Интеллектни ошириш ва дунёга бошқача назар билан қарай бошлашнинг ягона усули бу — мутолаа.
Китоб ўқишга вақт йўқми?
Унда илм-фан оламидаги сўнгги тадқиқотлар, Ўзбекистонда юз бераётган ижтимоий ҳодисаларга муносабат ва шахсий кузатишлар ҳақидаги каналга обуна бўлинг👇
@safarblog
2024-йилги Тиббиёт соҳасидаги Нобел мукофотига Виктор Амброс ва Гари Равканлар сазовор бўлишди.
Улар бу мукофотга микро РНКни кашф этганлиги ва унинг ген бошқарувидаги аҳамиятли ролини аниқлаганликлари учун сазовор бўлишди.
🧠@nurbekalimov
Нобел мукофоти совриндори Тошкентга келмоқда
Бу мен бугун эшитган янгиликларим ичида энг яхшиси бўлди, чунки илм-фан соҳасида катта ишлар қилиб, тарихда қоладиган инсон билан учрашиш мен учун ҳам ҳаётимдаги тарихий кун ҳисобланади.
“Янги Ўзбекистон” университети томонидан Заковат клуби ҳамкорлигида франциялик машҳур иқтисодчи, Нобел мукофоти совриндори Жан Тироль томонидан 14 октябрь куни очиқ маъруза ташкил этилаётган экан.
Маъруза ҳам Ўзбекистон учун жуда долзарб ва қизиқ мавзуда экан. Тироль монополияларни тартибга солиш ва халқ фаровонлигига эришиш борасида кўп йиллик изланишлар олиб борган ва айнан ушбу соҳалар ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Нобел мукофотига лойиқ кўрилган.
Мени кузатаётган ёшларга тавсиям, бу каби имкониятлар ҳар доим ҳам бўлавермайди ва ундан максимал фойдаланиш керак. Қатнашинг, тингланг, сўранг, ўз фикрларингизни билдиринг ва ўрганинг.
🧠@nurbekalimov
Маскнинг X платформаси Бразилиядаги блокировкадан чиқолмаяпти
Илон Маскка тегишли X (собиқ Twitter) компаниясининг ҳуқуқий жамоаси томонидан 5 млн долларлик жарима пуллари нотўғри банк ҳисоб рақамига ўтказилгани сабабли, платформа Бразилия Олий суди томонидан блокланган ҳолда қоляпти.
Жарима, аввало, X’нинг Бразилиядаги мажбуриятларини бажармаганлиги учун тайинланган эди. Платформа нафақат хейт спич ва фейк маълумотларга қарши курашиш бўйича етарли чора кўрмаган, балки мамлакатда юридик вакил тайинлаш бўйича талабларни ҳам бажармаган.
Олий суд судьяси Александр де Мораес мазкур жаримани тўғри банк ҳисоб рақамига ўтказилишини талаб қиляпти, шундан кейингина платформанинг блокировкаси олиб ташланиши мумкин. Ҳозирча, Twitter жамоаси ўтказилган маблағларнинг тўғри эканлигини даъво қилса-да, суднинг бу масала бўйича сўнгги қарори ҳал қилинмаган.
Маск жараён давомида Бразилия судини танқид қилган, унинг айрим талабларини “цензура” деб атаган. Шунингдек, у бразилиялик судьяларнинг талабларини бошқа судьяларга ҳам танқид қилиш орқали сўнгги йилларда мамлакатда кескин қарама-қаршиликларни келтириб чиқарган Жаир Болсонаро даврини ёқлаб чиққан. Маск ва унинг платформаси Бразилия ҳукумати билан яқинда муносабатларни яхшилашга ҳаракат қиляпти, лекин жараён узоқ давом этиши мумкин.
🧠@nurbekalimov
ЖССТ болалар мобил телефонлардан кўп фойдаланишининг олдини олишга чақирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинда болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини чеклашни қонунан тартибга солишга чақирди.
Бу чақириқнинг сабаби — ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар болаларнинг руҳий саломатлигига сезиларли салбий таъсир кўрсатиши. Тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, узоқ муддатли экран вақти болаларнинг диққатини тўплаш қобилиятини пасайтиради, уларни ижтимоий алоқалардан узоқлаштиради ва турли руҳий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Айниқса, ижтимоий тармоқлар ва онлайн ўйинлар орқали келадиган психологик босим ва мундарижалар болаларнинг эҳтирослилик даражасини оширади, уларни ёлғизлик ёки тушкунлик ҳолатига тушириши мумкин. Шунингдек, онлайн макондаги зўравонлик ҳолатлари ва кибербуллинг болаларни жиддий равишда жабрлантириши мумкин.
Шу сабабли, ЖССТ болаларнинг мобил телефонлар ва планшетлардан фойдаланиш вақтини чеклашни муҳим деб ҳисоблайди ва ота-оналарга бу масалада диққатли бўлишни тавсия қилади. Ташкилот телефонлардан тўғри фойдаланиш бўйича чекловлар жорий этилиши кераклигини таъкидлаб, болаларнинг соғлом ижтимоий ва руҳий ривожланишига ёрдам бериши мумкин бўлган қонунлар таклиф қиляпти.
Манбаларга кўра, болалар ўртача 2 соатдан ортиқ вақтни мобил қурилмалар билан ўтказмасликлари тавсия этилади.
🧠@nurbekalimov
Наманганда Робахон Махмудова бошчилигида учрашув бўлиб ўтди
Сайлов жараёнида фуқароларни жалб қилиш мақсадида Наманган вилоятида "Адолат" социал-демократик партияси етакчиси Робохон Махмудова бошчилигида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда партия замонавий иқтисодий стратегияларни ишлаб чиқишга, иш ўринларини яратишга ва фуқароларнинг иқтисодий фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратганини таъкидлади.
Тадбир давомида сайловчилар, партия номзодлари билан мулоқот қилиб, ўз фикр ва таклифларини билдирибди.
Партия тарғибот ишлари давом этмоқда. Сайловгача тинчишмаяпти. Сайловдан кейин ҳам шундай бўлсин-да.
#saylov24
@nurbekalimov
Siyratga emas, suratga e'tibor qilyapmiz...!
Россия ҳудудларида ядровий зарба эҳтимолига тайёргарлик машғулотлари ўтказилди
Россиянинг бир қатор ҳудудларида ядровий ва кимёвий ифлосланиш оқибатларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли машғулотлар ўтказилди. Анапа, Уляновск, Когалим, Бузулук ва Снежинск шаҳарларида ўтказилган машғулотларда “душман инфратузилма объектларига ядровий зарба бериш” бўйича сценарийлар синовдан ўтказилди.
Машғулотларнинг мақсади ядровий ҳужум ва унинг оқибатларига тайёргарлик кўриш бўлиб, бундай тадбирлар Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинликнинг кучайиши фонида алоҳида аҳамият касб этяпти. Яқинда мамлакатда оммавий огоҳлантириш тизимлари ҳам кенг миқёсда текширувдан ўтказилгани ушбу машғулотларнинг аҳамиятини янада оширди.
Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин ядровий доктринага ўзгартириш киритишни таклиф қилди, бу эса ядровий зарба бўйича янги машғулотларнинг бошланишига сабаб бўлди. Машғулотлар Ғарб давлатларининг таҳдидларига жавоб сифатида ташкил этилгани айтиляпти.
🧠@nurbekalimov
“Биринчи эгарлар, узангининг кашф этилиши ҳам бевосита бизнинг ҳудуд билан боғлиқ. Узанги нимани ўзгартирди? деган савол туғилади. Гап шундаки, аввал отлар узангисиз бўлган. Бу ҳаракатланишда ноқулайлик уйғотган. Узангини кашф этилиши билан от устида жанг қилиши ва турли ҳатти-ҳаркатларни амалга ошириш осонлашди”.
Аҳрор Азизов
Инсон қадимдан ҳайвонлар билан турли шаклда алоқада бўлган — дастлаб уларни овлаган, сўнг хонакилаштирган. Бугунги кунда эса инсонлар фақатгина бу ишлар билан чекланмай, ёввойи табиатни асрашга ҳам ҳаракат қилади. Бу жараёнда тарихан ҳайвонлар билан боғлиқ турли қарашлар шаклланган — уларни тотем ҳайвон деб билишган, уларни боқиш ёки овлаш билан боғлиқ турли урф-одатлар шаклланган. Мана шу каби урф-одат ва қарашлар ўзбек халқида қай даражада сақлангани, уларнинг тарихи борасида этнограф олим Аҳрор Азизов билан суҳбат қурилди.
👉 https://youtu.be/8GhyghM8Pi8
Ким Чен Ин ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилди: “Ҳеч кимга раҳм қилмаймиз”
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз чиқишида АҚШ ва Жанубий Кореяга нисбатан жиддий таҳдид билан чиқди. Унинг таъкидлашича, агар душманлар Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) суверенитетига қарши куч ишлатишга уринсалар, ядро қуроли ишга туширилади. Бу ҳолатда ҳеч кимга раҳм қилинмайди.
Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий иттифоқи минтақадаги хавфсизликка таҳдид солаётганини таъкидлаб, бундай вазиятга қарши Шимолий Корея барча зарур чораларни кўришга тайёр эканлигини билдирди. Унинг фикрича, агар душманлар ушбу иттифоққа таяниб, КХДР суверенитетига куч билан аралашишга ҳаракат қилсалар, мамлакат ўзини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишни ўйламасдан амалга оширади.
Бу билан Ким Чен Ин халқаро жамоатчиликка ва минтақадаги давлатларга Шимолий Кореянинг ҳарбий қудрати ва ядро қуролларидан фойдаланиш учун қатъийлик борлигини яна бир бор эслатди. Шимолий Корея етакчиси ўз мамлакатининг ҳимояга тайёрлигини ва ташқи таҳдидларга нисбатан босим остида қолмаслигини кўрсатмоқда.
Бу таҳдидлар халқаро муносабатларда жиддий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкинлиги борасида хавотирлар кучайяпти. Хусусан, ядро қуролларидан фойдаланиш имконияти жаҳон ҳамжамиятини янада жиддий мулоҳазаларга ундайди.
🧠@nurbekalimov
4 октябрь куни "Дебат Холл" да бўлиб ўтадиган сайловолди дебатларни қаерда томоша қилиш мумкин?
Жонли эфирда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасига аъзо телеканаллар – "Менинг юртим", "Ренессанс", "Севимли", "Зўр ТВ" ва "Uzreport" – ўзбек тилида, шунингдек, "Дунё бўйлаб" (рус тилида), "Foreign languages" (инглиз тилида) телеканалларида ва "Дебат Холл" Telegram каналида кўришингиз мумкин.
Сизни қизиқтирган саволлар ва уларга жавобларни тингланг ҳамда жамиятимиз келажаги учун изоҳларда ўз фикрингизни билдиришни унутманг! Бу жараёнда ўз овозингиз ва иштирокингиз бўлсин!
✅Обуна бўлинг / Подписывайтесь /Subscribe
"Тамерлано" операси ҳақида
Tamerlano — бу машҳур композитори Георг Фридрих Гендель томонидан 1724 йилда яратилган опера бўлиб, унинг сюжети тарихий шахс Амир Темурга бағишланган. Операнинг матни Франческо Сальвиатининг либреттосига асосланган, у ўз навбатида, франциялик драматург Жан Расиннинг “Боязид” асаридан илҳомланган.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам ўз саҳифасида "Бу Ғарбий Европа мусиқа санъатининг Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темурга бағишланган дурдона асари. Бу премера биз учун ўтмиш ва бугунни боғлайдиган муҳим маданий воқеадир." - деб айтиб ўтди.
Дархақиқат, ушбу операдаги асосий сюжет Амир Темурнинг Усмонли султони Боязид I устидан қозонган ғалабаси атрофида айланади. 1402 йилда рўй берган Анқара жангида Темур Боязидни мағлуб қилиб, уни асирга олади. Опера Боязиднинг фожиали тақдири, унинг шаъни ва оиласини ҳимоя қилишга интилиши, ҳамда Амир Темурнинг кучли ва мағрур шахсияти билан боғлиқ воқеаларни саҳнада намоён этади.
"Тамерлано" операси илк бор 1724 йил 31 октябрда Лондон шаҳридаги Ковент-Гарден театрда намойиш этилган.
2 октябрь куни эса Амир Темурнинг ўз ватанида, яъни Ўзбекистонда, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида “Тамерлано” операсининг режиссёр Стефано Пода талқинидаги премьераси бўлиб ўтди.
🧠@nurbekalimov
Сунъий интеллект устидан назорат йўқолиши мумкин — Билл Гейтс нимадан хавотирланяпти?
Билл Гейтс сунъий интеллект борасидаги учта асосий хавотирини билдирди. Унинг фикрига кўра, келажакда сунъий интеллект инсон назоратидан чиқиб кетиши мумкин. Бугунги кунда AI турли соҳаларда катта ютуқларга эришган бўлса-да, Гейтс келажакда бу технологиянинг салбий оқибатлари ҳақида кўплаб саволлар борлигини таъкидлайди.
Унинг биринчи қўрқуви — сунъий интеллект назоратдан чиқиб кетиши мумкинлиги. Технология қанчалик ривожланса, унинг ишлаш механизмларини тушуниш ва назорат қилиш шунчалик қийинлашади. Агар AI тўғри бошқарилмаса, у инсонлар томонидан бериладиган кўрсатмаларга бўйсунмай, мустақил қарорлар қабул қилиши мумкин. Бу эса AI хавфли бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.
Иккинчи хавотир — сунъий интеллектдан нотўғри мақсадларда фойдаланиш эҳтимоли. AI билан боғлиқ ютуқлар жамият учун катта фойда келтираётган бўлса-да, агар бу технологиянинг қўлланиши жиноятчилар, террорчи гуруҳлар ёки ёвуз нияти бўлган инсонлар қўлига тушса, унинг салбий таъсирлари жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Масалан, у ёрдамида ёлғон маълумотлар тарқатиш, киберҳужумлар уюштириш ёки махфий маълумотларни ўғирлаш мумкин.
Учинчи қўрқув — шахсий маълумотлар ва махфийликнинг бузилиши. AI жуда катта миқдордаги маълумотларни қайта ишлайди, шу жумладан, шахсий маълумотларни ҳам. Агар бундай технологиялар нотўғри қўлланса, инсонларнинг шахсий ҳаёти ва маълумотлари хавф остида қолиши мумкин. AI орқали шахсий маълумотлар бузилишига олиб келувчи киберҳужумлар сони ортиши мумкин.
Билл Гейтсга кўра, бу хавотирлар сунъий интеллект ривожига тўсқинлик қилишга эмас, балки уни тўғри бошқариш ва хавфсизлик чораларини кучайтиришга қаратилган бўлиши керак. Шунингдек, сунъий интеллект ривожланиши жараёнида энергетика сарфларининг ошиб кетаётгани Гейтсни унчалик ташвишлантирмаяпти. Унинг фикрича, энергия харажатлари эмас, ёмон қўллардаги сунъий интеллект катта хавф туғдириши мумкин.
🧠@nurbekalimov
Кўрган одамингиз ҳақида маълумот берадиган кўзойнак яратилибди
Гарвард талабалари томонидан яратилган замонавий дастур ақлли кўзойнаклар орқали кўз олдимизда турган одамларни танишга ёрдам беради. Бунда уларнинг исм-фамилияси, интернетдаги суратлари, касби, резюмеси ва ҳатто телефон рақами ҳам кўрсатилади.
Дастур шундай ишлайди: кўзойнакдаги камера оломон ичидаги инсон юзини аниқлаб, уни PimEyes ёки FaceCheck каби юз танийдиган тизимлар орқали текширади. Кейин эса нейротармоқлар интернетдан ҳар қандай маълумотларни тезкор равишда топиб беради — касби, манзили ва ҳатто шахсий маълумотларигача.
АҚШдаги ижтимоий суғурта рақамини (SSN) ҳам аниқлаш мумкин. Бу рақам орқали кимнингдир шахсий маълумотларини ўғирлаб, кредит расмийлаштириш ёки банк ҳисобларига кириш имконияти бор.
Код ҳали ошкор этилмаган, аммо энг қўрқинчлиси бундай деанонизация ҳозир кўчаларда ҳақиқатга айлангани бўляпти.
Баъзида кўчада кимдир билан кўришиб қолиб, сени таниб кўришятган ўша одамни блин кимиди шу брат дебқоласану ичингда, ташингда ҳа раҳмат ўзиз тузумисиз деб турсангам, шу ҳолатгаям асқотқоларкан😁
🧠@nurbekalimov
Рассомдан завод директоригача: ЎзЛиДеП депутатликка кимларни номзод сифатида кўрсатмоқда?
Партиялар ўз номзодларини халққа танитишни бошлади. Сиз кўриб турган видеода марказлашган ўнг партия — ЎзЛиДеП номзодлари. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ҳисобланган бу партия номзодлари орасида рассомдан завод директоригача бор.
Ҳозирги пайтда давлат сиёсатига қизиқмаслик бу ўз тақдиринга, оиланг, фарзандларинг тақдирига қизиқмасликдай гап. Шунчун партиялар кимларни депутатликка лойиқ кўраётгани билан қизиқилар. Бахтиларга силар учун ўзлари шунақа видеолар қилиб, таништиряпти.
Энди ўртоқлар, сайловларда фаол иштирок этинг, сайлов жараёнларига қизиқинг!
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Безоснинг кун бошлаш одати: нима учун эрталабки соатлик юриш унумдорликни оширади?
Жефф Безос, дунёдаги энг бой одамлардан бири, эрталабни жуда оддий, лекин таъсирли одат билан бошлайди — телефонсиз соатлик юриш. У кунни бир зумда ишга шўнғимасдан, балки аста-секин бошлашга ишонади. Унинг қоидасига кўра, эрталабки сукунат ва тоза ҳаво ақлни очиб, тўғри қарорлар қабул қилишни осонлаштиради.
Бу қоида ҳозирда нейробиологлар томонидан тасдиқланган — кунни секин ва осон бошлаш мияни уйғотишга ёрдам беради. Ишга шошилмасдан ёндашиш янгича қарашларни шакллантириш ва самарали қарорлар қабул қилиш учун замин яратади.
Лекин бу усул фақат 8 соатлик соғлом уйқудан сўнггина ишлайди. Безос ўзига етказадиган уйқу сони муҳим эканлигини таъкидлайди, чунки бу унга энергия ва руҳий куч-қувват беради. Унинг фикрига кўра, соғлом уйқу инсонга камида муҳим қарорларни сифатли қабул қилишда ёрдам беради, ҳаддан ташқари кўп қарор қабул қилиш эса ҳар доим унумли эмас.
Бу одат ҳар бир инсон учун керакли бўлиб, тана ва миянинг тўлиқ тикланиши ва иш самарадорлигини оширишни таъминлайди, дейилади манбаларда.
🧠@nurbekalimov
Ўтган бир йил ичида ЙТҲ оқибатида 2282 та ўлим ҳолати кузатилди
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда 10 мингта йўл транспорт ҳодисаси юз берган. 2282 та ўлим ҳолати кузатилган. Улардан 263 таси болаларни ташкил этади.
"Адолат" социал демократик партияси бу рақамларни камайтириш мақсадида йўл ҳаракатини бузган ҳайдовчилар учун жазони кучайтиришни таклиф қилмоқда.
Партия таклифида маст ҳолда машина бошқарган ёки оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳайдовчилар умрбод ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши ҳамда қоидаларни кўп бузган ҳайдовчиларнинг суғурта тўловини ошириш кўзда тутилган.
Назаримда белгиланган жазоларни кучайтириш вақти келди.
#saylov24
@nurbekalimov
Хизбуллоҳ етакчиси Насруллоҳнинг эҳтимолий вориси Исроил ҳужумида ҳалок бўлди
Исроил томонидан Ливаннинг Бaйрут шаҳрига қилинган ҳаво ҳужуми натижасида Хизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг вориси сифатида кўрилаётган Ҳошим Сафиюддин ҳалок бўлди.
Ҳужум Байрутнинг Доҳийя туманидаги Хизбуллоҳнинг қўмондонлик марказларига қаратилган бўлиб, бир қатор дала қўмондонлари ҳамда Эрон ислом инқилоби гвардияси офицерлари ҳам қурбон бўлган.
Сафиюддин Хизбуллоҳнинг Ижроия кенгаши раҳбари бўлиб, унинг оилавий алоқалари ҳам кучли эди, у генерал Қосим Сулаймонийнинг қайнотасидан бири бўлган. Ҳужум вақтида у ва бошқа қўмондонлар бир ерости бункерида бўлганлиги айтилади. Ҳужумдан кейин Хизбуллоҳнинг “жавоби” Исроилнинг шимолий ҳудудларига қаратилди, айниқса, Хайфа ва Галилея минтақаларига ракеталар ёғдирилди.
Ливан расмийларининг маълумотларига кўра, бомбардимон қилинган ҳудудларда қутқарув ишлари қийин кечяпти, чунки ҳужумлар чўкиш хавфи остидаги ерларга қаратилган ва бу қурбонлар сонини аниқлашни қийинлаштирган. Бу ҳодиса Хизбуллоҳнинг ишончли раҳбарларидан бири бўлган Сафиюддиннинг вафоти ортидан гуруҳнинг кейинги раҳбариятини ноаниқ вазиятга солиб қўйди.
🧠@nurbekalimov
Бугунги кунда, айниқса, бизнинг диёрларда Жон Рокфеллер исмини эшитган аксар одамлар шайтонлаб қолишади)
Миллиардер, нефт магнати, масон, дунёни бошқарган сатанист, қора кучларнинг қўмондони ва дўзахга ёқилғи бўлувчи ёқилғифуруш...
Аслидачи? "У ким эди?" деб номланган лойиҳамизнинг бугунги қаҳрамони Жон Рокфеллер. Кўрворадиган ери🫡
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Видеони тўлиқ кўриш👉https://www.youtube.com/watch?v=FbUvI5OxYZo&ab_channel=Alimoff
Опера асрлар давомида ривожланиб келган санъат тури бўлиб, у жамиятнинг маданий ва тарихий меросини асраб-авайлайди. Опера орқали турли даврлар ва халқларнинг дунёқарашлари, қадриятлари ва анъаналари сақланиб қолади.
У мусиқа, драма, шеърият ва рақсни уйғунликда бирлаштиради. Опера мухлисларга юксак бадиий ва эстетик ҳузур бахш этади. Овоз ва мусиқанинг биргаликда яратган таъсирчанлиги инсон қалбига чуқур таъсир қилади. Опера инсонга ҳис-туйғуларини чуқурроқ ҳис қилиш ва уларни бошқаришга ёрдам беради.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева куни кеча юртимизда машҳур “Тамерлано” операси премьерасини эълон қилганди.
Ушбу асар премьераси куни саҳна ортидан нималар бўлди? Премьера кунидан ноёб кадрлар эълон қилинди.
🧠@nurbekalimov
Ёшлар орасидаги янги тренд: Жанубий Корея ва Хитойда ҳафтада бир марта витаминли капельница олиш оммалашди
Жанубий Корея ва Хитойда ёшлар ўртасида янги бир тренд шиддат билан тарқалаётгани кузатиляпти — ҳар ҳафта витаминли капельница олиш. Бу хизмат, асосан, ишда чарчаган, тез-тез стрессга тушаётган ва фаол ҳаёт тарзини олиб бораётган ёшлар учун мўлжалланган.
Уларнинг мақсади жисмоний ва руҳий кучни тиклаш, ёшариш ва тезроқ ишга қайтишдан иборат. Витаминли капельницаларнинг таркибида турли витаминлар, минераллар ва ҳатто чеснок соки ҳам бўлиши мумкин. Клиентлар бу восита орқали куч-қувватга тўлиб, ўзларини тетик ҳис қилишларига умид қилишади.
Бу тренд зумерлар орасида айниқса оммалашиб боряпти. Улар учун тезкор натижага эришиш ва иш фаоллигига қайтиш жуда муҳим. Баъзи ёшлар ҳафтасига бир марта капельница олишни одатга айлантиришган.
Шифокорлар эса бу тенденция ҳақида жиддий огоҳлантиришлар беришяпти. Уларнинг айтишича, бундай қўшимчаларнинг доимий равишда қўлланиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, С витамини меъёридан ортиқ бўлса, буйракларда тош пайдо бўлиши, А витамини эса ички аъзолар фаолиятини бузиши мумкин. Бундан ташқари, юқори дозада бериладиган магний ва калийнинг ортиқча миқдори юрак аритмиясига ва бошқа жиддий касалликларга олиб келиши мумкин.
Шунингдек, капельницалар орқали инфекция тушириш, томирларга зарар етказиш хавфи бор. Кўплаб ёшлар учун бу омиллар унчалик аҳамиятли эмас, чунки улар тезкор натижани афзал кўришади. Ҳарқалай, шифокорлар бу каби “тез ёшариш” воситаларини эҳтиёткорлик билан ва фақат тиббий кўрсатмалар бўйича қўллашни маслаҳат беришади.
Бу тенденция кўплаб ёшлар учун тез ёшаришни ва фаолликни қайтаришни ваъда қилаётгани учун, келажакда янада оммалашиши мумкин. Аммо бу жараёнларни назоратсиз қўллашнинг жиддий салбий оқибатлари ҳам борлигини унутмаслик керак.
🧠@nurbekalimov
👀 Ҳеч кимга кутилмаганда пайдо бўладиган харажат ёқмайди. Айниқса дам олиш куни, уйда ёнбошлаб дам олиб ётганингда харажат чиқиб турсами? Чўнтакда эса пул йўқ, ойликкача ҳали вақт бор. Буни муаммо деса бўлади.
👍 Лекин, TBC Bank буни ҳам йўлини топибди. Банк кутилмаганда пайдо бўлиб қоладиган харажатлар учун 100 млн сўмгача кредит бераяпти экан. Энг муҳими илова орқали буни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин экан. Ҳеч қанақа ортиқча ҳужжат, таниш-билиш ёки навбатларда туриш шарт эмас, шунчаки банк иловасини юклаб олинг ва керакли миқдордаги пулни картангизга тушириб олинг.
Батафсил маълумот.
Бу суратдаги братни исми Соломон Герцфельд
Туркистондаги йирик сармоядорлардан бири, адвокат ва журналист бўлган. Миллати – бухоро яҳудийларидан. Швейцарияда Берн университетининг юридик факультетини тамомлаган.
36 ёшида Туркистон Мухторияти ҳукуматининг биринчи таркибида молия вазири бўлган. Миллий Мажлис аъзоси. Кейинчалик молия вазири лавозимини Ислом Шоахмедовга топширган.
Мухторият ҳукумати ағдарилганда қизил гвардиячилар томонидан Қўқонда 1918 йил 20 февралда қўлга олинган ва отиб ташланган.
🧠@nurbekalimov
Шерзодхон Қудратхўжа: Демократик сайловларни дебатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди
“Дебат Холл” медиа марказида “Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш” мавзусида навбатдаги теледебат бошланади.
Кириш сўзида Миллий медиа бирлашмаси раиси Проф. Др. Шерзодхон Қудратхўжа шундай деди:
— 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлик сайловлари учун теледебатлар жуда муҳим баҳс-мунозара майдонидир. Эркин, демократик сайловларни дебатларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ўтган теледебатда сиёсий партияларнинг раисларини таклиф қилдик ва бош мавзу сифатида одамлар учун муҳим бўлган ижтимоий-иқтисодий йўналишларни таҳлил қилган эдик. Бугун эса ҳар қандай давлатнинг асосини белгилаб берувчи – Давлат бошқарувини такомиллаштириш ва қонун устуворлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қиламиз. Зеро, инсон манфаатларини таъминлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, орзу-интилишларини рўёбга чиқариш ҳамиша бирламчи вазифа ва мақсад бўлиши керак.
Жаҳонгир Отажоновнинг қилиғи ҳақида
Куни кеча тармоқларда оғиз билан қўшиқчи Жаҳонгир Отажоновнинг машинада 195 км/соат тезликда юргани, бу ҳолатни ўзи видеога олиб, ўзи тармоққаа жойлаганини кўрдик.
Албатта яхши қўшиқчи бу яхши одам ҳам дегани эмас. Қоидабузарлик пропагандаси билан шуғилланувчи селебритилар бугунги кунда юртимизда жуда кўп. Олимпиада чемпиони дейсанми, қўшиқчими, вайнерми фарқи йўқ. Турли ҳили бор.
Отажонов штраф тўлаётганидаги видеони ҳам кўрдим, у билади что нари борса 3-4 млн сўм штраф солишади холос. Бошқа қаттиқроқ жазони ўзи йўқ. Шу сабабли ҳамма бемалол. Ўшалар видеога олаётганда, буни тармоққа жойлаётганда "кипишь" бўлиб кетишини билмайди деб ўйлайсизларми? Нет канешна. Жуда яхши билишади. Бу шунчаки эффектив ва арзон пиар реклама. Бир кун тўлиқ инфомайдонни эгаллаш бугу жуда қиммат туради. Лекин машнақа арзон йўллари ҳам бор бизда.
Ўша Жаҳонгирни издевательствосига чидаб турган Гаишник браттиям раҳбарлари бор. Давлат хизматчиси уларам, лекин у 3-4 млн штраф солишдан бошқа нарса қила олмайди қонун билан.
Ушбу қонунлар шунчаки пули бор одамлар учун эркалик қилиш майдони бўлиб қолди. Нега шунақа тезликни, қоидабузарликни тарғиб қилувчиларга, мунтазам қоида бузувчиларга кескинроқ чоралар йўқ? Ёки кимнидир боласини миясини қатиғини асфальтга ишқаб ташлашларини кутиш керакми?
Тўғриси, тармоқларда бу ҳақда гапириб, ёзиб чарчадик. Бунақаларни умрбодга хайдовчиликдан маҳрум қилиб, йўлларни тозалаш керак.
Майли спортчида энди дедик биттасига, лекин интеллигенция вакиллари, тем более кўпчилик ҳурмат қиладиган Севара Назарҳон (радарлардан нолиганди, тезлик чегараланганидан ҳам) Жаҳонгир Отажонов кабилар ҳам шундай қилиб турса. Бу халқни болаларини йўллардаги автотеррористлардан ким қутқаради? Ислоҳотга энг мухтож соҳалардан бири шу.
🧠@nurbekalimov
🔥 4-oktabr kuni “Debat Xoll”da 2024-yilgi saylovlar taqdirini o’zgartirishi mumkin bo’lgan voqea sodir bo’ladi!
Deputatlikka nomzodlar g’oyalar va strategiyalar kurashida to’qnash keladi, ular yangi O’zbekistonning kelajagi bo’yicha o’z takliflarini taqdim etishadi. Ular orasida sizni munosib nomzodligiga ishontira oladigani kim bo’ladi?
Bu oddiy debatlar emas — bu har birimizning hayotimizga ta’sir qiluvchi qarorlar qanday shakllanayotganini ko’rish uchun imkoniyat. Siz ushbu tarixiy lahzaning bir qismi bo’lishga tayyormisiz?
Bunday imkoniyatni qo’ldan boy bermang!
4-oktabr, 17:00, “Debat Xoll”, jonli efir!
✅Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe
Соф ўнг партия «Миллий тикланиш» ҳеч кимдан кўчирирмаган ҳолда креатив ва миллий қадриятларни муҳофаза қилишга қаратилган тарғибот видеосини ишлабди.
Роликни кўрган одам абсолютно ўзбеклигидан фахрланади. Минде опқараганда бу партия ўз дастури ва умуман идеологиясига мос ҳаракат қиладиган ягона партия. Миллий тикланиш ўз ғояларига содиқ ҳолда ҳамиша ўнг қарашлар тарафдори бўлиб келган.
Ролик охирида видео ўзимизики, деган гап етишмабди холос😎
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Mobiuzнинг “Керакли” тарифлари сиз ва яқинларингизга керак бўлган барча қулайликларни ўз ичига олган!
“Керакли 70”: чексиз қўнғироқлар, 100 000 МБ, 7 000 та SMS, бонусга 3 ой давомида ҳар ой 100 000 МБ тунги интернет.
“Керакли 55”: чексиз қўнғироқлар, 55 000 МБ, 5 500 та SMS, бонусга 3 ой давомида ҳар ой 55 000 МБ тунги интернет.
“Керакли 45”: 3 000 дақиқа, 30 000 МБ, 3 000 та СМС, бонусга 3 ой давомида ҳар ой 30 000 МБ тунги интернет, дақиқалар ва SMSларни мегабайтларга бепул алмаштириш имконияти.
“Керакли 45”, “Каракли 55”, “Каракли 70”нинг барча янги абонентлари автоматик равишда BYD Song Plus Champion автомобилларидан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритадилар.
Батафсил
Telegram | Instagram | Youtube | Mobiuz иловаси
Реклама
Шу кунларда Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева тадбирнинг илк кунидан видеони ўз саҳифасига жойлади.
Ўзи умуман креатив иқтисодиёт деган термин янги гап. У бизга нималар бериши мумкин? Креатив иқтисодиёт инсонларнинг ижодий салоҳиятини очишга, уларни илҳомлантиришга ва ўз ғояларини амалга ошириш имконини беришга кўмаклашади.
Маданият, дизайн, реклама, кино, мусиқа, IT ва бошқа соҳаларда иш ўринлари яратилади. Бу соҳалар турли хил касбларда ишлайдиган одамларга янги имкониятлар тақдим этади.
Креатив маҳсулотлар ва маданий мерос туризмнинг ҳам ўсишига ёрдам беради. Ўзига хос дизайнлар, маҳаллий анъаналар, санъат ва маданият орқали туризм жозибадорроқ бўлади.
Креатив иқтисодиёт одамларнинг ўзаро ҳамкорлигини оширади, турли маданиятлар, анъаналар ва ғояларни қадрлашга имкон беради. Бу жамиятнинг турли хиллигини қўллаб-қувватлайди.
#WCCE2024
Креатив иқтисодиёт (creative economy) — бу иқтисодиётнинг бир қисми бўлиб, инсонларнинг ижодий салоҳияти, ғоялари, билимлари ва креатив имкониятларини иқтисодий қийматга айлантириш жараёнини ифодалайди. Бу иқтисодиётнинг асосий манбаи сифатида инновациялар, санъат, дизайн, адабиёт, мусиқа, кино, ахборот технологиялари ва маданий маҳсулотлар кўрилади.
Бу иқтисодиёт мамлакатларга юқори қўшилган қиймат яратиш, янги иш ўринлари яратиш ва рақобатбардошликни оширишга имкон беради.
Так вот, бугун Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон конференцияси бошланди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, 80дан ортиқ мамлакатдан 2000дан зиёд иштирокчи креатив соҳалар келажагини муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик бўйича янги имкониятлар яратиш учун бир жойга жам бўлган.
🧠@nurbekalimov