Ливандаги пейджер операцияси ҳақида
https://www.youtube.com/watch?v=BEICSjv5LvQ&ab_channel=AlimoffLive
Мияга “қайта ишга тушириш” тугмаси ўрнатилган — у уйқу давомида ёқилади ва кераксиз маълумотларни тозалайди
Ҳар куни миямиз кўплаб янги маълумотларни қайта ишлайди ва ёдда сақлайди. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, уйқу нафақат танани дам олдириш, балки мия нейронларини қайтадан фаоллаштириш учун ҳам жуда муҳим жараён.
Тадқиқотчилар гиппокампдаги (бу хотира учун жавоб берадиган мия қисми) нейронларнинг уйқу пайтида қисқа вақтга ўчиб, кейинги кунги янги маълумотларни қабул қилишга тайёрланишини аниқлашди.
Аслида, уйқу давомида мия маълумотни “тозалаш” билан шуғулланади, кераксиз хотираларни ўчириб, зарурларини мустаҳкамлайди. Тажрибалар шунга кўрсатдики, уйқусиз нейронлар самарасиз бўлиб қолади ва бу жониворлардаги хотира муаммоларига олиб келган.
Ушбу жараён инсонларда ҳам маълумотларни қайта ишлаш ва сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уйқу мия саломатлиги учун бебаҳо эканини яна бир бор тасдиқлайди.
🧠@nurbekalimov
🔥Диққат, дўстлар! Мазали таомга суяги йўқларни экран қаршисидан узоқроқ туришларини сўраб қоламиз. Чунки ҳозир ўта иштаҳали янгилик бўлади😎
Так вот, Yandex Go иловасининг "Eats" бўлимида EVOSдан ажойиб акция! 🔥
🤗119 минг сўмдан буюртма бериб, EVOS менюсидаги барча таомлардан 20% чегирма олинг! Бу сизнинг севимли бургерлар, шаурма ва бошқа мазали таомларни фойдали нархда татиб кўриш имкониятингиз. 😋
Нима қилишингиз керак?
1️⃣ Yandex Gо иловасини очинг
2️⃣ "Eats" бўлимига киринг
3️⃣ EVOSни танланг, 119 минг сўмдан буюртма беринг ва 20% чегирмага эга бўлинг! 🎉
3-4 та студент бирга йиғилиб, битта заказ қилиб, ҳам мазали овқатланиб ҳам чегирма ишлаволиб движ қиворадиган ери😜
Имконияти чекланган сиёсат арбоблари ҳақида
Тарихдан хабари борлар яхши биладики, сер Уинстон Черчилл бир неча инсультларни бошдан ўтказганидан кейин 1949 йилда бутунлай кар бўлиб қолган. Яна у ногиронлар аравачасига михланганди.
АҚШда эса президент Теодор Рузвелтни боксдаги нохуш ҳолатдан кейин бир кўзи умуман кўрмай қолган. Франклин Рузвелт бўлса полиомелитдан азият чеккан.
Франция президентлик сайловларида Макронга рақиблик қилган ўнглар етакчиси Марин Ле Пеннинг отаси Жан-Мари Ле Пеннинг ҳам чап кўзи умуман кўрмай қолган (Ле Пенни Кариб денгизи қароқчилариникига ўхшаш боғич таққан расмларини кўрган бўселар керак).
Так вот, жисмоний нуқсон уларни ҳеч бирига сиёсий фаолият юритишида тўсқинлик қилмаган. Ижтимоий давлатларда шундай бўлишиям керак аслида.
Биз ҳам янги таҳрирдаги конституциянинг 1-моддасидаёқ ижтимоий давлат сифатида белгилаб қўйилганмиз.
Яқинлашаётган сайловлардан кейин бизда ҳам сиёсий майдонга ногиронлиги бўлганлар ёки миллий озчилик вакиллари кўпайса, ажаб эмас.
Масалан, Қонунчилик палатаси номзодларини орасида 11 нафар, маҳаллий Кенгашларга 605 нафар ногиронлиги бўлган номзодлар бор экан.
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга номзодларнинг 973 нафари тожик, 588 нафари қозоқ, 146 нафари туркман, 141 нафари қирғиз, 67 нафари рус ва бошқа миллатлар вакилларидан иборат экан.
«Тарих ракурси»да ногиронлиги бўлган сиёсатчилар ҳақида бир алоҳида видео қиламан насиб😎
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Исроил Ҳизбуллоҳга қарши ҳужумни йиллар давомида пейжер ва электроникага мина қўйиб тайёрлаган
New York Times хабарига кўра, Исроил бир неча йил давомида Венгриядаги фирмани молиялаштириб, уни Ҳизбуллоҳга мина қўйилган пейжерлар етказиб бериш мақсадида ишлатган. Ҳизбуллоҳ раҳбари Ҳасан Насруллоҳ янги технологиялар орқали Исроил ҳужумига дучор бўлишдан қўрқиб, ташкилот аъзоларига мобил телефонларнинг ўрнига пейжерлардан фойдаланишни буюрган. Ҳизбуллоҳ мобил телефонлар орқали шпионаж бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда буни хавфсизлик чораси деб кўрган.
Исроил эса шу қўрқувдан фойдаланиб, венгер компанияси B.A.C. Consulting орқали пейжерлар ишлаб чиқариш учун кўплаб сохта компаниялар ташкил қилган. Бу пейжерлар оддий мижозлар учун ҳам ишлаб чиқарилган бўлса-да, уларнинг асосий мақсади Ҳизбуллоҳ учун мина қўйилган махсус турдаги пейжерларни тайёрлаш эди. Бу пейжерлар махсус PETN портловчи моддаси билан тўлдирилган батареяларга эга эди.
2022 йил ёзида Ливанга пейжерлар кам миқдорда етказиб берилган, лекин тез орада Насруллоҳнинг мобил телефонлар хавфсиз эмас деган баёнотидан сўнг пейжерлар етказиб бериш ҳажми кескин ошган. Ҳизбуллоҳ раҳбарияти бу пейжерларни Исроил хакерларидан ҳимоя деб ҳисоблаган.
2024 йил ёзида пейжерларни Ливанга етказиб бериш кескин кўпайган. Исроил эса ушбу пейжерларни “кнопка” деб атаб, уларни зарур пайтда портлатиш режасини тузган.
17 сентябрь куни Исроил пейжерларни фаоллаштириш буйруғини берган. Пейжерларга араб тилидаги хабар юборилган ва бу Ҳизбуллоҳнинг юқори раҳбариятидан келгандек кўрсатилган. Хабарни олгандан сўнг пейжерлар сигнал берган ва кейин портлаш бўлган.
🧠@nurbekalimov
Иккинчи Жаҳон уруши пайти Гитлер ва унинг генераллари ўртасида кичик можаролар бўлиб турган. Айрим Гитлернинг ўнг қўли бўлган генераллар ҳужумни умуман бошқа йўналишда қилишни айтган. Яъни катта қўшинни тўғридан-тўғри Москвага ташлаш ҳақида. Гитлер эса умуман бошқа режани ўйлаган. Балки шунга ўхшаган кичик деталлар уруш тақдирини ҳал қилгандир? Буниси албатта баҳсли мавзу. Уруш ҳақидаги баҳсларингизни «Худди шундай»нинг мана бу видеоси остидаги комментарияларда давом этиршингиз мумкин⬇️
https://youtu.be/GwRa61anHkU?si=M7Q-los0I-6mTrRv
Z-авлоднинг деярли ярми TikTok мавжуд бўлмаслигини истайди
Яқинда ўтказилган сўровлардан бирида аниқ бўлишича, зумерлар, яъни Z-авлод TikTok ва X (собиқ Twitter) каби платформалардан халос бўлишни орзу қилар экан.
Махсус тадқиқотга кўра, уларнинг тақрибан 50 фоизи ушбу платформалар умуман мавжуд бўлмаслигини исташини айтган. Бундан ташқари, ёшларнинг 17 фоизи интернетнинг ўзи ҳеч қачон ихтиро қилинмаган бўлишини хоҳлайди.
Қизиғи шундаки, айнан шу авлод вакиллари ўртача кун давомида бу платформаларда 4 соатдан кўпроқ вақт сарфлашади. Бу ҳолат шуни кўрсатадики, ижтимоий тармоқлар жуда кўп танқид қилинаётганига қарамасдан, одамлар ундан ҳали ҳам фойдаланишда давом этяпти. Ушбу зиддият интернет ва технологиялар ҳаётимизга қандай таъсир қилаётганини яққол намоён қилади.
Бу борадаги тадқиқотлар ижтимоий тармоқлар ва замонавий технологияларга бўлган муносабатнинг анча турли эканлигини кўрсатади. Баъзи ёшлар технологиялар ҳаётимизни осонлаштирганини тан олса-да, уларнинг ҳаммасини батамом инкор қилишга ҳам мойил.
🧠@nurbekalimov
Kun.uz’да Сайфиддин Жўраевнинг “Сиёсий партиялар дастурлари - турли мафкуралар ва янги ғоялар рақобати” деган мақоласини ўқиб қолдим. Унда Ўзбекистондаги турли сиёсий партияларнинг сайловга тайёргарлик жараёнлари, сайловолди дастур ва мафкуравий асослари чуқур таҳлил қилинибди.
Жўраев ҳар бир партиянинг ўзига хос ғоявий йўналишларини ўрганиб, уларнинг умумий жиҳатлари ва фарқларини очиб берган.
Мақолада, хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иқтисодий ислоҳотларга урғу бериб, давлат иштирокини камайтириш ва хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган сиёсатини ҳамда “Миллий тикланиш” партиясининг миллий қадриятларни муҳофаза қилишга қаратилган дастурини қиёслаш жуда муҳим масала сифатида берилибди.
Муаллифнинг таъкидлашича,
“Ҳар икки партия ўнг ғояларга таянган ҳолда ўхшашликларга эга бўлса-да, “Миллий тикланиш” миллий маънавиятни, ЎзЛиДеП эса иқтисодий ислоҳотларни устувор қўяди”.
Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган шахс Путин ва Ким Чен Инни ҳам ўлдиришни режалаштирган
АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга суиқасд қилишга уринган Райан Уэсли Рут нафақат Трампни, балки Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ҳам ўлдиришни режалаштирган экан.
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди. Мақолага кўра, Украинада ҳамшира бўлиб ишлаган Челси Уолш Рут билан бир неча бор учрашган ва унинг хавфли эканлигини пайқаган. Ҳамшира Рутнинг Путин ва Ким Чен Инни ўлдириш ҳақидаги режаларини эшитганини таъкидлаган. Шунингдек, у Трамп ва Жо Байден ҳақида ҳам гапирган, лекин уларга таҳдид қилган-қилмагани номаълум.
Райан Рут, шунингдек, Украинага ҳарбий операцияларда қатнашиш учун келган ва маҳаллий армияда хизмат қилган. У Украина ҳукумати билан яқин алоқаларга эга эканлигини даъво қилган бўлса-да, кўпчилик уни фирибгар ва руҳий ҳолати яхши бўлмаган одам сифатида танийди. Суиқасд қилишга уринган вақтда Рут Дональд Трампни голф майдонида 12 соат кутиб ўтирган бўлган.
Ҳозирда у қурол сақлашда айбланиб ҳибсга олинган ва суд жараёни 23 сентябрга белгиланган.
🧠@nurbekalimov
90-йиллар охири ва 2000 йиллар бошида Афғонистонда турли миллат қабилаларидан иборат Шимолий Альянс гуруҳлари Толибонга қарши мардонавор кураш олиб боришарди.
Улар орасидаги Ўзбек генерали Абдулрашид Дўстум қўшинларининг сафида Жамшидбек Лақай исмли қўмондон бўлиб, у ўзининг ўта жасурлиги билан бошқалардан ажралиб турарди.
Аммо бугунги қаҳрамонимиз бу йигит эмас, бугун айнан ўша қўмондоннинг аждоди бўлмиш Иброҳимбек қўрбоши ҳақида гаплашамиз.
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Видеони тўлиқ кўриш👉 https://youtu.be/XtWN4Rl3wUM?si=jTuHgLWOfu2Xriko
⚡️Мақом санъати – бу халқимизнинг бебаҳо маданий бойлиги бўлиб, асрлар давомида ривожланиб келган мусиқий анъана ҳисобланади. У чуқур фалсафий маъно ва руҳий мазмун билан тўйинган асарларни ўз ичига олади. Мақомлар одатда торли ва зарбли чолғуларнинг бой ҳамда мураккаб оҳанглари орқали ижро этилади. Ушбу санъат ўзида халқимизнинг кўҳна маданияти, қадриятлари ва ички кечинмаларини акс эттиради. Ўзбек мақом санъати бугунги кунда ҳам ўз жозибасини йўқотмаган ва дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Бу санъат авлоддан-авлодга ўтиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси сифатида сақланиб қолмоқда. Қурултой'нинг навбатдаги сонида мана шу кўҳна санъат турининг илдизлари ҳақида зўр суҳбат ташкил этилди. Меҳмон — Ўзбек миллий мақом санъати маркази, «Устоз-Шогирд» мактаби бўлими бошлиги Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Вахобов.👉 https://youtu.be/wId6sfy0Thc?si=rWykf3iMJ9I-o48J
Читать полностью…COVID-19'нинг янги XEC варианти пайдо бўлди
COVID-19 нинг янги варианти XEC биринчи марта Германияда 2024 йилнинг июнь ойида аниқланган ва шу пайтгача Буюк Британия, АҚШ, Дания ва бошқа бир қатор давлатларда ҳам қайд этилган. Америкалик олим, Scripps Research институтининг директори Эрик Топол бу ҳақида X ижтимоий тармоғида ўз фикрларини билдирди. У XEC тарқалиши «энди бошланаётгани» ни таъкидлади.
Тополнинг сўзларига кўра, ушбу вариант кенг тарқалиши учун бир неча ҳафта ёки ойлар керак бўлади ва шундан кейин у жиддий тўлқин келтириб чиқариши мумкин.
«Айни вақтда XEC асосий вариантга айланиб бормоқда, у тез орада кенг миқёсда тарқалиши мумкин. Бироқ бу даражага етиши учун ҳали бир қанча вақт керак бўлади»,
Европада бўлганимда пиёдалар ва жамоат транспорти учун қилинган шароитларни кўриб лол қолган эдим. У ерда машинада юриш шунчаки "невигидна" эди. Ундан кўра автобус ва велосипед жудай қулай транспорт воситаси эди катта шаҳарларда ҳам.
ХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров жамоат транспортини ривожланишида автомобиллашув даражаси пасайишини муҳим аҳамиятга эга эканини айтяпти
“Илгари метро бекатлари ва автобус бекатлари орасидаги масофа узоқ бўлган бўлса, ҳозирда бекатдан чиқибоқ метрога тушиш мумкин”, – дея қайд этди Анвархон Темиров.
Шунингдек, ўзгаришлардан мақсад автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш эмас, балки жамоат транспортига бўлган қизиқишни ошириш ва фойдаланишни қулайлаштириш экани айтилган.
Агар шаҳарда жамоат транспорти яхшиланса ростанам одамларга зарилмас бир соат пробкада туриш ва яна ярим соат парковкага жой қидириб юриш.
🧠@nurbekalimov
«Миллий тикланиш» соғлиқни сақлаш бўйича қанақа ташаббуслари борлигини маълум қилди
Бу соҳа бизда жуда муаммоли. Шу муаммолар орасидан партия долзарбларини олиб чиққан: дори воситалари рекламаси ва антибиотиклардан фойдаланиш масалалари. Охирги ишлардан кейин антибиотиклардан ноўрин фойдаланиш ва тиббий маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганини қурбонлар ҳисобига кўрдик, билдик.
Анави номи ўчгур дори «Док-1 Макс» қанча бегуноҳ болачалар ўлимига сабаб бўлди, масалан. Так вот, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Канада, Европа Иттифоқи ва бошқа қатор мамлакатларда рецепциз сотиладиган дори-дармонлар реклама қилиниши мумкин, аммо рецепт бўйича бериладиган дориларнинг реклама қилиниши тақиқланган.
Партия Ўзбекистонда ҳам дори воситалари рекламасини тартибга солиш ва антибиотикларни фақат тиббий зарурат асосида фойдаланишнинг йўлга қўйилиши аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилишда муҳим бўлади, деяпти.
Ўзим ҳам бу масалада билдирилган ташаббуслар қанчалик муҳим эканини англаган ҳолда буни қўллаб-қувватлайман.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Зеленский Украинанинг ғалаба режаси ҳақида маълум қилди
Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида мамлакатининг ғалаба режаси ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бу режа 4 та асосий ва 1 та қўшимча банддан иборат.
Биринчи банддаги асосий йўналишлардан бири Украина қуролли кучларининг жанг майдонида муваффақиятли юришини таъминлаш. Бу ҳарбий стратегияга қўшинларни қайта таъминлаш ва мудофаа тизимларини кучайтириш киради.
Иккинчидан, дипломатик йўналиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Украина халқаро майдонда кўпроқ иттифоқчиларни жалб қилиш ва Россияга нисбатан босимни оширишни режалаштиради.
Учинчидан, Зеленскийнинг сўзларига кўра, ички иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш муҳим. Бу ўз ичига инфратузилмани тиклаш ва уруш давомида зарар кўрган ҳудудларни қайта қуришни олади.
Тўртинчидан, Украинада ички хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳаракатлар амалга оширилади. Зеленский бу йўналишда коррупцияга қарши кураш ва қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади.
Қўшимча банд эса мамлакатни урушдан кейин тиклаш билан боғлиқ. Зеленский бу жараёнда халқаро ҳамжамиятнинг кўмагига умид қилмоқда.
Президентнинг сўзларига кўра, бу режа Украина учун узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка эришиш калити ҳисобланади.
🧠@nurbekalimov
ChatGPT-4 ҳар юзта сўз учун ярим литр сув ичади
Washington Post тадқиқотига кўра, ChatGPT-4 модели ҳар 100 сўз учун тахминан 0,5 литр сув “истеъмол қилади”. Бу сув, асосан, серверларни совитишда сарфланади.
Экологлар бу кўрсаткичларга диққат қаратиш керак деб ҳисоблашяпти. Уларнинг таъкидлашича, катта миқдорда сув сарфи келгусида жиддий экологик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Маълумотларга кўра, серверлар ва маълумот марказлари, уларнинг ривожланиши билан бирга, табиий ресурсларнинг катта ҳажмда истеъмол қилинишига сабаб бўлади. Технологиялар ва сунъий интеллект ривожи, шубҳасиз, иқтисодиёт ва жамият учун фойдали, аммо унинг табиатга таъсири ҳақида камроқ гапирилади.
Бундай ҳолатда муҳим омил — технологиялар ривожини табиатга зарар етказмаслик йўлида тўғри йўналтириш. Табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмасак, энг илғор технологиялар ҳам глобал экологик инқирозларга олиб келиши мумкин.
🧠@nurbekalimov
Дунё тарихидаги энг кучли снайперлар ҳақида
Инсоният яралибдики унинг тарихида қурол - яроқлар эволюцияси ҳам ривожланиб келади. Шу билан бирга ҳар бир қуролни моҳирлик билан ишлатувчи ўз усталари ҳам бор.
Масалан снайперлар жуда мураккаб ва узоқ давом этувчи тайёргарликдан ўтишади. Улар ўзининг жисмоний, психологик ва маънавий ҳолатларини назорат қилишни ўрганишади.
Снайперларнинг машҳур шиори бу "бир ўқ – бир нишон" бўлиб, улар тўғри ўқ отиш учун ҳаво, шамол, ҳарорат ва ҳатто ернинг айланишини ҳисобга олишлари керак.
Снайперлар кўп вақтини кўзланган нишонни кутган ҳолда ўтказишади. Улар соатлар, ҳатто кунлар давомида жойдан қимирламасдан ётишлари мумкин. Бу вақт давомида жисмоний ва ақлий чидамлилик жуда муҳим.
Бундан ташқари улар ёлғизлик ва хавфсираш ҳолатида бўлишади, шунинг учун руҳий тайёргарлик ҳам улар учун жуда муҳимдир.
Хуллас гапни кўпайтирмайман, бугун дунё тарихидаги энг кучли снайперлар ҳақида видео қилганмиз. Кечки овқатни еб кўрворадиган ери🫡
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/fxiMo1MvkiA?si=1dIQcOi0tgmvsAHk
Мана шунақа мавзуларда жиддий ўйланишни ёқтираман
Мени назаримда бу эртак эркинлик ҳақида эди. Совуб бўлгач чол билан кампир уни барибир биғиллатишарди. Бўғирсоқ эса ҳеч бўлмаса бирор нарсага уриниб кўрди. Сал кўпроқ яшади. Аммо поняткаси бўлмагани, ёнида ақл ўргатиб қўллайдиган яқинлари, ота онаси ака укалари бўлмаганлиги сабаб фирибгарлар қўлида қурбон бўлди.
Бўғирсоқ ҳаётни севарди, у болалигидан меҳр кўрмаган, кимдир уни ҳам мақташига интизор яшарди. Йўлда учраганки жанаварга ундан нимадир керак эди. Унга ҳеч ким бирор нарса беришни эса ўйламасди.
Кўргани фақат зулм бўлди. Шу сабабли ҳам яхши гапирган, унга меҳр кўрсатишни истаган тулкига ишонди. Унга яқин борди. Мақтовларига учди. Ўзини қандайдир керакли шахс деб хисоблай бошлади. Лекин шу сабабли ҳам у охир оқибат қурбон бўлди.
Аммо у нимадир қилди. Чол билан кампир уни совигач еворишини кутиб ётмади.
Қиссадан хисса шуки, болаларингизга зулм қилманг. Уларга етарли меҳр берингки токи эртага меҳр кўрмай яшаб, ўзини меҳрибон кўрсатувчи айёр тулкининг домига тушиб қолмасин.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистон Исроилнинг Фаластиндан қўшинларини олиб чиқишига овоз берди
БМТ Бош Ассамблеяси яқинда муҳим резолюцияни қабул қилди, унда Исроилдан Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидан қўшинларини олиб чиқиш талаб қилинган.
БМТга аъзо давлатлар томонидан қабул қилинган ушбу резолюцияда Исроилдан 12 ой ичида оккупацияни тўхтатиш ва агар бундай қарор бажарилмаса, санкциялар қўллашни талаб қилиш белгиланган.
Фаластин давлати ва бир қатор бошқа давлатлар томонидан илгари сурилган ушбу ҳужжат учун 124 делегация ёқлаб овоз берган бўлса, 43 давлат бетараф қолди, 14 давлат эса қаршилик билдирди. БМТ матбуот хизмати маълумотига кўра, резолюция қўшинларни олиб чиқиш, янгидан аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатиш ва кўчирилган фаластинликларни ўз ватанига қайтариш имкониятини тақдим этишни талаб қилади. Бу қарор 1967 йилдан бери Фаластиннинг босиб олинган ҳудудлари “ноқонуний” деб топилган БМТ Халқаро судининг маслаҳат хулосасига асосланган.
Исроил резолюцияни қатъий рад этди ва уни "Фаластин муxториятининг дипломатик терроризмини қўллаб-қувватловчи" қарор деб баҳолади. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили эса резолюцияни “тинчликка хизмат қилмаслиги” ва “фитна қўзғатувчи” қарор эканлигини таъкидлади.
🧠@nurbekalimov
Хусусий мулкни ҳурмат қилиш орқали жамият ривожига эришиш мумкин
Хусусий мулк нафақат шахсий эркинлик, балки иқтисодий фаровонликнинг ҳам асоси ҳисобланади. Шунинг учун мулкка нисбатан ҳар қандай тажовузлар жамиятда адолатсизлик ҳиссини оширади. Мулк ҳуқуқининг тўлиқ ҳимояланиши шахслар учун хавфсизлик кафолати бўлиши керак.
Биргина ер тақсимоти билан боғлиқ масалаларда бир нечта ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Масалан, 2022 йилда Адлия вазирлиги Сурхондарё вилоятида маҳаллий ҳокимликларнинг 304 марта ер участкаларига қонунсиз муносабатда бўлганини аниқлаган. Бундай ҳолатлар мулкдорларнинг ишончи йўқолишига сабаб бўлади. Қонун олдида барча бир хил ҳимояга эга бўлиши керак, айниқса мулк дахлсизлиги масаласида.
ЎзЛиДеП бу каби вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ўз сайловолди дастурида хусусий мулкка зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиришни таклиф қиляпти.
Шахсан мен ҳам буни тўғри таклиф деб ҳисоблайман. Мулк ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири бўлганлиги сабабли, унинг ҳимоясини кучайтириш жудаям зарур.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда атом бомбаси портлатилганини биласизми?
Буни ўзим ҳам билмасдим, лекин севимли ёзувчиларимдан бири Сергей мать его Минаевнинг Ютюбдаги каналида "Оддий нарсалар" деган кўрсатуви бор. Шунда кўриб қолдим. Бу кўрсатувда нефть, олтин, кофе, картошка, гуруч, буғдой каби нарсаларнинг инсоният тарихида жуда катта ўрин тутгани тушунтириб берилади. Бугун газ ҳақидагиси чиққан экан.
Так вот, 1963 йилда ҳозирги Бухоро вилоятини Олот туманидаги Ўртабулоқ газ конида даҳшатли даражада ердан газ отилиб чиқа бошлаган. Ҳавони ифлослантирмаслик учун уни ёқиб қўйишган экан.
Олов эса 70 метр баландликкача кўтарилиб ёнган. Уни яқинига 300 метргача келиб бўлмасди, прям қуш учса қаноти куйиб, ерга тушгинча кулга айланиб кетарди.
Бу алангани 3 йил (прикинь🤯) ўчира олишмаган. Ҳар қандай йўлини қилиб кўришган, аммо буни ўчиришни уддасидан чиқа олишмаган. Суткасига 12 миллион метр куб газ ёниб турган.
1966 йил баҳорда алангани ўчириш учун ер остида термоядро зарядини портлатиш таклиф қилинган. Брежневни шахсан ўзи бу проектга рози бўлган. 1500 метр чуқурликка зарядни жойлаб, 1966 йил 30 сентябрь куни бомба портлатилган.
Портлаш даҳшатидан газнинг ер остидан келаётган йўли беркилиб кетган, аланга ўчган ва ҳамма эркин тин олган. Балки бу воқеани Бухоролик катталар яхши билишар. Мен учун ажойиб янгилик бўлди.
@nurbekalimov
Neuralink инсонларга кўриш қобилиятини қайтариши мумкин
Neuralink компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги Blindsight чипи инсонларга кўриш қобилиятини қайта беришни ваъда қиляпти. АҚШ ҳукумати ушбу революцион технологияни одамларда синовдан ўтказишга рухсат берди ва бу бутун дунёда кўриш қобилиятидан маҳрум бўлганлар учун улкан умид манбаи бўлиши мумкин.
Blindsight кўриш қобилиятини қайта тиклашга мўлжалланган нейрон имплантант бўлиб, у миянинг кўриш учун масъул бўлган қисмига ўрнатилади. Чип инсонга ташқи дунё тасвирларини қайта тиклаш имкониятини яратади. Бу технологиянинг энг асосий хусусияти — ҳатто ҳеч қачон кўрмаган инсонларда ҳам кўриш қобилиятини яратиши мумкинлигида.
Технологиянинг бошланғич босқичларида тасвир бироз хира бўлиши мумкин, аммо вақт ўтиши билан чип мияга юборилаётган сигналларни самаралироқ ишлай бошлайди. Бу эса тасвирнинг янада равшан бўлишига ва ҳатто оддий кўриш қобилиятидан яхшироқ натижага эришишга олиб келади. Масалан, инсонлар қоронғуликда ҳам кўра оладилар ва ультрабинафша нурларини сезиш қобилиятига эга бўладилар.
Neuralink ҳозирда Blindsight чипини синаш учун кўнгиллиларни қабул қилиш жараёнини бошлади. Синовларда иштирок этиш учун мурожаат қилганлар қаторига бутунлай кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган инсонлар ҳам кириши мумкин. Чипнинг одамлар устидаги синовлари муваффақиятли ўтса, келажакда бу технология миллионлаб инсонлар ҳаётини ўзгартириши мумкин.
Илон Маск томонидан асос солинган бу компания мияга ўрнатиладиган чиплар орқали турли неврологик муаммоларни ҳал қилишни мақсад қилган. Уларнинг биринчи йўналишларидан бири — инсониятнинг кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам бериш. У фақатгина кўриш қобилияти тикланишидан ташқари, инсонларнинг одатий физик имкониятларини ҳам оширишга йўналтирилган лойиҳа.
Neuralink’нинг чиплари фақат кўриш қобилиятини тиклаш билан чекланиб қолмайди. Улар инсон миясининг турли функцияларини яхшилашга, масалан, ёдлаш қобилиятини ошириш, паралични даволаш ва ҳатто миядан компьютерга сигнал узатишга қодир бўлган технологияларни ҳам ишлаб чиқяпти.
Blindsight чипи кўриш қобилиятини тиклашдаги катта қадам бўлса-да, бу технологиялар инсон ва машина ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш йўлидаги биринчи қадамлардан бири. Бундай инқилобий лойиҳалар нафақат тиббиёт, балки инсоннинг кундалик ҳаётига ҳам катта ўзгаришлар киритиши мумкин. Бу эса инсоният келажаги учун чексиз имкониятларни очиб беради деб ўйлайман.
🧠@nurbekalimov
“Энди узр сўраш билан инқироздан қутулиб қололмайсиз”, — Мирзо Зоминий
Сўнгги ҳафталардаги воқеалар медианинг жамиятга таъсири кучайганини кўрсатди. Буёғига маркетологлар, пиар мутахассислар ва умуман исталган одам медиамаконда ўзини қандай тутиши ҳақида жиддий ўйлаши керак.
Сигма Подкастнинг Мирзо Зоминий билан сони соҳага энди кириб келаётган ёшлар учун яхши қўлланма бўлади.
Тавсия қиламан:
https://youtu.be/Kg5InmUMzvg?si=zf3tay6O8tFbWpEt
Mobiuz барчани 17-20-сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги, шу жумладан ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб ўтаётган CAEx мажмуасига таклиф қилмоқда!
Mobiuz ўз стендида янги 5G Calling ва VoWiFi технологияларини намойиш этмоқда. Алоҳида кўнгилочар зонада MobiGames (мобил ўйинлар), MobiCinema (телевидение ва кино), MobiMusic (мусиқа) каби маҳсулотлар ва хизматлар экотизими тақдим этилган.
Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар Mobiuzнинг махсус сюрпризига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.
Кўргазмадан жонли эфирлар ва “Reels”ларни Mobiuz Инстаграм-аккаунтида томоша қилинг.
CAEx манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Миллий Боғ кўчаси, 1-уй (“Central Asian University” ёнида).
Telegram | Instagram | Youtube | Mobiuz ilovasi
Реклама
"Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган"
Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Депутат Одилжон Тожиев ушбу хабарларга муносабат билдирибди.
"Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.
Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.
Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан", – деб ёзади у.
Ошқозон ва мия ўртасидаги боғлиқлик ҳақида
Олимлар томонидан ошқозон ва мия ўртасидаги янги алоқа аниқланди: тўйимли овқат ейиш «бахт гормони» бўлган серотонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Бу топилма келажакда озиқланиш бузилишларини даволаш учун янги усулларни яратишга йўл очади.
Германиянинг Бонн ва Буюк Британиянинг Кембриж университети тадқиқотчилари овқатни ютиб юбориш вақтида ошқозон ва мия ўртасида қандай сигналлар юборилишини ўрганишди.
Тадқиқот натижаларига кўра, овқат ютилганда, озуқа сифати нейронлар томонидан баҳоланади. Агар озиқ биологик жиҳатдан қимматли бўлса, нейронлар серотонин ишлаб чиқаради.
Бу эса кайфиятни яхшилаб, озиқни янада кўпроқ истеъмол қилишни рағбатлантиради. Бу жараён, тадқиқотчиларнинг фикрича, одамларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Келажакда бу кашфиёт озиқланиш билан боғлиқ бузилишларни, масалан, анорексия ёки кўп овқат ейишни даволашда қўлланиши мумкин. Лекин тадқиқотчилар ҳозирча бу жараённинг инсонлардаги ишлаш механизмини тўлиқ тушуниш учун кўп йиллик изланишлар зарурлигини таъкидлашяпти.
🧠@nurbekalimov
Сусамбил лойиҳасининг навбатдаги видеосида «Рик ва Морти» сериалига доир фактлар ва сирлар ҳақида сўз кетган! Бу анимацион лойиҳа нафақат кулгили, балки фалсафий саволлар билан ҳам тўлиб-тошган. Сериалдаги кўплаб ҳазиллар ва ишоралар чуқур маънога эга, шунинг учун улар эътибордан четда қолмаслиги керак. Ҳар бир эпизодда яширинган кичик деталлар томошабинларга янги оламларни очади. Масалан, Мортининг образ сифатида тараққий этиши ва Рикнинг ҳаракатлари ортида катта драматик ҳикоялар ётибди. Айнан шунинг учун ҳар бир эпизодни қайта-қайта кўришга арзийди! Агар сиз «тўртинчи девор» бузилишини ёқтирсангиз, унда «Рик ва Морти» сиз учун идеал танлов.
👉 https://youtu.be/GiQ2USmn-bs
АҚШда Дональд Трампга иккинчи марта суиқасд қилмоқчи бўлишди
Дональд Трамп гольф ўйнайдиган АҚШдаги гольф клуби яқинида отишма содир бўлди. Ҳодиса 2024 йил 15 сентябрь куни рўй берди. Отишма натижасида гумонланувчи ҳибсга олинди ва ФҚБ у билан боғлиқ эҳтимолий суиқасдга уринишни текширмоқда.
Бу сўнгги икки ой ичида собиқ президентга қарши содир бўлган иккинчи ҳодиса. Аввалроқ, июль ойида Трампнинг Mar-a-Lago курортида ўтказган учрашувларидан бирида ҳам хавфсизликка таҳдид туғдирувчи ҳолатлар юзага келган эди.
Ҳозирда, хавфсизлик кучлари ва федерал терговчилар ҳодисанинг батамом сабабларини аниқлаш ва суиқасдга уринишнинг асосий сабабларини билишга ҳаракат қиляпти. Трамп ва унинг жамоаси ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
Ҳозирда АҚШ ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтиришга ва халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳолат билан хабардор қилишга тайёрланмоқда.
🧠@nurbekalimov
payme ва Alpha'дан тадбиркорлар учун тўлиқ курс!
Курс мавзулари:
- Ижтимоий тармоқлар орқали бизнесни ривожлантириш;
- Бизнесни қонунийлаштириш;
- Умумий овқатланиш соҳасида бизнес юритиш.
Барча дарслар бепул ва уларни тепадаги ҳаволалар орқали кўриш мумкин 👆
Реклама
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида миграция бўйича битим имзоланди. “Буюк истеъдод эгаларининг мамлакатимизга кириб келишига имкон яратмоқдамиз”, деб бунга муносабат билдирди Олаф Шольц.
Дунёнинг турли нуқталарида, хусусан, Германияда ҳам кўплаб ўзбекистонлик ёшлар таълим олиб, меҳнат қилишмоқда.
Ана шундай тиришқоқ, доимий изланувчан йигит-қизлар ҳақида аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Глобал кўприк” номли илмий-оммабоп ҳужжатли фильм суратга олинганди.
Буни қарангки, лойиҳанинг илк сони Германиядаги ўзбекистонлик ёшларга бағишланган бўлиб, фильмни 17 сентябрь куни соат 15:25да “Mening yurtim” телеканалида, соат 15:50да “Biz TV”да, соат 23:55да эса “Renessans TV”да томоша қилиш мумкин.
🧠@nurbekalimov