nurota_manaviyat | Неотсортированное

Telegram-канал nurota_manaviyat - Nurota Ma'naviyat

-

NUROTA TUMAN MA'NAVIYAT VA MA'RIFAT BO`LINMASI Rasmiy kanali Каналга уланиш: t.me/nurota_manaviyat админга мурожаат: @Nurotamanaviyat

Подписаться на канал

Nurota Ma'naviyat

⚡️1 martdan qonunchilikda nimalar o‘zgaradi?

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

⚡️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайган

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республикада 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи тамаки чекади. Ўсмирларнинг 7,7 фоизи ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган. Ота-оналардан чекмаслик борасида фарзандларига намуна бўлиш сўралмоқда.

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди. Бу ҳақда ССВ огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум қилинишича, 18-69 ёш оралиғидаги Ўзбекистон аҳолисининг 16,5 фоизи, шу жумладан, эркакларнинг 32,9 фоизи, аёлларнинг 0,8 фоизи тамаки чекади. Аҳолининг 9,9 фоизи тутунсиз тамаки, ўз навбатида тутунсиз тамаки чекувчиларнинг 89 фоизи эса носвой чекади.

Қайд этилишича, ушбу зарарли одатлар мактаб ёшидаги болалар орасида ҳам учрамоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи – ўғил болаларнинг 2,3 фоизи, қизларнинг 0,9 фоизи тамаки чекади. Бунда ўсмирларнинг 7,7 фоизи – 10 фоиз ўғил болалар ҳамда 5,2 фоиз қизлар ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган.

Статистикага қараганда, 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 7 фоизи (ҳар 15 нафардан 1 нафари) уйда ва 16 фоизи (ҳар 6 нафардан 1 нафари) ёпиқ жамоат жойларида тамаки тутуни таъсирида бўлишади.

Тамаки, нос ва снюс сингари зарарли одатлар организми ўсиб бораётган ёшларга янада ёмонроқ таъсир қилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари қатъий огоҳлантирмоқда.

Таъкидланишича, ўсмир ёшдагиларга тамаки ва унинг бошқа шакллари токсик таъсир қилиб, қуйидаги салбий оқибатларга олиб келади:

➡️ нафас олиш йўллари – томоқ-бурун, ҳалқум, трахея, бронхлар, ўпкага салбий таъсир кўрсатади;

➡️ ўпкаларда йилига 1 кггача қатрон йиғилади. Қатронлар канцероген модда бўлиб, ўпка саратонини ривожлантиради. Чекувчиларда сурункали бронхит, бронхоэктаз ва ўпка эмфиземаси ривожланади, бу эса нафас етишмовчилигига олиб келади;

➡️ кўриш ва хотира ёмонлашади, мушакларнинг кучи камаяди;
юракнинг муддатидан олдин қариши ортади, нерв ҳужайралари ўлади;

➡️ тери қурийди, ҳуснбузарлар тошиб кетади;

➡️ тана ўсишдан тўхтайди, эшитиш пасаяди, уйқу бузилади;
жинсий ожизлик, фарзанд кўриш тизимида муаммолар (эрта бепуштлик), гормонал бузилишлар пайдо бўлади;

➡️ атеросклероз, юрак миокарди инфаркти, инсулт, гастрит ва ошқозон-ичак яралари билан касалланишлар кузатилади.

Булар сигарет, нос ва снюс каби ўта зарарли одатларнинг замонавий тиббиёт томонидан ҳозиргача исботланган оқибатлари.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 1,3 миллиардга яқин одам мунтазам равишда чекади ёки бошқа шаклларда тамаки истеъмол қилади. Эркакларнинг тахминан 47 фоизи ва аёлларнинг тахминан 12 фоизи чекади. Чекишни эрта бошлаш ва 20 йилдан ортиқ вақт давомида мунтазам чекиш умр кўриш давомийлигини 20-25 йилга қисқартирар экан.

👉http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Диққат
❗️☀️ Ўзбекистонда кейинги ҳафта баҳор ўз таъсирини ўтказади ва ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди - “Ўзгидромет”.

🇺🇿http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

🟦🟦🟦🟦

💥1967 йил 1 мартда “Мурунтов” конида биринчи портлатиш амалга оширилди ва конни очиқ усулда ўзлаштириш бошланди.

🇺🇿http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Коалаларнинг бармоқ излари одамларникидан деярли фарқ қилмайди. Ҳаттоки, бир сафар жиноят содир этилган жойда коаланинг бармоқ изини одамники билан адаштириб қўйишган.

Ўзингиз солиштириб кўринг: коаланинг бармоқ изи (чапда) ва инсоннинг бармоқ изи (ўнгда)

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Қишлоқнинг баҳори энг гўзал баҳор...

Бахорга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!

🇺🇿http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Tongimusiqa

Хуш келдинг баҳор!

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Salqin saharlarda, bodom gulida,
Binafsha labida, yerlarda bahor.
Qushlarning parvozi, yellarning nozi,
Baxmal vodiylarda, qirlarda bahor…

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Tongimusiqa

Хуш келдинг баҳор!
Биз сени соғингандик... 😊

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Tongimusiqa

Assalomu alaykum qadrdonlar.
Yangi kun yangi fasl muborak!

Хуш келдинг баҳор!
Биз сени соғингандик... 😊

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Hikmat_Izlab

Фарзандларимиздан вақтимизни ҳам, меҳримизни ҳам аямайлик!

Ҳикоя номи: Ота вақти
Давомийлиги: 02:24 дақиқа

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

БАҲОР ВАЛЬСИ

🎼 Ф. Шопен

Хотиржамлик ва хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Эртага 1 мартдан бошлаб Қозоғистонда ягона соат зонаси — УТC+5 (Ўзбекистондаги каби) амал қила бошлайди

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Бугун 29 февраль -
қишнинг охирги куни

Куни битган февраль - аламдор,
Қўлин чўзар мартнинг роҳига.
Борлиқ деган кекса қаламдор,
Гул чизади бодом шохига,

Туширгайдир тоғлар ҳам бугун,
Елкасидан қорлар юкини.
Кўкнинг лаби жилмаяр гулгун,
Бугун қишнинг охирги куни!

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Диққат

🌨Ўзбекистонда 1 март куни қор ёғиши кутилмоқда


Баҳорнинг биринчи куни ҳам об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради.

🇺🇿http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

✨🌙 Рамазон ҳақида

© Муфтий Шайх Нуриддин Xолиқназар


http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Rasmiy_xabar

⚡️Saudiya Haj vazirligi xabarnomasi


🔹Saudiya Arabistoni Haj va umra vazirligi xorijiy ziyoratchilar va Podshohlik aholisini “Haj-2024” mavsumida maxsus ruxsatnomasiz haj amallarini bajarishlarining huquqiy oqibatlari haqida ogohlantiradi;

🔹Saudiya Hukumati tomonidan Haj-2024 mavsumida tartibni saqlab va huquqbuzarliklarni oldini olish maqsadida keskin jazo choralari joriy etildi;

🔹Saudiya Arabistoniga ziyorat (turistik) viza, umra viza, biznes viza va boshqa turdagi vizalar bilan safar qiluvchi fuqarolar VIZA MUDDATI tugagunga qadar Saudiya hududini tark etishi shart;

🔹Ziyorat (turistik) viza, umra viza va boshqa turdagi vizalar bilan HAJ qilishga ruxsat berilmaydi. USHBU XATTI-HARAKATLAR NOQONUNIY HISOBLANADI.

❗️OGOH BOʻLING! Viza muddatini buzish, Saudiya hududida qolib ketish, vizada belgilangan muddatdan ortiqcha yashash hamda haj vizasidan boshqa turdagi vizalar bilan HAJ qilganlik uchun Saudiya qonunchiligida qatʼiy choralar belgilangan. Ushbu qoidani buzganlik uchun 10 yil muddatga deportatsiya qilish yoki 6 oy qamoq jazosi belgilangan.

❗️OGOH BOʻLING! Ushbu qoidani buzgan ziyoratchilar, shaxslar, turfirma va tashkilotlarga 50.000 saudiya riyoli (13.400 AQSH dollari) miqdorida jarima belgilangan.

©️ Oʻzbekiston Respublikasi “Haj” va “Umra” tadbirlarini tashkil etish va oʻtkazish masalalari boʻyicha jamoatchilik kengashi

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Биласизми

❗️Зулфия мукофоти кимларга, қандай имтиёз беради?


🔰 Қонунчиликка кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши белгиланган.

🔍 Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан талабгорларга берилади.

🗓 Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

📁 Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса, бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса, магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

💰 Шунингдек, Мукофот совриндорларига БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#iqtibos

Donishmandlar aytganlaridek, olg‘a yurishni o‘ylagan inson uchun qo‘rquv, ikkilanish, shubha va gumon – eng katta dushmandir.
Biz dadil oldinga intilib, qo‘rquv va hadikdan xalos bo‘ldik. Dunyo bizga ochildi va biz dunyoga ochildik. Jahonda qancha-qancha do‘st va hamkorlar orttirdik. Yuksak irodamiz, qat’iy sa’y-harakatlarimiz bilan yana bunyodkor xalq, bunyodkor millat bo‘lib maydonga chiqdik.

Shavkat Mirziyoyev.

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

📸📸
"Бахтим шул – Ўзбекнинг Зулфиясиман!"

Бугун, 1 март баҳор фаслининг илк куни ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, таниқли жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Зулфия Исроилова таваллудининг 109 йиллиги нишонланади.

Зулфиянинг бетакрор истеъдоди, халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги меҳнатлари ҳар биримиз учун ибрат намунаси бўлиб хизмат қилади.

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Зулфияхоним 109 ёшда.

Бугун баҳорнинг илк куни ва қадамидир. Баҳор яшариш ва улғайиш, меҳр оқибатнинг жўр урган фаслдир.Шунингдек ўзбек шоираси Зулфия Исроилованинг таваллуд топган кунларидир. Зулфия Исроилова 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Шоира умр бўйи журналистика ҳамда нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йилларда “Болалар” нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача "Саодат" журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар - салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди.
Йирик ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, нафис шеърияти билан миллионлаб қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этди. Шеърият маликасининг ҳаёт йўли барча замонлар авлоди учун ҳам чинакам садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолаверади.

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Tongimusiqa

Хуш келдинг баҳор!

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Tongimusiqa

Хуш келдинг баҳор!
Биз сени соғингандик... 😊

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#Tongimusiqa

Хуш келдинг баҳор!
Биз сени соғингандик... 😊

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Баҳорой қўнгироқ қилди...:
Жуда хам Бахтиёр ва Хушчақчақ! «Қаердасан»-десам,
«Етиб келдим - деди..!»...
Барчага кириб келган БАҲОР МУБОРАК БЎЛСИН!!!!


http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Бугун кумуш қишнинг сўнгги куни...

Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади ЯХШИЛИК ва ЁМОНЛИК.

Унутманг, қалбингиз қандай ҳолатда бўлса, шу нарсалар сиз томон тортилади.

Бошланган янги кун янги мўъжизаларга, яхши янгиликларга етакласин!

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

🔥Nodirbek Abdusattorov tarixni qaytadan yozmoqda.

🇺🇿Nodirbek "Prague Chess Festival 2024" turnirining 3-turidagi dramatik bahsda mezbon shaxmatchi David Navarani taslim qildi. 2 kun oldin birinchi bor eng yuqori reytinga ega TOP-10 shaxmatchi qatoriga kirib rekord o'rnatgan Nodirbek, o'z rekordini o'zi yangilab hozirgi live reyting jadvalida TOP-8 pog'onagacha ko'tarildi.

⚡️O'zbek yigiti bunday yuqori marrani zabt etgani bizni cheksiz quvontirdi.

🤝Nodirbekka bundan keyingi yuqori marralarni zabt etishida faqat omad tilab qolamiz.

uzchesss">YouTube | Instagram | Telegram | uzchess?_t=8gH7dABw04w&_r=1">Tik-Tok | Facebook | Chesscom | LICHESS

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#ogohlik_davr_talabi

Ўзбекистонда тақиқланган гуруҳлар фаолияти дунё ҳамжамиятида ҳам ман этилмоқда

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

Amudaryo ustidan o‘tuvchi temir yo‘l va avtomobil yo‘li qo‘shma ko‘prikning ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi

Qo‘shma ko‘prikning ochilish marosimida Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirok etdi. Bu haqda O‘zA muxbiri xabar bermoqda.

Ramziy lenta qirqilgach, davlatimiz rahbari jamoatchilik faollari bilan birgalikda dastlab poyezdda, shundan so‘ng avtomobilda yurib, ko‘prik sifatini ko‘zdan kechirdi.

Qoraqalpog‘iston Respublikasi bilan Xorazmni bog‘laydigan ushbu ko‘prik orqali eng yaqin temir yo‘l va avtomobil yo‘li qatnovi yo‘lga qo‘yiladi, xalqning uzog‘i yaqin bo‘ladi.

Jumladan, ko‘prik orqali yo‘lning o‘tkazish qobiliyati 4 barobarga oshib, bir kecha-kunduzda 12 ming avtomobil harakatlanadi. Natijada 48 ming yo‘lovchining 2 soat vaqti tejaladi va daryodan xavfsiz o‘tishi ta’minlanadi.

Temir yo‘l orqali yuk tashishda esa 6 soatgacha vaqt tejaladi.

🇺🇿http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…

Nurota Ma'naviyat

#fakt

Маънавият ва маърифат фақатгина кутубхонада сақланиши керак эмас. У қўлдан-қўлга, одамлардан одамларга ўтиши, инсонлар ўртасида тарқалиши, доимо ҳаракатланиши лозим.

(Отабек Ҳасановнинг "Лидерлар" китобидан)

http://t.me/nurota_manaviyat

Читать полностью…
Подписаться на канал