🇫🇮Финляндия меҳнат бозорига мигрантлар керак
Финляндия аҳолиси 2023 йил охирида 5 604 558 кишини ташкил этиб, туғилиш даражаси эса рекорд даражада пасайган. Мамлакат 2023 йилда 58 496 нафар мигрантни қабул қилган ва бу ҳам рекорд даражадаги энг юқори кўрсаткичдир.
Маълумотларга кўра, аҳоли сонининг ўсишини фақат чет элликлар билан таъминлаш мумкин ва Финляндия ҳукумати меҳнатга лаёқатли аҳолининг камайишини қоплаш учун ҳар йили камида 44 минг мигрантни қабул қилиши керак.
Яна бир қизиқ томони мамлакатдаги мигрантлар даромади дастлабки ўн йилдан кейин ҳатто финляндияликлар даромадига яқинлашади.
Сиз Финляндияда ишлашни истармидингиз?
👉 @o_norov
🗓 1992 йил 10 декабрь
1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгиланган.
Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал Бурҳонов яратган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Конституцияга_32_йил
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига ўттиз икки йил тўлди
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига мажбурий чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга бериб юборилиши мумкин эмас.
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.
Конституция байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлади
🗓2024 йилнинг 8 декабри якшанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 9 декабрь, душанба кунига кўчирилади. Шундай қилиб:
✅ 7 декабрь, шанба — ҳафтада беш кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни;
✅ 8 декабрь, якшанба — Конституция куни;
✅ 9 декабрь, душанба — барча учун дам олиш куни бўлади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Россиянинг Краснодар ўлкаси хорижий ишчилардан воз кечмоқчи
Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев 4 декабрь куни аҳоли билан бўлиб ўтган тўғридан-тўғри телемулоқотда 2025 йилдан бошлаб ҳудудда хорижий ишчи кучи бутунлай тақиқланишини маълум қилди.
– Ўлкада меҳнат мигрантлари билан боғлиқ вазият тушунарсиз ва бироз назорат қилиб бўлмайдиган даражада. Маҳаллий ишчи кучи эса етарли, биз уларга таянишимиз керак, – деган губернатор.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Краснодар ўлкасида меҳнат мигрантлари учун 85 турдаги иқтисодий фаолият тури тақиқланган. Фақат қурилиш соҳасида ишлашга рухсат этилган.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇺🇸АҚШ, 🇱🇹Литва, 🇰🇷Жанубий Корея, 🇹🇷Туркияга фуқароларни ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фуқароларни хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ қатор ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди.
Хусусан, Ургут туманида фуқаролар С.А. ва С.М. фуқаролар А.Н. ва Б.Т.нинг ишончига кириб, уларни 22 000 доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 15 400 долларини олган вақтида ушланган.
Учтепа туманида фуқаро Х.И. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 2 500 доллар эвазига Литвага ишга бориши учун ҳужжатларини расмийлаштириб, виза олиб беришини айтиб, шундан 1 500 долларини олган вақтида ушланган.
Навоий шаҳрида фуқаролар Н.Ш. ва Н.Б. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга 6 ойлик мавсумий ишга юбориши эвазига 2 000 долларни олган вақтида ушланган.
Бекобод шаҳрида фуқаро М.Ш. фуқаролар Б.Д. ва С.Д.ни Туркияга бориши учун танишлари орқали депортини ечиб, виза олиб бериши эвазига 1 000 долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪DAF SPRACHZENTRUM энди Шаҳрисабзда!
Германияда ўқиш ва ишлаш истагидаги номзодлар учун Daf Sprachzentrumнинг Шаҳрисабз шаҳрида филиали очилди.
Марказда немис тили бўйича қуйидаги даражалар учун гуруҳларга қабул бошланди:
🚀 A1; A2; B1; B2
Марказда немис тилини ўрганиб, B1 даражадаги тил сертификатларини қўлга киритган номзодлар Германияга тўғридан-тўғри ишга ёки Ausbildung (дуал таълим) га бориш имкониятини қўлга киритади.
🏬 Манзил: Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Файзулла Хўжаев кўчаси 39-уй
📌 Мўлжал: KOICA ўқув маркази биноси
☎️+998972949006, +998978639006, +998978659006
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷Жанубий Кореяга ишлаш учун борган 2 нафар юртдошимиз иш жойидан қочиб кетди
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Е-9 ишчи визаси билан Жанубий Кореяга етиб борганларнинг 2 нафари (Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан) орадан 3-4 кун ўтганидан сўнг, ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган.
Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса, Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷Жанубий Кореяда ноқонуний юрган ўзбекистонликлар учун «яшил йўлак» орқали мамлакатдан чиқиб кетиш муддати 2025 йилнинг 31 январгача узайтирилди
Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра, 30 ноябрь куни тугаши лозим бўлган “яшил йўлак” лойиҳаси узайтирилди.
Демак, Кореяда ноқонуний юрган фуқаро 2025 йилнинг 31 январга қадар “яшил йўлак”дан фойдаланиб, эркин чиқиб кетиши мумкин.
Кореяда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар:
− 1 ойдан кам бўлса 1 млн вон (716$)
− 1 ойдан 3 ойгача 1,5 млн (1074$)
− 3 ойдан 6 ойгача 2 млн (1432$)
− 6 ойдан 1 йилгача 4 млн (2864$)
− 1 йилдан 2 йилгача 7 млн (5012$)
− 2 йилдан 3 йилгача 10 млн (7160$)
− 3 йилдан 5 йилгача 20 млн (14321$)
− 5 йилдан 7 йилгача 25 млн (17902$)
− 7 йилдан кўп бўлса 30 млн (21482$) миқдорида жарима тўлайди.
Кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этса:
− юқоридаги жарималардан озод этилади;
− кейинчалик Кореяга қайта кириш енгиллашади.
Ушбу муддат тугаганидан сўнг фуқаро Кореяда яна қоладиган бўлса, Миграция агентлиги томонидан шартнома бандларига кўра фуқаро ёки унинг кафилига нисбатан:
− катта миқдорда жарима (ҳар бир ой учун 2000$);
− Корея томонидан қайта киришга тақиқ қўлланилади.
☎️Қўшимча маълумот учун:
− Корея Адлия вазирлиги сайти: www.hikorea.go.kr
− Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси 02-2285-1341 (Асилбек Абдумуталов, Саида Адҳамова).
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Эслатма
Оренбург вилоятида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланмоқда?
Оренбург вилоятида меҳнат мигрантлари учун савдо ва йўловчиларни ташиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланиши режалаштирилмоқда.
🚷Хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасига кўра, 2025 йилдан вилоятда қуйидаги соҳаларда ишлаш тақиқланиши мумкин:
🍾 ихтисослаштирилган дўконларда спиртли ичимликлар, шу жумладан, пивонинг чакана савдоси;
🚬 ихтисослаштирилган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси;
🚌 шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;
🚕 такси ва ҳайдовчи билан ижарага олинадиган автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
⚡️Доллар рублга нисбатан тарихий рекордини янгилади.
💹Биржада доллар 110 рублдан баланд.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇺🇸АҚШдан 11 млн мигрант депортация қилиниши мумкин
АҚШнинг янги сайланган 47-президенти Дональд Трамп мигрантларни мамлакатдан оммавий равишда депортация қилишни режалаштирмоқда.
Хусусан, Жо Байден жорий этган 2 та миграцион дастурни ёпиш, АҚШ ҳудудига легал кириб келган, аммо расмий қочоқ мақомини олмаганлар, ҳарбий хизматга чақирув ёшидаги хитойликлар, наркотик ва одам савдоси жиноятларини содир этганларни мамлакатдан чиқариб юбориш кабилар кўзда тутилмоқда.
Президент администрацияси депортация қилишга ҳарбийларни жалб қилиш ва фавқулодда ҳолат эълон қилишга ҳам тайёр.
Ушбу хабарлар фонида Нью-Йоркда мигрантлар 17 фоизга, америка-мексика чегарасини кесиб ўтувчилар рекорд даражада камайган, Канада эса чегарада мигрантларнинг катта оқимига қарши курашиш учун тайёрланмоқда.
CBS маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда АҚШда яшаётган ҳужжатсиз мигрантлар 11 миллиондан ортиқни ташкил этади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇹🇷Туркияда бўлиб турган фуқаролар огоҳлантирилади!
Сўнгги пайтларда Туркияда сохта 50 ва 100 долларлик купюралар тарқалиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шу муносабат билан, валютани сотиб олишда, қабул қилишда диққатли бўлинг ва қуйидагиларга эътибор беринг:
− долларни фақат банк ёки лицензияли валюта айирбошлаш жойларида қабул қилинг;
− айниқса, катта миқдордаги долларни қабул қилганингизда, текширув ускуналаридан фойдаланинг;
− қўлма-қўл пул айирбошлашдан сақланинг.
❗️Қонунчилик ва ҳуқуқий маслаҳатлар:
− сохта купюраларни қабул қилиш ёки тарқатиш қасддан амалга оширилса, Туркия қонунчилигида оғир жазо белгиланган;
− агар шубҳали купюраларга дуч келсангиз, зудлик билан маҳаллий полиция ёки консулхонага мурожаат қилинг.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
200 мингдан ортиқ фуқарони иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юбориш режалаштирилмоқда
Бош вазир Абдулла Арипов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида 2025 йилда Германия, Буюк Британия, Япония, Корея Республикаси, Исроил, Канада, Польша, Туркия, Саудия Арабистони, БАА каби иқтисодий ривожланган 21 давлатда 200 мингдан ортиқ фуқарони иш билан таъминлаш чораларини кўриш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, кейинги йилларда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилади, хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касбий маҳорат ва хорижий тилларга ўқитиш учун барча шароитлар яратилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди
ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган У.С. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британияга ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Республикамизда бўлиб ўтган Фуқаролик жамияти ҳафталиги доирасида соҳа ривожига ҳисса қўшган бир гуруҳ фаоллар “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мукофотланганлар қаторида Сурхондарё вилоятидаги “Аёл ва замон” нодавлат ташкилоти раҳбари Гулнора Ходжаниязова ҳам бор.
Эсингизда бўлса, яқинда BBC эълон қилган "дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл" рўйхатидан ўрин олган ҳамда ҳаётий воқеаларга асосланган “Матонат” фильми бош қаҳрамони бахтсиз ҳодиса ортидан икки оёғидан айрилган деновлик Дилором Йўлдошевага тикувчилик бизнесини йўлга қўйишига айнан “Аёл ва замон” ташкилоти ёрдам берган экан.
Аслида тақдирланганларнинг ҳар бири алоҳида ҳикояга, алоҳида фильмга арзийди. Улар замонамиз каҳрамонлари.
Бундай анъаналарни албатта давом эттириш керак.
Мукофотлар муборак бўлсин, бундай фидойи инсонлар юртимизда кўпаяверсин!
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Эслатма
Удмуртия Республикасида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланади?
🚷 Хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳасига кўра, республикада кейинги йилдан мигрантларни қатор соҳаларда ишга ёллашни тақиқлаш режалаштирилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, Удмуртияда 2025 йилда мигрантларни қуйидаги фаолият турларига жалб этиш тўлиқ тақиқланади:
🥬 сабзавотларни етиштириш;
🚌 шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;
🚕 такси ва ҳайдовчи билан ижарага олинадиган автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇩🇪 Германияда иш, ойлик маош 1900-2500€!
💉Ўрта бўғин тиббиёт ходимлари Германия клиникаларига ишга таклиф этилади.
💶Ойлик маош: дастлаб 1900€ ва 4-ойдан 2500€.
❗️Номзодлар учун талаблар:
− соҳада тажриба;
− судланмаган ва соғлом бўлиш;
− тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик) дипломи;
− 10 ойлик немис тили курсида иштирок этиш;
− дастурдан асоссиз воз кечмаслик.
❗️Лойиҳанинг афзалликлари:
− бепул турар жой;
− ўқув хонаси;
− стипендия (6 ой).
❗️Қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
− немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
− тил даражаси учун имтиҳон топшириш;
− ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
− ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзод учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
− Германияга авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер.
👉Рўйхатдан ўтиш
☎️+998957016644, +998957016622, 71 202-33-55 (ички рақам 17)
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Россия рубли мигрантлар сабаб қадрсизланмоқдами?
Рублнинг долларга нисбатан сўнгги кунларда кескин қадрсизланиши фонида Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеев мамлакатдаги миллионлаб мигрантларни айблабди.
Депупатнинг фикрича, Россиядаги мигрантлар ва диаспоралар ҳар йили банклардан ўнлаб миллиард доллар сотиб олиб, валютага бўлган талаб ва курс ўсишини сунъий равишда рағбатлантиради.
Аммо иқтисодчилар фикрича, жорий йил июнида Москва биржасида доллар ва евро савдоси тўхтатилгани оқибатида экспорт ва импорт бўйича валюта оқимида муаммолар, бозорда валюта етишмовчилиги пайдо бўлиши, ноябрда "Газпромбанк"ка қарши санкцияларнинг жорий этилиши рубль қадрсизланишининг асосий сабаблари ҳисобланади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
3 декабрь куни Жанубий Корея президенти томонидан мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилингани ва юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангиздан Жанубий Кореяда турли митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақирамиз.
Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралади:
+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇰🇷2024 йил 9 декабрь куни Корея Республикасига ишлаш учун фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи жўнаб кетиши режалаштирилмоқда.
👉 Фуқаролар рўйхати
❗️Рўйхатдаги фуқаролардан 5 декабрь, пайшанба куни Миграция агентлиги биносига кафиллари билан келиши сўралади.
🏬 Манзил: Тошкент шаҳри Қамарниса кўчаси 1-уй
📱 Googleda manzil
📱 Yandexda manzil
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Эслатма
Челябинск вилоятида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланган?
🚷Челябинск вилоятида меҳнат мигрантлари учун тақиқланган соҳаларга 19 турдаги фаолият киритилган.
Хусусан, вилоят ҳудудида чет эл фуқаролари улгуржи ва чакана савдо, автомобиль ва мотоциклларни таъмирлаш, меҳмонхона ва умумий овқатланиш корхоналари, спорт, дам олиш ва кўнгилочар соҳалар, ўз истеъмоли учун товар ва хизматларни тақдим этиш мақсадида уй хўжалиги билан шуғулланиш ҳамда уй хўжалигида ёлланма ишчи сифатида ишлаш ҳуқуқига эга эмас.
🚌🚕Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро қатновчи автобус ҳамда таксиларда ҳайдовчи бўлиб ишлаш 2016 йилда тақиқланган эди.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
2024 йил 10 ойи давомида Ўзбекистонга 12,6 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди
2024 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 12,6 млрд. АҚШ доллари ҳажмида халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайган.
Маблағларнинг 78 фоизи 🇷🇺Россиядан (9,8 млрд. долл, +35%) келиб тушган. Қолган қисми 🇰🇿Қозоғистон (699 млн. долл), 🇺🇸АҚШ (470 млн. долл, +37%), 🇰🇷Жанубий Корея (458 млн. долл, +71%), 🇹🇷Туркия (331 млн. долл), 🇬🇧Буюк Британия (109 млн. долл, +76%) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.
2024 йил охиригача Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 15 млрд. АҚШ долларигача, 2027 йилга бориб эса 20 млрд. АҚШ долларигача ўсиши прогноз қилинмоқда.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇸🇪Швецияда бўлиб турган юртдошларимиз диққатига!
🗓2024 йил 30 ноябрь куни соат 15:00 да Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Стокгольмдаги элчихонаси ҳамда Швецияда фаолият олиб борувчи юрист иштирокида ушбу давлатдаги ватандошлар муаммоларини тинглаш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида онлайн мулоқот бўлиб ўтади.
👉Мулоқот учун ҳавола: https://us02web.zoom.us/j/6873930574?pwd=sllHZzlzZSU3KuGrZPq9Lm3DiggeG9.1&omn=88295139809
Конференция идентификатори: 687 393 0574
Кириш учун код: 539523
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇬🇧Британияга мавсумий иш ўринлари учун эълон қачон берилади?
Буюк Британиянинг “HOPS” рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари, ойлик маошлари, яшаш шароитлари ҳақида яқин кунларда эълон берилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “HOPS” рекрутинг компанияси Ўзбекистон ҳудудида фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан тузилган Битим асосида фаолият олиб боради ва бошқа ташкилотларга Британияга фуқароларни ишчи ёллаш ҳуқуқини бермаган!
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
💵🇷🇺Россия рубли АҚШ долларига нисбатан сезиларли даражада қадрсизланмоқда.
😱Биржада доллар 108 рублдан баланд.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
#Эслатма
Краснодар ўлкасида хорижий ишчилар учун қандай касблар тақиқланган?
🚷Краснодар ўлкасида меҳнат мигрантлари учун 85 турдаги иқтисодий фаолият турлари, жумладан, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, савдо, умумий овқатланиш, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, курьерлик, йўловчиларни ташиш, меҳмонхона хизматлари, машина ва ускуналар ишлаб чиқариш соҳаларида ишлаш тақиқланган.
✅🏗Бу ўлкада меҳнат мигрантларини ёллашга фақат қурилиш соҳасида рухсат этилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇷🇺🚷Россияда мигрантлар учун қандай касблар тақиқланган?
Сўнгги вақтларда Россия ҳудудлари меҳнат мигрантларининг патент асосида ишлаши бўйича чекловлар рўйхатини бирин-кетин кенгайтирмоқда.
Россия Меҳнат вазирлиги ташаббуси билан 11 та ҳудудда субъектлар таклифлари инобатга олинган хорижий ишчиларнинг рухсат этилган сонини қисқартиришни назарда тутувчи ҳужжат 2025 йилда кучга киради. Оренбург, Челябинск, Калуга, Магадан, Рязан, Самара ва Амур вилоятлари, Удмуртия ва Доғистон республикалари, Краснодар ва Красноярск ўлкаларида хорижликлар учун қўшимча чекловлар жорий этилиши режалаштирилган.
👇Қайси ҳудудда қандай касблар тақиқлангани ёки тақиқланиши режалаштирилётгани ҳақида кейинги постларда батафсил маълумот бериб борилади.
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
📺Бугун, 22 ноябрь соат 18:30 да Хоразм телеканалида миграция масалаларига бағишланган жонли "Очиқ мулоқот" ток-шоуси бўлиб ўтади.
☎️Мавзу юзасидан мурожаат учун: 62 223-88-51
Каналга обуна бўлиш 👇🏼👇🏼👇🏼
/channel/migratsiyamatbuotkotibi
🇺🇿🇹🇷Жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Уммухан Ўзденнинг Туркиядаги ўзбек аёллари шаънини камситган чиқиши юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси муносабат билдирибди.
Таъкидланишича,
Ўзден билдирган салбий фикрлар унинг шахсий қарашлари бўлиб, бу қардош турк халқининг миллатимизга нисбатан муносабатини англатмайди ва икки биродар халқлар ўртасидаги олий даражадаги дўстлик ҳамда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмайди.
Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда,