Ишдан ташқари вақтдаги қўнғироқ ва чатлар руҳий соғлиққа хавф туғдириши мумкин экан
Олимларнинг яқинда олиб борган тадқиқотлари шунга аниқлик киритдики, ишдан кейинги қўнғироқлар ва ишчи чатлардаги суҳбатлар инсоннинг руҳий соғлиғига жиддий таъсир кўрсатади ва ишдан бўш вақтларини назорат қилиш имкониятини камайтиради.
Иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги чегараларнинг йўқолиши натижасида одам ўз шахсий ишларига эътибор қарата олмай, бундай шароитда доимий психик босимга дуч келади. Оқибатда стресс ва руҳий чарчоқ пайдо бўлади, бу эса ишдаги самарадорликни ҳам пасайтиради.
Айнан иш билан боғлиқ хабарларни, қўнғироқлар ёки электрон почтани қабул қилиш инсоннинг вақт ўтиши билан толиқиши, “бёрнаут”га олиб келади. Тадқиқотларга кўра, ишдан кейинги алоқалар фақатгина ишни ўзида қолдирмай, балки шахсий ҳаётга ҳам сингиб кетади. Натижада одам нафақат ишда, балки уйда ҳам қувватни тиклай олмайди.
Олимлар, шунингдек, ишдан кейин, хусусан, соат 18:00 дан кейин иш билан боғлиқ бўлган хабарларга жавоб бермасликни маслаҳат беришади. Бундай ёндашув одамнинг иш ва ҳаёт мувозанатини сақлашида муҳим аҳамиятга эга. Бу нафақат чарчоқнинг олдини олади, балки шахснинг руҳий ва жисмоний соғлигини тиклаш имкониятини ҳам яратади.
Лекин айрим иш жойларида раҳбар ва ҳамкасблар ходимлардан ҳар доим алоқада бўлишни кутишади. Бу эса ходимларнинг ишсизликка дучор бўлиш хавфини оширади. Шундай бўлса-да, мутахассислар иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги чегараларни белгилаш, ортиқча стрессдан қочиш ва соғлом руҳий ҳолатни сақлаш учун жавоб беришни чеклашни тавсия қилишади.
🧠@nurbekalimov
Мотивация эмас, оқим мавжуд
Сигма Подкаст репер Шокир билан подкаст олибди. Суҳбат анча қизиқ ва фойдали чиққан.
Шокир овоз билан ишлаш, нотиқлик санъати, реп индустрияси ҳақида керакли масалаларни очиб берган.
Мусиқа ва нотиқликка қизиқувчилар учун тавсия:
https://youtu.be/G9ZuB-xso2Q?si=KCW0iHEHkAidm9RF
Туркиянинг “Ҳизбуллоҳ”га муносабати: минтақавий рақобат ортидаги позиция
Туркия ўзининг антиисроил позициясига қарамасдан, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нинг йўқотишларидан қайғуга ботмади. Аналитикларнинг фикрича, Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ”га қарши кураши Туркияни ҳушёр қилиб, бу вазиятда Эронга нисбатан ўз минтақавий таъсирини мустаҳкамлаш имкониятини кўришга ундаяпти.
Гарчи Туркия Исроилни кескин танқид қиладиган давлатлардан бири ҳисобланса-да, “Ҳизбуллоҳ”га қарши амалга оширилган зарбаларига, жумладан, ушбу террористик гуруҳнинг Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланаётган етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлдирилишига ҳеч қандай муносабат билдирмади. “Ҳизбуллоҳ”нинг етакчисиз қолиши Туркиянинг асосий минтақавий рақиби Эроннинг таъсирини заифлаштиради, ва бу Туркияга фойда бўлиши мумкин.
Эрдўғаннинг ўзи сунний бўлгани учун, Ғазодаги уруш бошланганидан буён Исроилни аямай танқид қилиб келади. Лекин “Ҳизбуллоҳ”нинг йўқотишлари бўйича жамоатчиликка очиқ муносабат билдирмади. Агар бу воқеалар Эрон ва унинг “Ҳизбуллоҳ” каби гуруҳлари таъсирини узоқ муддатга заифлаштирса, Туркияга Сурия ва Ироқда янада кучли рол ўйнаш имконини очиб беради.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Туркия “Ҳизбуллоҳ” ва Эроннинг муваффақиятсизликларидан мамнун, айниқса уларнинг қўшни Суриядаги президент Башар Асадни қўллаб-қувватлаши фонида.
“Туркия нуқтаи назаридан Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” Суриянинг ҳозирги муаммоларида асосий сабабчилардан бири”.
“Насруллоҳнинг ўлими ва “Ҳизбуллоҳ”нинг йўқотишларига нисбатан Туркияда турли фикрлар билдирилса-да, Туркия бу йўқотишлардан кўра ҲАМАСнинг йўқотишлари ҳақида кўпроқ қайғураётгани аниқ”.
“Анқара сўз ва ҳаракатларида жуда эҳтиёткорлик билан иш тутяпти, чунки унинг Эрон билан муносабатлари доимо нозик бўлиб келган. Туркия минтақадаги эскалация ва Эрон билан Исроил ўртасидаги тўлиқ урушнинг янада катта хавфига жиддий ташвиш билан қарайди ва бу низодан четда туриш учун қўлидан келганча ҳаракат қилади”.
Ливандаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун 400 млн доллардан ортиқ маблағ зарур
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси вакили Йенс Леркнинг маълум қилишича, сентябрь ойи ўрталарида Ливанда содир бўлган низолар ва зўравонликлар оқибатида камида 1000 киши ҳалок бўлган ва яна 6000 дан ортиқ киши яраланган.
Воқеалар жараёнида бир қанча инфратузилмалар вайрон бўлиб, аҳоли озиқ-овқат ва тиббий воситаларга бўлган эҳтиёжини қондиришда жиддий қийинчиликларга дуч келяпти.
БМТ маълумотига кўра, вазиятни барқарорлаштириш ва аҳолининг гуманитар эҳтиёжларини қондириш учун 400 миллион доллардан ортиқ маблағ зарур. Бу ёрдам биринчи навбатда озиқ-овқат, сув, тиббий воситалар ва бошпаналар билан таъминлашга қаратилган. Бундан ташқари, қуролли тўқнашувлар оқибатида вайрон бўлган инфратузилмаларни тиклаш ва янгидан қуриш учун ҳам қўшимча ёрдам керак.
БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳукуматларни Ливанга ёрдам кўрсатишда фаол қатнашишга чақирар экан, ҳозирда мамлакатдаги гуманитар инқирознинг олдини олиш учун тезкор ва самарали ҳаракатлар зарурлиги таъкидланяпти.
🧠@nurbekalimov
Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларга табрик йўллади
“Теран заковатингиз, чексиз меҳрингиз дунёни яхши тарафга ўзгартиришда давом этсин. Болаларимизга илҳом бахш этиш, уларни тўғри йўлга бошлаб, билим чўққиларига етаклаш маҳорати учун Сиздан миннатдорман”, деб ёзди Президент ёрдамчиси ўз саҳифасида.
🧠@nurbekalimov
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.
Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.
Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.
👉 /channel/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy
Жисмоний фаолият миянинг ишлашини яхшилайди
Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, жисмоний фаоллик нафақат танамиз учун, балки миямиз учун ҳам жуда фойдали экан. Олимларнинг тушунтиришларига кўра, ҳаракат давомида мушаклар томонидан ажратиладиган муайян молекулалар асаб ҳужайралари (нейронлар) ўртасидаги алоқани кучайтириб, уларнинг фаол ривожланишига ёрдам беради. Қанча кўп ҳаракат қилинса, бу жараён шунча фаол кечади. Бу эса хотирани яхшилаш, диққатни ошириш ва ҳатто ижодий қобилиятларни ривожлантиришда ёрдам беради.
Мия фаолиятига ижобий таъсир қилувчи машқларга югуриш, тез юриш, сузиш ва енгил спорт турлари ҳам киради. Асосийси — тананинг мунтазам ҳаракати. Жисмоний фаолият вақтида тана нафақат кучаяди, балки миядаги асаб тугунлари ҳам фаол ҳаракатга тушади.
Шунингдек, илмий тадқиқотлардан маълум бўлдики, доимий равишда ўтириб ишлаш тарзи, айниқса, тана ҳаракатларининг чекланганлиги асаб ҳужайралари фаолиятини пасайтиради ва бу мия иш фаолиятини сезиларли даражада сустлаштиради. Оқибатда инсонда хотиранинг ёмонлашиши, диққатни жамлай олмаслик каби ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин.
Мутахассислар кун давомида қўшимча ҳаракат қилишни тавсия этишади. Масалан, иш вақтида қисқа вақтли танаффуслар орқали ўрнингиздан туриб ҳаракат қилиш, одатий кундалик ҳаракатларга велосипед ҳайдаш ёки пиёда юришни қўшиш мия фаолиятини кучайтиришга ёрдам беради.
Соғлом ва фаол ҳаёт тарзи — нафақат тана, балки мияни ҳам тетик тутиб, иш қобилиятини сақлаб қолишнинг муҳим йўли.
🧠@nurbekalimov
Тез юришга мўлжалланган янги оёқ кийимлар яратилибди
Shift Robotics компанияси тез юриш учун мўлжалланган янги Moonwalkers Aero версиясини тақдим қилди. Ушбу моторлаштирилган оёқ кийимлар билан ҳаддан ташқари тез юриш мумкин бўлиб, улар 11 км/соат тезликка етиши мумкин.
Янгиланган модель аввалгисига нисбатан енгилроқ – ҳар бир жуфтнинг оғирлиги 1,9 кг, илгариги моделнинг оғирлиги эса 2,4 кг эди. Бундай енгиллик магний қотишмасидан тайёрланган мотор туфайли таъминланади. Шунингдек, улар 20 децибелга кам шовқин чиқаради, бу эса юриш пайтида кўпроқ қулайлик беради.
Moonwalkers Aero 4 моторли ғилдираклар билан жиҳозланган бўлиб, улар юриш темпига автоматик равишда мослашади. Тўлиқ қувват билан ушбу моторли ботинкалар 10-11 км масофани босиб ўта олади. Қувватлаш тезкор — USB-C орқали атиги 30 дақиқада 80% заряд олади.
Бироқ, бу замонавий технология юқори нархга эга — ҳар бир жуфт 1 199 доллар (салкам 15,5 млн сўм). Ушбу ботинкалар асосан ёпиқ жойлар ёки текис юзалар учун мўлжалланган. Шунингдек, мобил илова орқали уларни турли муҳитларга мослаштириш мумкин.
🧠@nurbekalimov
Инбазар билан боғлиқ ҳолат жуда кўп муҳокама бўлди. Лекин ҳалигача иш якуни, суд қарори очиқлангани йўқ.
Қўштирноқ подкастда самосуд ва бу борада қонун қандай ишлаши кераклиги ҳақида суҳбат. Кўринглар.
🔗https://youtu.be/_yYnP5hkP3s
Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлгани айтиляпти
Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг вафоти ҳақидаги хабарлар тарқалди, бу Ливан ва Исроил ўртасидаги вазиятни янада кучайтирди. Сентябрь ойининг охирида Исроил Ливаннинг Бейрут шаҳрида жойлашган Ҳизбуллоҳ қароргоҳига ҳаводан ҳужум қилди. Унинг ўлимини Ҳизбуллоҳ расмийлари ҳам тасдиқлашмоқда.
Бу ҳаракатлар Исроил бош вазири тБеньямин Нетаньяхунинг Ҳизбуллоҳга нисбатан қаттиқ огоҳлантирувларидан сўнг амалга оширилди. Ҳизбуллоҳнинг раҳбари Насруллоҳнинг вафоти вазиятни янада мураккаблаштириб, Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги тўқнашувларнинг кескинлашишига олиб келгани тахмин қилинмоқда.
Бу воқеалар минтақадаги сиёсий ва ҳарбий вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, чунки Ҳизбуллоҳ Исроилга қарши қўшимча ракеталар зарбаларини йўллашга ҳам тайёрлигини билдирган.
🧠@nurbekalimov
🍕Bellissimo Pizza: O'zgarish, yangi missiya va cho'qqilar oldinda!
Bellissimo Pizza kompaniyasi mijozlar bilan muloqotni yaxshilaydigan rebrendingni e'lon qildi. Endi kompaniyaning yangi missiyasi bor - har kuni xursand bo'lish uchun yanada ko'proq sabablarni yaratish.
🔥 So'nggi o'zgarishlar o'z samarasini bermoqda: Jolbors 2024 festivalida Bellissimo Pizza ikkita bronza mukofotiga sazovor bo'ldi: brending va dizayn nominatsiyasida "Reason to smile" rebrending ishi uchun va Media strategiyasi nominatsiyasida "Istalgan joyga yetkazib berish" reklama kampaniyasi uchun.
👍🏼 Bellissimo Pizza - har bir bo’lakda tabassum!
Reklama
Кеча Интерконтинентал меҳмонхонасида “O‘zbekistonlik.Tashkent” IV халқаро форуми бўлди. Атмосфера проста бомба!😎
Дунёнинг турли бурчакларидан келган таниқли ўзбекистонликлар, ишбилармон доиралар вакиллари, дипломатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари, короче ҳамма қатнашди.
Uzbekistan’s Club жамоаси бу форумни олдинам Берлин, Париж ва Лондон шаҳарларида ўтказган. Асосий мақсад креатив индустрия инструментларини қўллаб Ўзбекистоннинг зиёли, истеъдодли ва меҳнатсевар халқ сифатидаги имиджини ёйиш.
Бундан ташқари, форум дунё бўйлаб тарқалган муваффақиятли ўзбекистонликлар ва ёшларни бир жойга жамлайди, келганлар бир-бири билан яқиндан танишиб, фикр алмашишади. Глобал проектлар шунақа давраларда ўзаро фикр алмашишлардан пайдо бўлади.
🧠@nurbekalimov
Қара, уролог деса ва бу аёл киши бўса, темболее мен бундан уялмайман деган бўса сен мақолани ўқишга югуриб боришингни биладида бу машенниклар.
"Интервью"ни ичига кирсанг потенцияни ошириш учун қанақадир лохомицин дорини рекламаси. Ичидаги манави врач деган аёл Нодираяммас, урологаммас, аслида у қозоғистонлик эндокринолог Кулжигитова Рысгуль Болатовна.
Ундан ташқари, ўша мақолани ичидаги терапевт Босит Юнусович ҳам ҳеч қанақа Боситаммас, мамлакатимизни врачияммас, бу қирғизистонлик невролог Осмоналиев Жетиген Осмоналиевич
Интернетдаги врачларни расмларини олиб, уларга тўқима биография яратиб, тўқима интервью ва соҳта отзив қилиб лох қилишяпти одамларни.
Буларга кимдир чора кўрармикин. Лохобизнес.
Секс темасига жамият ўта даражада очлигиданми билмадим, бари ловушкалар шунақа темаларга қўйилади. Порно сайтга "Порно кўрганинг учун ИИБ сенга штраф солди" деган баннерни тиқишади масалан. Лох эса ўша "штраф"ни кимнидир шахсий карта рақамига тўлайди. Нега бунча кўпа булар...
Сайлов ҳақида ҳар куни қандайдир янгиликлар эълон қилишяпти. Кеча номзодлар энди смс орқали хабардор қилиб турилиши ҳақида эшитсак, бугун дебатлар учун алоҳида марказ очилгани ҳақида хабар топдик.
Миллий медиа бирлашмаси ва Халқаро пресс-клуб ҳамкорликда «Дебат Холл» деб аталадиган ахборот марказини очибди. Марказ 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик доирасида сиёсий дебатлар ўтказиш учун ташкил этилган.
Кульминация жойи: Шерзодхон Қудратхўжа медиа-марказ ташкил этилган кўчани «сайловлар кўчаси» деб атади. Энди алоҳида кўча бор сайловлар учун. Прикинь?
Кузатишда давом этамиз, биродарлар😎
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Британия музейида дунёдаги энг машҳур артефактлар сақланади. Масалан, 196 йилда яратилган ва Миср иероглифларини ўқиш учун калит бўлган Розетта тоши, қадимий миср мумияларининг йирик коллекцияси, Рим ва Юнон санъати асарлари каби дунё тарихига оид бебаҳо коллекциялар мавжуд.
Так вот, энди Британия музейида “Silk Roads” (Ипак йўллари) кўргазмаси ҳам очилди. У 2025 йилнинг 23 февралига қадар давом этади. Кўргазмада Ўзбекистондан олиб борилган ноёб экспонатлар намойиш қилинмоқда.
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам Ўзбекистон тарихи, маданиятини бутун дунё билиши кераклиги, бу унга ғурур бағишлашини алоҳида таъкидлади.
Шундай кўргазмалар чет эллик одамларга бизнинг маданиятимиз, тарихимиз ва санъатимиз ҳақида билим олиш имкониятини беради. Музейлар одамларни турли цивилизацияларнинг мероси ва ютуқлари билан таништиради, инсонларнинг ўтмиши ҳақида тушунча ҳосил қилиб ҳар хил маданиятларга бўлган ҳурматни оширади.
Шунингдек, улар тадқиқот ва ижодий фикрлашни рағбатлантиради ва бир вақтнинг ўзида дам олиш ва вақтни мазмунли ўтказиш учун жой бўлиб хизмат қилади.
🧠@nurbekalimov
Каналга обуна бўлишни унутманг. Лайв каналда лайв формат ва лайт тема. Сугубо мавзуга қизиқиб, бу чалкашликларда что к чему деган саволларга жавоб излаганларга тавсовать қилинади.
https://www.youtube.com/watch?v=f1qdpia4aQo&ab_channel=AlimoffLive
Сайловларимиз тарихида янгилик
Бешта сиёсий партиялар сайловолди дастурларида қандай таклифлар келтирилгани ва партиялар таклифларида қанақа фарқлар борлиги ҳақида видео ёрдамида маълумот берилибди.
Энг қизиғи ушбу видео сунъий интеллект ёрдамида ишланган. Замон билан ҳамнафас кетишмоқчи шекл партиялар ҳам.
Ўзи энди сайлов жараёнларида ҳам инсон омили камайтирилиши, олдин номзодлар ҳақидаги маълумотлар бозорлар, дўконлар, чойхоналарни эшикларига ёпиштирилган бўлса, энди маълумотларни ҳаммаси “E-saylov” тизимига жойлаштирилиши ҳақида ёзгандим. Кейин номзодлар энди смс орқали хабардор қилиб турилишини айтишди.
Тайёрларликлар даҳшат, видеони эса ёрворишибди 🫡
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Олий таълимнинг ўрнини касб-ҳунар курслари эгаллаяпти: зумерлар қаерга қараяпти?
Сўнгги йилларда бутун дунё миқёсида олий таълим муассасалари жамиятда ўз мавқеини йўқотяпти. Бугунги кунда зумерлар деб аталадиган ёшлар авлоди орасида олий маълумот олишнинг аҳамияти ҳақида қарашлар сезиларли даражада ўзгаряпти.
Яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, ёшларнинг 77 фоизи олий таълимни эскирган деб ҳисоблайди. 50 фоиздан ортиғи эса ишчи касбларни танлашни маъқул кўраркан. Бу ҳолат олий таълим тизимининг долзарблигини шубҳа остига қўяди.
Бу қарашларнинг асосий сабабларидан бири — олий таълимнинг қимматлашуви ва унга кетадиган маблағларнинг аксарият ҳолларда ўзини оқламаслиги. Талабалар ўқиш харажатларини қоплаш учун катта қарзлар олишга мажбур бўлишади, лекин диплом уларнинг келажакда иш топишига кафолат бермайди.
Ишчи касблар эса, аксинча, кўпроқ амалиётга асосланган бўлиб, даромад олишни тезлаштиради ва меҳнат бозорида барқарорликни таъминлайди.
Касб-ҳунар таълими, хусусан, электрик ёки сваршик каби техник йўналишлар, бугунги кунда иш берувчилар орасида талаб катта бўлган соҳалардан ҳисобланади. Бу касблар меҳнат бозори учун муҳим бўлиб, қисқа муддатда ўрганиш ва даромад олиш имконини беради. Бундан ташқари, ўқув харажатлари ҳам нисбатан арзон бўлиб, қарз орттириш хавфи йўқ.
Шу сабабли, кўплаб ёшлар анъанавий университет таълимидан кўра, касб-ҳунар йўналишларини танлашга интилаётганмиш. Олий таълимни танлашда эътиборга олиниши керак бўлган муҳим жиҳатлар бор, лекин ҳозирги меҳнат бозорининг талаблари кўпроқ амалий кўникмаларни талаб қиляпти.
🧠@nurbekalimov
Сурункали стресс билан ишлайдиган касб эгалари ҳақида
Тадқиқотларга кўра, ўқитувчилар ўз фаолияти давомида стрессга энг кўп учрайдиган касб эгалари ичида ўт ўчирувчилар, қутқарувчилар, билан бир қаторда тураркан.
Прикинь, бу тадқиқот ўқитувчиларни маоши анча юқори, меҳнат шароитлари бизникидан топроқ бўлган мамлакатларда ўтказилган. Шундай ҳолатда ҳам ўқитувчиларнинг стресс даражаси шунчалик юқори бўларкан. Яна бир тадқиқотга кўра, сурункали стресс инсон ДНКсининг бузилишига олиб келиб, саратонга сабаб бўлиши ҳам мумкин экан.
Бизда ўқитувчилар озгина ойлик билан ишласа ҳам ўз ишидан нолимайди, яна ўқувчиларининг ҳамма эркаликларини кўтаради.
Устознинг ҳам оилавий муаммолари, қандайдир ташвишлари бўлиши мумкин, лекин ўқувчиларига асло буни билдирмайди.
Бугун биз эришган барча натижада шу фидокорларнинг ҳиссаси бор. Уларни нафақат 1 октябрда, балки ҳар куни йўқласак, кам.
Юқоридаги роликни «Миллий тикланиш» партияси ўқитувчилар кунига бағишлаб ишлабди. Табрикни ёрворишибди ома😎
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Tугмалар қайта урфга киряпти: техник гигантлар сенсорлардан узоқлашяпти
Сўнгги йилларда техник жиҳозларни бошқаришда сенсорли экранлар урфда бўлса, ҳозирда дунё бўйлаб йирик брендлар қайтадан физик тугмаларга қайтяпти. Бу жараён нафақат қўлайликни таъминлайди, балки хавфсизлик ва премиум дизайнни ҳам яхшилаяпти.
Wall Street Journal нашрининг маълум қилишича, бир қатор автомобил ишлаб чиқарувчилар ва техника компаниялари физик тугмаларга қайта мурожаат қила бошлади.
Volkswagen, BMW ва Kia ўз автомобилларида сенсорли панеллардан воз кечиб, тугмаларга қайтади. Бу ўзгариш асосан хавфсизлик учун амалга ошириляпти. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, физик тугмаларни босиш экранларга қараганда камроқ диққат талаб қилади, бу эса ҳайдовчилар учун хавфсизликни оширади.
Xiaomi компанияси эса ўзининг янги SU7 электрокарида физик тугмалар билан жиҳозланган махсус панел яратди. Бу компаниянинг янги йўналишдаги инновацияси бўлиб, фойдаланувчилар учун қўшимча қўлайлик ва тезкорликни таъминлайди.
Apple ҳам ноутбукларига янгилик киритди. Компания аввалги Touch Bar сенсорли панелини олиб ташлаб, унинг ўрнига физик Action ва Camera Control тугмаларини жорий қилди. Бу ўзгариш, асосан, фойдаланувчиларнинг мулоқоти ва самарадорлигини ошириш учун амалга оширилган.
Маиший техника ишлаб чиқарувчилари ҳам бу янгиликдан четда қолмади. Улар ҳам сенсорли элементлардан воз кечяпти. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўплаб истеъмолчилар физик тугмаларни афзал кўради, чунки улар кўпроқ қўлайлик ва тезкорликни таъминлайди.
Физик тугмаларнинг янада оммалашиши бир нечта сабабларга боғлиқ. Сенсорли экранлар кўпинча мураккаб ва жуда сезгир бўлиши мумкин, бу эса нотўғри фойдаланиш ёки хатоларга олиб келади. Физик тугмалар эса аниқ ва тушунарли мулоқотни таъминлайди.
Автомобиллар дунёсида сенсорли экранлардан фойдаланиш ҳайдовчининг диққатини чалғитади. Тугмалар эса ҳайдовчиларга экранга қарамасдан, қўл орқали ҳис қилиб тезкор амалиётларни бажариш имконини беради.
Қолаверса, кўплаб брендлар физик тугмаларни юқори сифатли, замонавий ва функционал дизайннинг белгиси сифатида қабул қилишяпти. Улар нафақат ишлаш қулайлигини оширади, балки кўпинча қимматбаҳо ускуналарда қўлланади.
Умуман олганда, тугмаларга қайтиш тенденцияси фойдаланувчиларга янада яхши мулоқот тажрибасини тақдим этиши кутиляпти.
🧠@nurbekalimov
Борлиққа Тикилган МАТЕМАТИКА мавзусида Тexnoplov янги видео чиқарибди!
https://youtu.be/vSe-wPxUNCc?si=ESzp3RQpBby9AgTE
Улар видеонинг устидан бир ой ишлаб, биринчи марта шунчалик катта меҳнат натижасини оммага кўрсатмоқда! Ушбу видеода сиз билиб оладиган нарсаларнинг бир қисми қуйидаги:
- Бир дона қоғозни буклаб қуёшгача кўприк яасаш мумкинми?
- Пицца еишда қандай математика бор?
- “Чексиз маймун” теорияси нима?
- Гўзалликнинг математикаси борми?
- Биргина π (пи) сонида сизнинг бутун ҳаётингиз ёзиб қолдирилгани ростми?
- Математикани севгига қандай алоқаси бор?
Ҳар бир одам кўриши керак бўлган видео бўлибди! Мактабда математикадан 2га ўқиган бўлса ҳам!
Исроил дрони Бaйрутга ҳужум қилди
Ливан хавфсизлик хизматлари маълумотларига кўра, 30 сентябрга ўтар кечаси Исроил дрони Байрутнинг марказида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирига зарба берган.
Маълум бўлишича, нишон “Ал-Жамаа ал-Исломия” ташкилоти аъзолари жойлашган квартира бўлган. Ҳодиса жойидан олинган видеоларда бинонинг бир қавати бутунлай вайрон бўлганини кўриш мумкин.
Шунингдек, “Фаластинни озод қилиш халқ фронти” (PFLP) ташкилоти вакиллари ушбу зарба оқибатида уларнинг уч нафар етакчиси ҳалок бўлганини маълум қилди. Ушбу ҳужум Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштириш хавфини ошириши мумкин, чунки бу ҳудудда сўнгги йилларда бундай ҳужумлар тез-тез содир бўляпти.
Вазият ҳақида аниқроқ маълумотлар яқин кунларда ойдинлашиши кутиляпти.
🧠@nurbekalimov
«Ўзбекистонлик» фильми бу сафар АҚШда муваффақиятга эришган иккита қахрамон ҳақида ҳикоя қилибди. Айниқса кўпчилигимизга яхши таниш бўлган иқтисодчи, Гарвард университети докторанти Ботир Қобилов ҳақида жуда қизиқиб томоша қилдим.
Фильм меҳнат ва сабр орқали қандай ютуқларга эришиш мумкинлигини кўрсатиб, томошабинларга илҳом беради.
Хуллас кўрворадиган ери🫡
🧠@nurbekalimov
Стив Жобснинг энг самарали ечимларини топиш усули ҳақида
Стив Жобс мураккаб муаммоларни ҳал қилиш учун фаол тарзда пиёда юрган ва бу усулнинг фойдаси эндигина илмий жиҳатдан ҳам исботланди. Ҳар гал бир муаммо устида узоқ вақт шуғулланганда, мия фаолияти сусаяди ва самарадорлиги пасаяди. Бунинг ечимларидан бири — пиёда юриш.
Стэнфорд университети томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, пиёда юриш ижодий фикрлашни 60 фоизга оширади. Бу жараён фақат тоза ҳавода юрганда эмас, ҳатто уйда ёки офисда юрганда ҳам амал қилади.
Пиёда юрганда диққатимизни турли чизиқлар, машиналар ёки атрофимиздаги объектларга йўналтирамиз, бу эса муаммони бошқа нуқтаи назардан кўришга ёрдам беради. Натижада, мураккаб вазифаларнинг ечими кутилмаган ҳолда пайдо бўлиши мумкин.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пиёда юрганда миянинг “дивергент” фикрлаш, яъни турли ғояларни тезда пайдо қилиш қобилияти ошади. Бу жараёнда фикрларни тўплаб, янги ечимлар топиш анча осонлашади. Шунинг учун, агар сиз мураккаб муаммони ҳал қилишда қийналаётган бўлсангиз, пиёда юриш — ажойиб қарор.
🧠@nurbekalimov
Янги авлод учун янги педагоглар
“Миллий тикланиш” партияси яхши таклиф билдирибди. “Янги авлод тарбиячи ва педагогларини тайёрлаш Давлат дастури” ташаббуси жуда керакли бизга. Нимага десанглар айтаман.
Биз ёшларни рамкага солиш билан овора бўб турган бир пайтда, хорижда устозлар ўқувчилари қизиқишларидан келиб чиқиб, дарс ўтишни янгича усулларини ўйлаб топишяпти. Ҳамма болалари цивилизованний мактабда ўқишини хоҳлайди.
Замонавий талаблар ва эҳтиёжларга мос келадиган кадрлар тайёрлаш зарурлигини таъкидлаган ҳолда ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайман.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Испаниянинг Амброз водийсига кўчиб ўтганларга катта миқдорда пул таклиф қилиняпти
Испания ҳукумати мамлакатнинг гўзал Амброз водийсида яшаганларга икки йил давомида $16,000 (салкам 204 млн сўм) миқдорида тўлов таклиф қиляпти. Бу жой нафақат табиатнинг гўзаллиги билан ажралиб туради, балки арзон уй-жой, соф ҳаво ва маҳаллий таомлар билан ҳам диққатга сазовор.
Лекин бу ернинг аҳолиси мунтазам равишда камайиб кетяпти, шунинг учун ҳукумат масофавий ишчиларни ҳудудга жалб қилиш орқали аҳолини кўпайтиришни мақсад қилган.
Амброз водийси Испаниянинг энг кўркам ва осойишта ҳудудларидан бири бўлиб, бу ерда яшаш одамга ҳақиқий табиат бағрида ҳаёт кечириш имконини беради. Маҳаллий ошхона ўзининг анъанавий таомлари билан танилиб, меҳмонларни ўзига жалб этади. Шаҳар ҳаётига ўрганганлар учун қулайлик шундаки, Мадридга машинада атиги 3 соатда етиб бориш мумкин, Лиссабон ва Атлантика океани эса 2 соатлик масофада жойлашган.
Шундай имкониятдаги табиат қучоғида ҳаёт кечириш орзусини амалга ошириб, офисдан узоқда янги ҳаёт бошлашни истаганлар учун бу жой аъло танлов бўлиши мумкин экан😁 Испаниянинг Амброз водийси нафақат маданий мероси, балки ўзининг тоза экологияси билан ҳам кўнгилни ром этади.
Яшаган бўлармидинглар😎
🧠@nurbekalimov
Эрон АҚШнинг Исроилга ёрдам пакетини “буюртмачининг мукофоти” деб атади
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани АҚШ томонидан Исроилга кўрсатилаётган ёрдамни кескин танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, “Дунё Америка ва Исроилнинг ҳарбий жиноятларида биринчи даражали ҳамкор эканлигидан шубҳа қилмайди. Бу жиноятлар орасида фаластинликларга қарши геноцид ва Ливан халқига қарши амалга оширилаётган ҳозирги тажовузлар ҳам бор”.
АҚШнинг Исроилга мўлжалланган янги ёрдам пакети ҳамда унинг дастлабки суммаси Эрон томонидан “буюртмачининг мукофоти” сифатида қабул қилиняпти. Эрон ҳукумати, хусусан, Канани ушбу ёрдамни қоралар экан, бу ёрдамнинг ўзидан кўра, у қандай мақсадга йўналтирилаётганини савол остига қўйяптм.
Бу хабар Эрон ва Исроил ўртасидаги қарама-қаршиликлар янада кучаяётганини кўрсатади. Таҳлилчиларга кўра, минтақа тинчлиги ва барқарорлиги учун халқаро ҳамжамият томонидан нисбатан кенгроқ муносабатлар ва таъсирчан дипломатик чоралар талаб қилинади.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда ҳар йили неча киши ЙТҲ сабаб вафот этиши айтилди
Бу йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловлари учун илк сиёсий дебатлар старт олди.
Бугун “Дебат Холл”даги сиёсий дебатларда партиялар ўз сайловолди дастур ва стратегиялари ҳақида гапиришди. Хусусан, “Адолат” СДП раиси Робахон Маҳмудованинг таъкидлашича, ҳар йили Ўзбекистонда 2282 киши ЙТҲ сабабли ҳалок бўлади. Улардан 263 нафарини болалар ташкил қилади.
Партия бу муаммони бартараф қилиш учун мунтазам равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузадиган ва маст ҳолда машина ҳайдайдиганларни ҳайдовчилик гувоҳномасидан умрбод маҳрум қилишни таклиф қиляпти.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Мона Лиза Жокерга айландими?
Яқинда Лувр музейи томонидан жуда ўзига хос ва креатив реклама кампанияси амалга оширилди: музейнинг расмий аккаунтида Мона Лизанинг образига машҳур Жокернинг кулгуси қўшилган аватар пайдо бўлди. Бу қизиқарли ва айни вақтда баҳсли ҳолат “Joker: Folie à Deux” фильмининг премьераси яқинлашаётганини англатади. Фильмнинг намойиши октябрь ойига режалаштирилган.
Бир қарашда Мона Лиза ва Жокер ўртасида боғлиқлик йўқдек туюлади, лекин бу PR тадбирни кино ва санъат орасидаги янги чегараларни босиб ўтишга бўлган уриниш дейиш мумкин. Аслида, Лувр бу ҳаракат орқали нафақат ўзининг замонавий маркетингга мойиллигини намойиш этяпти, балки жамиятдаги юқори маданият ва поп-маданиятнинг уйғунлашиш жараёнини ҳам ёритяпти деб ўйлайман.
Бундай янгича ёндашув айрим санъат мухлисларида қизиқиш уйғотган бўлса, бошқалар буни танқид қилишяпти. Маданий шедеврни реклама воситаси сифатида ишлатиш қай даражада тўғри, деган савол ўртага чиқяпти. Чунки юқори санъат ҳар доим қадрланиши керак бўлган алоҳида бойлик сифатида кўрилган, лекин бу ерда унинг попкорн ва махсус эффектлар оламига қўшилиши турли фикрларни келтириб чиқаряпти.
Баъзи танқидчилар бундай ҳаракатлар тарихий маданиятни “ерга ураётганидан” хавотир билдираётган бўлса, бошқаларнинг фикрича, бундай ижодий ёндашувлар санъатга янги авлодни қизиқтириб, бундай асарлар орқали янги таъсирли тарғибот жараёнини яратади.
Музейлар ҳам, кино саноати ҳам ўз аудиториясини кенгайтириш учун янги усуллардан фойдаланишга мажбур бўляпти. Чунки дунё ва у билан бирга санъат асарларига муносабат ҳам ўзгаряпти.
🧠@nurbekalimov
Медиа эркинлиги ва рақамли технологиялар — янги давр имкониятлари
Рақамли технологиялар ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларига таъсир ўтказяпти, айниқса, ахборот тарқатиш соҳасида. Бугунги кунда интернетнинг ўсиши ва ижтимоий тармоқларнинг оммалашиши ахборотни тезкор ва кенг тарқатиш имкониятини яратди. Бундай шароитда сўз эркинлиги нафақат матбуот ва телевидение, балки рақамли медиа воситаларини ҳам қамраб оляпти.
Масалан, Жанубий Корея, Сингапур ва АҚШ каби давлатларда рақамли медиа секторининг фаол ривожланиши давлат бошқарувида ва жамиятдаги турли масалаларда фуқароларнинг фикрини жонли тарзда билдиришга имкон беради. Бу эса давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги алоқани кучайтиришнинг самарали йўлига айланган.
Ўзбекистонда ҳам ахборот технологиялари маълум даражада ривожланяпти. Интернетдан фойдаланувчилар сони ортиб бораётган бир пайтда блогосфера ва мустақил онлайн нашрлар ҳам фаолият кўрсата бошлади. Ўзбекистон медиа соҳасининг рақамли даврига қадам қўяётгани жамиятда ахборот тарқатиш эркинлигини янада кучайтиришига умид бор.
ЎзЛиДеП ҳам рақамли медиа соҳасини ривожлантириш ва хусусий ОАВни қўллаб-қувватлаш, сўз эркинлигини таъминлаш бўйича аниқ ташаббусни илгари суряпти. Бу мамлакатда ахборот тарқатишнинг эркин ва шаффоф бўлишига хизмат қилади деган умиддаман.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov