Ҳиндистонлик рикша ҳайдовчиси Дешраж Жи соҳиб етим қолган неварасининг ўқишини тўлаш учун уйини сотиб, мана шу рикшада кун кураётган экан.
Ҳиндларга қойил қолмай иложи йўқ, илм-фаннинг қадрига етади. Дунёда катта IT фирмаларнинг деярли ҳаммаси ҳиндлар томонидан бошқарилади (Google, Microsoft, Intel, Cisco, Nokia, Dell, AMD).
Биз ҳам тўйга эмас, фарзандларимизни ўқитишга пул йиғиб бошлашимиз керак.
Анвар Назруллоҳ саҳифасидан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мусулмон бўлдик, лекин мўмин бўлолмадик...
Намоз ўқиймиз - пора оламиз...
Рўза тутамиз - зино, ғийбат қиламиз...
Ҳажга борамиз - ночор биродаримизни йўқлаб бормаймиз...
Закот берамиз - етимларнинг ҳаққини еймиз...
Намозлардаги сафга берган тартибимизни ҳаётимизга ҳам берганимизда эди, бу қадар хор бўлмас эдик!!!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мазҳаблар ҳақида
Ёрқинжон қори
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Агар динимизга амал қилсак ишларимиз юришиб кетади
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
💔 Бахтсиз бўлиш учун яралмадик....
🪶 Балки, Аллоҳ қишнинг ортига қуёшни яширгандек, шу маҳзун сўзлар давомида гўзал висол ҳақидаги мисралар сақлангандир.
Бир-икки кун аввал шаҳсий саҳифамга бир аёл сингиллари турмушидан ажрашганлиги сабабли қаттиқ тушкунлик остонасида турганлиги ҳақида куйиниб, таскин қидириб ҳабар қолдирибтилар.
Албатта оила борасида катта тажрибага эга бўлмасам-да, бироқ мазкур сатрларим оз бўлсада қалбларга малҳам бўлар деган умиддаман.
💌 Агар ажрашган бўлсангиз, Аллоҳнинг қуйидаги сўзларини эсланг: ۞Агар ажрашсалар, Аллоҳ Ўз фазлидан ҳар бирини беҳожат қилур. Аллоҳ фазли кенг ва ҳикматли Зотдир. (4:130] 📜
Аллоҳ таоло никоҳни муқаддас ришта, дея эълон қилиб, беҳуда сабаблар ила ажрашишдан қайтарган. Аммо баъзи ҳолатларда ажримга рухсат берилган. Аллоҳ таоло барчамизга чиройли ва Ўзи рози бўладиган турмуш кечиришни насиб айласин!
🪶 Албатта, Унинг ҳикмати билан бир эшик ёпилса, Унинг инояти билан минглаб эшиклар очилади...
Абдуллоҳ Умар шундай дедилар: Аллоҳга қасам, турмуши бузилган ёки тул қолган муслима муваффақиятсиз саналмайди. Агар турмуши бузилиш ёки бева қолиш муваффақиятсизлик бўлганида Талоқ сураси «муваффақиятсизлик» ёхуд «муваффақиятсиз аёллар» сураси деб аталарди. Лекин муфассирлар бу сурани «Ечим сураси» деб номлашган. Сабаби, Аллоҳ таоло бу сурада: “Билмайсиз, шояд Аллоҳ бундан кейин бирон иш-ечим қилар”, деган. Биз ҳам талоқ мусибати бошига тушиб, келажагидан, келгусидаги машаққатлардан қўрқиб турган синглимизга: “Қўрқманг! Билмайсиз, балки Аллоҳ бундан кейин бирон ечим қилар”, деймиз. Қўрқманг, балки Аллоҳ ажралгандан сўнг бахт-саодат берар. Балки бу эрнинг ўрнига ундан ҳам солиҳроқ ва яхшироқ жуфт берар. Балки келгусида сизни хурсандчиликлар кутаётгандир‼️
💢 Бева ва тул муслималарни қарамоғимизга олиш, уларнинг ҳам руҳий-маънавий, ҳам моддий зарарларининг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилиш, итфеъл ва пасткашларнинг ёмон назаридан уларни ҳимоя қилиш биз мусулмонларнинг бурчидир. Мана, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи турмуш ўртоғи Хадича бинти Хувайлид разияллоҳу анҳо ҳам олдин турмуш қурган эди. Аёлнинг бир неча эрга тегиши ор бўлганида Ислом бизни бундан қайтарар, буни ҳаром қилар эди. Динимиз хулқ-атворда барчамиздан юқори...
🌺 Албатта, Аллоҳ бирор нарсани сиздан олса, ўрнига бошқа неъматни ошиғи билан бергувчи Зотдир...
🌺 Унутманг, бу дунё синов маскани, у ҳеч қачон мукаммал бўлмайди. Тафаккур қилинг, сиз аслида бу дунёдаги йўловчисиз, сизнинг манзилингиз, абадий уйингиз, абадий ҳаётингиз эса у дунёда..
🌺 Шундай экан, қалбингизни иймон, ишонч, қаноат билан тўлдиринг! Роббимиз ҳақида доим яхши фикрда ва гумонда бўлинг, фойдали илм ва амаллар билан шуғулланинг ва ўзингизга, оилангиз ва жамиятингизга фойда келтиринг. Сабрни фазилат ва Қуръонни доимий ҳамроҳ қилинг!
"Сизга Қуръонни бахтсиз бўлишингиз учун нозил қилмадик..." 📜 20:2....
Манба
@yuristxonimdaftari
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
КАРДИОКЛАС
Ушбу шифобахш маъжун ҳазрати Ибн Синонинг “Юрак дорилари” рисоласи асосида тайёрланган.
Қон айланишни яхшилайди, юракнинг иш қобилияти, уни ташқи таъсирларга чидамлилигини оширади.
Қон томирлардаги тиқилмаларни очиб, холестериндан тозалайди, атеросклерознинг олдини олади.
Турли сабабдан келиб чиққан юрак ўйнаши ва ундаги оғриқларни олдини олади.
Асабни тинчлантиради, ошқозон-ичак, жигар – ўт қопи секретор фаолиятини стимуллаб, овқат хазм қилиш органлари фаолиятини кучайтиради. Сийдик ҳайдаш хусусиятига эга.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Тўрт девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди.
Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу йилларда бўлмади.
Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин ахволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб хўл бўлди.
Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа хўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди. Эшик остига фарзандини ёмғирдан тўсай деб олди.
Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди:
- Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар?!..
Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб хисоблади.
Аллоҳнинг қадаридан рози бўлиш катта бахт, шу розилик билан қалб хотиржамлиги келади, тушкунликка тушиш ва норозиликдан сақланиш мумкин бўлади...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Қиёмат куни ўғлингиз Аллоҳ ҳузурида:
— Отажон, нима учун мени чет элга саёхат қилиш учун олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
— Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
— Отажон, нима учун менга данғиллама ховли қуриб бермагансиз хамда мазали овқатлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.
Лекин Қиёмат куни:
— Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
— Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
— Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилади.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Malibu’да ёш боланинг умрига зомин бўлган наманганлик ҳайдовчи очиқда қолмоқда. Ëлғиз ўғлидан айрилган она терговдан норози
Эндигина 14 ёшга кирган Иброҳимжон ёлғиз онанинг ягона ўғил фарзанди эди. Она келажагини фақат у билан кўрарди. Аммо шафқатсиз тақдир унинг кичкинагина жуссасини Malibu’нинг ғилдираклари остида мажақлаб ташлади. Онанинг бор орзу-умидлари саробга айланди, умри мазмунини йўқотди. Машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган ҳайдовчи очиқда қолмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/60764592
Kun.uz расмий канали
ЖИГАР УЧУН ГЕПАТОДЕЛЛ
🔷Турли сабабдан келиб чиққан гепатитлар. Жигар циррози.
🔷Жигар ўт- қопи (холицистит, холангит, холестаз ) ва ошқозон ости бези касалликлари.
🔷Аллергик касалликларни енгишда.
🔷Хомиладорлик токсикозлари.
🔷Буқоқ, камқонлик, тери касалликлари (витилиго, терини аллергик тошмалари)
🔷Кўп миқдорда ва узлуксиз кимёвий дори-дармонлар истеьмол қилувчилар.
🔷Иштахасизлик, камқонлик ва иммунитетни пасайиши билан кечувчи касалликлар.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Расулуллоҳ буюрганлар
Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:
1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
7. “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган”.
(Имом Аҳмад “Муснад”)
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
АЗРОИЛНИНГ ҲАЙРОН ҚОЛИШИ
Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир одам шошиб кириб келди. Қўриқчиларга: “Жуда муҳим масалада ҳазрати Сулаймон билан учрашмоқчи эканлигини”, айтди. Қўриқчилар бу кишини дарҳол ҳукмдорнинг ҳузурига олиб кирдилар. Ҳазрати Сулаймон ранги оқариб, қўрқувдан титраётган бу одамдан:
- Нима бўлди? Нега бунча титрамоқдасиз? Нима дардингиз бор, - деб сўради.
Одам шошилганча:
- Бугун тонг пайти қаршимдан Азроил чиқди. Менга қаҳр билан бир қараб қўйди-да, ёнимдан узоқлашди. Билишимча, у менинг жонимни олишга қарор қилганга ўхшайди, - деди.
- Хўш, мендан нима истайсиз?
У Сулаймонга ёлвора бошлади:
- Эй Сулаймон қуртлар, қушлар, тоғлар ва тошлар сизнинг амрингизда. Шамолга айтинг, мени Ҳиндистонга олиб бориб қўйсин, балки Азроил мени у ердан топа олмас. Шу йўл билан жонимни қутқариб қоларман. Ёлғиз умидим сиздан.
Ҳазрати Сулаймоннинг бу одамга раҳми келди. Шамолни чақириб, унга:
- Бу одамни дарҳол Ҳиндистонга олиб бориб қўй, - деб амр қилди. Шамол бир лаҳзада бу одамни Ҳиндистондаги узоқ оролга етказиб қўйди.
Пешинга яқин ҳазрати Сулаймон девонни тўплаб, йиғилганлар билан кўришди. Қараса, Азроил йиғилганлар ичида ўтирган экан. Ундан:
- Эй Азроил! Эрталаб нега бир кишига қаҳр билан қарадинг.
Нега у бечорани қўрқитдинг? - деб сўради.
Азроил шундай жавоб берди:
- Эй дунёнинг султони! Мен у одамга ғазаб билан қарамадим. Аксинча, ҳайрат кўзи билан қарадим. У мени нотўғри тушуниб, ваҳимага тушди. Чунки Аллоҳ таоло менга: “Бор, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол”, - деган эди. “Мен бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам бу оқшом Ҳиндистонга етиб бора олмайди. Бу қандай иш бўлди, дея ҳайратга тушган эдим. Унга ҳайрат билан қарашимнинг сабаби ҳам шундан иборат эди”.
"Шарқ ҳикояти ва ривоятлари" китобидан
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Омадсиз президент...
Миср президенти Хусни Муборак тоби қочиб қолгани учун Германия шифохоналарида даволанаётган экан.
Бир врач шеригига “Бу Мисрни 30 йилдан буён бошқариб келаётган қудратли президент” деб таништирибди.
Иккинчи врач эса “Демак бу нодон ва омадсиз президент экан” деб жавоб берибди.
Биринчи врач:
- Қандай қилиб у нодон ва омадсиз бўлади!? Ахир сен уни танимайсанку.
Иккинчи врач:
- 30 йил давлатни бошқариб халқи ва ўзи учун замонавий шифохоналар қурмасдан, чет элда даволаниб юрган президентни нима хам дейиш мумкин...
Хусни Муборак 1981 йилдан токи 2011 йил февралгача, 30 йил давомида давлатни бошқарган. Оммавий норозиликлар сабабли рахбарликдан кетишга мажбур бўлган. 2020 йил 91 ёшида вафот этган.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Рақобат қўмитаси “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”га нисбатан иш қўзғатди
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ томонидан Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси ишлатган электр энергия учун 115 млн сўм ортиқча тўлов ҳисобланганлиги аниқланган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари”га нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
“150 бола овқатига 300 грамм гўшт” – Пешку ҳокими боғчадаги гўштни тарозига торттириб кўрди
Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров тумандаги боғчалардан бирида рейд ўтказган. Унда 14-мактабгача таълим ташкилотида пиширилган иккинчи овқатга 300 грамм гўшт солингани аниқланган. Маълум бўлишича, боғча мудираси ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.
📹👉 https://kun.uz/kr/02708882
Kun.uz расмий канали
Ўзини ит деб ҳисоблайдиган тўда инсонларга протест қилиб чиқибди.
Нима ҳам дердик, эркин дунё деганлари шу-да.
@MubashshirAhmad
ОРГАНИК БУҚОҚҚА ФОЙДАЛИ
КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТАРКИБИ 100% ҲАЛОЛ БУҚОҚ ДОРИ
✔️ ЙОД ЕТИШМАЙДИГАН ЮРТЛАРДА ЯШОВЧИЛАРГА КУНДАЛİК ЙОДНИ ЕТКАЗİБ БЕРАДИ.
✔️ БУҚОҚНИНГ 1-2-3 ТУРЛАРИНИ ДАВОЛАЙДИ.
❌( ОРГАНИЗМИ КЎП ЙОД. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ТОКСИК БУҚОҚ КАСАЛЛАРИГА ИЧИШ МУМКИН ЭМАС)
✔️НЕРВ СИСТЕМАСИНИ ЯХШИЛАЙДИ
КЎЗ УЧУН ФОЙДАЛИ
✔️ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
✔️ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
✔️ ТЕРИГА, СОЧ ТЎКИЛИШИДА ҲАМ ЖУДА ФОЙДАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ.
✔️ ТЕРЛАШНИ ҚОЛДИРАДИ
☝️ КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ИЧИШИ МУМКİН.
ҲАР КУНИ 1 ТАБЛЕТКАНИ, НОНУШТАДАН 30 ДАҚИҚА ОЛДИН, ОЧ ҚОРИНГА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Энди ўқишга кириш учун “Корзинка”да 5 йил ишлаш керакми?
88 та давлат ташкилотлари қаторига биргина “Корзинка”ни киритиш учун вазирлик қарорида “Давлат”дан воз кечилган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ходимларини сиртқи ва кечки таълимга суҳбат асосида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсия этиш ҳуқуқига эга вазирлик, идора ва йирик бирлашмалар рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатдан 88 та давлат ташкилот ўрин олган.
Фақат давлат ташкилотларидан тузилган рўйхат қаторидан “Angelesy Food” Хусусий корхонаси МЧЖ ҳам ўрин олгани ажабланарли ҳолдир.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тузилган мазкур рўйхат биргина “Корзинка” дўконлар тармоғига давлатдан имтиёз ва ваколат олиб бериш учун тузилгандек, назаримизда.
Вазирлик томонидан тузилган рўйхатга ишонилса, энди Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун “Корзинка” омборхоналарида камида 5 йил ишлаган бўлиш лозим бўлади.
Рўйхатдаги жами 88 та ташкилотдан 87 таси давлат ташкилоти, биргина “Angelesy Food” МЧЖ эса хусусий корхона ҳисобланади.
“Angelesy Food” МЧЖ рўйхат охирроғига, яъни 84-қаторга ими-жимида киритилиб, вазирликнинг оддийгина бир қарорига ҳам улкан “мақсад”лар жо этилганга ўхшайди.
Қарор номланишига ҳам эътибор берилса, ташкилотлар номи киритилганда “вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари” сўзлари билан тузилган. 88 та давлат ташкилотлар қаторига биргина “Корзинка” дўконлар тармоғини киритиш учун эса “Давлат” сўзидан воз кечилган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Ушбу ҳикояни бир киши сўзлаб берди: “Оила қурганимга 21 йил тўлган эди. Аёлим билан бир жойга чиқишни режалаштириб турганимда, у мени ҳайрон қолдириб: Сизга бир илтимосим бор. Бугун бошқа бир аёл билан учрашиб, зиёфатга уни таклиф қилсангиз. Уни қанчалар яхши кўришингизни биламан, – деб қолди.
Мен бироз довдирадим. Ҳайронлигим юз-кўзимдан маълум бўлди, чоғи, аёлим ҳали сўрамасимдан яна гап бошлади: У аёл бева қолиб кетганига 19 йилдан ошди. Аммо сиз унга етарли эътибор қаратмай қўйдингиз...
Миямда чақин чаққандай бўлди. Ахир у аёл менинг мушфиқ, камсуқум онам-ку! Ишларим кўплиги, уч фарзандим билан оввора эканимни баҳона қилиб, ўз онамни зиёрат қилишим нодир ҳолга айланибди. Қўнғироқ қилишим кифоя, деб овуниб юришга ўрганибман...
Аёлимга миннатдор нигоҳ ила боқдим. Таклифини сўзсиз қабул этиб, дарҳол онамга қўнғироқ қилдим. Онам қувончли ва бироз хавотирли овозда ҳол-аҳвол сўрашди.
– Ҳозир бўлиб туринг. Бугун сизни бир жойга олиб бормоқчиман!
Онам бироз вақт жим бўлиб қолди. Йиғлади, чоғи...
Белгиланган вақтда мени эшик олдида кутиб турган экан. Эгнидаги либосни охирги бор отам вафот этмасидан олдин олиб берган кўринади. Ичимдан нимадир узилгандай бўлди. Онам эса жуда ҳаяжонли, шод эди. Мени кўриши билан табассум қилди: – Қўшниларимга бугун сен мени учрашувга таклиф қилганингни айтган эдим, барчалари хурсанд бўлиб, ҳавас қилиб қолишди, – деди завқланиб.
Онам худди боладай қўлларимдан тутиб олган, гўё шаҳарга энди келгандай ҳамма нарсага ҳайратланиб, қизиқиб қарарди. Ўйлаб қарасам, ростдан ҳам онамни шу пайтгача ҳеч бирор жойга таклиф қилмаган эканман. Илк бор овқатланишга олиб боришим экан.
Таомномани ўқиб бераётсам, кулди ва: – Бу нима қилганинг, болам?! Асло ўзингни айблама. Асло йиғлама. Сенинг кўзёшингни кўргунча ўлганим минг бор яхши. Мингдан-минг розиман. Ахир эрта-ю кеч тиним билмай ишлайсан. Болаларинг ўқишларда ўқийди. Ўз оиланг ташвишлари билан оворасан. Шунга қарамай, бугун менга унутилмас бир кунни ҳадя этяпсан... Қани, қандай таом ейишни ўзинг танла-чи...⁉️ Таомланиб, дилдан суҳбатлашиб, кўпроқ менинг болалигимни эсладик. Онамнинг юзлари ёришиб кетган, таърифлаб бўлмас саодат қамраб олган эди борлиғини.
Онамни ота уйимизга олиб бориб қўяр эканман: – Лекин эндиги сафар менинг ҳисобимдан бўлади, – деди онам. – Фақат бу гал бутун оилангни олиб келасан. Хўпми...⁉️
– Хўп! Албатта шундай қиламан.
Қўлларидан ўпиб, хайрлашдим. Орадан бир неча кун ўтиб, онам юрак хуружидан вафот этди...
Маъракасига бутун оиламиз билан бордик...
Орадан бир йил ўтиб, ўшанда онам билан бирга таомланиб ўтирган ошхонамиздан менга бир таклифнома келди. Унда бир йилча илгари онамнинг номидан беш кишилик жойга олдиндан буюртма қилиниб, таомлар учун пул тўлаб қўйилгани ёзилган эди. Оилам билан борганимизда менга бир хат ҳам беришди. Э воҳ! Онамнинг дастхати! Кўзлари яхши ўтмаган, чоғи, чизиқлардан чиқилган, қийшайган, катта ҳарфлар билан: “Келишганимиздек, таомга бутун оиланг учун олдиндан тўлов қилиб қўйдим. Ўша куни менинг қалбимга қанчалар бахт олиб кирганингни ўзинг билмайсан. Шуни билки, сени жуда яхши кўраман, болажоним”, деб ёзилган эди...
«Оқшом гўзалликлари» китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Агар биз ҳукуматни алдасак, бу — хоинлик. Агар улар бизни алдаса, бу — сиёсат.
Билл Муррай
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Соғлик, хотиржамлик ва гўзал хулқ сўраб ўқиладиган дуо
Ўқилиши: Аллоҳумма инний асъалукас-сиҳҳата вал ъиффата вал аманата ва ҳуснал хулуқи вар-ризо бил қодар.
Таржимаси: Аллоҳим! Сендан саломатлик, иффат, омонатдорлик, гўзал хулқ ва тақдирга рози бўлишни сўрайман.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бир йигит ёшгина қизга уйланди. Кунларнинг бирида уйига куёвнинг оғайнилари зиёфатга келадиган бўлишди. Одатларига кўра, куёв қўй сўйдирди. Аёлига чиройли қилиб таом пиширишини тайинлади. Қиз қўркиб кетиб, эрига овқат қилишни билмаслигини, ота уйида ўрганмаганлигини айтди. Эрнинг жаҳли чиқиб:
- Нарсаларингни тайёрла, сени уйингга қайтариб олиб бориб қўяман. Сен овқат қилишни билмасанг, менинг хотиним бўлишга нолойиқсан, - деди. Қизнинг уйига келиб, қизнинг отасига:
- Бу, сизларнинг молингиз, ўзингизга қайтарилди, - деди.
- Овқат тайёрлаш усулларини унга ўргатмагунингизча, менинг ёнимда унга ўрин йўқ! - деди. Ота:
- Икки ой давомида биз билан турсин. Шу муддат ичида билмаган нарсаларини ўргатамиз, сўнг сизга қайтарамиз, - деди.
Қиз ота уйида икки ой яшади. Айтилган вақт ўтди. Эри уни олгани келди. Эри пиширишни яхшилаб ўрганган бўлсагина, уни қайтариб олиб кетиши мумкинлигини таъкидлади. Отаси:
- Қизимиз, ожизамиз, барча таомларни олий даражада, хусусун, қўй гўштидан ажойиб нарсалар тайёрлашни ўрганди, - деди. Куёв:
- Ундай бўлса, Аллоҳ баракасини берсин. Қани, кетдик, уйга, - деди. Ота:
- Кетишингиздан олдин, қизимнинг ўрганганига ўзингиз ишонч ҳосил қилиб, кейин кетишингизни хоҳлайман, - деди. Тирик қўйни келтириб, куёвга:
- Буни сўйинг, - деди. - Қизимизни қай даражада уни пишира олишини ўзимиз кўрамиз, - деди. Куёв:
- Мен қўй сўйишни эплай олмайман, - деди. Ота:
- Ундай бўлса, куёв тўра, боринг - да, оилангиздан мардликни ўрганиб келинг! Ўрганиб бўлганингиздан кейин, марҳамат, келиб хотинингизни олиб кетинг, - деди.
Бир инсонга «Шуни ҳам билмайсанми?» дейиш осон! Лекин унга ўргатишни, шу муддат ичида сабр қилишни билиш, катта маҳорат! Инсонни Аллоҳ оқил қилиб яратди. У ўрганолмайди, дейиш хато. Лекин аёл киши билмаса, дарров ота - онасига таъна тошларини ёғдиришни бошлайдилар! Ота - онаси беролмаган тарбияни, сиз беринг! Сиз ўргатинг! Ўзини оила бошлиғи деб ҳисобловчи ҳар бир эркак қўл остида бўлган ожизаси-аёлига гўзал муносабатда бўлиши лозим. Унинг камчиликларини юзига солмай, хушмуомалалик билан ўргатиши даркор. Қиз бола турмуш қургач эрининг қарамоғига ўтади, уни гўзал тарбия қилиш энди эрининг вазифаси. Аёл мисоли ғунча, эркак эса боғбон! Гулнинг сўлиб қолиши ёки гуллаб яшнаши боғбоннинг маҳоратига боғлиқ. Аёлини камчиликларини юзига солиб, уни ерга урадиган, ундан шикоят қиладиган эркакларга ҳайрон қоламан... Гўёки ўзлари мукаммал, айб-нуқсонсиздек! Ўзлари қўлларига ишониб топширилган Гулни парваришлай олмай, яна нолийдилар... Айб кимда?-дегим келади. Айбдор кишигина ўз хатосини кўрмай, бошқаларга ағдаради. Шуни билингки аёлингизга отган тана тошингиз биринчи бўлиб ўзингизнинг бошингизга келиб тушади!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Илм тарқатишдан мақсад қандай бўлиши керак?
Ҳусайн Бухорий
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Тумор ва вазифа
Айтдилар: Бугун одамлар ўз мақсадларига эришиш, касаллик ва мусибатларни даф қилишда дам солдириш, тумор ва бошқа шу каби нарсаларни жуда қадрлайдилар ва бу учун имконлари борича ҳаракатлар ҳам қиладилар. Лекин асл тадбир бўлган нарса, яъни Аллоҳга дуо қилишга эса бепарво бўладилар. Менинг тажрибам шуки, бирорта ҳам нақш ёки тумор таъсирда дуога баробарлик қилолмайди. Лекин дуони дуодек қилиб сўраш керак ва дуонинг қабул бўлишига монеълик қиладиган нарсалардан парҳез қилиш керак. Яна суҳбат давомида бу гапни ҳам айтдилар: Конпур шаҳрининг «Жомеъ ул-улум» номли мадрасасида мударрис бўлиб турганимда иттифоқо Конпур шаҳрида вабо тарқади. Тушимда бир улуғ одам: «Ейиладиган ва ичиладиган нарсаларга уч маротаба Қадр сурасини мукаммал ўқиб, дам солиб егиздирилсин ва ичкиздирилсин. Касал бўлса тузалади, касал бўлмаса, сақланиб қолади», деди. Кейин шуни тажрибада мушоҳада ҳам қилдим.
"Мажолиси ҳакимул умма"
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ҳушбўй ҳидли қўл креми KISS BY ROSEMINE ANGEL'S ҚЎЛ КРЕМİ - қўлларингизга узоқ вақт давомида нафақат юмшоқ парвариш, балки ёқимли ҳид ҳам беради.
☝️ Кремлар оқартирувчи таъсирга эга, терини текислайди, майда ажинлар билан курашишга ёрдам беради ва намловчи таъсирга эга.
Кремлар таркибига қуйидагилар киради: атиргул ёғи, ши ёғи, тубероза, манголия, алое вера, малина экстракти, мушк экстракти, гиалурон кислотаси, ванил экстракти, мойчечак, лаванда, яшил чой ва бошқалар.
Ҳажми 60 мл
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Қийинчилик ва ғамгинликда
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ
«Лаа илаҳа иллаллоҳу каримул ъазийм. Субҳаанаҳу табарокаллоҳу роббул ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн».
Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Робби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Насаий ва Ибн Сунний ривояти.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Талабалик давримиздаги қизиқ воқеъа эсимга тушиб кетди.
У пайтларда автобусда қатналарди. Ёз, иссиқ, сал нарса малол келади. Менга яқинроқ жойда иккита қиз бир-бири билан баланд овозда рус тилида гаплашиб кетарди. Бир соатга яқин чуғурлашди ўзиям. Бирорта ўзбекча сўз ишлатмади. Бир-икки ёши катталар "ҳаҳ овозинг ўчгурлар-а" деб ҳам кўрди, таъсир қилмади. Мени-да жуда ғашим келди. Хаёлимда "сенларни бир ўчириб қўяймикин?" деган фикр айлана бошлади. Ахири юрак ютиб, уларнинг энсасини қотириб "гап отдим". Аслида мақсад-"ўчириш",эди. "Русмисизлар?" дегандим, "йўқ" деди. "Унда РусЯздамисизлар?" десам, "Не-а, ФизМатда" деди. "Русча гаплашяпсизлар-ку" дедим. "Ҳм, русчани яхши биламиз, шунга" деди. "Жуда яхшими?" дедим, "Ҳа, жуда яхши" деди таъкидлаб. "Э, унда яна яхши бўлибди сизларни учратганим, бир сўзни ҳеч русчага таржима қилолмагандим, ёрдам бериб юборасиз" дедим. "Нима экан, айтинг" деди дўндириб қўядигандай. "Сув шалдираб оқмоқда, шуни айнан сўзма-сўз русчаси керак, бир таржима қилиб ташланг" дедим. Кўзлари лўк бўлиб қолди. Қопқонга тушганини сезиб, шумтирай бошлади. У деди, бу деди, шалдираб асло чиқмади. Ичимда кулиб, индамай кетавердим...
Мен ниятимга етдим, қулоқларимиз тинчиди, охиригача жим кетди, овози ўчди. Кўриниб турарди, Шалдирашни чиқараман деб, шалвираб қолди...
Ҳозир ҳам баъзан кўраман, ҳалиям русча гапиради...
Шунда сувнинг шалдираб оққани эсимга тушиб кетади...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Душман айғоқчисининг фикри
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Беморлик, фақирлик ва мухтожлик сабаблари
1. Меҳмонга ҳақорат ила қарашлик.
2. Қуръони каримни бетаҳорат ушлашлик.
3. Бебисмиллаҳ таом ейишлик.
4. Тик туриб таом ейишлик.
5. Идиш товоқни тоза тутмаслик.
6. Қўлни ювмасдан таом ейишлик.
7. Намозни қазо қилишлик.
8. Масжидда дунёвий гапларни гаплашишлик.
9. Улуғларга нисбатан беодоблик қилишлик.
10. Остонада ўтиришликни одат қилишлик.
11. Номаҳрам аёлларга шаҳват назари ила қарашлик.
12. Ёлғон гапиришлик.
13. Тонг вақтида ухлашлик.
14. Шомдан кейин ухлашлик.
15. Ялангбош хожатхонага киришлик.
16. Хожатхонада гаплашишлик.
17. Аҳли аёли билан жанжаллашишлик.
18. Фақирни камситишлик.
19. Нағмаларга муҳаббат қўйишлик.
20. Ховуз ёки ғуслхонага пешоб қилишлик.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida