odamlar_orasida_dastur | Неотсортированное

Telegram-канал odamlar_orasida_dastur - Одамлар Орасида

3807

Реклама учун : +99893 396 20 04

Подписаться на канал

Одамлар Орасида

⚠️💥 Босқинчи Исроил ҳаво кучлари кўчада футбол ўйнаётган болаларни нишонга олди.

Пасткаш сионистлар очиқдан-очиқ айнан ёш болаларга ҳужум уюштирмоқда.

Манба
👉
@Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Аллоҳ кечирувчи зот!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ОРГАНИК БУҚОҚҚА ФОЙДАЛИ

КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ТАРКИБИ 100%  ҲАЛОЛ БУҚОҚ ДОРИ


✔️ ЙОД ЕТИШМАЙДИГАН ЮРТЛАРДА ЯШОВЧИЛАРГА КУНДАЛİК ЙОДНИ ЕТКАЗİБ БЕРАДИ.

✔️ БУҚОҚНИНГ 1-2-3 ТУРЛАРИНИ   ДАВОЛАЙДИ.

❌( ОРГАНИЗМИ КЎП ЙОД. ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ТОКСИК БУҚОҚ КАСАЛЛАРИГА ИЧИШ МУМКИН  ЭМАС)

✔️НЕРВ СИСТЕМАСИНИ ЯХШИЛАЙДИ
КЎЗ УЧУН  ФОЙДАЛИ
✔️ ЮРАК ФАОЛИЯТИНИ ЯХШИЛАЙДИ
✔️ ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
✔️ ТЕРИГА, СОЧ ТЎКИЛИШИДА ҲАМ ЖУДА ФОЙДАЛИ ҲИСОБЛАНАДИ.
✔️ ТЕРЛАШНИ ҚОЛДИРАДИ

☝️ КАТТАЛАР ВА БОЛАЛАР ИЧИШИ МУМКİН.

ҲАР КУНИ 1 ТАБЛЕТКАНИ, НОНУШТАДАН 30 ДАҚИҚА ОЛДИН, ОЧ ҚОРИНГА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНАДИ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

🇮🇪🇮🇱 Ирландиялик сиёсатчи Томас Гоулд:

“Исроил эркаклар, аёллар ва болаларни тириклайин ёқиб юборди. Дунё эса буни четда туриб томоша қилмоқда. Геноцид содир бўлаётгани ақл бовар қилмайдиган нарса. Бошсиз бола! Исроил эса бу хато эканини айтди. Умид қиламанки, Нетаняху дўзахда ёнади!"

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Яна бир фаластинлик бола тўйиб овқатланмаслик туфайли вафот этди

⏺Ғазо сектори марказининг Дайр ал-Балаҳ шаҳрида тўйиб овқатланмаслик, қамал, керакли асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар йўқлиги сабабли бугун Фаластинлик Абдул Қодир ас-Сарҳи вафот этди.

🇵🇸Фаластин 🇮🇱Исроил воқеаларини каналимизда кузатинг👇

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

БУГУННИНГ ГАПИ
Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
"Отамнинг ёзувларини топиб олдим. У киши Абу Умома розиёллоҳу анҳугача етиб борадиган санад билан ривоят қилади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Умматимдан бир тоифа Аллоҳнинг амри кегунича динга нусрат бериб, уни қувватлаб, душманларига енгилмай туришади. Уларга хилоф қилганлар уларга зарар бера олмайди. Фақатгина уларга баъзи офатлар етиб туриши бор!".
Саҳобалар сўрашди:
-Улар қаерда эй Аллоҳнинг Расули?!
- Улар Байтул Мақдис ва унинг атрофларида бўлишади!

Имом Табароний роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган.
-------------
Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

“Бу тадбиркорларнинг қўрқувда яшашига олиб келади” – мутахассис бозор нархлари асосида солиқ ҳисобланиши ҳақида

Солиқ қўмитаси бозор нархлари асосида солиқ базасини ҳисоблашга уриняпти. Бу борада тегишли ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди. Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов Kun.uz учун тайёрлаган мақоласида бу тартиб солиқ қонунчилиги ва табиатига зид экани ҳақида фикр юритади.

👉 https://kun.uz/kr/01821158

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

“Йўқ қилишнинг «инновацион» усули”: Урфга айланаётган дарахт “кўчириш” мавзусида экспертлар билан суҳбат

Сўнгги вақтларда дарахтларни кесиш – дарахтларни “кўчириб ўтқазиш” номи остида давом этмоқда. Бугун ўнлаб хусусий фирмалар дарахтларни кўчириб ўтқазиш амалиётини таклиф қиляпти. Дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий ҳам четлаб ўтилиб, улар бир жойдан иккинчи жойга хоҳлаган тартибда олиб ўтилмоқда. Экофаоллар фикрича, тизимни зудлик билан тартибга солиш, иложи бўлса, амалиётни чеклаш керак. Бу дарахтлардан қутулишнинг «инновацион» усулига айланяпти.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Одамлар Орасида

АРТРОТИБ МАЗЬ

Таркиби:
• Лавр япроқлари, савринжон, занжабил, прополис, асалари муми, семичка мойи,  асал.
Қўлланилиши:
• Бел ва бўйин остеохондрози, у билан боғлиқ оғриқлар. Диск чурраси профилактикаси учун.
• Турли сабабдан келиб чиққан бўғим оғриқлари (оёқ-қўл, тизза, елка оғриқлари...)
Миқдорланиши:
• Сиртдан оғриқли соҳаларга едириб бир кунда 2-3 маҳал суртилсин.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Таҳоратнинг фазилатлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимахуллоҳ

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Дуо илтимос қилганларни сўровини бажариш керак

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

... Бир таниш айтиб қолди:
~ Эрталаб бомдоддан олдин аэропортда араб меҳмонларни кутиб олдим...
Аэропортдан машинада меҳмонхона тараф йўл олдик... Араб шайх тўсатдан йўлакларни супураётган аёлларни кўриб, "Булар кимлар..?" деб савол бериб қолди...
Мен аҳамият бермасдан "Ҳа шу кўча супурувчилари...", дедим...
Шайх "Улар мусулмонми..?" деди...
Мен "Ҳа алҳамдулиллаҳ..." десам, Шайх ҳўнграб йиғлаб юборди, "Наҳот биз мусулмонлар оналаримизни шу ҳолатга солиб қўйган бўлсак..?! Ўз оналарини кўча супурувчилари қилиб қўйган қавм қайдан нажот топсин..?!"

Уни йиғлаганини кўриб мен терлаб кетдим, шунча вақт ўша аёлларга аҳамият бермаган эканман, дейди.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
ВА БАРОКАТУҲ
ЖУМА айёмингиз муборак!


🤲🏻Аллоҳ бизга бугун хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
🍃
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

“АРТРОТИБ”

Хусусияти:

✅Маҳсулот таркибидаги шифобахш гиёҳли асалли қоришма бўғимлардаги қон айланишни яхшилайди, уни харакатчанлигини оширади.

✅Бўғимдаги яллиғланишни камайтириб, оғриқни пасайтириш хусусиятига эга.

✅ Организмда жумладан бўғимлардаги шишни камайтиради.

✅Сийдик хайдаш хусусиятига эга.

✅Таркибида бўғимлар учун зарур менераллар кальций, цинк, магний, калий, фтор ва бошқа микроэлементлар ва кенг доирадаги витаминлар гуруҳини сақлайди.

✅Умумий қувватловчи восита.

✅Иммунитетни стимуллайди.

Қўлланилиши:

❇Бўғим оғриқлари билан кечувчи ҳолатлар.

❇Умуртқа пағонасида оғриқ билан кечувчи ҳолатлар.

Мурожаат учун:
+99878 120 07 70
+99890 927 86 38

+ 99893 396 20 04

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ПУЛИГА ЭЙ АБУ БАКР!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккада Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг уйига тонгда ёки кечқурун бориб турадиган одатлари бор эди. Кунларнинг бирида одатларига хилоф ўлароқ пешин вақтида кириб келдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу зийрак киши эди. Буни англаб ўзига-ўзи: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу соатда бекорга келмаганлар. Бирор иш бўлса керак!”, деди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Эй Абу Бакр! Ҳузурингдагиларни ташқарига чиқар!
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Булар қизларим Асмо билан Оиша!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Менга чиқиш(ҳижрат) учун изн берилди!
-Ҳамроҳликми эй Аллоҳнинг Расули?!
-Ҳамроҳлик эй Абу Бакр!
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Менда иккита туя бор. Уларни чиқиш учун тайёрлаб қўйган эдим. Улардан бирини олинг!
-Уни пулга оламан. Ўзимники бўлмаган туяни минмайман!
-У сизники!
-Йўқ. Уни сотиб олган пулингга оламан!
-Истасангиз пулига!

Аслида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Абу Бакр розиёллоҳу анҳу ўрталарида алоқа бунчалик расмий эмас эди. Дирҳам ва динор билан бунчалик ҳисоблашишмас эди. Аксинча, Абу Бакр розиёллоҳу анҳу молини ҳам, жонини ҳам Набий алайҳис саломга фидо қилиб юборган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг молидан ҳеч машаққатсиз олаверар эдилар. Бунга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот қилишларидан бир неча куни олдин айтган қуйидаги гаплари далил бўлади:
“Мен учун суҳбати ва моли борасида энг ишончли киши Абу Бакрдир!”.
Ана шунинг учун ҳам фақиҳлар ва сийрат уламолари Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг туянинг пулини беришга бунчалар қаттиқ уринганларидан ҳайратда қолишади. Улар қизиқ бир фикрни айтишган: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат ва жиҳод фазилатини мукаммал қилиб олиш учун ҳижратлари ўз жонлари, ўз моллари билан бўлишини истадилар!”.
Аслида дўстлар ўзаро бир-бирларига яхшилик асосида алоқа қилишади. Улар орасидаги ҳисоб-китоб худди савдогар ва унинг мижози ўртасидаги муомала каби қоғоз ва қалам билан бўлмайди. Ҳамроҳлик хулқига эга бўлиш учун инсон дўстининг ҳолини ҳис қилиши лозим. Агар дўстининг муҳтожлигини билиб қолса ёки унинг бошига кулфат тушиб қолганини сезиб қолса, дўсти ундан ёрдам сўрашидан аввал дарров ўзи ёрдамга шошилиши лозим. Агар дўсти ёрдам сўраганидан ёки қарз сўраганидан сўнг унга ёрдам қилса, энди қарзнинг бир қисмидан кечиш дўстлик ва макорими ахлоқнинг гўзал бир кўриниши бўлади!
Аммо дўстлар ҳақларини мукаммал ҳолатда адо қилиб юришса бу ахлоққа зид иш бўлмайди. Дўстларнинг ҳаммаси ҳам бир хилда бадавлат бўлавермайди. Дўстнинг ўз дўстига ёрдам бериши, унинг ғамини кеткариши унинг асл инсонлигига далолат қилади. Эҳсон қилиш ва яхшилик қилиш эса хулқларнинг саййиди бўлиб қолаверади!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Исроил яна «қизил чизиқ»ни кесиб ўтди

Манба
👉 https://xabar.uz/zdie

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Қурбонлик қилолмаётганлар ўкинманг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

"Амаллар ниятларга боғлиқ."
Кийим-кечак ёки миниб юрган маркабингизга эмас, қилаётган амалларингизга қаралади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

🎥 АҚШ полицияси Нью-Йоркдаги Бруклин музейи олдида Фаластин тарафдори бўлган ўнлаб тинч намойишчиларга зўравонлик билан ҳужум қилди ва ҳибсга олди.

✍️Демократияни энаси шунақа қилса...

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

#Ана_холос
❗️Халқнинг пули, халқнинг мулки деган тушунча йўқ. Бари давлатники!

Халқнинг пули, халқнинг мулки деган нарса йўқ. Пул давлат бюджетига ўтдими, давлат мулкига айланади. Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасининг янги раҳбари Салоҳиддин Нуриев матбуот анжуманида блогер Капитан Каримовга қарата шундай хитоб қилди.

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ислом тарихидаги фитналар: Абу Бакр розияллоҳу анҳу дааридаги закотдан бош тортишлар, ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумоларнинг ғаддор қилич тиғидан ҳалок бўлишлари ва хаворижлар томонидан ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилинган жабру-ситамлар... Яна қанчалаб Исломни заифлаштиришга қаратилган ҳаракатлар, динсиз, мусташриқ, атеист, агност ва исломга қарши бошқа ғоявий душманлар томонидан шиддатли ҳужумлар... Ўзининг ичидаги адашган тоифаларнинг ўқталган найзалари...

Шулар ҳақида ўқиб, изтироб чекиб, кўнгилга келган ўй:
Ислом нақадар буюк дин. Аллоҳнинг ҳимоясидаги дин. Қиёматга қадар ҳукм қилишга қобил ва қодир дин... эканига янада кучли амин бўламан. Агар унга қилинган шафқатсиз душманликнинг мингдан бири бирор мафкура ё тузумга қилинганида аллақачон унинг номи ўчган, ҳаёт саҳнасидан бадарға этилган бўларди. Бунга коммунистик тузумнинг ва яна қанча "изм"ларнинг кўз ўнгимизда тезликда унутилаётгани далил бўлади.

Исломимиз ҳужумга учрайди, заифлашади... ва ўзига янги куч йиғиб, (ташқаридан ёрдам олмайди ёки ўзга мафкуралардан ўзлаштирмайди) худди ёш йигитлардек ҳаёт майдонида яна оёққа туради. Ҳаёт ва унинг муаммолари чақириқларига ғайрат билан жавоб бера бошлайди. Бошқа диёнат ва мафкураларни кураш майдонига чорлайди.

Тарихда бундай ҳолат кўп такрорланган. Ҳар сафар у бундай маъракалардан ғолиб чиққан, ўзини буткул йўқотмаган.

Ислом билан шарафлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

УЙИНГ ОСТОНАСИНИ ЎЗГАРТИР!
Иброҳим алайҳис салом Аллоҳнинг буйруғи билан завжаси Ҳожар ва гўдаги Исмоилни ҳеч нарса ўсмайдиган ва кимсасиз Маккага ташлаб кетди. Сўнгра ўша машҳур “Замзам” ҳодисаси бўлиб ўтди. Аллоҳ таоло она-бола зерикмаслиги учун улар томон Журҳум қабиласини жўнатди. Исмоил алайҳис салом улар орасида униб ўсди. Улардан араб тилини ўрганди. Сўнгра уларнинг қизига уйланди. Сўнгра Ҳожар онамиз вафот қилди. Бир қанча вақт ўтиб Иброҳим алайҳис салом уларнинг ҳолидан хабар олиш учун келди. У киши келганида Исмоил алайҳис салом уйда йўқ эди. Иброҳим алайҳис салом келинидан Исмоил алайҳис саломнинг қаерга кетгани ҳақида сўради. Келини эри тирикчилик учун кетганини айтди. Иброҳим алайҳис салом уларнинг аҳволи, тирикчилиги ҳақида сўради. Аёл шикоят қилди: “Ниҳоятда аҳволимиз ёмон. Доимо қийинчилик ва тангликдамиз!”.
Аёл Иброҳим алайҳис саломни танимасдан у кишига турмушдан нолиб анча шикоят қилди. Шунда Иброҳим алайҳис салом: “Эринг келса мендан унга салом айт. Унга айтгин, уйининг остонасини алмаштирсин!”, деди.
Исмоил алайҳис салом келиб нимадир содир бўлганини билди. Хотинидан сўради:
-Бирор киши келдими?
-Ҳа! Бир чол келди. Сиз ҳақингизда сўради. Мен хабар бердим. Яшашимиз ҳақида сўради. Мен унга фақирлигимиз ва қийналаётганимиз ҳақида гапирдим!
-У сенга бирор нарса дедими?
-Ҳа! Сизга салом айтишимни айтди. Уйингиз остонасини алмаштирар экансиз!
Исмоил алайҳис салом деди:
-У киши отам эди. Менга сени талоқ қилишимни амр қилибди. Уйингга боравер!

Иброҳим алайҳис салом келинининг обрўсини айбламаяпти, Аллоҳ сақласин! Қолаверса Набийлар хонадони куфрдан холий бўлмасада, бунақа нарсалардан холий. Қуръони каримда хабари келган Нуҳ ва Лут алайҳис саломларнинг хотинлари ақидага хиёнат қилишган, тўшакда эмас!
Иброҳим алайҳис салом келинининг нолишини, шикоятини, норозилигини айб санади. Доимо шикоят қиладиган, ризқ ишидан нолийдиган хотин балойи азимдир! Эркаклар ҳам шунақа!
Исмоил алайҳис салом хотинининг “тирикчилик учун кетган” деган гапига қараганда рўзғорни ташлаб қўймаган. Аммо хотинининг бошқаларнинг қўлидаги нарсаларга боқиши ўзларидаги нарсаларни кўра олмаслигига сабаб бўлган. Бу нарса ношукрликка олиб борган. Шунинг учун Иброҳим алайҳис салом ўғлига хотинини талоқ қилишини амр қилди!
Худди шунингдек, Умар розиёллоҳу анҳу ҳам ўғлини хотинига талоқ қилишини айтган эди. Ўғли бўйсунган эди.
Бир киши имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб отаси ундан хотинини талоқ қилишини талаб қилаётганини айтди. Имом Аҳмад ундан сўради:
-Унда дини туфайли бирор-бир айб кўрасанми?
-Йўқ!
-Унда уни талоқ қилма!
-Иброҳим алайҳис салом ва Умар розиёллоҳу анҳу ўғилларига хотинини талоқ қилишини айтганда улар талоқ қилишган экан-ку!
-Агар сенинг отанг ҳам Иброҳим алайҳис салом ва Умар розиёллоҳу анҳудек бўлса талоқ қиласан!

Гапнинг хулосаси шуки, агар хотин солиҳа бўлса, диёнатли бўлса ўғил уни талоқ қилишга мажбур эмас. Уйларнинг хароб бўлиши учун ота-онага итоат қилиш ва солиҳа хотиндан жудо бўлиш ота-онага яхшилик қилишга кирмайди. Аммо ота-онангиз хотинингизни ёқтиришмасада, уларга яхшилик қилишда давом этасиз!
Бу дунё синов дунёсидир. Ризқ ҳам дунёдаги Аллоҳнинг синовларидан биридир. Биз эркаклар ва аёллар Аллоҳга нисбатан одоб чегарсини сақлашимиз лозим. Ризқнинг сабабларини, меҳнат қилишни тарк қилмаганимиз ҳолда қадарга рози бўлишимиз лозим. Аллоҳнинг қисматига рози бўлиши бойликдир. Норозилик эса фақирликдир. Ота-оналар ҳам Аллоҳдан қўрқиб, фарзандларининг оиласини барбод қилмасликлари керак!


Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 35 млрд доллардан ошди

Жорий йилнинг 1 апрел ҳолатига давлат қарзи 35,3 млрд доллар ёки ЯИМга нисбатан 38,3 фоизни ташкил этди. Ўтган йилда ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари 2,82 млрд долларга етган. Давлат қарзининг 93 фоиздан ортиқ қисми хорижий валютада жалб қилинган.

👉 https://kun.uz/kr/73636604

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Хитойдаги сўнгги йирик масжиднинг гумбаз ва миноралари ҳам бузиб ташланди

Манба
👉 https://xabar.uz/hvzm

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Тўқ бўлиб Куфр қилганлар бор
Оч бўлиб Шукр қилганлар бор.


Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бечора ким, биласизми?

Бир ёш инсон ёши улуғ, соч-соқолига оқлар тушган инсонни кўриб, "ҳа бечора" - деган экан.

Шунда ёши улуғ инсон айтдики:

«Мен бечора эмасман! Аллоҳни Каломини ўқиб, зикр қиладигон тилим бор. Асл бечора – Аллоҳни Каломидан ва Зикридан маҳрум бўлиб ғофил бўлган инсондир».



Биз ҳам шу бечоралар сафиданмизми?!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Кўчирилган дарахтлар тақдири билан қизиққан фотограф кескин тазйиққа учради

Тошкент шаҳридаги собиқ МХХ биноси ҳудудидан кўчирилган дарахтлар қайта ўтқазилган жойни суратга олиш учун борган фотограф Камил Еникеев қўпол қаршиликка учради. Дарахтларни кўчирган “Muna Mug” компанияси раҳбари фотографнинг бошига сув сепиб, тазйиқ ўтказган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода фотограф кўчирилган дарахтларни суратга олаётганда Фаррух Ҳакимов дарахт экилган жой хусусий мулк эканини эслатиб, суратга олишига қаршилик қилганини кўриш мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Одамлар Орасида

БОЗОРЛАР НЕГА ХУВИЛЛАБ ҚОЛДИ

Бу хақда гап кўп, аммо мен билганларимни борича ёзяпман.

Гурунч бозори:

- чет элдан вагонлаб гурунч олиб келамиз,  кўриниши "лазер" навига жуда ўхшаб кетсада таъми бемаза,  асосий харидорлар Хоразм гурунч билан оптом савдо қилувчилар.

Улар тозза навли "лазер"га биз олиб келган сохта" лазерни"  аралаштириб савдога чиқаришади,  биздаги "лазерни"  асл "лазерни" нархидан ярим нарх арзонга сотиб олишад,.бу билганим,  билмаганларим қанча экан?(бир савдогар танишнинг айтганлари)

Зираворлар бозори:

Тозза зирага сабзи уруғи аралаштириб сотишади (сабзи уруғи кўринишидан зирага ўхшайди,  нархи эса капейка туради)

Майдаланган бир кило тозза занжабирга камида беш кило маккажўхори унидан аралаштириб сотишади (занжабил палон сўм,  маккажўхори уни эса ўта арзон туради)

Сиркага оддий уксус қўшиб ҳидини ўткирлашади ва 10 -15 йил сақланган дея алдашади (аслида таёрланганига бир йил ҳам бўлмаган)

Хайвон бозори:

Мол ва қўйларни семиртиришда гармон дорилардан фойдаланадиганлар борлиги сир бўлмай қолган.

Бундан ташқари молни сотувга олиб чиқишдан аввал кўп миқдорда туз қўшилган ем беришади ва шўр емдан чанқаган мол 30 литргача (балки ундан ортиқроқ) сув ичади ва тарозига қўйиб сотилганда камида 20 - 30 кило ортиқ оғирлик қўшилади. Қарабсизки харидор камида 800 - 900 минг сўм сув учун пул тўлайди.

Олувчини алдаш учун сохта харидор бўлиб нархни сунъий оширувчилар ва бошқа фирибгарликларни санаб адоғига етиб бўлмайди.

Запчаст бозори:

Энг харидоргир запчастларни хитойга буюртма бериб кўринишини аслдай қилиб таёрлатиб олиб келиб "оргинал завод"  деб пуллашади.(албатта ҳамма савдогарлар эмас)

Мошина бозорида:

Мошина бозоридаги қаллобликларни айтмасак ҳам кўпчиликка аён  ,  аммо битта "фишкасини"  айтиб ўтаман,  сотиладиган мошинани тозза аккумулятори ўрнига "уйгача етиб оладиган"  аккумулятор қўйиб  ,  чириган сиденияни устига янги чехол кийдириб "мошина свежий қараб қўйилган"  деб харидорларни "кийдиришади"

Кийим дўконларида:

Ўзимизда тикилган кийимларга чет эл фирма ёрлиқларини ёпиштириб  "тоза оргинал"  деб харидорларни "ёпиштиришади"

Энг ачинарлиси❗

Энг рахмим келгани дўконларга ёки оптом сотувчиларга мол етказиб бераётган савдогарлардир.

Масалан:

Чет элдан мол олиб келиб ёки ўзимизда ишлаб чиқариб оптовикларга 10 минг доллорлик молни насияга беришади,  оптовик эса сотилган молни 2 ёки 3 мингини молни эгасига бериб яна 10 минглик молни насияга олиб кетади.

Молни эгаси оптовикдан аввалги моли учун қатъий ҳисобот талаб қилса оптовик ҳисобот бера олмаслиги аниқ,  чунки сотилган молларни асосий қисмига ё мошина олиб миниб олган ёки икки - уч қаватли данғиллама участка қуриб олган бўлади. Қўпол қилиб айтганда мол берувчи оптовикка "ипсиз боғланиб"  қолади,  чунки молни пули йўқ,  омборда эса мол ҳам йўқ,  ягона йўл оптовик билан "муроса"  қилиб узлуксиз мол бериш бўлади холос,  акс холда оптовик "зарда"  қилиб қарзини "кечвориши"  ва мол эгаси пулини ололмаслиги аниқ бўлиб қолади.

Қандолат бозори:

Ўзимиздаги шоколаду "ирис"  қант ишлаб чиқарувчилар қандларини ўзимизда оргиналдай ишлаб чиқарилган таниқли фирмалар номи ёзилган қанд қоғозларига ўраб харидорларга "бу энг тоззаси,  хақиқий Россия ёки Украина махсулоти дея алдаб сотишади.

Яна "ёрлиқ" ёки қант қоғоз ясовчилар  "люббой  фабрикани ёки заводни ёрлиқларини оррггинал қилиб ясаб берамиз,  пошшосиям ажратолмайди"  деб мақтаниб ҳам қўйишади😔

Эҳҳее,  гапирса гап кўп,  яна "нега барака йўқ,  нега бозорлар бўшаб қолди"  дея сабабларни бошқа ёқдан қидирамиз.

Янаям бизни ер кўтариб турибди😔

Кейинроқ "нега касал кўп,  нега дориларни таъсири йўқ"  деган саволларга тўхталамиз.

Юқорида ёзганларим барча савдогарларга тегишли эмас,  албатта юртимизда ҳалол, ростгўй савдогарлар кўп,  аммо "бирники мингга,  мингники туманга уради"  деган гапларни ҳам остида хақиқат бор эканини ҳаёт кўрсатиб турибди.


Муҳаммад Икром

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Киши учун энг фойдали, дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Энг зарарли ва нафратли нарса ҳирс ва ғазабдир☘

Абу Али ибн Сино ҳикматларидан

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ўзбекистонда зилзилалар бир ҳафтада 60 тагача содир бўлади – сейсмолог

- Тошкентда магнитудаси 6,5 гача етадиган кучли зилзилалар содир бўлиш хавфи бор, деган хабарлар чиқди. Аслида бу қанчалик рост ва содир бўлса, қачон содир бўлади?

- Тошкентда 1966 йилдаги зилзила такрорланса, бинолар бардош бера оладими?

Шу каби саволларга Сейсмология институтининг Сейсмотектоника-геодинамика лабораторияси мудири Улфат Нурматов жавоб берди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1865

ЮТУБДА: youtube.com/watch?v=lhkwm-mOKIc

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…
Подписаться на канал