Хусусий мулкни ҳурмат қилиш орқали жамият ривожига эришиш мумкин
Хусусий мулк нафақат шахсий эркинлик, балки иқтисодий фаровонликнинг ҳам асоси ҳисобланади. Шунинг учун мулкка нисбатан ҳар қандай тажовузлар жамиятда адолатсизлик ҳиссини оширади. Мулк ҳуқуқининг тўлиқ ҳимояланиши шахслар учун хавфсизлик кафолати бўлиши керак.
Биргина ер тақсимоти билан боғлиқ масалаларда бир нечта ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган. Масалан, 2022 йилда Адлия вазирлиги Сурхондарё вилоятида маҳаллий ҳокимликларнинг 304 марта ер участкаларига қонунсиз муносабатда бўлганини аниқлаган. Бундай ҳолатлар мулкдорларнинг ишончи йўқолишига сабаб бўлади. Қонун олдида барча бир хил ҳимояга эга бўлиши керак, айниқса мулк дахлсизлиги масаласида.
ЎзЛиДеП бу каби вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ўз сайловолди дастурида хусусий мулкка зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиришни таклиф қиляпти.
Шахсан мен ҳам буни тўғри таклиф деб ҳисоблайман. Мулк ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири бўлганлиги сабабли, унинг ҳимоясини кучайтириш жудаям зарур.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда атом бомбаси портлатилганини биласизми?
Буни ўзим ҳам билмасдим, лекин севимли ёзувчиларимдан бири Сергей мать его Минаевнинг Ютюбдаги каналида "Оддий нарсалар" деган кўрсатуви бор. Шунда кўриб қолдим. Бу кўрсатувда нефть, олтин, кофе, картошка, гуруч, буғдой каби нарсаларнинг инсоният тарихида жуда катта ўрин тутгани тушунтириб берилади. Бугун газ ҳақидагиси чиққан экан.
Так вот, 1963 йилда ҳозирги Бухоро вилоятини Олот туманидаги Ўртабулоқ газ конида даҳшатли даражада ердан газ отилиб чиқа бошлаган. Ҳавони ифлослантирмаслик учун уни ёқиб қўйишган экан.
Олов эса 70 метр баландликкача кўтарилиб ёнган. Уни яқинига 300 метргача келиб бўлмасди, прям қуш учса қаноти куйиб, ерга тушгинча кулга айланиб кетарди.
Бу алангани 3 йил (прикинь🤯) ўчира олишмаган. Ҳар қандай йўлини қилиб кўришган, аммо буни ўчиришни уддасидан чиқа олишмаган. Суткасига 12 миллион метр куб газ ёниб турган.
1966 йил баҳорда алангани ўчириш учун ер остида термоядро зарядини портлатиш таклиф қилинган. Брежневни шахсан ўзи бу проектга рози бўлган. 1500 метр чуқурликка зарядни жойлаб, 1966 йил 30 сентябрь куни бомба портлатилган.
Портлаш даҳшатидан газнинг ер остидан келаётган йўли беркилиб кетган, аланга ўчган ва ҳамма эркин тин олган. Балки бу воқеани Бухоролик катталар яхши билишар. Мен учун ажойиб янгилик бўлди.
@nurbekalimov
Neuralink инсонларга кўриш қобилиятини қайтариши мумкин
Neuralink компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги Blindsight чипи инсонларга кўриш қобилиятини қайта беришни ваъда қиляпти. АҚШ ҳукумати ушбу революцион технологияни одамларда синовдан ўтказишга рухсат берди ва бу бутун дунёда кўриш қобилиятидан маҳрум бўлганлар учун улкан умид манбаи бўлиши мумкин.
Blindsight кўриш қобилиятини қайта тиклашга мўлжалланган нейрон имплантант бўлиб, у миянинг кўриш учун масъул бўлган қисмига ўрнатилади. Чип инсонга ташқи дунё тасвирларини қайта тиклаш имкониятини яратади. Бу технологиянинг энг асосий хусусияти — ҳатто ҳеч қачон кўрмаган инсонларда ҳам кўриш қобилиятини яратиши мумкинлигида.
Технологиянинг бошланғич босқичларида тасвир бироз хира бўлиши мумкин, аммо вақт ўтиши билан чип мияга юборилаётган сигналларни самаралироқ ишлай бошлайди. Бу эса тасвирнинг янада равшан бўлишига ва ҳатто оддий кўриш қобилиятидан яхшироқ натижага эришишга олиб келади. Масалан, инсонлар қоронғуликда ҳам кўра оладилар ва ультрабинафша нурларини сезиш қобилиятига эга бўладилар.
Neuralink ҳозирда Blindsight чипини синаш учун кўнгиллиларни қабул қилиш жараёнини бошлади. Синовларда иштирок этиш учун мурожаат қилганлар қаторига бутунлай кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган инсонлар ҳам кириши мумкин. Чипнинг одамлар устидаги синовлари муваффақиятли ўтса, келажакда бу технология миллионлаб инсонлар ҳаётини ўзгартириши мумкин.
Илон Маск томонидан асос солинган бу компания мияга ўрнатиладиган чиплар орқали турли неврологик муаммоларни ҳал қилишни мақсад қилган. Уларнинг биринчи йўналишларидан бири — инсониятнинг кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам бериш. У фақатгина кўриш қобилияти тикланишидан ташқари, инсонларнинг одатий физик имкониятларини ҳам оширишга йўналтирилган лойиҳа.
Neuralink’нинг чиплари фақат кўриш қобилиятини тиклаш билан чекланиб қолмайди. Улар инсон миясининг турли функцияларини яхшилашга, масалан, ёдлаш қобилиятини ошириш, паралични даволаш ва ҳатто миядан компьютерга сигнал узатишга қодир бўлган технологияларни ҳам ишлаб чиқяпти.
Blindsight чипи кўриш қобилиятини тиклашдаги катта қадам бўлса-да, бу технологиялар инсон ва машина ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш йўлидаги биринчи қадамлардан бири. Бундай инқилобий лойиҳалар нафақат тиббиёт, балки инсоннинг кундалик ҳаётига ҳам катта ўзгаришлар киритиши мумкин. Бу эса инсоният келажаги учун чексиз имкониятларни очиб беради деб ўйлайман.
🧠@nurbekalimov
“Энди узр сўраш билан инқироздан қутулиб қололмайсиз”, — Мирзо Зоминий
Сўнгги ҳафталардаги воқеалар медианинг жамиятга таъсири кучайганини кўрсатди. Буёғига маркетологлар, пиар мутахассислар ва умуман исталган одам медиамаконда ўзини қандай тутиши ҳақида жиддий ўйлаши керак.
Сигма Подкастнинг Мирзо Зоминий билан сони соҳага энди кириб келаётган ёшлар учун яхши қўлланма бўлади.
Тавсия қиламан:
https://youtu.be/Kg5InmUMzvg?si=zf3tay6O8tFbWpEt
Mobiuz барчани 17-20-сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги, шу жумладан ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб ўтаётган CAEx мажмуасига таклиф қилмоқда!
Mobiuz ўз стендида янги 5G Calling ва VoWiFi технологияларини намойиш этмоқда. Алоҳида кўнгилочар зонада MobiGames (мобил ўйинлар), MobiCinema (телевидение ва кино), MobiMusic (мусиқа) каби маҳсулотлар ва хизматлар экотизими тақдим этилган.
Кўргазма давомида ташриф буюрувчилар Mobiuzнинг махсус сюрпризига ҳам гувоҳ бўлишлари мумкин.
Кўргазмадан жонли эфирлар ва “Reels”ларни Mobiuz Инстаграм-аккаунтида томоша қилинг.
CAEx манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Миллий Боғ кўчаси, 1-уй (“Central Asian University” ёнида).
Telegram | Instagram | Youtube | Mobiuz ilovasi
Реклама
"Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган"
Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Депутат Одилжон Тожиев ушбу хабарларга муносабат билдирибди.
"Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.
Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.
Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан", – деб ёзади у.
Ошқозон ва мия ўртасидаги боғлиқлик ҳақида
Олимлар томонидан ошқозон ва мия ўртасидаги янги алоқа аниқланди: тўйимли овқат ейиш «бахт гормони» бўлган серотонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. Бу топилма келажакда озиқланиш бузилишларини даволаш учун янги усулларни яратишга йўл очади.
Германиянинг Бонн ва Буюк Британиянинг Кембриж университети тадқиқотчилари овқатни ютиб юбориш вақтида ошқозон ва мия ўртасида қандай сигналлар юборилишини ўрганишди.
Тадқиқот натижаларига кўра, овқат ютилганда, озуқа сифати нейронлар томонидан баҳоланади. Агар озиқ биологик жиҳатдан қимматли бўлса, нейронлар серотонин ишлаб чиқаради.
Бу эса кайфиятни яхшилаб, озиқни янада кўпроқ истеъмол қилишни рағбатлантиради. Бу жараён, тадқиқотчиларнинг фикрича, одамларда ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Келажакда бу кашфиёт озиқланиш билан боғлиқ бузилишларни, масалан, анорексия ёки кўп овқат ейишни даволашда қўлланиши мумкин. Лекин тадқиқотчилар ҳозирча бу жараённинг инсонлардаги ишлаш механизмини тўлиқ тушуниш учун кўп йиллик изланишлар зарурлигини таъкидлашяпти.
🧠@nurbekalimov
Сусамбил лойиҳасининг навбатдаги видеосида «Рик ва Морти» сериалига доир фактлар ва сирлар ҳақида сўз кетган! Бу анимацион лойиҳа нафақат кулгили, балки фалсафий саволлар билан ҳам тўлиб-тошган. Сериалдаги кўплаб ҳазиллар ва ишоралар чуқур маънога эга, шунинг учун улар эътибордан четда қолмаслиги керак. Ҳар бир эпизодда яширинган кичик деталлар томошабинларга янги оламларни очади. Масалан, Мортининг образ сифатида тараққий этиши ва Рикнинг ҳаракатлари ортида катта драматик ҳикоялар ётибди. Айнан шунинг учун ҳар бир эпизодни қайта-қайта кўришга арзийди! Агар сиз «тўртинчи девор» бузилишини ёқтирсангиз, унда «Рик ва Морти» сиз учун идеал танлов.
👉 https://youtu.be/GiQ2USmn-bs
АҚШда Дональд Трампга иккинчи марта суиқасд қилмоқчи бўлишди
Дональд Трамп гольф ўйнайдиган АҚШдаги гольф клуби яқинида отишма содир бўлди. Ҳодиса 2024 йил 15 сентябрь куни рўй берди. Отишма натижасида гумонланувчи ҳибсга олинди ва ФҚБ у билан боғлиқ эҳтимолий суиқасдга уринишни текширмоқда.
Бу сўнгги икки ой ичида собиқ президентга қарши содир бўлган иккинчи ҳодиса. Аввалроқ, июль ойида Трампнинг Mar-a-Lago курортида ўтказган учрашувларидан бирида ҳам хавфсизликка таҳдид туғдирувчи ҳолатлар юзага келган эди.
Ҳозирда, хавфсизлик кучлари ва федерал терговчилар ҳодисанинг батамом сабабларини аниқлаш ва суиқасдга уринишнинг асосий сабабларини билишга ҳаракат қиляпти. Трамп ва унинг жамоаси ҳозирча расмий изоҳ бермаган.
Ҳозирда АҚШ ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтиришга ва халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳолат билан хабардор қилишга тайёрланмоқда.
🧠@nurbekalimov
payme ва Alpha'дан тадбиркорлар учун тўлиқ курс!
Курс мавзулари:
- Ижтимоий тармоқлар орқали бизнесни ривожлантириш;
- Бизнесни қонунийлаштириш;
- Умумий овқатланиш соҳасида бизнес юритиш.
Барча дарслар бепул ва уларни тепадаги ҳаволалар орқали кўриш мумкин 👆
Реклама
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида миграция бўйича битим имзоланди. “Буюк истеъдод эгаларининг мамлакатимизга кириб келишига имкон яратмоқдамиз”, деб бунга муносабат билдирди Олаф Шольц.
Дунёнинг турли нуқталарида, хусусан, Германияда ҳам кўплаб ўзбекистонлик ёшлар таълим олиб, меҳнат қилишмоқда.
Ана шундай тиришқоқ, доимий изланувчан йигит-қизлар ҳақида аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан “Глобал кўприк” номли илмий-оммабоп ҳужжатли фильм суратга олинганди.
Буни қарангки, лойиҳанинг илк сони Германиядаги ўзбекистонлик ёшларга бағишланган бўлиб, фильмни 17 сентябрь куни соат 15:25да “Mening yurtim” телеканалида, соат 15:50да “Biz TV”да, соат 23:55да эса “Renessans TV”да томоша қилиш мумкин.
🧠@nurbekalimov
“Ҳайдовчисиз” автомобиллар: Хаёлот ёки масофадан бошқарув?
Сўнгги йилларда автосаноатдаги энг қизғин мавзулардан бири — ҳайдовчисиз автомобиллар ва роботакси хизматлари бўлди. Ушбу технологиялар транспорт соҳасини тубдан ўзгартириши, йўлларда хавфсизликни ошириши ва инсонларнинг кундалик ҳаётини енгиллаштириши кутилаётган эди.
Лекин New York Times томонидан ўрганилган маълумотларга кўра, бу жараён кутилганидек тез ривожланмаяпти ва компаниялар ҳайдовчисиз деб аталган автомобилларни аслида инсонлар томонидан масофадан бошқарилаётганини яширишга уринишяпти.
Тадқиқотларга кўра, йирик авариялар ва ҳайдовчисиз автомобилларга оид кўплаб терговлардан сўнг маълум бўлдики, ҳайдовчисиз транспорт воситалари ҳали тўлиқ автоматлашмаган. Уларнинг ҳаракатини кўп ҳолларда "техник ходимлар" масофадан назорат қилади ёки тўғридан тўғри бошқаради.
Масалан, Cruise, яъни General Motors’нинг ҳайдовчисиз автомобиллари учун ҳар 10 та авто бўйича 15 та техник ходим масофадан туриб кузатиб туради. Zoox (Amazon'га тегишли) эса бир нечта автомобиль учун 30 тадан техник ходимга эга. Бундай ходимлар автомобиль ҳаракатини назорат қилишади ва зарурат туғилганида масофадан туриб бошқарувни ўз қўлларига олишади.
Бундан ташқари, ҳайдовчисиз автомобиллар ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлиқ мустақил бажара олмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, кучли ёмғир, қор ёки туман каби ҳаво шароитларида уларнинг датчик ва сенсорлари самарали ишлай олмаслиги мумкин. Шу сабабли, инсон аралашуви ҳануз муҳим аҳамият касб этяпти.
Кўплаб компаниялар бу технологиянинг ривожланиши учун катта маблағлар сарфлаяпти, аммо тўлиқ ҳайдовчисиз автомобиллар реал ҳаётда тўлиқ фойдаланилишига етгунича ҳали вақт керак. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, ҳайдовчисиз автомобилларнинг тўлиқ автоматлашиши учун ҳали 10 йиллар керак бўлиши мумкин. Бу орада эса масофадан бошқариш амалиёти кўплаб компаниялар учун одатий ҳолат бўлиб қоляпти.
Булардан келиб чиқиб, ҳозирда "ҳайдовчисиз" деб аталаётган автомобиллар тўлиқ автоном эмас ва уларнинг ҳаракатини инсонлар томонидан масофадан бошқариш зарурати сақланиб қоляпти.
🧠@nurbekalimov
Рақобат ҳақида обед қилиб ўтирганимда келган пикрлар
Олдинам ёзгандим, ЖСТга қўшилишимизга энг кўп қарши бўлаётган гуруҳлар ташкилотга кирганимиздан кейин бунинг таъсирини ҳаммадан кўра кучлироқ сезади. Чунки улар аввалдан катта имтиёзлар олиб ишлашга ўрганиб қолган. Бу худди шерни боласини боқиб олиб, катта қилсанг, у хонаки бир мушукка айланиб қолишидек гап.
Шунинг учунам тадбиркорларимизни «хонакилаштириб» қўймасдан, ўз саваннасига қўйиб юбориш керак. Канешна ҳамма тадбиркорлар ҳам ЖСТга киришимиз ортидан келадиган таъсирларни осонгина енгиб ўтолмаслиги мумкин. Бунинг учун босқичма-босқич олиб бориладиган узун жараён танлангани сабаби ҳам шунда.
Так вот, ЎзЛиДеП ЖСТга киришни жадаллаштириш учун тадбиркорларга берилган имтиёзларни адолат ва тенглик тамойиллари бўйича қайта кўриб чиқишни таклиф қиляптийкан. Бу орқали ўзимиз режа қилганимиздек, 2026 йилда ташкилотга кирвосек, бахтимиз тўкис бўларди, нима демадийлар? 😎
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Инсон ва ит миясининг синхронлашуви ҳақида
Илмий тадқиқотлар инсон ва уларнинг севимли итлари орасидаги алоқанинг нафақат ҳиссий, балки нейрон даражада ҳам чуқурлашишини кўрсатяпти. Одамлар ва итлар ўртасидаги доимий мулоқот ва вақт ўтказиш нафақат улар орасидаги дўстликни мустаҳкамлайди, балки уларнинг миялари ҳам бир хил тўлқинларда ишлай бошлайди.
Яқинда ўтказилган тажриба давомида, олимлар бегона эркак ва итни таништириб, уларнинг ўзаро мулоқотини кузатишган. Орадан атиги 5 кун ўтгач, эркак ва ит мияларида ўхшаш электр импульслари пайдо бўлган, яъни уларнинг мияси "бир хил тўлқинда ишлашни" бошлаган. Бу тадқиқот инсон ва ит ўртасидаги чуқур биокимёвий ва ҳиссий алоқани тасдиқлайди.
Бу синхронлашув, асосан, биргаликда ўтказилаётган вақт ва фаолият натижасида кучаяди. Итингизни силаш, у билан ўйнаш ва доимий эътибор қаратиш орқали, бу нейрон алоқани янада мустаҳкамлай оларкансиз. Олимларнинг фикрича, бундай алоқалар ҳайвонларнинг стрессини камайтириб, уларнинг ҳиссий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Шу билан бирга, бу инсонлар учун ҳам фойдали бўлиб, стрессни камайтиради ва ижобий ҳиссиётларни оширади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ит билан ўтказилган ҳар бир дақиқа сизнинг ҳам руҳий ва жисмоний соғлигингиз учун ижобий таъсир кўрсатади. Ит эгалари ва уларнинг севимли дўстлари ўртасидаги бу махсус алоқани тушуниш, келажакда янада чуқурроқ илмий изланишлар олиб боришга имкон яратади.
🧠@nurbekalimov
Сайлов жараёнида журналистларнинг югур-югури камайиши ҳақида
Шу кунларда партиялар сайловга тайёргарлик кўряпти. Ҳамма демократик талабларни биринчи ўринга қўйиб ўтказишга ҳаракат қилади. Так вот бундай вақтда тўртинчи ҳокимият кучи сув ва ҳаводек зарур.
Биласизлар журналистлар ўзи талабчан халқ. Тайёрлайдиган репортажи, ёзадиган мақоласи ўзиниям, ишлайдиган жойиниям принципларига мос бўлиши керак. Бунга журналистлар учун фактлар, зарур маълумотлар базаси бўлиши мақсадга мувофиқ эрур. Аммо сайлов жараёни бўйича шу вақтгача бундай платформа йўқ эди.
МСК 100 га яқин журналистларга семинар ўтиб, “E-saylov” ахборот тизимидаги қулайликларни санаб ўтибди.
Сон-саноқсиз ҳужжатбозликлар олди олиниши яхши, энди ОАВ вакилларини ҳам шу платформа орқали атиги 3 та ҳужжатни киритиб, аккредидациядан ўтказиш мумкин экан.
Сайловга доир барча маълумотлар журналистларга SMS тарзида юбориб туриларкан. Ана энди пресс-релиз қани деб югуриб юрмайсизлар ҳурматли газетчилар.
🧠@nurbekalimov
Иккинчи Жаҳон уруши пайти Гитлер ва унинг генераллари ўртасида кичик можаролар бўлиб турган. Айрим Гитлернинг ўнг қўли бўлган генераллар ҳужумни умуман бошқа йўналишда қилишни айтган. Яъни катта қўшинни тўғридан-тўғри Москвага ташлаш ҳақида. Гитлер эса умуман бошқа режани ўйлаган. Балки шунга ўхшаган кичик деталлар уруш тақдирини ҳал қилгандир? Буниси албатта баҳсли мавзу. Уруш ҳақидаги баҳсларингизни «Худди шундай»нинг мана бу видеоси остидаги комментарияларда давом этиршингиз мумкин⬇️
https://youtu.be/GwRa61anHkU?si=M7Q-los0I-6mTrRv
Z-авлоднинг деярли ярми TikTok мавжуд бўлмаслигини истайди
Яқинда ўтказилган сўровлардан бирида аниқ бўлишича, зумерлар, яъни Z-авлод TikTok ва X (собиқ Twitter) каби платформалардан халос бўлишни орзу қилар экан.
Махсус тадқиқотга кўра, уларнинг тақрибан 50 фоизи ушбу платформалар умуман мавжуд бўлмаслигини исташини айтган. Бундан ташқари, ёшларнинг 17 фоизи интернетнинг ўзи ҳеч қачон ихтиро қилинмаган бўлишини хоҳлайди.
Қизиғи шундаки, айнан шу авлод вакиллари ўртача кун давомида бу платформаларда 4 соатдан кўпроқ вақт сарфлашади. Бу ҳолат шуни кўрсатадики, ижтимоий тармоқлар жуда кўп танқид қилинаётганига қарамасдан, одамлар ундан ҳали ҳам фойдаланишда давом этяпти. Ушбу зиддият интернет ва технологиялар ҳаётимизга қандай таъсир қилаётганини яққол намоён қилади.
Бу борадаги тадқиқотлар ижтимоий тармоқлар ва замонавий технологияларга бўлган муносабатнинг анча турли эканлигини кўрсатади. Баъзи ёшлар технологиялар ҳаётимизни осонлаштирганини тан олса-да, уларнинг ҳаммасини батамом инкор қилишга ҳам мойил.
🧠@nurbekalimov
Kun.uz’да Сайфиддин Жўраевнинг “Сиёсий партиялар дастурлари - турли мафкуралар ва янги ғоялар рақобати” деган мақоласини ўқиб қолдим. Унда Ўзбекистондаги турли сиёсий партияларнинг сайловга тайёргарлик жараёнлари, сайловолди дастур ва мафкуравий асослари чуқур таҳлил қилинибди.
Жўраев ҳар бир партиянинг ўзига хос ғоявий йўналишларини ўрганиб, уларнинг умумий жиҳатлари ва фарқларини очиб берган.
Мақолада, хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иқтисодий ислоҳотларга урғу бериб, давлат иштирокини камайтириш ва хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган сиёсатини ҳамда “Миллий тикланиш” партиясининг миллий қадриятларни муҳофаза қилишга қаратилган дастурини қиёслаш жуда муҳим масала сифатида берилибди.
Муаллифнинг таъкидлашича,
“Ҳар икки партия ўнг ғояларга таянган ҳолда ўхшашликларга эга бўлса-да, “Миллий тикланиш” миллий маънавиятни, ЎзЛиДеП эса иқтисодий ислоҳотларни устувор қўяди”.
Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган шахс Путин ва Ким Чен Инни ҳам ўлдиришни режалаштирган
АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга суиқасд қилишга уринган Райан Уэсли Рут нафақат Трампни, балки Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ҳам ўлдиришни режалаштирган экан.
Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди. Мақолага кўра, Украинада ҳамшира бўлиб ишлаган Челси Уолш Рут билан бир неча бор учрашган ва унинг хавфли эканлигини пайқаган. Ҳамшира Рутнинг Путин ва Ким Чен Инни ўлдириш ҳақидаги режаларини эшитганини таъкидлаган. Шунингдек, у Трамп ва Жо Байден ҳақида ҳам гапирган, лекин уларга таҳдид қилган-қилмагани номаълум.
Райан Рут, шунингдек, Украинага ҳарбий операцияларда қатнашиш учун келган ва маҳаллий армияда хизмат қилган. У Украина ҳукумати билан яқин алоқаларга эга эканлигини даъво қилган бўлса-да, кўпчилик уни фирибгар ва руҳий ҳолати яхши бўлмаган одам сифатида танийди. Суиқасд қилишга уринган вақтда Рут Дональд Трампни голф майдонида 12 соат кутиб ўтирган бўлган.
Ҳозирда у қурол сақлашда айбланиб ҳибсга олинган ва суд жараёни 23 сентябрга белгиланган.
🧠@nurbekalimov
90-йиллар охири ва 2000 йиллар бошида Афғонистонда турли миллат қабилаларидан иборат Шимолий Альянс гуруҳлари Толибонга қарши мардонавор кураш олиб боришарди.
Улар орасидаги Ўзбек генерали Абдулрашид Дўстум қўшинларининг сафида Жамшидбек Лақай исмли қўмондон бўлиб, у ўзининг ўта жасурлиги билан бошқалардан ажралиб турарди.
Аммо бугунги қаҳрамонимиз бу йигит эмас, бугун айнан ўша қўмондоннинг аждоди бўлмиш Иброҳимбек қўрбоши ҳақида гаплашамиз.
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Видеони тўлиқ кўриш👉 https://youtu.be/XtWN4Rl3wUM?si=jTuHgLWOfu2Xriko
⚡️Мақом санъати – бу халқимизнинг бебаҳо маданий бойлиги бўлиб, асрлар давомида ривожланиб келган мусиқий анъана ҳисобланади. У чуқур фалсафий маъно ва руҳий мазмун билан тўйинган асарларни ўз ичига олади. Мақомлар одатда торли ва зарбли чолғуларнинг бой ҳамда мураккаб оҳанглари орқали ижро этилади. Ушбу санъат ўзида халқимизнинг кўҳна маданияти, қадриятлари ва ички кечинмаларини акс эттиради. Ўзбек мақом санъати бугунги кунда ҳам ўз жозибасини йўқотмаган ва дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Бу санъат авлоддан-авлодга ўтиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси сифатида сақланиб қолмоқда. Қурултой'нинг навбатдаги сонида мана шу кўҳна санъат турининг илдизлари ҳақида зўр суҳбат ташкил этилди. Меҳмон — Ўзбек миллий мақом санъати маркази, «Устоз-Шогирд» мактаби бўлими бошлиги Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Вахобов.👉 https://youtu.be/wId6sfy0Thc?si=rWykf3iMJ9I-o48J
Читать полностью…COVID-19'нинг янги XEC варианти пайдо бўлди
COVID-19 нинг янги варианти XEC биринчи марта Германияда 2024 йилнинг июнь ойида аниқланган ва шу пайтгача Буюк Британия, АҚШ, Дания ва бошқа бир қатор давлатларда ҳам қайд этилган. Америкалик олим, Scripps Research институтининг директори Эрик Топол бу ҳақида X ижтимоий тармоғида ўз фикрларини билдирди. У XEC тарқалиши «энди бошланаётгани» ни таъкидлади.
Тополнинг сўзларига кўра, ушбу вариант кенг тарқалиши учун бир неча ҳафта ёки ойлар керак бўлади ва шундан кейин у жиддий тўлқин келтириб чиқариши мумкин.
«Айни вақтда XEC асосий вариантга айланиб бормоқда, у тез орада кенг миқёсда тарқалиши мумкин. Бироқ бу даражага етиши учун ҳали бир қанча вақт керак бўлади»,
Европада бўлганимда пиёдалар ва жамоат транспорти учун қилинган шароитларни кўриб лол қолган эдим. У ерда машинада юриш шунчаки "невигидна" эди. Ундан кўра автобус ва велосипед жудай қулай транспорт воситаси эди катта шаҳарларда ҳам.
ХДП фракцияси аъзоси Анвархон Темиров жамоат транспортини ривожланишида автомобиллашув даражаси пасайишини муҳим аҳамиятга эга эканини айтяпти
“Илгари метро бекатлари ва автобус бекатлари орасидаги масофа узоқ бўлган бўлса, ҳозирда бекатдан чиқибоқ метрога тушиш мумкин”, – дея қайд этди Анвархон Темиров.
Шунингдек, ўзгаришлардан мақсад автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш эмас, балки жамоат транспортига бўлган қизиқишни ошириш ва фойдаланишни қулайлаштириш экани айтилган.
Агар шаҳарда жамоат транспорти яхшиланса ростанам одамларга зарилмас бир соат пробкада туриш ва яна ярим соат парковкага жой қидириб юриш.
🧠@nurbekalimov
«Миллий тикланиш» соғлиқни сақлаш бўйича қанақа ташаббуслари борлигини маълум қилди
Бу соҳа бизда жуда муаммоли. Шу муаммолар орасидан партия долзарбларини олиб чиққан: дори воситалари рекламаси ва антибиотиклардан фойдаланиш масалалари. Охирги ишлардан кейин антибиотиклардан ноўрин фойдаланиш ва тиббий маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани кўплаб муаммоларни келтириб чиқараётганини қурбонлар ҳисобига кўрдик, билдик.
Анави номи ўчгур дори «Док-1 Макс» қанча бегуноҳ болачалар ўлимига сабаб бўлди, масалан. Так вот, Япония, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Канада, Европа Иттифоқи ва бошқа қатор мамлакатларда рецепциз сотиладиган дори-дармонлар реклама қилиниши мумкин, аммо рецепт бўйича бериладиган дориларнинг реклама қилиниши тақиқланган.
Партия Ўзбекистонда ҳам дори воситалари рекламасини тартибга солиш ва антибиотикларни фақат тиббий зарурат асосида фойдаланишнинг йўлга қўйилиши аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилишда муҳим бўлади, деяпти.
Ўзим ҳам бу масалада билдирилган ташаббуслар қанчалик муҳим эканини англаган ҳолда буни қўллаб-қувватлайман.
#sаylоv24
🧠@nurbekalimov
Зеленский Украинанинг ғалаба режаси ҳақида маълум қилди
Украина президенти Владимир Зеленский CNN телеканалига берган интервьюсида мамлакатининг ғалаба режаси ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, бу режа 4 та асосий ва 1 та қўшимча банддан иборат.
Биринчи банддаги асосий йўналишлардан бири Украина қуролли кучларининг жанг майдонида муваффақиятли юришини таъминлаш. Бу ҳарбий стратегияга қўшинларни қайта таъминлаш ва мудофаа тизимларини кучайтириш киради.
Иккинчидан, дипломатик йўналиш ҳам муҳим рол ўйнайди. Украина халқаро майдонда кўпроқ иттифоқчиларни жалб қилиш ва Россияга нисбатан босимни оширишни режалаштиради.
Учинчидан, Зеленскийнинг сўзларига кўра, ички иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш муҳим. Бу ўз ичига инфратузилмани тиклаш ва уруш давомида зарар кўрган ҳудудларни қайта қуришни олади.
Тўртинчидан, Украинада ички хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ҳаракатлар амалга оширилади. Зеленский бу йўналишда коррупцияга қарши кураш ва қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади.
Қўшимча банд эса мамлакатни урушдан кейин тиклаш билан боғлиқ. Зеленский бу жараёнда халқаро ҳамжамиятнинг кўмагига умид қилмоқда.
Президентнинг сўзларига кўра, бу режа Украина учун узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка эришиш калити ҳисобланади.
🧠@nurbekalimov
Бугунги мавзу атрофидаги шахсий фикрларим
Айрим одамлар Инбазар темаси уюштирилган, кимгадир ёқмай қолган бу одам ва бизнесменни йўқатиш учун уюштириляпти бу ишлар дейишмоқда. Ҳамма нарсани осон тушинишни истайдиган конспирологиямиялар кўп албатта.
Уларни аргументлари эса шунча компрамат видео ва аудиолар қаердан пайдо бўляпти деган саволда.
Так вот, аввало бунга сабабчи ўша одамни ўзи. Ҳар битта нарсани видеохужжатлаштириб қўядиган одати бор экан. Ҳаттоки ходимлари ундан "Жесткий допрос" қилаверайми деб сўраяпти ва бунга добро олмоқда. Ўша жесткий допросни видеоларини менга юбор деяпти.
Бунақа "мутний" ишларга қанча кўп одам жалб қилинган бўлса, информация тарқалиб кетиши шунчалик осон бўлади. Бу ҳаттоки ўз ишхонасининг чатида ходимларни сўкиб юмалоқ видеолар юборган.
Кечаги воқеа биттагина эмас. Бундай воқеалар жуда кўп бўлган. Кўплаб ишдан хайдалган, калтак еган ва умуман бу одамдан зулм кўрган инсонларни юрагини туб тубида йиллар давомида "Ал қасосул минал ҳақ" яшаган бўлиши мумкин.
Мен ўйлайманки, кечаги воқеа шунчаки триггер эди ва у интернетга чиқиб оммалашиб кетгач, бошқа норозилар шепнинг дарҳол иккикюзлама муносабат билдириб, "Честний ва адолатпеша одам" терисини ёпиниб олганидан ларзага келган.
Шу сабабли ўзига сақлаб олган ёки умуман ўша пайтда уларнинг ишчи гуруҳидаги бор материалларни интернетга сиздириб юборишган. Ҳаммаси жуда оддий. Ўша оловлар ёниб кетиши учун озгина учқун керак эди ва ўша учқун кечаги тележка воқеасида содир бўлган.
Шунинг учун, ходимлардан садоқат сотиб олишга уриниш тўғри иш эмас. Уларни олдида ҳурмат ишлаб топиш керак. Бунинг учун эса албатта одам ғирром бўмаслиги керак.
🧠@nurbekalimov
Зеленский Жо Байдендан Ғарб қуролларига қўйилган чекловларни олиб ташлашни сўради
Яқинда Киевда ўтказилган Ялта хавфсизлик конференциясида Зеленский иттифоқчи давлатлар томонидан кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдириб, Украинага кўпроқ ҳарбий ёрдам зарурлигини таъкидлади. Бу мурожаат, айниқса, Россия билан бўлаётган тўқнашувларнинг кучайиб, Украина ҳудудида катта йўқотишларга олиб келаётгани фонида янада долзарб бўлиб турибди.
Зеленскийнинг айтишича, Украина ўзини ҳимоя қилиш учун Ғарбдан олинадиган қуролларга, айниқса, узоқ масофаларга зарба бера оладиган воситаларга қаттиқ муҳтож. Аммо бу қуролларни Россия ҳудудига қарши қўллашга Ғарбда чекловлар қўйилган. Зеленскийнинг фикрича, бундай чекловлар Россиянинг ҳарбий имкониятларига қарши самарали курашишга тўсқинлик қилаётган бўлиши мумкин. Шу сабабли, у Ғарб давлатларидан бу чекловларни олиб ташлашни сўрамоқда.
F-16 ҳарбий самолётлари масаласида ҳам Зеленский ўзининг норозилигини билдириб ўтди. Украинага ваъда қилинган кўплаб самолётлардан ҳозирча фақат олтитаси етказилган, қолганлари эса ҳануз кутилаяпти. Бу ҳам фронтдаги вазиятни яхшилашга ҳалақит бераётган омиллардан бири сифатида кўриляпти. Бундан ташқари, Германиядан келиши керак бўлган бронетехника етказиб беришда ҳам жиддий кечикишлар кузатиляпти.
Зеленскийнинг режалари фақат ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш билан чекланиб қолмайди. У, шунингдек, айрим фронт участкаларда вақтинчалик сулҳ киритиш ҳақидаги фикрларини ҳам билдиряпти. Бу Украина қўшинларига куч тўплаш ва мавқейини мустаҳкамлаш учун имконият беради. Шу билан бирга, узоқ муддатли сулҳ ҳақида гап кетмаяпти, балки бу фронтдаги айрим жойларда вақтинча жангларни тўхтатишдан иборат.
Яқин ҳафталарда Зеленский ўз таклифларини АҚШ президенти Жо Байденга ва келажак президентлик сайлови номзодлари Камала Харрис ва Дональд Трампга тақдим этишни режалаштирган. Бу таклифларда асосий эътибор Ғарб қуролларидан самарали фойдаланиш ва Украинага тўлиқ ёрдам кўрсатиш масалаларига қаратилган бўлади. Ғарб давлатларидан келадиган ёрдам фақат Украина учун эмас, балки Европадаги хавфсизликни сақлаб қолишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Зеленский, Ғарбнинг чуқур ҳамкорлиги Украина учун ғалабанинг калити эканини таъкидлаб, бу ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақирди.
🧠@nurbekalimov
Ўзини хурмат қилган одамлар қайтиб Инбазарга яқинлашмаслиги керак. Онгли истеъмолчи бўлинг. Кўча разборка ва қон, инсонларнинг қадри топталиши устига қурилган бизнесларни гуллатишга хисса қўшманг. Бугун чиққан видеолардан кейинги фикр бу.
Эпизод-1
Эпизод-2
Эпизод-3
Кеча бошлиғини узрини кўриб, ўзимни братларимга айтгандим, самимий гапирипти, бунақа бошлиқларгаям тиррақи бузоқча ҳечам керакмасда аслида, ортиқча бош оғриқ дегандим уларга. Улар эса ишонишмаганди. Улар хақ экан.
Ўша бошлиқни ўзи қурган тизим экан бу зўравонликлар. Кеча калтаклаган йигит ҳам шу системани тарбиясини кўрган системний бола холос.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам бу эпизодларни эътиборсиз қолдирмасликлари керак.
🧠@nurbekalimov
Вайнерларга арзон кийим сотадиган Inbazar деб номланган савдо марказидаги раҳбарлардан бири ўзидан кўча ясаволиб, ходимни мана бу иши учун самосуд қилибди
Воқеа дўконнинг Сергели филиалида бўлган. Бунақа одамлар биринчи секин уриб кўради, кейин жертвадан ответ бўлмаганини, хўп хўп деб индамай калтак еяётганини кўриб, ўзини эркин хис қила бошлайди ва баттар қутуради. Типичний қўрқоқ одам.
Ўша типа басскетболда 3 очколик бросок қилишни истаган ва тележкани юргизвориб жойлаб қўяман деб ўйлаб адашган ўйинқароқ ходимни просто ишдан бўшатвор, жаримала ойлигидан. Нега қўл кўтариб урасан?
Ички ишлар органлари бу ҳолатга беэътибор бўлмайди деб умид қиламиз.
Учинчи расм эса гуглдан олинди. Данияни энг топовый оёқ кийим бренди бўлмиш Ecco 250 минг сўм экан🤣 Мен эса 100 доллардан арзонроқ Ecco кўрмаганман.
🧠@nurbekalimov
Россияда ядровий қуролни қайта синовдан ўтказиш таклиф қилиняпти
Шу кунларда Россияда депутатлар томонидан қизғин муҳокамалар ўтказиляпти ва айримлар жиддий ташаббуслар билан чиқяпти. Жумладан, Россия Давлат Думасининг депутати Андрей Колесник ядро қуролини қайта синовдан ўтказиш таклифини илгари сурди.
Колесникнинг фикрича, ядро қуролини кўрсатма тарзда синовдан ўтказиш чет эл лидерларига бу қуролнинг ҳали ҳам нечоғли ҳалокатли эканлигини эслатиб қўяди ва шу орқали можароларнинг янада кескинлашишини олдини олиши мумкин.
У бу ҳақда шундай деди:
"Биз ҳушёрлигимизни йўқотмаслигимиз керак. Балки биронта полигонда ядро портлашини ўтказишга арзийди. Ҳозир ядро синовлар тақиқланган бўлса-да, мораторийни бекор қилишни кўриб чиқиш керак. Бу одамларга қандай ҳалокатга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор эслатади".