odamlar_orasida_dastur | Неотсортированное

Telegram-канал odamlar_orasida_dastur - Одамлар Орасида

3807

Реклама учун : +99893 396 20 04

Подписаться на канал

Одамлар Орасида

🌺 Қурбон ҳайити билан табриклаш дуоси

🌼 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини:
تقبل الله منا ومنكم
🌷 "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"

💐 "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди.

🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин!

عيدكم مبارك
Байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Каҳф сурасидаги қиссалар

Азизхўжа домла Иноятов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ЎҚИ!
1802 йил 26 январда Америка Қўшма Штатлари конгресси янги кутубхона ташкил қилиш учун қонунни тасдиқлади. Бу кутубхона Конгресс кутубхонаси номи билан машҳур!
Конгресс кутубхонаси бугунги кунда оламдаги энг катта кутубхона ҳисобланади. Бу кутубхона энг хавфсиз ва энг қимматбаҳо кутубхонадир. Унинг майдони 39 гектар майдонни эгаллаган. Полка(ёғоч токча)ларининг узунлиги 856 км. Кутубхонада 29.000000(йигирма тўққиз миллион) китоб, 58.000000(эллик саккиз миллион)та ҳужжат бор. Конгресс кутубхонасининг бошлиғи бевосита Америка Қўшма Штатлари президенти томонидан тайинланади. Кутубхонанинг бугунги бошлиғи 2018 йилгача Жеймс Биллингтон эди. У 1987 йилда президент Роналд Рейган томонидан тайинланган эди. У кутубхонанинг 13 чи бошлиғи ҳисоблар эди! Бугун менимча уни Карл Хайден бошқаради!
Халқларнинг ҳукмронлиги ҳам шу ердан бошланади, заволи ҳам!
Конгресс кутубхонаси менга Бағдоддаги кутубхонани эслатиб юборди. Ўшанда Бағдод кутубхонаси дунёдаги энг катта кутубхона эди. Аббосийлардан бўлган халифа Маъмун бошқа тилдан араб тилига ўгирилган ҳар бир китоб учун ўша китобнинг оғирлигича олтин берар эди. Мўғулларнинг Бағдодда қилган энг ваҳшиёна иши китобларни оловда ёққани бўлган. Улар кўп китобларни Дажла дарёсига ташлашди. Бир неча йиллардан сўнг Бағдод яна аслига қайтди. Аммо китоблар абадул абад зое бўлди!
Ўзининг илм ва маданиятига эътибор бермайдиган халқдан ҳеч нарса қолмайди. Мўғуллар урушқоқ халқ эди. Уларнинг бирор-бир китоби ҳам, адиби ҳам йўқ. Уларда қўлёзмалар ҳам йўқ. Бирор-бир кўзга кўринган бино ҳам қуришмаган. Улар келишди, ғалаба қозонишди, ўлдиришди, ёқишди, яна жанг қилишди, мағлуб бўлишди ва йўқ бўлишди!
Бугун Бағдодда бир пайтлар мўғуллар бўлганига далолат қиладиган ҳеч нарса йўқ. Аммо Андалус ўзининг қасрлари билан, масжидлари билан, китоблари билан, адабиёти билан, санъати билан бир пайтлар биз у ерда бўлганимизни ҳали ҳамон сўзлаб турибди!
Бу уммат бир пайтлар бир неча асрлар мобайнида халқларни етаклаганидан ажабланмаса ҳам бўлади. Бу дин қилич билан келмаган. Қилич билан тарқалмаган. Қилич фақатгина даъват одамларга етиб бориши учун йўл тайёрлаган холос. Барча фатҳларда қилич охирги танлов сифатида ишлатилган. Мусулмонлар қилични Роббилари рисолатини инсонларга етиб боришига халақит қилмоқчи бўлганларгагина ишлатишган. Қуръони каримдаги биринчи сўз “ўқи!” сўзидир. Бадрда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар томонидан асирга тушган саводли кишиларга мусулмонлардан ўнтасига ўқишни ўргатса уларни озод қилишларини айтганлар. Айтингчи, қайси бир халқ ўзига ўлдириш учун қурол кўтариб келган кишилардан ғалаба қозонганида уларни ўлдирмасдан уларга: “Биз сизнинг қаламингизни истаймиз. Бу уммат ўқиши шарт!”, деган?!


Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бу оламда фақат одамларгина эмас, кўплаб бошқа жонзотлар ҳам яшайдилар. Уларни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Ер юзида юрадиган ҳамма жонзотларни – туёғи билан юрадими, судралиб юрадими, икки оёқ, тўрт оёқ ёхуд кўп оёқлими ёки бошқа восита билан юрадими, учадими – ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ таоло яратган. Агар улардан бирортасини бошқа зот яратганини даъво қилувчи бўлса, марҳамат, исбот қилсин. «Ҳайвонлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб, сўнгра босқичма-босқич ривожланади», деганлар аслида кимлар эканига ва оқибати нима бўлганига бизнинг авлод гувоҳ бўлди. Инсоннинг бу соҳадаги ожизлиги шу даражадаки, у ҳатто қанча турдаги жонивор борлигини ҳам аниқ билмайди. Агар билганида, янги ҳайвонлар топилгани ҳақида тез-тез хабарлар чиқиб турмас эди. Агар инсон инсофга кириб, Аллоҳ таоло томонидан яратилган мазкур ҳайвонларнинг энг кичигини олиб, ўрганса ҳам, катта мўъжиза қаршисида турганига амин бўлади ва Аллоҳ таолога иймон келтиради. Шунингдек, осмонда нимаики учиб юрган бўлса, ҳаммасини Аллоҳ яратган. Бошқа ҳеч ким яратган эмас. Улардан қай бири танлаб олиб, ўрганилса ҳам, катта мўъжиза экани аён бўлади.
Ояти каримада ердаги ва осмондаги жонзотлар ҳам худди инсонлар каби, умматлар экани таъкидланмоқда.
«Ер юзидаги жонзот ва икки қаноти ила учадиган қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир».
Яъни уларнинг ҳаётларида ҳам тирикчилик, оила, туғиш, кўпайиш сингари инсонларга хос ишларга ўхшаш жиҳатлар бор. Уларни ким бундай қилиб яратди? Уламолар кўпинча асалари ва чумолини мисол қилиб келтирадилар. Мутахассисларнинг фикри билан танишган одам бу икки умматнинг жамоа ҳаёти Аллоҳнинг қудратидан эканига тан бермай илож йўқ.
Ана шундай кўп ва мураккаб жонзотларни яратиб, ҳар қадамда учрайдиган мўъжиза қилиб қўйган Аллоҳдан яна Пайғамбарини тасдиқлаш учун мўъжиза туширишини сўраш ўтакетган шаккокликдан ўзга нарса эмас.
Шу билан бирга, Аллоҳ уларнинг ҳаммасини махсус китобга ёзиб ҳам қўйган, қиёмат куни қайта тўплайди ҳам.

Тафсири Ҳилолдан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

МАШВАРАТ

Бадр ғазотида урушга тайёрланиш учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир маконга тушдилар. Саҳобалардан Ҳубоб ибн Мунзир келиб сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бу ерга сизни Аллоҳ туширдими? Бундан олдинга ёки орқага ўтишимиз мумкин эмасми? Ёки бу уруш ва ҳийлами?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Бу фикр, уруш ва ҳийладир!
Ҳубоб деди:
- Ундай бўлса бу ер уруш учун бўлмайди. Бадрдаги қудуқлар ортимизда қолсин. Ана шунда биз сув ичамиз, мушриклар ича олишмайди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам шунда дедилар:
- Жуда яхши фикр!

Эътибор беринг, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг фикри билан бутун бир қўшин қароргоҳини ўзгартираяптилар. Бунда бир муаммо кўрмаяптилар.
Инсон фақатгина ўз фикрини кўра оладиган даражада мустабид бўлмаслиги лозим.
Биз фикрлар ичидан фақатгина ўз фикрига ёпишиб оладиган қайсар бўлмаслигимиз керак.
Ботилда давом этишдан кўра ҳаққа қайтиш яхшироқдир.
Кишиларнинг тажриба ва қобилиятини эҳтиром қилиш оқиллар ишидир.
Фақатгина аҳмоқ ўзининг фикрига худди ваҳийдек ёпишиб олади. Фақатгина мутакаббиргина ўзгалар фикрини ўзгалардан келгани учун рад қилиши мумкин.
Арабларда бир мақол бор:
"Ким инсонлар билан маслаҳатлашса уларнинг ақлига шерик бўлибди!".

Абдулқодир Полвонов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ФАХРИЙ БАЛО

Боболар дунёни солиб ларзага,
Жасорати қилса барчани ҳайрон.
Уларни "Бобом!" деб мақтанмоқ нега,
Ўрнини босувчи бўлмаса ўғлон!

Илм-маърифатда эврилиш қилиб,
Aҳли илмлар ҳам олганида тан,
Чириган онг билан кўксингни кериб,
"Беруний бобом!" деб нима қиларсан?!

Бухорий деганда вужуди қалқиб,
Қўлларингни ўпса дунё дафъатан,
Беролмасанг битта ҳадисни айтиб,
Қандай наф сендайин бухороликдан!?

Фахрий бало билан бўлиб қолма маст,
Ўзингча юлдузлар бағрида кезиб.
Чин авлод "Бобом!" деб, кўксини кермас,
Чин авлод уларга бўлар муносиб!!!

©️ Вафо Мўмин

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ЖУМА айёмингиз муборак!


Аллоҳ бизга бугун хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ИНСОН БИНОСИ
Милодий 1368 йил 23 январда Минг сулоласи вакиллари Хитойда ҳукмрон бўлишди. Уларнинг ҳукмронлик даври уч юз йиллар давом этди. Бу даврда Хитойда кенгчилик ва барқарорлик қарор топди!
Минг сулоласи Буюк Хитой деворига қўлини теккизган охирги хукмрон табақа бўлади. Аммо унинг қурилиши аслида анча олдинга, Хитойликларнинг айтишича, милоддан олдинги 204 санага бориб тақалади!
Буюк Хитой деворининг қурилишига сабаб шуки, қадимги Хитойликлар тинч ва омон яшамоқчи бўлишган. Улар илк бор деворни қуришганда унинг баландлиги туфайли энди бундан душман ошиб ўта олмайди деб ўйлашган. Аммо юз йилнинг ичида ундан душман уч бора ўтган. Мана шу уч мартада ҳам душман деворнинг устидан, мустаҳкам тошларни хатлаб эмас, дарвозасидан соқчиларга пора бериб кирган!
Хулоса:
Деворни бино қилишдан илгари инсонни бино қилишимиз лозим. Лашкарларга қурол сотиб олиб беришдан олдин уларнинг ақидасини бунёд қилишимиз лозим. Фақатгина қурол билан душманни енгиб бўлмайди!
Биноларни чиройли қилишга ҳаракат қилишдан олдин инсонларни бино қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Инсонларнинг руҳи ерга ёпишиб ётар экан, баланд уйлардан нима фойда?!
Фарзанд кўришдан олдин уни тарбия қилишга тайёр бўлинг! Мушук, айиқ, йўлбарс, тулки ва қўй ҳам бола туғади. Бу қаҳрамонлик эмас. Ҳақиқий қаҳрамонлик инсонни бино қилишдир!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Маҳаллийчилик: «Бизданмас», «улардан экан» ёхуд ёшларни ғўр десак, зиёлиларимизга нима бўляпти?

Манба
👉 https://xabar.uz/i2hw

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Torah Judaism (Jews United Against Zionism) Яҳудийларнинг сионизмга қарши тоифаси:

Сионистлар нацистлар билан ҳамкорлик қилдилар ва бу ҳамкорликни ҳатто Гитлер ҳам тан олди. Гитлернинг таъкидлашича, сионистик ташкилотлар уни сайлов кампанияси пайтида молиялаштирган.

Сионист ёзувчи Эмил Людвигнинг ёзишича, Исроил давлати яратилганда, у Исроилда Гитлер ҳайкалини ўрнатмоқчи бўлган, чунки Гитлернинг буюк саъй-ҳаракатлари Исроилга асос солинишига улкан хизмат қилган.

Нацистлар томонидан ўлдирилган яҳудийлар диндор Таврот яҳудийлари эди. Бу яҳудийлар Исроил давлатининг яратилишига энг катта тўсиқ бўлган ва уларни йўқ қилиниши керак бўлган эди. Гитлер ва нацистлар бунинг учун яхши шерик бўлишди. Исроилнинг яратилишига қарши чиққан ва Фаластинга боришга рози бўлмаган яҳудийлар сионист фашистлар ҳамкорлигида ўлим лагерларида қириб ташланди.

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Самарқандда ИИБ ходими қўлида боласи бор бўлган ҳомиладор аёл ва фуқарога қўл кўтарди

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими ҳолатни видеолавҳага тушираётган фуқаро ва қўлида боласи бор ҳомиладор аёлга қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат бўйича маълумот бериб, фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган ходим тизимдан бўшатилганини эълон қилди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 9 июнь куни жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ профилактика инспектори С.Эшонқулов соат 22:00 ларда Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганлигини кўриб, уларни 6-сон ИИБга олиб бориб, уларнинг содир этган қилмишини расмийлаштириши давомида, профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Жараёнда профилактика инспектори икки нафар фуқароларга нисбатан (улардан бири аёл) амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори С.Эшонқулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Хитойликлар ҳаводан ичимлик сувини ажратиб оладиган уй сув генераторини ишлаб чиқдилар

Манба
👉 https://ict.xabar.uz/lwz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Нима амал қилсангиз ўзингиз учун қиласиз!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Фаросатли бўлинг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Шифони Аллоҳдан сўранг

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида:
“Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам, хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан.
Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди:
– Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими?
Ҳаммол жавоб берибди:
– Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг.
Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар:
– Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик.
Ҳаммол сўзлаб берибди:
– Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчилик­лар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!"
Бу илтижо оғзимдан чи­қар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаблар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар.
Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди.
Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Қуръон рақамларда

• 30 пора;
• 114 сура;
• 6236 оят;
• 77.439 сўз;
• 323.015 ҳарф;
• 4 марта Муҳаммад;
• 136 марта Мусо исми;
• 25 марта Исо исми;
• 43 марта Нуҳ исми;
• 145 марта Ҳаёт ва ўлим сўзи;
• 4 марта Иссиқ ва совуқ;
• 24 марта Эркак ва аёл;
• 77 марта Жаннат ва дўзах;
• 115 марта Дунё ва охират;
• 25 марта Иймон ва Куфр;
• 88 марта Фаришталар ва шайтон;
• 34 марта Сажда сўзи;
• Қуръон: 22 йил 02 ой 22 кунда нозил бўлди;
• Энг катта сура Бақара 286 оят;
• Энг кичик сура Кавсар сураси 3 оятдан иборат.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Сизни ким яратган?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Исроилнинг Ғазо маркази, Ал Нусайратдаги уйга уюштирган зарбаси оқибатида болалар ва чақалоқлар яраланди.

🇵🇸Фаластин 🇮🇱Исроил воқеаларини каналимизда кузатинг👇

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ибодатнинг қадрини билишимиз керак!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Намоздаги хушу

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Мактабда дарс жараёни:
— Эшматов, нега вазифани бажармадинг?
— Мен Ёшлар Иттифоқи билан тадбир қиляпман. Тайёргарликда эдим. Тавсия қилишса, талаба бўламан.
— Тушунарли, ўтир! Тошматова, вазифани бажардингми?
— Нашриётга боргандим. Шеърий китобим чиқяпти. Зулфиячиларга имтиёз бор экан. Худо хоҳласа, талаба бўламан.
— Яхши, ўтир. Ҳа Абдурайим, кеч қолибсан!? Вазифаниям бажармагандирсан?
— Энди дарс қилишим шарт эмас. Дадам ҳарбий. Деярли талабаман.
— Кир, жойинга ўтир. Солиев?
— Устоз, аввал ҳам айтганман. Коллежни битириб олсам, дадам билан Россияга кетаман.
— Сен-чи?
— Устоз мен IELTS ўқияпман.
— Ҳеч ким вазифани бажармадими?
—Устоз, талаба бўлишга жой қолмади. Сиз ҳам дарс ўтиб овора бўлманг, қийналманг деймиз...
— Келишдик, шовқин қилмай ўтиринглар. Комиссия келаркан. Мана бу ҳужжатларни тўлдириб қўяй...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ айтди:

«Билгин, бирга ўтириб суҳбат қуриш орқали ўзаро таъсирланиш юзага келади. Агар хурсанд киши билан ўтирсанг, шод бўласан. Агар ғофил банда билан ҳамроҳ бўлсанг, ўзинг ҳам ғофилга айланасан. Агар зикр қилувчилар билан ўтирсанг, сен ҳам зикр қилишни бошлайсан. Агар уйқусираган одам билан дўстлашсанг, сен ҳам танбал бўласан. Агар дини ўлган киши билан ўртоқлашсанг, қалбингдаги дининг ўлиб қолади. Шундай экан, суҳбатдошинга жиддий эътибор қилгин!».

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

#double_standard
🙈🙊🙉Бу хабарни дунёнинг асосий, йирик медиакомпаниялари оммага кўрсатишни истамайди.

Исроил террорчи кучлари Ливаннинг 17 та дан ортиқ шаҳрида тақиқланган оқ фосфорли бомбалардан фойдаланмоқда...

Агар "Ҳизбуллоҳ" тарафидан Тель-Авивга шу каби оқ фосфор ёғдирилганда эди, у девордан бу деворга қадар хабар ёритилиб келинган бўларди ва дунёдаги ҳар бир етакчи мамлакатлар (айниқса Ғарбдаги) раҳбарлар буни маломат қилиб, "замонавий давримизнинг энг даҳшатли ҳарбий жинояти" деб айтган бўларди.

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Табибимнинг ўзи бемор: Прокурор, терговчи ва адвокат қамоққа олинди

ДХХ Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурорини, Тошкентда Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчисини ва Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокатини тезкор тадбирлар вақтида қўлга туширибди.

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Агар иймонингиз бўлса, сиз ғолибсиз!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бизда ҳам шу хўрозга ўхшаган дух бўлгандами? Утопия. (амалга ошмайдиган орзу)

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Иккинчи жаҳон урушидаги энг йирик сотқинлик – генерал Власов нега ўз армияси билан немислар томонга ўтиб кетганди?

Немислар тузган Россия озодлик армияси қўмондони бўлган генерал Власов 1945 йил баҳорда совет ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинади. Сўнг яширинча Москвага келтирилиб, суд қилинади ва 1946 йилда ўлим жазосига ҳукм қилинади. Генерални суд қилиб жазолаган советлар бу ишни СССР парчаланиб кетгунича оммадан яширишади.

👉 https://kun.uz/kr/72875411

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Дерма Фаcторй Бе Зеро Cомфорт

Корея маҳсулоти

Нозик тери учун махсус мослаштирилган ушбу крем ​​ 5% Д-пантенол мавжудлиги туфайли терини намлайди, тинчлантиради ва унинг ҳимоя тўсиғини мустаҳкамлайди.  Унинг юмшоқ формуласи, сунъий ранглардан холи ва дерматологик синовдан ўтган, терига кирувчи реакцияларнинг олдини олиб, юмшоқ парвариш билан таъминлайди.  Мовий гуаиазулен тинчлантирувчи компонент бўлиб, сезгирлик аломатларини енгиллаштиради, кремнинг енгил текстураси эса қулай намланишни кафолатлайди, қуруқлик, қобиқ ва қизаришни йўқ қилади. 

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Дўзахдан сақланиш дуоси

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…
Подписаться на канал