nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

SpaceX туристлари тарихий очиқ космосга чиқиш амалиётини бажаришди

Яқинда SpaceX компанияси тарихда илк бор туристлар билан очиқ космосга чиқиш миссиясини амалга оширди. Бу миссия Ердан 1400 км баландликда ўтказилиб, инсонлар томонидан амалга оширилган энг узоқ масофадаги космик саёҳат бўлди.

Қизиғи шундаки, бу масофа Халқаро Космик Станция (XКС) орбитасидан икки баробар узоқ ҳисобланади. Одатда ХКС 400 км баландликда ҳаракат қилади.

Бу тарихий миссиянинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, охирги 50 йил ичида инсонлар бундай узоқ космик масофага саёҳат қилишмаган. «Аполлон» дастури даврида инсонлар охирги бор ойга учишган ва бу миссия шундан бери бундай йирик саёҳатлардан бири бўлди.

Туристлар бу сафар орбитага чиқиш билан чекланиб қолишмади. Улар орбитага чиққач, очиқ космосга ҳам чиқишди. Бу ҳолат, нафақат космосга сайёҳ сифатида чиқиш имконини берди, балки космосдаги фаолиятлардаги янги даврни бошлаб берди. Очиқ космосга чиқиш – бу нафақат илм-фан учун, балки космик туризмни ривожлантиришда ҳам янги босқич десак бўлади.

SpaceX’нинг бу миссияси космик туризмнинг кенгайишига йўл очадиган муҳим қадам. Энди космос нафақат астронавтлар учун, балки оддий одамлар учун ҳам оммавийлашиб боряпти. Бу эса келажакда космосдаги саёҳатлар учун кўпроқ имкониятлар очиши мумкин.

Агар қизиқсангиз, воқеанинг тўлиқ трансляциясини YouTube орқали кўришингиз мумкин https://youtube.com/live/VjHzpOqu5iU

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Да мошина сеники, бола сеники... Лекин бу йўлларда бошқаларнинг болалари ҳам ўтиб қолишлари мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларидан бу ўпкаси йўққа тегишли чора кўришларини сўраб қоламиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Айфонни "сўйиб сотиш" бизнесига қирон келадиган кўринади

Apple бунга қарши технологик кураш бошламоқда экан. Энди кимни телида ўғирланган Айфонлардан олинган "донор" қисмлар бўлса, Apple сизнинг Айфонингизни ишламайдиган ҳолатга келтириб қўйиши мумкин.

Янги iOS 18 тизими бу қисмларни аниқлайди ва "донор" қурилманинг Apple ID паролини талаб қилади.

Apple нинг мақсади ўғирланган iPhone ларнинг қисмларини сотиш бозорига барҳам беришдир. Ўғирланган телефонларнинг кўпчилиги қора бозорда ҳали ҳам қимматбаҳо бўлган эҳтиёт қисмлар сифатида сотилмоқда.

Apple: Соққаааа, кўпроқ соққааа!!!

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дастлабки "дрон"лар

Дастлабки дронлар: кабутарлар ҳақидаги видеопарча, тарихдаги илк учувчи қурилмалар сифатида кабутарлардан фойдаланишни ёритади. Видеода, кабутарлардан махфий хабарларни узатиш ва разведка мақсадида қандай фойдаланилганлиги кўрсатилади. Дастлабки дронлар сифатида хизмат қилган бу учувчи қушлар, уларнинг тарихи, қандай тайёрланганлиги ва ишлаш принсипи ҳақида батафсил маълумот берилади. Кабутарлардан фойдаланишнинг стратегик аҳамияти, уларнинг ишончлилиги ва хабарларни қандай самарали узатиши кўрсатилиб, тарихий воқеалар ва мисоллар орқали тасвирланади. Ушбу видео, сизни қадимий технологияларнинг инновацион ва тарихий ўрнига чуқурроқ киришга ундайди.

Тўлиқ видеога ҳавола👇
https://www.youtube.com/watch?v=_W2p2q9trGk&t=181s&ab_channel=XURMO

Читать полностью…

Alimoff

Microsoft Россия компаниялари учун булут хизматларини ўчира бошлади

2 сентябрь куни Microsoft компанияси ўз шериги Softline орқали маълум қилдики, 12 сентябрдан бошлаб Россиядаги айрим корпоратив мижозлар учун бир қатор маҳсулот ва хизматларга чекловлар қўйилади. Бу чекловлар АҚШнинг санкциялари доирасида амалга ошириляпти.

Microsoft компанияси Россия ҳудудида ўз хизматларидан фойдаланишни тақиқлаяпти. Мижозлар Microsoft 365, Office 365, Teams каби хизматларда ўзгартириш ёки янгиланишлар кирита олмайдилар ва бу хизматлардан кейинги фойдаланиш аккаунтларнинг ўчирилишига олиб келиши мумкин.

Softline мижозлари ўз подпискалари “ўчирилган” ҳолатга ўтганини ва энди Microsoft 365, Office 365, EMS, Teams каби хизматлардан фойдалана олмаётганларини хабар қилишди. Бу чекловлар барча Россия компанияларига тааллуқли.

Фақат Россиядан ташқарида бошқариладиган ва бош қароргоҳи бошқа давлатларда жойлашган трансмиллий компаниялар (MNC) бу чекловлардан мустасно. Айни пайтда хусусий фойдаланувчиларга бундай чекловлар қўйилмайди.

Microsoft Azure’нинг қуйидаги хизматлари чекловга тушган: Data Explorer, Databricks, Managed Grafana, Operator Insights, Quantum, Synapse Analytics, Fabric, BI Embedded.

Бу йилнинг май ойида Microsoft Россиядаги юридик шахсларнинг ярмига Visio Online, Project Online ва Power BI каби хизматлар учун подпискаларни ҳам ўчирган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Липсинг технологияси янги босқичга чиқди: энди нейрон тармоқлар овозсиз видеоларни "ўқийди"

Бугунги кунда сунъий интеллект турли йўналишларда ривожланиб, ҳаётимизга янада чуқурроқ кириб келяпти. Кўп янгиликлар орасида readtheirlips.com сайти орқали нейрон тармоқлар ёрдамида овозсиз видеолардан текст олиш имконияти пайдо бўлди.

Бу инновацияли технология одамларнинг лаб ҳаракатларини ўқиб, шовқинли жойларда ҳам шивирлаб айтилаётган сўзларни англашга ёрдам бераркан.

Бу нейрон тармоқлар маълум бир тилдаги лаб ҳаракатларини ўрганади ва шу ҳаракатлар орқали қайси сўзлар айтилаётганини тахмин қилади. Ҳозирги кунда бу технология фақат инглиз тилида фаолият юритяпти. Фойдаланувчи овозсиз видеони сайтга юклайди ва ундан матн шаклида натижа олади.

Қуйи даражадаги аудио ёки тўлиқ овозсиз видеолар учун бу технология катта имкониятлар яратади. Шунингдек, у кинематографияда субтитрлар яратиш, хавфсизлик хизматлари учун кузатув видеоларини таҳлил қилиш ёки ногиронлар учун алоқа воситалари сифатида хизмат қилиши мумкин.

Ҳозирча нейрон тармоқлар асосан инглиз тилидаги лаб ҳаракатларини "тушунади", лекин келажакда бошқа тилларда ҳам ишлай олиши мумкин. Шу билан бирга, бу технология махфийлик билан боғлиқ саволларни ҳам кўндаланг қўяди, чунки унинг ёрдамида ҳар қандай шивир-шивирни ёзиб олиш ва матнга айлантириш мумкин.

Readtheirlips.com каби сайтлар орқали нейронка ёрдамида овозсиз видеолардан матн олиш замонавий ахборот технологияларининг яна бир ажойиб намунаси. Бу технология келажакда турли соҳаларда катта таъсир кўрсатиши мумкин, лекин унинг қўлланишида махфийлик масалаларига ҳам эътибор қаратиш керак.

Так что келажакда гапирятганда минде қип🫢 гапирамиз 🤣

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Энди ногиронлиги бор одамлар йўлларда бемалол юриши мумкин

Минде силарам ўйлаб кўрасиларми, кўчага чиққанда камдан кам ҳолларда ногирон одамларни кўрамиз. Ўзбекистонга энди келган киши буёқларда ногирон йўғакан деб ўйлайди. Лекин афсуски, йўлларимиз, кўчаларимиз хавфсиз бўлмагани учун ҳам, ногиронлиги борлар кўчага чиқолмайди.

Бундай ҳолатларга чек қўйиш пайти келди. “Адолат” партияси ҳам светофорларда махсус товуш чиқарадиган қурилмаларни ўрнатиш керак, деяпти. Бу ишни қилсак, ногиронлиги бўлган шахслар, кўриш қобилияти паст ёки умуман йўқ бўлган инсонларимиз йўлларда осон юролади, менимча.

Товуш чиқарадиган светофорлар йўлни кесиб ўтса бўладими-йўқми, огоҳлантириб тураркан — светофорни қайси ранги ёнишига қараб товуш ўзгараркан.

Статистика кўрсатяптики, махсус товуш чиқарувчи светофорлар ўрнатилгандан кейин пиёдалар кесиб ўтиш йўлакларида бўладиган қоидабузарликлар Нью-Йоркда 15%, Токиода 10-12%, Сиднейда 25% ва Берлинда 12% га камайган.

Мен оддий бир одам сифатида мана шу ташаббусни оқлеман ва дуо қиламан. Ҳамма одамга тенг шароит ва имконият яратилсин, ҳамма эркин ва бахтли яшасин дейман.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ЎзЛиДеП партияси 2019 йилдаги сайловолди дастуридаги режаларнинг шу кейинги 5 йил давомида амалга оширилганлари ҳақида сархисоб берибди. Қуйида эътиборимни тортган нарсалар:

Барча қонунчилик ҳужжатларини бирлаштирувчи ягона Тадбиркорлик кодекси қабул қилинди

Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайди

250 минг гектардан ортиқ унумдор ерлар одамларга ажратилди

250 мингдан ортиқ уй-жойлар қурилди

Давлат хизматлари марказлари орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сони 32 тадан 172 тага етди

5 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 83 миллиард АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритилди

Амалдаги хукмрон партия томонидан бажарилган ишларни ичида ўзимни кўп ишим тушадиган ва ривожланишини кузатган нарсам бу албатта давлат хизматллари электрон порталидир.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россия икки океан ва учта денгизда ҳарбий машғулотларни бошлади

Россия ҳарбий-денгиз флоти "Океан-2024" стратегик ўқув машғулотларини бошлади. Бу машғулотлар 16 сентябрга қадар давом этади.

Тадбир ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони адмирал Александр Моисеев бошчилигида ўтказиляпти. У бу йилги Россия Қуролли кучларининг асосий ҳарбий тайёргарлик тадбирларидан бири ҳисобланади.

Машғулотлар Тинч океани, Шимолий муз океани, Ўртаер, Каспий ва Болтиқ денгизларида ўтказилади. Унда 400 дан ортиқ ҳарбий кемалар, сувости ва ёрдамчи флот кемалари, 120 дан ортиқ самолёт ва вертолётлар, 7000 га яқин ҳарбий техника ва махсус воситалар, шунингдек, 90 000 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кеч уйғонадиганларнинг ҳаёт тарзи ва унинг соғлиқка таъсири ҳақида

Сўнгги тадқиқотлар шундан далолат берадики, кеч уйғонадиган («бойўғли»)лар учун эрта уйғонадиган («каклик»)ларга хос бўлган эрта туриш ва иш графиклари кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Тадқиқотларга кўра, «бойўғли»ларда 46% юқори диабет ва бошқа соғлиқ муаммоларига дуч келиш хавфи бор.

Биологик соатларимиз ёки циркадий ритмлар одатда эрталаб туриш ва эрта иш графиклари билан мос келмайди. Бу, ўз навбатида, инсоннинг метаболизмни бузиб, соғлиқка таъсир қилишига олиб келади. Шу боис «бойўғли»лар учун бу турмуш тарзи кўп жиҳатдан муаммо бўлиши мумкин.

Бу тадқиқотлар «бойўғли»лар учун кундалик ҳаёт тарзини қайта кўриб чиқиш ва соғлиқни сақлашга эътибор бериш зарурлигини кўрсатади. Одамлар ўз биологик соатларига мос равишда ҳаёт тарзини танлаш ва мослаштириш орқали соғлиқни асраб, муаммолардан қутулиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Асрлар давомида инсоният тарихида ўлим жазоси кўплаб ўзгаришларга учраган. Сиёсий, диний, молиявий ва бошқа сабабларга, шунингдек, миллий урф-одатларга бўйсунган одамлар ўлим жазосининг турларини ҳам шунга мослаб ўйлаб топишган.

Бу эса энг даҳшатли, жирканч ва шафқатсиз усулларни доимий излашга, ҳатто айтиш мумкинки, кашф қилишга ундарди. Демак бугунги сонимизда хайвонлар ёрдамида қатл қилиш тарихига тўхталамиз.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Видеони тўлиқ кўриш👉 https://www.youtube.com/watch?v=dMFPJJZXPlU&ab_channel=Alimoff

Читать полностью…

Alimoff

Хитойда янги хавфли вирус топилибди

Пекин микробиология ва эпидемиология институтидаги олимлар канадан тарқалиб, асаб тизимига зарар етказувчи янги вирусни аниқлабди.

Маълум бўлишича, у сув-ботқоқ вируси ёки WЕLV деб номланади. У биринчи Хитойдаги Ички Мўғулистон паркида кана чақиб олган 61 ёшли эркакда аниқланган. Унинг иситмаси чиқиб, боши оғриган ва қайт қилган. Антибиотиклар билан касаллик белгиларини енгиллаштириб бўлмаган. Демак, инфекция бактериялардан чиқмаган.

Беморнинг қонидаги ДНК ва РНК таҳлилларига кўра, унда илгари кузатилмаган ортонаировирус бор. У канадан юқади.

Авваллари WЕLV вируси ҳайвонларда ҳам, одамларда ҳам бўлмаган. Беморнинг қонида аниқлангач, 14,6 мингга яқин кана йиғилиб, жойлашуви ва турига кўра гуруҳларга ажратиб таҳлил қилинган. Гуруҳларнинг тахминан 2%и WЕLV генетик материалига ижобий натижа кўрсатган.

5 та турдаги кана вирусни юқтиролади, лекин кўпинча WЕLV ташувчилари Haemaphysalis concinna эканлиги аниқ бўлди. Вирус қўй, от ва чўчқаларнинг баъзиларида ҳам аниқланган.

Янги инфекция билан касалланган беморларда иситма, бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик ва бел оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ич кетиши каби аломатлар кузатилган. Лаборатория таҳлиллари натижалари кўплаб беморларда тўқималарнинг зарарланиши ва қон ивишининг белгиларини кўрсатган.

WЕLV билан касалланган бир одам ҳушидан кетиб, комага тушган. Унинг мия ва орқа мияни ўраб турувчи суюқлигида лейкоцитлар миқдори юқори бўлган, бу эса инфекция борлигини кўрсатувчи белги ҳисобланади.

Олимлар WЕLV билан касалланган ҳамма одамлар 1-2 ҳафта ичида соғайиб кетганини айтишяпти. Лекин лаборатория сичқонларида ўтказилган тажрибалар кўрсатишича, WЕLV мия ва бошқа аъзоларни зарарлаб, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Уффф😷

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Банк депозитлари – бу нафақат тежаш, балки жамғармаларни кўпайтиришнинг ишончли усулидир.

Масалан, агар йиллик 14% инфляция даражаси ҳолатида маблағларингизни йиллик 20% ставкасида банк омонатига қўйсангиз, сиз ўз пул маблағларингизни нафақат инфляциядан ҳимоялайсиз, балки 6% даромад ҳам оласиз.

Так вот, Халқ банки шундай омонат турининг энг қулайларидан бирини тақдим этмоқда. "Фоизлари олдиндан" деб номланган бу омонатга пул қўйган кунингизоқ йиллик 20 фоиз даромадни оласиз. Қўйган асосий пулингиз эса омонатда бутунлигича ўз муддатини кутиб тураверади.

Срочний пул керак бўлиб қолгану но ўзини пулини ишлатишни истамаган братларга жўнатиб қўямиз😎

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Биз болаликда ўқиган китобларда фақат сўл позициялар акс этгани ҳақида

Болалигимизда кўп китоблар ўқиганмиз. Мактаб, туман ва вилоят кутубхоналарида китоблар жуда кўп эди. Жаҳон адабиёти эса мени жону дилим бўлган Хозиргача кўп ерда тан оламан мен ўзбек адабиётини жуда кам ўқиганман ва ўқиганларим ҳам мейнстрим асарлар ва бу пробелларни энди 35 га кирганда тўлдиришга ҳаракат қиляпман.

Так вот, ўша даврлардаги кутубхоналарда бор бўлган ҳамма жаҳон адабиёти китоблари партиянинг цензурасидан ўтган ва мустақилликдан кейин ҳам бизга қолиб кетган коммунистик, социалистик ғояларга зид бўлмаган китоблар эди. Албатта улар орасида жаҳон адабиётининг дурдоналари бўлган. Аммо бир таҳлил қилиб кўрсангиз, бирорта марказ ёки ўнг позициядаги китобларни учратмайсиз.

Масалан сиз Эрнест Хемингуэйнинг "Қўнғироқ ким учун жаранглайди" деб номланган асарини рус ёки ўзбек тилида ўқиган бўлсангиз, демак бу асарни "тикиш-бичиш" режимидан ўтган қисмини ўқигансиз. У 1968 йилгача бизда тақиқда бўлган а кейинроқ шу тикувчиларни қўлидан ўтгач босиб чиқарила бошлаган.

Теодор Драйзер, Ремарк, Альбер Камю каби сўл интеллектуаллар бизда жуда машҳур бўлишган. Аммо бирорта совет либералининг асари чиқарилмаган. Иван Бунин, Борис Пастернак, Александр Солженицин, Иосиф Бродский каби ёзувчи ва шоирлар қувғинда яшашган ва уларнинг ижоди билан бизнинг ота оналаримизнинг жуда кўпи таниш ҳам эмас.

"Америка фожеаси" ва "Молиячи" да капиталистик тизимнинг шафқатсизликлари акс этган бўлса, Шерлок Холмс ҳақидаги хикояларда капиталистик жамиятлардаги ақл бовар қилмас жиноятлар ҳақида ёзилгани учун ҳам бизда рухсат берилган ва кенг тарқаган. Ундан ташқари Холмсни ўзи ҳам бой эмасди, оддий ишчи синф, ижарада шерик билан яшайди))

Хуллас биз мустақилликнинг фарзандларининг бола онгимиз мана шунадй асарлар билан шаклланиб борган ва дунёни фақат бир тарафлама кўрадиган зиёлилар қатлами пайдо бўлган. Интернет бундан барчани қутқарган ва бугун сен исталган қутблар акс этган ғояларнинг китобларини бемалол ўқий оласан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

12:06 — прокрастинациянинг "олтин соати"

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кун давомида иш жараёнида энг кучли прокрастинация 12:06 да юзага келади. Агар бу вақтда сиз ва ҳамкасбларингиз бир пайтнинг ўзида танаффус қилиш ёки телефонга чалғишни истаб қолсангиз, хавотир олманг — бу одатий ҳолат ва статистикага тўғри келади.

Talker Research томонидан Dave's Killer Bread компанияси учун ўтказилган тадқиқот америкалик катта ёшлиларнинг 71% и мунтазам равишда вазифаларни кечиктиришини аниқлади. Бу нафақат куннинг маълум вақтларида рўй беради, балки бундай пайтлар ҳаммада деярли бир хил бўлади.

12:06 — бу кун давомида биринчи иш ёки ўқиш учун сарфланган энергия тугаган палла. Бу вақтга келиб, организм танаффусга муҳтож бўлади, чунки куннинг биринчи қисмида диққат ва куч сарфланиб бўлган. Кофеин таъсири пасая бошлайди, ва шу боис қисқа дам олиш ёки чалғиш пайдо бўлади.

Лекин қисқа танаффуслар самарали бўлиши мумкин. Олимлар шуни аниқлашди: оғир ва "қўрқинчли" вазифаларни бирозга орқага суриш, сўнгра уларни қайта кўриб чиқиш, ушбу вазифаларни тез ва кам вақтда бажаришга ёрдам беради. Яъни, вақтинчалик чалғиш иш унумдорлигини оширишга ҳам хизмат қилиши мумкин.

Шу билан бирга, тўғри ёндашув талаб қилинади. Танаффуслар жуда узун бўлмаслиги керак ва улар асосий вазифадан чалғишга айланмаслиги муҳим. Масалан, ижтимоий тармоқларда ўта кўп вақт сарфлаш фойдадан кўра, иш самарадорлигини пасайтириши мумкин.

Қандай қилиб тўғри танаффус қилиш керак, деган савол туғилиши табиий. 5-10 дақиқалик танаффуслар энг самарали бўлади. Шу вақт мобайнида туриб, ҳаракат қилиш ёки кўзларни дам олдириш фойдали. Шунингдек, танаффусни ижтимоий тармоқларда эмас, балки тоза ҳавода юриш ёки турли машқлар билан ўтказиш яхшироқ.

Бундан ташқари, куннинг маълум вақтларида танаффус қилишни одат қилиш керак, бу ишни тўғри тақсимлашда ёрдам беради.

Прокрастинация ҳаммамизга таниш ҳолат. Лекин тўғри ёндашилса, у самарали бўлиши мумкин. 12:06 даги қисқа “перекур” ва ундан кейин диққат билан ишлаш орқали вазифаларни тезроқ бажариш мумкин.

Эртадан шунга эътибор қилиб, синаб кўринглар, фойда берармикин ё ишдан чалғиб кетасларми😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️Мақом санъати – бу халқимизнинг бебаҳо маданий бойлиги бўлиб, асрлар давомида ривожланиб келган мусиқий анъана ҳисобланади. У чуқур фалсафий маъно ва руҳий мазмун билан тўйинган асарларни ўз ичига олади. Мақомлар одатда торли ва зарбли чолғуларнинг бой ҳамда мураккаб оҳанглари орқали ижро этилади. Ушбу санъат ўзида халқимизнинг кўҳна маданияти, қадриятлари ва ички кечинмаларини акс эттиради. Ўзбек мақом санъати бугунги кунда ҳам ўз жозибасини йўқотмаган ва дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Бу санъат авлоддан-авлодга ўтиб, Ўзбекистоннинг бой маданий мероси сифатида сақланиб қолмоқда. Қурултой'нинг навбатдаги сонида мана шу кўҳна санъат турининг илдизлари ҳақида зўр суҳбат ташкил этилди. Меҳмон — Ўзбек миллий мақом санъати маркази, «Устоз-Шогирд» мактаби бўлими бошлиги Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Вахобов.👉 https://youtu.be/wId6sfy0Thc?si=rWykf3iMJ9I-o48J

Читать полностью…

Alimoff

МДҲда биринчи бор: UZTELECOM Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида 5G тармоғини ишга туширди🥳

Энди UZTELECOMнинг юқори тезликдаги 5G интернети республиканинг барча вилоят марказларида мавжуд😎

📌Компания мобил тармоғини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли "Янгиланиш мавсуми" инновацион лойиҳаси 2022-йил март ойида Тошкентда 5G ишга туширилиши билан бошланган, жорий йилнинг сентябр ойида эса тармоқ республиканинг барча вилоят марказларида ишга туширилди. Лойиҳа доирасида Компания мутахассислари томонидан 3500 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилинди ва ишга туширилди.

“Республика бўйлаб 5G тармоғини ишга тушириш телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш борасида муҳим қадам бўлди. Эндиликда Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонлари янги авлод технологиялари имкониятидан баҳраманд бўлишлари мумкин. ICТWЕЕК кўргазмасида UZTELECOM янги поғонани – 5.5G стандартини жорий қилмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни ахборот ва коммуникация технологиялар соҳасидаги йилнинг энг йирик тадбирига таклиф қилиб қоламан”, – дейди “Ўзбектелеком” АК “ЎзМобайл” филиали директорининг техник масалалар бўйича ўринбосари Темур Мансуров.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сонли
"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги
Фармонига мувофиқ, 4G ва 5G технологияларини жорий этиш орқали мобил алоқани ривожлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бешинчи авлод алоқа тармоғи қамровини босқичма-босқич кенгайтириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Бешинчи авлод мобил алоқа стандарти бир нечта кўрсаткичлар бўйича аввалги авлодлардан сезиларли даражада устунлик қилади.
Янгиликлардан биринчи бўлиб хабардор бўлиш учун UZTELECOMни кузатиб боринг.

UZTELECOM — доимо Сизга яқин бўлган оператор!

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Россияда мигрантларнинг болалари учун таълимни пуллик қилишмоқчи

Шундай қонун лойиҳасини Давлат Думасининг ЛДПР фракцияси кўриб чиқишига тақдим этган. Унга кўра, чет эл фуқаролари мактаб ва боғчаларда фақат тижорий асосда ўқиши мумкин бўлади.

Жорий қонунга кўра, ҳозирги кунгача мигрант болалар россиялик болалар билан бир хил бепул таълим олиб келяпти (мактабгача, бошланғич, умумий ва ўрта таълим, профессионал таълим)

Сўнгги йилларда таълим муассасаларида айрим МДҲ ва Марказий Осиё давлатларидан мигрант болалар кўпайган.

Ташаббус муаллифи — Думанинг Меҳнат ва ижтимоий сиёсат бўйича қўмита раиси Ярослав Ниловнинг фикрича, уларнинг “назоратсиз” равишда кўпайиши бутун синфнинг ўзлаштириш даражасини пасайтиради, чунки болалар рус тилини ёмон ўзлаштиряпти.

Шунингдек, бу жойларнинг етишмаслигига олиб келади (мамлакат бўйлаб тахминан 900 минг), айниқса янги ва фаол равишда қурилаётган ҳудудларда.

Мавжуд маълумотларга кўра, айрим ҳудудлардаги мактабларда мигрант болалар сони 30-40% га етяпти. Ўқитувчиларга юклама ошган, улар меъёридан 1,5-2 баробар кўпроқ ишлашга мажбур бўлишяпти.

Тўлган синфларда ўқитувчига бундай болалар билан алоҳида ишлаш учун вақт ажратиш қийин бўлиб қоляпти. Натижада бу россиялик болаларнинг ўқиш жараёнини секинлаштиради, дейилади хабарда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағлар талон-торож қилингани маълум бўпти.

Бу маблағларнинг 405 млн сўмига федерация бош котиби оила аъзолари Туркияга дам олиш учун жўнатилгани аниқланди. 🤣

Сўнги пайтларда, да и умумуман ҳеч қачон сузиш бўйича бирор нима ютганмизми? Мен масалан бирорта сузувчи спортчимизни танимас эканман. Сабаби эса тепада☝️

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сайловда сўллар ҳам ўз таклифлари билан чиқишмоқда. Сўл партиялар асосан жамиятнинг камчилик ва яхши ҳимоя қилинмаган қатламларининг манфаатларини ҳимоя қилишади.

ХДП дан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Сайёра Имомова партия аёллар ҳуқуқи борасида қандай ишлар амалга оширишини маълум қилибди.

Унга кўра:

1) Аёллар меҳнати учун ихтисослаштирилган оилавий боғчаларга рухсат бериш;

2) Оғир аҳволга тушган аёлларга арзон-уй жойлар қурилишини кўпайтириш;

3) ҳомиладор ва қарамоғида ёш боласи бор аёллар учун масофадан ишлаш имкониятини қонунга киритиш.

Опа бугунги кунда ижтимоий ва сиёсий фаолроқ бўлган аёллар электоратининг овозларини олиш учун юриш қиляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Талаба бўламан деб юрган братишкаларим, бияхкелиларчи. Мабодо ораларингда ДТМни тестларидан йиқилиб, “ўзимга келалмаяппан” деб сиқилиб ўтирганлар бўлса, таслим бўлишга ҳали эрта.

Халқаро Нордик Университети ва “UzReport” ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “UzReport журналистика, медиа ва коммуникациялар академияси”да қабул ҳалиям очиқ.

Бакалавр ва магистратура босқичи учун қуйидаги йўналишлар боракан:
– журналист;
– муҳаррир;
– телеоператор;
– видеомуҳандислик.

Унданам зўри, имтиҳонидан ўтганларга 35% грант берилади. Бакалавриат имтиҳонида 20та, магистратура босқичи эса учун эса 10та энг юқори балл тўплаган талабага 100%лик грант берилади. Имтиҳонлар 14 сентябрь куни бўлади. Так что, отни қамчилаш пайти келди.

Қабул учун рўйхатдан ўтиш

Халқаро Нордик Университети ҳақида батафсил:
+998555084400|@nordic_chat_bot

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Зумерлар ва иш танлашдаги ғаройиб қарорлар: юлдузлар иштироки

Яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, зумерларнинг 41% и (1997-2012 йиллар орасида туғилган авлод вакиллари) ўзларининг келажакдаги иш жойини танлашда бошлиқнинг буржи ҳақида маълумот қидиришади. Шундан кейингина ишни қабул қилиш ёки қилмаслик ҳақида қарор қабул қилишади. Улар учун бу жараён нафақат қизиқиш, балки жиддий қарор қабул қилиш воситасига айланган.

Юлдузлар жойлашуви орқали келажакдаги иш муҳити қандай бўлиши, бошлиқ билан муносабатлар қанчалик яхши кечиши ҳақида хулоса қилишга ҳаракат қилинмоқда. HR мутахассислари ижтимоий тармоқларни текшираётган вақтда, зумерлар аллақачон келгуси ўнйиллик учун юлдузлар харитасини тузиб, қарорларини беркитишган.

Астрологияга бўлган бундай ишончнинг ортиши, айниқса ёшлар орасида, уларнинг анъанавий қарор қабул қилиш усулларидан фарқ қилишини кўрсатяпти. Иш танлашда малака, шароитлар ва маош каби омиллар етарли эмаслиги ҳақида ҳам гапирса бўлади. Зумерлар жамоа ва бошқарувчининг энергиясига, юлдузлар мослашувчанлигига қараб, ўз йўналишларини танлайдилар.

Ушбу тенденция HR соҳасида ҳам янги ёндашувларни талаб қилиши мумкин. Келажакда бошқарувчиларга буржий мувофиқлик бўйича маслаҳатлар бериш ёки иш берувчилар учун астропрофилларни ишлаб чиқиш муҳим бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Боласи ногирон туғилган келинга "қариндошга турмушга чиққанмисиз" деб сўрасам "йўқ, хомиладорликда кўп оч қолиб кетганман" дейди...

Шу видеони кўп каналларда бир учратдим. Қўштирноқ подкастда қишлоқ муаммолари ҳақида Азиза Қурбонова оғриқли суҳбат бўлибди. Кўрмоқчи бўлсангиз линк қолдираман.

🔗https://youtu.be/-Q3WP46IVxo

Читать полностью…

Alimoff

Доналд Трамп ва Камала Харриснинг президентлик теледебатларидаги гапар:

Камала Харриснинг айтишича, Трамп президентлигидан сўнг АҚШда демократиянинг ҳолати Фуқаролар урушидан буён энг ёмон ҳолатда эди;

Трамп ўзининг Демократик партиядан бўлган рақибини марксистик мафкура тарафдори эканлигини маълум қилди;

Харриснинг фикрича, Трамп савдо урушларининг бошланишига ҳисса қўшган;

Доналд Трамп сайловда ғалаба қозонганса чет эл товарларига сезиларли божлар жорий этишни режалаштирмоқда;

Камала Харрис таъкидлашича, унинг асосий сиёсий рақиби сайловда ғолиб бўлса, мамлакатда абортни тўлиқ тақиқлайди;

Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия билан алоқа ўрнатмагани учун танқид қилди;

Харрис сайловда ғалаба қозонса мамлакатнинг нефть импортига қарамлигини камайтирмоқчи;

Трампнинг фикрича, демократик маъмурият Қўшма Штатларни учинчи жаҳон урушига олиб келади.

Харрис Трампни Украина бўйича позицияси учун танқид қилди.

Трамп урушни тўхтатиш зарурлигини ва бунга эришиш қўлидан келишини билдирди. У бу мақсадни лавозимга киришишдан олдин (агар сайловда ғалаба қозонса) амалга оширмоқчи эканлигини яна бир бор таъкидлади. Унинг айтишича, Владимир Путин ва Владимир Зеленскийлар Трампни ҳурмат қилишади.

"НАТОдаги иттифоқчиларимиз сиз энди президент эмаслигингиздан жуда мамнунлар," - деди Харрис Трампга қарата. "Агар Доналд Трамп президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтириб, Европанинг қолган қисмига, аввало Полшага кўз тикиб ўтирган бўларди." - деди опа. "Путин диктатор ва у сизни тушликка еворган бўларди" деб қўшимча қилди.

Трамп Харрисни "тарихдаги энг ёмон вице-президент" деб атади ва уни вице-президент лавозимида бўлган пайтида урушнинг олдини олмаганликда айблади.

Ҳаррис Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи борлигини, бироқ буни қандай амалга ошириши муҳимлигини таъкидлади. "Бу уруш тугаши керак. У дарҳол тўхтатилиши лозим," деди у.

Трамп эса, агар у президент бўлганида, бу можаро ҳеч қачон бошланмаган бўларди деб айтди. "У Исроилдан нафратланади. Агар Харрис президент бўлса, икки йил ичида Исроил йўқ бўлиб кетишига ишонаман," деди Трамп.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Россияда туғилиш даражаси рекорд даражада пасайиб кетибди

Росстат маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1-ярмида мамлакатда атиги 599,6 минг нафар бола туғилган. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 16,6 мингга камроқ.

Ўшанда туғилиш аллақачон 1999 йилдан бери энг паст даражада бўлган, у пайтлар мамлакат дефолт оқибатларини бошдан кечираётган эди.

Айниқса, хавотирли ҳолат 2024 йилнинг июнь ойида рўй берди, ўшанда янги туғилган болалар сони 6% га камайиб, атиги 98,6 мингни ташкил қилган. Авваллари бу кўрсаткич ҳеч қачон 100 мингдан пастга тушмаган эди. Социологларнинг таъкидлашича, бу замонавий Россия учун янги антирекорд.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг биринчи ярмида табиий аҳоли ўсишининг пасайиши тезлашган. У 321,5 минг кишини ташкил этди, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 49 мингга кўп. Лекин аҳоли пасайиши қисман мигрантлар ҳисобига қопланяпти, уларнинг сони 20,1% га ўсган:

“Биз туғилишнинг ва аҳоли ўсишининг жиддий пасайишини кўряпмиз. Бу хавотирли сигналлар, улар давлатнинг демографик сиёсатини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади",

— деб изоҳ берди Оила ҳимояси бўйича Давлат Думаси қўмитаси раҳбари Нина Остапина.

У Россияда “махсус демографик операция” ўтказишни Узоқ Шарқдан бошлашни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, демографик сиёсат ижтимоий сиёсат каби аниқ тузилган бўлиши керак.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сеҳрга ишонувчи врачлар ҳақида

Андижонда бир ёш ҳомиладор аёл туғуруқдан сўнг вафот этибди. Шифокорлар ундаги апендицитни «сеҳр» деб, «чалпак тарқатиш»ни тавсия қилган.

Албатта бундай холатлар кўпайишда давом этаверади. Чунки давлат турли ҳил мракобесларга қарши курашгани йўқ. Бахши, экстрасенс, жинчиқарар шарлатанлар кабилар бемалол фаолият юритиб катта соққа қилишмоқда. Қанақадир "тоуб"лар эса юз йилдан бери касал одамларни белига битта уриб қўйиб "даволаяпти".

Бундай мракобесларнинг ёлғончи ва машенниккликлари фош қилиб уларга қарши курашилмас экан, уларнинг идеологияси расмий тиббиётга кириб келиши ҳам шунчаки вақт масаласи эди.

"Уни туғдирган гинеколог врач куёвимизни чақириб, аёли ва боласига ўлимга катта сеҳр қилинганини, тезда чалпак ва ҳолвайтар қилиб, «Қаландархона» деган жойга бериб қўймаса, ўлиб қолиши мумкинлигини айтади."

Шу эскича там жин-пин, сеҳр-жоду дейдиган врачни сразу ишдан бўшатиб, дипломини бекор қилиш керак. Мед талаба бўса ўқишдан отчисления қилиш керак. Лойиқмас бундай одамлар врач деган номга.

Ёлғончи жинкашлару, куф суфчи табибларни "маъмурий қириш" керак. Бундан бошқа йўли йўқ. Қанақадир африканский қабилалар қиладиган ишларни қилиб юраверамиз бўлмаса.

Кўчада 21 асрни биринчи чораги тугаяпти. Сунъий интеллект там Марсга одам учмоқчи... Чалпагингга х....🤬

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Болалик травмалари ҳақид кўпроқ гапираётган халқ ҳақида

Инстаграмдаги турли рилсларда болаликда олинадиган травмалар, уларни олдини олиш, бунга йўл қўймаслик ҳақида жуда кўплаб видеолар бор. Комментларда ҳам аксар омма "Бизам машна бўганмиз мана ўлмадик" қабилида ёзишсада, лекин анча адекват инсонлар ҳам кўп. Бу албатта хурсанд қилади.

Бизни авлод, биздан олдинги авлодлар ҳам ўнлаб турли болалик травмалари билан улғайганмиз. Қўрқоқ, цензурага бўйин эгувчи, келишувчан бўлиб қолганлигимизда ҳам буларнинг ўрни беқиёс.

Лекин бугун ўзбек болаликдаги руҳий травмалар ҳақида кўпроқ гапиряпти, эркинроқ, шахсий танлови ва фикри бор бўлган болаларни тарбиялашга уринмоқда. Жамиятнинг иқтисодий ахволи яхшилангани сари бундай нарсаларга ҳам эътибор қарата бошлаши аниқ.

Мен ўйлайманки, узоқ келажакда Ўзбекистон жамиятини болалик травмаси камроқ бўлган инсонлар ташкил қилади. Шунда ҳаммаси яхши бўбкетади🙂

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Telegram’нинг молиявий ҳолати ва IPOнинг таъсири ҳақида

Павел Дуров томонидан яратилган Telegram 11 йилдан бери ишлаётган бўлишига қарамай, ҳалиям даромад келтиришда қийинчиликларга дуч келяпти.

Дуров ўзининг мессенжери фойда келтира олиши ҳақида умид билдирган бўлса-да, мутахассислар ҳозирча компания қандай қилиб кўпроқ пул ишлаб, харажатларидан ошиб кетиши мумкинлигини тушуниш қийинлигини таъкидлаяпти.

Telegram ўз молиявий ҳисоботларини очиқламаганига қарамай, 2023 йилда Financial Times мессенжернинг баъзи молиявий кўрсаткичларига кириш имконига эга бўлганди.

Бу кўрсаткичларга кўра, мессенжер $342 млн даромад келтирган, лекин операцион зарар $103 млнни ташкил этган. Компаниянинг умумий зарари эса $173 млнга етган.

Акцияларни биринчи марта жамоатчиликка таклиф қилиш (IPO) орқали Telegram’нинг молиявий аҳволи яхшиланиши кутилса-да, бу ҳаракат компанияга доимий равишда фойда келтиради, дейиш қийин. Чунки йирик реклама берувчилар ҳозирда Telegram платформасидан четланишади. Бунга платформадаги хавфсизлик ва махфийлик сиёсатлари, шунингдек, контентнинг назоратсизлиги сабаб бўлиши мумкин.

Telegram учун даромад манбаларини топиш ва катта молиявий юкламаларни енгиллатиш долзарб масалалардан бири бўлиб қоляпти. Шу билан бирга, компания фойдаланувчиларининг сони ортиб боряпти, бу эса келажакда потенциал даромад оқимларини очиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Apple фойдаланувчиларининг маълумотларини кўпроқ ҳукуматларга тақдим этади

Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, технология гигантлари орасида Apple компанияси фойдаланувчиларининг махфий ва сезгир маълумотларини давлат органларига тақдим этишда етакчи ўринда туради.

Сўнгги 10 йил ичида Apple давлатлардан келган сўровларнинг 82% ини қондирган. Бу кўрсаткич бошқа технология компаниялари билан солиштирганда юқори. Масалан, Google 73% сўровга, Microsoft эса 67% сўровга ижобий жавоб берган.

Бу ерда қизиқарли бир жиҳат шуки, АҚШ ҳукумати сўнгги 10 йил ичида Apple ва бошқа компанияларга жами 3,3 млн сўров йўллаган. Бу рақам АҚШ аҳолисининг қарийб 1% и ҳақида маълумот тўплашни англатади. Бошқа томондан, Россия ҳукумати шу давр мобайнида атиги 11 320 та сўров йўллаган, бу эса Россия аҳолисининг 0,008% ига тенг.

Бу фарқ давлатлар ўртасидаги ёндашувлар ва қонуний талаблардаги фарқлар билан изоҳланиши мумкин. АҚШ давлат хавфсизлиги ва терроризмга қарши кураш каби соҳаларда кўпроқ маълумот талаб қилса, Россияда бу борадаги талаблар нисбатан камроқ бўлиши мумкин.

Apple компанияси фойдаланувчи маълумотларини ҳимоя қилишга доимий равишда урғу беради. Лекин компания қонуний талаблар асосида давлат сўровларига жавоб беришга мажбур. Apple фойдаланувчиларнинг iCloud да сақланган файллари, хабарлар ва бошқа шахсий маълумотлари, давлат органларидан расмий сўров бўлса, тақдим этилиши мумкинлигини тан олади.

Transparency Report маълумотларига кўра, Apple ўтган йилларда минглаб сўровларни қабул қилиб, фойдаланувчи маълумотларини тақдим этган. Бошқа технология компаниялари ҳам шунга ўхшаш жараёнларга дуч келади, лекин Apple’нинг юқори кўрсаткичлари унга нисбатан кўпроқ эътибор қаратилишига олиб келди.

Технология компаниялари ва давлатлар ўртасидаги маълумот алмашинуви тобора долзарб бўлиб боряпти. Apple ва бошқа компаниялар фойдаланувчиларининг маълумотларини ҳимоя қилиш учун кўплаб чоралар кўрса-да, ҳукуматлар томонидан келаётган сўровлар сони ортиб бораётгани махфийликка доир саволларни кўндаланг қўймоқда.

Фойдаланувчилар ўз маълумотларининг қандай қўлланилиши ҳақида кўпроқ хабардор бўлишлари ва шунга мос равишда ҳаракат қилишлари керак.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ford компанияси автомобилнинг ичида реклама кўрсатадиган патент тизимини ишлаб чиқибди

Ford компанияси яқинда автомобилларнинг салонида реклама кўрсатиш бўйича янги патент тизимини яратди. Ушбу технология автомобилларнинг ички экранлари орқали ҳайдовчилар ва йўловчиларга мослаштирилган реклама кўрсатиш имкониятини беради.

Бунда реклама намойиши автомобилнинг жойлашувига, ҳайдовчининг хатти-ҳаракатларига ёки автомобилнинг техник ҳолатига асосланган бўлиши мумкин.

Автомобиль ичида жойлашган турли сенсорлар орқали ҳайдовчи ва йўловчиларнинг қизиқишлари ёки хатти-ҳаракатлари кузатилади. Масалан, ҳайдовчининг транспорт воситасидаги йўналиши ёки навигация тизимида киритилган манзиллар асосида уларга яқин атрофдаги хизматлар ҳақида реклама чиқарилиши мумкин.

Маълум бўлишича, рекламалар ҳайдовчига мос равишда танланади. Масалан, агар автомобил йўловчиси фаст-фуд ресторани яқинида бўлса, тизим шу ресторанлар ҳақида реклама кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, патентда реклама блоклаш функцияси ҳам ўз ўрнини топган. Ҳайдовчи ёки йўловчи реклама кўришни истамаса, уни вақтинча ёки доимий равишда ўчириш функцияси мавжуд бўлиши мумкин.

Реклама фақат тижорий маҳсулотлар ёки хизматлар билан чекланмасдан, автомобилнинг техник хизматлари ҳақида ҳам бўлиши мумкин. Масалан, двигатель мойи алмаштириш вақти келганида, яқин автомеханика устахоналарининг рекламалари кўрсатилади.

Ford’нинг бу янги технологияси келажакда ҳайдовчиларга янада мослашувчан ва индивидуал реклама хизматлари кўрсатиш учун катта имкониятлар очиши мумкин. Бу, айниқса, автомобиль ичида вақт ўтказадиганлар учун фойдали бўлиши кутиляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал