🕖🕗🕘🕙🕚🕛
Қандай яхши экан болалик,
Ёдга олсам бўлар ҳаяжон.
Минг соғиниб ёдга олсам ҳам,
Ёшлик қайтмас экан онажон...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Хитойдаги энг қадимий масжид
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Титаник кемаси ҳақида янги тахминлар
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Бир қўшнимиз бор эди. Яхши ҳамсуҳбат, сокин тингловчи, киришимли ва ҳамма ҳурмат қиладиган, мақбул инсон эди. Бир куни кўчага чиқсам, машинасини тайёрлаётган, қаергадир кетоқмоқчи, йўл тараддудини кўраётганди. Бориб аста назар солдим. Машинанинг орқа ўриндиғида йигирмадан ортиқ қути шоколад бор эди. Унга салом бериб:
- Йўл бўлсин, қаерга кетяпсиз, қўшни? - дедим. Алик олиб, менга чиройли кулди. Табассумининг маъносини тушунмадим.
-Менга ҳамроҳлик қилишни истайсизми? - деди.
- Ҳа, майли, фақат узоқ жой эмасми? - дедим.
- Йўқ, Худо хоҳласа кеч қолмасдан қайтамиз. - деди.
Кўчамиздан ўртача тезликда, қирқ дақиқалик йўл юриб, бир маҳаллага келдик. У ердаги уйлар хароба, ночор инсонларники эканлиги маълум эди. У киши машинани тўхтатди. Тушдик. Шоколадларни олди. Аввалги эшикни қоқди. Эшикни кўпгина болачалар очишди. У кишини кўриб жуда хурсанд бўлиб кетишди.
- Онажон, шоколадчи амаки келдилар, - деб оналарини чақиришди. Уларга бир қути шоколадни бериб, болалар билан озгина суҳбатлашиб, кетишга изн сўради. Иккинчи эшикни тақиллатди. Эшикни кекса ёшли аёл очди. Унинг ҳаққига кўп дуолар қилди. «Аллоҳ сизга жаннат эшикларини очсин. Мевалари билан сийласин. Болажоним, бизни эслабсиз, йўқлабсиз, Аллоҳ сизни эсласин!» деди. Унга ҳам бир қути шоколад берди. Изнини олди. Шундай қилиб, ҳар бир эшикдан айрича гўзал дуо - саломлар, ташаккурлар эшитилди. Шоколадларни тарқатиб бўлиб, мошинага ўтириб, уйимиз томон йўналдик. Мен ҳайратда эдим. Унга:
-Қўшни, сизни Аллоҳ ёрлақасин! Жуда яхши иш қилдингиз - да. Лекин, бир савол туғилди. Нимага уларга ўша бир қути шоколадни пулини бериб қўя қолмайсиз? Улар ўзлари билгунларича, керакли нарсаларни сотиб олишган бўлармиди? - дедим. Саволим ажаблантиргандек у кулиб юборди. Орқа ўриндиққа қараб қолган бир қути шоқоладни олиб менга берди.
- Очинг, уни. - деди. Мен уни очиб кўрдим. Унинг ичида шоколад билан бирга усти ўралган пул ҳам бор эди. Ҳайратим янада ошди.
- Нима пули ўзини шундоққина бериб қўя қолмадингиз, қўшни? - дедим. У одатдагидай кулиб деди:
- Мен шоколадни яхши кўраман. Ҳар куни ейман. Аллоҳ таоло: «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз.», дейди. Фақирнинг ҳам, бизни егимиз келган нарсадан егиси келади.
Дунё ишлари молнинг турига қараб, ўз ўлчови билан: Темир тоннада; Мева килода; Тилла грамда; Олмос каратда ўлчанади. Лекин... Охиратнинг амаллари эса, зарралар билан қиёсланади. «Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради»
«Аллоҳнинг моли қиммат. Аллоҳнинг моли - жаннат» «Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар... Аллоҳим, бизни ўзгаларни ўз нафсимиздан устун қўядиганлардан қил! Аллоҳим, ҳар онингизда яхшиликларга муваффақ қилсин!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
МОХОВ, КАЛ ВА КЎР ҚИССАСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Бани Исроилдан уч кишини – мохов, кал ва кўрни Аллоҳ таоло синамоқчи бўлиб, уларга фариштани жўнатди. У моховнинг олдига келиб:
– Сенга нима ёқади, нимани истайсан? – деб сўради.
– Чиройли ранг, чиройли тери ёқади ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини истайман, – жавоб берди мохов.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса кетди, чиройли ранг, чиройли тери ато қилинди.
Сўнг сўради:
– Сенга молнинг қайси тури ёқади?
– Туя, – деди.
Унга ўн ойлик бўғоз туя бериб:
– Аллоҳ сенга барака берсин, – деди.
Кейин фаришта калнинг олдига келиб:
– Сенга нима ёқади ва нимани истайсан? – деб сўради.
– Чиройли сочлар ёқади ва одамлар мендан жирканадиган нарсанинг кетишини истайман, – деб жавоб берди кал.
Фаришта уни силади, ундан жирканч нарса ариди, чиройли соч ато қилинди.
Сўнг ундан сўради:
– Сенга молнинг қайсиниси ёқади?
– Қорамол, – деди.
Унга бўғоз сигир берди ва:
– Аллоҳ сенга барака берсин! – деди.
Кейин фаришта кўзи кўр одамнинг олдига борди ва:
– Сен нимани ёқтирасан ва нимани истайсан? – деб сўради.
– Аллоҳ менга кўриш қобилиятимни беришини истайман, – деди у.
Фаришта уни силади, Аллоҳ унинг кўзини очди.
Сўнг сўради:
– Сенга жонзотлардан қай бири ёқади?
– Қўй, – деди.
Унга бўғоз қўй берди ва дуо қилди.
Туя, қорамол ва қўйлар барчаси кўпайиб кетди. Биринчисининг туялари бир водий бўлди. Иккинчисининг бир водий қорамоли бўлди. Учинчисининг бир водий қўйи бўлди.
Кейин фаришта моховнинг олдига, у шифо топиб бойиб кетишидан аввалги суратида келди.
Унга:
– Мен бир мискин мохов кишиман. Сафаримда боримдан ажрадим. Бугунги кунда борар жойим қолмади. Сенга чиройли ранг ва чиройли ҳусн берган Зот ҳақи сўрайман – битта туя бер, бирор манзилга етиб олай, – деди.
Мохов унинг сўраганини беришдан бош тортди.
Мискин суратдаги фаришта:
– Аллоҳга қасамки, сени таниётгандекман. Сен одамлар жирканадиган мохов ва фақир эмасмисан? Аллоҳ сенга (бу неъматларни) ато қилмадими? – деб сўради.
– Йўқ. Мен бу молни мерос қилиб олганман, – дея жавоб қайтарди мохов.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта.
Сўнг фаришта калнинг олдига бориб, унга ҳам шунга ўхшаш гап айтди. У ҳам аввалгига ўхшаш ишни қилди.
– Агар ёлғон гапираётган бўлсанг, Аллоҳ аввалги ҳолингга қайтарсин, – деди фаришта унга ҳам.
Ундан сўнг кўрнинг олдига бориб, ундан хайрэҳсон сўради. Олдин кўр бўлган киши:
– Эй, киши! Мен ҳам кўр бўлган эдим, Аллоҳ кўзимни очди. Камбағал эдим, Аллоҳ мени бой қилди. Хоҳлаганингча олиб, хоҳлаганингча қолдир! Аллоҳга қасамки, бугунги кунда Аллоҳ учун олганингга қизғанмайман – деди.
Шунда фаришта:
– Молинг ўзингга буюрсин. Мен сизларни синаган эдим, Аллоҳ сендан рози бўлди. Иккала биродарингга эса ғазаб қилди».
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Фарзандларимиз бизнинг келажагимиз! Келажакни кўра олган одамни бахтли хаёт кутади.. биз сахар чиқиб кетиб, ярим тунда қайтамиз.. келажак эса ухлаябди...
Болаларга кўпроқ вақт ажратинг...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ИРҚЧИЛИК
1929 йил 15 январда Мартин Лютер Кинг дунёга келган. Унга Американи бутунлай заҳарлаган ирқчиликни англаш унчалик қийинчилик туғдирмади. У беш ёшдалик пайтида оқ танли дўстлари нега у билан ўйнашни истамаслигини тушунмас эди. Онаси доимо Мартинга: “Буни сен ўзингга олма. Бу нарса сени оқ танлилардан ўзингни нуқсонли деб билишга олиб бормасин. Сен ҳеч кимдан кам эмассан!”-дер эди.
Мартин ана шунақа жирканч шароитда яшади. У ақлли эди. У фалсафа ва илоҳиёт фани бўйича докторликни ёқлади. У мақсадларини рўёбга чиқариш учун “маданий исён”ни қурол қилиб олган ёзувчилар асарларини яхши кўриб мутолаа қилар эди. У жуда ҳам сўзамол воиз эди. Атрофида кўпгина Америкалик қора танли фуқароларни жамлай олди. Бу унинг сифатлари холос!
Мартин Лютер Кинг 1964 йилда мақсадларига эришиш йўлида қаттиққўллик ва кескин услублардан воз кечгани учун тинчлик бўйича Нобель мукофотини олди!
Мартин ва унинг дўстларининг талаби биргина жумлада ўз ифодасини топар эди: “Биз ҳам сиз каби инсонмиз. Бизга мана шу асосда муомала қилишингизни истаймиз!”.
У ўзининг машҳур “Менинг орзуйим” номли мурожатида шундай деган эди:
“Менинг бир орзуйим бор. Куни келиб менинг тўртта фарзандим шундай жамиятда яшашсинки, ўшанда ҳеч кимнинг рангига қараб ҳукм қилишмасин. Балки уларнинг хулқига қараб муомала қилишсин!”.
Бу мурожаатга эллик йил бўлди. Аммо бундан 1400 йил илгари Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Арафа кунида Раҳмат тоғида инсонларга хитоб қилиб шундай деган эдилар:
“Эй инсонлар! Барчангиз Одамдан тарқагансиз. Одам эса тупроқдан яратилган!”.
Умар розиёллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳ розиёллоҳу анҳуни кўриб қолсалар: “Билол саййидимиз, уни саййидимиз қулликдан озод қилган!”, дер эдилар.
Бир куни Абу Зарр розиёллоҳу анҳу билан Билол розиёллоҳу ўртасида хилоф чиқиб қолди. Шунда Абу Зарр розиёллоҳу анҳу Билол ибн Рабоҳ розиёллоҳу анҳуни “Қора хотиннинг ўғли!”, деб юборди. Буни эшитган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Абу Зарр! Сенда жоҳилият бор экан!”, деган эдилар.
Тасаввур қилинг! Авраам Линкольн 1863 йилда қулликни бекор қилди. Ҳолбуки, Мартин Лютер Кинг юз йилдан кейин ҳам қуллик ва ирқчиликка қарши чиқаяпти. Мана шунинг ўзи инсонни инсон қилиш учун қоғозда ёзилган қонунлар етарли эмаслигига кифоя қилади!
Инсонларнинг нафсида шунақанги санамлар борки, уларни фақатгина тарбия чўқмори билангина синдириб парчалаш мумкин. Исломнинг буюклиги ана шунда эди. Ислом ўзининг тобелари нафсидаги кибр, манманлик ва ўзини бошқалардан баланд тутиш санамини парчалаб ташлади. Шунинг учун Макка фатҳ қилинганида Билол розиёллоҳу анҳу Каъбанинг устига азон айтиш учун чиққанида қурайшдан бирор киши “нега биз турганда қора танли, келиб чиқиши қуллардан бўлган киши Каъбанинг устига чиқар экан?”, демади!
У кунда инсон замиридаги санамлар парчаланган эди. Меъёр эса тақво эди. Мана шу меъёрдан келиб чиқиб қора танли Билол жаннатда, олийнасаб қурайшдан чиққан Абу Лаҳаб дўзахдадир!
Динимизнинг гўзаллигига боқинг!
Abdulqodir_Polvonov
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
БИР ТИЙИНЛИК ҲАМЁН
Бир камбағал бечора йўлда кетаётса олдидан бир хамён чиқиб қолибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал ота-онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман деб ўйлаб, турган экан хамён оғирлашибди...
Ичини очиб қараса хамёнда ўн танга турганмиш.
Камбағал: - «Ё, Худо қудратингдан...» - деб ҳайрон бўлибдида, ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота онам ҳам, фарзандларим ҳам, ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади, деб ўйлаган экан хамён яна оғирлашибди...
Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал ўтган қиш ота онам роса совуқдан қийналишганди, хоналари таъмирсиз эди, бу пулга ота онамни хонасини тамирлайман деб ўйлаганди хамки, хамён янаям оғирлашибди...
Ўша пайт камбағални нафси тутиб, хотиним анчадан бери "бу уйда яшамайман", деб айтаётганди, ундан кўра, эски уйни ота онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз, деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги холатига қайтиб қолибди..?!
Яъни, ичидаги хамма пул йўқолиб, фақатгина ўша бир тийин қолибди.
🥀 Хаётингиз гўзал бўлиши учун аввало хаёлларингиз халол ва поклик ила гўзал бўлиши керак.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Энг ишончли видео кузатув камералари!
Менимча, ҳар бир маҳаллада бор...)😄
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади:
1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган киши. У доимо сени яхшилигингни эслаб дуо қилади.
2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади.
Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
#киноя
Бир куни Брежнев молбозор айланибди. Чорвалар оралаб бораркан, арқон тутганларнинг бировидан сигирнинг нархини сўрабди. Сотувчи дадилгина туриб, "Сигирим 30 сўм, отахон", дебди.
Нарироқда кетиб бораётган деҳқонбува бу гапдан бир сакраб тушибдию югуриб келиб:
— Болам, мен оламан шу сигирингни, савдолашиб ҳам ўтирмайман, — деса, сотувчи уни аста четга тортиб, енг учидаги қизил гувоҳномачасига катта муштини қўшиб кўрсатибди.
Шунда деҳқонбува:
— Э, ўртоқ майор, сигирни бошимга ураманми, ундан кўра 5 сўм қўшиб, товуқ олганим яхшию, — деган экан.
@jaydari_hazillar | халқона ҳазиллар
SHANAZ: Аевит
❇️ АЕвит маҳсулоти бир вақтнинг ўзида бир капсулада икки муҳим витаминни жамлайди. А витамини-
✳️ Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида;
✳️ Оқсил синтезини тартибга солишда;
✳️ Қариш жараёнини секинлаштиради;
✳️ Мазкур витамин тунги кўриш учун жуда зарурдир❗️
✅ Е витаминининг асосий хусусияти унинг антиоксидантлик билан боғлиқ: у ҳужайра мембраналарини, оқсилларни, ёғларни ва ДНКни ҳимоя қилади, эркин радикалларни зарарсизлантради.
✅ АЕвит маҳсулотининг яна бир ажойиб хусусияти уни исталган ёшдаги инсонлар қабул қилишлари мумкин❗️
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy ду́кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Бобо совет даври яхши эдими ёки хозирги даврми?
-Албатта совет даврида болам.
-Совет даврини нимаси яхши эди бобо?
-У пайтларда момонг ёш ва чиройли эди-да.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Немис қурилиш компания ходимлари ўзимиздан борган ҳамкасбларини кутиб олибди. Ўзаро битимлар имзолаб, келишувларни ўтказилганларидан сўнг зиёфат ўтказишибди-ки, унда ғоятда қимматбаҳо ичимликлар - у, қимматбаҳо емишлар бор экан.
- Бу ажойиб зиёфат нимани хисобидан? - деб бизникилар сўрашибди.
- Хов анави кўприкни кўряпсизларми?
- Хўш ..?
- Ўша кўприк бизнинг проект бўлади, ундан ўтаётган хар бир автомобил бизга 1 $ дан фойда келтиради.
Бир йилдан сўнг бизникилар немисларни кутиб олишибди. Олдин бўлганидек битимлар тугабди. Кечга бориб немисларга шундай шохона зиёфат уюштиришибдики таърифи йўқмиш. Немислар хайратда :
- Бунақанги ажойибот ниманинг ҳисобидан?
- ҳов анави жойда кўприк бор, кўряпсизларми?
- Йўқ ..
- Худди ўшани хисобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Аллоҳга осмонлар ва ердаги бор жонзот
ва саф тортган холидаги қушлар тасбих
айтишини хам кўрмайсанми?! Хар бири ўз
дуоси ва тасбихини, батахқиқ, билмишдир.
Аллоҳ нима амал килишларини ўта
билгувчидир. ( Нур сураси, 41 оят)
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
БАВОСИР (ГЕМОРРОЙ)
КАСАЛЛИГИ УЧУН МАЛҲАМ.
Бу малҳам эркак ва аёлларнинг орқа тешик ва йўғон ичакларидаги ички ва ташқи шиш, яра ва ўсимталарни сўриб, қуритиб даволаш хоссасига эга.
Ички ва ташқи бавосирларга фойда қилиб, қон ва йирингларни қуритиб, оғриқларни қолдириб, шамоллашларни даволайди. Шунингдек тананинг бошқа жойларидаги кўз яра, чипқон ва шу каби яраларга ҳам таъсири яхшидир. Аёллар касалликларидан киста, миома, фиброма ва турли ҳил шамоллашларда томпон қилинса яхши таъсир қилади. Аёллар кўкраги ёрилишида ҳам яхши натижа беради.
Бу малҳамни ҳайзли кунларда қўйиш мумкин эмас. Даволаниш муддати йигирма кун.
Таркиби: Аччиқ эрмон, қариқиз ўти, чистотел, зиғир уруғи, аччиқ тош, аччиқ бодом мағизи, қора ҳалила меваси.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Аллоҳнинг мўъжизаси
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
КЎЗ ТЕГИШИГА ҚАРШИ ВА ИСИТИШ ТУМОРИ
Асҳоби киромдан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг завжаси Зайнаб розияллоҳу анҳо ҳикоя қилади: Уйимизга қари кампир келарди ва вабонинг бир тури бўлган “қизилча”дан ҳимоя қилиш учун дам соларди. Уйимизда баланд оёқли бир ўриндиғимиз бор эди. Хўжайиним Абдуллоҳ уйга киришидан олдин йўталиб келганидан бизни хабардор қиларди. Нохуш вазиятнинг устидан чиқиб қолмаслик учун шундай қиларди. Бир куни ўша кампир бизникида эди. Абдуллоҳнинг уйга келганидан хабар топиб ўриндиқнинг ортига яширинди. Абдуллоҳ ёнимга келиб ўтирди. Бўйнимда осилиб турган туморни кўрди-да:
– Бу нима? – деб сўради.
– “Қизилча” касаллигига қарши тумор, унга дам солинди, - дедим. Абдуллоҳ у ипни узиб олди ва туморни улоқтириб юборди. Сўнгра менга бундай деди:
- Абдуллоҳнинг оиласи Аллоҳдан бошқасини тангри ўрнига қўя олмайди. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Аллоҳ таолонинг отидан бошқа бир от билан ўқимоқ, тумор тақмоқ, муҳаббат туморини ёздирмоқ Аллоҳдан бошқасини тангри ўрнига қўймоқдир”, деганларини эшитганман. Шунда мен унга:
- Нега ундай дейсиз? Менинг кўзим бир дард сабабли оғриб юрарди. Шунинг учун фалон яҳудийга ўқитишга борардим. У мени ўқиганида кўзимнинг оғриғи пасаярди, - дедим. Абдуллоҳ:
- Бу айтганларинг буткул шайтоннинг ишларидир. Шайтон сени бунга ишонтирмоқ учун қўли билан кўзингга урарди. Яҳудий сени ўқий бошлагани заҳоти сенга яқинлашмай турарди. Агар Пайғамбаримизнинг қилганларини қилсанг, сенинг учун янада хайрли бўлади, шунингдек, кўзинг ҳам тузалади. Кўзингга сув сеп ва Пайғамбар алайҳиссалом ўргатган мана бу дуони ўқи: “Барча инсонларнинг Рабби бўлган Аллоҳим! Шу беморлигимни кетказиб, дардимга шифо бер, Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сенинг шифонгдан бошқа шифо йўқдир. Хасталикнинг ҳеч қандай изи қолмайдиган қилиб шифои комил ато қил!”
«Саҳобадан 101 хотира» китобидан.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.
Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.
Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.
Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.
Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.
Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.
Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.
Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.
Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.
Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.
Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.
Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.
Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ҳақиқий ва чин дўстлар!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Жуманинг файзи сизга бўлсин!
✨Аллоҳим, бугун тонгда ҳар бир дардга шодлик, ҳар бир беморга шифо, ҳар бир гуноҳкорга мағфират, ҳар бир бандага ҳидоят, ҳар бир мискинга ризқ, ҳар бир дуога ижобатни насиб эт.
Албатта, Сен кўтарилган қўлларни бўш қайтармассан!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ОРТГА ЙЎЛ ЙЎҚ
Сафарга чиққан киши йўлда ажабтовур боғга дуч келди. Дарахтлари кўкка бўй чўзган, майин барглари шаббодада ёқимли шитирлайди, сархил меваларнинг хуш бўйи димоқни қитиқлайди. Йўловчи боғнинг эгасини топиб, ичкари киришга изн сўради. Боғбон унга рухсат берибгина қолмай, қўлига бир сават ҳам тутқазди.
– Шуни тўлдириб кўнглингиз тусаган мевалардан териб олишингиз мумкин. Фақат бир гап эсингизда турсин: боғга қаршингиздаги дарвозадан кириб, нариги тарафдан чиқиб кетасиз. Орқага йўл йўқ!
Мусофир юраги ҳаприқиб саватни кўтарганча ичкарига қадам ташлади. Ғарқ пишган мевалар “мени уз” дегандек ял-ял ёниб, шундоққина тепасида осилиб турарди. Энди қўлини чўзмоқчи бўлганди, нарироқдаги мевалар кўзини қамаштирди. Олдинга юрган сари дарахтлар кўркамроқ, ҳосили чиройлироқ кўринаверди. Йўловчи шошиб қолдими ё саватини вақтидан илгари тўлдириб, энг сара мевалардан қуруқ қолишдан чўчидими, ҳар ҳолда боғ этагига етиб келганида... савати бўм-бўш эди. Орқага эса йўл йўқ.
Инсон умрини дунё аталмиш маконнинг бир эшигидан кириб, бошқа эшигидан чиқиб кетувчи йўловчидек яшаб ўтади. Ундаги ҳар кун, ҳар лаҳза хайрли ишлар учун берилган имкониятдир. Бу маконнинг поёни қаердалигини, умр интиҳоси қачон етишини ҳеч ким билмайди. Вақт ғанимат, эзгу амалларимиз “савати” бўш қолмасин...
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА
ЭРИШИШ СИРЛАРИ...
1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.
2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, олдин ўзингиз бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.
3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.
4. Эътибор завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч улашинг.
5. Шу лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.
6. Сабрли бўлинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.
7. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш - бахтли бўлишдан устун эмас.
8. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабул қилишга ўрганинг.
9. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.
10. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.
11. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.
12. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.
13. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.
14. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг, шунда сабабларини кўра бошлайсиз. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, уни ҳеч ким бахтли қилолмайди.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Қандай қилиб кулай?
Дунёнинг ярми очликдан ўлмоқда. Биз эса қолган овқатимизни (унга қўшиб виждонимизнинг қолганини ҳам) ахлатга ташлаяпмиз.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Катта фитна
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
АҚШ нега Фаластинни БМТга киргизмади?
Ўтган ҳафта Яқин Шарқда икки муҳим сиёсий воқелик юз берди: Исроил Эронга зарба йўллаган бўлса, АҚШ БМТда кузатувчи мақомидаги Фаластиннинг ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо бўлишига вето қўйди. “Геосиёсат” бу жараёнлар ҳақидаги саволлар билан Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Фарҳод Каримовга юзланди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ота хақидаги ажойиб ролик бўлибди!
Шеър: Ҳайрулла Ҳамидов.
Ижро: Алишер Узоқов.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мени кечиргин болам!!!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Умрида бирорта беҳаё қизни суратга олмади. Уятсиз видео, расм сақламади ва тарихи покиза бўлди...
Ўз хурмати билан яшади...
Ўз хурмати билан ўлди...
Нокиа-3310 сен қалбларимизда абадий яшайсан!!!
Ўтмишга саёҳат!