Британия интернет тармоқлари Call of Duty’нинг янги қисми туфайли катта юкламаларга дуч келиши мумкин
Ўтган жума куни машҳур Call of Duty ўйинининг навбатдаги қисми чиқарилиши туфайли Британияда интернет тармоғига бўлган талаб кескин ўсиши айтилди. Интернет-провайдерлар бу каби оммавий ўйинлар чиқарилганда трафик 15-30% гача ўсишини қайд этган бўлса, Call of Duty каби юқори талабга эга ўйинларнинг чиқиши бу кўрсаткични 30% ва ундан ҳам юқорига олиб чиқиши мумкинлигини таъкидлаяпти.
Провайдерларнинг хабар беришича, интернет тармоғидаги юкламалар айрим абонентлар учун тезлик пасайиши ёки катта кечикишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, кўплаб фойдаланувчилар ўйинни бир вақтда юклашга ҳаракат қилгани сабабли юкламалар янада ортяпти.
Бу ҳолатда интернет провайдерлари абонентларга тезлик пастлашуви ва кечикишлар олдини олиш учун тариф режаларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилади. Айримлар учун тезликни ошириш имконияти бўлган вариантларга ўтиш энг мақбул ечим бўлиши мумкин.
Call of Duty’нинг янги қисми чиқиши ва унинг интернет тармоғига таъсири Британияда интернет хизматлари қанчалик катта юкламаларга бардош бера олиши масаласини яна бир бор кўрсатяпти. Ҳозирда аҳоли ўйиннинг чиқарилиш кунидаги интернет хизматларини диққат билан кузатиб боряпти.
Бизда эса муаммо йўқ, ўзим ўйнаяпман эккундан бери Black Ops 6 ни😎
🧠@nurbekalimov
Ҳиндистонлик миллиардер ўзининг севимли ити, уй бошқарувчиси ва ошпазига 100 миллион доллардан ортиқ бойлик қолдирди
Ҳиндистонлик тадбиркор Ратан Тата 86 ёшида Мумбайда вафот этди. Унинг ўлимидан сўнг, бойлигининг катта қисми севимли немис овчаркаси Титога, шунингдек, унинг уй бошқарувчиси Конар Суббиах ҳамда ошпази Ражан Шоуга мерос бўлиб ўтиши маълум бўлди.
Васиятномада, шунингдек, Титонинг парваришига "чексиз ғамхўрлик кўрсатилиши" кераклиги ҳам кўрсатилган. Бутун умри давомида миллиардер ҳайвонларга бўлган муҳаббати билан танилган эди. У уйланмаган ва фарзандлари ҳам йўқ эди.
Ратан Тата ўз фаолиятини 1967 йилда TISCO оилавий корхонасида бошлаган, ҳозирда у Тата номи билан танилган. 1991 йилдан бошлаб Ратан Тата империяни бошқаришни бошлайди - бу йиллар давомида туз ва пўлат ишлаб чиқариш билан шуғулланган корхона 100 дан ортиқ компанияни бирлаштирган гуруҳга айланади.
Ит вафо... Ие нималар деяпман ўзи😁
🧠@nurbekalimov
Комил Алламжонов ҳам бугунги парламент сайловларида иштирок этиб, ўз танловини қилиб, овоз берибди.
Кўринишлари дуруст😇
🧠@nurbekalimov
Барчага маълум, бугун 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайловда барча сингари ногиронлиги бўлган шахслар ҳам фаол иштирок этишмоқда.
Сайлов кодекси ва «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунда ногиронлиги бўлган фуқаролар ўзининг барча конституциявий ҳуқуқларини, жумладан сайлов ҳуқуқини бошқа фуқаролар билан тенг ва эркин амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратишга оид қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган.
Шу боис бугунги сайловда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг бемалол иштирок этиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Жумладан:
уйда овоз берувчи шахслар учун сайлов комиссияси аъзолари томонидан яшаш манзилига борган ҳолда овоз бериш имкони яратилди;
➖ўзгалар парваришига муҳтож шахслар учун гавжум жойларда бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди;
➖сайлов участкасига мустақил борувчи шахслар учун алоҳида жиҳозланган яширин овоз берувчи кабиналар ўрнатилди;
➖сайлов участкаларини биноларнинг биринчи қаватида жойлашганига алоҳида эътибор қаратилди.
Бугун сайловда 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда. Шундан 105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар ҳамда 17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар экани қайд этилган.
Бундан ташқари, инклюзивликни таъминлаш учун бир қатор чоралар кўрилган. Жумладан, бу йил 616 нафар ногиронлиги бўлган шахслар сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзод сифатида кўрсатилди. Сайлов комиссияларида 1 343 нафар ногиронлиги бўлган шахслар фаолият юритмоқда.
🧠@nurbekalimov
Мен ҳам конституцион ҳуқуқимдан фойдаланиб овоз бериб келдим😎
“Бўридай ғажирдим бюрократизмни”деган шеър менга атаб ёзилганини ҳисобга олган холда, электрон овоз бердим.
Қоғозни эконом қилдим, ишим тез битди. Ривожланган даврда қоғоз қаламга не ҳожат. Хуллас, кўриб турганингиздай узооооқ ўйлаб, ўзим муносиб деб билган номзодлар ва партияларга овоз бердим.
Сайлов участкалари соат 20 гача очиқ, бемалол бориб овоз бериб келиноради😎
#saylov24
🧠@nurbekalimov
Сунъий интеллектнинг роботи томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин
Ai-Da — сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ижодий суратлар чизишга қодир бўлган илк ултрареалистик рассом-робот. Унга Эйдан Меллер ва Энгинеэред Артс компаниясининг мутахассислари томонидан ҳаёт бағишланган.
Ai-Da номи буюк инглиз математиги ва дастурчи Ада Лавлейснинг шарафига берилган бўлиб, робот сурат чизиш жараёнида ҳам интеллектуал, ҳам механик кўникмалардан фойдаланади. Роботнинг махсус сенсорлар ва камералар билан жиҳозланган кузлари объектларни “кўриш” ва анализ қилиш имкониятини беради, кейин эса сунъий интеллект алгоритмлари орқали бу маълумотларни санъат асарига айлантиради.
Ai-Da томонидан чизилган суратлар ижтимоий тармоқларда ва санъат галереяларида кенг оммалашиб, дунёнинг турли бурчакларидаги санъат ишқибозлари диққатини тортяпти. Унинг яратган асарлари 120 минг долларгача сотилиши мумкин, бу эса сунъий интеллект технологияларининг ижодий соҳадаги нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. Санъатда бу каби инноватив ёндашувлар роботлар ва инсонларнинг ҳамкорликда яратувчиликни ривожлантириши мумкинлигини кўрсатяпти.
Ai-Da’нинг илк қадамлари сунъий интеллектга асосланган ижодий жараёнларга йўл очишини, келажакда роботлар санъатга қандай ҳисса қўшиши мумкинлигини кўрсатиб бермоқда. Инсон санъатининг ҳаддан ташқари реалистик кўринишдаги асарларига бўлган қизиқиш ва сунъий интеллект билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги санъат турларининг келажакдаги аҳамияти айни шу каби ижодий йўналишлар орқали янада кенгайиб боряпти.
🧠@nurbekalimov
TikTok қандай қилиб 35 дақиқада ўзига боғлаб қўяди?
TikTok’нинг яқинда ошкор бўлган ички ҳужжатлари илова алгоритмининг қанчалик тез одатлантирувчи таъсир кўрсатишини тасдиқлади. Ҳужжатларга кўра, атиги 35 дақиқа (тахминан 260 та қисқа видеони кўриш) иловага кучли боғланиш ҳиссини шакллантириш учун етарли бўлиши мумкин.
Бу ҳолат ёш фойдаланувчилар учун жиддий хавф туғдиради, чунки TikTok’да ортиқча вақт сарфлаш юқоридаги ҳужжатларга кўра, турли руҳий саломатлик муаммоларига олиб келади. Бу муаммолар орасида хавотирнинг ошиши, хотира сусайиши, ҳамдардлик ва мулоқот кўникмалари пасайиши кабилар бор.
TikTok раҳбарияти бу таъсирлардан бохабар бўлган ва экранда сарфланадиган вақтни чеклашга қаратилган воситалар асосан оммавий қабулни яхшилашга қаратилганини тан олган.
Бу маълумотлар ошкор бўлиши ортидан АҚШда бир неча штатларда TikTok’га қарши даъво аризалари берилган. Улар TikTok қасддан ёш фойдаланувчиларни иловага кўпроқ боғлаб қўйишни мақсад қилганини айтишяпти. TikTok компанияси хавфсизлик чораларини ҳимоя қилиб чиқса ҳам, унинг фойдаланувчи саломатлиги ўрнига фойдаланувчи фаоллигини биринчи ўринга қўяётгани ҳақидаги баҳслар янада кучайди.
🧠@nurbekalimov
ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРАДИГАН ИМКОНИЯТ!
Энди орзуларингиз учун кутиш шарт эмас. TBC Bank сизга ёрдам беради:
🌟 100 миллионгача кредит
⏱️ Бир дақиқалик кўриб чиқиш
📱 Тўлиқ онлайн жараён
🔑 Кафилларсиз
Янги техника, уй таъмири, саёҳат ёки тўй маросими - барчаси учун энди узоқ кутишга мажбур эмассиз, улар қўлингиз остида!
Ҳозироқ кредит олиш учун босинг
Реклама
Энди муҳтож оилалар газ ва свет учун пул тўлашга қийналмайди
Кам таъминланган оилаларга газ ва электр энергияси учун махсус компенсациялар жорий қилиняпти. Бу компенсациялар оилаларнинг иситиш мавсумидаги харажатларини енгиллатишга ёрдам бериши кутиляпти.
Бунда 370 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 1,4 миллионга яқин муҳтож оилани қамраб олиш кўзда тутилган. Маълум бўлишича, шу йилнинг октябрь ойи тугагунча “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, маҳаллий ҳокимият ва маҳалла ташкилотлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатини шакллантириш режалаштирилган.
Кам таъминланган оилаларнинг компенсациялари, 2 та асосий рўйхат асосида амалга оширилади:
1️⃣ “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар (1,2 млн);
2️⃣ бошқа эҳтиёжманд оилалар (180 мингта).
Компенсациялар ҳар йили бир марта 270 минг сўм миқдорида тўланади. Агар оилада ижтимоий меъёрдан кўп свет ва газ ишлатилса, яна битта компенсация олиш мумкин экан.
Булардан кўзланган мақсад – кам таъминланган оилаларнинг газ ва электр энергияси учун ҳисоб-китобларини камайтириш, уларнинг молиявий зўриқишини енгиллатиш.
Агар сизда бу борада саволлар бўлса, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 қисқа рақамига мурожаат қилинг.
🧠@nurbekalimov
Сайловда қандай овоз берилади?
Бу йилги сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқлангани ҳақида ёзувдим. Энди қандай овоз бериш ҳақида қисқача тушинтириб ўтмоқчиман.
Демак, эртага сизга 4 та сайлов бюллетени берилали:
➖ Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч кўк рангда;
➖ ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч яшил рангда;
➖ халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши сайловининг сайлов бюллетени – оч сариқ рангда;
➖ халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши сайлови бу бўйича сайлов бюллетени – оч кулранг бўлиши белгиланди.
Қайтараман ўртоқлар, сайловларда фаол иштирок этинг, сайлов жараёнларига қизиқинг!
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
“Ўзбекистонда катта прогрессни кўряпмиз” — Жеймс Уортон
Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги давомида Ўзбекистондаги ютуқлар ва келгусидаги режалар ҳақидаги муҳокамалар Лордлар палатаси аъзоси Жеймс Уортон томонидан юқори баҳоланди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва инфратузилмани такомиллаштириш борасида катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Ушбу соҳалардаги ислоҳотлар мамлакатнинг “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар йўлида муҳим қадамлар бўлиб хизмат қилади.
Уортон юртимизнинг келажакка қаратилган аниқ режалар ва истиқболли лойиҳалари борасида ижобий фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ушбу ташаббуслар нафақат ички тараққиётга, балки минтақавий барқарорлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам катта ҳисса қўшади.
“Ўзбекистонда катта прогрессни кўряпмиз. Келажакка бўлган интилиш ва аниқ режалар мавжуд бўлиб, улар “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгилаб берилган», — деб қўшимча қилди Жеймс Уортон.
🧠@nurbekalimov
Охирги теледебат жуда қизиқарли ўтди
Бугунги теледебат охиргиси эди. Унда экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари кенг муҳокама қилинди. Партия вакиллари жуда муҳим таклифлар билан чиқишди, шу билан бирга, баҳс-мунозаралар ҳам юқори темпда кечди.
Дебатлар давомида “Адолат”дан Гулрух Агзамова тиббиёт муассасаларини рақамлаштиришни таклиф қилди. У тиббий маълумотларни электрон шаклда сақлаш ва фуқароларга осонлик билан узатиш имконини яратиш кераклигини айтди. Экопартия вакили Ноиба Иноятова эса баъзи қишлоқларда интернет йўқлигини танқид қилди, бу рақамлаштириш жараёнида кўп муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади. Мутахассисларга кўра, рақамлаштириш натижасида аҳолининг 25 фоизи тиббий хизматларга киришда муаммоларга дуч келиши мумкин экан.
Бундан ташқари, ХДП вакили Сайёра Имомова қишлоқларда тиббий ёрдамни яхшилаш учун кўчма клиникалар сонини ошириш кераклигини айтди. ЎзЛиДеП вакили Ш.Холмахматова бюджетдан тиббиёт учун ажратилган маблағни камида 2 баравар ошириш, 40 ёшдан ошган аёллар учун даврий тиббий кўриклар жорий этиш таклифини берди. МТДП вакили Динора Якубова эса соғлом турмуш тарзини сақлаш ва оилани соғлом режалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Партия вакиллари ўртасидаги баҳслар, айниқса, аёл спикерларнинг фаол ва ишончли чиқишлари муҳокамаларнинг янада жўшқин ўтишига сабаб бўлди. Халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилган бу дебат сайловчиларнинг қизиқишини оширади деган фикрдаман.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Sherzodxon Qudratxo‘ja: debatlar saylovchilar va siyosiy partiyalar o‘rtasida ko‘prik bo‘ldi
“Debat Xoll” media markazida “Ekologiya, sog‘liqni saqlash, xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash” so‘nggi teledebatdagi kirish so‘zida Milliy media birlashmasi raisi Prof. Dr. Sherzodxon Qudratxo‘ja:
— Saylovga 1 kun qoldi. Siyosiy partiyalar yanayam faol. Teledebatlarni kuzatib borayotganlar biladi. Raqobatchilar o‘z g‘oyalari, fikrlarini himoya qilishga urinyapti. Teledebatlar siyosiy partiyalar uchun raqobat platformasi, saylovchilar va siyosiy partiyalar o‘rtasida ko‘prik bo‘ldi.
ЎзЛиДеПнинг Тошкентдаги тадбири
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири Тошкентда ўтказилди. Тадбирда партия сайловолди дастуридаги муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди.
Партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказилиши учун астойдил курашиши айтилди.
#saylov24
🧠@nurbekalimov
Сайлов муносабати билан пойтахт кўчаларида турли тарғибот рекламаларига кўзингиз тушаётган бўлса керак. Бу йил партиялар ташвиқот ишларида фаол. Ҳар қадамда партия номзодларию, уларнинг дастурлари. Танимаганлар ҳам қолмагандир.
Юворидаги видеода ҳам Экопартия "яшил макон" сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзининг номзодларига овоз беришга чақиряпти.
Эслатиб ўтаман, партия ўз дастурида қонунчилик ҳужжатларини халқаро экологик талаблар асосида такомиллаштириш, ҳар қандай экологик ҳуқуқбузарликка қарши муросасиз курашиш ҳамда самарали ҳуқуқий таъсирчан чораларни жорий этиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш масалаларига эътибор қаратган.
#saylov24
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда яна бир замонавий кутубхона барпо этилади
Ушбу маҳобатли мажмуа бир вақтнинг ўзида 300 га яқин китобхонга хизмат кўрсата олади. Кутубхона фондлари ўқув зали, электрон ўқув хонаси, олимлар хонаси ва семинар хонасини ўз ичига олиши режалаштирилган.
Кутубхона фондида ўзбек заминида етишиб чиққан аллома ва мутафаккирлар томонидан қолдирилган қадимий қўлёзмалар, тошбосма китоблар, тарихий далиллар ва археологик топилмалар сақланади.
Электрон кутубхона яратиш мақсадида барча нашрлар рақамлаштирилиб, автоматлаштирилган тизимга киритилади. Кутубхона серверининг 5 петабайт хотираси мавжуд бўлиб, бу ерда нодир ва инновацион нашрлар ҳам сақланади.
Бу маълумот ўтган ҳафта Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида янгради. Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100 дан ортиқ олимлари маъруза қилди.
Бош прокуратура фэйк хабар тарқатаётганларни огоҳлантирди
"Сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда.
Ҳолбуки, ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берилган. Тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.
Қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланган – буни, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурлари яхши ҳис этишлари лозим. Чунки жамиятда улар тарқатаётган ҳар қандай ахборотни ҳақиқат сифатида қабул қиладиганлар кўп.
Медиа вакиллари ҳам худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслиги керак.
Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз.
Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!" - дейилади хабарда.
Хуллас аккуратний ишланглар🙃
🧠@nurbekalimov
Kино кўриб йиғлайдиганларда эрта ўлим хавфи юқори бўлади
Олимлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кино ва сериалларни кўриб йиғлайдиган инсонларда эрта ўлиш хавфи юқорироқ. Бунга асосий сабаб — невротизм даражасининг юқорилиги. Невротизм инсоннинг ҳиссий барқарорлигини бузиб, салбий ҳолатлар: қўрқув, ғам ва безовталикни кучайтиради.
Тадқиқотга кўра, юқори даражадаги невротизм барвақт ўлим эҳтимолини 10% га оширади. Ушбу турдаги одамлар кўпинча ҳис-туйғуларини назорат қилишда қийналишади, кайфиятлари тез-тез ўзгариб туради, ёлғизлик ва чарчоқ ҳиссини тез-тез сезадилар.
Невротизмнинг бошқа белгилари:
• Тез-тез кайфият ўзгариши
• Дўстлар билан мулоқот қилишда қийинчиликлар
• Доимий чарчоқ ва ёлғизлик ҳисси
Атрофингизда бундай дўстлар бўлса, уларни қўллаб-қувватлаш муҳим. Тушуниш билан ёндашиш ва қўллаб-қувватловчи мулоқот қилиш орқали уларнинг стрессини енгиллаштириш мумкин. Ҳис-туйғуларини эркин ифода қилишларига имкон бериш — уларга ёрдам беришнинг энг яхши йўли. Қадрлашингиз ва тушунганингизни ҳис қилиш уларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Кино кўриб йиғлайдиган дуганангга жўнатиб қўйиш🙂
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳам ўз оиласи билан бирга парламент сайловларида қатнашмоқда
🧠@nurbekalimov
Остонадаги Ўзбекистон фуқаролари ҳам сайловда қатнашди
Бугун узоқ кутилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайлови бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистоннинг Остона шаҳридаги элчихонасида ватандошларимиз учун сайловда қатнашиш имконияти яратилган. Сайловда ватан келажагига бефарқ бўлмаган кўплаб ўзбекистонликлар қатнашишмоқда.
Натижалар яқин. Барча партияларга омад!
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Франция Ўзбекистоннинг интеграция сиёсатини эътироф этди
25 октябрь куни Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ўтказилган анжуманларда хорижий экспертлар охирги 8 йилдаги ислоҳотларни юқори баҳолашди. Масалан, Франция элчиси Орелия Бешез ўз сўзларида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликдаги ютуқларини таъкидлаб, шундай деди:
“Ўзбекистон очиқлик сиёсати, халқаро ҳамжамиятга, хусусан, жаҳон иқтисодиётига ҳар томонлама интеграциялашув, шунингдек, кўп қиррали давлат қуриш сиёсатини қатъият билан давом эттираётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Сўнгги йилларда Ўзбекистон турли йўналишларда халқаро ҳамкорлик кўламини изчил кенгайтириб бормоқда. Айниқса, мамлакатингиз Осиёдан тортиб, Европа ва Америка давлатларигача барча соҳаларда янгича таклиф, ташаббуслар илгари сураётган юрт сифатида дунё ҳамжамияти эътирофига сазовор бўляпти”.
Сусамбил Подcаст рукнининг бугунги меҳмонлари ORIGIN COMICS жамоаси вакиллари. Мазкур сонда улар билан ўзбек комикслари, истиқболдаги режалар, комикс ўқиш маданияти ҳамда комикс жанрининг ўзига хосликлари ҳақида суҳбат қурилди. Да олиш кунлари кўришли, ёшларбоп ҳамда комикс нима эканлиги ҳақида тўлиқ маълумот берувчи суҳбат бўлган.
https://youtu.be/HSQVimsihFg
Тошкентдаги “Янги Марказий Осиё: глобал трансформация давридаги чақириқлар ва имкониятлар” конференциясида Тошкент давлат Шарқшунослик университети доценти Азиз Худойбердиев Марказий Осиёга ягона минтақавий хавфсизлик концепциясини яратиш зарурлигини таъкидлади.
Унинг фикрича, минтақавий хавфсизлик барқарор ривожланиш учун зарур шарт-шароит яратади ва бу геосиёсий хавфларга қарши курашда муҳим қадам бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, минтақавий хавфсизликни таъминлашда умумий принциплар ва ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш зарур.
Бунда чегаравий низолар, сув ресурсларидан фойдаланиш, иқтисодий, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, атроф-муҳитнинг ёмонлашуви, миллатлараро низолар, наркотик савдоси, уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизм каби таҳдидларга эътибор қаратиш керак.
Азиз Худойбердиев курашнинг асосий воситалари сиёсий-дипломатик йўллар, хавфларни олдиндан аниқлаш ва олдини олишни қайд этиб, ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш учун маданият ва таълим орқали уларнинг савиясини ошириш зарурлигини айтган.
Конференцияда Марказий Осиё, МДҲ, Европа, Осиё, Шимолий Америка ва Яқин Шарқнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 40 дан ортиқ экспертлар ва таҳлил марказлари мутахассислари иштирок этган.
🧠@nurbekalimov
Россия Федерациясининнг Липецк вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониясидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган олти нафар маҳбус қочиб кетибди
Губернатор Игор Артамоновнинг маълум қилишича, барча тезкор хизматлар қочқинларни қидиришга сафарбар этилган.
Липецк вилоятидаги ИК-2 қамоқхонасидан қочган маҳбуслар ерости йўли қазишга муваффақ бўлишган.
Бу йўл колонияни айланиб чиқиш пайтида аниқланган. Шундан сўнг маҳбусларни қайта санаш бошланган ва олтитаси йўқлиги маълум бўлган.
Қочганлар - турли моддалар, жумладан, гиёҳванд моддалар савдоси ва жинсий зўравонлик учун судланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари дейилмоқда.
UPD: Қочиб кетган маҳбусларнинг иккитаси Тамбов вилоятида ушланди.
🧠@nurbekalimov
Ғaзo секторида сўнгги бир йил ичида деярли 130 журналист ҳалок бўлган
Охирги бир йил ичида Ғазо секторидаги низолар туфайли деярли 130 журналист қурбон бўлди. Жорий йилнинг октябрь ойида бошланган Исроил-Ғaзo можароси давомида қисқа муддат ичида журналистларга нисбатан хавф-хатар кучайди, ва бу фожеалар жамоатчиликнинг воқеликдан узилиб қолишига олиб келяпти.
Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакили Жозеп Боррель журналистлар учун хавфсизлик ва матбуот эркинлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб,
“Матбуот эркинлиги журналистлар учун кафолатланиши керак,”
"Адолат“ партияси соғлом авлод ва соғлом жамият тарафдори
Партия ўз дастурида олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда тор соҳа мутахассислари фаолиятини йўлга қўйишни таклиф қиляпти.
Шунингдек,партия аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида «Ақлли тиббиёт» тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «электрон поликлиника» ва «ягона электрон анкета»тизимларини йўлга қўйиш, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказишни режа қилган.
"Биз соғлиқни сақлаш масаласига биринчи навбатдаги ижтимоий вазифа сифатида қараймиз ва ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишдек конституциявий ҳуқуқи рўёбга чиқишини кафолатлаймиз", — дейди Адолат СДП.
Маск ва Путин 2 йилдан бери мунтазам мулоқот қилиб келади
Журналистик суриштирувларга кўра, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск 2022 йилдан буён Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам мулоқот қилиб келади. Ушбу мулоқотлар давомида Маск ва Путин шахсий ва ишбилармонлик мавзулари ҳамда геосиёсий масалаларни муҳокама қилгани маълум бўлди. Маск ўзининг Twitter саҳифасида Украина ва Россия ўртасида тинчлик келишуви таклифларини илгари сурган, бу эса жаҳон жамоатчилигида турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлган эди.
Бу мулоқотлар ҳақида илк бор Eurasia Group асосчиси Иэн Бреммер хабар берган. Унинг айтишича, Маск Путин билан Украинадаги уруш масаласини муҳокама қилган ва Путиннинг шартларини ҳам тушунтирган. Маск бу таклифларни Twitter’да билдирган бўлиб, улар орасида Қрим Россия таркибида қолиши ва Украина нейтрал давлат бўлиши каби шартлар бор эди.
Шунга қарамай, Маск ўзининг твитларида Путин билан фақат бир марта суҳбатлашганини таъкидлаб, бундай мулоқотлар фақат космос мавзусида бўлганини билдирган. Унинг айтишича, уларнинг асосий мавзуси SpaceX’нинг Халқаро Космик Станциясидаги миссиялари бўлган. Шу билан бирга, Маскнинг Starlink интернет хизмати ҳам Украинага ёрдам кўрсатишда муҳим рол ўйнаган бўлиб, унинг Россия билан бўлган муносабатлари янада қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳатто Маск Starlink хизматларини Украинада тўхтатиш таҳдидини билдирган бўлса-да, кейинроқ унинг хизматлари Украинага бепул тақдим этилишини тасдиқлаган эди.
Буларнинг барчаси Илон Маскнинг жаҳондаги турли сиёсий жараёнлардаги ролини янада очиқлаштириб беради. Унинг геосиёсий аҳамияти ва технология соҳасидаги ютуқлари уни нафақат тадбиркор, балки халқаро майдондаги катта таъсирга эга шахс сифатида танитади.
🧠@nurbekalimov
ХДП хавфсиз шаҳар лойиҳасини амалга оширмоқчи
“Дебат Холл”да бугун экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мавзусида охирги сайловолди дебати бўлиб ўтди. Қизғин муҳокамалар жараёнида Халқ демократик партияси Тошкент ва бошқа шаҳарларда хавфсиз шаҳар лойиҳасини амалга оширмоқчи эканлигини маълум қилди.
“Умумий майдонларни тадбиркорлар томонидан ўраб олганлик учун жавобгарликни оширмоқчимиз; яшил зоналарни сақлаб қолиш ва янгиларини барпо этиш масаласини қонунчилик билан белгилаб қўймоқчимиз,”
Буюк алломаларнинг қиёфаси: Ижодий эркинлик керакми ёки тарихий аниқлик?
Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Ислом цивилизацияси марказида тарихий шахсларнинг қиёфасини қандай яратиш масаласи бўйича олимлар ва рассомлар ўртасида қизғин мунозара бўлиб ўтди. Олимлар тарихий хатоларга йўл қўймаслик учун биргаликда ишлашни таклиф қилган бўлса, рассомлар ижодий эркинликни талаб қилишди.
Баҳс давомида туркиялик Мустафа Демиржи тарихий шахсларнинг бир хил қиёфада чизилиши ноаниқликка олиб келаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалилов мавзунинг мураккаблигини таъкидлаб, ижодий ва тарихий ёндашув ўртасида мувозанатни сақлаш муҳимлигини айтди.
Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов мунозара якунларида тарихий ҳақиқат ва бадиий ижодни бирлаштириш кераклигини билдириб, тарихий шахсларнинг умумий қиёфасини келишиб олиш зарурлигини қўшимча қилди.
Бу жуда муҳим масала ҳисобланади, менимча. Унга тегишли доиралардан ҳам жиддий эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳолат. Бу муаммо тез орада ўз ечимини топади деб умид қиламан.
👉🏻Батафсил
"Менинг дадам – қаҳрамон!": Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ижтимоий ролик
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан "Менинг дадам – қаҳрамон" номли таъсирли ижтимоий ролик яратилди .
Бу, ҳар куни фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаётган жасур ходимларга чин дилдан ҳурмат ва миннатдорчилик билдириш рамзидир. Ролик болалар ўз оталари билан қаҳрамон сифатида фахрланиб , улар билан бирга Ватанга бўлган бурчни ҳис қилишга ундайди.
Ушбу лойиҳа ички ишлар органлари ходимлари фақат тартибни сақловчилар эмас, балки, баъзида ҳатто ўз оиласи билан ўтказиладиган вақтида ҳам ҳар биримизнинг тинчлик ва осойишталигимизни ҳимоя қилувчи инсонлар эканлигини англатади.
🧠@nurbekalimov