nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

⚡️Олдинги сонларда Бухоро хонлиги, унинг тарихи, машҳур ҳукмдорларию арбоблари ҳақида бир нечта подкастларда гаплашган эдик. Қурултой шу анъанани давом эттириб, яна бир машҳур тарихий шахс, Нодир девонбеги шахсиятига тўхталибди.

Нодир девонбегини биз қурган иншоотлари орқали биламиз. Аммо аслида у йирик давлат арбоби бўлган ва Бухоро салтанати тарихида муҳим ўрин тутган. Манбашунос тадқиқотчи Жуманиёз Сангиров бугун подкаст меҳмони бўлиб, унинг ҳаёти ҳақида маълумот беради.

👉 https://youtu.be/6Zs98rYkdCg?si=fyLtZSoOMkdv53iy

Читать полностью…

Alimoff

Қиз фарзанди бор оталар учун махсус лойиҳа

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 11 октябрь Халқаро қизлар куни муносабати билан «Қизимга» медиа лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳа БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва жамоатчилик фаоллари ҳамкорлигида ишланган.

Ушбу лойиҳа орқали оталар ва қизлар ўртасидаги алоқалар кучайтирилади, оталарнинг қизлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти қанчалик муҳим эканини тушунишга сабаб бўлади, деб ўйлайман.

Бу лойиҳадан умидлар катта. Чунки ота ва қизлар ўртасидаги кучли алоқалар қизларнинг ҳаётида муваффақиятли ва бахтли бўлишлари учун муҳим омил ҳисобланади. Шу каби лойиҳалар эса бунда ёрдам бера олади.

Мен ушбу медиа лойиҳа орқали ўзининг келажагини қураётган қизлар учун тенглик ва қўллаб-қувватлаш имкониятларини оширишига ишонаман, демоқда агентлик матбуот котиби.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Apple Watch бир инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди

АҚШда бир аёл юрак ритми бузилганини билмаган ҳолда юрган. Унга бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантириш бўлмаган, аммо унинг Apple Watch соати аритмия — юрак ритмининг бузилиши белгиларини аниқлаб, пуш-билдиришнома чиқарган. Шу сабабли, аёл тезда шифокорга мурожаат қилган ва ўз вақтида тиббий ёрдам олган. Шифокорлар аритмия эрта аниқланганини тасдиқлашган, бу эса унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берган.

Бу ҳолат ягона эмас. Apple Watch соатларининг ҳаётни сақлаб қолишдаги ўрни тобора кўпроқ эътироф этиляпти. X/Twitter ижтимоий тармоғида бошқа фойдаланувчилар ҳам ўхшаш тажрибаларини баҳам кўришган. Айримлари соатлар автомобиль ҳалокатлари ҳақида огоҳлантирганини, бошқалари эса касалхонада аниқланмаган аритмияни топишга ёрдам берганини айтишган.

Apple Watch соатларидаги ЭКГ функцияси юракнинг электр фаоллигини кузатади ва ноодатий юрак уришлари ҳақида огоҳлантиради, бу эса ўз вақтида тиббий кўрикка мурожаат қилишга имкон беради. Шу боис соғлиқни назорат қилишда бу соатларнинг аҳамияти ортиб боряпти.

Apple сила!😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шу кунларда нейрон тармоқлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Улар нафақат технологик тараққиётга ёрдам беряпти, балки кундалик ҳаётимизда ҳам янги имкониятлар яратаяпти.

@GENT_GPT_UZ_bot: Телеграмдаги энг кучли нейрон тармоқ!

Ўзбекистонлик дастурчилар томонидан махсус ишлаб чиқилган машҳур лойиҳа: барча саволларга ўзбек тилида, бепул ва чексиз жавоблар олишингиз мумкин.

Ундан тилларни ўрганиш, матнлар яратиш, таълим олиш учун фойдаланишингиз мумкин. У интернетдаги ўзбек тилидаги матнлар базасида ишлайди. Демак, ўзбек сегменти қанча кўпроқ матнлар билан бойитилса, нейрон тармоқлар ҳам шунча яхшироқ ишлайди.

👉 Ишлатиб кўринг: @GENT_GPT_UZ_bot

Читать полностью…

Alimoff

“Адолат”дан номзодлар ва уларнинг ташаббуслари ҳақида

Мамлакат сиёсат майдонида ўзининг мақсад ва вазифалари, мафкуравий қарашлари билан “сўл марказ партияси” сифатида жой эгаллаган “Адолат” социал-демократик партияси тарғиботда анча фаол.

Партия номзодларини таништириш мақсадида видеоролик ишлабди. Унда нафақат номзодлар билан, балки, уларнинг ташаббуслари билан ҳам танишиш мумкин. Бир ўқ билан икки қуён урилибди😎

Видеода номзодларнинг ўзини тутиши, дадил-дадил гапириши ҳам алоҳида қайд этиб кетишли мавзу. Ўзига ишонадиган, сўзига жавоб бера оладиган шахслар номзод сифатида танлангани одамни хурсанд қилади.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чеклаб, ўзгалар номингизга кредит расмийлаштиришининг олдини олинг!

Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

Ягона портал орқали кредит тарихингиз текширилишини чеклаб қўйиш учун:

• my.gov.uz порталида синов тарзидаги хизматлар бўлимига ўтинг
Тегишли хизматни танланг
• СМС-хабарнома хизматини ёқинг
• Кредит тарихи олишни чеклашни фаоллаштиринг

Хизматдан фойдаланиш жуда осон ва мутлақо бепул!

Хизматдан фойдаланиш тартиби (видео) билан танишинг: https://youtu.be/AmWQ7h_cBPs

🚀Telegram

Читать полностью…

Alimoff

Олимлар 10 км югуришнинг таъсирини тақлид қилувчи таблетка яратишибди

Олимлар яратган янги LaKe таблеткаси инсон организмига 10 км масофадаги тезкор югуришдан кейин кузатиладиган физиологик ўзгаришларга тақлид қилади. Олимларнинг фикрича, LaKe бир вақтнинг ўзида бир неча муҳим жараёнларни фаоллаштиради: мушаклар метаболизмини кучайтиради, чидамлиликни оширади ва қондаги ёғ миқдорини камайтиради.

Бу нимани англатади? Ҳар бир таблетка танангизда югуришдаги каби кучли энергия сарфига ва ёғлар ёнишига сабаб бўлади. Бу таблетка, айниқса, кундалик ҳаётнинг шиддатида вақт тополмайдиганлар, шу билан бирга спорт билан шуғуллана олмайдиган ёки жисмоний фаолликка чегараланган инсонлар учун янги ечим бўлиши мумкин.

LaKe таблеткасининг биринчи синовлари каламушларда ўтказилди. Бу тадқиқотда ҳайвонлар мушаклари таблеткадан кейин худди 10 км югурган каби метаболик ўзгаришларга эришганлиги аниқланди. Таблетка мушаклардаги митохондриялар сонини оширган – бу ҳужайраларда энергия ишлаб чиқариш ва сарфлаш жараёнини яхшилайди. Шунингдек, ҳайвонларнинг чидамлилиги ортиб, жисмоний фаолликда узоқроқ вақт давомида чарчашсиз ҳаракат қила олганликлари қайд этилди. Қондаги ёғ миқдори ҳам сезиларли даражада камайган.

Ҳозирги кунда олимлар таблетканинг одамлар учун хавфсизлиги ва самарадорлигини текшириш учун клиник синовларни бошлашни режалаштиришяпти. Агар синовлар муваффақиятли ўтса, LaKe келажакда озиқ-овқат қўшимчаси сифатида фармацевтика бозорида пайдо бўлиши мумкин.

Мутахассислар одамлар бундай таблеткага ортиқча ишонмасликларини, балки соғлом турмуш тарзига, шу жумладан, фаол ҳаракатлар ва тўғри овқатланишга ҳам эътибор беришлари кераклигини таъкидлашяпти.

LaKe синовлари кўрсатган натижалар умидли, бироқ олимлар ҳали одамлар учун хавфсизлик ва самарадорлик синовларини тўлиқ ўтказишлари керак. Тадқиқот муваффақиятли якунланса, бу таблетка соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ва семириб кетиш ёки фаол бўлмаган ҳаёт тарзига қарши курашда катта қадам бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Рамзан Қодиров Доғистонлик сенатор ва миллиардер Сулаймон Каримов ҳамда Давлат думасининг икки депутатига қонли қасос олиш билан таҳдид қилди. Қодировнинг гапларига қараганда бу инсонлар уни ўлдиртиришга уринишган

Чеченистон куч тузилмалари билан ўтказилган йиғилишда республика раҳбари Москвадаги Wildberries офисида содир бўлган отишма ҳақида фикр билдирди: у "можарони гўё қодировчилар келтириб чиқарган" деган фикрни тарқатмасликка чақирди.

Қодировнинг хабарида, шунингдек, Доғистон сенатори Сулаймон Каримов ҳамда Давлат Думаси депутатлари Бекхон Барахоев ва Ризвон Қурбоновга қонли қасос олиш билан таҳдид қилган чечен тилидаги тўққиз дақиқалик видео ҳам бор. Чеченистон раҳбарининг айтишича, улар нафақат Wildberries асосчиси Татяна Кимнинг "бизнесини тортиб олмоқчи," балки уни "ўлдиртириш"га ҳам уринишган.

"Мен бу ҳақда индамай келаётган эдим. Лекин энди расман эълон қиламанки, агар Барахоев, Каримов ва Қурбонов менга ўзларининг бу ишга алоқадор эмасликларини исботлай олмасалар, мен улардан қонли қасос оламан. Нима учун? Чунки мен кавказликман, мен чеченман. Мен доимо ўзимникини қайтариб оламан. Гувоҳлар бор, улар буюртма берган одамлар бор, улар Рамзан Қодировни ўлдириш буюртмасини қанчага қабул қилиш мумкинлигини сўрашган,"

- дея хулоса қилди Қодиров

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Шу сайлов яқинлашган сари дебатларам қизғинлашиб боряптия, сезяпсиларми? Ўтган сафарги муҳокамалар кўпчиликнинг эътиборини тортганди, бу сафар эса тадбиркорлик ва иқтисодиёт масалалари муҳокама қилинаркан.

Кутятганлар бўлса, какраз 11 октябрь куни 17:00 да жонли эфирда ўтказиладиган дебатда сиёсий партиялар вакиллари “беллашишади”. Дебатни ўзбек тилида UzReport, Sevimli, RTV, MY5, ZoʻrTV каналларида томоша қилишингиз мумкин. Рус тилидаги эфир учун Dunyo boʻylab, инглиз тилида эса Foreign languages каналига оласилар. Интернетта кўрмоқчи бўлганлар Халқаро пресс клуб ижтимоий тармоқларида томоша қилиши мумкинакан.

Попкорндан ғамлаволиш😁

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Саёҳат ҳақидаги контентлар ҳақида

Мен ўзим саёҳат қилишни жа севвормасам ҳам, кечаси уйда просто так одамлар турли гадой топмас ерларга бориб, палаткалар қуриб, балиқчани овлаб, уни пишириб, еб ўтиришини кўриб ётаман.

Билмадим бу мени миямга нимага керак, лекин просто дам оламан шундан. Бошлаб қўйсам бўлди, мия ҳамма нарсани унутиб, шуни кўришга мажбур қилиб хордиқ олади чамам.

Так вот, Реннесанс ТВ канали Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда "Йўл овчи" деган лойиҳа бошлабди. Менимча бу ўзбек твси тарихидаги илк тревел шоу.

Қадимий маданиятлар, гўзал табиат ва замонавий тараққиёт ўртасидаги гўзал уйғунликни ҳис қилишга тайёрмисиз? Унда ушбу кўрсатувни кўрвориш керак.

🎥 Эксклюзив контент – Таниқли блогерлар ва саёҳатчилар билан биргаликда энг ажойиб йўналишларни бевосита кузатинг! 📍

Юртимизнинг энг зўр, энг сирли, ва етарлича кашф қилинмаган бурчакларини кўринг, боринг, табиатни асраб, саёҳат қилинг!

📆 Тез кунда @renessanstv (RTV) телеканалида🫡

@renessanstv

Читать полностью…

Alimoff

Кимё бўйича 2024-йилги Нобел мукофоти совриндори Дэвид Бейкер деярли имконсиз ишни амалга оширишга муваффақ бўлди - у бутунлай янги турдаги оқсилларни яратишда муваффақият қозонди.

Демис Хассабис ва Жон Жамперлар 50 йиллик муаммо — оқсилларнинг мураккаб тузилмаларини башорат қилишни ҳал қилиш учун СИ моделини ишлаб чиқишди.

Бу кашфиётлар улкан салоҳиятга эга. Ҳаётнинг хилма-хиллиги оқсилларнинг кимёвий воситалар сифатида ажойиб қобилиятларидан далолат беради. Улар биргаликда ҳаётнинг асоси бўлган барча кимёвий реакцияларни бошқаради ва амалга оширади.

Протеинлар гормонлар, сигнал моддалари, антикорлар ва турли тўқималарнинг қурилиш блоклари сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳаёт оқсилларсиз мавжуд бўлолмайди. Энди биз оқсил тузилмаларини башорат қилишимиз ва ўз оқсилларимизни лойиҳалашимиз инсоният учун жуда катта фойда келтиради.

Манба

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Камала Ҳаррис: Украинасиз музокаралар ўтказилмайди

АҚШ вице-президенти ва Демократик партиядан келгусидаги президентлик сайловларида номзодини қўйган Камала Ҳаррис Россия президенти Владимир Путин билан Украинадаги урушни якунлаш бўйича музокараларга Киевнинг иштирокисиз киришмаслигини таъкидлади. У бу масалада Украина ҳукуматининг ваколати ва иштирокини инобатга олиш зарурлигини айтди.

Ҳарриснинг сўзларига кўра, Украина ўз суверенитети ва ерлари устидан тўлақонли ҳуқуққа эга бўлиши керак, шунингдек, ҳар қандай тинчлик музокаралари Киев билан келишилган ҳолда ўтказилиши шарт.

Шунингдек, у Вашингтоннинг Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдами давом эттирилишини таъкидлаб, АҚШнинг Украина билан биргаликда иш олиб боришга қатъий эканини билдирди. Ҳаррис халқаро ҳуқуқ ва тинчликни тиклаш учун Россияга босим ўтказиш муҳимлигини айтди.

Бу баёнот урушни тўхтатиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар фонида берилган бўлиб, Ғарб давлатлари Россия билан музокараларда Киевни четлаб ўтиш имкониятини рад этмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аниме кўрадиганлар агрессивми?

Япон миллий маҳсулоти саналган аниме ҳозир жуда оммалашган. Шу билан бирга ундаги турли саҳналар томошабин руҳиятига жиддий хавф солиши ҳам мумкин экан. Буни Ғарблик олимлар тадқиқотларида тасдиқлашган. Лекин анименинг фақат негатив жиҳатлари ҳақида гапириш хато бўлади. Агар анименинг қандай фойдали жиҳатлари бор десангиз, мен сизга бир видеони тавсия қиламан. «Худди шундай» жамоаси томонидан ишланган бу видеода саволларингизга жавоб топасиз.

https://youtu.be/1tIrBf6Ml2I?si=xSsbnHe4LYNmUj97

Читать полностью…

Alimoff

2024-йилги физика бўйича Нобел мукофотига Жон Хопфилд ва Жеффри Хинтонлар сазовор бўлишди.

Улар сунъий интеллект нейрон тармоқларнинг машинали ўрганиш имкониятини таъминлаган кашфиёт ва ихтиролари учун тақдирландилар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Юзсиз таниш: Юриш усули орқали шахсни аниқловчи сунъий интеллект ҳақида

Ўша куни одамнинг юзига қараб у ҳақда маълумот берадиган очки ҳақида ёзувдим. Бу сафар унданам ажойиброқ ихтиро ҳақида ўқиб қолдим. Хитойлик тадқиқотчилар яратган янги сунъий интеллект тизими одамларни юриш усули орқали таниб олиш қобилиятига эга экан, қойилмисилар?

Бу технология инсонларнинг юришидаги индивидуал фарқларни аниқлаб, шахсни юзи ёки бошқа биометрик маълумотларсиз таниб олади. Синовлар натижасида бу технология 95% аниқликда ишлаши қайд этилган.

У Ватрикс компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, фойдаланувчиларнинг танаси шакли ва ҳаракатларини таҳлил қилади. Тизим одамнинг юзи ёпиқ ҳолатларда ҳам уларни 50 метргача масофадан аниқлаши мумкин. Бу замонавий кузатув тизими оддий видеокамералар орқали ҳам ишлай олади, гарчи ҳозирча реал вақтда ишламаслиги мумкин бўлса ҳам, у олдиндан ёзиб олинган видеоларни 10 дақиқа ичида таҳлил қилади.

Технология асосан Пекин ва Шанхай полицияси томонидан фойдаланиляпти ва Хитойдаги кенг кузатув тармоқларига қўшиляпти. Мутахассислар фикрича, юриш тарзи бўйича шахсни аниқлаш юз таниб олишга қараганда анча мураккаброқ жараён, лекин у инсонни қандай юрмасин (масалан, чўлоқ юриш ёки эгилиб юриш) таниб олиш имконини беради.

Ҳозирда Хитойнинг кузатув тармоқлари 170 миллиондан ортиқ видеокамералардан иборат ва бу соҳа янада ривожланиши кутиляпти. Шунингдек, ушбу технологиядан бошқа мамлакатлар, масалан Япония ва АҚШда ҳам тадқиқотлар ўтказиляпти, лекин Хитойда кузатув ва шахсни таниш соҳасидаги оммавий тадбирлардан ҳимоя қилишга қарши етарли қаршилик йўқ.

Бундай система хавфсизлик хизматлари, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида шaxsни тасдиқлашнинг самарали воситаси бўлиши мумкин. Илгари фақат юз ёки бармоқ излари орқали шахсни аниқлаш усуллари қўлланган бўлса, эндиликда юриш биометрикасидаги инқилобий технология хавфсизлик соҳасида янги имкониятлар яратади. Масалан, бундай технология хавфли шахсларни тезкор аниқлаш ёки турли жиноий ҳаракатларни кузатишда муҳим бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, сунъий интеллект ва биометрик маълумотларнинг оммавий равишда қўлланиши инсон ҳуқуқлари ва шахсий ҳаёт дахлсизлигига хавф туғдириши мумкин. Ҳукумат ва ташкилотлар бу технология суиистеъмол қилинишининг олдини олиш учун ҳуқуқий меъёрлар ва сиёсатларни қайта кўриб чиқиши керак деб ўйлайман. Хусусан, шахснинг розилигисиз унинг маълумотларидан фойдаланиш этик масалаларни кўндаланг қўяди.

Бундай технологиялардан фойдаланиш келажакда хавфсизлик тизимларини яхшилашда муҳим қадам бўлса-да, улардан фойдаланиш чегараларини аниқ белгилаш муҳим, менимча.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Илон Маск янги жамоат транспорти Cybercab ва Robovan’ни тақдим этди

Бу транспорт воситалари тўлиқ автоном бўлиб, улар ҳайдовчисиз ҳаракатланади. Маск бу инновацияни нафақат янги транспорт воситаси, балки даромад олиш имконияти сифатида ҳам кўряпти.

Cybercab икки ўринли роботакси бўлиб, у руль ва педалларсиз ҳаракатланади. Унинг йўлкира нархи ҳар км учун 0,2 долларни ташкил қилади, бу АҚШдаги оддий таксиларга нисбатан 10 баравар арзон. Машинанинг нархи $30000.

Robovan 20 ўринли автобус бўлиб, у ҳам тўлиқ автоном ва ҳайдовчисиз ҳаракатланади. Бу транспорт воситаси ҳам ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Масалан, унинг кўриниши дазмолни эслатади.

Маск бу транспорт воситаларини сотиб олиш ва улардан пассив даромад манбаи сифатида фойдаланишни таклиф қиляпти. Яъни, бир нечта роботакси сотиб олиб, уларни пул ишлаш учун ишлатиш мумкин — инсон аралашувисиз даромад келтирувчи технология.

Бу транспорт воситалари жамоат транспортига янги нафас олиб келиши, одамлар учун янада қулай ва иқтисодий бўлиши мумкин. Шу билан бирга, автоном транспорт воситалари келажакда транспорт соҳасида туб ўзгаришлар юз беришидан далолат беради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Теледебатда киберхавфсизлик масаласи ҳам кўтарилди

«Дебат Холл»да «Иқтисодиёт ва тадбиркорлик» мавзусидаги теледебатнинг сайловолди тақдимоти ўтказилмоқда. Унда «Адолат» социал-демократик партиясидан вакил Беҳзод Тўхтамуродов партия аҳолининг киберхавфсизлигини таъминлаш тарафдори эканини билдирди.

«Асосий устувор вазифаларимиздан бири йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, хавфсиз пиёдалар йўлакчаларини ташкил этиш ҳамда аҳолининг киберхавфсизлигини таъминлаш», — деган партия вакили.

«Адолат» партияси аҳолининг киберхавфсизлигини таъминлаш тарафдори экани, бугунги кунда рақамли технологиялар ва интернетдан фойдаланишнинг ортиб бориши шароитида ўта муҳим ташаббус.

Умуман, сиёсий партиялар фуқароларни киберҳужумлар ва бошқа рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилишда ташаббус билдираётгани, улар учун қайғураётгани мени қувонтирди.

Дебатларни кузатишда давом этамиз.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Saylovda faqat ovoz berish yashirin

"Saylovda faqat ovoz berish yashirin, boshqa barcha narsa oshkoradir. Biz farovon yashashimiz uchun, kelajagimiz uchun saylov jarayonlarida faol ishtirok eting"

– O’zbekiston Milliy media birlashmasi Boshqaruvi raisi Prof. Dr. Sherzodxon Qudratxo‘ja.

✅Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

Alimoff

Китоб ўқиб ётибман, қалбимни тирнаган ери:

Кўприк остида бир нечта ўлик таналар ётарди. Тунги шамол уйғонди, у бир ўлик аёлни юзларига тушган узун ва ёрқин сочларини хилпиратарди. Балки у қачондир бу узун сочларидан фахрлангандир, ҳафтада икки марта ювгандир, ухлашдан олдин 20 дақиқа уларни тарагандир. Мана энди бу сочлар унинг ўлик юзини бегоналардан ҳимоя қилаётгандай эди гўё…

Читать полностью…

Alimoff

Оғиз бўшлиғидан олинадиган янги тест ёш ва умр давомийлигини башорат қилади

АҚШ олимлари янги CheekAge деб номланган тест яратишди, бу тест генларнинг фаоллигини таҳлил қилиш орқали биологик ёшингизни аниқлайди ва умр давомийлигини башорат қилишга қодир. Тест оғиздан олинган намуна асосида эпигенетик маълумотларни ўрганади, хусусан, ДНК метилацияси деб аталадиган молекуляр ўзгаришларни кузатади. Бу ўзгаришлар генларнинг қандай ишлашига таъсир қилади, аммо ДНКнинг таркибий қисмларини ўзгартирмайди.

CheekAge тестининг афзаллиги шундаки, у биологик ёш ва ҳаёт давомийлигини аниқлашда биринчи авлод тестларидан кўра аниқроқ. Бунга одамнинг ҳаёт тарзи, стресс даражаси ва соғлиғи ҳам таъсир қилади. Дастлаб қон таҳлили орқали амалга ошириладиган бу услуб, энди ёноқдан олинган намуна орқали ҳам бажарилади, бу эса тестни осонроқ ва ноинвазив қилади.

Тест нархи тахминан $250 бўлиб, натижалар 4-6 ҳафта ичида чиқади. Тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, ушбу тест инсоннинг ўлим хавфини прогноз қилишда жуда самарали. Метилация ўзгаришлари ҳаёт давомийлиги билан боғлиқ бўлган генлар ва жараёнларга ишора қилиши мумкин, бу эса тестнинг аниқлигини оширади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Tesla асосчиси Илон Маск икки эшикли ҳайдовчисиз "роботакси"ни намойиш этиб, унда саёҳат қилди.

Тадбиркорнинг айтишича, ушбу автомобилнинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2026 йилда бошланади. Ҳар бир автомобилнинг нархи 30 минг доллардан кам бўлади, фойдаланиш харажатлари эса бир миль учун 20 центни ташкил этади.

"Роботакси" сунъий интеллект томонидан бошқарилади ва симсиз ишлайдиган индуктив зарядлаш қурилмалари билан жиҳозланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хоn Saroy компанияси яна бир катта лойиҳасини тантанали равишда топширди! 🤩

💫 5-октябрь санасида Xon Saroy компанияси «Осеаn» лойиҳасидаги хонадонларни тантанали равишда ўз эгаларига топширди

«Осеаn» лойиҳасидан таниқли блогер Тимур Алихонов ҳам хонадон харид қилган ✨

🔥 Маросим қандай ўтганини видео лавҳа орқали кўришингиз мумкин!

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Индонезияда қимор учун боласини сотган эркак қўлга олинди

Индонезияда 36 ёшли эркак ўзининг 11 ойлик ўғлини қимор ўйинларига пул тикиш учун сотди. У боласини 800 долларга сотиб, пулни интернетдаги қимор ўйинлари учун ўз ҳисоб рақамига ўтказган. Эркак бу қарорни хотинидан яширинча қабул қилган.

Воқеа она ўз ўғли йўқолганини пайқаб, полицияга мурожаат қилганидан сўнг ошкор бўлган. Полиция бола йўқолиши ҳақидаги маълумотга асосланган ҳолда олиб борган тергов ишлари давомида, эркак боласини қарзларини тўлаш ва қимор ўйинларини давом эттириш учун сотганини тан олган.

Терговчилар боланинг сотиб олувчиси деб гумон қилинган шахсларни ҳам одам савдосида иштирок этганликда айблаб ҳибсга олишди.

Индонезия қонунчилигига кўра, бу каби одам савдоси ва болалар ҳуқуқларини поймол қилиш жинояти учун 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин. Ҳозирда тергов ишлари давом этяпти. Жамоатчилик орасида бу каби ҳолатларга қарши қатъий чоралар кўриш лозимлиги борасида фаол муҳокамалар ўтказиляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил Суриядаги Эрон элчихонаси яқинига зарба берди

Исроил армияси 8 октябрь куни тунда Дамашқдаги Эрон элчихонасига яқинига авиазарба берди. Бу ҳақда SANА хабар берди.

Сурия матбуотига кўра, нишон Дамашқ ғарбидаги “Мезза” маҳалласидаги турар жой биносига қаратилган. Эроннинг Суриядаги элчихонаси ҳужум содир бўлган жойга яқин жойлашга. Дастлабки маълумотларга асосан 7 киши ҳалок бўлган, улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Жароҳатланганлар сони 11 кишини ташкил этмоқда. Қутқарувчилар вайроналарни тозалашда давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкин. Исроил Сурияга босиб олинган Голан тепаликларидан зарба берган. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGS) ва “Ҳизбуллоҳ” етакчилари тез-тез борадиган бино нишонга олингани тахмин қилинмоқда.

Исроил мудофаа кучлари (IDF) ҳозирча зарбага изоҳ бермаган. The Syrian Observatory for Human Rights (SONR) қурбонлар сонини тўрт киши, ярадорларни эса 10 киши деб баҳоламоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

2025-yilda 10 ta metro bekatiga havo aylantirish vositalari olib kelinadi

Bu haqda “Debat Xoll”da bo‘lib o‘tayotgan press-konferensiyada “Toshkent metropoliteni” DUK Rejim xizmati boshlig‘i o‘rinbosari Abdutohir Abduqodirov ma’lum qildi.

✅Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

Alimoff

2024-йилги кимё соҳасидаги Нобел мукофоти оқсиллар бўйича олиб борган тадқиқотлари учун америкалик олим Девид Бейкер ҳамда британиялик олимлар Демис Хассабис ва Жон Жамперларга берилди.

🧠@nurbekaalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жеймс Уэбб телескопи уч марта такрорланган суперновани кузатди

Астрофизиклар Жеймс Уэбб космик телескопи ёрдамида фавқулодда ҳодисани аниқлашди — улар уч марта такрорланган катта юлдуз портлашини (суперновани) кузатишга муваффақ бўлишди. Оддий супернова портлаши одатда бир марта содир бўлади ва унинг яқин атрофдаги галактикаларга таъсири ўрганилади. Лекин бу ҳолатда олимлар бу ҳодисани уч бор такрорий кузатишга эришишди.

Бундай ҳодисанинг сабаби олимлар фикрича, йўлдаги галактикалар ўртасидаги гравитацион линзалардир. Гравитацион линза, асосан, йирик осмон жисмларининг атрофидаги нурларни йўналтириши туфайли юзага келади ва бу нурлар уланган вақтинча ёрқинлик кўринишига сабаб бўлади. Бу назарияга кўра, нурлар бир неча марта қайтган ва шу сабабли супернованинг такрорий портлашлари кузатилган.

Бу кашфиёт суперновалар ҳақидаги мавжуд тушунчаларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини англатади. Жеймс Уэбб телескопи олдиндан тахмин қилинган олам ҳудудларидаги кузатишларда бундай улкан ҳодисаларни яхшироқ аниқлаш ва тадқиқ қилиш имконини беряпти, бу эса астрономия оламида янги саволларни келтириб чиқариши мумкин.

Бу топилма коинотни тубдан тушунишда катта қадамлардан бири сифатида баҳоланяпти. Гравитацион линза ҳодисалари нафақат бизнинг коинот ҳақидаги тушунчаларимизни кенгайтирибгина қолмасдан, балки узоқ галактикалар ҳақидаги билимларимизни ҳам бойитади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Марказий банк UPay тўлов хизмати фаолиятини олти ойга чеклади. Компания эса бу қарордан норози

Ўзбекистон Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси «UPay» тўлов ташкилоти савдо белгисига эгалик қилувчи, Humans компаниясининг «шуъба корхонаси» ҳисобланган «Мароқанд» АЖ фаолиятини олти ой муддатга чеклабди.

Марказий банк ушбу қарор учун асос сифатида тақиқланган хизматлар (қимор ўйинлар) учун тўловларни амалга оширишга йўл қўйиб келганликни келтирган.

Бироқ, Humans регуляторнинг хатти-ҳаракатларини қонун ҳужжатлари меъёрларини бузган ҳолда амалга оширилган, шунингдек, «бозорни адолатли тартибга солиш тамойилларига зид ва бизнес юритиш учун жиддий тўсиқларни юзага келтирмоқда» деб ҳисоблаяпти.

Компания Марказий банк улардан ўтказган амалиётлари бўйича ҳеч қандай маълумот сўрамаганини ва «Мароқанд» АЖнинг қандайдир ҳуқуқбузарликларини кўрсатмасдан қарор қабул қилганини қайд этган. Энг қизиғи, компанияни ўзи фаолияти чекланганини ОАВ лар орқали билибди🤣

Аслида, қонунга мувофиқ, Марказий Банкдан аввало қоидабузарликни бартараф этиш талаби билан кўрсатма келиши лозим эди. Агар 10 кун ичида тўлов тизими бу талабларни бажармаса, шундагина чоралар кўриларди.

Humans Companies АЖ директори Владимир Добринин

«Бундай ноқонуний ҳаракатлар адолатли тартибга солиш тамойилларига путур етказади ва молия сектори барқарорлиги, ҳамда мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигига жиддий хавфларни туғдиради. Ҳозирги пайтда Humans жамоаси ва „Мароқанд“ АЖ сервисни тиклаш учун янги техник ечим устида фаол иш олиб бормоқда»

— дея таъкидлади.

Агар ушбу кейсда Марказий Банк ростдан ҳам уларни огоҳлантирмасдан чеклаб қўйган бўлса, бу "Бу ерда ғалати ишлар бўляпти" туркумига кириб қоладиган холат экан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Умуман янгича форматдаги учрашув

Янги форматда ташкил этилган сиёсий партиялар ва сайловчилар учрашувида эътиборимни тортган бир жиҳат — спикерлар умуман қоғозга қарамагани бўлди. Аудиторияга қўрқмасдан, дадил туриб гапирди, конкрет жавоблар берди.

Партия раислари энди 300-400 одам ичига кириб келяпти, авваллари ёзиб берилганини ўқиб бергандай эмас, балки суҳбатни ўзида ҳис қилган ҳолда партия дастури ва сайловчиларнинг саволига жавоб беряпти. Улар масъулиятни ҳис қилишяпти чамам.

Умуман олганда менга бу формат ёқди.

#saylov24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Электромобиллар ҳозир ўтиш даврида. Биз улар ҳақида гапираётганимизда, маълумот бераётганимизда максимал эҳтиёт бўламиз.

Қўштирноқ подкастда шу мавзуда Илҳом Ашуров булан суҳбат бўлибди. Электромобили борлар ёки олмочи бўлиб юрганлар учун зўр подкаст.

🔗https://youtu.be/cn6OPp8ZV14

Читать полностью…
Подписаться на канал