1974 йилда Маҳатҳир Муҳаммад (1981- 2003 йилларда Малайзияда бош вазир) мактаб битирувчиларининг битирув кечасига фахрли меҳмон сифатида таклиф қилинади. Маҳатҳир Муҳаммад кечада маъруза қилди. Маъруза охирида шундай дейди:
“Биламан, бу кеча талабаларнинг битирув кечаси. Аммо, мен устозлар ўртасида ўйин ўтказмоқчиман. Ғолибга мукофот бор”.
Меҳмонлар ҳайрат билан воқеани кузатиб туришди. Маҳатҳир Муҳаммад устозларга ҳар-хил рангдаги шарларни тарқатиб туриб деди:
“Ҳар-бир устоз шарни пуфлаб шиширади. Сўнг уни оёғига боғлайди. Шарни ёрмасдан муҳофаза қилган устозга мукофот берамиз. Сизда бир дақиқа вақт бор. Қани бошладик!”.
Устозлар бирдан ўринларидан туриб бир-бирларига ҳужум қилишга ўтиб кетишди. Улардан ҳар бири бошқасининг шарини ёришга, ўзининг шарини асрашга ҳаракат қилар эди. Аммо, иш бошқача бўлди. Бирорта шар бутун қолмади. Ҳамма бир-бирининг шарини ёриб ташлади. Ҳеч ким ғолиб бўла олмади. Кутилмаганда Маҳатҳир Муҳаммад шундай деди:
“Мен сиздан бир-бирингизнинг шарини ёришни сўрамаган эдим. Аксинча, ҳар ким ўзининг шарини муҳофаза қилишини сўраган эдим. Агар сизлар бошқаларга нисбатан салбий қарорга келмай жойингизда қимирламай турганингизда эди барчангиз ғолиб бўлар эдингиз. Аммо барчада салбий фикр устунлик қилди. Сизлар ўз муваффақиятингизни бошқалар мағлубиятида кўрдингиз. Ваҳоланки ғалаба барчангизда мавжуд эди!”.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
“Қўлингдан битта жакет сотволиш келмайдими, уятсизлар...” — ТДПУда форма киймаган талабалар босимга учради
Тошкент давлат педагогика университетида талабалар ягона форма кийишга мажбурланиши давом этяпти. Kun.uz'га юборилган аудиога кўра, декан ўринбосари дарс тугагач аудиторияларга кириб, талаб қилинган дизайндаги формани сотиб олиш ва кийиш бўйича босим ўтказган.
👉 https://kun.uz/kr/06650939
Kun.uz расмий канали
Қўқон амирлашкар Aлим Қули бекни фарзанди Шер Мухаммад 1915-йил оиласи билан.
Шер Мухаммад 1916-йилги мардикорликка олиниб Сибирга сургун қилинди ва изсиз йўқолади. Ўғиллари Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, кичиги асир тушиб AҚШга ўтиб кетган ва авлодлари ҳануз у ерда яшаб келишмоқда.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ДАРВОЗА ОЛДИДА ЎТИРИШ
1149. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарвозалар олдида ўтиришдан қайтардилар. Шунда одамлар:
«Эй Аллоҳнинг Расули; Уйда ўтиравериш бизга оғир келади», дейишди.
«Агар ўтирсангиз, мажлиснинг ҳаққини беринглар», дедилар.
«Мажлиснинг ҳаққи нима Эй Аллоҳнинг Расули» дейишди.
«Йўл сўраганга йўл кўрсатиш; саломга алик олиш; кўзни тийиш; амри маъруф ва наҳий мункар қилиш», дедилар».
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан жамоат жойларида, хусусан, йўлларнинг бўйида ўтириш аслида одобдан эмаслигини билиб оламиз. Бироқ агар бирор сабаб ёки зарурат билан ўтирилса ҳам, ўша ўтиришнинг ҳаққини адо этиш лозим экан. Бу ҳақлар юқорида санаб ўтилди.
Афсуски, бугунги кунимизда бу одобларга деярли риоя қилинмайди. Йўлнинг бўйида ўтириб олиб, турли зарарли ишлар билан шуғулланиб ўтирганларни кўп кўрамиз. Карта, нарда, домино, ошиқ ўйнаб, йўлдан ўтганларни томоша қилиб, гап отиб ўтирадиганлар, хўроз уриштираётганлар гуноҳлари билан бошқаларга салбий таъсир қилаётганлар ҳам кам эмас.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР
Мискинга таом бериш, қарзини узиш, қайғусини аритиш
Ҳакам ибн Умайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза ва жаллага амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса (мана шудир)”, дедилар".
Имом Табароний “ал-Муъжамул кабийр”да ривоят қилган.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ўзбекистонда портлатилган атом бомбаси ҳақида эшитганмисиз?
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Орол денгизи атай қуритилганми?
Бу ҳақда одамлар орасида турли гап-сўзлар юради. Денгиз қурий бошлагач, уни тўлдириш режаси ҳам бўлган. Бунинг учун бугунги Россиянинг турли ҳудудларидаги дарё ўзанларини Орол томон буриш режа қилингани айтилади. Лекин бу лойиҳа турли сабабларга кўра амалга оширилмаган. СУБЪЕКТИВнинг сув танқислиги ва Орол фожиасига бағишланган янги сонида бу маълумотлар ҳам келтириб ўтилган.
📹 ҲОЗИРОҚ ТОМОША ҚИЛИНГ
БМТ Бош Ассамблеяси Исроилни босиб олинган Фаластин ҳудудларини тарк этишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
“Исроил” бу резолюцияни “аҳмоқлик паради” ва “сиёсий театр” деб ҳисоблаб, рад этди.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙
🤲🏻АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.🕊Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Фарзанд тарбияси
Мирзакарим Норбеков
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Омега-3: Нима учун балиқ ёғини ҳамма истеъмол қилиши керак?
Омега-3 кайфият ва диққатни назорат қилишга ёрдам беради, Альцгеймер касаллиги ва бошқа хотира муаммолари ривожланишининг олдини олади. D витамини чарчоққа қарши курашади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Манзил: Амрli fy дуўкони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz
Аллоҳдан астойдил сўрасангиз беради!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Мултфилм: Ватанга инвестиция билан қайтган тадбиркорнинг саргузаштлари
Инвестицияларсиз ривожланиб бўлмайди. Шундай экан, чет элда тажрибасини ошириб, пулини кўтариб Ватанига қайтган ўзбек тадбиркорига минг бир тўсиқ қўядиган маҳаллий мансабдорларни нима деб атаса бўлади? Kun.uz'нинг янги мултфилми мамлакат зиёнига хизмат қиладиган бу иллат ҳақида хоразмлик тадбиркор мисолида ҳикоя қилади.
Kun.uz расмий канали
#Тезкор
⚡️🥶❄️Эртага Ўзбекистонда ҳам хаво совиб кетиши мумкин
Қўшни Қозоғистонда эртага, 19-сентябр куни -6° гача совуқ бўлиши кутилмоқда
18-сентябр куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Остона ва бир қатор вилоятларда совуқ тушиши кутилмоқда.
Шу сабабли яқин кунларда Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади.
👉 /channel/UZBEKISTANOFFICIAL
Инсон ўзи жуда заиф, аммо буюк Роббисига намоз ўқимай исён қилади. Камига ўқиганларга ҳам қаршилик қилади.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
⚠️🔞💥 Босқинчи сионист армияси Ғазо марказида тинч аҳолини олиб кетаётган машинани бомбардимон қилди.
Машинада бўлганларнинг аксарияти ёш болалар эди, кўплаб шаҳидлар ва жароҳатланганлар бор.
👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин,
Халқига бағишлар шуҳратин-шонин.
Лекин шу чопишда кета-кетгунча,
Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин.
Абдулла Орипов
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
ЯХШИЛИКНИНГ БУ ДУНЁДАГИСИ ХОТИРЖАМЛИК, ОХИРАТДАГИСИ ЭСА ЖАННАТ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўта заиф ва нимжон бўлиб қолган бир кишини кўрдилар ва ундан: “Аллоҳ таолога бирон нарса сўраб дуо қилдингми?” дедилар. У деди: «Ё Расулуллоҳ, мен: Ё Аллоҳ, менга охиратда бериладиган азоб-уқубатни шу дунёда бергин, деб айтар эдим». Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Субҳоналлоҳ, ундай бўлса, кучинг ҳам, тоқатинг ҳам етмабди. “Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин”, демайсанми», дедилар»
(Имом Муслим ривояти).
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
1941- йилда биринчи марта Жалолиддин Мангуберди образини ўзбек саҳнасига олиб чиққан актёр Шукур Бурхонов бўлади!
Аммо, Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилгач, Сталинга ҳабар киритилиб, -Жалолиддин Мангуберди вақтида 10 минг грузинни қирган!-дея
ҳабар беришади!
Шу ҳабарни эшитган Сталин пъесани ёзган Мақсуд Шайҳзодани 25 йил, Шукур Бурхоновни ўн йил қамоқ жазосига ҳукм қилади.
Шукур Бурхонов уй қамоғига алмаштирилади.
Тақдир тақозаси билан Сталин ўлимидан сўнг Мақсуд Шайҳзода 4 йилда қамоқдан қайтиб келади.
Унинг Ж.Мангуберди деб номланган пъесаси маҳфийликка ташланади.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Коррупция ривожланган вилоятлар рўйхати очиқланди
2023 йилда судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари таҳлили коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг юқори улуши Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига, коррупцияга оид жиноятлар сони Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ортган. Бу ҳақда жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида маълум қилинди.
Коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича судланган шахсларнинг аксарияти мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, тижорат банклари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ходимлари экани таъкидланган.
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
ҚЎШИМЧА ИНГРИДИЕНТЛАРДАН ҲОЛИ ТОЗА 99% ЛИК КОЛЛАГЕН КЕЛДИ.
БАЛИҚ ТЕРИСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН 100% ҲАЛОЛ ВА БАЛИҚ ҲИДИ СЕЗИЛМАЙДИГАН ТАБЛЕТКАЛАР .
✔️ ОСИЛИБ ҚОЛГАН ТЕРИНИ ТАРАНГЛАШТИРАДИ
✔️ ТЕРИНИ ЭРТА ҚАРИШИНИ ОЛДИНИ ОЛАДИ
✔️ ЮЗДАГИ АЖИНЛАРНИ КЕТКАЗИШДА ЁРДАМ БЕРАДИ
✔️ КЎЗ КЎРИШ ҚОБИЛИЯТИНИ ОШИРАДИ, СУЯКЛАР ҚИРСИЛЛАШИНИ КАМАЙТИРАДИ, СОЧ ТЎКИЛИШИНИ ТЎХТАТИШГА, ЮРАК ВА ҚОН АЙЛАНИШ СИСТЕМАСИНИ ЯҲШИЛАЙДИ, ТИШ ВА СУЯКЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ.
Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy дукони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
+ 99890 927 86 38
+99893 396 20 04
Канал иловаси👉 @ecotib_uz
Дунёнинг ҳаммасига эга бўлган киши битта тўшакдагина ёта олади. Бир кунда уч маҳалдан ортиқ овқатланиши қийин иш..
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Сабра ва Шатила қирғини: 42 йилдан сўнг Ғазога кўчган ваҳшийлик
Бундан 42 йил олдин Ливандаги фаластинлик қочқинлар жойлашган Сабра ва Шатила лагерларида катта қирғин содир этилган эди. 1982 йил 16-18 сентябрь кунлари ливанлик насроний фалангистлар сионистлар билан ҳамкорликда ушбу лагерларда қатлиом уюштирди, оқибатда 3500 га яқин фаластинликлар – асосан аёллар, болалар ва кексалар ваҳшиёна ўлдирилди.
Батафсил: https://azon.global/2030
©️Azon Global
Тошкентда иссиқлик энергияси ва иссиқ сув тарифлари оширилади
Тарифларнинг оширилиши Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгаши томонидан маъқулланди.
👉 https://kun.uz/kr/22771946
Kun.uz расмий канали
Асаларилар ҳам ўз жинсидан бўлатуриб ишламай, уядаги асални бекорга еб ётадиганларини ўлдириб ташлайдилар.
✍️Абу Райҳон Беруний
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Биз билмаган ҳақиқат: мусулмонлар қандай қилиб “террорчи”га айланди?
Юз бераётган воқеаларни таҳлил қилсак, кўпчилик мусулмонлар томонидан содир этилган барча террористик ҳужумларда Ғарбнинг ташқи сиёсати қолиб, нуқул Ислом динини айблаётганига гувоҳ бўламиз. Боиси Ғарбнинг ташқи сиёсатини таҳлил қилиш ва унинг терроризм билан алоқадорлигини ўрганиш, содир этилган ҳужумларда Исломни айблашга нисбатан қийинроқ.
Батафсил: https://azon.global/2022
©️Azon Global
⚡️ Парламент — тез айтишми?
🎤 Жорий йилнинг 27 октябрь санасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловидан аҳоли вакиллари қанчалик хабардор?
🎬 Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида Rost24 ахборот-таҳлилий портали сўровнома ўтказди.
Батафсил — https://youtu.be/zdPZqR22ZNA
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube
Олимлар супербактерия сабаб 39 млн одам ўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Энг кўп ўлим Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Африкада кузатилиши мумкин.
👉/channel/UZBEKISTANOFFICIAL
ҚИЗИҚАРЛИ
МАЪЛУМОТЛАР
Дунё аҳолиси 7,8 млрд. кишини ташкил этади.
Бу кўпчилик одамлар учун катта рақам, холос.
Бироқ, агар сиз дунёдаги 7.8 миллиард одамни 100% деб ҳисобласангиз, янада аниқ маълумотларни кўришингиз мумкин:
Ер ахолисини 100% дан
11% Европада
5% Шимолий Америкада
9% Жанубий Америкада жойлашган
15% Африкада,
60% Осиёда жойлашган
49% қишлоқда яшайди
Шаҳарларда эса 51%
12% Хитой тилида гапиради
5% Испан тилида гапиради
5% инглизчада гапиради
3% кўпроқ ахоли инглизча гапиришни билади.
3% Ҳинд тилида,
3% авар тили гапиради
3% portugal,
2% рус тилида
2% кўпроғи Япон тилида гапиради.
62% ер ахолиси ўз тилида сўзлашади.
Ер ахолисининг
77% ўз уйларига эга,
23% ўз уйи йўқ.
Одамларнинг
21% керагидан ортиқ
63% етарлича ейиши мумкин
15% очликда яшайди
87% одам тоза ичимлик сувига эга
13% да тоза ичимлик суви йўқ ёки ифлосланган сув манбаига эга.
75% mobil телефонлар бор
25% йўқ.
30% интернетга кириш имкони бор,
70% Интернетга кириш учун шароит йўқ
7% олий маълумотли,
93% одам коллежда ўқимаган.
83% ўқишда давом этиши мумкин
17% одамларнинг бошланғич саводи йўқ
33% Масиҳийлар
22% Мусулмон
Ҳиндлар 14%
Буддийлар 7%
12% бошқа динлар
12% диний еътиқодга эга емаслар.
Ахолининг
26% 14 йилдан кам яшайди,
66% 15 ёшдан 64 ёш орасида вафот этди.
8% одамлар 65 ёшдан ошган.
Яшашга уйингиз бўлса,
табиий озиқ-овқат ва тоза сув ичсангиз,
Mobil telefon, Internet ва билим олиш учун шароитингиз бўлса, Сиз ер аҳолисининг 7 % дан камроғига насиб этган имтиёзлиларга эгасиз)
Дунёдаги 100% одамдан фақатгина 8% 65 ёшгача яшайди.
Агар, 65 ёшдан ошсангиз, Аллоҳдан миннатдор бўлинг. Сиз 92% инсонлар каби 64 ёшга етгунингизча дунёни тарк этмадингиз. Сиз бахтли инсонсиз.
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida
Ўликларни кўмамиз, лекин ибрат олмаймиз!
Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur
instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida