nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

24661

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Кўпчилик 5 кун дам экан деб вилоятга, тоққа ва яна бошқа ерларга кетяпти. А так машнақа саёҳатларга янги китоблар ғамлаб оладиган ери чиқиб қолди.

Асахийдаги братлар байрам кунларига барча онлайн ва оффлайн дўконларда 20 фоиз чегирма эълон қиворишибди. Заказингиз 200 мингдан ортса доставкаси текин😎

Шахсан ўзим кўпроқ фойда қилиш учун айниқса қиммат китоблардан оволаман😁

Читать полностью…

Alimoff

Оқлеман и дуолеман. Маладес брат жуда чиройли тушунтирибди. Ҳамма мачитлар, супермаркетлар ва шуларга ўхшаш жойларда парковка пулли бўлиши керак. 1 соати текин гап йўқ, қоганига эса тўла пулини. Бир соат намоз ўқишгаям, бозорлик қилишгаям етади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шунингдек, сизга фойдали шартларда:
- ҳисоб рақами очиш - бепул
- маблағлар ўтказиш ва нақд пул ечиш - комиссия тўловларисиз
- абонент тўловисиз амалга оширилади.

Таклиф Капиталбанкнинг янги мижозлари учун 2024 йил 30 июнга қадар амал қилади.

Менежер билан учрашиш учун www.business.kapitalbank.uz га ариза қолдиринг ёки (+998) 78–148–11–33 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Enter Engineering бугунги видеолар бўйича баёноти эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар муносабати билан компания қуйидагиларни маълум қилади. Ходимларнинг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмини муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан-тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг февраль ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган.

Айни вақтда март ойи учун ҳажмларни асослаш жараёни кетмоқда, уларнинг якунига кўра, бутун иш ҳақи тўлаб берилади.

Компания реал фактларга асосланмаган ушбу лавҳаларни тарқатмасликни сўраган.

Читать полностью…

Alimoff

Россияда истиқомат қилувчи ва ишга борган ватандошларимиз диққатига

Ушбу ҳафта Крокусда теракт содир этишда айбланаётганларни картасига пул ўтқазган бир нечта одамлар ушланган ва улар ҳам терактда иштирок этишда айбланишмоқда.

Шунинг учун интернетда кўриб қолган турли эхсон карталарга пул ўтқазмасликни маслаҳат бераман. Аслида сиз бир қизалоқнинг касалликдан соғайиши учун пул ўтқазяпман деб ўйлаб, машнақа террористларга ташлаётган бўлишингиз ҳам мумкин. Эхсон деб атаб қўйганингизни опа сингилларингиз, яқин қўшниларингизга ўтқазаверинг. Савоби бир ҳил.

Россияда бугун хўлу қуруқ тенг ёнмоқда, айбдор бўлмасангиз ҳам, билмай пул ўтқазиб қўйган бўлсангиз ҳам фарқи йўқ, ўзингизни оқлай олмайсиз, чунки адекват суд ва терговни ўзи йўқ. Так что эҳтиёт бўлинглар. Россиядаги яқинларга юбориб қўямиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Туркия нима учун тожикистонликларга визасиз режимни тўхтатди?

Президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг қарори билан Тожикистон фуқаролари учун Туркияга киришда амалда бўлган визасиз режим бекор бўлди.

Тожикистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар азалдан яхши бўлиб келган. Агар фақатгина Крокусдаги теракт сабабли ёпилди десак, бу хато бўлар эди. Чунки 2017 йилда ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов бевосита Истанбулда 39 кишини ўлимига сабаб бўлган терактни уюштиргандан кейин ҳам ўзбекистонликларга нисбатан бундай санкция қўлланилмаган эди.

Қолаверса, шу йилнинг январь ойида Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан шахсан Душанбега ташриф буюрган ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан кўришган эди.

Визасиз режим бекор бўлишига қуйида 3 та сабаб келтираман:

Мени фикримча, ўша учрашувларнинг ОАВ га маълум қилинмаган қисмида қандайдир келишмовчилик бўлган. Бу учрашувда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара масалалари ҳам кун тартибида бўлган. Бундан ташқари, Хоқон Фидан шу йили президент Эрдоғон расмий ташриф билан Тожикистонга келишини айтган. Визасиз режим ўрнатилишини вақтинча деб ўйлайман, Эрдоғон бу билан Тожикистонга келишидан олдин музокаралар учун енгига яхшироқ кузр карта беркитиб олмоқчи назаримда.

Бундан ташқари, энди кўриб турибмизки, Россия мигрантларга қарши аёвсиз рейдлар сиёсатини бошлаган, кўплаб қонунга амал қилувчи тожикистонликлар ҳам РФ ни тарк этишмоқда. Чунки Россияда хўлу қуруқ тенг ёнишини кузатяпмиз. Шу сабабли, асосий даромади мигрантлардан келадиган маблағларга таяниб қолган Тожикистон фуқароларининг энди оммавий равишда визасиз бой мамлакат бўлмиш Туркияга оқиб келиши тенденцияларини кузатишимиз мумкин бўларди.

Сўнгги маҳаллий сайловларда қақшатқич мағлубиятга учраган Эрдоғон партияси эса энди ўзига шу кўринишдаги янги юкни ола олмайди.

Крокус терактида қатнашгани айтилаётган Тожикистоннинг 4 фуқаросидан 2 таси Туркиядан келгани аниқланган. Тожикистоннинг яна бир фуқароси Крокус воқеаларидан олдин, Туркияни ўзида теракт уюштиришга урингани ҳақидаги хабарлар ҳам бор. Янги терактлар олди олиниб, аллақачон мамлакатга кириб бўлган ячейкаларни бирма-бир аниқлаб зарарсизлантирмагунча визасиз режимни тўхтатиб туришга қарор қилинган бўлиши ҳам мумкин.

Ёки умуман ушбу сабабларнинг барчасини йиғиндиси шунга олиб келган бўлиши ҳам мумкин. Кузатамиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тасаввур қилинг, ҳаётида умуман йўқчилик кўрмаган, фақатгина китоблар ўқиб улғаяётган бир қиз бор, унинг отаси Покистон бош вазири. Харбийлар томонидан қуролли тўнтариш юз бериб ота ўлимга ҳукм қилинади. Қиз эса қалбида ўч олиш илинжи билан сиёсат оламига кириб келади. Бу қиз Покистон халқи томонидан "Қора атиргул" номини олган Беназир Бҳутто. У ким эди? Бугунги ролигимиз шу аёл ҳақида.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉https://youtu.be/job6iOuKk7s?si=YhxihbEjxQDg7GXE

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбек Википедиячилари, моё почтение🫡

Борис Чепрунов ҳақида Википедияда мақола пайдо бўлди. Рус Википедиясида ҳам йўқ эди у ҳақида мақола. Яшанглар!

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Банк чўнтагингизда: Uzum Media банк иловаларидан қандай қилиб хавфсиз фойдаланиш ҳақида айтиб берди

Маблағлар ва пулларни хавфсиз сақлаш ва оқилона сарфлаш ҳақидаги Uzum Media журналининг таҳририяти банклар ва молиявий сервислар иловалари фойдаланувчилари учун хавфсизлик қоидаларини тўплади.

Яқинларингизга пул ўтказиш, коммунал хизматларни тўлаш ёки муддатли тўловни амалга ошириш учун сиз банкка боришингиз шарт эмас — банк ёки тўлов тизимининг иловасини ўрнатиш кифоя. Шу билан бирга, банкларнинг ўзлари ҳам фойдаланувчи хавфсизлигига катта эътибор қаратишади, шубҳали транзакцияларни кузатадилар ва блоклайдилар ва тасдиқлаш кодларини талаб қиладилар. Аммо фирибгарларга қарши курашда асосий қоида ҳали ҳам фойдаланувчиларнинг эҳтиёткорлиги.

— Биз мижозларимизга мураккаб пароллардан, икки факторли аутентификациядан фойдаланиш ва ҳеч қачон смартфонларингизга расмий илова дўконларидан юклаб олинмаган иловаларни ўрнатмаслик муҳимлигини мунтазам эслатиб турамиз, — дейди Uzum Bank бошқарув раисининг ўринбосари Тимур Эмирсалиев. — Хавфсизлик қоидалари билан мақолага ҳаволани Uzum Bank иловасининг бош саҳифасида топишингиз мумкин ва бу эслатма — ҳеч қачон ортиқча бўлмайди. Агар сиз смартфонингизни йўқотиб қўйсангиз ёки шубҳали операцияни кўрсангиз, банк иловаларидаги карталар ва киришларни тезда блокировка қилиш учун имкон қадар тезроқ мижозларга хизмат кўрсатиш хизматига мурожаат қилинг.

Пул ва шахсий маълумотларни қандай қилиб хавфсиз сақлаш ҳақида кўпроқ маълумот Uzum Media мақоласида

Читать полностью…

Alimoff

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/ZfguWo576HwzYjdi

Читать полностью…

Alimoff

Аллен Каррнинг "Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли" номли китоби қанақадир "иродали бўл" там "бардам бўл биз ёнингдамиз атдуши жигар сен буни эплесан" стилида ёзилмаган.

Бу китоб ростдан ҳам миллионлаб одамларга чекишни ташлашда ёрдам берган. Унда конкрет тавсиялар бор. Бу китоб Ғарб ва Россияда жуда машҳур ва ультрабестселлер даражасида.

Асахий билан Халқ банкини ўзаро манфаатли ака-укачилиги натижасида эса ушбу китоб ниҳоят ўзбек тилига ҳам ўгирилибди. 🫡

Сотволиб чекишни ташлаворадиган ери братлар: http://asaxiy.uz/u/6606b10f8d47e

Читать полностью…

Alimoff

Эски машиналарни янгиларига алмаштириш учун субсидия берилади

Ҳукумат транспорт воситаларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга қаратилган қарор қабул қилгани ҳақида ўқигандирсиз? Шу қарорнинг бир эътиборга молик қисми ҳақида пикри ожизимни билдирмоқчиман.

Так вот, 2031 йилгача ҳамма ҳудудларда машиналар диагностик текширувдан ўтказилиб, экологик стикерлар олиши керак экан. Аммо дастлабки босқичда стикер олиш учун бир тийинам сарфланмасакан. Қўшимчасига аҳолига эски машиналарини янгисига алмаштириб олиш учун имтиёз ҳам берилармиш.

Айтайлик қайсидир Ғишматни мошинаси СССРни легендаларидан бири бўлиши мумкину, но экологияга кўпроқ зарар етказгани учун «яшил» стикер ололмаса, ҳукумат ўша Ғишматга машинасини «тоза» тоифадагисига алмаштириб олиши учун субсидия бераркан. Шу жойида дунёнинг бошқа демократик давлатларидагидек иш тутилиб, аҳолининг янги мошина олишга имконияти ҳисобга олингани яхши бўлибди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбек сериаллари мавзуси ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг хаёлига оиладаги маиший мавзуларнинг ипидан игнасигача ёритилиши келади. Кейинги йилларда бу мавзулар актуаллашдими, ёки ҳаддан ортиқ шу масалалар қизиқ туюлдими, билмадим. Аввалги айрим сериаллар ҳам бу мавзуларда суратга олинмаса-да, ҳозиргиларидан қизиқлик жиҳатидан қолишмас эди.

Бугун Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, бир қатор Республика ҳарбий олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланибди.

Миллий кинематографияда ҳам кўплаб ҳарбий сериаллар ва фильмлар тилга олиниб, бу борадаги ишларни давом эттириш мақсадида 10 га яқин Республикадаги ҳарбий олий ўқув юртлари масъуллари билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинибди.

Яхши, эътибор қаратилибди, эндиликда юқоридагилардан фарқли равишда ҳарбий мавзулардаги “Ҳаёт академияси бадиий фильми, “Қутқарувчи” (ишчи номи) каби кинолойиҳалар суратга олинар экан. Камида “Остона” ва “Сардор” сериалларидек севимли бўлади, деган умиддаман.

Читать полностью…

Alimoff

Нонни чиройи ҳақида

Бир ерда нонвойхонани тепасига “Қуда патир” деб ёзиб қўйибди. Типа ўта кушли, элитний патир бўса керак қудаларни ёнида уялиб қомидиган. Умримда нонни чиройли чиройлимаслигига эътибор қимаганман. Уни чиройини тушунмайманам. Бўлка, тандир нон осам биринчи учраганини оламан. Томоша қимайман чиройлими бу йўқми деб.

Аям болаликда уф нонларим чиройли чиқмади бу сафар деб қўярди. Мен эса абсолютно тушунмасдим нонни чиройини. Ўша мазали ва тотли онам ёпган нон эди ҳар сафар.

Болаликда каникулда нонвойхонага шагит тушиб, бозорга нон таширдим великда. Нонларни олиб чиқсам баъзан сотувчи опа урушберарди чиройлироқ ёпсин деб. Как будто мен ёпгандай мени сўкарди😁

Ўшанда ҳам тушунмасдим нонни чиройини. Балки менда художник взгляди йўқдир. Шунинг учун тушунмасман нон чиройини… Чиройли ва хунук нондан кўра мени ақлим мазали ва бемаза нон деган парадигмада ишлайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугунги кунда мен уже ҳаётимни нақд пулсиз ҳам тасаввур қила оладиган даражага етиб келдим. Лекин бу нарса инсоният тарихида янгилик эмас. Масалан, биринчи нақд пулсиз тўловларни ҳаттоки рицарлик даврига боғлаш мумкин. Рицарлар кўп саёҳат қилишган, талончилик хавфини олдини олиш учун ўзлари билан кўп нақд пул олиб юришмаган ва меҳмонхона там қовоқхоналардаги ҳисоб-китоблар учун шахсий муҳри бўлган узукларидан фойдаланганлар. Муҳрни босасан, бизнес эгаси эса ўз шотирини жўнатиб қасрингдан пулни олиб кетаверади. 😎

Ҳар бир қоғоз банкнот, қайси валюталигидан қатъи назар, 4000 марта букилишга яраркан холос. Йиртилган пулни кўрдингми, демак у скорее всего 4001 марта букилган.

Умаман ҳаммасиданам ташқари нақд пул бу микроблар манбаи.😷 Бугун шунчаки нонвойдан нон олишга тушсанг ҳам Пейми қивороринг брат деб карта рақамини осиб қўйишади. Таксиларда картадан тўлашда кўп муаммолар ҳақида гапиришади. Масалан Uklon таксига Payme орқали пул тўлашда абсолютно қийинчилик кўрмадим. Айрим хайдовчилар “ака нақ беруринг😌” дейишгаям улгурмай қолади, чунки иккала илова бир бирига интеграция қилинган ва манзилинга етишинг билан пулни ечиб қолаверади.

Ўта крайний случайларни хисобга олмаганда бугун нақд пулсиз бемалол яшаш мумкин экан мен сизга айтсам.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Gapirmasam bo’lmadi. Hammaga tegishli.

@trolluz

Читать полностью…

Alimoff

Instagramda ba’zi avtoblogerlar monopoliyani qo’llab quvvatlamaydigan o’zbekistonliklarni “kaltafahm” va shu kabi haqoratli so’zlar bilan yerga urib chiqqan ekan. Bu voqeani e’tiborsiz qoldira olmadim.

Shu kabi xalqni haqorat qiladigan, saviyasiz kontent bilan obunachi to’plab olgan odamlar o’zlarini hammadan aqlli hisoblab yuborishadi odatda. Kasalni yashirsang, isitmasi oshkor qiladi deb bekorga aytishmadi. Xalqni o’zi har kimni o’z o’rniga tushirib qo’yadi. Biz ularga umuman mikrafon tutqazmasligimiz kerak, katta auditoriya - bu mas’uliyat, biroq saviya degani emas. Undan turib hech kim xalqni haqorat qilishga haqli emas.

Instagramda kontent qilishga jiddiy kirishmoqchiman, obuna bo’ling va adekvat kontentga xissa qo’shing:

https://www.instagram.com/reel/C5gM75_qPxb/?igsh=MThuYjN1bnNkMGFnbg==

@xoshimovuz

Читать полностью…

Alimoff

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкидан тадбиркорлар учун ажойиб имкониятлар!

🚀 Режаларингизни биз билан амалга оширинг.
Мақсадингизга қараб ўзингизга қулай кредит турини танланг 👇

➡️ 100 млн. гача гаровсиз кредит

➡️ 150 млн. гача гаров талаби 50%га пасайтирилган кредит

➡️ 500 млн. гача кредит

➡️ 1 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача кредит

➡️ 1,5 млрд. гача лизинг

Бундай имкониятни қўлдан бой берманг.

📲 Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат етинг.

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентда диний экстремизм ва терроризмга қарши тезкор тадбирлар ўтказилмоқда

Сўнгги 3 ой давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳрида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш мақсадида қатор тезкор тадбирлар олиб борилмоқда, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.

Куни кеча Тошкент шаҳрида экстремистик радикал гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг хонадонларида 45 та тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган. Гумондор шахслар қўлга олинмоқда.

Жорий йилнинг 3 ойи давомида диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 50 та жиноят иши қўзғатилган, 188 та ҳуқуқбузарлик юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жами 264 нафар шахсларга нисбатан нисбатан қонуний чоралар кўрилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Силарам эшитгандирсилар, кўп-қаватли бинолар фасадларига туширилган мозаика ва паннолар моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритилгач, Тошкентда уларни тўсиб қўяётган реклама баннерларини ёппасига ечволишяпти.

Так вот, Payme ҳам шу кампанияни кўллаб-қувватлаяптикан, приложениясига “Табрикномалар” разделини қўшиппўйибти. Ҳалиги мозаикаларди чизганлардан расмларини сотволиб, шу разделга қўйишяптикан, типа выставкага ўхшатиб. Ҳар бир мозаикани тагига адресларигача ёзилган. Деворий расмларга қизиқадиганлар, туристлар кўрмоқчи бўлишса, бемалол шеттан топиб борилиноради.

Payme ўзи анчадан бери шунақа ишларга аралашиб юрибти. Адашмасам, ўтган йилиям многоэтажкалардан рекламаларини обташашганди, мозаикаларни тўсиб кўйяптикан деб. Лично менга бу идея ёқди, оқлеман и дуо қиламан🤲

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўтган йил ҳам Кинокарвон тадбирлари ҳақида ёзиб, маълумотлар бериб борилганди. Вилоятлардаги кичик шаҳарчаларда машҳур актёр ва актрисалар билан бўладиган учрашувлар ҳар қандай одамга қувонч бағишлашидан ташқари мотивация ҳам бериши мумкин.

Кинематография агентлиги ташаббуси билан "Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!" шиори остида бўлиб ўтаётган Кинокарвон тадбирлари Сирдарё вилоятидан бошланди. Режаларга кўра вилоятнинг чекка ҳудудларига ҳам кириб бориш режалаштирилган.

Хурсанд қиладиган томони Кинокарвон тадбирлари Тошкент ёки унинг атрофидаги ҳудудларда қолиб кетмайди ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етиб боради.

Читать полностью…

Alimoff

Рамазон ойи учун махсус таклиф!

Қурилиш ишлари қизғин давом этаётган Хon Saroy'нинг «Orzular» лойиҳасидан 2 хонали хонадони рамазон ойи муносабати билан ойига 6,3 млн сўмдан харид қилинг

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун:

☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00

🌐 xonsaroy.uz

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Унутилган қаҳрамон ҳақида

1891 йил 25 январьда ҳозирги Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида Борис Чепрунов исмли ёзувчи туғилган.

Ушбу ҳамюртимиз ўз даврида Чўлпон, Абдулла Қодирий ва Фитратлларнинг яқин сафдоши бўлган.

Унинг "Жунаидхон" деб номланган романи совет мафкураси остида босмачиларга қарши курашган большевиклар ҳақида бўлсада, романда муаллиф Жунаидхонни ақлли ва довюрак дегани учун танқидлар остида қолиб, кейинроқ қатағон қилинган. Ҳозир бир ерда унинг масаласи кўрилган жараён протоколини ўқиб қолдим:

Рус ёзувчиси Евгений Павлович Плетнев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг V пленумида Чепруновнинг "Жунаидхон"романининг характеристикаси ҳақида тўхталиб ўтади.
Плетнев:

Айтишим керакки, ўртоқ Чепрунов бу йил иккита китоб нашр этди. Лекин фақат ёзишни ўзи етарли эмас. Сиз яхши ёзишингиз керак. Мен ўртоқ Чепруновнинг "Жунаидхон"романига эътибор қаратмоқчиман. Китоб бизнинг ёзма доираларимизда мақтовга сазовор бўлди. Мен таътилга чиқдим, бу китобни олдим ва қўлимда қалам билан жуда диққат билан ўқидим. Айтишим керакки, бу китобда жуда кўп носоғлом нарсалар бор. Сиёсий хатолар кўп. Хусусан, энг асосий нарса Жадидизм мавзуси. Жадидлар шунчалик оппоқ, бегуноҳ тасвирланган. Буларнинг барчаси кичик савдогарлар, ўз халқининг маданиятини сақлаб қолиш учун курашган ҳунармандлар ва бошқалар. Бу Жадидизмнинг моҳиятини очиб бермайди. Мен бу таълимот ортида яширинган акулаларни кўрмадим. Бу тўғри эмас, ўртоқ Чепрунов!


Борис Чепруновга қарши кўплаб туҳмат айбловлари ва танқидларидан сўнг у 1937 йил 4 декабрда ҳибсга олинади. НКВД ходимлари унинг уйини тинтув қилишади. Ҳужжатлар ва китоблар мусодара қилинади. Борис Чепрунов аксилинқилобий Троцкий террористик ташкилотининг Тошкент филиалига аъзоликда, аксилинқилобий асарларни нашр этиш орқали адабиётда қўпорувчилик ишларини олиб боришда айбланган.

1937 йил 10 декабрда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Борис Чепруновни фош этилган ва ҳибсга олинган халқ душмани сифатида Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқариш бўйича йиғилиш бўлиб ўтади. Ушбу учрашув ҳақида архивда қуйидаги ёзувлар сақланиб қолган:

Ўз асарларида Чепрунов Ўзбекистон тарихига аксилинқилобий, буржуа қарашларини судраб келган."Жунаидхон" романида Босмачи ҳаракати раҳбари Жунайд Хоннинг идеаллаштирилган тасвири ва большевик Раҳматнинг содда ва камситилган тасвири берилган. Жунайд Хон эса туркман қабилаларининг кучли, ақлли ва иродали раҳбари—Чепрунов уни шундай кўрсатади.


Хуллас Чепруновни ичкарига олишиб, уриб қийнаб, бу асарни Эрон элчихонасига сотганликда ҳам айблашади. 1938 йил 8 октябрь куни Тошкентда отиб ташланади. Мана шундай одам ҳақида ўзбек Википедиясида ҳам мақола йўқ. Ўзи шу юртда яшаб, уни тарихига гувоҳ бўлган Борис Чепрунов иложи борича хақиқатни ёзишга ҳаракат қилгани ҳурматга лойиқ деб ўйлайман.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шавкат Умурзоқов расман Тошкент шаҳар ҳокими этиб тасдиқланибди.

Менга қизиқ нарса яна расмий столларга "Тошкент суви" ни қайтгани бўлди. Олдинги хоким даврида шу сувларам ҳатто "ўзимизники"га алмаштирилган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Солихон домла рўзани қоганини қамағда тутадиган кўринади

Солихон Ортиқхўжаев майда безорилик ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланиб, 15 суткага қамалди.

2024 йил 30 март Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида Солихон домла тахаллуси билан танилган Солихон Ортиқхўжаев устидан суд бўлиб ўтди. «Газета.uz» cуд қарори ҳужжатини ўрганибди.

Қайд этилишича, 2024 йил 30 март куни Сергели тумани ИИО ФМБ ходимлари ва ДХХ ходимлари жиноятда гумон қилиниб, қидирувда бўлган фуқаро бўйича қидирув ишлари олиб бориш давомида, тинтув ўтказиш тўғрисидаги қарорга асосан Солихон Ортиқҳўжаевнинг уйига борган.

Аниқланишича, у ходимларга нисбатан самимий бўлмаган муносабатда бўлиб, бақир-чақир қилиб, баланд овозда «террорчи эмасман, сиёсатга қарши эмасман, жиноятчи эмасман» деб шовқин қилиб, шу ердан ўтиб кетаётган фуқароларнинг тинчилигини бузиб, ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

Суд мажлисида Солихон Ортиқхўжаев ҳуқуқбузарлик ҳаракатига қисман иқрорлик билдириб, лекин бақир-чақир қилмаганини айтиб суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Суд Солихон Ортиқхўжаевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, яъни 340 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, яъни 765 000 сўм ундирилиши белгиланди.

Домла ўзининг ғайри илмий чиқишлари билан интернет тармоғида анча танилган эди. 2021 йилда ўзининг чиқишларида амалдаги қонун талабларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон Хитой билан биргаликда кино ишлайди

Охирги пайтларда дунёда маданий соҳада шарқий дунё трендда. Хурсанд қиладиган томони биз ҳам улар билан маданий алоқалар ўрнатяпмиз.

Кеча Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва киномизнинг бошқа вакиллари Хитой кино ассоциацияси Халқаро алоқалар қўмитаси раиси билан учрашибди. Унда икки давлат ўртасида суратга олинадиган "Мени кут" фильми ҳақида суҳбатлашишибди.

Хитойдек давлат билан биргаликда кино олаётганимиз қувонарли ҳолат. Чунки бу, албатта, сифатни белгилаб беради. Ҳа, яна айтишларича кинода 1911 йилдан ҳозирги кунгача бўлган Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар ва воқеликлар тасвирланади.

Читать полностью…

Alimoff

1979 йил Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Ал Ҳарам масжидида даҳшатли теракт содир бўлган. Бугунги сонимизда ўша воқеалар таҳлили, сабаблари ва натижалари ҳақида сўз юритамиз.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Ушбу донатлардан яқинда зўр микрофон сотиб олдик. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видео ролик: 👉 https://youtu.be/GAn2g8vKKmw?si=Vgw7SH-3q70Wg4sQ

Читать полностью…

Alimoff

Россиядаги президентлик сайловларида иштирок этган Владислав Даванков Ўзбекистонга куёв бўларкан

У ўзбекистонлик Қувондиқова Юля Абдусалимовнага уйланган экан.

Мен яна битта Ўзбекистонга куёв бўлган россиялик каттаконни биламан. Но уни ҳамма билади😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Алан Хэмсон автобусда юраркан

Бу видеони кўриб автобусда юрадиганлар янада кўпайса керак.

Йўқ, ўрнак бўлди дебмас, просто элчини шахсан автобусда учратиб қолиб виза беринг брат дегани😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Туркияга кириш учун чекловлар кучайтирилмоқда

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.

Терроризм, одам савдоси ва бошқа жиноятларда гумонланганлар ҳамда тақиқланган товарларни олиб ўтишга уринган шахслар “Туркияга кириши исталмаган йўловчи” сифатида баҳоланиб, мамлакатига қайтариб юборилмоқда.

Истанбул халқаро аэропортида текширувлар асосан 20-35 ёшдаги хорижликларга нисбатан кучайтирилган.

Жумладан, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида 163 нафар ўзбекистонлик ушбу давлатга киритилмаган. Шулардан 54 нафари аввал Туркияга келиб, қонунбузарлик содир этган.

Консулхона фуқароларимизга маҳаллий қонунларни ҳурмат қилиб уларга тўлиқ риоя этишларини, олдин қонунбузарлик содир этиб депорт қилинганларга эса Туркияга кириш тақиқи бор ёки йўқлигини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги Туркия дипломатик ваколатхоналаридан ўрганган ҳолда боришларини тавсия қилган.

Расмда қонунга риоя қилувчи мен 4 кун олдин Туркияда😌

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал