеро, бир одам хурсанд одамга қарар экан, кайфияти кўтарилади, ғамгин-хафа кишига қараган одамда эса ғамгинлик пайдо бўлади. Бу жараён фақат одамларга хос эмас, балки ҳайвонот оламида ва наботот олами - ўсимликларда ҳам мавжуд. Чунки асов-саркаш туя ювош туялар орасида турса, ювош бўлиб, ювош туя асов туялар орасида яшаса, асов бўлиб қолади. Барра райҳон ёнидаги сўлғин райҳон таъсирида сўлий бошлайди. Ҳатто ўлимтикнинг яқинидаги сувнинг айниши, унинг атрофидаги ҳавонинг ўзгариши ҳам барчага маълум бўлиб, тажрибали одам буни инкор этмайди. Жонзотлар, ўсимликлар атроф-муҳитдан шу даражада таъсирланар экан, яхши-ёмон барча нарсаларнинг суратини ўзлаштирувчи қилиб яратилган инсон табиати ҳақида нима деб ўйлаш мумкин?
«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Идрисшоҳ ўзининг "Орзулар карвони" номли китобида келтиради:
"Мўғул диёрининг подшоси ўзининг аъёнлари билан ибодатхонасида кишилардан ажралиб олиб ибодат қилаётган бир ҳаким кишининг олдидан ўтди. Ҳаким уларни кўриб деди:
- Ким менга юз динор берса унга бир насиҳат айтаман!
Подшоҳ деди:
- Юз динор турадиган насиҳат қанақа насиҳат экан?
Ҳаким деди:
- Аввал пулни бер, сўнгра насиҳатни эшитасан!
Подшоҳ қимматбаҳо бир насиҳат эшитиш умидида пулни берди. Ҳаким деди:
- Қандай тугатишни билмайдиган ишингни бошлама!
Подшоҳнинг аъёнлари узоқ кулишди. Ҳаким подшоҳни алдади деб ўйлашди. Подшоҳ уларга:
- Кулманглар! Унинг насиҳати ҳақиқатдан ҳам қимматбаҳо насиҳатдир. Уни қасрим деворига олтин суви билан ёздириб қўяман!
Сал вақт ўтиб бир киши подшоҳга суиқасд қилиб унинг ўрнига подшоҳ бўлмоқчи бўлди ва унинг сартарошига пул ҳамда ханжар бериб, ханжарни подшоҳнинг соч-соқолини олаётиб унинг кўксига санчишини айтди.
Айтилган вақт келди. Подшоҳ сартарошнинг курсисига ўтирди. Сартарош энди ханжарни чиқармоқчи бўлганида қаср деворидаги машҳур ёзувга кўзи тушди. Ўзига- ўзи деди:
"Агар подшоҳ ўлмай қолса мени ҳам, оиламни ҳам қириб ташлайди. Агар ўлдиришга муваффақ бўлсам янги подшоҳ ўз қилмишини яшириш учун мени ўлдиради!".
Подшоҳ сартарошдаги ҳадикни сезиб қолиб унга нима бўлганини сўради. Сартарош подшоҳга уюштирилиши кўзланган суюқасдни тафсилоти билан айтиб берди. Подшоҳ суюқасд уюштирганларнинг барини қўлга олди. Сўнгра юқоридаги насиҳатни сотиб олгани учун кулган аъёнларини чақиртирди. Уларга деди:
"Сизлар бу насиҳатни сотиб олганимда кулиб мени алданди, деган эдинглар. Мен аслида насиҳатни эмас ўз ҳаётимни ва подшоҳлигимни сотиб олган эканман!".
Бир ишни бошлашдан олдин уни қандай тугатиш ҳақида ўйлаб кўринг.
Агар қалбингиздан бўлмаса бировга "сени яхши кўраман" деманг. Бу жиноятдир. Чунки бировнинг қалбида ўт ёқиб сўнгра уни ўчиришдан қабиҳроқ иш йўқдир!
"Йўқ" дейишни истаб турган бўлсангиз ҳеч қачон "ҳа" деманг. Йўқса рад қилишингиз лозим бўлган нарсага рози бўлганингиз учун қолган умрингизни тўлов сифатида бериб юришга мажбур бўласиз.
Боришни истамаётган вокзалингизнинг йўлидан ҳам юрманг. Улар каби бўлишни истамайдиган кишиларингиз билан йўлнинг бошидан ҳамсуҳбат бўла кўрманг. Ўзингиз истамаган мутахассисликка аввал бошдан аралашманг.
Бизга бу дунёда бир марта умр берилади. Нимани истаётганимизни аввалдан аниқлаб олайлик!
Abdulqodir_Polvonov
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida