nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Остонадаги Ўзбекистон фуқаролари ҳам сайловда қатнашди

Бугун узоқ кутилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайлови бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистоннинг Остона шаҳридаги элчихонасида ватандошларимиз учун сайловда қатнашиш имконияти яратилган. Сайловда ватан келажагига бефарқ бўлмаган кўплаб ўзбекистонликлар қатнашишмоқда.

Натижалар яқин. Барча партияларга омад!

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Франция Ўзбекистоннинг интеграция сиёсатини эътироф этди

25 октябрь куни Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ўтказилган анжуманларда хорижий экспертлар охирги 8 йилдаги ислоҳотларни юқори баҳолашди. Масалан, Франция элчиси Орелия Бешез ўз сўзларида Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорликдаги ютуқларини таъкидлаб, шундай деди:

“Ўзбекистон очиқлик сиёсати, халқаро ҳамжамиятга, хусусан, жаҳон иқтисодиётига ҳар томонлама интеграциялашув, шунингдек, кўп қиррали давлат қуриш сиёсатини қатъият билан давом эттираётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Сўнгги йилларда Ўзбекистон турли йўналишларда халқаро ҳамкорлик кўламини изчил кенгайтириб бормоқда. Айниқса, мамлакатингиз Осиёдан тортиб, Европа ва Америка давлатларигача барча соҳаларда янгича таклиф, ташаббуслар илгари сураётган юрт сифатида дунё ҳамжамияти эътирофига сазовор бўляпти”.


🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сусамбил Подcаст рукнининг бугунги меҳмонлари ORIGIN COMICS жамоаси вакиллари. Мазкур сонда улар билан ўзбек комикслари, истиқболдаги режалар, комикс ўқиш маданияти ҳамда комикс жанрининг ўзига хосликлари ҳақида суҳбат қурилди. Да олиш кунлари кўришли, ёшларбоп ҳамда комикс нима эканлиги ҳақида тўлиқ маълумот берувчи суҳбат бўлган.

https://youtu.be/HSQVimsihFg

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентдаги “Янги Марказий Осиё: глобал трансформация давридаги чақириқлар ва имкониятлар” конференциясида Тошкент давлат Шарқшунослик университети доценти Азиз Худойбердиев Марказий Осиёга ягона минтақавий хавфсизлик концепциясини яратиш зарурлигини таъкидлади.

Унинг фикрича, минтақавий хавфсизлик барқарор ривожланиш учун зарур шарт-шароит яратади ва бу геосиёсий хавфларга қарши курашда муҳим қадам бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, минтақавий хавфсизликни таъминлашда умумий принциплар ва ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш зарур.

Бунда чегаравий низолар, сув ресурсларидан фойдаланиш, иқтисодий, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги, атроф-муҳитнинг ёмонлашуви, миллатлараро низолар, наркотик савдоси, уюшган жиноятчилик, терроризм ва экстремизм каби таҳдидларга эътибор қаратиш керак.

Азиз Худойбердиев курашнинг асосий воситалари сиёсий-дипломатик йўллар, хавфларни олдиндан аниқлаш ва олдини олишни қайд этиб, ёшлар орасида радикаллашувнинг олдини олиш учун маданият ва таълим орқали уларнинг савиясини ошириш зарурлигини айтган.

Конференцияда Марказий Осиё, МДҲ, Европа, Осиё, Шимолий Америка ва Яқин Шарқнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан 40 дан ортиқ экспертлар ва таҳлил марказлари мутахассислари иштирок этган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россия Федерациясининнг Липецк вилоятидаги ахлоқ тузатиш колониясидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган олти нафар маҳбус қочиб кетибди

Губернатор Игор Артамоновнинг маълум қилишича, барча тезкор хизматлар қочқинларни қидиришга сафарбар этилган.
Липецк вилоятидаги ИК-2 қамоқхонасидан қочган маҳбуслар ерости йўли қазишга муваффақ бўлишган.

Бу йўл колонияни айланиб чиқиш пайтида аниқланган. Шундан сўнг маҳбусларни қайта санаш бошланган ва олтитаси йўқлиги маълум бўлган.

Қочганлар - турли моддалар, жумладан, гиёҳванд моддалар савдоси ва жинсий зўравонлик учун судланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари дейилмоқда.

UPD: Қочиб кетган маҳбусларнинг иккитаси Тамбов вилоятида ушланди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ғaзo секторида сўнгги бир йил ичида деярли 130 журналист ҳалок бўлган

Охирги бир йил ичида Ғазо секторидаги низолар туфайли деярли 130 журналист қурбон бўлди. Жорий йилнинг октябрь ойида бошланган Исроил-Ғaзo можароси давомида қисқа муддат ичида журналистларга нисбатан хавф-хатар кучайди, ва бу фожеалар жамоатчиликнинг воқеликдан узилиб қолишига олиб келяпти.

Европа Иттифоқининг юқори мартабали вакили Жозеп Боррель журналистлар учун хавфсизлик ва матбуот эркинлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб,

“Матбуот эркинлиги журналистлар учун кафолатланиши керак,”

— деди.

Халқаро Журналистлар Федерацияси ва бошқа ташкилотлар ҳам Европа Иттифоқини журналистларнинг ҳимоясини кучайтиришга ва халқаро ҳуқуқ бузилишларига қарши кескин чоралар кўришга чақиришяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Адолат“ партияси соғлом авлод ва соғлом жамият тарафдори

Партия ўз дастурида олис ва чекка ҳудудлардаги оила­вий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиника­ларда тор соҳа мутахассислари фаолиятини йўлга қўйишни таклиф қиляпти.

Шунингдек,партия аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида «Ақлли тиббиёт» тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «электрон поликлиника» ва «ягона электрон анкета»тизимларини йўлга қўйиш, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказишни режа қилган.

"Биз соғлиқни сақлаш масаласига биринчи навбатдаги ижтимоий вазифа сифатида қараймиз ва ҳар бир инсоннинг малакали тиббий хизматдан фойдаланишдек конституциявий ҳуқуқи рўёбга чиқишини кафолатлаймиз", — дейди Адолат СДП.


#saylov24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Маск ва Путин 2 йилдан бери мунтазам мулоқот қилиб келади

Журналистик суриштирувларга кўра, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск 2022 йилдан буён Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам мулоқот қилиб келади. Ушбу мулоқотлар давомида Маск ва Путин шахсий ва ишбилармонлик мавзулари ҳамда геосиёсий масалаларни муҳокама қилгани маълум бўлди. Маск ўзининг Twitter саҳифасида Украина ва Россия ўртасида тинчлик келишуви таклифларини илгари сурган, бу эса жаҳон жамоатчилигида турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлган эди.

Бу мулоқотлар ҳақида илк бор Eurasia Group асосчиси Иэн Бреммер хабар берган. Унинг айтишича, Маск Путин билан Украинадаги уруш масаласини муҳокама қилган ва Путиннинг шартларини ҳам тушунтирган. Маск бу таклифларни Twitter’да билдирган бўлиб, улар орасида Қрим Россия таркибида қолиши ва Украина нейтрал давлат бўлиши каби шартлар бор эди.

Шунга қарамай, Маск ўзининг твитларида Путин билан фақат бир марта суҳбатлашганини таъкидлаб, бундай мулоқотлар фақат космос мавзусида бўлганини билдирган. Унинг айтишича, уларнинг асосий мавзуси SpaceX’нинг Халқаро Космик Станциясидаги миссиялари бўлган. Шу билан бирга, Маскнинг Starlink интернет хизмати ҳам Украинага ёрдам кўрсатишда муҳим рол ўйнаган бўлиб, унинг Россия билан бўлган муносабатлари янада қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳатто Маск Starlink хизматларини Украинада тўхтатиш таҳдидини билдирган бўлса-да, кейинроқ унинг хизматлари Украинага бепул тақдим этилишини тасдиқлаган эди.

Буларнинг барчаси Илон Маскнинг жаҳондаги турли сиёсий жараёнлардаги ролини янада очиқлаштириб беради. Унинг геосиёсий аҳамияти ва технология соҳасидаги ютуқлари уни нафақат тадбиркор, балки халқаро майдондаги катта таъсирга эга шахс сифатида танитади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ХДП хавфсиз шаҳар лойиҳасини амалга оширмоқчи

“Дебат Холл”да бугун экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мавзусида охирги сайловолди дебати бўлиб ўтди. Қизғин муҳокамалар жараёнида Халқ демократик партияси Тошкент ва бошқа шаҳарларда хавфсиз шаҳар лойиҳасини амалга оширмоқчи эканлигини маълум қилди.

“Умумий майдонларни тадбиркорлар томонидан ўраб олганлик учун жавобгарликни оширмоқчимиз; яшил зоналарни сақлаб қолиш ва янгиларини барпо этиш масаласини қонунчилик билан белгилаб қўймоқчимиз,”

— дея таъкидлаб ўтди партия вакили Сайёра Имомова.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Буюк алломаларнинг қиёфаси: Ижодий эркинлик керакми ёки тарихий аниқлик?

Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Ислом цивилизацияси марказида тарихий шахсларнинг қиёфасини қандай яратиш масаласи бўйича олимлар ва рассомлар ўртасида қизғин мунозара бўлиб ўтди. Олимлар тарихий хатоларга йўл қўймаслик учун биргаликда ишлашни таклиф қилган бўлса, рассомлар ижодий эркинликни талаб қилишди.

Баҳс давомида туркиялик Мустафа Демиржи тарихий шахсларнинг бир хил қиёфада чизилиши ноаниқликка олиб келаётганини таъкидлади. Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалилов мавзунинг мураккаблигини таъкидлаб, ижодий ва тарихий ёндашув ўртасида мувозанатни сақлаш муҳимлигини айтди.

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов мунозара якунларида тарихий ҳақиқат ва бадиий ижодни бирлаштириш кераклигини билдириб, тарихий шахсларнинг умумий қиёфасини келишиб олиш зарурлигини қўшимча қилди.

Бу жуда муҳим масала ҳисобланади, менимча. Унга тегишли доиралардан ҳам жиддий эътибор қаратилаётгани қувонарли ҳолат. Бу муаммо тез орада ўз ечимини топади деб умид қиламан.

👉🏻Батафсил

Читать полностью…

Alimoff

"Менинг дадам – қаҳрамон!": Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ижтимоий ролик

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан "Менинг дадам – қаҳрамон" номли таъсирли ижтимоий ролик яратилди .

Бу, ҳар куни фуқароларнинг тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаётган жасур ходимларга чин дилдан ҳурмат ва миннатдорчилик билдириш рамзидир. Ролик болалар ўз оталари билан қаҳрамон сифатида фахрланиб , улар билан бирга Ватанга бўлган бурчни ҳис қилишга ундайди.

Ушбу лойиҳа ички ишлар органлари ходимлари фақат тартибни сақловчилар эмас, балки, баъзида ҳатто ўз оиласи билан ўтказиладиган вақтида ҳам ҳар биримизнинг тинчлик ва осойишталигимизни ҳимоя қилувчи инсонлар эканлигини англатади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Инновация ва технологиялар Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бормоқда

Тошкентда 17 октябрдан бери Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги давом этяпти. Унда Ўзбекистоннинг IT ва бизнес муҳитини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама доирасидан четда қолмади. Латвия Республикасининг собиқ Президенти Раймондс Вейонис Ўзбекистондаги бу ўзгаришлар ҳақида шундай фикр билдирди:

“Ўзбекистон IT-парк резидентларига бериладиган имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилиши инвесторларнинг ишончини янада оширади. Бу Ўзбекистонни Ғарб мамлакатлари учун янада жозибадор қилади. Бизнес муҳитини яхшилаш ва IT ташаббусларни қўллаб-қувватлаш бўйича қилинаётган ҳаракатлар маҳаллий ва хорижий истеъдодларнинг ушбу юртда қолишига, янги ғоя ва технологияларни олиб киришига ёрдам бермоқда”.


Шунингдек, Вейониснинг таъкидлашича, инновация ва технологиялар Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим ҳаракатлантирувчи кучига айланиб боряпти. Ҳукуматнинг оқилона қарорлари туфайли мамлакат Марказий Осиёда етакчига айланиб қодмасдан, жаҳон бозорида ҳам рақобатбардош иштирокчи сифатида ривожланяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Руанда геноциди ҳақида эшитганмисиз?

Ҳисоб-китобларга кўра бу даҳшатли қирғинда 800 мингдан ортиқ Руандалик ҳалок бўлган. Қирғин бошланишига турли этник гуруҳларнинг табақаланиши сабаб қилиб келтирилади. 100 кун давом этган оммавий қотилликлар натижасида аёллар ва болалар, қариялар ҳам ўлдирилади. Руандани мустамлака қилган давлатлар бошқарувда қўпол xатога йўл қўйган. Юқоридагилар шунчаки Руанда воқеасидан бир шингил эди. Тўлиқ маълумотларни «Худди шундай» каналидан топасиз.

Кўриш учун линк: https://youtu.be/0kslMgxmZBg?si=qrthXxn_CvhfOCSs

Читать полностью…

Alimoff

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёванинг хабар беришича сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

Ушбу қарор 2024 йил 22 октябрь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 220-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида бир овоздан қабул қилинди.

Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медаль билан тақдирланади.

Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади, бу эса мазкур ташаббуснинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини ифодалайди.


🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трамп ва Ҳаррис ўртасидаги айтишув: фашизм ҳақидаги айбловлар ва кескин жавоблар

Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис ўртасидаги сўнгги дебатлар сиёсий қарашлар ўртасидаги кескин фарқларни яна бир бор кўрсатди. Ҳаррис сайловчилар билан учрашувда Трампни фашист деб атаб, дадил баёнот берди ва бу гап Трампнинг ўзига қаттиқ тегди. Собиқ президент бунга “бу унинг бузуқ мияси маҳсули” дея кескин жавоб қайтарди.

Трамп бунга қадар ҳам бундай айбловларга дуч келган. Унинг собиқ штаб бошлиғи Жон Келли ва АҚШ Қуролли Кучлари Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасининг собиқ раиси Марк Миллей ҳам Трампни авторитар услубда бошқаришга мойиллигини танқид қилган. Ушбу икки ҳарбий ва сиёсий доираларда обрўли бўлган шахслар, Трампнинг раҳбарлик услубини диктаторликка яқин деб таъкидлашган.

Трамп эса бу айбловларни рад этиб, Ҳаррис ва унинг сиёсий иттифоқчиларини радикал чап қанот кучлар деб таърифлайди. Унга кўра, Ҳаррис каби рақиблар Америка демократиясига хавф солмоқда. Трампнинг Ҳаррисни “Ўртоқ Камала” деб аташи, унинг рақибларини Америка асосий қадриятларига қарши бўлган экстремист сифатида кўрсатиш тактикасининг бир қисмидир.

Бу можаро АҚШ сиёсий майдонидаги чуқур мафкуравий бўлинишларни акс эттиради. Ҳар икки томон ўз рақибларини миллатнинг асосий қадриятларига таҳдид сифатида талқин қиляпти. Сайлов мавсуми яқинлашар экан, бундай характер ва мафкуравий курашлар янада кучайиши аниқ.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сунъий интеллектнинг роботи томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин

Ai-Da — сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ижодий суратлар чизишга қодир бўлган илк ултрареалистик рассом-робот. Унга Эйдан Меллер ва Энгинеэред Артс компаниясининг мутахассислари томонидан ҳаёт бағишланган.

Ai-Da номи буюк инглиз математиги ва дастурчи Ада Лавлейснинг шарафига берилган бўлиб, робот сурат чизиш жараёнида ҳам интеллектуал, ҳам механик кўникмалардан фойдаланади. Роботнинг махсус сенсорлар ва камералар билан жиҳозланган кузлари объектларни “кўриш” ва анализ қилиш имкониятини беради, кейин эса сунъий интеллект алгоритмлари орқали бу маълумотларни санъат асарига айлантиради.

Ai-Da томонидан чизилган суратлар ижтимоий тармоқларда ва санъат галереяларида кенг оммалашиб, дунёнинг турли бурчакларидаги санъат ишқибозлари диққатини тортяпти. Унинг яратган асарлари 120 минг долларгача сотилиши мумкин, бу эса сунъий интеллект технологияларининг ижодий соҳадаги нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. Санъатда бу каби инноватив ёндашувлар роботлар ва инсонларнинг ҳамкорликда яратувчиликни ривожлантириши мумкинлигини кўрсатяпти.

Ai-Da’нинг илк қадамлари сунъий интеллектга асосланган ижодий жараёнларга йўл очишини, келажакда роботлар санъатга қандай ҳисса қўшиши мумкинлигини кўрсатиб бермоқда. Инсон санъатининг ҳаддан ташқари реалистик кўринишдаги асарларига бўлган қизиқиш ва сунъий интеллект билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги санъат турларининг келажакдаги аҳамияти айни шу каби ижодий йўналишлар орқали янада кенгайиб боряпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

TikTok қандай қилиб 35 дақиқада ўзига боғлаб қўяди?

TikTok’нинг яқинда ошкор бўлган ички ҳужжатлари илова алгоритмининг қанчалик тез одатлантирувчи таъсир кўрсатишини тасдиқлади. Ҳужжатларга кўра, атиги 35 дақиқа (тахминан 260 та қисқа видеони кўриш) иловага кучли боғланиш ҳиссини шакллантириш учун етарли бўлиши мумкин.

Бу ҳолат ёш фойдаланувчилар учун жиддий хавф туғдиради, чунки TikTok’да ортиқча вақт сарфлаш юқоридаги ҳужжатларга кўра, турли руҳий саломатлик муаммоларига олиб келади. Бу муаммолар орасида хавотирнинг ошиши, хотира сусайиши, ҳамдардлик ва мулоқот кўникмалари пасайиши кабилар бор.

TikTok раҳбарияти бу таъсирлардан бохабар бўлган ва экранда сарфланадиган вақтни чеклашга қаратилган воситалар асосан оммавий қабулни яхшилашга қаратилганини тан олган.

Бу маълумотлар ошкор бўлиши ортидан АҚШда бир неча штатларда TikTok’га қарши даъво аризалари берилган. Улар TikTok қасддан ёш фойдаланувчиларни иловага кўпроқ боғлаб қўйишни мақсад қилганини айтишяпти. TikTok компанияси хавфсизлик чораларини ҳимоя қилиб чиқса ҳам, унинг фойдаланувчи саломатлиги ўрнига фойдаланувчи фаоллигини биринчи ўринга қўяётгани ҳақидаги баҳслар янада кучайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРАДИГАН ИМКОНИЯТ!

Энди орзуларингиз учун кутиш шарт эмас. TBC Bank сизга ёрдам беради:

🌟 100 миллионгача кредит
⏱️ Бир дақиқалик кўриб чиқиш
📱 Тўлиқ онлайн жараён
🔑 Кафилларсиз


Янги техника, уй таъмири, саёҳат ёки тўй маросими - барчаси учун энди узоқ кутишга мажбур эмассиз, улар қўлингиз остида!

Ҳозироқ кредит олиш учун босинг

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Энди муҳтож оилалар газ ва свет учун пул тўлашга қийналмайди

Кам таъминланган оилаларга газ ва электр энергияси учун махсус компенсациялар жорий қилиняпти. Бу компенсациялар оилаларнинг иситиш мавсумидаги харажатларини енгиллатишга ёрдам бериши кутиляпти.

Бунда 370 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 1,4 миллионга яқин муҳтож оилани қамраб олиш кўзда тутилган. Маълум бўлишича, шу йилнинг октябрь ойи тугагунча “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, маҳаллий ҳокимият ва маҳалла ташкилотлари билан ҳамкорликда эҳтиёжманд оилаларнинг рўйхатини шакллантириш режалаштирилган.

Кам таъминланган оилаларнинг компенсациялари, 2 та асосий рўйхат асосида амалга оширилади:

1️⃣ “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар (1,2 млн);
2️⃣ бошқа эҳтиёжманд оилалар (180 мингта).

Компенсациялар ҳар йили бир марта 270 минг сўм миқдорида тўланади. Агар оилада ижтимоий меъёрдан кўп свет ва газ ишлатилса, яна битта компенсация олиш мумкин экан.

Булардан кўзланган мақсад – кам таъминланган оилаларнинг газ ва электр энергияси учун ҳисоб-китобларини камайтириш, уларнинг молиявий зўриқишини енгиллатиш.

Агар сизда бу борада саволлар бўлса, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сайловда қандай овоз берилади?

Бу йилги сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқлангани ҳақида ёзувдим. Энди қандай овоз бериш ҳақида қисқача тушинтириб ўтмоқчиман.

Демак, эртага сизга 4 та сайлов бюллетени берилали:

➖ Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч кўк рангда;

➖ ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени – оч яшил рангда;

➖ халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши сайловининг сайлов бюллетени – оч сариқ рангда;

➖ халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгаши сайлови бу бўйича сайлов бюллетени – оч кулранг бўлиши белгиланди.

Қайтараман ўртоқлар, сайловларда фаол иштирок этинг, сайлов жараёнларига қизиқинг!

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Ўзбекистонда катта прогрессни кўряпмиз” — Жеймс Уортон

Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги давомида Ўзбекистондаги ютуқлар ва келгусидаги режалар ҳақидаги муҳокамалар Лордлар палатаси аъзоси Жеймс Уортон томонидан юқори баҳоланди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш ва инфратузилмани такомиллаштириш борасида катта ўзгаришлар кузатилмоқда. Ушбу соҳалардаги ислоҳотлар мамлакатнинг “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар йўлида муҳим қадамлар бўлиб хизмат қилади.

Уортон юртимизнинг келажакка қаратилган аниқ режалар ва истиқболли лойиҳалари борасида ижобий фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ушбу ташаббуслар нафақат ички тараққиётга, балки минтақавий барқарорлик ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам катта ҳисса қўшади.

“Ўзбекистонда катта прогрессни кўряпмиз. Келажакка бўлган интилиш ва аниқ режалар мавжуд бўлиб, улар “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгилаб берилган», — деб қўшимча қилди Жеймс Уортон.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Охирги теледебат жуда қизиқарли ўтди

Бугунги теледебат охиргиси эди. Унда экология, соғлиқни сақлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масалалари кенг муҳокама қилинди. Партия вакиллари жуда муҳим таклифлар билан чиқишди, шу билан бирга, баҳс-мунозаралар ҳам юқори темпда кечди.

Дебатлар давомида “Адолат”дан Гулрух Агзамова тиббиёт муассасаларини рақамлаштиришни таклиф қилди. У тиббий маълумотларни электрон шаклда сақлаш ва фуқароларга осонлик билан узатиш имконини яратиш кераклигини айтди. Экопартия вакили Ноиба Иноятова эса баъзи қишлоқларда интернет йўқлигини танқид қилди, бу рақамлаштириш жараёнида кўп муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади. Мутахассисларга кўра, рақамлаштириш натижасида аҳолининг 25 фоизи тиббий хизматларга киришда муаммоларга дуч келиши мумкин экан.

Бундан ташқари, ХДП вакили Сайёра Имомова қишлоқларда тиббий ёрдамни яхшилаш учун кўчма клиникалар сонини ошириш кераклигини айтди. ЎзЛиДеП вакили Ш.Холмахматова бюджетдан тиббиёт учун ажратилган маблағни камида 2 баравар ошириш, 40 ёшдан ошган аёллар учун даврий тиббий кўриклар жорий этиш таклифини берди. МТДП вакили Динора Якубова эса соғлом турмуш тарзини сақлаш ва оилани соғлом режалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Партия вакиллари ўртасидаги баҳслар, айниқса, аёл спикерларнинг фаол ва ишончли чиқишлари муҳокамаларнинг янада жўшқин ўтишига сабаб бўлди. Халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилган бу дебат сайловчиларнинг қизиқишини оширади деган фикрдаман.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Sherzodxon Qudratxo‘ja: debatlar saylovchilar va siyosiy partiyalar o‘rtasida ko‘prik bo‘ldi

“Debat Xoll” media markazida “Ekologiya, sog‘liqni saqlash, xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash” so‘nggi teledebatdagi kirish so‘zida Milliy media birlashmasi raisi Prof. Dr. Sherzodxon Qudratxo‘ja:

— Saylovga 1 kun qoldi. Siyosiy partiyalar yanayam faol. Teledebatlarni kuzatib borayotganlar biladi. Raqobatchilar o‘z g‘oyalari, fikrlarini himoya qilishga urinyapti. Teledebatlar siyosiy partiyalar uchun raqobat platformasi, saylovchilar va siyosiy partiyalar o‘rtasida ko‘prik bo‘ldi.


✅ Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

Alimoff

ЎзЛиДеПнинг Тошкентдаги тадбири

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири Тошкентда ўтказилди. Тадбирда партия сайловолди дастуридаги муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди.

Партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказилиши учун астойдил курашиши айтилди.

#saylov24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сайлов муносабати билан пойтахт кўчаларида турли тарғибот рекламаларига кўзингиз тушаётган бўлса керак. Бу йил партиялар ташвиқот ишларида фаол. Ҳар қадамда партия номзодларию, уларнинг дастурлари. Танимаганлар ҳам қолмагандир.

Юворидаги видеода ҳам Экопартия "яшил макон" сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўзининг номзодларига овоз беришга чақиряпти.

Эслатиб ўтаман, партия ўз дастурида қонунчилик ҳужжатларини халқаро экологик талаблар асосида такомиллаштириш, ҳар қандай экологик ҳуқуқбузарликка қарши муросасиз курашиш ҳамда самарали ҳуқуқий таъсирчан чораларни жорий этиш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш масалаларига эътибор қаратган.

#saylov24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шимолий Корея чиқинди шарларини жанубий қўшнисига учиришда давом этяпти

Корея Халқ Демократик Республикаси томонидан учирилган чиқинди шарлари Жанубий Корея пойтахти Сеул осмонида яна кўриниш берди. Бу шарлар Жанубий Корея президенти маъмуриятига қарши тарғибот материаллари билан тўлдирилган бўлиб, улар Сеулдаги президент мажмуаси устида портлаган.

Маълум бўлишича, шарлардан чиққан варақаларда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ва унинг рафиқаси Ким Кён Хини кескин танқид қилувчи ва айбловчи материаллар жойланган эди. КХДР ушбу тарғибот ҳаракатлари орқали ўзининг Жанубий Корея ҳукуматига нисбатан нафрат ва қарши позициясини яна бир бор намоён қилди. Бу ҳодиса икки давлат ўртасидаги алоқалар янада таранглашиши мумкинлигидан далолат беради.

Шарлар орқали тарғибот қилиш амалиёти Шимолий Кореяда ўтган бир неча йиллардан бери кузатиб келинади. Шарлар ичига турли хил қораловчи материаллар ва чиқиндилар солиниб, улар Жанубий Корея ҳудудига юборилади. Бунда асосий мақсад Жанубий Корея ҳукуматини обрўсизлантириш ва уларни сиёсий жиҳатдан ёқтирмаслик кайфиятини тарқатиш ҳисобланади.

Бир вақтлар Жанубий Корея ҳам шунга ўхшаш усуллардан фойдаланиб, Шимолий Корея ҳудудига тарғибот варрақалари тарқатган эди. Аммо бу каби ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги зиддиятларни кучайтириб, уларнинг музокара ва алоқаларига салбий таъсир кўрсатган.

Сеулдаги президент маъмурияти бу ҳодисага расмий муносабат билдирар экан, Шимолий Кореянинг бундай тарғибот ҳаракатларини кескин қоралади. Президент маъмурияти ва ҳукуматнинг маълум қилишича, бундай провокациялар Жанубий Кореяни кўпроқ қўрқитишига олиб келмайди ва улар ўз сиёсий йўналишларини давом эттираверади.

Жанубий Корея жамоатчилиги эса бу ҳодисага турли фикрлар билан муносабат билдирди. Айримлар Шимолий Кореянинг бундай ҳаракатларини хавфли деб баҳоласа, бошқалар уни фақат қўрқитиш учун қилинган ҳаракат сифатида қабул қилди.

Бу шарлар билан боғлиқ ҳодиса икки давлат ўртасидаги сиёсий вазиятнинг яна бир марта кескинлашганлигидан далолат беради. Охирги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ядро қуроллари билан боғлиқ музокаралар ва минтақавий хавфсизлик масалалари кўп тортишувларга сабаб бўлган. Шимолий Корея ўз ядро дастури ва ҳарбий кучларини ривожлантиришда давом этяпти, бу эса Жанубий Корея ва халқаро ҳамжамият учун жиддий хавф туғдиряпти.

Қўшнилар ўртасидаги бундай провокациялар ва тарғибот ҳаракатлари ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада ёмонлаштириб, янги муаммоларга олиб келиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Гаджетларингиздаги “тозалик”: наушниклар унитаздан ҳам ифлосми?

Қўлимиздан тушмайдиган гаджетларимиз аслида қанчалик ифлос эканлигини ўйлаб кўрганмисиз? Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, биз ҳар куни ишлатадиган қурилмаларимизнинг бактериялар билан ифлосланиши жуда юқори даражада. Масалан, наушникларимизда 1073 колония бактерия борлиги аниқланган бўлиб, бу унитаз ўриндиғига нисбатан 2,5 марта кўп.😱

Қуйидаги гаджетларда аниқланган бактериялар колониялари миқдори:

• Мусор қутиси — 1100
• Наушниклар — 1073
• Ноутбук — 645
• Унитаз ўриндиғи — 425
• Компьютер сичқончаси — 408
• Клавиатура — 237
• Жамоат транспортининг тутқичлари — 190
• Телефон — 187

Бу микроорганизмлар терида тошмалар ва инфекцияларни келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, иммунитети сусайган одамлар учун улар ўта хавфли.

Гаджетларингизни тозалаш ва уларга бўлган гигиеник ёндашувни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Бактериялар тарқалишининг олдини олиш учун гаджетларингизни мунтазам равишда дезинфекция қилиб туринг.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

So‘nggi debat: tashabbus qaysi siyosiy partiya tomonda bo‘ladi?

“Debat Xoll”da bo‘lib o‘tadigan saylovoldi qizg‘in jarayonlarni ekologiya, sog‘liqni saqlash va xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash masalalariga bag‘ishlangan 5-debatda ko‘rishingiz mumkin.

Siyosiy partiyalar vakillarida so‘nggi chiqish, hal qiluvchi imkoniyat. Bu degani, mazkur debat oldingilaridan tubdan farq qiladi, siyosiy partiyalar barcha imkoniyatlarini ishga soladi: kutilmagan savollar, qarama-qarshi fikrlar... Bu jarayonlar markazida bo‘lish eng to‘g‘ri tanlov!

Ertaga, 25-oktyabr kuni so‘nggi debatni quyidagi telekanallarda jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin: O‘zbekiston Milliy media birlashmasiga a’zo telekanallar — “Mening yurtim”, “Renessans”, “Sevimli”, “Zo‘r TV” va “Uzreport” (o‘zbek tilida), “Dunyo bo‘ylab” (rus tilida) hamda “Foreign languages” (ingliz tilida). Shuningdek, Milliy media birlashmasi va Xalqaro press-klubning YouTube kanalida ham bevosita efirni kuzatish imkoniyati mavjud.

Kelajagimizni belgilaydigan savollarga javoblarni tinglang, jamiyatimiz rivoji yo‘lida o‘z fikringizni izohlar orqali bildirishni unutmang. Har bir ovoz va ishtirok muhim!

✅ Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

Alimoff

ХДП Сурхондарёда

Халқ демократик партияси етакчилари куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги санъат саройи майдонида очиқ осмон остида мингга яқин сайловчилар билан оммавий тадбир, юзма-юз учрашув ўтказди.

Бу тадбирда Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан ҳам партия фаоллари, хайрихоҳ сайловчилар иштирок этибди.

Халқ демократик партияси сайловга янгича ёндошувлар билан кириб келгани, оммавий тадбирлар, юзма-юз учрашувлар сиёсий партия ва сайловчилар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилишини, янги таклиф-ташаббуслар аҳамияти ўзаро мулоқотда яхшироқ англашилаётгани таъкидланибди.

2 кундан кейин сайлов, эсилардая🤨

#saylov24

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Термиз шаҳарларини виртуaл кўриш имкони пайдо бўлади

Тошкентда давом этаётган халқаро маданий мерос ҳафталигида бу ҳақда маълум қилинди. 120 минг километрдан ортиқ йўлни босиб ўтган марокашлик Ибн Баттута умрининг 30 йилини саёҳатга бағишлаган. Таниқли саёҳатчи Ибн Баттутанинг Ўзбекистон ҳудудидаги саргузаштлари, босиб ўтган йўли, кўрган шаҳарлари меъморчилиги ва урбанистикасига бағишланган замонавий технологиялар асосидаги интерактив медиа кўргазма ташкил этилади. Экспозицияда Баттута нигоҳи билан Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Термиз шаҳарларини виртула кўриш имконини тақдим этиши айтилмоқда.

Бу ҳақида Буюк Британиянинг Сент Эндрю университети профессори Аббос Панаккал маълум қилди. Унга кўра бу борада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан келишувга эришилган.

Читать полностью…
Подписаться на канал