Дерма Фаcторй Бе Зеро Cомфорт
Корея маҳсулоти
Нозик тери учун махсус мослаштирилган ушбу крем 5% Д-пантенол мавжудлиги туфайли терини намлайди, тинчлантиради ва унинг ҳимоя тўсиғини мустаҳкамлайди. Унинг юмшоқ формуласи, сунъий ранглардан холи ва дерматологик синовдан ўтган, терига кирувчи реакцияларнинг олдини олиб, юмшоқ парвариш билан таъминлайди. Мовий гуаиазулен тинчлантирувчи компонент бўлиб, сезгирлик аломатларини енгиллаштиради, кремнинг енгил текстураси эса қулай намланишни кафолатлайди, қуруқлик, қобиқ ва қизаришни йўқ қилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
ЭЙ БАНДАМ"
"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг".
"Минг бир ҳадис" китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
УЧ СИНОВ
Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
▫️ Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
▫️ Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
▫️ Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
#ҒАЗО
БУ БИР ГЎДАК!!!
❗️Гўдакларга ётоғида ухлаш учун ер қолдирмаганларни, Аллоҳ лаънатласин. Қочишга ер қолдирмай ғоқот дарахти орқасига беркинадиган кунни бошига тезроқ олиб келсин.
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?
– Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.
– Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
– Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
– Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
– Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.
– Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
– Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Стокда 🔥🔥
ДЕРМА ФАCТОРЙ Бе:зеро Милд Тонер
Нозик терини парвариш қилиш учун . Унинг ёрдами билан терининг ҳимоя тўсиғи мустаҳкамланади.
ДЕРМА ФАCТОРЙ ҳаракати Бе:зеро Юмшоқ тонер:
Тирнашган терини тинчлантиради.
Ҳимоя тўсиғини сақлайди.
Эпидермисни тиклайди ва мустаҳкамлайди.
Чуқур намлайди ва юмшатади.
Янгилайди, силлиқлик ва ёрқинлик беради.
Қўллаш тартиби:
Пахта ёстиғига ёки тўғридан-тўғри кафтингизга оз миқдорда туширинг ва тозаланган юзга артиб олинг. Эрталаб ва кечқурун парвариш қилишда фойдаланинг.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Абу Муҳаммад Ёфиъий ўзининг “Қалблар кўзгуси” номли китобида келтиради:
Амр ибн Шураҳбил Шаъбий айтади:
“Мени Абдулмалик ибн Марвон Рум подшоси олдига юборди. Мен унинг ҳузурига етиб бордим. У мендан бир қанча нарсаларни сўради. Мен жавоб бердим. Бирор-бир элчи унинг ҳузурида бунчалик узоқ турмаган экан. Мени неча кун ушлаб қолди. Мен қайтишни истаб қолдим. Қайтаётганимда подшоҳ менга деди:
-Сен подшоҳ оиласиданмисан?
-Йўқ. Мен оддий бир арабман!
Подшоҳ бошини силкиб менга бир муҳрланган мактуб берди ва деди:
-Мактубларни подшоҳингга берсанг буни ҳам бер!
Мен халифа Абдулмалик ибн Марвоннинг ҳузурига кирганимда подшоҳ берган нарсаларни бердим. Улар ичида ҳалиги муҳрланган мактуб ҳам бор эди. Халифа мактубни ўқигач менга деди:
-Бу мактубни сенга беришдан олдин бирор нарса дедими?
Мен дедим:
-Ҳа. Мендан “сен подшоҳ оиласиданмисан?”, деб сўради. Мен унга “йўқ, мен оддий бир арабман” дедим!
Халифа деди:
-Хатда нима ёзилганини биласанми?
-Йўқ!
-Мана ўқи!
Мен хатни ўқидим. Унда мен ҳақимда шундай ёзилган эди: “Сизлардан таажжубдаман. Ичингизда шундай кишилар бор экан, нега ундан бошқани подшоҳ қилгансиз?!”.
Мен халифага дедим:
-Эй мўъминлар амири! У сизни кўрмагани учун шундай деган!
Халифа деди:
-Унинг нима учун бундай ёзганини биласанми?
-Йўқ!
-Менинг сендай кишиларим борлиги учун менга ҳасад қилган ва сени ўлдиришимни хоҳлаган!
Халифанинг бу гапи Рум подшосига етиб борганида у шундай деди:
“Ҳақиқатдан ҳам мен шуни истаган эдим!”.
Бу сайёрадаги баъзи нарсалар ўзгармайдими дейманда. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам бу умматнинг душманлари мусулмонлар орасида фитна солишга ҳаракат қилишади. Ихтилофлар чиқариб, оловга мой сепишади. Натижада бу уммат парчаланади. Ўзаро жанжал қилади, куч-қувватидан айрилади, вақтини йўқотади. Ҳақиқий душманини унутади. Душман эса мусулмонлар ихтилоф қилиб юрганида мазза қилади, кучига куч қўшилади. Мусулмонлар эса заифлашади!
Мусулмон давлатлар ўртасидаги ихтилофларга назар солинг. Арзимас нарсаларда жанжал қилиб юришганини кўрасиз. У нарсалар айрилишга, тафриқага арзимайди. Бу ихтилофларда ғолиб тараф бўлмайди. Ҳамма мағлуб ва ҳамма зарардадир. Куч ва энергиямиз тугайди. Манба-ресурсларимиз зое бўлади. Бизни доим бир-биримизга қайраб турган эса учинчи қўл бўлади. Фойдани мана шу учинчи қўл қилади!
Қизиғи, битта Роббга ибодат қиламиз, битта пайғамбарга эргашамиз, битта китобни ўқиймиз, битта қиблага юзланамиз. Мана шу нарсалар бизни бирлаштиради, аммо арзимас нарсалар парчалаб ташлайди! Аллоҳ сақласин!
Abdulqodir_Polvonov
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Дунёда энг арзон қон мусулмоннинг қони эканини кўрганимда юрагим тўхтаб қолай дейди.
Уни яҳудий ҳам, мажусий ҳам, бутпарасту даҳрий ҳам, ҳатто мусулмон ҳукмдорлар ҳам ҳалол санаб қолган.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Фарзандларингизга яқин қариндошларингиз билан ўрталарингизда бўлиб ўтган ёмон ишлар ва гаплар ҳақида хабар берманг. Улар қариндошларингизга нисбатан яхши хотира ва саломат қалб билан униб ўссинлар. Уларга ҳусни хулқ ва силаи раҳмни таълим беринг. Уларни қалбини гина кудурат ва адоват билан захарламанг. Шоят Аллоҳ таоло уларнинг ҳолатини бизнинг ҳолимиздан яхшироқ қилса.
Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
577 сўмдан 998 сўмгача — ИЭСларда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг таннархи қанча?
Иқтисодчи Отабек Бакиров электрнинг таннархи қарийб 1000 сўм экани ҳақидаги баёнотларни қайта тафтиш қилишга, янги ва доимий ишлайдиган шаффоф ҳисобдорлик тизимини яратишга чақирди.
👉 https://kun.uz/kr/81835965
Kun.uz расмий канали
Din yahudiylar taraqqiyotiga to'siq bo'ldimi? | @azon_global
https://youtube.com/watch?v=6KNKnU8YxNk&feature=shared
ОРГАНИК БУҚОҚҚА ФОЙДАЛИ
КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТАРКИБИ 100% ҲАЛОЛ БУҚОҚ ДОРИ
✔️ ЙОД ЕТИШМАЙДИГАН ЮРТЛАРДА ЯШОВЧИЛАРГА КУНДАЛİК ЙОДНИ ЕТКАЗİБ БЕРАДИ.
✔️ БУҚОҚНИНГ 1-2-3 ТУРЛАРИНИ ДАВОЛАЙДИ.
❌( ОРГАНИЗМИ КЎП ЙОД. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ТОКСИК БУҚОҚ КАСАЛЛАРИГА ИЧИШ МУМКИН ЭМАС)
✔️НЕРВ СИСТЕМАСИНИ ЯХШИЛАЙДИ
КЎЗ УЧУН ФОЙДАЛИ
✔️ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
✔️ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
✔️ ТЕРИГА, СОЧ ТЎКИЛИШИДА ҲАМ ЖУДА ФОЙДАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ.
✔️ ТЕРЛАШНИ ҚОЛДИРАДИ
☝️ КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ИЧИШИ МУМКİН.
ҲАР КУНИ 1 ТАБЛЕТКАНИ, НОНУШТАДАН 30 ДАҚИҚА ОЛДИН, ОЧ ҚОРИНГА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мунофиқнинг аломати учтадир. Агар сўзласа, ёлғон гапиради. Агар ваъда берса, унга хилоф қилади. Агар омонат қўйилса, хиёнат қилади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслим ривоятларида эса: «Агар рўза тутиб, намоз ўқиб, ўзнинг мусулмон эканини гумон қилса ҳам...» деб зиёда қилганлар.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
“БМТ 80 йил олдин бошқа дунё учун тузилганди” — дунё тартиботи ҳақида Содиқ Сафоев билан суҳбат
БМТ тузилганида, унинг бош вазифаси дунёда тинчликни сақлаш деб белгиланган эди, лекин ҳалигача инсониятнинг урушлардан боши чиқмаяпти. Kun.uz мухбири Антониу Гутерришнинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан, борган сари кўпроқ танқидга учраётган бу ташкилот ҳақида Сенат раисининг биринчи ўринбосари, собиқ ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев билан суҳбатлашди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ
Яхши ҳаёт орзуси
Гринг карт ўйнабсан деб эшитдим. Кетмоқчимисан?
- Ҳа, кетмокчиман.
- Нима қиласан Америкада! У ерга бормасликни тавсия қиламан.
- Нега?
- Тушун сени у ерда иккинчи сорт одам сифатида кўришади!
- Майли, зато одам урнида куришарканку. 😅
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Кўзгу
Ёш жувон ўз онасига ҳасрат қилди:
- Онажон! Мен энди ўз эримга тоқат қилолмайман. У жуда ўзгарди, мени тушунмай қолди, сира ҳурмат қилмайди ва доимо сўкинади. Балким, у мени севмай қўйгандир...
- Ўзингчи? Ўзинг уни ҳурмат қиласанми? Уни тушунасанми? – сўради она.
- Яна нима қилай! – қизишиб жавоб берди қизи. – Эримга ғазабланиш мумкину, менга эса мумкин эмасми? У менга қандай муносабат қилса, мен ҳам унга худди шундай жавоб қиламан-да! Ахир, у мени тушунмаса, мен нега уни тушунишим керак?
- Унда қизим мўжизаларни кутма, сен ҳозир кўзгуга ўхшаб эрингни хатоларини такрорлаяпсан. Лекин кўзгудан фарқли, хотин киши фақат кўрганини эмас, кўринмайдиганни ҳам акс эттиради. – Ўгит қилди она.
- Билгин, агар аёл яхши бўлса, эр ҳам яхшироқ бўлишга уринади. Агар хотин меҳр кўргизса, эри ҳам уни севади. Хотин эрига ўзининг яхши ҳислатларини кўришига ёрдам бериши керак.
“Ҳикматлар жавоҳири” китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бир қўлда Қуръон-у биттасида жом,
Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром,
Феруза гумбазли осмон остида
На чин мусулмонмиз, на кофир тамом.
Умар Ҳайём
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Кеча Исроил томонидан Ғазода амалга оширилган Нусейрат қирғинида 4 нафар фарзандини йўқотган отанинг умидсизлиги мана шундай намоён бўлди.
🇵🇸Фаластин 🇮🇱Исроил воқеаларини каналимизда кузатинг👇
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
⚠️💥 Ғазода Исроил қирғини давом этмоқда...
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қилинган ёзма баёнотда, Исроилнинг Ғазо секторига 275 кундан бери уюштирган ҳужумлари ҳақида маълумот берилди.
Исроил қўшини томонидан охирги 24 соат ичида Ғазонинг турли ҳудудларида 3 марта “қатлиом” амалга оширилгани, бу ҳужумларда яна 55 нафар фаластинлик ҳаётдан кўз юмган, 123 киши тан жароҳати олгани билдирилди.
2023-йил 7-октабрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 38 минг 153 нафарга, ярадорлар сони эса 87 минг 828 нафарга кўтарилгани қайд этилди.
Баёнотда, шунингдек, вайроналар остида ва йўл четида ҳамон жасадлар борлиги, бироқ Исроил тўсиқлари туфайли тиббий гуруҳлар ва фуқаролик мудофаа ходимларининг жасадларга етиб кела олмагани такрорланди.
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
Аллоҳ ва Расули сизларни яхши кўришини истасангиз, омонатни адо қилинг, сўзлаганингизда рост гапиринг ва қўшничилик қиладиганларга қўшничиликни чиройли қилинг.
Табароний ривояти.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Хитой нега Қозоғистон ҳудудини босиб олмоқчи бўлганди? СССР ва унинг яқин иттифоқчиси ўртасидаги қуролли можаро тарихи
1969 йилда СССР ва унинг яқин иттифоқчиси Хитой ўртасида иккита қуролли можаро содир бўлади. Бири Узоқ Шарқдан оқиб ўтувчи Уссури дарёсидаги Даман ороли, иккинчиси Қозоғистон шарқидаги ҳудуд учун. Ўша пайтда ҳар икки тўқнашувда ҳам совет қўшинлари устун келади ва ҳудудлар сақлаб қолинади. Бироқ СССР парчалангандан сўнг Хитой барибир мақсадига етади ва ҳар икки ҳудудни ҳам ўзига қўшиб олади.
👉 https://kun.uz/kr/93630994
Kun.uz расмий канали
Албатта, ризқ калитлари Арш томон юзлантирилгандир. Аллоҳ таоло инсонларга нафақаларининг миқдорига қараб ризқларини туширади. Кимнинг нафақаси кўп бўлса, ризқи ҳам кўпайтирилади. Кимнинг нафақаси оз бўлса, ризқи ҳам оз бўлади.
Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Дорақутний ривояти.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ал-Нусайрат қочқинлар лагеридаги Ал-Жаони БМТ мактабига Исроил ҳаво ҳужумида яраланган болалар.
Ҳаво ҳужумлари болалар одатда мактаб ҳовлисига ўйнаш учун чиқадиган бир вақтда амалга оширилган.
👉 @Tezkorxabar_official ⚡️
Дунёни ҳайратлантираётган Хитой. Янги автомобил йўли 10 та рекордни янгилади
Хитойда фойдаланишга топширилган янги автомобил йўли ўнта дунё рекордини янгилади. Бу йўл Шэнчжен ва Чжуншан шаҳарларини боғлайди. Аввал бу икки шаҳар орасидаги масофани босиб ўтиш учун икки соат вақт сарфланган бўлса, энди манзилга 30 дақиқада етиб олиш мумкин. Йўлнинг 6,8 километри туннел ва 17,2 километри сув устида қурилган кўприкдан иборат.
👉 https://kun.uz/kr/34836637
Kun.uz расмий канали
Бутун қалбинг билан яхши кўрма!
Бутун қалбинг билан ёмон ҳам кўрма!
Эртанги кун сен учун нималарни яшириб қўйганини билмайсан. Севикли кишинг душманга, душманинг дўстга айланиб қолиши мумкин!
Тасвирдаги ҳикматлар
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Туш ва туш таъбири
Бир киши ўзининг тушини ёзган экан, Ҳазрат унинг жавобига: «Уйғоқликдаги гапларни ёзинг, тушнинг пайидан бўлманг», деб ёздилар. Кейин айтдилар: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушни эшиб, таъбир қилар эдиларку, деб эътироз қилса, айтаманки, ҳозир ундай туш кўрувчилар ҳам, ўшандай таъбир қилувчи ҳам йўқ».
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Солиҳ салафларнинг биридан: «Кўзни номаҳрамлардан тийиш учун нима қилиш керак?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳнинг сенга қаратилган назари қараётган кимсангга қаратилган назарингдан муқаддам эканини унутмаслик керак», деди.
(Сен номаъқул нарсага назар солишингдан олдин Аллоҳ бу номаъқул ишингни кузатиб турибди).
Тасвирдаги ҳикматлар
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар хоҳласангиз, қиёмат куни Аллоҳ таоло мўминларга аввал айтадиган ва уларнинг Аллоҳга айтадиган биринчи гапнинг хабарини бераман”. Аллоҳ таоло мўминларга: «Менга йўлиқишни истаганмидингиз?» деса, мўминлар: «Ҳа, ё Раббимиз», дейишади. Аллоҳ таоло: «Нима учун?» деб сўраса, мўминлар: «Сенинг афвинг ва мағфиратингни умид қилдик», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизларга афвим ва мағфиратимни вожиб қилдим», дейди.
Муоз (розияллоҳу анҳу)дан. Табароний ривояти.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Дийний, арабий мадрасаларнинг хос аҳамияти
Айтдилар: Озодлик, илҳод ва бединлик ёйилгани сайин менинг наздимда дийний мадрасаларнинг аҳамияти ошиб боради. Бу Аллоҳ томонидандир. Менинг Девбанд мадрасасига шу қадар муҳаббатим ва алоқам ортдики, бундан илгари бунчалик эмас эди. Худди шундай бошқа дийний мадрасаларнинг аҳамияти ҳам дилимда зиёдалашди. Ҳаттоки, бу мадрасаларда ўқитиладиган ақлий ‒ мантиқ, фалсафа, риёзий ваҳоказо фанларни ҳам фойдали ва зарурий экан деб ҳисоблайдиган бўлиб қолдим. Чунки ҳозирги даҳрийлик ва саинспарастликни олимларимизнинг мазкур фанлардан хабардор бўлишларидан бошқа нарса билан муолажа қилиб бўлмайди. Зеро олимларимиз ўша фанлардан воқиф бўлсалар, янгича таълим топган кишиларнинг шубҳаларига уларнинг руҳиятига мувофиқ жавоб бера оладилар ва уларнинг назарида кам эътиборлик деб саналмайдилар. Бу фанлар ўзи дин эмас, лекин улар билан динга хизмат қилиш мумкин.
Яқинда бир киши мендан Қуръони каримдаги икки оятнинг зоҳирдаги (кўринишдаги) ўзаро бир бирига зидлиги ҳақида савол берди. Мен риёзий фанининг ёрдамида унга жавоб бердим ва у қаноат ҳосил қилди. Савол қуйидагича эди. Қиёмат кунининг узунлиги бир оятда минг йил дейилган бўлса, яна бир оятда эллик минг йилга баробар дейилган. Икковида жуда катта фарқ бор. Мен шундай деб айтдим: «Бунинг нима ажабланарли жойи бор? Бир уфқ эътибори билан олганда минг йилга баробар, иккинчи уфқ эътибори билан олганда эса эллик минг йилга тенг бўлади». Бунинг тафсилоти «Баёнул Қуръон»да ёзилган.
Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Иймон ишонч бу катта нарса
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida