nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Бу сафарги сайловларда аёл номзодлар ҳам етакчи. ЎзЛиДеП номзодларининг 43 фоизи аёллар экан

Ҳар бир партия конгресслар ўтказиб, бу сафарги сайловга тайёргарлик жараёнлари, аввалги йиллардаги фаолияти таҳлили, сайловолди дастури ҳақида маълумот бериб боряпти ва номзодларни кўрсатяпти.

Бугун ЎзЛиДеПнинг конгреси бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорсионал тизим) бўйича 100 нафар номзод кўрсатилди.

Номзодларнинг 43 фоизи аёллардан иборат. Барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга, уларнинг 63 фоизини тадбиркор ва фермерлар, иқтисодиёт соҳаси вакиллари, 25 фоизини фан, таълим, маданият ва ижтимоий соҳаси вакиллари, 12 фоизини ҳуқуқшунослар ташкил этади.

Номзодларнинг 19 нафарида фан номзоди (PhD) ва 12 нафарида фан доктори (DSc) илмий даражаси мавжуд экан.

Энди номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар белгиланган тартибга мувофиқ Марказий сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтказиш учун топширилади.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Август ойида Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун масъул этиб тайинланган Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг иқтисодий ва экологик вазияти мураккаб бўлган туманларида бўлиб, ишларнинг ҳажми ва боришини баҳолади.

Президент жорий йил охиригача мамлакат бюджетидан Қорақалпоғистонга қўшимча равишда 100 миллиард сўм ажратиш тўғрисида кўрсатма берганди.

Бу маблағлар Оролбўйи аҳолиси учун қулай шарт-шароитлар яратишга йўналтирилади.

Бундан ташқари, келгуси йилда Қорақалпоғистоннинг ижтимоий соҳаси ва инфратузилмасига 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилиши ва таъмирланиши маълум қилинмоқда.

Шунингдек, саноат ҳудудлари ва йирик ишлаб чиқариш объектлари инфратузилмасига 353 миллиард сўм йўналтирилади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Филиппин осмонида 2024 RW1 астероиди ёниб кетди

Бу воқеа 5 сентябрь куни бўлган. У АҚШнинг Аризона штати расадхонасидаги мутахассислар томонидан аниқланган.

Улар космик жисмнинг учиш йўналишини кузатиб, у Филиппинга соатига 63 минг км тезликда тушишини ва атмосферага кириш пайти тўлиқ парчаланиб кетишини прогноз қилган.

Космик жисм Лузон ороли яқинида Ер атмосферасига кирган ва ёниб кетган.

Астероид дастлаб CАQTDL2 деб номланган, кейин эса 2024 RW1 деб ўзгартирилган. Бу 2008 йилдан бери олимлар Ерга яқинлашишини аниқлай олган 9-астероид.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нинза Тошбақалар — комикс муаллифлари Кевин Истмен ва Питер Лерд томонидан яратилган медиа франшизадир. Мазкур франшиза тўртта антропоморф ака-ука тошбақалар — Леонардо, Донателло, Микеланжело ва Рафаэл саргузаштларидан ҳикоя қилади. Бу тошбақалар нинжутсу жанг санъати сирларини ўрганиб, Нью-Йорк шаҳридаги ёвузликка қарши курашадилар. Саргузаштлар давомида уларга Сплинтер исмли мутацияга учраган каламуш яъни уларнинг устози ҳамда Эприл ЎНил ва Кейси Жонс тимсолидаги инсонлар ҳамроҳ бўлади. Тошбақаларнинг ўзгармас ва ашаддий душманлари рўйхатида эса Бакстер Стокман, Кренг ва табиийки Шреддерни кўрамиз. Бугунги видеода биз Нью-Йоркнинг хавф-хатарга бой кўчаларига отланиб, афсонавий «Нинза тошбақалар» оламининг яралиш тарихини ҳамда босиб ўтган йўлини батафсил кўриб чиқамиз. Асосийси эса бу видеода биз Нинза Тошбақалар франшизасига доир бўлган ҳамма лойиҳаларни биргаликда таҳлил қиламиз. Хуллас ҳаволага босинг ва нинза тоҳбақаларнинг ақл бовар қилмас оламига йўл олинг.

👉 https://youtu.be/Wuju4M6VIXQ

Читать полностью…

Alimoff

Вақт ҳам, нақд ҳам тежаляпти: Сайлов бюллетенларининг шакли тасдиқланди

Кеча, 4-сентябр куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенларининг шакли, матни ва тавсифини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Бу йилги сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқланди. Ушбу сайлов бюллетенларининг ихчамлиги сабабли бюллетенни чоп этиш харажатлари камида 3 млрд сўмгача иқтисод қилинмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир сайлов тури учун бюллетенларнинг ранги ҳам турлича. Овозларни санаб чиқиш натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомалар ҳам сайлов бюллетенлари рангига мутаносиб равишда чоп этилиши айтилди.

Сайлов участкасида овоз бериш натижаларини ҳисоблаш алгоритмлари хронометраж қилинганда, участка сайлов комиссиясининг иш ҳажми ва натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт сарфи қисқаргани кузатилган.

Жумладан, аввалги сайловларда овоз бериш натижаларини ҳисоблаш учун участка сайлов комиссиялари ўртача 4 соат вақт сарфлашган бўлса, янги шаклдаги сайлов бюллетенлари жорий этилиши ушбу вақтни камида 1 соатгача қисқартириш, бутун республика бўйича эса, комиссияларнинг камида 11 минг соатгача вақтини тежаш имконини беради.

#sаylоv24

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Генератив трансформер 4 (GPT-4) ҳақида биласизми?

Янги GPT-4 системаси OpenAI томонидан ишга туширилган. Бу — илғор сунъий интеллект моделининг янги босқичи. У аввалги версияларга қараганда сезиларли даражада яхшироқ ва турли соҳаларда янги имкониятларни тақдим этяпти.

GPT-4 (Generative Pre-trained Transformer 4) мураккаб тил моделидир, у бериладиган контекстга асосан матнни тушуниш ва яратиш имкониятига эга. Унинг ишлаш принциплари машинани ўрганиш алгоритмларига ва катта ҳажмдаги маълумотларга асосланган.

GPT-4 янги ва мураккаб саволларни яхшироқ тушуниши мумкин, бу эса модел билан муомала қилишни янаям табиий ва самарали қилади.

Қолаверса, модел турли юқори сифатдаги матнларни яратишда янги имкониятларни беради, масалан, мақолалар, санъат асарлари ва техник ҳужжатлар.

GPT-4 турли платформа ва программаларга осон интеграция қилинади, масалан, чат-ботлар, таълим дастурлари ва мижозларни қўллаб-қувватлаш тизимларига.

Шунингдек, модел фойдаланувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мослашиб, шахсий тавсиялар ва жавоблар бера олар экан.

GPT-4 ни кўплаб соҳаларда қўллашимиз мумкин. Ундан таълимда ўқув материалларини яратиш ва талабаларга янги мавзуларни ўрганишда ёрдам бериш учун фойдаланиш мумкин. Бизнесда эса мижозлар билан автоматлаштирилган алоқа ва маркетинг материалларини яратиш учун ишлатса бўлади. Медицинада у тиббий маълумотларни анализ қилиш ва шарҳлаш учун асқатади.

Сунъий интеллектнинг бу янги босқичи технологиялар билан алоқа қилишни янада интеллектуал ва қулайлаштириб, ҳаётдаги кўп соҳаларни ўзгартириш имконини беради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

CRISPR технологияси келажакда жиддий касалликларни бартараф этиши мумкин

Илм-фан дунёсидаги сўнгги ютуқлардан бири CRISPR (Clustered Regularly Interspaced Short Palindromic Repeats) генларни таҳрирлаш технологияси ҳисобланади. Бу технология келажакда инсон саломатлигида инқилоб яратишга қодир экан. Лекин у нима, қандай ишлайди ва қандай қилиб бизга ёрдам бера олади?

CRISPR бактерияларнинг табиий ҳимоя тизимига асосланади. Бактериялар вирусларга қарши курашиш учун ўз генларини мустаҳкамлайди ва вирус генларини “эслаб қолади”. Илм-фан жараённи ўрганиб, генларни таҳрирлаш учун бу механизмдан фойдаланишни ўрганди.

CRISPR бирор генни аниқ мақсадга йўналтириб, уни кесиб ташлайди ёки ўзгартиришга имконият беради. Бу, масалан, генетик касалликларни бартараф этишда фойдали бўлиши мумкин. Қандайдир номувофиқ генлар ўзгартирилади ёки зарарсизлантирилади ва бу касалликни қўзғатувчи омилларни йўқотади.

Бу технология келажакда кўплаб касалликларни даволашга умид беради. Масалан, туғма генетик касалликлар, саратон, диабет, ва ҳатто вируслар билан боғлиқ муаммолар CRISPR орқали даволаниши мумкин. Ҳозирги вақтда олимлар ва тадқиқотчилар ушбу технологияни ўрганишда давом этяпти.

Албатта, CRISPR технологияси билан боғлиқ кўплаб муаммолар ҳам бор: этик саволлар, эҳтимолий нохуш таъсирлар ва уни янада кўпроқ текшириш кераклиги. Лекин бу технология келажакдаги тиббиётда катта ўзгаришлар қилишга, инсон ҳаётини яхшилаш ва касалликларни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Янги замонавий технологияларнинг ҳаётимиздаги ўрни кундан-кунга ошиб боряпти. Бу ютуқлар ҳам жуда қизиқарли ва истиқболли. Бу борадаги янгиликларни кузатиб боришимиз керак, чунки бу технологиялар нафақат тиббиётда, балки инсон ҳаётининг бошқа соҳаларида ҳам катта ўзгаришлар киритиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ердаги иккинчи энг узун одам Парижда полда ухлашга мажбур бўляптикан

Эронлик спортчи Мортеза Меҳрзодселакжоний уч карра Паралимпия чемпиони бўлиши мумкин. Унинг бўйи салкам 2,5 метр.

Спортчи бундай бўйи билан Париждаги Паралимпия давомида полда ухлашга мажбур бўляпти.

Мортеза ўтириб ўйналадиган воллейбол бўйича Эрон МТЖнинг энг яхши ўйинчиларидан. Бош мураббий Ҳади Резайгарконий ОАВга айтишича, спортчига Токиодаги ўйинларда бўлганидек махсус ётоқ берилмаган ва Мортеза ерда ухлаб қолишга мажбур бўляпти.

“Унинг махсус кровати йўқ, лекин ҳаётда энг муҳим мақсади бор, — дейди мураббий. У ерда ухлаётгани ёки тўйиб овқатланмаётгани муҳим эмас. Унинг учун асосийси — чемпионлик”.

Эрон 1988 йилдан бери ўтириб ўйналадиган волейбол бўйича 9 та Олимпия ўйинларидан 7 тасида ғолиб чиққан. Париждаги олтин медаль 2016 йилдаги Паралимпияга 1-марта қатнашган Меҳрзодселакжоний учун учинчиси бўлиши мумкин.

Спортчига болалигида акромегалия ташхиси қўйилган. Бу касаллик ўнг оёқ чапидан 15 см калта бўлишига олиб келадиган кам учрайдиган гормонал касаллик саналади.

Меҳрзодселакжоний Паралимпия ўйинлари тарихидаги энг баланд бўйли спортчи — ҳатто ўтирганда ҳам унинг бўйи 1,8 метрдан баланди. Токиода махсус каравотга ётган спортчи Парижда полда ухлашга мажбур. Уятчан спортчи баъзан ногиронлар аравачасидан фойдаланади ва ташқарига чиқишдан уялиб, 5 йилни уйида ёлғиз ўтказган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дунёдаги энг йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбири илк бор ўзимизда ўтказиляптикан

“ITMF Annual Conference & IAF World Fashion Convention  2024” (халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар Федерациясининг йиллик конференсияси ва халқаро кийим ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг жаҳон мода конвенцияси) ўтказилади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Инновация, ҳамкорлик ва тартибга солиш — тўқимачилик саноати ва текстил соҳасини ҳаракатлантирувчи кучлари” деб номланган тадбирда 500 дан ортиқ соҳа мутахассислари, йирик халқаро тўқимачилик компаниялари, брендлар, молия институтлари ва чакана савдо вакиллари иштирок этади.

Конференция маърузачилари сифатида Америка кийим-кечак ва поябзал саноати ассоциацияси (AAFA) президенти Стивен Ламар, Эвропа кийим-кечак ва тўъқимачилик конфедерацияси (EURATEX) бош директори Дирк Вантигем, Inditex гуруҳининг барқарорлик бўйича директори Feliks Poza Pena ва Cotton Analytics (АҚШ), Indorama Corporation (Сингапур) ва бошқа компаниялар вакиллари қатнашади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қадимий жавобсиз масала

Мукаммал сонлар, ўзидан бошқа барча бўлувчилари йиғиндиси ўзини тенг бўлган сонлардир; масалан, 6 сони 1, 2 ва 3 бўлувчилари йиғиндиси 6 га тенг. Видео, бу ноёб математик хусусиятга ега бўлган сонларнинг тарихий ва назарий жиҳатларини таҳлил қилади. Мукаммал сонларнинг қандай пайдо бўлиши ва улар математик тадқиқотларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида мисоллар ва тарихий контекст тақдим етилади. Шунингдек, бу мавзуда математиклар томонидан амалга оширилган замонавий тадқиқотлар ва очилишлар ҳақида маълумотлар берилади.

Тўлиқ видеога ҳавола👇
https://www.youtube.com/watch?v=Fp_bZxGvZdY

Читать полностью…

Alimoff

Ўлим охири эмас(ми?)

30 йиллик изланишлардан сўнг америкалик профессор: "Ўлим охир эмас, уни орқага қайтариш мумкин", деб айтди.

Саратон, юрак хасталиклари, қандли диабет... бундай энг асосий касалликларни бугунги кунда даволаш ўтган ўн йилликларга қараганда тубдан ўзгарди. Фақат биттасидан ташқари: ўлим.

Аммо, Нью-Йорк университети Лангоне тиббиёт марказининг тиббиёт бўйича доценти Сем Парниянинг сўзларига кўра, "бизнинг ўлим ҳақидаги фикримиз тубдан нотўғри". Унинг сўзларига кўра, бу охири эмас, балки "ортига қайтарса бўладиган ҳолат".

Янги маълумотлар шуни кўрсатадики, мияни "ўлим"дан бир неча соат ёки кун ўтгач, махсус қурилмалар ва дорилар ёрдамида қутқариш мумкин. Бу дегани, ўликларни тирилтириш мумкин.

Унинг айтишича, ўлим шунчаки тузатилиши мумкин бўлган ҳолат ва унга муносабатни қайта кўриб чиқиш вақти келди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Японияда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилиши мумкин

Япония аҳоли ва компанияларни ҳафтасига тўрт кунлик иш режимига ўтишга кўндириб, ишчи кучи етишмаётгани туфайли юзага келаётган муаммони ҳал қилишга уриняпти.

Мамлакат ҳукумати 2021 йилда маъқулланган иш ҳафтасининг қисқариши ғоясини 1-марта қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтди.

Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлигининг маълум қилишича, Япониядаги компанияларнинг деярли 8%и ходимлари 3 кун дам олишига рухсат беради, лекин 7% компания ходимларга ҳафтасига 1 кун дам беради.

Ҳукумат иш вақтини қисқартириб, бошқа мослашувчан тартиблар, масалан, қўшимча иш вақти ва йиллик пулли таътилларни чеклашни тарғиб қилувчи «иш услубини ислоҳ қилиш» кампаниясини бошлаган.

«Ишчилар ўз шароитларига қараб турли иш услубларини танлашлари мумкин бўлган жамиятни яратамиз. Бу орқали биз ўсиш ва тақсимлашнинг яхши циклини яратиш ҳамда ҳар бир ишчининг яхши келажакка эга бўлишига имкон беришни мақсад қилганмиз»,

— дейилади хабарда.

Ҳукуматнинг иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни яхшилаш борасидаги ишлари Японияда катта ўзгаришлар бўлишини кўрсатади. Чунки мамлакат II жаҳон урушидан кейин иқтисодий ўсишга айнан халқининг меҳнаткашлиги сабаб эришган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/sIH05yS8v6g5ZjIy

Читать полностью…

Alimoff

Neuralink’нинг биринчи бемори чип ёрдамида 2 та тилни ўргана бошлабди

Neuralink’нинг биринчи бемори, 2016 йилдан бери елкасидан пасти шол бўлиб қолган Ноланд Арбo ўзига жойлаштирилган мия импланти ёрдамида япон ва француз тилларини ўргана бошлади.

Арбо кунига 3 соат вақтини бу тилларни ўрганишга бағишлаяпти. Шунингдек, у ўз ютуқларини ижтимоий тармоқларда бўлишяпти.

У математикани ҳам қайта ўрганишга киришган ва креатив ёзишни давом эттириб, келажакда яна таълимга қайтишни режалаштиряпти.

Арбо ўзига жойлаштирилган имплантни “Eve” деб номлаган ва у билан кўплаб билимларни ўзлаштиряпти. Жумладан, компьютер бошқариш, қўл ҳаракатларини симуляция қилиш орқали ёзиш каби кўникмаларни ривожлантиряпти.

У, шунингдек, кунига 4 соат Neuralink ходимлари билан биргаликда имплантни синаб кўриш машғулотларида иштирок этяпти.

Чип мия фаолиятини ушлайди ва уни Bluetooth орқали компьютерга юборади. Бу эса фойдаланувчига компьютер курсорининг ҳаракатини бошқариш ва интернетда кезиш, видео ўйинлар ўйнаш ва 3D моделларни лойиҳалаш имконини беради, масалан, содир бўлаётган воқеаларни тасаввур қилиш орқали.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳозирги кунда 6 мингдан зиёд ўқитувчи 1000 доллардан кўп маош олмоқда — Ҳилола Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова айни пайтда 6 мингдан зиёд ўқитувчи 1000 доллардан юқори маош олишини маълум қилди. Шунингдек, 3 миллион сўмдан 6 миллион сўмгача ойлик маошга эга бўлган ўқитувчилар сони 250 мингга яқинни ёки умумий ўқитувчилар сонининг 45,8 фоизини ташкил этади.

Вазир, шунингдек, 2 йил аввал ташкил этилган Вазир жамғармаси орқали имтиҳонлардан ўтган барча ўқитувчиларда ҳеч бир чекловсиз 5 миллион сўмгача устама олиш имкони мавжудлигини эслатди. Бундан ташқари, узоқ ҳудудлардаги мактабларга бориб ишлаган ўқитувчиларга 100 фоизлик устама берилиши, тоифаси ошган, фан олимпиадаларида ўқувчиси ғолиб бўлган ўқитувчиларда ҳам ойликдан ташқари қўшимча даромад топиш имкони борлиги айтилди.

«Устозларимизга қўшимча рағбат ва устамалар бериш бўйича Молия вазирлиги билан ишламоқдамиз. Яна бир нарсани эслатиб ўтишим керак, ўтган йили янги баҳолаш тизимига ўтган 500 та мактаб бутун жамоаси билан 40 фоиз устама олиш имконига эга бўлди», – дейди вазир.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нидерландия Украинага қирувчи самолётлар учун ракеталар етказиб бермоқчи

Нидерландия Украинага F-16 қирувчилари учун ҳаво-ҳаво ракеталари ва унга техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш учун материаллар етказиб беради.

Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс бу қарорни Германияда бўлган "Рамштайн" форматидаги йиғилишда маълум қилди. Маълум бўлишича, ракеталарни етказиб бериш ҳажми 80 млн еврога баҳоланяпти.

“Нидерландия Украина ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишда F-16 самолётларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун материалларни етказиб беради, шунингдек, унга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини тақдим қилади”, – дейилади баёнотда.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг Украинага қанотли ракеталар етказиб бериш режаларига муносабат билдирганди.

“Америка Қўшма Штатлари Россиянинг қизил чизиқлари қаердалигини жуда яхши билади, сабримизни синашнинг кераги йўқ”, деганди Сергей Лавров.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Адолатли давлат пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш таклиф этиляптикан

ОАВда чиқаётган хабарларни ўқиётган бўлселар, ҳар куни қайсидир партия ўз номзодлари рўйхати билан сайловолди дастурини эълон қиляпти. Так вот, бугун Халқ демократик пертиясининг XIV қурултойида партиянинг беш йиллик фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгуси беш йил учун ташаббуслари белгиланибди.

Партия 2029 йилгача мактабларда чет тиллари ва IT дарсларини кескин кўпайтириш, ўзини ўзи банд қилганлар учун шароитларни яхшилаш, Адолатли давлат пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш таклиф этиляптикан каби мақсадларга эришишни кўзламоқда.

Қурултойда, шунингдек, партиянинг сайлов учун 175 нафар номзоддан иборат рўйхати ҳам тасдиқланибди.

Силарни билмадиму, мен 22 сентябрни кутяпман. Шу кундан партияларни дебатлари ва сайловолди кампанияси бошланади. 😎

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Америкалик Майкл Смит сунъий интеллектдан машенниклик орқали катта соққа қилиб, қўлга тушипти

У сунъий интеллект орқали юз минглаб мусиқий треклар яратган, трекларнинг номларини ҳам сунъий интеллект ўйлаб топган. Кейин уларни Spotify, Apple Music ва бошқа стриминг платформаларига жойлаган.

Лекин Майкл бунга қаноат қилмай, яна бир қадам олдинга борган — сунъий интеллект ёрдамида яратилган ботлар орқали ўз треклари учун ярим миллионгача тингловларни сохталаштирган.

Натижада, стриминг платформалар унга ҳар ойда тахминан 100 минг доллардан тўлай бошлаган. Бу эса бир йил давомида тахминан 10 миллион долларга етган.

Лекин Майкл ҳибсга олиниб, унга бир нечта айблов қўйилган. Ҳар бир айблов бўйича унга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Юқоридаги суратда ЧатГпт дан мен қандай фойдаланаётганим акс этган☝️😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Олимлар одамларни камбағалликка маҳкум қиладиган одатни аниқлашибди

Иш бошланишига яқин вақтда уйғониш одати одамни камбағалликка олиб келиши мумкин, деб хулоса қилишди олимлар. Тадқиқотларга кўра, муваффақиятли инсонлар ўз кунини иш вақтидан анча олдин бошлайди.

Масалан, америкалик тадбиркорлар Билл Гейтс ва Марк Цукерберг жисмоний машқлар, ўз-ўзини ривожлантириш ва шахсий ишларига вақт ажратишади.

Ишдан анча олдин уйғониш нафақат кўникмаларни яхшилашга ёрдам беради, балки бутун кун давомида юқори энергия сақлаб туришга ҳам замин яратади, дея таъкидлайди мутахассислар.

Ишга яқин уйғониш эса инсонни кунни тинч бошлаш имконидан маҳрум қилади. Бу эса стресс ва иш самарадорлигининг пасайиши хавфига олиб келади.

Эрталабки тартибнинг йўқлиги туфайли инсон ўз-ўзини ривожлантириш ва кунни режалаштиришга улгурмайди. Бундай ҳолат узоқ муддатда молиявий қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

Бу одатни қандай ўзгартириш мумкин? Мутахассислар эрталабки ритуалларни қайта кўриб чиқиш ва эрта уйғонишни таклиф қилишади.

Шунингдек, ушбу вақтни шахсий ва касбий ривожланишга ҳисса қўшадиган машғулотларга сарфлаш тавсия этилади. Масалан, китоб ўқиш, жисмоний машқлар ёки кунлик режаларни ёзиш билан шуғулланиш мумкин.

Менам иш вақтимдан камида 2 соат олдин уйғонаман. Иш вақтим соат 13 да бошланади😁


🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бразилияда Х (Twitter) платформаси блокланибди

Бразилия Олий суди яқинда X (собиқ Twitter) платформасига киришни блоклаш бўйича қарорни тасдиқлади ва блокни четлаб ўтиш учун VPNдан фойдаланганларга жарима жорий қилди.

Маълум бўлишича, бу қарор Илон Маск раҳбарлик қиладиган X платформасининг фейк хабарлар ва хейт изоҳларини тарқатувчи аккаунтларни блоклаш бўйича Бразилия қонунларига риоя қилмагани туфайли қабул қилинган.

Шунингдек, X мамлакатда қонуний вакил тайинлаш талабини ҳам бажармаган, бу эса Олий суд судьяси Александре де Морайес билан зиддиятни кучайтирган.

Бу тақиқ Бразилияда тахминан 20 млн фойдаланувчини қамраб олади ва платформага VPN орқали кирганлар учун ҳар куни 50,000 реал (8,851 АҚШ доллари) миқдорида жарима белгиланди.

Қарорнинг қабул қилинишига, айниқса, Бразилияда яқинлашиб келаётган муниципал сайловлар арафасида платформада нафрат нутқлари ва анти-демократик контент тарқатилиши билан боғлиқ хавотирлар сабаб бўлган. Илон Маск бу қарорни сўз эркинлигига таҳдид деб танқид қилди.

Суд, шунингдек, Маскнинг Starlink компаниясига тегишли молиявий активларни музлатиш тўғрисида ҳам қарор чиқарди, бу платформага нисбатан қўйилган жарималарни тўлашга қаратилган.

Бу ҳаракатни айримлар ижтимоий тармоқларни тартибга солишда муҳим қадам деб баҳолашса, бошқалар, хусусан, Маск тарафдорлари буни сўз эркинлигига ҳужум деб баҳолашмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Миссия 25,5 соатда бажарилди: payme фойдаланувчилари болалар рюкзаклари учун миллиард балл хайрия қилишди

payme mahalla хайрия дастури доирасида, компания Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги болаларни ўқув қуроллари билан тўлдирилган 500 дона рюкзаклар билан таъминлаш учун 1 миллиард балл тўплаш миссиясини эълон қилган эди.

«Фаол ва ғамхўр фойдаланувчиларимиз шарофати билан биз бу вазифани атиги 25,5 соатда бажардик! Сизнинг қўшган ҳиссангиз дунёни янада яхшироқ қилади. Биз иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», - дейди компания.


payme mahalla лойиҳаси 2022 йил декабрь ойида бошланган. Бу вақт оралиғида компания томонидан 5 та миссия амалга оширилди, уларнинг натижасида эса вилоятлардаги мактаблар ўнлаб замонавий компьютерлар билан жиҳозланди, шунингдек, спорт анжомлари, рюкзаклар ва ўқув қуроллари харид қилинди.

Лойиҳа ва миссиялар билан иловада ва сайтда батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

payme mahalla — эзгу ишларни амалга ошириш учун қулай усул.

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

«Саккизта та қул бор эди, дейди. Саккизта қул. Ўша қулларни кетма-кет териб қўйдида, Надир Муҳаммад энг охирига бориб тўққизинчиси бўлиб турди. Туркийларга хос одат бу тўққиз рақами. Бу муқаддас рақам ҳисобланади. Тўққизинчиси бўлиб турди дейди. Бу билан нимани кўрсатяпти «Ман сизни ўша қулингизман». Тахту ворисингиз эмас қулингизман деган ўша маънони акс эттиради».

👉 https://youtu.be/BIej22YKHUk

Читать полностью…

Alimoff

Эрон Россияга баллистик ракеталар етказиб бермоқчи
 

Reuters агентлиги Европа разведка хизматларидаги икки манбага таяниб, 9 август куни Теҳрон Россияга юзлаб Fath-360 баллистик ракеталарини етказиб беришни режалаштираётгани ҳақида
хабар берди.

Агентликнинг қўшимча қилишича, ўнлаб россиялик ҳарбий хизматчилар Эронда улардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтмоқда.

«Москванинг ўзига хос баллистик ракеталари бор, бироқ Fath-360 етказиб бериш Россияга ўз арсеналининг катта қисмини фронт чизиғидан узоқдаги нишонларга зарба бериш учун ишлатиш имконини бериши мумкин»,

— дейилади хабарда. 

Махфий разведка манбаларига таяниб, агентлик суҳбатдошлари россиялик ходимлар Эронга максимал 120 км масофага учадиган ракета ва 150 кг оғирликдаги жанговар каллакдан ўт очадиган Fath-360 мудофаа тизимини бошқаришни ўрганиш учун ташриф буюрганини қайд этди.

Россия Мудофаа вазирлиги расмийлари 2023 йил 13 декабр куни Теҳронда Эрон расмийлари билан Fath-360 қисқа масофали тактик баллистик ракетаси ва Эроннинг Ababil номли давлат аэрокосмик саноати ташкилоти томонидан яратилган яна бир баллистик ракета тизими бўйича шартнома имзолади, дея икки разведка ходими анонимлик шарти билан Reuters’га хабар берди. 

АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши вакилининг айтишича, Қўшма Штатлар, унинг НАТОдаги иттифоқчилари ва G7 бўйича ҳамкорлари бу ҳаракатларга «тезкор ва кучли жавоб беришга тайёр».

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Олимпиадада селфи тушган шимолий кореялик спортчилар жазоланиши мумкин

Шимолий кореялик стол теннисчилари 2024 йилги Олимпиада ўйинларида селфига тушгани учун расмийлар уларга жазолаш билан таҳдид қиляпти.

Гап Ри Жонг Сик ва Ким Ким Ен ҳақида кетяпти. Партия расмийлари уларни КХДРга биринчи рақамли душман бўлган жанубий кореяликлар билан кулиб расмга тушгани учун қоралаган.

Айтилишича, олимпиадада қатнашадиган ҳамма спортчилар 3 босқичли мафкура текширувидан ўтади. Бу текширув 15 август куни спортчилар уйга қайтганидан кейин бошланган ва 1 ой давом этади.

Шимолий кореялик спортчиларга олимпиадага кетишдан олдин чет эллик спортчилар, жумладан, жанубий кореялик спортчилар билан гаплашмаслик тайинланган. Бу тақиқни бузган спортчилар жазоланиши мумкин. Аввалги йиллар бу қоидани бузган спортчилар бир неча ой бепул меҳнатга маҳкум қилинган.

Лекин шепим ҳақидаги жуда кўп машнақа гаплар аслида фейк бўлади. 😏

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Украинадаги уруш сабабли антибиотиклардан қўрқмайдиган супербактериялар ривожланяпти

Украинадаги уруш антибиотикларга қарши тура оладиган мутацияга учраган супербактерияларнинг ривожланишини кучайтирган.

Шифокорларга кўра, украиналик аскарлардан биттасининг оёғига тушган инфекцияни антибиотиклар билан даволаб бўлмаган ва унинг оёғини кесишга мажбур бўлишган. Бу ҳолат инқироз кучайиб бораётганидан дарак беради.

Бошида шифокорлар 35 ёшли аскарнинг оёғидаги жароҳатни Сент Жорж касалхонасида тезда даволашган. Лекин кейинроқ яна бир муаммо пайдо бўлган — бактериал инфекция унинг чап оёғидаги яраларига чуқур кириб боргани аниқланди.

5 хил антибиотикнинг комбинацияси бактерияларни ўлдира олмаган. Яра йиринглашда давом этаётгани учун шифокорлар бошқа 4 та дорини, бошқа ҳеч нарса ёрдам бермаган ҳолатлар учун ажратилган, жиддий ножўя таъсири бўлган кучли антибиотик — колистинни синаб кўриш учун даволаш режимини ўзгартиришган. Лекин у ҳам ёрдам бермаган.

Ўнлаб йиллар давомида шифокорлар антибиотиклар фойдасиз бўлиб қоладиган антиутопик келажак ҳақида огоҳлантириб келади. Аскарнинг ҳаётини мутацияга учраган супербактериядан сақлаб қолиш учун унинг оёғини тиззадан кесишга тўғри келган.

Аскарни даволашга ёрдам бериш учун чақирилган Челси ва Вестминстер касалхонасининг юқумли касалликлар бўйича маслаҳатчиси доктор Люк Мур бу ҳолатни “яширин пандемия” деб таърифлади.

Агар бактериялар ривожланишда давом этса, бу ҳатто мунтазам тиббий ёрдамни ҳам хавф остига қўяди. Оддий амалиётлар, масалан, боланинг томоғидан бодомсимон безларни олиб ташлаш амалиёти унинг ҳаётига таҳдид соладиган бўлиб қолади.

“Агар биз бу муаммони ҳал қилмасак, у бошқа қиладиган барча ишларимизга таҳдид солади. Бу бизнинг оддий операцияларни бажариш имкониятимизни чеклаб қўяди, саратон касалликларига кимётерапия бериш ҳам хавфли жараёнга айланади”,

деди Мур.

БМТ маълумотларига кўра, агар вазият тубдан ўзгармаса, 2050 йилга бориб 10 миллионга яқин одам бу туфайли нобуд бўлиши мумкин.

Қўрқинчли мусиқа….

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Шундай инсонлар борки, уларни қандай ер кўтариб юрибди? Мен итларни ёқишганини кўрдим, кўзларини ўйиб олишганини кўрдим. Оёқ қўлларини боғлашади, синдиришади... мен бундай инсонлар борлигини билмас эдим, ҳамма инсонлар ҳайвонларга меҳрибон деб ўйлар эдим"

Қўштирноқ подкастда ҳайвонлар ҳуқуқи бўйича суҳбатни кўринглар. Жуда зарур мавзу олиб чиқилган.

🔗https://youtu.be/Mq0QZgLi8P8

Читать полностью…

Alimoff

Мен ўзи каналда байрамлар билан табриклайвермайман. Лекин бу мен учун энг буюк байрам. Барчани бугунги Мустақиллик куни билан табриклайман! Мустақиллигимиз абадий бўлсин! 🫡

Читать полностью…

Alimoff

НАТО бош котиби Украинанинг Курскдаги операциясини қонуний деди

Йенс Столтенберг Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳарбий операцияси қонунийлиги ва Украина ўзини халқаро ҳуқуққа кўра ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини айтди.

Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТО Украинанинг режалари ҳақида олдиндан хабардор бўлмаган ва бунда унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

НАТО бош котибига кўра, Украина ҳарбий кампаниясини қандай ўтказишни ўзи ҳал қилиши керак.

"Президент Зеленский бу операция чегара ҳудудидаги ҳужумларнинг олдини олиш учун буфер зона яратишга қаратилганини аниқ айтди. Барча ҳарбий амалиётлар каби бу ҳам хавф-хатарларга тўла. Лекин Украина ўзини қандай ҳимоя қилишни ўзи ҳал қилади",

— деган у.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дунё тарихидаги ҳеч бир сиёсатчи АҚШнинг 35-президенти Жон Фицжералд Кеннедидек тез танилишига эришмаган.

У сайланган пайтида атиги 43 ёшда бўлиб, АҚШ президентлари орасидаги энг ёш сайланган президент эди. Афсуски, Кеннеди ўзидан кутилаётган умидларни оқлаш имконига эга бўлмайди. У ўз лавозимида минг кундан кам вақт бўлади.

Бу вақт АҚШ Жанубида сегрегациядан азият чеккан фуқароларнинг норозиликлари ва Совет Иттифоқига қарши ядро уруши таҳдиди билан ўтади. Ҳаётининг сўнги ҳам даҳшатли фожеа билан якунланади. Бугун сиз билан ушбу инсоннинг босиб ўтган йўлига назар ташлаймиз. Демак бугунги қаҳрамонимиз Джон Кеннеди, у ким эди?

https://youtu.be/-z5LSw7-XNE?si=EW6ne149CGxP2al_

Читать полностью…

Alimoff

payme'dan ҳаётий ечимлар - таълим учун онлайн тўлов 🎓

payme'da бир неча оддий босқичда таълим учун тўловини амалга оширишингиз мумкин ✅

Бу қандай ишлайди:
- payme иловасини очинг;
- "Хизматлар тўлови" кейин - "Таълим" бандини танланг;
- Ўз таълим муассасангизни топинг;
- Маълумотларни киритинг ва тўловни тасдиқланг - ҳаммаси тайёр!

Қулайлик билан таълим олинг, payme билан эса тўлов жараёни тез ва қулай бўлади! 😊

Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал