nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

“Семириш бу- касаллик. Семиз одам озғин одамдан 10 йил кам умир кўради”- диеотолог Осиё Исмаилова.

Парда Подкпстнинг навбатдаги сонида озиш марафонлари, нега одамлар семириши ва қандай диета тутиш кераклиги ҳақида суҳбат бўлган.

Кўринглар: https://youtu.be/vDmxL9z99-4?si=aJCWgWt4pvf9nY50

Читать полностью…

Alimoff



5 900 000 ойлик тўлов билан хонадонлар

Iskander Buildings Mavrid лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 5.900.000 дан ойма-ой тўлаб боринг.

Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар

Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари

📲 Бот орқали биз билан боғланинг!

📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)

Телеграм канал | INSTAGRAM

☎️+998787770011

Telegram

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Чегирмаларнинг сўнгги кунлари! 🎁

💰 Фақатгина 30-сентябргача 10 000 000 сўмдан юқори миқдорда кредит олган барча мижозларга фоиз ставкасига 10% гача чегирма совға қиламиз.
Ҳужжатларсиз, гаровсиз ва кафилларсиз.

TBC UZ иловасини юклаб олинг, ариза юборинг ва бир дақиқада жавоб олинг.

Батафсил tbcbank.uz сайтида

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Мода, брендлар ва кийим ортидаги фалсафа

Нега одамлар оддий сумка ва кроссовкаларни йиллаб кутишади. Нега логолар учун пул тўлаймиз? Модада трендлар қандай пайдо бўлади?

Сигма Подкаст Малик Мажидов билан шу мавзуларда суҳбат олибди. Анча қизиқарли масалалар ёритилган ва тўғри тавсиялар берилган.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/d7R82ZxZtcg?si=vavn3z7sS-jJPiwg

Читать полностью…

Alimoff

Маълум ёшдаги шахсларга тамаки сотишни тақиқлаш таклиф қилиняпти

Бир куни мошинада кетятсам, йўл четида мактаб ўқувчилари сигарет чекаётганини кўриб қолдим. Жуда ғашим келиб, таъбим тирриқ бўлди. Тўхтаб понятка бериб қўйсамми дедим, иложи бўлмади.

Кун бўйи шу манзара кўз олдимдан кетмадида. Қанақа қилиб шундай ёшда зарарли одатга берилганига ақлим етмади. Менимча, фақат бу болалар эмас, ёшлар орасида тамаки истеъмоли оммалашиб бораётгани катта муаммо.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 13-15 ёшли ёшлар орасида жаҳонда 37 млн нафардан ошиқ бола тамаки истеъмол қиларкан. Тушуняпсанми, Карл?! Бу бутун Ўзбекистонни аҳолисига тенг дегани. Бу рақам шунчаки статистика эмас, ҳар бир ёшнинг келажаги бу.

Шу нуқтаи назардан, Экологик партиянинг ёшларга тамаки сотишни чеклашга қаратилган ташаббуси мен учун жуда муҳим ва вақтида қилинаётган қарор деб ўйлайман. Партия 2030 йилдан бошлаб 2009 йил 1 январдан кейин туғилганларга тамаки сотишни ман қилиш таклифи билан чиқяпти.

Менам отаман, менам инсонман. Келажакда соғлом ва бахтли болалар кўп бўлишини кўргим келади. Бу борада ҳар биримизнинг масъулиятимиз бор деб ўйлайман.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Лондондаги Британия музейида ўтказиладиган “Silk Roads” (“Ипак йўллари”) кўргазмасининг очилиш маросимида қатнашибти.

Кўргазмага Ўзбекистон музейларидан тўпланган ноёб экспонатлар ҳам қўйилган. Бу Ипак йўли тарихи ва маданиятига қизиқадиганлар учун зўр имконият. Тем более, туризмгаям яхши таъсир кўрсатади. Бунақа лойиҳаларни кўпайтиришимз керак, шулардан фойда аслида.

Кўргазма 2025 йилнинг 23 февралигача давом этади. Мабодо Лондонга йўлингиз тушиб қолса, албатта кириб ўтинглар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ХДП ўз видеоролигида ҳам cўллигини билдириб турибди

Партия умуммиллий манфаатлар устуворлигига асосланган мафкурани илгари суради. Буни ролик орқали ҳам кўрсатиб бера олибди, ўз дастури ва умуман идеологияси мос. Ғоя ажойиб — ижтимоий тенглик.

Ахолини турмуш фаровонлигини ошириш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаларини яратиш, эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш сингари йўналишларга ҳам катта эътибор қаратилган.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ЎзЛиДеП нодавлат таълим аудитини жорий қилишни таклиф этяпти

Таълим тизими ҳар қандай мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга. Унинг сифати келажакдаги ривожланиш ва ижтимоий фаровонликни белгилаб беради.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам буни инобатга олиб, таълим муассасаларини давлат ташкилотларидан мустақил ва холисона баҳолайдиган нодавлат таълим аудити тизимини жорий қилиш кераклигини айтяпти.

Менга бу таклиф маъқул бўлди. Чунки нодавлат таълим аудити тизими шакллантирилса, таълим муассасаларининг фаолиятини объектив ва шаффоф баҳолаш имконияти пайдо бўлади.

Бу тизим нафақат таълим муассасаларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради, балки уларнинг сифатини назорат қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади деб ўйлайман. Мустақил аудит тизими таълим муассасаларини жаҳон стандартларига мос равишда фаолият юритишга рағбатлантиради.

Партияга кўра, бундай тизим таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратади. Бу эса ўз навбатида, мактаб ва олий таълим муассасаларида сифатли таълим беришга бўлган эҳтиёжни кучайтиради. Мустақил баҳолаш тизими таълим муассасаларининг муваффақиятларини ҳам, уларда мавжуд бўлган муаммоларни ҳам холисона намоён қилади.

Бу ташаббус таълим тизимини янада илғор ва самарали йўналишларга йўналтириб, республикада таълим сифатини кўтаришга ҳисса қўшади деб ўйлайман.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Келажакни қайта қурамиз: Yandex Plus Жаҳон Ижодий Иқтисодиёт Конференциясида (WCCE)

Yandex Plus, жумладан, Yandex Мусиқа ва Кинопоиск вакиллари, ижодий ечимлар ва инновацияларни муҳокама қилиш учун энг муҳим халқаро майдонлардан бири бўлган 2024 йилги Жаҳон Ижодий Иқтисодиёт Конференцияси (WCCE) иштирокчиси бўлди.

2–4 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бу конференцияда рақамли даврнинг кино, мусиқа ва шаҳарсозлик саноатига таъсири ҳақида фикр алмашадилар ва келажак учун янги ечимларни таклиф қиладилар.
Конференцияда 80 дан зиёд давлатдан маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган 2 000 дан ортиқ вакиллар, етакчилар, санъаткорлар, новаторлар, сиёсатчилар ва тадбиркорлар қатнашади.

Технологик ютуқлар ва янги ижодий имкониятлар билан бир қаторда барча учун долзарб бўлган мавзулар муҳокама қилинади.

Мунозаралардан ташқари, иштирокчиларни энг сўнгги трендлар ва технологиялар ҳақида билиб олиш имконини берадиган амалий мастер-класслар кутмоқда.

Соҳага қизиқувчи барчани таклиф қиламиз!

Тадбир санаси ва манзили:
WCCE 2-4 октябрь кунлари Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида, Миллий Боғ кўчаси, 1-манзилида ўтади.

Ҳозироқ рўйхатдан ўтинг ва Yandex Plus билан бирга келажакнинг бир қисми бўлинг ҳамда инновациялар ва ижодкорлик дунёсини кашф этинг.😎

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Uzum ва Mastercard молиявий саводхонликни ошириш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширди

Компаниялар биргаликда Uzum Media платформасида банк карталаридан фойдаланиш асослари ва киберхавфсизликка бағишланган иккита бепул онлайн курсни ишга туширди.

Курслар саккизта модулдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирида Mastercard экспертлари молиявий саводхонликнинг асосий қоидаларини оддий мисоллар ёрдамида тушунтиради.

KPMG ва Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг қарийб ярми ҳанузгача банк хизматларидан фойдаланмаяпти, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улуши эса 33 фоизни ташкил этмоқда. Финтех-хизматлари оммалашувининг драйверларидан бири онлайн савдонинг ривожланиши бўлди: масалан, Uzum Marketдаги буюртмаларнинг қарийб 55 фоизи Uzum Nasiya томонидан муддатли тўловга олинади. Шу билан бирга, Mastercard экспертларининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги финтех бозори тадқиқотида электрон тижорат барқарор ўсиш тенденсиясини кўрсатмоқда.

Batafsil

Читать полностью…

Alimoff

Оилавий чатлар - бугунги кун альбоми

Телеграмдаги оилавий чатлар ҳаммада бўлса керак. Уни ҳеч қачон ўчириб юборманглар. Номер алмаштириб, доступ йўқотиб яна янги очволораман деб ҳам ўчирворманглар.

Ўзимиз билмаган ҳолда бу оилавий тарихга айланиб боряпти. Бутун дунёмни берган бўлардим агар мени бобом, бувим, дадам, амаки ва аммаларим болалигида, ёшлигида гаплашиб ўтирган чатни ўқиш учун. Болаларимиз учун ҳам қолсин бу чатлар.

Бу ерда жуда кўп расмлар ва видеолар бор. Сандиққа сопқўядиган қоғоз альбомлар даври ўтган. Оилавий чатни 4-5 йил олдинги гапларни ўқиб кўринглар, орзулар, мақсадлар, табриклар, тортишувлар, ҳазиллар... Жуда қизиқ туюлади. Расмларчи, қара онанг хозиргидан ёшроқ эди анча. Қара балки ўшанда даданг ҳам ёзарди чатга, хозир эса йўқ...

Оилавий чатга жиддий муносабатда бўлинглар. Кўз қорачиғидай асранглар. Фарзандларингизга меърос қилиб қолдиринг админликни. Бу ерда бутун бошли сулоланинг солномаси ўзи автоматик ёзилиб бораверади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Офисдаги веб-камера назорати: Британияда ходимлар доимий кузатувга олиняпти

Тасаввур қилинг, иш жойингизда сиз доимий равишда веб-камера орқали кузатувдасиз ва барча ҳаракатларингиз, ҳаттоки, ҳис-туйғулариңиз ҳам таҳлил қилиняпти. Британияда бу нарса ҳақиқатга айланиб боряпти– янги дастурий таъминот ходимларнинг юзларини доимий тарзда сканерлаш ва кузатиш имкониятига эга бўлди. Мақсад — иш жойингизда айнан ўзингиз ўтирганингизга ишонч ҳосил қилиш ва эмоционал ҳолатингизни кузатиб бориш.

Бу технология ходимларнинг чарчоқ, асабийлашиш ёки мотивациянинг тушиб кетиши каби белгиларини аниқлаб, уларни доимий назоратда ушлайди. Тизим шунчалик аниқки, сизда иш пайтида чарчоқ ёки қўшимча стресс ҳолати пайдо бўлганини ҳам қайд эта олади.

Куни келиб ҳар душанба кунги чарчоқ юзингизда акс этганида, ҳеч қандай текширувдан ўтолмаслигингиз эҳтимоли бор. Британияда бу технология иш жойидаги назоратни кучайтириш учун тестдан ўтказиляпти, лекин бу ходимлар шаъни ва шахсий ҳаётига қандай таъсир кўрсатади, деган савол ҳам ўртага чиқяпти.

Бизи ўқитувчиларни ишларини шунақа камералар текширса, 1-2 кунда чидолмай ёниб кетса керак😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ернинг янги мини-йўлдоши: 2024 PT5 икки ой мобайнида сайёрамизнинг орбитасида бўлади

2024 йил сентябрь ойида Ер ўзининг яна бир вақтинчалик йўлдошига эга бўлди. 2024 PT5 номи билан аталган ушбу кичик осмон жисми икки ой давомида Ернинг тортиш кучига тушиб, унинг атрофида айланади. Бундай мини-йўлдошлар асосан Ернинг тортиш майдонига тушиб, қисқа вақт мобайнида сайёра атрофида ҳаракатланади ва кейин ўз орбитасига қайтади.

2024 PT5 — ўлчами тахминан 1 метр атрофида бўлган жуда кичик астероид. Унинг ҳаракатини кузатган олимлар унинг Ер атрофидаги ҳаракати фақат сентябрдан ноябргача давом этишини таъкидлашяпти. Шундан сўнг у сайёрамизни тарк этиб, Қуёш атрофида ўз орбитасини давом эттиради.

Ер тортиш кучига тушиб, вақтинчалик йўлдош бўлиб қоладиган астероидлар жуда камдан кам учрайди. Улар Ер атрофида узоқ вақт қолмайди, чунки траекторияси Ерга ёки бошқа объектларга яқин келганда ўзгаради. 2024 PT5 сингари астероидлар Ерга яқин бўлган осмон жасадлари (NEO) ҳисобланади ва уларнинг ҳаракатини мунтазам кузатиш муҳим аҳамиятга эга.

2024 PT5 сингари кичик астероидларнинг вақтинчалик йўлдош сифатида пайдо бўлиши олимларга астероидлар ҳақидаги билимларини оширишга ёрдам беради. Бундай осмон жисмларининг ҳаракат траекториясини тушуниб, келажакда уларнинг Ерга таъсирини яхшироқ прогноз қилиш имконияти юзага келади. Ҳозирги пайтда бу астероид Ерга хавф туғдирмаслиги тахмин қилинмоқда, аммо унинг кузатилиши астрономия учун муҳим аҳамиятга эга.

Бу ҳодиса 2024 йил сентябрдан ноябргача кузатилади ва шу вақт мобайнида Ернинг энг янги мини-йўлдоши бўлиб қолади.

Тап этиб бошимизга тушмаса бўлди, шу етмей турипти ўзи хозир инсониятга😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

👉 https://youtu.be/fXA0Yk8ZtwU

Сусамбил подкастининг навбатдаги сонида санъатшунос ва PR бўйича мутахассис Сардор Бобоев, маркетолог Мирзо Зоминий ҳамда book-блогер Жасурбек Бозорбоев билан профессор Ж.Р.Р.Толкин ижоди, Питер Жексон суратга олган “Узуклар ҳукмдори” ва “Ҳоббит” трилогиялари, Амазон Приме яратган “Қудрат узуклари” ва яна кўплаб қизиқарли нарсалар ҳақида кўп ва ҳўп суҳбат қурилди. Куз фаслида тинглашли, дўстона ва асосийси сеҳр-жодуга бой подкаст бўлган.

Читать полностью…

Alimoff

Ҳаррис Трамп билан яна дебат ўтказмоқчи

Камала Харрис Дональд Трамп билан яна бир дебат ўтказишни таклиф қилди. 10 сентябрь куни АҚШ вице-президенти Пенсильвания штатидаги Филаделфия шаҳрида Трамп билан биринчи дебатни ўтказган эди. Ушбу дастлабки баҳс давомида сиёсий йўналишлар, ички ва ташқи сиёсат масалалари муҳокама қилинди.

Баҳсда икки сиёсатчи ўз нуқтаи назарларини билдириб, мамлакатдаги муҳим масалаларга қандай ёндашишлари ҳақида фикр юритдилар.

Камала Харрис келгуси дебатни ташкил этиш орқали Трамп билан яна бир бор очиқ муҳокама ўтказмоқчи. Дебатлар сайловчилар учун сиёсатчиларнинг нуқтаи назарларини тўғридан-тўғри тушуниш ва уларнинг таклифлари билан танишиш учун муҳим платформа саналади.

Янги дебатда ҳам Америка жамоатчилиги учун муҳим бўлган масалалар муҳокама қилиниши кутиляпти.

Трамп ва Харрис ўртасидаги баҳслар сиёсий жараёнда катта аҳамият касб этади, чунки улар АҚШ сиёсий саҳнасидаги икки йирик шахснинг қарашларини жамоатчиликка намоён қилади. Бундай дебатлар орқали сайловчиларга муҳим масалалар юзасидан қизғин муҳокама кўринишида маълумот олиш имконияти яратилади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Павел Дуровнинг маоши 1 дирхам? Париж судидаги кутилмаган баёнот

Telegram асосчиси Павел Дуров Париждаги суд жараёнида ўзининг йиллик маоши ҳақида кутилмаган баёнот берди. Унинг айтишича, у йил давомида фақатгина 1 дирхам (25 рубль) ишлаб топади. Бу маълумот, Le Monde нашрининг ёзишига кўра, Париж суди ҳужжатларида келтирилган.

Суд Дуровдан 20 миллион евро миқдоридаги кафолат пул суммасини талаб қилган, лекин унинг “маоши” тўғрисидаги баёнотдан сўнг, кафолат пули 5 миллион еврога камайтирилган.

Шу билан бирга, Forbes нашри Павел Дуровнинг бойлигини 15,5 миллиард долларга баҳолайди. Бу маълумотлар Дуровнинг шахсий молиявий ҳолати ва Telegram компанияси орқали олган фойдалари ҳақида яна бир бор кенг муҳокамаларни келтириб чиқаряпти.

Бу воқеа, фақат унинг молиявий ишлари эмас, балки ижтимоий тармоқлар раҳбарларининг даромадлари ҳақидаги саволларни ҳам очиб берди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Боксчи Муҳаммад Али ва Саддам Хусайн учрашганини биласизми?

Машҳур боксчи Муҳаммад Алини барча даврларнинг энг кучли боксчиси деб аташади. Лекин Алининг буюклиги фақат бокс билан эмасди. У ижтимоий ҳаётда ҳам жуда катта ролга эга бўлган инсон эди.

Масалан, 1990 йил 27 ноябрда Муҳаммад Али Саддам Ҳусайн билан шахсий учрашув ўтказади. Музокараларнинг асосий мавзуси Ироқ ва Қувайтда гаровга олинган америкалик фуқароларни озод қилиш масаласи эди. Бир неча кундан сўнг, боксчи Ироқдан озод этилган 15 нафар асирга ҳамроҳлик қилиб ўз ватани Америкага қайтади. Бу воқеа унинг бутун дунёдаги обрўсини янада оширади.

Бундан ташқари у АҚШнинг Ветнамга қарши урушини танқид қилган, мамлакатдаги қора танлилар ҳуқуқлари учун курашган. Али ўз фаолияти давомида бир неча марта мағлубияга учраган бўлса ҳам юқоридаги ишлари сабаб энг буюк боксчи бўлиб қолаверади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исроил армияси Ливанга қуруқликдан бостириб киришга тайёргарлик кўряпти

Яҳудий давлати ҳарбийлари бу борада “ҳарбийларнинг этиклари душман ҳудудига қадам босиши” ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳаракатлар Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги кескинлик ортиб бораётган пайтда юз беряпти.

Ҳизбуллоҳ гуруҳи Ливаннинг жанубида кучли позицияларга эга бўлиб, унинг Исроил билан кўп йиллик зиддиятлари бор. Бу эҳтимолий ҳужум Исроилнинг Ғазода давом этаётган ҳарбий амалиётлар фонида содир бўлиши мумкин ва бу минтақавий тангликни янада кучайтириши хавфи бор.

Ливандаги вазият Исроил армияси учун мураккаб ҳисобланади, чунки у ерда Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий кучлари жуда кучли, шунингдек, Ливан ҳукумати ва халқаро ҳамжамият ҳам бу можаро бўйича ўз позициясига эга. Ҳар қандай қуруқлик амалиёти минтақада узоқ йиллар давом этган можароларни янада кучайтириши ва янги зиддиятлар келтириб чиқариши мумкин.

Бу жараёнда нафақат ҳарбий кучлар, балки дипломатик ва халқаро реакциялар ҳам муҳим роль ўйнайди. Ливан ва Исроил ўртасидаги бу янги можаро халқаро майдонда қизиқиш уйғотиб, кўплаб давлатлар тинчлик музокараларини ёқлаяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нольдан ўзинг сендвич тайёрласанг қанчага тушади?

2015 йилда Энди Жорж исмли йигит оддий сендвич тайёрлаш учун кетадиган барча масаллиқларни шахсан ўзи етиштиришга қарор қилади.

Бунинг учун у ўзи буғдой экади ва сабзавотлар етиштиради, тузни денгиз сувидан олади, сигир соғиб, пишлоқ ва сариёғ тайёрлайди, буғдой пишгач, уни янчиб ун қилади, ҳатто товуқни ҳам ўзи сўйишга мажбур бўлади.

Натижада, у нолдан мустақил равишдас ендвич учун керак бўладиган барча маҳсулотларни тайёрлаш учун ярим йил ва 1500 доллар пул сарфлайди.

Агар у магазинга чиқишга эринмаганида шу сэндвични 5 дақиқа ичида атиги 3 долларга олиши мумкин эди.😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хитой қитъалараро баллистик ракетасини оммавий синовдан ўтказди

2024 йил сентябрь ойида Хитой ўзининг DF-41 туридаги қитъалараро баллистик ракета синовини оммавий равишда ўтказди. Бу синов сўнгги 40 йил ичидаги биринчи оммавий ракета синови бўлиб, ракета Тинч океани ҳудудидаги белгиланган манзилга муваффақиятли етиб борди.

Хитой Мудофаа вазирлиги бу синовни “режадаги йиллик машқларнинг бир қисми” сифатида изоҳлади ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганини таъкидлади.

Мутахассисларнинг фикрича, Хитой ушбу синов орқали ўзининг стратегик қудратини намоён этишни ва глобал кучлар ўртасидаги куч балансини сақлашни мақсад қилган. DF-41 ракетаси ядровий каллаклар билан жиҳозланиши мумкин бўлиб, тахминан км масофани қамраб олиш қобилиятига эга.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Хитой ядровий қуролларни модернизация қилиш доирасида ўз ракета салоҳиятини оширишда давом этяпти.

Бу синов Осиё-Тинч океани минтақасидаги геосиёсий зиддиятлар кучайиб бораётган бир пайтда ўтказилган. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитойнинг ҳарбий қудрати ўсишини диққат билан кузатиб, минтақада ўз мудофаа чораларини кучайтиришга киришяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трамп ва Зеленскийнинг эҳтимолий учрашуви мавҳумлигича қоляпти

Associated Press маълумотига кўра, Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишни бу ҳафтага режалаштирмаган. Бу ҳолат Зеленскийнинг БМТ йиғилишида иштирок этиши арафасида юз берди.

Трампнинг сайлов штабига яқин манбалар томонидан учрашув тасдиқланмаган ва шу ҳафтага расмий учрашувлар белгиланмагани аниқ бўлди.

Бир ҳафта аввал Трамп журналистларга эҳтимолий учрашув ҳақида савол берилганида “балки” деган жавобни берганди, лекин ҳозирча бу борада аниқ тасдиқ йўқ. Улар июль ойида телефонда суҳбатлашган, Зеленский бу мулоқотни “яхши” деб баҳолаган.

Зеленскийнинг айтишича, у Трамп билан ўзининг “Ғалаба режаси” ҳақида суҳбатлашмоқчи ва бу режани Вашингтонда ҳам тақдим қилишни режалаштирган. Бу ҳужжат Зеленскийнинг президентлиги давомида Украина учун муҳим бўлган стратегик режаларни ўз ичига олади.

Бу учрашув Трамп сайловолди кампаниясига қандай таъсир қилиши ёки улар ўртасидаги муносабатларни қандай йўналишга солиши ҳозирча мавҳумлигича қоляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жанубий кореялик Олимпиада юлдузи Ким Е-Жи кинода дебют қиляпти

Париж-2024 Олимпиадасида ўзининг сокинлиги ва сабрлилиги билан машҳур бўлган спортчи энди «Crush» сериалида ёлланган қотил ролини ижро этади.

Бу сериал «Asia» фильмининг давоми бўлиб, асосан ирқий нафрат ва дискриминация масалаларига бағишланган халқаро лойиҳа ҳисобланади.

Ким Е-Жининг Олимпиада давомидаги ўзига хос кўриниши — орқага қайрилган бейсбол кепкаси ва кўзойнаклари интернетда уни бир зумда машҳур қилди. Энди эса бу «бош қаҳрамон» энергиясини экранга олиб чиқяпти.

Кўпчилик мухлислар унинг бу янги қиёфасини кутяпти, бу дебют томошабинлар орасида катта қизиқиш уйғотган. Ким Е-Жи ҳиндистонлик актриса Анушка Сен билан бирга суратга тушяпти ва бу ҳам Жанубий Корея, ҳам Ҳиндистонда катта оммалашган ижодий ҳамкорлик бўлиши кутиляпти.

Илон Маск ҳам бир пайтлар шундай твит ёзган эди: «Уни боевикда суратга олиш керак, унга актёрлик ҳам шарт эмас». Афтидан, продюсерлар унинг маслаҳатини тинглаган кўринади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

«Ғазнавийлар ва салжуқийлар туянинг махсус зотини яратишга ҳаракат қилган. Бу туялар жанг учун ва почта хизмати учун мўлжалланган эди. Мақсад туяларни қўлга ўргатиш, уларнинг ҳаракатланиш тезлигини ошириш бўлган. Туя бизга савдо карвонида фақат юк ташийдиган жонзот бўлиб кўриниб қолган. Лекин қадимда туялардан жанг учун ва почта учун фаол фойдаланилган. Шунингдек, уларнинг жанг бўлинмаларида ветеринарлар ҳам бўлиб, улар Ғазнавийлар қўшинидаги отлар, туялар ва филларнинг соғлиғига жавобгар бўлишган».

Феруза Жуманиёзова


Қурултойнинг навбатдаги меҳмони — турколог олима, ПҳД Феруза Жуманиёзова. У киши билан олдинги сонларда туркларнинг Ҳиндистондаги тарихи ҳақида зўр суҳбат ташкил қилинган эди. Бу сафарги мавзу— Ҳиндистонга кириб бориб, у ерда ислом маданиятини ёйган туркий ҳукмдор Маҳмуд Ғазнавий.

👉 https://youtu.be/qQUmO6DGeYQ

Читать полностью…

Alimoff

Британия музейи (British Museum) дунёдаги энг йирик ва энг машҳур музейлардан бири бўлиб, у 1753 йилда таъсис этилган.

Музей коллекциясида 8 миллиондан ортиқ экспонатлар мавжуд. Бу уни дунёдаги энг катта музейлардан бирига айлантиради. Экспонатлар неолит давридан то ҳозирги кунгача бўлган даврни қамраб олади.

Музейнинг энг қизиқарли жиҳатларидан бири шундаки, унга кириш бепул. Бу сиёсат музейнинг таъсис этилганидан бери амалда бўлиб, ҳар йили миллионлаб ташрифчиларни жалб қилади.

Британия музейи дунёнинг турли ҳудудларидан жамланган экспонатларни намойиш этади. Унда қадимги Миср, Бобил, Греция, Рим, Осиё, Африка ва Америкадан келган экспонатлар жой олган.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева жорий йилнинг 26 сентябр куни Британия музейида очиладиган “Ипак йўллари” кўргазмасига Ўзбекистондан олиб бориладиган ноёб экспонатлар ҳам қўйилишини маълум қилди.

Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, “Британия музейида намойиш этиладиган экспонатлар V-X асрлар оралиғида Ипак йўли бўйлаб ҳаракатланган инсонлар, маҳсулот ва ғоялар маданий ҳамда тарихий алоқаларнинг ривожланишига қандай хизмат қилганини кўрсатади”.

*Кўргазма 2025 йилнинг 23 февралига қадар давом этади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

5D кристалл: келажакдаги янги ахборот сақловчи технология

Олимлар яқинда жуда ноёб, «5D кристалл» деб номланган янги турдаги ахборот сақловчи материални яратишди. Бу кичик танага ўхшаш кристаллга жуда катта миқдорда маълумотни жойлаштириш мумкин. Масалан, унинг 1 донасида 360 терабайтгача маълумот сақлаш мумкин бўлади ва уни бузиш деярли имконсиз.

5D кристаллнинг афзалликларидан бири — унинг юқори ҳароратлар ва ташқи таъсирларга нисбатан чидамлилиги. У +1000°C гача бўлган ҳароратга, космик нурланишга ва ҳар бир квадрат сантиметрига 10 тонна босимга бардош бера олади. Шу сабабли бу технология келажакда мустаҳкам ва узоқ муддатли маълумот сақлаш усули сифатида кўрилиши мумкин.

Кристаллга биринчи бўлиб инсон геноми тўлиқ маълумотлари юклангани эса унинг ёзув имкониятларини кўрсатиб беради. Бундай технология фаолиятини йиллар давомида йўқотмасдан сақлаб қолиши ва маълумотларни асрашда инқилобий қадам бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўрганиб кетишга бўлган қизиқиш, сизни керакли кадр қилади, тез ўрганувчи бўлсангиз катта катта компаниялар ҳам сизни ўзларида олиб қолишади.


Қўштирноқ подкастда Z авлод, ақлли авлод билан бўлган суҳбат.

🔗https://youtu.be/d_V8ZlhNLbY

Читать полностью…

Alimoff

Бу йил сайловлар авжида.

Партияларнинг сайлов олди дастурлари бўйича видеороликлари чиқмоқда. Масалан, бу ЎзЛиДеп видеоролиги экан.

Амалдаги хукмрон партия томонидан сайловолди дастурда аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказиш, саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 45 млрд долларга етказиш ва 2,5 млн юқори даромадли иш ўринларини яратиш, келгуси 5 йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

Роликда шуни жуда мос кадрлар билан етказиб беришибди.

#sаylоv24

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Квант компьютерлари: янги даврга қадам

Квант компьютерлари технологияси охирги йилларда жадал ривожланиб, анъанавий компьютерлардан кескин фарқ қиладиган янги имкониятларни тақдим қиляпти. Анъанавий компьютерлар маълумотларни битлар шаклида (0 ёки 1) қайта ишлайди, квант компьютерлари эса кубитлар (квант битлар) орқали маълумотларни қайта ишлашга асосланади.

Кубитлар суперпозиция ва қисмга бўлиш (entanglement) принципларидан фойдаланиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳолатда бўлиши мумкин. Бу эса квант компьютерларига мураккаб математик муаммоларни жуда тез ва самарали ечиш имконини беради.

Квант технологияларининг қўлланиши кўплаб соҳаларда катта ижобий ўзгаришлар олиб келади. Масалан, бундай компьютерлар анъанавий шифрлаш тизимларини бузиб киришга қодир бўлиши мумкин, шу сабабли шифрлаш тизимларини такомиллаштиришга эҳтиёж пайдо бўляпти.

Шунингдек, квант компьютерлари фармацевтикада молекуляр моделлаштириш орқали янги дорилар яратишни тезлаштиради, бу эса дори воситаларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Қолаверса, квант алгоритмлари ёрдамида энергетика тизимларини оптималлаштириш ва самарали бошқариш имкони пайдо бўлади.

Бугунги кунда Google, IBM ва Microsoft каби компаниялар квант компьютерлари ривожланишига катта сармоя киритяпти. Яқин келажакда квант ҳисоблаш тизимлари сунъий интеллект ва катта маълумотлар билан биргаликда ишлаш орқали ишлаб чиқариш ва илм-фан соҳаларида янги инқилобий ютуқларга олиб келиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

8 соат ухлаш афсона эканлиги ҳақида

Кўпчилик кунига 8 соат ухламасам саломатлигимга зарар етиши мумкин деб ўйлайди. Лекин британиялик профессорларнинг айтишича, бу қоида афсонага айланиб қолган. Ҳар бир инсон учун идеал ухлаш вақти йўқ, чунки организмнинг эҳтиёжлари турлича бўлиши мумкин.

Кимдир 7 соат ухлаб ҳам ўзини тетик ҳис қилса, бошқа бировга 9 соат ҳам етмаслиги мумкин. Демак, 7–9 соат ухлаш умумий тавсия бўлса-да, ҳар доим ҳам бу қоидага амал қилиш шарт эмас.

Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳафта давомида етарлича ухламасангиз ҳам, дам олиш кунлари 1,5 соатгача ортиқча ухлаш орқали чарчоқни қисман компенсация қилишингиз мумкин. Бу нафақат энергиянгизни тиклашга ёрдам беради, балки юрак хасталиклари ривожланиш хавфини ҳам камайтиради. Қисқа муддатли “қайта тикланиш” учун ортиқча ухлаш вақтинчалик танаффус сифатида фойда беради, лекин буни одатга айлантирмаслик керак.

Яна бир жиҳати, ҳар бир инсоннинг биологик соати бошқаларникидан фарқ қилади. Кимдир “эрталабки каклик” бўлса, яна кимдир “тунги бойўғли”. Мана шу табиий ритмлар ҳам ухлаш соатига таъсир қилади. Шунинг учун организмга қулоқ солиб, ўзингиз учун энг яхши ухлаш режимига эга бўлиш муҳим.

Баъзи тадқиқотчиларнинг қайд этишича, ҳафта давомида доимий равишда ухлаш режимига амал қилиш ва дам олиш кунларида ортиқча ухлаш юрак хасталиклари, диабет ва ҳатто руҳий ҳолат билан боғлиқ касалликлар хавфини камайтиради. Ухлаш ҳаёт сифатига, диққатни жамлаш қобилиятига ва иш самарадорлигига ҳам катта таъсир қилади.

Шундай экан, ухлаш вақти билан турли тажрибалар қилиш орқали ўзингизга энг тўғри мос режимни топишга ҳаракат қилсангиз бўларкан. Асосийси, тана эҳтиёжларига қулоқ солиш ва унинг имо-ишораларини тўғри тушуниш.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Бир оиланинг 3 та қизиям ўғил бола бўлиб чиққан. Уларда эркаклик гормонлари шу даражага келганки, бу ҳолатда даволашга кеч эди"

Қўштирноқ подкастда бу сафар жуда жиддий мавзуда суҳбат бўлибди. Шунчаки кўринглар, хулосани кейин айтасизлар.

🔗https://youtu.be/kf1dA0PzLi4

Читать полностью…
Подписаться на канал