odamlar_orasida_dastur | Неотсортированное

Telegram-канал odamlar_orasida_dastur - Одамлар Орасида

3807

Реклама учун : +99893 396 20 04

Подписаться на канал

Одамлар Орасида

Европада бир бола уйланмоқчи бўлиб, отасига айтибди. Отаси:
- Ўғлим, шунга уйланмай қўя қол. Синглинг бўлиши мумкин, - дебди.

Сўнгра яна бир қизни айтибди, отаси яна ўша гапини қилибди. Шундай қилиб, 3-4 та қизни айтибди, отаси ҳаммасига бир хил жавоб қилибди. Нима қилишини билмай боши қотиб турган бола онасига бўлган воқеани айтиб берибди. Шунда онаси:
- Болам, қўрқмасдан уйланавер. У ҳам сенинг отанг эмас! - дебди.

P.S.: Дарҳақиқат, фахш урчиган жамиятда наслнинг тайини бўлмайди!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Алое вера

Қуёш ва термал куйишлар учун фойдаланиш тавсия этилади, қизаришни кетказади, терининг қичиши ва тирнаш хусусияти йўқотади.  Сочни парвариш қилиш учун мос келади, унга юмшоқлик, намлик ва ипаклик беради.  Соқолдан кейин фойдаланиш мумкин.  Стресс ва асабий тарангликни бартараф қилади.  Қуёш қиздириши пайтида ажойиб таъсир кўрсатади.  Барча тери турлари учун тавсия этилади.

Ҳажми 400мл

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий кўчаси 42 уй. Амрli fy  ду‌кони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)

📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Канал иловаси👉 @ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Набираларимиз зое бўлмасин!

Эй ғарбга ишқибозлар! Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди. Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:
“Бобом Али Тантовий бизни фарзандларимиз ёшлик пайтида Канадага кўчишдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди. Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади.
   Бобом айтган эдилар:
“Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангизда, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!”.
Бир дугонам айтаяпти:
-  Агар Америкага кетишга етадиган пулим бўлганида кетган бўлар эдим. У ер менга ҳам, фарзандларимга ҳам таъсир қилмайди. Асосий масала тарбияда, жойда эмас. Яхши тарбия қилинса қаерда бўлса ҳам фарзандлар яхши инсон бўлаверади!”.
Мен унга дедим:
-  Жойни танлаш тарбиянинг ўзагидандир. Ҳакимдан эмас, тажрибали инсондан сўранг, деган гап бор. Менинг ҳаётий тажрибам бор. Эшитинг: “Тўққиз йил олдин  Рамазон оиласининг тарихчиси вазифасини эгалладим. Олдин Байрутлик бир тарихчи бу иш билан шуғулланган экан. Мен ишни оила шажарасини ўрганишдан бошладим. Улар оиласига мансуб бутун дунёдаги ҳар-бир шахсни онлайн ўрганиб чиқдим. Улар беш минг киши экан. Бу рақамдан ҳайратда қолдим. Мана сизга улардан мусулмон бўлмаган диёрларга кўчиб кетганларнинг ҳисоб-китоби:

100 йил олдин кўчиб кетганларидан 96 % бугун мусулмон эмас.(!)
80 йил олдин кўчиб кетганларининг 75 % бугун мусулмон эмас.
60 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 40 % бугун мусулмон эмас.
40 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 25 % мусулмон эмас.

Эквадорда 80 йил олдин бир шайх кўчиб бориб илк масжидни қурган. Фарзандларини ислом қадриятлари асосида тарбия қилишга уринган. Шуларга қарамай бугун унинг бирорта набираси мусулмон эмас.
Барча оилаларнинг аҳволи шу. Бобомнинг 48 та набираларидан бугун Америкада яшаганимиз сабабидан 16 таси мусулмон эмас. Менинг ўзим 40 йилдан бери Америкада яшайман.

Эквадорда бугун Рамазон бобомнинг набираларидан 98 таси яшайди. Уларнинг аждоди 1922 йилда у ерга кўчиб борган. Ҳозирда улардан бирортаси мусулмон эмас. Ҳаммаси насронийлик динида!
Ақлли инсон бошқаларнинг хатосидан ибрат олади. Мен насиҳат қилдим. Ислом диёрларига яқиндан ҳам, узоқдан ҳам кўчиб борганларда бунақа рақамлар кўринмайди!”.

Азизларим! Пул учун, дунё учун фарзандларингизни, набираларингизни, аҳбобларингизни, дўстларингизни қиёмат кунигача зое қилманг. Уларнинг дини ўзгаришига сабаб бўлманг. Уларнинг жаҳаннамга киришига сабаб бўлманг. Бу дунё фоний, унда озгина яшаймиз. Биз меҳмонмиз. Фарзандларингизни сақлаб қолинг!

(@Ҳамидуллоҳ Беруний

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

МЎЪМИННИНГ ЗИНДОНИ ВА КОФИРНИНГ ЖАННАТИ!
Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Ўшандаги унинг мавқесини бугунги кундаги адлия вазири ва олий судга тенглаштирса бўлади. Шу пайт йўлда унинг жамоаси олдини мой сотадиган бир фақир яҳудий тўсди. Унинг кийимлари мойга беланган, жулдур кийим эди. Яҳудий ибн Ҳажарнинг отини жиловидан тутиб деди:
-Эй шайхул ислом! Сен Набиййимиз: “Дунё мўъминнинг зиндони, кофирнинг эса жаннатидир!”, деганлар дейсан. Сендаги ҳолат қанақасига зиндон-у, мендаги ҳолат қанақасига жаннат бўлсин?!
Ибн Ҳажар деди:
-Аллоҳ менга охиратда тайёрлаб қўйган неъматларга нисбатан ҳозир мен зиндондаман. Аллоҳ сенга охиратда ҳозирлаб қўйган неъматларга нисбатан сен ҳозир жаннатдасан!
Буни эшитган яҳудий дарров мусулмон бўлди!
Бу ҳикояни Муновий “Файзул қадир”да келтирган.

Ибн Ҳажарнинг юқоридаги гапи мазкур ҳадиснинг гўзал шарҳларидан биридир. Биз агар мусулмонларнинг ҳаётига боқсак унда бошқача бир маънони кўрамиз. Уларни Аллоҳнинг чегаралари кишанлаб турибди. Мўъминни ҳалол ва ҳаром қўл-оёғини боғлаган!
Мўъминнинг кўз ўнгида ҳар куни унинг инсоний фитрати моил бўлган шаҳватлар зийнатланиб туради. Мўъмин уларга яқинлаша олмайди. Зеро унинг руҳи тақво занжири билан кишанлангандир!
Мусулмонга ҳаром мол жамлаш осон эди. Аммо у ҳалолни қидиради. Ҳолбуки, ҳалол топиш кўпинча ҳаромдан машаққатлироқ бўлади. Зеро унинг қўллари “Аллоҳдан қўрқиш” занжири ила кишанлангандир!
Ибодатлар ҳам кишандир. Уларда машаққат бор. Бомдод намозига туриш машаққат. Рўза тутиш машаққат. Ҳаж инсоннинг силласини қуритади. Ҳақ гапни гапириш хатарли. Мол ноёб нарса. Иффатли бўлиш ҳам анча куч талаб қилади. Омонатга риоя қилиш хиёнатдан қийинроқдир. Номаҳрамлардан кўзни юмиш ҳавои-нафсга қарши боришдир. Нафс ёмонликка буюриб туради. Жаннатнинг йўли тиканли ва ўнқир-чўнқир. Дўзахнинг йўли эса асфалт қилинган, текис!
Бошқа томондан кофирлар озод кўринади. Оятлар уларни рибодан ман қилмайди. “Мутаффифин сураси” уларнинг тарозусини тўғирлаб, тузатиб турмайди. “Ҳужурот сураси”даги одобларни улар ҳисобга олмайди. Совуқ сувда таҳорат қилишмайди. Энг ширин уйқусидан бомдод намози учун уйғонишмайди. Рўза уларнинг ейиш ва ичишидан тўсмайди. Ота-онага яхшилик қилиш уларнинг тартиб-қоидаларига кирмайди. Қўшнига яхшилик қилиш улар учун оддий ижтимоий бир одат. Истаса яхшилик қилади. Агар яхшилик қилмаса қонун уни жазоламайди!
Иймон кишани қандай ҳам гўзал!
Ғаризаларнинг озодлиги қанчалар бахтсизлик!
Зиндонида Роббиси розилиги ила яшаганларга саломлар бўлсин!
Яратувчисининг кишанидан ўзини озод қилиб, сўнгра нафсини шаҳвати кишанларига боғлаганлар нақадар бахтсиздир!

Abdulqodir_Polvonov

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бир киши хотинини синамоқ мақсадида уйига йиғлаб кириб келди.
- Дадаси, нима бўлди? - деб чўчиб тушди хотин.
- Подшо фармон чиқарибди. Иккита хотини борлар уйида ўтирар экан, битта хотини борлар урушга кетар экан, - деди эр.
Бу хабарни эшитиб, хотин хам йиғлай бошлади.
- Сен нега йиғлаяпсан? - деб ажабланди эр.
- Дадаси, майли, урушга бораверинг, ўлсангиз, шаҳид кетарсиз, - деди хотин...

©️ Тохир Малик

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Хитой валютаси “янги доллар” бўлолмаяпти. Нега?

Юаннинг улкан салоҳияти ҳақидаги ижобий прогнозларга қарамай, Хитой валютасининг халқаро ишлатилиш даражаси мамлакат иқтисодиёти, савдо қудрати ва геосиёсий таъсирига нисбатан пастлигича қоляпти. Бунга бир нечта сабаблар бор.

👉 https://kun.uz/kr/53754928

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Дунёдаги бойлар ўз халқи учун жуда ҳам кўплаб хайрли ишларни амалга оширишмоқда. Бизнинг бойлар ва амалдорлар нима қилишмоқда деган савол пайдо бўлади?

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Кўпгина жиноятлар очилмай қолишининг сабабиИИБда "мурдадан ҳам пул сўрайдиганлар" борлигида

Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими фуқаронинг пластик картасидан 62 млн. сўм пулини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади.

Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирса-да, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Энг қизиғи, мана шунақа ходимлар тез кўтарилиб кетади...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Эй одам кўзингни очгин!

Ёрқинжон қори

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Тошкентда банкдан 370 млрд пул ўғриламоқчи бўлган кибержиноятчилар ушланди

Пойтахтдаги банклардан бирининг собиқ ходими банк мутахассисидан махфий кодларни сотиб олиб, икки шериги билан пулларни ўғирлаш ва чет элга ўтказиш режасини тузган. Жиноятчилар 189 миллиард сўмни хорижий валютага айлантириб, офшор ҳудудлар орқали ўтказмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Манба
👉 https://kun.uz/kr/73477516

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Тазйиқлар остидаги кооперативлар бўйича қонун қабул қилинмоқда

Депутатлар “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Kun.uz фермерларнинг мустақил, эркин тарзда бирлашиши жойларда маҳаллий раҳбарларнинг тўсқинлигига учраши ҳақида йиллардан буён ёзиб келади. Икки йил олдин кооперативлардан бирининг пахтасини тортиб олиш учун ҳатто “маска-шоу” ҳам уюштирилганди.

👉 https://kun.uz/kr/49836894

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Юнусободда қувур ёрилиши оқибатида 80-85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилди – “Ўзсувтаъминот”

Кўчаларни сув босишига сабаб бўлган авария диаметри 1200 мм қувурнинг 800 мм бўлган қувурга уланган қисмида содир бўлган. Носозлик бевосита 1970-1975 йилларда тортилган сув қувурларининг бугунги кунда таъмирталаб аҳволга келгани ва ўша тармоқда ортиқча босим пайдо бўлгани оқибатида кузатилган.

👉 https://kun.uz/kr/26681098

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ортиқча электр энергияси ишлатган тадбиркорлардан 2 баробар ҳақ ундирилмоқда

Тадбиркорлар билан лимитдан ортиқча ишлатилган электр энергияси учун 2 баробар – киловатт-соатига 1800 сўмдан ҳисоб-китоб қилинмоқда. Маълум бўлишича, бу борадаги қарор шу йил 31 майда қабул қилинган. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Kun.uz билан суҳбатда бу янги тартибни “ўсаётган корхоналарга жазо” деб атади.

👉 https://kun.uz/kr/34234096

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Маккада фарзандига ўлим тилаган ота ҳақида ҳаётий ҳикоя.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ушбу онахон Қўйлиқ деҳқон бозори ёнидаги кўприк тагида қурт сотар эканлар. Меҳнатнинг айби йўқ. Уч-тўрт сўм топиш илинжида чиққанлар-да!!! Сен-чи, сен!? Куни бўйи шинамгина хонангда ўтириб, битта қинғир-қийшиқ имзойинг учун мана шундай онахонларнинг ризқи эвазига дунёларни қўлга киритяпсан! Кимнинг ҳақини еяётганингни бир ўйлаб кўр! Мана шу қоракўзларнинг уволидан қўрқмайсанми?!

Лаънат сенга, коррупция!!!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ҳаммамиз амалдорларнинг ўғрилигидан нолиймиз. Бироқ, имкон бўлди дегунча ўзимиз ҳам ўғрилик пайида бўламиз. Биродарлар, энг аввал ўзимизни ислоҳ қилишимиз керак.

Ушбу ижтимоий синовдан ҳам кўришимиз мумкинки, пулларни "ўмараётган"лар асосан ўзига тўқ ва пулга эҳтиёжи бўлмаганлардир. Энди ўзингизга савол бериб кўринг: бундай халқ ҳалол раҳбарларга арзийдими!?

Маълум қилинганидек, сиз қандай бўлсангиз, раҳбарларингиз ҳам худди шундай бўлғусидир!

Ўзингизни ислоҳ қилинг!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

​​Америкада қулдорлик кенг тарқалган пайтда Гарриет Табмен исмли аёл 1849 йилда қулларни озод қилиш яширин жамоасини ташкил қилди. У 700 дан ортиқ инсонни қулликдан халос қилди. У кейинги озодлик ҳаракатларида етакчи шахслардан бири эди.

Ундан қулларни қутқариш йўлидаги энг машаққатли иш нима деб сўрашганда чуқур ўйланиб: "ҚУЛНИ ҚУЛ ЭМАСЛИГИГА ИШОНТИРИШ", деб жавоб қилган эди...

. Улар ҳақиқатни айтиш тугул эшитишга ҳам қўрқишади. Улар ҳур фикрларни ношукурлик, ҳақоратларга индамасликни сабр, раҳбарларига содиқликни ватанпарварлик, ҳақиқатни айтмасликни эҳтиёткорлик деб билишади. Ва бутун умр орқасида ҳақоратлаб юрадиган раҳбарларини кўрганларида пайғамбарни кўргандек йиғлаб қарши олишади.

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Омега-3: Нима учун балиқ ёғини ҳамма истеъмол қилиши керак?

Омега-3 кайфият ва диққатни назорат қилишга ёрдам беради, Альцгеймер касаллиги ва бошқа хотира муаммолари ривожланишининг олдини олади. D витамини чарчоққа қарши курашади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

Манзил:  Амрli fy  дуўкони.
(Мўлжал ЧОРСУ ГУМ рўпараси)
📞+99878 120 07 70
     + 99890 927 86 38
    +99893 396 20 04

Каналга уланиш учун линк👇
👉@ecotib_uz

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бир куни подшоҳ баланд қасрида деразадан пастга қараб, шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одамнинг аравада тарвуз олиб келиб сотаётганига кўзи тушиб қолибди. Шунда шоҳнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб қолибди. Бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвузни кўрсатиб, “Бориб битта олиб кел, бир маза қилиб ейлик”, дебди. Бош вазир шоҳнинг хонасидан чиқиб, биринчи ўринбосарига 50$ бериб, “Бор, битта тарвуз олиб кел”, дебди. Ўринбосар ҳам ташқарига чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, “Бор, битта тарвуз олиб кел”, дебди. Молия вазири ҳайдовчисини чақириб, унга 10$ берибди ва кўчадаги тарвузни кўрсатиб, “Битта олиб кел!”, дебди. Ҳайдовчи ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқни, божхонани, участковойни, МИБни чақириб, тарвузчининг ҳужжатларини текширишни буюрибди.

Оқибатда ҳамма тарвузини мусодара қилишибди, ҳайдовчи шундан биттасини олиб, қолганини юқорига юборибди. Тарвуз подшоҳга етиб борибди. Бош вазир уни чиройли қилиб сўйибди. Подшоҳ маза қилиб еб туриб бош вазирдан: "Ўзи халқимиз қандай яшаяпти, ҳамма шарт-шароитлар яхшими, ҳамма тўқ ва бой-бадавлатми?" деб сўрабди. Бош вазир: "Худди шундай, подшоҳим, халқ жудаям тўқ ва бой-бадавлат", деб жавоб берибди. Шунда подшоҳ: "Албатта-да, ҳар бир тарвузни 100$ дан сотганидан кейин бой бўлади-да", деб жавоб берган экан...

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Кутилаётган сув танқислигининг олдини олиш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

Маълумотларга кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда 7 млрд куб метр сув танқислиги кузатилиши ҳамда бунинг оқибатида, мамлакатимиз дунёдаги сув танқис бўлган 33 та давлат қаторига тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд экан.

Бу кутилаётган хатар бўйича қандай амалий ишлар бажарилмоқда?

Мазкур саволга “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Хуршид Рахматуллаев жавоб беришга ҳаракат қилди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1878

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9">YouTube

Читать полностью…

Одамлар Орасида

ДАЖЖОЛ ОДАМЛАР ОРАСИДА...

Дунёда бўлаётган ишларни кўриб, Дажжол аллақачон чиққан, дегим келаверади. У одамлар орасида кезиб юргандек туюлаверади. Ривоятларда унга нисбат берилган барча сифатлар зоҳир бўлаётгандек ҳиссиётлар ақлимни қамраб олгандек бўлаверади:
У оралаган жойда оғир дардларга малҳам топиляпти. Ҳатто баъзан ўликларга ҳам жон киряпти.
У орлаган ерларда ақл бовар қилмайдиган ишлар ўз-ўзидан битиб кетяпти. Мўжизавий баланд иморатлар қуриляпти.
У аралашадиган бўлса, бегоналар ака-укадек меҳрибон, асл биродарлар эса бир-бирига аёвсиз адоватда.
Одамлар, қолаверса, баъзи мусулмонлар ҳам унинг измида, унга бандачилик қилишмоқда, унга сажда қилишга ҳам тайёр. У одамларга ҳамма ишларини битказиб берадиган, орзу-ҳавасларига етказадиган, сўраганларини ижобат қиладиган қувватга эга. Яна озгина имкон берилса, худоликни даъво қилишдан ҳам тоймайди. Лекин ўн саккиз минг олам парвардигорига, яъни Аллоҳга бирон марта ихлос билан ибодат қилмаган одамлар ўз умрини унга нисбатан бандаликни бажариб, аъло даражада унга сиғиниб ўтказмоқда.
У мустақилман деган ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини, молиявий аҳволини ўз қўлига олиб олган. У давлатларнинг раҳбарларига ўз фуқароларини қандай қилиб бўйсинувда сақлаш усулларини ва услубларини ўргатмоқда.
У кириб борган ерларда келиб чиқиши, дини ва эътиқоди бир бўлган биродар халқлар ўртасида аёвсиз урушлар келиб чиқмоқда.
Унинг асл келиб чиқиши яҳудлар билан боғлиқ. Шу сабабли то шу кунга қадар кўзимизга мўъжизавий бўлиб кўринаётган унинг барча кирдикорларини яҳудийлар бошқариб турибди.
Унинг таъсиридан сақланишш учун Европа давлатлари ўзаро келишиб, янги пул бирлиги “Евро”ни жорий қилишди, аммо бари-бир унинг исканжасидан тўлиқ қутилиб кета олмади.
Ҳа балли, бу Дажжол ДОЛЛАРдир. Фақат лақаби ривоятларда келагнига нисбатан айрим фонетик ўзгаришларга учраган, бошқачароқ талаффузга эга. Ҳатто “кофир” сўзи “купюра” деган ном билан бироз ўзгарган кўринишда пешонасига битилган...
Дунёда бўлаётган ишларни кўриб, Дажжол аллақачон чиққан дегим келаверади. У одамлар орасида кезиб юргандек туюлаверади. Ривоятларда унга нисбат қилинган барча сифатлар зоҳир бўлаётгандек ҳиссиётлар ақлимни қамраб олгандек бўлаверади.
Фақат менга шундай туюлса керак. Алмойи-жалмойи туш каби хаёлларим билан миянгизни чалғитганим учун узр!

Тўхтамурод Баҳромов

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бухорода ўпирилган кўприк. Абгор йўл. Товуқхона ахлатларидан қўланса атроф (видео)

Манба
👉 https://xabar.uz/353f

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Болалигимда қўшним ичиб келиб, боласига ичмаслик ҳақида гапирарди.

Катта бўлиб давлат идораларида ишладим, озми-кўпми нарсани кўрдим. Ва ҳар йиғилишда вазирлар ҳалоллик ҳақида гапирганда ўша алкаш қўшнимиз кўз олдимга келаверар эди...

Аслида, давлатда адолат ўрнатиш икки сониялик иш. Бунинг учун адолатни талаб қилган одамнинг ўзи адолатли бўлиши керак. Йўқса, коррупцияга қарши қоғозлар билан курашилаверилади!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Агар китоб ўқимасангиз ўзгалар устингизда ҳукмронлик қилишади

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:

"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки, мени 93 йилдан буён Худо нафаслантиради, лекин бирор марта бу учун ҳақ тўламаганман. Сиз бўлса бир кунлик нафаслантириш учун 5000 € сўраяпсиз. Тасаввур қиляпсизми, Яратганга қанча тўлашим кераклигини. Мен бу учун унга шукрона ҳам қилмаган эканман!"

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Бир бой одам бозор қурибди. Бозорга киришни пуллик қилиб қўйибди. Одамлар бозорга оқиб кела бошлабди. Даромад яхши бўлавергач, бозорга киришни икки баробар қилибди. Одамлар барибир оқиб кела бошлашибди. Бой қараса, одамлар ювош. “Қани, булар қачонгача индамай юрар экан?” деб, бозорга кириш нархини яна ошира бошлабди. Одамлар яна жим экан. Бойнинг жаҳли чиқибди ва бозорга кирган одамнинг пулини олиб, кетига битта тепиш учун барзанги йигитларни қўйибди. Одамлар барибир индамасдан, бозорга оқиб келаверишибди. Бир куни бой уйида ўтирса, бозор тарафда ғала-ғовур экан. Бой ичида “Ва, ниҳоят, одамлар ҳаққини талаб қилишни ўрганибди” деб хурсанд бўлиб, ташқарига қараса, одамлар бозор дарвозаси олдида навбат кўпайиб кетгани учун кетига тепадиганларни кўпайтиришни талаб қилишаётган экан!

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Мақсадга интилиш ҳақида.

- Starbucks асосчиси Говард Шульц лойиҳани бошлаган пайтда банклар унга 272 марта кредит беришни рад этган.

- Ёзувчи Ж. К. Роулинг Гарри Потерни илк маротаба чоп этмоқчи бўлганда 12та нашриёт йўқ деган.

- Уолт Дисней 302 марта лойиҳасини молиялаштиришга рад жавобини олган.

Агар улар нолиб кўниб кетаверганларида, бугун Starbucks ва Disney каби брендлар, шунингдек Гарри Потер китоби дунё юзини кўрмаган бўлар эди.

Агар илк муаммолардаёқ қўл силтаб кетаверса, сиз ғоянгиз якунда нимага олиб боришини билмайсиз. Ҳеч қачон асосий мақсаддан воз кечманг!

©️ Фируз Аллаев

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…

Одамлар Орасида

Илмнинг кўтарилиши (яъни, камайиб кетиши), жаҳолат юз бериши, зино очиқчасига бўлиб кетиши, ароқ ичилиши, эркаклар кетиб, аёллар қолиши, ҳатто бир эркакка эллик нафар аёл тўғри келиши – буларнинг барчаси қиёмат аломатларидандир.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida

Читать полностью…
Подписаться на канал