Дунё ҳашаматли бир саллага ўхшар
🍃
Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради; ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани кўрганлар, ичида анча газлама бўлса керак, деб ўйлардилар. Сўфи бир кун мадрасага кетаётганда ўғри саллани олиб қочди. Сўфи ортидан бақирди: — Саллани оч, саллани оч. Ичидагини кўргинда кейин олиб кет. Ўғри қочаркан, қўлтиғидаги саллани еча бошлади. Қараса, салланинг ичи бўз ва тери парчалари, пахта бўлаклари билан тўла. Охири, қўлида фақат бир қулоч бўз қолди, холос. Қўлидагини ерга урди: — Оҳ пасткаш одам. Мен бу ҳайбатли саллада бир нарсалар бор, деб ўйлагандим. Сенинг ҳийланг мени расво қилди, дея ҳайқирди. Бу сўзларни эшитган сўфи: — Ўғлим, дунё мана шунақадир. Менинг саллам каби яхши кўринади, аммо сўнгида вафосизлигини кўрсатади, беш пулга арзимайди, эски туски бўлакларга айланади, деди.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтлари (оилалари) ҳақида нималар биласиз?!
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига Аёллари, фарзандлари ва Али, Уқайл, Жаъфар, Аббос авлодлари хам аҳли байт ҳисобланади.
АЁЛЛАРИ:
Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг олтмиш уч йиллик ҳаётлари давомида никоҳларига олган завжалари ўн иккита эди:
01) Хадича;
02) Савда;
03) Оиша;
04) Ҳафса ;
05) Ҳузайма қизи ҳазрат Зайнаб;
06) Умму Салама;
07) Жаҳш қизи ҳазрат Зайнаб;
08) Умму Ҳабиба;
09) Жувайрия;
10) София;
11) Мория;
12) Маймуна разиаллоҳу анҳумлардир.
ФАРЗАНДЛАРИ:
Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг фарзандлари еттита эди.
1) Қосим;
2) Зайнаб розияллоҳу анҳо;
3) Руқайя розияллоҳу анҳо;
4) Умму Кулсум розияллоҳу анҳо;
5) Фотима розияллоҳу анҳо;
6) Абдуллоҳ;
7) Иброҳийм.
Фарзандларидан барчаси Пайғамбаримизнинг ҳаётлик вақтларида вафот этди. Фақат Фотима розиаллоҳу анҳа Пайғамбаримиздан кейин олти ойдан кейин вафот этдилар.
Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримизнинг оилалари билан Фирдавс жаннатларида жамласин.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ҳукмдорнинг энг қора куни ёхуд лаҳаддан чиқа олмаган Бойқаро фожиаси
👉 https://xabar.uz/u9ux
📲Каналга қўшилинг:
/channel/xabaruzofficial
АЛЛОҲДАН СЎРАНГ, АЛЛОҲ БУЮКДИР...
Жазирама ёз кунларининг бирида қўшнимиз Нозима опа бозорда иши борлигини, бир муддат икки ўғилчасига қараб туришимни илтимос қилди.
Мен бу илтимосни жон деб қабул қилдим. Чунки ўша куни ўзим ҳам уйда ёлғиз эдим, шунингдек, у ширинтойларни жуда яхши кўраман. Болажонларнинг каттаси Муҳаммад Юсуф олти ёш, кичиги эса Муҳаммад Нур уч ёш эди чамамда. Болалар билан ўйнаб-кулиб тушлик маҳал бўлганини ҳам сезмай қилибман. Тушликдан сўнг, болажонларни музқаймоқ билан сийладим. Бундан улар жуда севинишди. Мазза қилиб музқаймоқ еётганимизда Муҳаммад Нур сокинлик билан:
-Опажон, бу музқаймоқни ким берди? - деб сўради. Мен ҳам содда қилиб:
-Аллоҳ берди, асалим, - дедим.
Бу сўзимдан боланинг мунчоқ кўзлари қувониб:
-Ростданми? - дея такрор сўради.
Мен эса унинг бу ҳолатидан ҳайрон эдим. Билсам у эрталабки нонушта дастурхонига дуо қилишда, Аллоҳдан музқаймоқ сўраб дуо қилган экан.
Унинг бу ишидан бир сескандим.
Бундан ҳеч қанча вақт ўтмай, у негадир ташқарига чиқди-да, маъсум нигоҳини кўкка қадаганча, жажжи қўлчаларинини кўтариб, бир нималарни пичирлади. Қайтиб кириб Аллоҳдан тарвуз сўраб кирганини айтди. Акаси иккимиз унинг бу ишига бир кулиб қўйдик. Шу дамда ўйлаб қолдим:
“Аллоҳим, бу жажжи боланинг кўксида қандай буюк ишонч солибсан..
Қандай гўзал тарбия…
Гоҳида биз катталарнинг қўлимиздан бу иш келмай Яратганни қўйиб, яралмишга ялинамиз… Бандасидан сўраб, бандасига суянамиз…
Кошки эди ҳамма ҳам мана шу болакайдек, Аллоҳга чин ишонч билан суянолсак…”
Мана шундай хаёллар оғушида Нозима опанинг келганини сезмай қолибман.
Опа болаларига қараб турганимга миннатдорлик биладираркан, ногаҳон кўзим бозор халта ёнидаги тарвузга тушди.
Ҳа бу ўша Муҳаммад Нур сўраган тарвуз эди.
Бу гал энди чидолмадим, кўзларимдан беихтиёр ёш қалқиди…!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир.
Изоҳ. Мусибат ўз номи билан мусибат. Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир.
Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216).
Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми?
Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда!
“Унвонул баён”дан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ҳалим, мулойим яшаш билан дўстлик давомли бўлади. Ўзни паст тутиш (камтарлик) билан одамларга ошно бўлинади. Кўп жим туриш билан хайбат ошади. Қўполлик ўз эгасидан қабул кийимини ечиб олади (яъни қўпол гап қабул қилинмайди). Дўстига ато этилган неъматига ҳасад қилиш ҳимматнинг пастлигидандир. Оқибатларга қараш нажотдир. Пушаймонлик шошқалоқлик билан, саломатлик эҳтиёткорлик билан биргадир. Хасис бой сахий камбағалдан кўра қашшоқроқдир.
Унванул баён
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasidaх
Омега-3: Нима учун балиқ ёғини ҳамма истеъмол қилиши керак?
Омега-3 кайфият ва диққатни назорат қилишга ёрдам беради, Альцгеймер касаллиги ва бошқа хотира муаммолари ривожланишининг олдини олади. D витамини чарчоққа қарши курашади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Манзил: Амрli fy дуўкони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Коррупция йўқ 😁👇
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Дин ишидаги шубҳаларнинг асл сабаби Аллоҳга бўлган муҳабат ва азаматнинг камлигидир
Айтдиларки, дин аҳкомлари ва муомалотида шубҳалар пайдо бўлишининг асл сабаби шуки, қайси кишининг дилида мукаммал тарзда Аллоҳ таоло ва Унинг Пайғамбари алайҳиссаломнинг азамат ва муҳаббати бўлмаса, турли-турли шубҳаларга мубтало бўлади. Мана шу сабабли саҳоба ва тобеъинлар ҳеч қачон бундай шубҳаларга мубтало бўлмаганлар. Бундан маълум бўлдики, шубҳаларнинг асл муолажаси икки нарса экан. Бири муҳаббат, иккинчиси азамат. Бу икковини ҳосил қилишнинг тариқаси эса, муҳаббат ва азамат аҳли билан бирга ўтириш, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдир. Ким хоҳласа тажриба қилиб кўрсин. Бирор муҳаққиқ, улуғ одамнинг ҳузурида бир неча кун муҳаббат билан ўтирсангиз бир неча йиллик баҳс ва мубоҳасалар билан йўқолмаган шубҳаларингиз ўзидан-ўзи йўқ бўлиб кетади.
Айтдиларки, агар бирор киши табиатан дин аҳкомининг сирлари ва ҳикматлари маълум бўлишини хоҳласа, бунинг тариқаси ҳам шудир. Асрорларни тафтиш қилиш ва бу ҳақда баҳслашишни тарк қилсин. Инқиёд (бўйсуниш) ва итоатга берилса, сирлар ўзидан-ўзи очилаверади. Кейин айтдиларки, валлоҳи, сумма валлоҳи тариқ мана шудир.
Мен дарсу тадрис ишини бошлаганимдан бери шу нарсани ўзимга лозим қилиб олганманки, бирор нарсани билмасам, очиқ ойдин билмайман, деб қўявераман. Савол берувчи хоҳ шогирдим бўлсин, ё бошқа одам бўлсин. Буни мен устозим Мавлоно Яъқуб Нонутавийдан ўрганганман. Тажриба шоҳидки, дунёда ислом баҳслашишлар ҳамда таҳқиқий мажлислар билан тарқаган эмас. Балки, амал ҳамда итоат билан тарқаган. Бир инглиз одам ёзган экан. Ҳиндистонда ислом иккита жамоа туфайли тарқаган. Бири тижоратчилар, иккинчиси сўфийлар. Ҳақиқатда динни етказишнинг энг осон йўли шуки, киши ўз ҳолатлари, муомалоти (молиявий ишлари) ҳамда ахлоқини дуруст қилиши лозим. Буни кўриб одамлар ўзидан-ўзи мусулмон бўлиб, яхши инсонга айланаверадилар.
"Мажолиси ҳакимул умма"
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ЭСЛАНГ!
Агар сиз яшаб турган замонда бузуқ инсонларнинг овози биландлигини, солиҳ инсонлар овозини паст қилиб гапираётганини кўрсангиз ажабланманг!
Эсланг, Абу Жаҳл Каъбанинг ёнгинасида Иблиснинг тили билан баланд овозда бақирар эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Арқамнинг уйида овозларини пасайтириб даъват қилар эдилар.
Оқибат нима бўлди?
Абу Жаҳл Бадр чуқурларига улоқтирилди ва жийфа бўлди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Сидратул Мунтаҳога кўтарилиб Аллоҳ билан гаплашдилар!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ИШОНИНГ... ХАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ...
Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан...
Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб бўлдилар..
Йўқотган соғлиғингизга, келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди..
Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг..
ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ
ИНШААЛЛОҲ..!!!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Боязид Бистомий ҳазратлари Жума намозига бориш учун уйларидан чиққан вақтларида ёмғир оҳиста ёғаётган эди. Йўлнинг ярмига етганларида жала қуйиб юборди. Ҳазрат шошганча йўл четидаги уйлардан бирининг деворини пана тортдилар. Пойабзалларига лой ёпишганини кўриб, уни девор четига суртиб тозаладилар. Ёмғир шиддати пасайгач, масжид сари юрдилар. У даргоҳ остонасига етиб, пойабзалларини ечаётган вақтларида нимадир эсларига тушиб, тўхталиб қолдилар. Пойабзални қайта кийиб, шошиб ортга қайтдилар. Боя деворини пана тортган уйнинг яқинига бориб, намозга кетаётган одамлардан бу уйнинг соҳиби ким эканини суриштирдилар. «Бу бир мажусий кишининг уйи», - деган жавоб бўлди. Бистомий ҳазратлари уй дарвозасини тақиллатдилар. Дарвозани уй соҳиби очди. Ҳазрат уни бағирларига босиб кўришдилар.
- Сиздан узр сўрагани келдим, - дедилар.
Уй эгаси ҳайрон бўлди.
- Ҳайрон бўлманг, - дедилар Бистомий ҳазратлари. – Мен намозга шошиб кетаётган вақтим, жала қуйиб юборди. Сизнинг деворингизни пана тортиб, жала тинишини кутдим. Шошганимдан пойабзалимдаги лойни деворингиз четига суртиб тозалабман... Масжидга оёқ қўйганимда, ақлим бошимга келди. Э воҳ, бир одамнинг деворини лойлатиб ўқиган намозим қабул бўлармиди, дея надомат қилдим! Бир банданинг деворини кирлатиб келиб, қайси юз билан Аллоҳнинг ҳузурида покман деб намоз ўқиш мумкин?! Шунинг учун, узр сўраб келдим, биродар! Мен одобсизни авф айланг...
Уй эгаси ҳам ҳайрат, ҳам хижолат ичида қолди.
- Узр сўрашга ҳеч ҳожат йўқ, тақсир, - деди ўнғайсизланиб. – Ўзи шундоқ ҳам кўча деворлари ёмғирлар туфайли лойланиб ётибди. Менинг деворимга Сиздан ҳеч қандай зарар етгани йўқ, хотиржам бориб, ибодатингизни адо этаверинг...
Бистомий ҳазратлари қувониб, уни дуо қилдилар. Хайрлашиб ортга бурилганларида, уй эгаси у зотни тўхтатди.
- Тақсир, одамларга бу даражада ҳурмат кўрсатмоқни Сизга динингиз ўргатганми? - деди.
- Ҳа, динимиз ва пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар.
Мажусийнинг кўзларида ёш айланди. Ҳазратнинг қўлларига ёпишиб, «Унда мен ҳам сизнинг динингизни қабул қиламан», деди.
Шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Олти ёки етти ёшли болакай нонуштада дадаси ва ойисига ялиниш оҳангида деди:
- "Дадажон, жоон дадажон менга ҳам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос.. мени росса ҳам велосипед ҳайдагим келяпти ойижоон!"
Дадаси ўғлига деди:
- "Болажоним, Аллоҳдан сўра, берса албатта велосипедлик бўласан"
- "Қандай қилиб сўрасам, Аллоҳ менга велосипед беради?"
Шунда ойиси деди:
- "Қандай сўрасанг ҳам бу сени ишинг, сени ихтиёринг... Бироқ сен шундай сўрагинки, Аллоҳимга қалбингдан билдир, сен жуда жуда велосипед минишни хоҳлаётганингни."
Болакай кечгача ўйлаб, ўйини охирига етолмади. Уйқуга ётганда ҳам ўйлай бошлади:
"Мен нима қилсам Аллох менга велосипед беради?"
Бироқ миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кутиб ухлаб қолди..
Эрта тонг. Адаси ва ойисини ишга кузатган болакай шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олдида ёза бошлади:
"АЛЛОҲИМ, МЕНГА ВЕЛОСИПЕД БЕЕР!!! ЎРТОҚЛАРИМДЕК, МЕНИ РОССА ВЕЛОСИПЕД ХАЙДАГИМ КЕЛЯПТИ. АЛЛОХИИИМ ИЛТИМОООС.. ВЕЛОСИПЕД БЕРА ҚОЛ.!"
...Болакай кўп қаватли бинони юқори қаватида ўзи бувижони билан колар эди.
Ушбу сўзларни такрор ва такрор дафтарга ёза бошлади..
Сўнгра жажжи бармоқчалари билан дафтар варақларига битган дуосини алоҳида алоҳида қирқиб чиқди. Уйининг айвонидан у дуоларни учира бошлади..
Болакай ёзган дуоларини учирар экан ўйлар эди. "Аллохга албатта ёзган коғозчамдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади."
Болакай эринмас эди. Ҳар кун шу аҳвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид қилиш ҳисси ва иштиёқи ошса ошиб бордики асло сусаймади.
Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай коғоз ташвишини ҳам қила бошлади. Кеч уйқуга ётар экан болакай ўйлар эди:
-"Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Аллоҳга ҳалигача етиб бормапти ёзганларим. Бир кун албатта етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен жуда жуда хоҳлайман велосипед ҳайдашни" - деб ухлаб қолар эди..
Энди уйда газета ва журналлар ҳам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча умид ва иштиёқ билан қалб сўзларини коғозга тушириб учирар эди.
Бир куни эшик қўнғироғи жиринглади..
Болакайни юраги орзиқиб, бувисидан аввал чопқиллаб кўча эшик томон югурди.
Не кўз билан қарасаки 40 ёшлар атрофидаги амаки болакай орзу қилган велосипедни олиб келган эди..
Болакай шошилиб деди:
- "Сизни Аллох юбордими? Аллоҳ ўқибдида ёзган коғозчамни?"
- "Ҳа, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совға"..
Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан:
"Амаки, амаки Аллоҳга раҳмат деб қўйинг. Мен росса ҳам хурсандман амакижон"..
Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзида ёши билан деди:
"Болажоним... Сен Аллоҳдан сўра, Аллоҳга айт!! Менга ҳам бир донагина сен каби фарзанд берсин".
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Миллатни чиритишнинг икки йўли бор: Айбсизларни жазолаш ва айбдорларни жазоламаслик.
Фридрих Энгельс
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ким азонни эшитиб туриб, узрсиз жамоатга чиқмаса, унинг намози нуқсонли бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким азонни эшитса-ю, уни (жамоатдан) тўсадиган бирон узр бўлмай туриб, азонга эргашмаса (яъни намозга чиқмаса), унинг ўқиган намози қабул қилинмайди» (Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Бир киши азонни эшитса ҳам ҳеч қандай узри бўлмай туриб, масжидга чиқмаса ва намозни жамоат билан бирга адо қилмаса, ўзи ёлғиз ўқиган намози комил ўқилган намозлар қаторига қабул қилинмайди.
"Энг шарафли уммат" китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ҲАСАДИ, ГИНАСИ ЙЎҚ ИНСОН ЖАННАТИЙДИР
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўтирган эдик. У зот: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир одам келади", дедилар.
Ансорийлардан соқолидан таҳорат суви оқиб турган, чап қўлида ковуш тутган киши келди. Эртасига Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айни гапни айтган вақтларида яна ўша одам кечаги ҳолида чиқиб келди. Учинчи куни ҳам худди шу ҳолат такрорлангач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарқалганида Абдуллоҳ ибн Амр ҳалиги одамга эргашиб борди-да: "Отам билан орамиздан гап ўтиб қолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичган эдим. Агар маъқул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг", деди. У одам "Хўп" деди.
Ҳазрати Анас ривоят давомида бундай дейдилар: "Абдуллоҳ ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ҳеч бедор бўлмаганини, гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида ағдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ яна буларни айтган: «Аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ҳеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга: "Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам билан орамизда ҳеч гап ўтгани йўқ. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан уч марта: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир киши келади", деган гапни эшитдим. Уч марта ҳам сен келдинг. Сенинг ҳузурингдан жой олиб, қиладиган амалларингга назар солиб, сенга иқтидо қилиш орзусида эдим. Аммо каттароқ бир иш қилганингни кўрмадим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган гапларга сени нима эриштирган?" деб сўрадим. У эса: "Ўзинг кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ", деди.
Қайтиб кетаётганимда у мени ёнига чақириб: "Ўзинг кўрган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат мен қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат сақламайман. Ҳеч кимга, унга Аллоҳдан етган яхшиликка нисбатан ҳасад қилмайман", деди.
"Сени ўша мақомга етиштирган шу хислатинг экан. Ана шунга биз тоқат қила олмаймиз", дедим", деди».
Имом Насоий ва Имом Аҳмад ривояти.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бозорда карамларнинг сўлиган баргларини тозалаётган амакидан "Шу баргларни қуёнларимиз учун олсак майлими?" деб сўради кўринишидан соддалик уфуриб турган аёл енида беш яшар илтижоли боқиб турган қизалоғини қўлидан ушлаб турган ҳолда.
– Олаверинг, барибир чиқиндига олиб кетишади" деди илтифотли амаки.
Она бола қуёнлари учун карам баргларининг сараларини териб, халталарини тўлдиришди ва қайта-қайта раҳмат айтишди.
Кечқурун карам шўрва ичиб ўтирган қизча:
– Ойижон, бизнинг қуёнларимиз йўқ-ку, – деди.
– Сен менинг қуёнчамсан, болажоним, – деб қизининг бурнини чимчилаб қўйди она.
– Унақада эртага қуёнчангиз учун бозордан нима сўраймиз, – деди қизалоқ ўзини қуёнчадек тасаввур қилиб.
– Эртага жўжачам учун новвойхонадан тандир ушламаган нонларни сўраймиз, – деди она ўзининг ғамгинлигини беркитиш учун жилмайиб.
– Ойижон, бугун сиз билан ишга борай, полни артишга ёрдам бераман, шунда кечга қолмасдан бирпасда бўламиз, – қизалоқ ҳам хушчақчақ оҳангда ойисига ялинди.
Она кўз ёшларини кўрсатмаслик учун қизини маҳкам бағрига босди. “Ўқимаган онангни кечир, болам” дея унсиз йиғлади.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
"Ҳар гал қўлингизга мобил телефонни олганингизда, унутманг, унинг "ичида" мусулмон ўзбек отахони яширин ўтиради. У инсон Ал Хоразмийдир!"
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бадр ғазотидаги буюк ғалаба
Азизхўжа домла Иноятов
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Исроил Ғазодаги мактаб биносига зарба берди: камида 100 киши ҳалок бўлган
Ҳужум кўчирилган фаластинликларнинг бомдод намози вақтида содир бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/60703591
Kun.uz расмий канали
Биринчи ҳикоя: (Туркияда содир бўлган) зилзила ҳақида қишлоғи вайрон бўлган киши шундай ҳикоя қилади: “Тонг отишидан олдин ҳаммамиз уйқуда эканимизда ер титраб силкинишни бошлади, деразалар, эшиклар титраб ётарди. Шифтдан устларимиздан парчалар тўкиларди, чироқ ҳам ўчиб қолди. Ҳар томондан бақир-чақир, дод-войлар эшитиларди. Уйдан шошиб югуриб чиқдим, қарасам яқиндагина фарзандимизни дунёга келтирган аёлим чақалоқни бағрига босганча, ортимдан эргашиб чиқибди”. (Яъни, аёлим ва боламни унутиб қочиб чиқаверибман)
Иккинчи ҳикоя: (Туркиядаги зилзилада жонҳолатда уйидан ташқарига югурган аёлга) Кўчага югуриб чиққач маълум бўлдики, гўдакни (уйда қолдириб) ўрнига ёстиқни қучоқлаб олган экан! Ўша онда Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи амалий тарзда намоён бўлганини тушуниб етди: “Эй одамлар! Роббингиздан қўрқинг! Албатта, Соат (қиёмат) зилзиласи улкан нарсадир. Уни кўрадиган Кунингизда ҳар бир эмизувчи эмизаётган нарсасини унутар. Ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлар. Одамларни маст ҳолда кўрарсан. Ҳолбуки, улар маст эмас. Лекин Аллоҳнинг азоби шиддатлидир”, Ҳаж сураси, 1, 2 оятлар.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Британиядаги тартибсизликлар ортида сионистлар турибдими?
Британияда мусулмонлар ва муҳожирларга қарши намойишлар етакчиси Томми Робинсон АҚШнинг сионистик ташкилотлари томонидан молиялаштирилади. MEF раҳбари Даниэл Пайпс The Times of Israel газетасига Робинсонни ҳимоя қилиш учун атиги учта намойишга 60 минг доллар сарфланганини тасдиқлади.
Батафсил: https://azon.global/1764
©️Azon Global
АЗОН САДОСИ...
"Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!" сўзлари билан бошланувчи кун худди шу калом билан ниҳоясига етади.
Яқинда намоз вақтларининг турли давлатларда қанча соатга фарқ қилишини ўрганиб, шу асосда жадвал тузмоқчи бўлдим.
Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши натижасида намоз вақтларида мутаносиблик юзага келишини билардим, аммо унда илоҳий ҳикмат яширин эканини ўйлаб ҳам кўрмаган эканман.
Ишни хаританинг энг шарқий қисмидан жой олган мусулмонлар давлати Индонезиядан бошладим.
Бу пайтда у ерда бомдод намозига азон айтилаётган эди.
Сўнгра 3-4 дақиқадан сўнг Малайзияда ҳам намозга даъват этувчи бу товуш янграб, муаззинлар бомдодга тайёргарлик кўришар эди.
Бир неча дақиқадан кейин у ерда ҳам "Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!"~деган товуш янграй бошлади.
Тобора ҳаяжонланиб, Аллоҳга ҳамду сано айтдим.
Намоз вақти эса хаританинг ғарбий қисми томон сурилиб борар ва энди айтиш навбати Таиландликларга етиб келган, мен эса Аллоҳнинг каломи ер юзида тўхтамай айтилаётганидан ҳайратим ошарди. Бирин кетин Бангладеш, Ғарбий Ҳиндистон, Калкуатта, Хаура "Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ ягонадир..." ~ дея намозга даъват этди.
Кейин Марказий Осиё давлатларига навбат етиб келди.Сўнг Эрон, Ироқ, ундан кейин араб давлатларига кўчиб ўтди.
Мени ҳаяжонга солган нарса шу бўлдики, ер шарида "Аллоҳ буюкдир" ~ дея бошланувчи азон товушлари давомий равишда ҳар дақиқа тўхтамай янграб турар экан.
Инглиз тилидан таржима қилинди.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Эзоп ўзининг “Масаллар”ида келтиради:
“Бир гала қўйларни бир неча ит қўриқлар эди. Қўйларни ҳеч ким мана шу итлар каби бўрилардан ҳимоя қила олмас эди. Бўрилар ўзаро жамланиб мажлис қилишди. Улар қўйларни ейиш учун итлардан қутилиш керак деган хулосага келишди. Бир ҳийла билан улардан қутилиш керак.
Бўрилар қўйларнинг каттаси ҳузурига элчи юборишди. Элчи қўйлар бошлиғига деди:
-Нега энди бизнинг ўртамизда доимо адоват бўлиши керак?! Менимча бунга итлар сабабчи. Улар бизнинг юзимизга қараб ҳуради. Уларни йўқотинглар. Бизнинг дўстлигимизга раҳна солишмасин!
Қўйлар бўриларни гапига қулоқ солишди. Уларнинг гапи қўйларга асалдек ёқди. Улар итларни ишдан бўшатишди. Подадан ҳайдашди.
Эртаси кунидан бўрилар қўйларни бемалол ея бошлашди!
Қисса ва масалларнинг лафзига эмас, маъносига қаралади. Бир пайтлар бу умматнинг шарафини ҳимоя қиладиган ишончли ва мухлис қўриқчиси бор эди. Бу қўриқчи бизнинг динимиз эди. Бу дин умматни етаклар, аммо етакланмас эди. Бу дин таъсир қилар, аммо таъсирланмас эди. Бу дин доимо пешқадам, ҳеч орқада қолмас эди. Душманлар биз заифлашганимизда уни биздан тортиб олишди. Сўнгра бизни ейиш уларга осон бўлиб қолди!
Бу ишончли қўриқчимизни улар фақатгина бир марта четга суриб ташлаш билан кифояланишмади. Уни ялтироқ шиорлар ва сеҳрли номлар остида парча-парча қилишди. Уларнинг мақсади бу уммат усиз ўзини ўлик ҳис қиладиган руҳни қатл қилиш эди. Қўриқчимиз зарбани қайтариш уёқда турсин ўзини ҳимоя қилишга ҳам қодир бўла олмай қолди.
Бир гал улар биздаги ўқув дастурларини ўзгартириш бидъати билан келишди. Чунки биздаги дастурлар жуда ҳам қаттиққўл эмиш!
Бошқа сафар эса “Саҳиҳи Бухорий” ва бошқа саҳиҳ китобларни таҳқиқ қилиш баҳонасида келишди!
Бизни динлараро конференцияларга чақиришди. Сўнгра қуръондаги ҳокимият ва жиҳод ҳақидаги оятларни олиб ташлашни талаб қилишди!
Сўнгра бузғунчи чўқморларини биздаги оилаларга қаратишди. Аёлларни озодликка даъват қилишди. Гўё биздаги аёллар чўри эди. Аслида аёл бирор тузум ва динда ислом динидаги каби эъзозланмаган. Улар аёлнинг ҳурриятига эмас, аслида унга осонликча эришиш ҳурриятига эга бўлмоқчи бўлишди!
Уларнинг конференцияларини-ю насиҳатларини бир четга қўйиб мутафаккирларининг гапига қулоқ солайлик. Томас Бин ўзининг “Ақл асри” китобида айтади:
“Бугун аҳвол ўзгарди. Мусулмонлар бизнинг ҳовучимизда турибди. Аммо бир марта содир бўлган нарса яна содир бўлиши мумкин. Муҳаммад(саллоллоҳу алайҳи ва саллам) ўзининг тобелари қалбида ёққан ўт ўчмайдиган ўтдир!”.
Улар бизни бемор бўлсакда, ўлмайдиган уммат эканлигимизни билишади. Уларнинг қўлидан келадигани фақатгина мана шу беморликни узайтириб туриш холос!
Abdulqodir_Polvonov
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Хўроз қиссаси.
Бир уйда хўроз бор эди. Хар куни тонгда қичқирарди. Бир куни уйни эгаси хўрозга қичқирмасликни, акс холда сўйиб юборишини айтди. Хўроз сўйилиб кетгандан кўра қичқирмасликни афзал билди.
Бир кун уйни эгаси келиб, хўрозга товуққа ўхшаб қағғишлашни айтди. Акс холда сўйиб юборишини билдирди. Хўроз ўйлаб сўйилиб кетгандан кўра товуққа ўхлаб қағғиллашни афзал билди. Ва товуққа ўхшаб қағғиллаб юрди.
Ва бир кун уй эгаси келди ва хўроздан товуққа ўхшаб тухум қўйишини буюрди. Акс холда сўйиб юборишини айтиб қасам ичди. Хўроз буни иложи йўқлигини айтганда, уй эгаси пичоқ олиб хўрозни сўйишга тушди. Пичоқ тортилишидан аввал хўроз ачиниб, афсус хўроз бўлиб қичқирган вақтимда гапга кирмай сўйилиб кетганим яхши эди. Хеч бўлмаса хўроз бўлиб, яхши ном билан билан обрў билан ўлардим ўйлаб қолди.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ассалому алайкум!
ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!📿🌙
Эй Аллоҳим!
Дуолар қабул бўладиган вақтларда турибмиз.
Бизларга ташвишсиз ҳаёт, ҳаром аралашмаган ризқ, риёси йўқ амал бергин!
Жаннатингни ва унга яқинлаштирувчи сўз ва амалларни бажаришни насиб қилгин!
Беморларимизга шифо бериб,ўтганларимизни раҳматингга ол!
Сен Ўзинг раҳмлиларни ҳам раҳмлироғисан. Омин!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ўтиб кетган нарсага ғам чекиб, келадиган нарсадан қўрқиб яшашдан эҳтиёт бўл! Аллоҳдан ёрдам сўраб, Унга таваккул қилгин-да, келган жойингдан бошлайвер!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Исломофобия – мусулмонлардан қўрқув маҳсулими?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманга қарши қўрқинч ёрдамида ғолиб қилиндим! Агар мен билан уларнинг ораси бир ойлик йўл бўлса ҳам, бундан қалблари қўрқинчга тўла бўлади”, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу гапларини: “Менга бундан олдинги пайғамбарларга берилмаган бешта нарса берилган”, деган жойда айтиб ўтганлар. Яхшилаб ўйлаб кўрилса, ана шу бешта хислат Пайғамбаримиз алайҳиссалом туфайли умматларига ҳам берилган, дейишимиз мумкин.
Батафсил: https://azon.global/1746
©️Azon Global