nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Толибон Афғонистонда тирик мавжудотлар тасвирларини тақиқлади

Афғонистонда Толибон ҳукумати тирик мавжудотларнинг расмлари ва тасвирларини оммавий ахборот воситаларида акс эттиришни тақиқлашини эълон қилди. Бу қарор улар томонидан қабул қилинган янги “ахлоқ ва одоб” қонунларининг бир қисми бўлиб, уларнинг қатъий шариат талқинларига асосланади.

Қонунга биноан, тирик мавжудотларнинг суратлари, жумладан, одамлар ва ҳайвонлар тасвирлари энди эълон қилинмайди. Бу тартиб аста-секин амалга оширилади ва оммавий ахборот воситалари фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади.

Толибон ҳукумати бу қадамни “Исломий қадриятларга зид” материалларнинг тарқалишини чеклаш мақсадида қўллаган. Шунингдек, бу қонун журналистлар ва медиа ташкилотлари учун янада қаттиқроқ чекловларни ўз ичига олади.

Бу ҳолат Афғонистонда матбуот эркинлигини янада қисқартиради деб ўйлайман. Шунингдек, қоидаларни бузганларга қамоқ жазосидан тортиб, мулкни мусодара қилишгача бўлган жазолар белгиланган.

Бу ҳолат халқаро ҳамжамият томонидан қаттиқ танқид қилиняпти, чунки бу матбуот ва сўз эркинлигига жиддий таҳдид сифатида кўриляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хитой олимлари квант компьютеридан фойдаланиб криптовалюта ва банк алгоритмларини бузишди

Хитойлик тадқиқотчилар квант компьютеридан фойдаланиб, илгари бузиб бўлмас деб ҳисобланган AES-256 каби криптографик алгоритмларни ёриб киришди. Улар квант мувозанатлаштиришидан фойдаланиб, мустаҳкам шифрлаш стандартларига ҳужум қилишга эришган.

AES-256 ҳозирда банклар ва криптовалюта тизимларида кенг қўлланади ва унинг бузилиши глобал молия тизими учун катта хавф туғдириши мумкин.

Олимларнинг ютуғи квант компьютерлари ёрдамида шифрларни анча тезроқ бузиш мумкинлигини кўрсатди. Экспертлар 2027 йилга бориб, квант компьютерлари Bitcoin ва бошқа криптовалюталарни ҳам бузиш қобилиятига эга бўлиши мумкинлигидан ташвишда. Бу эса бутун криптовалюта тизими ва банк секторининг хавфсизлигини жиддий қайта кўриб чиқишни талаб қилади.

Ҳозирда бу технология тўлиқ ривожланмаган бўлса-да, бу каби тажрибаларнинг муваффақияти банк ва криптовалюта ҳимоясида янги чораларни кўриш зарурлигини кўрсатяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

Европа Иттифоқи Эронга нисбатан янги санкцияларни жорий қилиб, Россия билан ҳамкорликда баллистик ракеталарни етказиб беришда айбланган шахслар ва ташкилотларга босимни кучайтирди. ЕИ расмийларига кўра, бу шахслар ва компаниялар Россияга қурол-яроғ, жумладан, Украина уруши давомида фойдаланилаётган баллистик ракеталарни етказиб бериш учун жавобгар деб топилган.

Янги санкциялар доирасида Эроннинг авиакомпаниялари ва мудофаа секторига алоқадор бўлган ташкилотлар ҳам қамраб олинган. Улар Россияга дронлар ва бошқа ҳарбий техника етказиб беришда иштирок этгани учун жавобгар деб топилган.

Бу санкциялар активларни музлатиш ва саёҳат чекловларини ўз ичига олади. Бу ЕИнинг Россияга қарши қаттиқ позицияси ва Украинага кўмак беришга қаратилган стратегик чораларидан бири дейиляпти.

Европа Иттифоқи халқаро хавфсизликни таъминлаш ва Россия-Эрон ҳамкорлигидан келиб чиққан ҳарбий таҳдидларга қарши ўз қатъиятини яна бир бор кўрсатди деб ўйлайман.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Anhor.uz нашри журналисти Фарғона ва Андижон вилоятларидаги тамаки контрабандасига қарши кураш қандай курашилаётганини ўрганиш мақсадида ушбу вилоятлардаги катта бозорлар, савдо мажмуаларидан тортиб, кичик савдо шаҳобчаларигача кириб борибди.

Аҳвол кўнгилдагидек бўлмагани сабабли нашр томонидан тегишли органларга ҳолат юзасидан Ахборот сўрови юборган. Бироқ Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ва Андижон вилояти Божхона бошқармалари ОАВ сўровини жавобсиз қолдирган.

Тошкент давлат иқтисодиёт Университетининг илмий тадқиқот маркази маълумотлари ва август ойида чиқарилган ахборотномасида айни водий вилоятларидаги ҳолат юқори эканлиги қайд этилган. Хусусан, водий вилоятларида ноқонуний айланма улуши мамлакат бўйлаб ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада ошиб, 25,6%га етган. Фарғона водийсининг айрим шаҳарларида вазият янаям оғир: Марғилонда ноқонуний айланма 27,2%ни, Қўқонда – 25,6%ни, Фарғона шаҳрида эса – 19,7 фоизни, Андижон вилоятида16,5 фоизни, Андижон шаҳрида 19,5 фоизни ташкил қилган.

Солиқ ва божхона бошқармаларининг жавоб беришдан ўзини олиб қочиши нимани англатишини тушуниш қийин. Жим ўтирган билан муаммо ўзи хал бўлиб қолмайди, барибр. Бу вилоятлар чегара ҳудудларда жойлашган ва фақат тамаки эмас, бошқа товарлар контрабандаси ҳам учраб туради. Бунақа вазиятда масъуллар ОАВ билан ҳамкорликда ишлаш ўрнига, уларни “игнор” қилиши мантиқсизликдан бошқа нарса эмас.

Тўлиқ материални ўқисангиз, гап нима ҳақида кетаётганини тушуниб оласиз.

Читать полностью…

Alimoff

"Олдинги сайловлар ЎзЛиДеП ўз олдига қўйган мақсадларга эришди. Жуда кўплаб иш ўринлари яратиш, ялпи ички махсулотни қарийб 100 млрдга етказиш, фонд бозорини эркинлаштириш, бундай мисоллар кўп.
Янги шиоримиз ҳам айнан шунинг учун вада эмас натижа"

Қўштирноқ подкастда хозирги муҳим сиёсий жараён, сайлов ҳақида суҳбатлар бўляпти. Бу сафар ЎзЛиДеП партияси номзодлари билан суҳбат. Кўринглар.

🔗https://youtu.be/am2HuuHiVO4

Читать полностью…

Alimoff

«Толибон» Термиздаги бозорда мусиқа қўймасликни талаб қилмоқда
Агар «Толибон» талаби бажарилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу бозорга киришга тақиқланиши мумкин.

«Толибон» Ўзбекистон расмийларидан Термиздаги умумий чегара бозорида концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилишни сўради. Бу ҳақда Atlaspress манбаларига таяниб хабар бермоқда. Агар бу талаб бажарилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу бозорга киришга тақиқланиши мумкин.

Термиздаги чегара бозорига ташриф буюрувчилар учун мусиқий дастурлари ва концертлар ташкил этилган. Кечалари ўзбек санъаткорлари томонидан концертлар ўтказилади.

Ўзбекистон ҳукумати вазият юзасидан қабул қиладиган қарори икки томонлама муносабатларга ёки ижобий, ё салбий таъсир қилиши мумкин.

Август ойида Термиз халқаро савдо маркази очилган бўлиб, «Толибон» ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга кўра, афғонистонликлар ушбу бозорда визасиз 15 кун давомида қолиш имкониятига эга.

А. П. Чехов, "Болахонали уй" ҳикоясидан:

"Инсон бировнинг уйига келиб, ўз хоҳишига кўра барчанинг ҳаётини ўзгартиришни талаб қила олмайди."

Қўшнилар бироз хаддини билишса яхши бўларди.


🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сайловларимиз замонга ва одамларга мослаштирилаётгани ҳақида

Авваллари депутатликка номзодлар билан танишиш учун бутун мамлакат бўйлаб қарийб ўн бир мингга яқин сайлов участкаларига бориб чиқиш керак бўларди.

Бу йилги сайловларда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг барча 30 мингга яқин депутатликка номзодлари билан “Э-Сайлов” ахборот тизими орқали танишиб чиқиш мумкин бўлди.

Энди кўчаларда илинган плакатларни қидириб юришимиз шартмаслиги, чунки 875 та номзод ҳақидаги маълумотлар шу системада борлиги ҳақида ёзувдим.

Минде об қараса, бу йил сайловлар ўз қолипидан чиққанини кўришимиз мумкин. Замон ўзгариб, технология асриниям кўрдик, одамларимизам шунга мослашиб бўлди. Энди сиёсатимиз жиддий изланиш ўтказиб, янгича ташаббусларни қўллаб кўраётгани қувонарли.

Бўларкану, а😎


#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидаги лицензия талаб ва шартлари жорий этилмоқда:

➖Зиёратчиларга гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисни тайинлаш;

➖штатида диний таълим йўналишлари бўйича таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;

➖вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик;

➖1 млн АҚШ доллари миқдордаги маблағни “Зиёрат” жамғармасига захира қилиб қўйиш;

➖ўз фаолиятини туроператор ва турагентлар орқали амалга оширмаслик;

➖зиёратчилар учун Саудия Арабистони Подшоҳлигининг фақат “Умра” визасини расмийлаштириш;

Бунда, “Умра” визасидан ташқари виза билан фуқароларни олиб бориш ноқонуний фаолият ҳисобланади.

➖“Умра” хизматларини Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни банк муассасалари орқали амалга ошириш;

➖зиёратчиларга “Умра” амалларини бажаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва сифатли “Умра” хизматларини кўрсатиш, шунингдек, Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларида зиёратчиларга ўз вақтида тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

➖халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга ҳамда ушбу давр мобайнида йўловчи ташишнинг халқаро ва миллий қонунчилик талабларини бузмаган авиакомпаниялар билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек, зиёратчиларни юборишдан олдин уларга бориш-келиш авиачипталарини харид қилиш;

➖зиёратчиларни тоифаси 3 юлдуздан кам бўлмаган меҳмонхоналарга жойлаштириш;

➖“Умра” хизматини учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслик;

➖“Умра” хизматини лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа жойда жойлашган ваколатхона ва филиал орқали амалга оширмаслик.

Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Масалан мен одамлардан қарз бўлишдан кўра банкдан қарздор бўлиб туришни маъқул кўраман. Бунинг асосий сабаби шундаки, кимдандир пул олиб уни айтилган вақтда қайтара олмасангиз у одам олдида хижолат бўлиб қолишингиз мумкин. Банкда эса нари борса озгина фоиз устига қўшилар, лекин ҳеч кимни ёнида хижолат бўлиш, уялиш деган нарса бўлмайди.

Шунинг учун ҳам бирор ҳолатда пул зарур бўлиб қолсаю у пул ўзимда бўлмаса, TBC Bank кредитига мурожаат қиламан. Куннинг исталган вақтида, қанақадир бир неча дақиқа ичида картамга ўзим истаганча (максимал 100 млн сўм) пул тушириб оламан ва эҳтиёжларим учун сарфлайман. Кейинчалик қўлимга пул тушганида кредитни ёпиб юбораман.

TBC Bank кредитини мана шунақа ҳолатлар учун идеал ечим деб биламан. Мени вазиятимга ўхшаш ҳолатларга тушиб турадиган одамларга тавсия қиламан. Банк иловасини бу ердан юклаб олиш мумкин.

Читать полностью…

Alimoff

Мияни қайта тикловчи ва соғлиқ учун муҳим жараён ҳақида

Яқинда илмий тадқиқотчилар уйқунинг мия учун қанчалик муҳим эканини исботловчи янги тадқиқот ўтказишибди. Уйқу вақтида миянинг муайян бўлаклари фаоллашади, бу жараёнлар ёдда сақлаш, маълумотларни ўрганиш ва руҳий соғлиқ учун жуда муҳим. Тадқиқот натижалари кўрсатадики, уйқу давомида мия токсинларни тозалаб, ҳужайраларнинг қайта тикланишига ёрдам беради.

Миянинг ўзи хос “лимфатик системаси” – глифатик тизим уйқу вақтида фаоллашади. Бу тизим миядан токсинлар ва моддаларни олиб ташлашда масъул бўлиб, Альцгеймер каби неврологик хасталиклардан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотчилар уйқу давомида мияда β-амилоид ва тау оқсиллари каби зарарли моддаларнинг концентрациясининг камайишини кузатишди. Бу моддаларнинг жамланиши неврологик касалликлар билан боғлиқ.

Қизиғи шундаки, ўрганиш жараёнида тез-тез танаффус қилиб, қисқа ухлаб олиш ҳам янги маълумотларни яхшироқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Уйқу ва танаффуслар ҳар бир одамнинг интилишлари ва самарадорлигини ошириши мумкин. Шу боис, уйқуга етарлича вақт ажратиш нафақат соғлиқ, балки кундалик ишларнинг самарали бажарилиши учун ҳам жуда муҳим экан.

Ухлелар короч😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Куни кеча твиттердаги саҳифамда шундай савол қолдирдим. "Тасаввур қилинг мисолчун битта қонун чиқсада, барча ижарада яшайдиган одамларга, ўша яшаб турган уйлари эгаларидан тортиб олиниб, ижарачига хусусий мулк қилиб берилса. Қандай муносабатда бўлардингиз?"

Деярли 99 фоиз одам негатив реакция билдирди. Нимага бундай савол берганимни тушуниш учун линкка киринг барча сирларни очиб ташлаганман👇

Инста

Ютип

Читать полностью…

Alimoff

Илон Маск янги жамоат транспорти Cybercab ва Robovan’ни тақдим этди

Бу транспорт воситалари тўлиқ автоном бўлиб, улар ҳайдовчисиз ҳаракатланади. Маск бу инновацияни нафақат янги транспорт воситаси, балки даромад олиш имконияти сифатида ҳам кўряпти.

Cybercab икки ўринли роботакси бўлиб, у руль ва педалларсиз ҳаракатланади. Унинг йўлкира нархи ҳар км учун 0,2 долларни ташкил қилади, бу АҚШдаги оддий таксиларга нисбатан 10 баравар арзон. Машинанинг нархи $30000.

Robovan 20 ўринли автобус бўлиб, у ҳам тўлиқ автоном ва ҳайдовчисиз ҳаракатланади. Бу транспорт воситаси ҳам ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Масалан, унинг кўриниши дазмолни эслатади.

Маск бу транспорт воситаларини сотиб олиш ва улардан пассив даромад манбаи сифатида фойдаланишни таклиф қиляпти. Яъни, бир нечта роботакси сотиб олиб, уларни пул ишлаш учун ишлатиш мумкин — инсон аралашувисиз даромад келтирувчи технология.

Бу транспорт воситалари жамоат транспортига янги нафас олиб келиши, одамлар учун янада қулай ва иқтисодий бўлиши мумкин. Шу билан бирга, автоном транспорт воситалари келажакда транспорт соҳасида туб ўзгаришлар юз беришидан далолат беради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Теледебатда киберхавфсизлик масаласи ҳам кўтарилди

«Дебат Холл»да «Иқтисодиёт ва тадбиркорлик» мавзусидаги теледебатнинг сайловолди тақдимоти ўтказилмоқда. Унда «Адолат» социал-демократик партиясидан вакил Беҳзод Тўхтамуродов партия аҳолининг киберхавфсизлигини таъминлаш тарафдори эканини билдирди.

«Асосий устувор вазифаларимиздан бири йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, хавфсиз пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг киберхавфсизлигини таъминлаш», — деган партия вакили.

«Адолат» партияси аҳолининг киберхавфсизлигини таъминлаш тарафдори экани, бугунги кунда рақамли технологиялар ва интернетдан фойдаланишнинг ортиб бориши шароитида ўта муҳим ташаббус.

Умуман, сиёсий партиялар фуқароларни киберҳужумлар ва бошқа рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилишда ташаббус билдираётгани, улар учун қайғураётгани мени қувонтирди.

Дебатларни кузатишда давом этамиз.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Saylovda faqat ovoz berish yashirin

"Saylovda faqat ovoz berish yashirin, boshqa barcha narsa oshkoradir. Biz farovon yashashimiz uchun, kelajagimiz uchun saylov jarayonlarida faol ishtirok eting"

– O’zbekiston Milliy media birlashmasi Boshqaruvi raisi Prof. Dr. Sherzodxon Qudratxo‘ja.

✅Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

Alimoff

Китоб ўқиб ётибман, қалбимни тирнаган ери:

Кўприк остида бир нечта ўлик таналар ётарди. Тунги шамол уйғонди, у бир ўлик аёлни юзларига тушган узун ва ёрқин сочларини хилпиратарди. Балки у қачондир бу узун сочларидан фахрлангандир, ҳафтада икки марта ювгандир, ухлашдан олдин 20 дақиқа уларни тарагандир. Мана энди бу сочлар унинг ўлик юзини бегоналардан ҳимоя қилаётгандай эди гўё…

Читать полностью…

Alimoff

15 суткага қамалган артист йигитлар озод қилинибди

Куни кеча интернетда чиққан бир клип учун Брбало деган группани йигитларини катак ташламай 15 суткага қамаворишувди. Бугун шу йигитлар аппеляция орқали озодликка чиқишибди.

Албатта тепада адекват инсонлар ҳам кўп. Ижод бу ижод, унда ҳар ким ўзи истаган нарсани кўради. Тўртта ҳарфли темага қизиқадиганлар бунда шуни кўради, шунчаки сатирага қизиққанлар эса сатирик прикол кўришади.

Бугунги кун позитив давом этмоқда. Йигитлар озодликда, ўйинда эса пенальтидан гол😇

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«Ҳамма олий маълумотли бўлиши шарт эмас. Кимгадир бу қизиқ бўлмаслиги нормал. “Болам диплом олишинг керак” деган қараш қадриятга айланиши керак эмас»

“Миллий тикланиш” демократик партияси номзоди Умида Раҳмонова.

Қурултойнинг навбатдаги сонида миллий қадриятларнинг жамиятимизда тутган ўрни ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг бу борадаги қарашлари ҳақида суҳбат борган.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/9mTCcVoRGe4?si=TIbCmZmdvmdKgiPZ

Читать полностью…

Alimoff

Партиялар тарғиботда бир-биридан қолишмаяпти

Ўтган куни ЎзЛиДеП фаоллари ва волонтёрлар Тошкент кўчалари бўйлаб велосипед ва махсус овоз кучайтиргичлар ёрдамида ўзларининг асосий мақсад ва ғояларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилаётгани ҳақида видео кўрувдим.

Бугун бўлса "Адолат" партиясининг Ичан-қалъада ўтказилган тарғибот тадбирини кўрдим. Видеодан кўриш мумкинки, тадбир нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик меҳмонларнинг ҳам катта қизиқиши ва эътиборини тортди.

Энди туристларимиз сиёсатимиздаги янгиликлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлиб ўз юртига олам-олам таассуротлар билан қайтиб кетиши аниқ)

Мени ўйлантираётгани, энди бошқа партиялардан қандай ноодатий тарғибот усулларини кўрамизикин😁

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Эрон самолёти Грознийда қурилиши давом этаётган йўлакка қўнди

14 октябрь куни Теҳрон-Грозний йўналишидаги Мahan Air авиакомпаниясининг Avro RJ-100 самолёти Грозний аэропортига яқинда қурилаётган учиш-қўниш йўлагига мажбурий қўнишига тўғри келди.

Самолёт 34 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси билан муваффақиятли қўнди, қурилишдаги йўлакка қўнганига қарамай, ҳеч ким жароҳатланмади ва ҳаво кемасига зарар етмади. Бу ҳодиса Жанубий транспорт прокуратураси томонидан текширувга олинган.

Маълум бўлишича, самолёт 08-учиш-қўниш йўлагига қўниш учун жўнатилган бўлса-да, экипаж адашиб яқинда қурилиши давом этаётган параллел йўлакка қўнган. Ҳодиса ўрганилаётган бўлса ҳам, қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлиги сабабли ҳолат яхши якунланди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жорий йилги сайловлар олдидан сиёсий партиялар номзодлари иштирокида 11 октябр куни жонли эфирда яна бир дебат бўлиб ўтди.

Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалаларига бағишланган ушбу телебеллашув ҳам бир қатор марказий телеканаллар орқали жонли эфирда узатилди. Мазкур сиёсий мунозаралар анча қизғин кечгани кузатилди.

Айниқса, номзодларнинг дебатда илгари сурган халқчил ғоя ва ташаббуслари ёки аҳоли ва бошқа партия номзодларидан берилган саволларга жавоблари улар ўртасида жиддий рақобат мавжудлигини кўрсатди.

Савол-жавобларда ЎзЛиДеП вакилининг мамлакатимизда агротуризмни ривожлантириш бўйича таклифлари, Экопартия вакилининг дебатда ўзига хос рамз сифатида ўсимлик билан келгани томошабинларнинг эътирофларига сазовор бўлди.

Умуман олганда, бу йилги сайловларда партияларнинг фаоллиги ва сайловолди дастурининг халқчиллиги ҳамда номзодларнинг салоҳияти анча кучайгани яққол сезилмоқда.

#теледебат #сиёсат #сайлов2024

Читать полностью…

Alimoff

Камала Ҳаррис тиббий маълумотларини ошкор қилди

Камала Ҳаррис ўзининг тиббий маълумотларини ошкор қилиб, Америка президентлиги учун анъанавий шаффофликни қўллаб-қувватлади. У бу орқали президентлик лавозими учун жисмонан ва руҳан соғлом эканлигини кўрсатди.

Ҳарриснинг шифокори, полковник Джошуа Симмонс, унинг «соғлом ва фаол турмуш тарзи»га эга эканлигини ва кундалик машқлар билан шуғулланишини таъкидлади. Ҳаррис сигарет чекмайди, онда-сонда озгина ичимлик истеъмол қилади ва овқатланиш тарзи жуда соғлом.

Бунга қўшимча, у аллергия ва енгил кўз камчилигидан ташқари жиддий касалликларга эга эмас. Унинг рақиби, 78 ёшли Дональд Трамп эса тиббий картасини эълон қилишдан бош тортганди.

Трамп шу йил август ойида тиббий маълумотларини ошкор қилишга тайёрлигини айтиб ўтган бўлса-да, ҳанузгача сўзларининг устидан чиқмаган. Трампнинг олдинги тиббий ҳисоботларида унинг соғлиғи «идеал» эканлиги таъкидланган, лекин аниқ маълумотлар берилмаган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Инсонлар илк бор онгли тушда хабар алмашди

Сўнгги илмий тажрибалар фантастик асарларда кўп учрайдиган туш орқали мулоқотни ҳақиқатга яқинлаштирди. Шу йил октябрь ойида Калифорниядаги REMspace номли стартап биринчи бор икки киши онгли тушда (lucid dream) бир-бирига хабар юборганини маълум қилди. Бу инновацион тажриба одамлар тушда хабар алмашишлари мумкинлигини исботлади, ва бу, шубҳасиз, келажакда янги илмий йўналишлар учун эшик очади.

Тажрибада иштирокчилар уйқунинг РЕМ фазасида бўлиб, ҳар бири алоҳида жойларда жойлашган. Уларнинг уйқуларини назорат қилиш учун махсус қурилма қўлланди. Дастлаб, биринчи иштирокчига сервер орқали тасодифий сўз юборилди ва у бу сўзни ўз тушида «такрорлади». Тушни кузатувчи қурилма иштирокчининг бу маълумотни қабул қилганини қайд этди. Орадан 8 дақиқа ўтгач, иккинчи иштирокчи ҳам туш кўрди ва айнан ўша сўзни ўз тушида қабул қилди. У уйғонганидан кейин сўзни тўғри айтди ва бу воқеа тарихдаги илк онгли тушда хабар алмашиш бўлди.

REMspace компанияси бу технологияни ривожлантиришни давом эттиряпти ва келажакда тушлар орқали тўлиқ мулоқот қилиш имконини яратишга ҳаракат қилади. Тадқиқотчилар онгли тушларни психотерапияда, стрессни камайтиришда ва ҳатто янги кўникмаларни ўрганишда қўллаш мумкинлигини таъкидлашяпти. Бу йўналишдаги ишлар туфайли тушлар орқали одамлар янада чуқурроқ мулоқот қилишлари ва тушда янги билимларни ўзлаштиришлари мумкин бўлади.

Лекин ҳозирча бу натижаларнинг тўлиқ илмий текшируви ўтказилмаган, олимлар бу борада яна кўп тадқиқотлар қилиш зарурлигини қайд этяпти. Ҳозирча REMspace бу технология орқали инсонларга тушларни тўлиқ назорат қилиш ва улар орқали ўзаро алоқа қилиш имконини яратишни режалаштиряпти.

Агар шу технология кенг ишлатила бошласа амалда: Ишхонадаги бошлиғинг: Хисоботни ташавор тушимга😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дунёдаги энг паскаш одам номинациясида "ғолиб аниқланди"

Андижон вилоятида собиқ хотинининг уятли суратларини интернетда тарқатиб келган эркак ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи аёл С.Т. ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг расмлари номаълум шахс томонидан Теlegram мессенжерида тарқатиб юборилганини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилоятида яшовчи М.М. содир этгани аниқланган.

Аниқланишича, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М. аслида жабрланувчи аёл С.Т.нинг собиқ турмуш ўртоғи бўлган.

У собиқ хотинини обрўсизлантириш мақсадида Теlegramʼда аккаунт очиб, аёлга тегишли бўлган шаъни ва қадр-қимматини камситувчи беҳаё фото ва видеотасвирларни тарқатиб келган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 139- (туҳмат), 140- (ҳақорат қилиш) ва 141/3- (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Замбуруғларнинг интеллекти борми?

Сўнгги илмий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, замбуруғлар ўрганиш, мослашиш ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эга. Бу эса уларни илгари фақат юқорироқ даражадаги организмлар билан боғланган хатти-ҳаракатларга яқинлаштиради. Бу жараён айниқса мицелий, яъни замбуруғларнинг ер остидаги тармоқли тузилмасида яққол намоён бўлади. Мицелий атроф-муҳит билан ўзаро алоқада бўлиб, шароитга қараб ўсишнинг оптимал стратегияларини танлайди.

Мицелий — замбуруғларнинг ер остида ёйилиб, ингичка тўр шаклидаги толалар (гифа)дан иборат тузилмаси. Олимлар аниқлашича, бу тармоқ атроф-муҳитдан келадиган маълумотларни таҳлил қилиши ва ўсишнинг қайси йўналишларини танлаш кераклигини белгилаб, ўз ҳаракатларини мослаштириши мумкин. Тадқиқот муаллифларидан бири, олим Ю Фукасаванинг таъкидлашича, замбуруғлар нафақат мослашувчан хатти-ҳаракатларни, балки ўрганиш ва хотира белгиларини ҳам намоён қилади.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, замбуруғлар атроф-муҳит шароитлари ўзгарганида ўсиш стратегиясини ҳам ўзгартириши мумкин. Масалан, бир ҳудуддаги ресурслар тугагач, мицелий ўз ривожланишини бошқа, янада қулай жойларга йўналтиради. Бу муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига ўхшайди, бу эса илгари фақат юқори даражадаги ҳаёт шаклларига хос деб ҳисобланган.

Бундан ташқари, олимлар бу жараёнлар асосида “замбуруғлар интеллект”и ётганини тахмин қилишяпти. Замбуруғлар муайян шароитларга қандай жавоб берганларини “эслаб” қолиши ва келажакда бу маълумотдан фойдаланиши мумкин. Бу хотира ва ўрганишнинг примитив шаклларига ўхшайди ва замбуруғлар дунёсига чуқурроқ кириб боришга эшик очади.

Бу кашфиёт табиат ҳақидаги тасаввурларимизни ўзгартиради ва Ер юзидаги организмлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни янгича шаклда кўрсатади. Замбуруғлар илгари эътибордан четда қолган организмлар сифатида, кутилганидан ҳам мураккаброқ эканлиги мени ҳайратга соляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бу йилги сайловлар қайси жиҳатлари билан аввалгиларидан фарқ қилади?

2024 йил 27 октябрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови янги ва технологияларга асосланган усуллар билан бошланяпти. Бу йилги сайловлар замонавий ахборот тизимлари, жумладан “e-saylov” платформа воситасида амалга ошириларкан. Менимча, бу сайловларнинг янгича кўриниши аниқ ва қулай маълумот олиш имконини беради.

Масалан, аввалги йилларда депутатликка номзодлар билан танишиш учун 11 мингдан ортиқ сайлов участкасига бориш керак бўлган. Лекин бу йил сайловчилар e-saylov ахборот тизимида Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга номзодлар ҳақида маълумотга эга бўлиши мумкин экан. Айтилишича, бу тизим орқали номзодларнинг шахсий маълумотлари, оилавий ва ижтимоий фаолияти ҳақидаги маълумотларни осонгина топиш мумкин.

Шунингдек, e-saylov платформаси номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайлов дастурлари ҳақидаги маълумотларни кўришни осонлаштиради. Энди кўчаларда илинган плакатларни қидириб юришимиз шартмас, чунки 875 та номзод ҳақидаги маълумотлар шу системада бор экан.

Фикримча, бундай янгиликлар сайлов жараёнидаги шаффофликни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Бу йилги сайловларнинг янгича кўриниши яна нималарда акс этишини видеода батафсил кўришингиз мумкин.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️Олдинги сонларда Бухоро хонлиги, унинг тарихи, машҳур ҳукмдорларию арбоблари ҳақида бир нечта подкастларда гаплашган эдик. Қурултой шу анъанани давом эттириб, яна бир машҳур тарихий шахс, Нодир девонбеги шахсиятига тўхталибди.

Нодир девонбегини биз қурган иншоотлари орқали биламиз. Аммо аслида у йирик давлат арбоби бўлган ва Бухоро салтанати тарихида муҳим ўрин тутган. Манбашунос тадқиқотчи Жуманиёз Сангиров бугун подкаст меҳмони бўлиб, унинг ҳаёти ҳақида маълумот беради.

👉 https://youtu.be/6Zs98rYkdCg?si=fyLtZSoOMkdv53iy

Читать полностью…

Alimoff

Қиз фарзанди бор оталар учун махсус лойиҳа

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 11 октябрь Халқаро қизлар куни муносабати билан «Қизимга» медиа лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва жамоатчилик фаоллари ҳамкорлигида ишланган.

Ушбу лойиҳа орқали оталар ва қизлар ўртасидаги алоқалар кучайтирилади, оталарнинг қизлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти қанчалик муҳим эканини тушунишга сабаб бўлади, деб ўйлайман.

Бу лойиҳадан умидлар катта. Чунки ота ва қизлар ўртасидаги кучли алоқалар қизларнинг ҳаётида муваффақиятли ва бахтли бўлишлари учун муҳим омил ҳисобланади. Шу каби лойиҳалар эса бунда ёрдам бера олади.

Мен ушбу медиа лойиҳа орқали ўзининг келажагини қураётган қизлар учун тенглик ва қўллаб-қувватлаш имкониятларини оширишига ишонаман, демоқда агентлик матбуот котиби.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Apple Watch бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди

АҚШда бир аёл юрак ритми бузилганини билмаган ҳолда юрган. Унга бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмаган, аммо унинг Apple Watch соати аритмия — юрак ритмининг бузилиши белгиларини аниқлаб, пуш-билдиришнома чиқарган. Шу сабабли, аёл тезда шифокорга мурожаат қилган ва ўз вақтида тиббий ёрдам олган. Шифокорлар аритмия эрта аниқланганини тасдиқлашган, бу эса унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган.

Бу ҳолат ягона эмас. Apple Watch соатларининг ҳаётни сақлаб қолишдаги ўрни тобора кўпроқ эътироф этиляпти. X/Twitter ижтимоий тармоғида бошқа фойдаланувчилар ҳам ўхшаш тажрибаларини баҳам кўришган. Айримлари соатлар автомобиль ҳалокатлари ҳақида огоҳлантирганини, бошқалари эса касалхонада аниқланмаган аритмияни топишга ёрдам берганини айтишган.

Apple Watch соатларидаги ЭКГ функцияси юракнинг электр фаоллигини кузатади ва ноодатий юрак уришлари ҳақида огоҳлантиради, бу эса ўз вақтида тиббий кўрикка мурожаат қилишга имкон беради. Шу боис соғлиқни назорат қилишда бу соатларнинг аҳамияти ортиб боряпти.

Apple сила!😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шу кунларда нейрон тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Улар нафақат технологик тараққиётга ёрдам беряпти, балки кундалик ҳаётимизда ҳам янги имкониятлар яратаяпти.

@GENT_GPT_UZ_bot: Телеграмдаги энг кучли нейрон тармоқ!

Ўзбекистонлик дастурчилар томонидан махсус ишлаб чиқилган машҳур лойиҳа: барча саволларга ўзбек тилида, бепул ва чексиз жавоблар олишингиз мумкин.

Ундан тилларни ўрганиш, матнлар яратиш, таълим олиш учун фойдаланишингиз мумкин. У интернетдаги ўзбек тилидаги матнлар базасида ишлайди. Демак, ўзбек сегменти қанча кўпроқ матнлар билан бойитилса, нейрон тармоқлар ҳам шунча яхшироқ ишлайди.

👉 Ишлатиб кўринг: @GENT_GPT_UZ_bot

Читать полностью…

Alimoff

“Адолат”дан номзодлар ва уларнинг ташаббуслари ҳақида

Мамлакат сиёсат майдонида ўзининг мақсад ва вазифалари, мафкуравий қарашлари билан “сўл марказ партияси” сифатида жой эгаллаган “Адолат” социал-демократик партияси тарғиботда анча фаол.

Партия номзодларини таништириш мақсадида видеоролик ишлабди. Унда нафақат номзодлар билан, балки, уларнинг ташаббуслари билан ҳам танишиш мумкин. Бир ўқ билан икки қуён урилибди😎

Видеода номзодларнинг ўзини тутиши, дадил-дадил гапириши ҳам алоҳида қайд этиб кетишли мавзу. Ўзига ишонадиган, сўзига жавоб бера оладиган шахслар номзод сифатида танлангани одамни хурсанд қилади.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал