🎥 Ўзбек киносида янги давр бошланмоқда!
Йилнинг энг кутилган фильми — «Уч Қаҳрамон» трейлери чиқди!
Бу оддий фильм эмас. Бу — ўзбек кино индустрияси учун улкан қадам.
1 декабрдан бошлаб катта экранларда намойиш этиладиган ушбу фильм сизни том маънода ҳайратда қолдиради!
🔥 Нима учун «Уч Қаҳрамон»ни барчамиз кутяпмиз?
• Бу экшнга бой,ўткир сюжетли жангари фильм
• Бундай сифат ва технологиялар билан суратга олинган фильм ҳали Ўзбекистонда бўлмаган.
• Трейлернинг ўзидаёқ бу лойиҳа бутунлай янги даражани намойиш этмоқда!
1 декабрдан кинотеатрларда томоша қилинг. Бундай тажрибани ўтказиб юборманг!
Ишончимиз комилки, Бу йилги асосий кино ҳодисаси айнан шу бўлади!
Археологлар Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги тоғларда асрларга тегишли иккита шаҳар қолдиқларини топди. Ушбу янгилик инсонлардаги афсонавий Ипак йўли тушунчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Nature журналида эълон қилинган мақолага кўра, Тадқиқотчилар гуруҳига Сент-Луисдаги Вашингтон университети антропологи Майкл Фракетти ва Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов раҳбарлик қилган. Қурултой подкастнинг навбатдаги сони айнан мана шу мавзуга бағишланади.
https://youtu.be/9b-8HghNQnI
Исроилнинг лазер қуролли тизими ракеталарга қарши курашмоқчи
Исроилнинг янги “Iron Beam” лазер тизими ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” каби гуруҳларнинг ракета ҳужумларига қарши самарали чоралардан бири сифатида таниляпти. Бу тизим юқори аниқликка эга бўлиб, анъанавий ракета қуролларига қараганда тезроқ ва арзонроқ усулда ҳужумларни бартараф этади. «Iron Beam» лазер нури ёрдамида ҳаводаги таҳдидларни аниқлаб, уларни йўқ қилади.
Тизим Исроилнинг мавжуд Iron Dome мудофаа тизимини тўлдириб, кенг кўламда қўлланилиши кутилмоқда. Ҳозирги вақтда лазер технологиясининг самарадорлиги турли синовларда исботланган. У дронлар, артиллерия снарядлари ва қисқа масофали ракеталар каби таҳдидларга қарши курашда фойдаланилади. Бу технология 2025 йилда тўлиқ ишга тушиши режалаштирилган.
Лазер қуролининг афзаллиги унинг тезкорлиги ва ҳар бир зарбани бартараф этиш учун паст харажат талаб қилинишидир. Тизим ҳужумларни ҳаво ҳудудларида нейтраллаштириб, шаҳарлар ва инфратузилмаларни самарали ҳимоя қилади. Исроил ушбу технологияни қуролланишдаги стратегик устунлик деб ҳисобламоқда.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати уюшмаси жамғармаси такшил этилади
Бу ҳақда Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайхов Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро инновацион ғоялар «InnoWeek-2024» ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, айни вақтда мазкур масала юзасидан президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.
Жамғарма озиқ-овқат соҳасидаги ёш олимларнинг янги ишланмаларини, шунингдек янгича технологияларни, стартап лойиҳаларини ҳам молияштириши кўзда тутилган.
🧠@nurbekalimov
1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган иномаркалар Пискентдаги полигонда техник кўрикдан ўтказилишни бошлаган. Ижтимоий тармоқларда навбатлар турнақатор узунлиги, ҳатто кутиш суткадан ошишни бошлаганини айтаётган видеолар тарқалмоқда.
Нега одатда 2-3 кунда якунланадиган бу жараён ҳозир ҳафталарга чўзилиши керак? Бу ҳайдовчилар орасида жиддий норозилик уйғотмоқда. Бундан ташқари, кўрикдан кейинги бериладиган сертификат нархининг 3,5 баробарга ошгани (кейинчалик нарх бироз пасайтирилганмуш) ҳам кўпчиликка маъқул эмас.
Полигонда навбат кутаётганлар учун зарур шароитлар йўқлиги сабабли, ҳайдовчилар совуқда қолмоқда. Жисмоний шахслар ва хусусий тадбиркорлар ҳар бир импорт қилинган автомобиль учун алоҳида сертификат олиши талаби вазиятни мураккаблаштиради.
UzTest синовларни олиб боришда кутиш учун махсус хоналар ташкил қилиниб, уларни иситиш ускуналари ва ўриндиқлар билан жиҳозлаш режалаштирилгани, биоҳожатхоналар ўрнатилганини маълум қилган. Тез орада электрон навбат ишга туширилиши айтилмоқда. Унгача очиртагилар нима қилсин?
🧠@nurbekalimov
Тухум биринчи пайдо бўлганми, товуқми?
Швейцариялик олимлар азалий баҳс бўлган “Тухум аввал пайдо бўлганми ёки товуқ?” масаласига ноёб ечим таклиф қилишди. Женева университети тадқиқотчилари маълум қилишича, ҳозирги кунгача маълум бўлган биринчи ҳайвонлардан бир миллиард йил олдин яшаган бир ҳужайрали организмлар тухумга ўхшаш кўп ҳужайрали тузилмалар яратиш имконига эга бўлган.
Тадқиқот марказида эътибор марказига тушган Chromosphaera perkinsii турига мансуб бу организм биринчи марта 2017 йил Гавайи ороллари атрофидаги денгиз тубидан топилган. Олимлар бу организм ҳужайралари кўп ҳужайрали тузилмалар ҳосил қилиши ва уларнинг ҳайвон эмбрионларига ўхшашлигини аниқлашди. Бу эмбрионал ривожланиш жараёнларини бошқарадиган генетик дастурлар ҳайвонлар пайдо бўлишидан олдинроқ мавжуд бўлганини ёки C. perkinsii тури мустақил равишда шундай жараёнларни ишлаб чиққанини кўрсатади.
C. perkinsii ҳужайралари максимал ўлчамга етганида бевосита бўлиниб кўп ҳужайрали колония ҳосил қилади. Бу колониялар ҳайвонларнинг эмбрионал ривожланишига хос босқичларга жуда ўхшайди. Олимларнинг таъкидлашича, бу мулоҳазалар табиатда тухум каби тузилмалар ҳайвонлар пайдо бўлишидан олдин ҳам мавжуд бўлганини исботлайди.
Бу тадқиқот нафақат илмий баҳсларга, балки эволюция жараёнлари ҳақидаги анъанавий тушунчаларга ҳам янги ёндашувлар олиб кириши мумкин. Яъни кўп ҳужайралилик жараёнлари ёки ҳайвонлар эмбрионларининг ривожланиши илк бир ҳужайрали организмлардаёқ бошланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги илмий тасаввурлар ўзгариши мумкин.
🧠@nurbekalimov
Дональд Трамп янги маъмуриятни шакллантиришни бошлаб юборди
Дональд Трамп АҚШнинг янги президенти сифатида ўз маъмуриятини шакллантиришни давом эттиряпти. Давлат котиби лавозимига Флориданинг машҳур сенатори Марко Рубио номзоди кўриляпти. Агар у тайинланса, Рубио АҚШнинг келиб чиқиши лотин америкалик бўлган биринчи Давлат котиби бўлади. Унинг халқаро тажрибаси, хусусан, Лотин Америкаси ва Хитой билан муносабатларда муҳим ўрин тутиши кутиляпти. Бу лавозим орқали у Трампнинг ташқи сиёсатидаги стратегик йўналишларни амалга оширишга ёрдам беради.
Шунингдек, Сюзан Уайлс Оқ уй маъмурияти раҳбари этиб тайинланиши мумкин. У Трампнинг 2024 йилги сайловолди кампаниясини муваффақиятли бошқарган ва илгари Save America PAC раҳбари бўлиб ишлаган. Уайлс биринчи аёл маъмурият раҳбари бўлиши билан тарихга кириши кутиляпти. У ўзининг стратегик ёндашуви ва Трампга содиқлиги билан танилган.
Бундан ташқари, Трамп янги муддатида иммиграция, соғлиқни сақлаш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича жиддий ўзгаришларни режалаштиряпти. У маъмуриятида бу йўналишлар бўйича махсус вакиллар ва экспертларни тайинлаб, амалий чора-тадбирлар кўришни мақсад қилган. Айниқса, инфратузилмани ривожлантириш ва солиқ сиёсатини ислоҳ қилиш орқали ички иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш асосий мақсадлардан бири сифатида кўриляпти.
🧠@nurbekalimov
Қисқа жисмоний фаоллик кунлик машғулотлар ўрнини боса олади
Кўпчилик учун мунтазам равишда узоқ муддатли жисмоний машқлар қилиш ҳар доим ҳам қулай эмас. Лекин янги тадқиқотга кўра, кунига атиги 5 дақиқа давомида юқори интенсивликдаги фаоллик юрак ва қон-томир соғлиғини яхшилаш учун етарли бўлиши мумкин.
Олимлар турли ёшдаги инсонларнинг жисмоний фаоллик даражасини ўрганиб, қисқа муддатли, аммо интенсив машғулотлар узоқ давом этадиган машқлар билан деярли бир хил фойда беришини аниқлашди. Бундай фаолият қон босимини нормаллаштириш ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашда самарали эканлиги таъкидланган.
Қисқа жисмоний фаоллик сифатида қуйидагилар тавсия қилинади:
• Метрогача чопиш ёки тез юриш
• Уйни энергия билан тозалаш
• Кўчада ёки офисда қисқа югуриш
• Нарвонда тез кўтарилиш
Тадқиқот давомида фақатгина бир жойда ўтиришдан кўра, қисқа ҳаракатлар ҳатто 30 дақиқалик классик машғулотлар даражасида фойда бериши аниқланган. Бу соғлом турмуш тарзини сақлашга вақт топишда қийналаётганлар учун ажойиб янгилик.
Ҳаётингизга оддий ўзгаришлар киритиш юрагингиз соғлом бўлишига ёрдам беради. Шу сабабли, кун давомида имконият борича кўпроқ ҳаракат қилинг – кичик қадамлар катта ўзгаришларга олиб келади!
Охирги гаплар ўзим учун😁
🧠@nurbekalimov
Yandex Maps иловасида Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойларнинг уч ўлчамли моделлари пайдо бўлди. Жами 27 та модел яратилган бўлиб, энди Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг тарихий жойларини уйдан чиқмай туриб кўриш мумкин. Шунингдек, саёҳатни олдиндан режалаштириш ва суратга олиш учун чиройли ракурсларни танлаш имкони ҳам бор.
Иловани ҳавола орқали янгилаймиз, жой номини киритамиз, харитани яқинлаштирамиз ва экранда икки бармоқни юқорига суриш орқали рангли, аниқ ишланган Ҳазрати Имом, Лаби Ҳовуз ва Пойи-Калон мажмуалари, Регистон ва Мустақиллик майдонлари, Бибихоним ва Хўжа Аҳрор Валий масжидларининг моделларини кўрамиз.
Бу шунчаки шартли шакллар эмас, балки бинолар ва ёдгорликларнинг асосий архитектура хусусиятлари, ёзувлари, соялари билан рангли ва мукаммал ишланган макетлардир. Ҳатто тунги режимда реалистик ёритиш ҳам пайдо бўлади.
Демак, иловага кириб кўринг. Маслаҳат: муҳим ишларингизни олдиндан бажариб қўйинг, чунки бу чиройли жойларнинг моделларини кўриб, ҳайратдан “қотиб” қолишингиз мумкин! Мен ҳам кўриб чиқдим — Кўкалдаш мадрасасидан бошладим ва тўхтай олмадим. Менда жуда ёқимли таассуротлар қолдирди, сизнинг фикрингиз қандай бўлди, ёзиб қолдиринг.
🧠@nurbekalimov
“Менинг юртим” телеканали 10 ёшда!
Нодавлат телеканаллар орасида ёшларга кўп-кўп имкониятлар бериши, мазмуни жиҳатдан ҳам кўпроқ ёшларбоп лойиҳаларни амалга ошириши, эркин муҳит ва ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан алоҳида ажралиб турувчи “Менинг юртим” — MY5 телеканали бугун роппа-роса 10 ёшга тўлибди.
Жамоанинг бирдамлиги, меҳнати ва ҳаракати натижасида телеканал бугун катта-катта ютуқларни қўлга киритишда, юқори рейтинглардаги ўрнини доимий равишда ушлаб қолишда пешқадамликни сақлаб қолмоқда. “Менинг юртим” телеканали — жамоа кучи билан томошабинларнинг энг севимлисига айлана олган кам сонли лойиҳалардан биридир.
Телеканал жамоасини бугунги байрам билан самимий табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилайман!
🧠@nurbekalimov
Osnova Ўзбекистон ёшлари учун ўз карьера кутубхонасининг эшикларини очмоқда.
Osnova карьера платформаси Bilimxona махсус лойиҳаси ишга туширилганини эълон қилди. Bilimxona — бу Ўзбекистонда карьерани бошлашга ёрдам берадиган курслар, фойдали материаллар ва видеолар жамланган «карьера кутубхонаси.» Барча материаллар бепул ва ўзбек тилида мавжуд.
Кутубхона сайтида қуйидагиларни топиш мумкин:
- Блогерлар Texnoplov ва Teacher Azam билан ҳамкорликда ўтказилган «Карьерага биринчи қадам» курси. Курсда Ўзбекистонда иш фаолиятини бошлаётган барча учун фойдали маслаҳатлар жамланган;
- Бўлажак касбни аниқлашга ёрдам берадиган касбга йўналтириш тести;
- Ўзбекистоннинг энг яхши компаниялари билан YouTube;
- Замонавий касблар ҳақида туркум видео интервьюлар.
- Soft skills курслари: вақт менежменти, етакчилик, коммуникациялар ва бошқалар;
- Карьера луғати ва бошқалар.
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, “Украинадаги вазиятни оғирлаштирмасликни” сўради.
Трамп, шунингдек, жангларда Россия томонидан эгалланган ҳудудлар масаласини ҳам кўтарди, деб ёзади Washington Post ўз манбаларига таяниб.
Газетанинг таъкидлашича, Дональд Трамп 7 ноябрь куни Флоридадаги қароргоҳидан Владимир Путинга қўнғироқ қилган. Нашрнинг ёзишича, улар Европа қитъасида тинчлик ўрнатишни муҳокама қилган. Трамп, шунингдек, “Украинадаги жангларни эрта тугатиш” бўйича музокараларга қизиқиш билдирган ва Путинга Вашингтоннинг Европадаги ҳарбий иштирокини эслатган ҳолда вазиятни кескинлаштирмасликни тавсия қилган
Washington Post манбасига кўра, суҳбат чоғида Трамп можаро давомида Россия назоратида бўлган ҳудудлар ҳақида қисқача фикр билдирган. Трамп олдин ҳам Россиянинг айрим ҳудудларни сақлаб қолишига имкон берадиган келишувни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган.
Газета маълумотига кўра, Украина ҳукумати Трампнинг Путинга қўнғироғи ҳақида хабардор қилинган ва бу суҳбатга қарши чиқмаган. Украина расмийлари Трампнинг дипломатик ечимлар бўйича Путин билан мулоқот қилиши мумкинлигини илгари ҳам англаб етган.
Washington Post таъкидлашича, Трампнинг халқаро етакчилар билан суҳбатлари Давлат департаменти ёки АҚШ ҳукуматининг таржимонлик хизмати орқали ўтказилмаяпти. Сабаби, Трамп ва унинг жамоаси ҳукумат амалдорларига ишонмайди, чунки аввалги президентлик даврида унинг телефон суҳбатлари стенограммалари оммага ошкор қилинган.
🧠@nurbekalimov
Қўшимча 46 дақиқа уйқу ҳаётингизни қандай ўзгартиради?
Янги тадқиқотлар шундай хулосага келдики, кундалик уйқу вақтига атиги 46 дақиқа қўшиш инсоннинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бейлор университети олиб борган тадқиқот натижасида аниқланишича, қўшимча уйқу кишининг кайфиятини яхшилаш билан бирга, миннатдорлик, сабр-тоқат, ҳаётдан қониқиш ва жамиятга ижобий ҳислар билан муносабатда бўлиш қобилиятини оширади. Шу билан бирга, 37 дақиқага камроқ ухлаш эса аксинча, кайфият тушиши ва чарчоқка олиб келиши мумкин.
Тадқиқотда қатнашганлар уйқу давомийлигига кўра уч гуруҳга бўлинган ва уйқу ҳолатлари махсус қурилмалар орқали кузатилган. Натижалар шуни кўрсатдики, кўпроқ ухлаганлар ўзини енгил ва мақсадга эришишга тайёр ҳис қилган бўлса, кам ухлаганларда ёмон кайфият ва ижтимоий мулоқотда камчиликлар қайд этилган. Бу қўшимча уйқу нафақат жисмоний фаоллик учун, балки ижтимоий муносабатларда ҳам ёрдам беради, чунки яхшироқ дам олган инсонлар кўпроқ ёрдамчи ва жамиятга ҳисса қўшишга тайёр бўлади.
Бу тадқиқотлар уйқу нафақат шахсий фаровонлик, балки ижтимоий муомала ва жамоатчилик фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилишини кўрсатяпти. Шунинг учун уйқу вақтингизни озгина бўлса ҳам узайтириш кунлик иш самарадорлиги ва жамиятдаги ижобий фаолликни оширишга ёрдам беради.
🧠@nurbekalimov
IQ даражасига қараб бола танлаш мумкинми?
Америкалик Heliospect стартапи ота-оналарга $50 000 эвазига эмбрионларнинг эҳтимолий IQ даражаси ва бошқа хусусиятларини аниқлаш имконини таклиф қиляпти. Ушбу технология Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биомаълумотлар базасига асосланган бўлиб, генетик прогноз қилиш тизими ёрдамида эмбрионларни ақл-заковат, жинс, бўй, семизликка мойиллик, руҳий саломатлик ва бошқа жиҳатлар бўйича саралашни таъминлайди.
Heliospect ҳозирча ўз хизматларини ЭКО жараёнидан ўтган 12 жуфтликка тақдим қиляпти. Компания вакиллари IQ даражаси бўйича танланган эмбрионлар бола ҳаёти давомида ақл-заковат кўрсаткичини ўртача 6 пунктга оширишини даъво қиляпти. Шунга қарамай, Британия қонунчилигида IQ-скрининг тақиқланган бўлиб, компания бу жараённи асосан АҚШда қонуний тарзда олиб боряпти.
Компания директори Майкл Кристенсен бу жараённинг автоматлаштирилган ёки “элита” болаларни яратишга қаратилмаганлигини таъкидлаяпти. Лекин келажакда психопатия, нарциссизм ва бошқа шахсий хусусиятлар бўйича ҳам таҳлил қилиш имкониятлари муҳокама қилиняпти.
Бу ҳолат жамиятда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти. Баъзилар бундай технология инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши мумкинлигини таъкидласа, бошқалар унинг қонунийлик ва ахлоқий жиҳатлари бўйича хавотир билдиряпти.
🧠@nurbekalimov
Маркетингни нимадан бошлаш керак?
Сигма Подкастнинг ушбу сонида узоқ йиллик ва халқаро тажрибага эга маркетолог Шоҳруҳ Низамутдинов соҳадаги асосий саволларга жавоб беради.
Агарда сиз маркетингга энди кирган ёки буни режа қилаётган бўлсангиз ушбу подкаст сиз учун:
https://youtu.be/PkWvL1u7Sq0?si=Yd5ecsDCbtsuwwBl
Автоматлаштирилган ҳаёт ҳам бўларкан
Япониялик Ҳидеаки Умеяма сўнгги 15 йил давомида умрини автоматлаштирилган тартибда ўтказяпти. У кундалик қарорлардан қочиш орқали ўзининг ақлий қувватини асрашга интилган. Унинг ҳаётида барча жиҳатлар — кийинишдан тортиб, овқат ва кун тартибигача — бир хил. Бундай одатли тизим унга турли майда қарорларни қабул қилиш заруратидан халос бўлишга ва кун давомида муҳим масалаларга диққатини жамлашга ёрдам берди.
Тадқиқотлар кўрсатишича, инсон кунига ўртача 35 мингта қарор қабул қилади. Бу кичик қарорлар ҳам умуман чарчоқ ва кайфиятга салбий таъсир кўрсатади. Илмий жиҳатдан “қарорлар чарчоғи” деб аталувчи ҳолатда, одам қанча кўп қарор қабул қилса, кун охирига бориб шунча ёмонроқ қарорлар қабул қила бошлайди. Шундай сабабларга кўра, Умеяма ҳаётини соддалаштиришни танлаган.
Ҳозирда дунё миқёсида кўплаб одамлар шунга ўхшаш ёндашувни қўллашяпти. Масалан, Стив Жобс ва Марк Цукерберг каби етакчилар кундалик қарорлардан ўзини чеклаш орқали вақт ва ақлий ресурсларини муҳим масалаларга сарфлаган. Уларнинг бир хил кийиниш ёки стандартлаштирилган кун тартибидан фойдаланиш одатлари айнан шунга хизмат қилади.
Бундай ҳаёт тарзи нафақат вақтни тежаш, балки бёрнаутнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра, инсоннинг ирода қуввати чекланган ресурс бўлиб, ҳар бир қарор ундан озгина бўлса ҳам энергия олади. Ҳар кунги бир тартибдаги жараёнларни автоматлаштириш бу энергиядан стратегик фойдаланишга имконият яратади.
🧠@nurbekalimov
ФҚБ 11 сентябрдагига ўхшаш ҳужумни режалаштирган шахсни ҳибсга олди
АҚШ Федерал Қидирув Бюроси асли келиб чиқиши ливанлик бўлган Анас Саид исмли шахсни қўлга олди. Унга нисбатан бир қатор оғир айбловлар илгари сурилган бўлиб, улардан энг жиддийлари ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига бошпана берганлик ва 11 сентябрь терактига ўхшаш йирик ҳужумни режалаштирганлик экан.
Тергов маълумотларига кўра, Саид йирик молиявий ва логистик ёрдам кўрсатиш орқали террорчиларга ҳужум учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратган. У 11 сентябрь ҳужумидан кейин ҳамон дунёда катта хавф туғдираётган экстремистлар билан бевосита алоқада бўлганликда гумон қилиняпти.
ФҚБнинг билдиришича, бу каби режалар мамлакат хавфсизлиги учун ўта жиддий таҳдид ҳисобланади. Шу сабабли мазкур ҳолат доирасида қўшимча чора-тадбирлар кўриляпти. Бюро вакиллари мазкур ишни хавфсизликни таъминлаш борасидаги навбатдаги йирик қадам деб атади.
Бу ҳибс мамлакатда терроризмга қарши кураш борасида амалга оширилаётган узлуксиз саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлиб, ҳар қандай хавфнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар давом этаётгани маълум қилинди.
🧠@nurbekalimov
"Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериалининг иккинчи мавсумини кўплаб сабаблар туфайли томоша қилиш лозим. Биринчидан, у қизиқарли воқеалар ривожини давом эттириб, асосий қаҳрамонлар ва Ўртадунё оламининг тарихини чуқурлаштиришга эришади. Иккинчидан, сценарий ва диалоглар сифати сезиларли даражада яхшилангани сабабли, томоша янада қизиқарлироқ бўлган. Визуал эффектлар ва саҳналаштириш ҳанузгача ҳайратда қолдиради: улкан жанглар ва мукаммал ишланган манзиллар кишини лол қолдиради. Учинчидан, бастакорнинг мусиқаси муҳитни ажойиб тарзда тўлдиради ва ҳиссий лаҳзаларни кучайтиради. Тўртинчидан, қаҳрамонлар кўп қиррали бўлиб, ўзларининг ички зиддиятларини намоён этади. Бешинчидан, сюжет кутилмаган бурилишларни киритиб, қизиқишни сақлаб қолади. Олтинчидан, сериал турли ирқларнинг маданияти ва урф-одатларини кўрсатиб, Толкин олами ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради. Еттинчидан, янги иттифоқлар ва низоларнинг ривожланиши воқеага теранлик бахш этади. Ниҳоят, "Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериали фентези жанрининг энг сара замонавий намуналаридан бири бўлиб қолмоқда.
👉 https://youtu.be/U7R3BvRkJf4
Фильмларни қандай тезликда кўрасиз?
Кейинги пайтларда одамлар фильм ва сериалларни тезлатилган режимда томоша қилишни одат қилишяпти. Улар видеоларни 1,5х ёки 2х тезликда кўришни афзал кўришади, баъзилари ҳатто 5х тезликкача боради. Бу ҳолат ижтимоий тармоқлар ва қисқа форматдаги контентларга ўрганиб қолган томошабинлар учун одатий кўринади. Бундай тезлик орқали улар вақтни тежаш ва кўпроқ контент истеъмол қилишни мақсад қилади.
Бундай томоша қилишнинг афзалликлари бор: вақт тежалади, ортиқча ёйилган эпизодлар ёки суҳбатларни қисқартириш мумкин бўлади. Лекин, шу билан бирга, баъзи мураккаб сюжетлар ёки ноёб бадиий тасвирлар ўтказиб юборилади. Баъзи сериаллар ва фильмлар (масалан, “Breaking Bad” ёки “Succession”) ўзларининг тўлиқ темпи ва атмосферасини йўқотиши мумкин. Шунингдек, кўплаб продюсерлар ва режиссёрлар бундай усулга қарши чиқишяпти, улар бадиий асарни режиссёр мўлжаллаган ҳолатда томоша қилиш кераклигини таъкидлашади.
Лекин замонавий ҳаётнинг жадал суръати ва контентнинг кўплиги одамларни мослашувчан бўлишга мажбур қиляпти. Шу сабабли, одамлар ўз эҳтиёжларига қараб, томоша қилиш усулларини ўзгартиришда давом этишлари мумкин.
🧠@nurbekalimov
Ушбу ой ҳақидаги видео, ернинг ягона табиий йўлдоши бўлган ойнинг шакли, тузилиши ва унинг ер билан бўлган ўзаро таъсирларини ёритади. Видео, ой юзасидаги кратерлар, денгизлар ва бошқа қизиқарли хусусиятларни тасвирлайди. Унинг фазовий ҳаракатлари ва инсоният тарихидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот беради. Ойнинг сирли ва гўзал дунёсига саёҳат қилишни тақдим этади.
Тўлиқ видеога ҳавола:https://youtu.be/zE-bM3D8C5I?si=Wkd7IOpM0CFRLfP5
Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди
Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева жорий йилнинг иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий воқеасининг қатор тадбирларида иштирок этмоқда. Саммит доирасида «Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги» мавзусида форум бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Зироат Мирзиёева, Озарбойжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған, Қирғизистон биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.
Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта таъсир кўрсатаётгани, уларнинг миллионлаб тенгдошлари табиий офатлардан, қурғоқчиликдан, сув ва озиқ-овқат танқислигидан ҳар куни азият чекаётгани қайд этилди.
«Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлодсиз, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу нуфузли минбардан туриб, бугун Марказий Осиё ва Туркий халқлар ёшлари ҳам мана шу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини қайд этиш менга катта фахр бағишлайди»
YouTube да "фрилансдаги" рицарь ҳақида қисқа метражли сатирик анимацион фильм чиқибди
Бош қаҳрамон нафақат аждарҳолар билан мардларча жанг қилади, балки қиролнинг қандай аждарҳо кераклиги ҳақидаги доимий тузатишларига ҳам чидашга мажбур бўлади.
Муаллифлар комедия шаклида ишда ҳолдан тойиш, меҳнат ахлоқи ва руҳий саломатликнинг замонавий муаммоларига эътибор қаратишган.
Бошлиққа ташаб қўядиган ери😁
🧠@nurbekalimov
Ғазнавийлар сулоласи ва Беруний
Қурултойнинг ушбу сони тарихимизда муҳим аҳамиятга эга икки шахсга бағишланган. Маҳмуд Ғазнавий ва Беруний. Ғазнавийлар ўз даврида Ўрта Осиёдаги энг қудратли сулолалардан бири бўлган ва ҳатто Ҳиндистонгача кириб борган.
Бу ҳақида батафсил олима Феруза Жуманиёзова ҳикоя қилади:
https://youtu.be/qQUmO6DGeYQ?si=ZHOtyGYrXpPQ6ciA
Гайана 18 ёшдан ошган ҳар бир фуқаросига 100 мингдан гайана доллари бермоқчи
Гайана ўзининг улкан нефть даромадлари туфайли ҳар бир 18 ёшдан катта фуқаросига 100,000 гайана доллари (тахминан 5,200,000 сўм) миқдорида бир марталик пул ёрдами беришга қарор қилди. Бу чора аввал эълон қилинган ҳар бир хонадонга 200,000 G$ тўлаш режасини алмаштирди. Сабаби, хонадон тушунчасини аниқлаш мураккабликларига олиб келган ва кўплаб одамларнинг ёрдамдан четда қолиш хавотирлари юзага келган эди.
Гайананинг иқтисодиёти нефть соҳасидаги ўсиш туфайли улкан сакрашни бошдан кечиряпти. 2023 йилда мамлакат ЯИМ 62% га ўсди, бу уни дунёнинг энг тез ривожланаётган иқтисодиётларидан бирига айлантирди. Гайананинг нефть захиралари 11 миллиард баррелга баҳоланяпти, бу уни дунёдаги энг йирик нефть қазиб олувчи давлатлар қаторига қўшади.
Маҳаллий мухолифат бу тўловларни мунтазам қилишни таклиф қиляпти, чунки нефть даромадлари барқарор равишда келиб тушяпти. Ҳукумат, шунингдек, давлат университетлари ва техник коллежларда таълим учун тўловларни бекор қилиш, озиқ-овқат ва бошқа асосий маҳсулотларга ҚҚСни йўқ қилиш ва ёқилғи акцизларини пасайтириш каби чораларни амалга оширяпти.
Президент Ирфон Али бу чоралар фуқароларнинг ҳаётини яхшилаш ва бойликни адолатли тақсимлашга қаратилганини таъкидлади. Бу нафақат иқтисодий ўсиш, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилиши айтиляпти.
🧠@nurbekalimov
Ер юзидаги энг дангаса жонзотни биласизми?
Мен😁
Австралиялик дунатотрипс (Dunatothrips aneurae) ҳашаротлари ўзларининг «танаффуссиз» ҳаёти билан дунёдаги энг ялқов жониворлардан бири деб танилди. Бу кичик ҳашаротлар, асосан, акация баргларида, ипаксимон моддадан ясалган миниатюр уйларида яшашади.
Улар гуруҳ бўлиб ҳаёт кечиришади, лекин гуруҳ аъзоларининг бир қисми умуман ҳеч қандай фаоллик кўрсатмайди — улар уйни таъмирламайди, кўпайиш билан шуғулланмайди ва тинчгина яшайверади. Фаол аъзоларнинг уйни қайта тиклаш ҳаракатлари эса барчага манфаат келтиради, шу жумладан, «ялқовларга» ҳам, улар бу меҳнатдан фойдаланиб яшашда давом этаверади.
Бу ҳолат эволюция нуқтаи назаридан қизиқарли. Гуруҳнинг ялқов аъзолари, эҳтимол, генетик ёки атроф-муҳит омиллари сабабли паст сифатли бўлиши мумкин. Улар ўзлари учун мустаҳкам уй қуришга ва кўпроқ насл қолдиришга қодир эмас. Шу боис, улар учун гуруҳга қўшилиб яшаш энг яхши стратегия ҳисобланади. Бундай ҳашаротлар ҳатто таҳдид ҳолатида ҳам ҳужумкорлик кўрсатмайдилар, шунинг учун улар гуруҳдан ҳайдаб чиқарилмайди.
Дунатотрипсларнинг ўзгача ижтимоий ҳаёти олимлар учун турли жамиятлар эволюциясини тушунишга ёрдам бериши мумкин. Улар кам маҳсулдор, лекин гуруҳга кам харажат билан ҳисса қўшиш орқали тирикчилик қилади. Энг ялқов ҳашаротлардан бири бўлса-да, биология оламида муҳим тадқиқот объектларидан бирига айланган.
🧠@nurbekalimov
Сизга протез мосламалари керакми?
Муҳтожлар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларини ваучер асосида электрон тижорат орқали олиш тизими тажрибадан муваффақиятли ўтибди. Тизим 1 октябрдан ҳамма ҳудудларда ишлаяпти.
Ҳозирда эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигимиз муҳтожликни аниқлаш ишларини янада фаоллаштирди. Сизга ёки бирор танишизга шунақа мосламалар керак бўлса, постни диққат билан ўқинг.
Биринчи галда муҳтож фуқаро ёки ўзи яшаётган туман (шаҳар)даги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига, ёки ўз маҳалласидаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиши керак. Жа бўлмаганда my.ihma.uz электрон платформаси орқали ҳам уйдан чиқмасдан туриб зарур воситаларга буюртма беришингиз мумкин, зўр-а?)
Ўзи aввалдан бу тизим менга жуда ёққанди😇
🧠@nurbekalimov
NASA: Юпитердаги тўфонлар ва газ қатламлари илк бор яқиндан тасвирланди
Яқинда NASA’нинг Juno миссияси Юпитердаги тўфонларнинг ва газ қатламларининг аниқ ва рангли тасвирларини оммага тақдим этди. Бу кадрлар JunoCam камераси ёрдамида олинган бўлиб, уларда сайёранинг жанубий қутб қисмидаги штормлар ва тўфонлар тиниқлик билан кўрсатилади. Юпитердаги циклон ва антициклонлар ўлчами Ердаги ҳар қандай бўрондан анча катта бўлиб, уларнинг айланиши сайёранинг уникал ва мурраккаб иқлим тизимини намоён қилади.
Миссиянинг энг қизиқарли жиҳатларидан бири — Юпитернинг атмосферасини 3D форматда ўрганиш имконияти. Шу орқали олимлар сайёра ички қатламларидаги динамик жараёнларни аниқлашяпти. Juno аппарати 2025 йил 15 сентябрда ўз миссиясини якунлаб, Юпитер атмосферасига йўналтирилади ва у ерда ёниш жараёни содир бўлади. Бу, бир томондан, Юпитернинг табиий муҳитини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади, чунки аппарат осмон жисмларидаги органик материаллар билан ифлосланиш хавфини келтириб чиқармаслиги керак.
Juno миссиясининг натижалари нафақат Юпитерни, балки умумий қўшни сайёралар тизимини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу нафақат астрономия соҳасида янги кашфиётларга йўл очади, балки Ернинг иқлим тизимини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
🧠@nurbekalimov
"Just Cause"— бу очиқ дунё аксияси ўйини бўлиб, ўйинчи Риcо Родригуез ролини бажаради, у глобал ташкилотларга қарши курашишда дунё бўйлаб хавфли миссияларни бажаради. Ўйин экстремал автомобил ҳайдовчилик, параşüт ва қанот кийимлари ёрдамида кенг ҳудудларни ўрганиш имкониятини тақдим этади. Бир нечта турдаги қуроллар ва портловчи моддалар билан жанговар саҳналар жуда динамик ва қизиқарли.
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/Hz97UU8U19o?si=4w9bbGc26cUP7JdG
Илон Маск Дональд Трамп ва Зеленский суҳбатида бўлган
Axios нашрининг маълум қилишича, Илон Маск яқинда Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасида ўтказилган суҳбатга қўшилган. Бу воқеа Маскнинг келажакдаги Трамп маъмуриятида нуфузи ортиши ва сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишини кўрсатяпти.
Суҳбатнинг асосий мавзуси Украинадаги можаро бўлиб, Трамп АҚШ ва Европа ўртасидаги молиявий ёрдам фарқларига эътибор қаратган. Унинг фикрича, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда ўз зиммасига кўпроқ масъулият олган, лекин Европа ҳам шунга муносиб ҳисса қўшиши керак.
Илон Маскнинг суҳбатдаги иштироки эса нафақат технологик, балки геосиёсий жараёнларда ҳам унинг таъсирини кучайтириши мумкин. Унинг АҚШнинг айрим сиёсий раҳбарлари билан яқин алоқалари глобал масалаларда янги ёндашувлар тақдим этиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, Маскнинг суҳбатга қўшилиши АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларда қандайдир янгиликлар келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, у келажакдаги тинчлик музокараларида воситачи ёки технологик ечимларни тақдим этувчи ролини бажариши мумкинлиги муҳокама қилиняпти.
Бу жараёнлар, айниқса, Украина учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, унинг НАТОга қўшилиш истиқболлари, Россия билан муносабатлари ва АҚШ ёрдамини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади. Маскнинг фаол иштироки бу жараёнларга янги кўлам ва мураккаблик қўшиши мумкин.
🧠@nurbekalimov
Юрак хасталикларини башорат қилувчи сунъий интеллект яратилди
Буюк Британияда янги сунъий интеллект дастури АIRE (AI-ECG Risk Estimation) синовдан ўтказилмоқда. У оддий ЭКГ маълумотлари асосида келажакдаги юрак хуружи, аритмия ёки ҳатто бошқа касалликлар сабабли ўлим хавфини 78% аниқликда башорат қилиш қобилиятига эга. Тадқиқот натижалари The Lancet Digital Health журналида чоп этилган бўлиб, дастурни Империал Коллеж Лондон ва бошқа Лондон касалхоналарида синаб кўришяпти.
АIRE шифокорлар кўздан қочириши мумкин бўлган майда сигналларни кўра олади. Бу таҳлил орқали ҳатто келажакда ривожланиши мумкин бўлган касалликларни ҳам эрта босқичда аниқлаш мумкин. Шунингдек, дастур Apple Watch ёки бошқа фитнес-трекерлар маълумотларидан фойдаланиб, уйда ҳам мониторинг ўтказиш имкониятини тақдим этиши мумкин.
Бу технология нафақат юқори хавфли беморларни аниқлаш, балки уларни мақсадли ва тезкор даволаш имконини яратиб, умумий соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириши мумкин. Ҳозирда дастур клиник тадқиқотлар босқичида бўлиб, унинг амалий фойдасини аниқлаш мақсадида бир неча юз беморда синовлар ўтказиляпти.
🧠@nurbekalimov