nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Олимлар юқори IQ даражасининг белгиларини айтишди

Психологлар инсоннинг юқори интеллект коеффициентини (IQ) кўрсатиши мумкин бўлган белгиларни аниқладилар.

Мисол сифатида мутахассислар ўқишни яхши кўриш, тартибсизлик, ўзи билан гаплашиш ва тунги хатти-ҳаракатлар кабиларни келтиришган.

Хусусан, уларнинг фикрича, ўзи билан гаплашиш ўзига ишонч, ҳушёрлик ва хотирани яхшилашга ижобий таъсир кўрсатиши, тартибсизликда яшаш эса ноанъанавий фикрлашдан дарак бериши мумкин.

“Агар ўзинг билан гаплашсанг, жиннимассан. Аслида бу сенинг оддий одамдан ақллироқлигингни билдириши мумкин”,

— дейилади мақолада.

Бундан ташқари, хаёлпарастлар ва интровертларнинг IQ даражаси юқори бўлади, дея қўшимча қилган мақола муаллифлари.

Бунгача Калифорния университетининг бир гуруҳ олимлари инсоннинг IQ’си кўп жиҳатдан генетик омилларга боғлиқ деган хулосага келган.

Хонасини йиғиштирме ёторадиган ўртағингга жўнатиб қўйиш, IQ’им баланд экан деб хурсанд бўлиб юрсин😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ален Делон дунёдан ўтибди

Француз актёри Ален Делон 18 август куни 88 ёшида оламдан ўтибди. Бу ҳақдаги маълумотни унинг фарзандлари тасдиқлаган. Ўлим сабаби айтилмаган.

«Ален Фабен, Аннушка, Энтони, шунингдек, [унинг ити] Лубо улкан андуҳ билан ўз отаси кетгани ҳақида маълум қилади. У Душидаги ўз уйида, уч фарзанди қуршовида қийналмасдан абадий уйқуга кетди», — дейилган хабарда.

2019 йилда инсультни бошдан кечирган Ален Делон Швейцариянинг L'Illustre нашрига эвтаназия қилишга қарши эмаслигини айтганди.

«Мен ўзимиз яшаётган даврдан нафратланаман, бу менинг кўнглимни оздиради»,

— деганди у 2018 йилда.

У 80 га яқин кинофилмда ўйнаган, улар орасида «Ёрқин қуёшда» (Plein Soleil), «Леопард», «Қора лола» (La tulipe noire), «Ҳовуз» (La piscine), «Месье Кляйн», «Самурай» (1967), «Борсалино» (1970), «Зорро» (1975) кабилар бор.

Делон Лукино Висконти, Жан-Люк Годар, Жан-Пиер Мелвил, Микеланжело Антониони ва Луи Мал каби режиссёрлар билан ишлаган.

Ажойиб фильмлар учун братга press F🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️Тарихдаги энг қиммат лойиҳалар бири «Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари» сериалининг иккинчи мавсуми экранларга чиқишига саноқли кунлар қолди. Сериал жорий йилнинг 29 август санасида кичик экранларга қайтади ва унинг иккинчи мавсуми 10 та қисмдан иборат бўлиши кутилмоқда. Катта премьера олдидан СУСАМБИЛ ижодкорлари лойиҳанинг ҳар иккала трейлерини жуда батафсил таҳлил қилишибди. Кўришни тавсия қиламан.

👉 https://youtu.be/H3TDs614dAk

Читать полностью…

Alimoff

20 аср — том маънода гигант қурилишлар асри бўлган деб айтиш мумкин. Ана шундай ақл бовар қилмас даражадаги ва ҳатто мўжиза деб айтиш мумкин бўлган қурилишлардан бири бу шубҳасиз Панама канали эди.

Бундан 500 йил илгари лойиҳаси ўйланган ушбу сув иншоотини ўша даврларда қуришга инсоннинг ақл заковати етмас эди. Аммо инсоният тўхтамай ривожланиб борди ва 20 аср бошига келиб, бу иншоотни қуриб, дунё логистикасида туб бурилиш ясашга муваффақ бўлдилар.

Демак, Тарих ракурси деб номланган кўрсатувимизниг бугунги сонида Панама каналининг муфассал тарихи билан танишамиз.

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/WAJromnCiu0?si=uaZhuLQfyumgmM3J

Читать полностью…

Alimoff

Курерлар учун йўлларимиз жуда хавфли, улар ҳаётини хавф остига қўйиб кимнидур 15 минглик ход-догини ташиб юрибди. Машиналар қанчалик ўз манзилига осон етиб борса курерлар ҳам велосипедида шундай осон етиб бориши керак!

Нозимнинг бу фикрларини тўлиқ қўллаб қувватлайман. Йўлларда курерлар ростдан ҳам қийналади.

Кўришингизни тавсия қиламан.
🔗https://youtu.be/31a7PbvVFqc?si=I5ZmC0MpnnVhrtzV

Читать полностью…

Alimoff

Навальний нимадан ўлгани маълум бўлди

Алексей Навальний Ямало-Ненецк автоном округидаги колонияда “аралаш касаллик” туфайли вафот этган. Бу ҳақида РФ Тергов қўмитаси вилоят бошқармасининг қарорида айтилмоқда.

Ҳужжатга кўра, аввалига тергов органлари Навальнийнинг ўлими “жиноий хусусиятга эга эмас, балки турли касалликлар йиғиндисининг оқибати” деган хулосага келган. Тергов қўмитаси Навальнийга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракат ёки зўравонлик бўлмагани ва “аниқланган тан жароҳатлари тиббий манипуляцияларнинг натижаси эканлигини” даъво қилган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида эса Навальний сурункали панкреатит, холецистит, гепатит ва яна бир нечта касалликларга дучор бўлгани келтирилган.

“Навальнийнинг ўлими аритмоген характерга эга бўлиб, юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши билан кўринади”, дейилган Қўмитанинг баёнотида.

Унинг беваси Юлия Навальнаянинг сўзларига кўра эса, Алексейда бутун умри давомида юрак хасталиги кузатилмаган. У сиёсатчининг кийим-кечаги, китоблари ва яна бошқа буюмлари қариндошларига қайтарилмаганидан шикоят қилиб, қайтариб беришларини талаб қилган.

Шунингдек, у тиббий ҳужжатлар, отопция хулосаси ва экспертиза натижаларини Навальнийнинг вакилларига топширишни талаб қилган.

Алексей Навальний Ямало-Ненец автоном округидаги колонияда вафот этгани ҳақида Федерал жазони ижро этиш хизмати 16 февраль куни хабар берганди. Ўлим сабаби деб эса тромблар ёрилиши келтирилган, лекин бу тасдиқланмаган.

17 февраль куни колония ходимлари унинг онаси Людмила Навальнаяга Алексей “тўсатдан ўлим синдроми”дан вафот этди деб хабар қилган. Тиббий ўлим гувоҳномасида сиёсатчи “табиий сабаблар” туфайли ўлгани ёзилган.

Ишандик

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Иштаҳани босиш учун мияни чалғитиш тез вазн йўқотишга сабаб бўлиши мумкин экан

Жанубий кореялик тадқиқотчилар ошқозон ўрнига ақлга эътибор қаратадиган вазнни бошқаришга футуристик ёндашувни ўрганяптикан. Хусусан, жамоа иштаҳани бостириш учун мияга электр стимуляциясидан фойдаланяпти.

Тасаввур қилинг-а, таблеткалар ёки операцияларга таянмасдан, снекларга қарамлик ёки ҳаддан зиёд кўп овқат ейиш истагини камайтиришингиз мумкин. Бу транскраниал тасодифий шовқин стимуляцияси билан бўлади.

Олимлар бош териси орқали миянинг маълум қисмларига юмшоқ электр токларини етказиб бериш иштаҳани назорат қилишга масъул нейрон занжирларга таъсир қилиши мумкинлигига ишонишади.

Бошингизнинг олд томонида жойлашган дорсолатерал префронтал кортекс деб аталадиган қисм қарор қабул қилиш ва импулсларни назорат қилиш каби ижро қилувчи функцияларда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ушбу соҳани рағбатлантириш орқали тадқиқотчилар унинг овқатланиш хатти-ҳаракатларини тартибга солиш қобилиятини оширишга умид қилишяпти.

Аниқ механизмлар ҳали ҳам ўрганиляпти, лекин олимлар электр стимуляцияси миянинг эҳтиросларга қарши туриш ва озиқ-овқат танлашда кўпроқ эътибор бериш учун табиий қобилиятни ошириши мумкин деб тахмин қилишяпти. Бу худди сизнинг ирода кучингизга ташқаридан туртки берганга ўхшайди.

Одамлар айниқса стресс ёки қийинчиликка дучор бўлганда, кўп одамлар ҳиссий очлик туфайли овқат истеъмол қилади. Агар электростимуляция даволаш ва жисмоний машқлар терапияси билан бирлашган рақамли соғлиқни сақлаш технологияси жорий этилса, бу вазн йўқотиш таъсирини кучайтиради ва одамларга соғлиқни янада самарали тиклашга ёрдам беради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кредит тарихини my.gov.uz орқали текшириш осон

Кредит тарихи ёмон бўлган фуқаролар банклардан қарз олиш имкониятини йўқотишади. Кўпчилик айнан шу муаммо туфайли кредитга ариза топширишга ҳам иккиланишади.

Энди буни жуда осон ҳал қилиш мумкин. Ўзбекистонликларнинг кредит тарихи «Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси томонидан доимий баҳолаб борилади.

Қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:

A – аъло (400-500 балл);
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).

Кредит тарихини my.gov.uz орқали (хизмат нархи 15 300 сўм) текшириш мумкин. Хизматдан бир йилда бир марта фойдаланиш эса бепул. Тайёр ҳисоботларни «ҳаракатлар тарихи» бўлимидан юклаб олиш ёки кузатиш имкони бор.

🚀Telegram

Читать полностью…

Alimoff

🚗 Янги автомобил ҳақидаги орзуларингиз Mobiuz билан амалга ошсин! Mobiuzга уланинг ва замонавий BYD автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!

1️⃣ Ойига 35 000 сўм ва ундан каттароқ абонент тўловига Mobiuz тариф режасини танланг.
2️⃣ Танланган тарифга янги рақам билан* уланинг.
3️⃣ Автоматик равишда учта BYD Song Plus Champion автомобилларидан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг.

*Рақамларни компания офисларида, дилерлар савдо нуқталарида, шунингдек онлайн тарзда (еСИМ технологияси ёрдамида) улаш мумкин. Mobiuz чиройли рақамларига 100% гача чегирмалар мавжуд.

Акциянинг батафсил шартлари

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Машҳурларни суди жамият учун фойдали

Aгар бирор қонун ҳақида гапирилса бу кўпчилликка қизиқ туюлмайди. Лекин машҳур инсонларнинг судларини мисол қилиб келтириб, шу орқали қонуннинг маъноси тушунтирилса аксарият одамлар қизиқиш билан кўради. Шунинг учун ҳам судларнинг очиқ бўлиши, айниқса машҳурларнинг судлари жамиятда ҳуқуқий саводхонликнинг ошишига хизмат қилади

Тўлиқ видео: https://youtu.be/DQvSaq-iQt0

Читать полностью…

Alimoff

Мана бу видео бўйича жуда кўплаб мени стилимни тушунмаан журналистларимиз контекстдан юлиб олиб хайп қляпти деб мендан ҳафа бўлишибди.

Так вот, бу постда журналистнинг хатоси умуман бош планда эмас. Пост Аккбарнинг ўзини тутиши ҳақида. Дилрабо Алимова жуда кучли ва билимли журналист. У адашиб кетган бўлиши мумкин ва бу табиий жараён. Мени мақсадим асло уни ерга уриш эмасди. Мақсадим юқорида айтганимдай Акбарни ўзини тутишига хавас қилишимда эди. Акбарни ўрнида кўпчилигимиз ўша заҳоти йўқ бу кумуш дердик🤣 Мана шундай сабр ва босиқлик етишмайдиган одам сифатида шунга хавас қилганимни билдирдим.

Дилрабо опа ўзимни опам (Алимова😁) Мендан ранжиган бўлсалар узр сўрайман. Мен видеони шу ердан шу ҳолида олгандим.

Мана бу ерда тўлиғи бор, у ерда опа ўз хатосини англаб узр ҳам сўраган. Энди ёқамни қўйворилар журналист акалар ва опалар😇

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Париж олимпиадасининг кумуш медали совриндори Акбар Жўраевга журналист савол беряпти. Опа спортни яхши тушунади демак. 😁

Ҳаммаданам қизиғи, Акбар йўқ бу кумуш деб тўғриламадиям, бу бола нафақат жисмоний, психологик томондан ҳам ўта кучли одам ишонаверинглар🫡 Шартмас деб биляпти тўғирлашни, тўғирламаса у бронза олган бўлиб қолмайди. Асабиям бузилгани йўқ, ғашиям кемади. Балки шунинг учун у чемпдир, шу сабаб у шохсупададир.

Машнақа буюк пофуизм ёр бўлсин ҳаммамизга😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Энг бахтли одам бўлсам керак, оилам доим қўллаб-қувватлаган”-Диёра Келдиёрова.

Парда Подкастнинг янги сони 2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида Дзюдо спорт турининг 52 кг вазн тоифасида олтин медал соҳибаси Диёра Келдиёрова билан Олимпиадагача бўлган йўл, жамият босими ва оиласининг қўллаб-қувватлови ҳақида ҳақида суҳбат бўлибди.

Кўринглар: https://youtu.be/8APUZ1XABJM?si=P8On9iobcSzObbY2

Читать полностью…

Alimoff

Президент фармонига кўра:

— 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади;

— 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
- бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;

- бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Яқиндаги экранлар юзини кўрган «Дедпул ва Росомаха» фильми тарихда $1 миллиард доллардан ортиқ даромад қилган 55-фильмга айланди. YouTube'даги Сусамбил канали муаллифи Нодирбек Нишонов, YesUZb канали муаллифи Сардорбек Турсуналиев, ёш ва иқтидорли режиссор Сардорбек Фахриддинов ҳамда Origincomics.uz лойиҳаси асосчиси Асилбек Юсупов Сусамбил подкастида ушбу фильмни ипидан игнасигача таҳлил қилишибди. Шунингдек, ёшлар подкаст давомида МАРВEЛнинг мультиоламлари ҳақида фикр юритиб, Кенжа Роберт Дауинининг Доктор Дум ролига таъсис этилгани борасида ҳам суҳбат қуришган. Хуллас бу СУСАМБИЛ ПОДКАСТънинг янги сони кўришли бўлган.

👉 https://youtu.be/FKdTfe4df30

Читать полностью…

Alimoff

АҚШлик олимлар яраларнинг битишини 30 фоизга тезлаштирадиган электропластер яратишибди

Ушбу электропласт яралар тезроқ битишини таъминлаш учун электр оқимини қўллайди. Электр энергияси яраларнинг тўқималарини рағбатлантириб, қон айланишини яхшилайди ва регенерация жараёнларини тезлаштиради.

Ушбу технология тиббиётда инқилобий ўзгаришларга олиб келиши мумкин, чунки у беморларга тезроқ тузалиш ва реабилитация имкониятларини тақдим этади.

Экспертлар бу электропластернинг кенг миқёсда қўлланиши мумкинлигини таъкидлашяпти, бу эса уни тиббиёт соҳаси учун идеаллаштиради.

Фаоллаштириш учун уни намлаш керак, шундан сўнг у ҳужайраларни ҳаракатини тезлаштирадиган ва бактериялар ўсишини тўхтатадиган кичик ток оқимини етказа бошлайди.

Бу нарса бир марталик, лекин олимларнинг айтишича, нархи атиги 1 доллар бўлади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муддати ҳали ноаниқ — клиник синовлар энди бошланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар чоғида 115 дан ортиқ чақалоқ ҳалок бўлган

ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро бошланганидан буён Ғазо секторида 115 чақалоқ ҳалок бўлган.

Бу ҳақда БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди.

Бошқармага кўра, ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси 8 ойдан кичик чақалоқлардир.

“Уларнинг 48 нафари (42%) ҳали 1 ойлик ҳам бўлмаган”,

— дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Фаластин ССВ 2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, шахси аниқланган ва ҳужжатлаштирилган 32,3 минг нафар ўлганлар орасида 10,6 минг бола, 663 нафар бир ёшгача бўлган гўдак борлиги ҳақида маълум қилган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

19 августда ноёб ҳодиса кузатилади

Шу йилнинг 19 август куни энг ажойиб астрономик ҳодисалардан бири бўлади: осмонда супер Ой ва мовий Ойнинг комбинацияси кўринади.

Мутахассисларга кўра, бу йил 19 август, 17 сентябрь, 17 октябрь ва 15 ноябрь кунлари супер Ой ҳодисаси бўлиши кутиляпти, лекин биринчиси ҳаммасидан ўзгача бўлиши мумкин.

Августда содир бўладиган тўлин Ойлардан бирининг номи “Бакра Ойи”. Бу ном йилнинг шу мавсумида катта кўллар ва бошқа йирик сув ҳавзаларида бакра балиқларини тутган ҳинд қабилалари билан боғлиқ дейилади.

Мовий Ой номининг рангга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У инглизча “Оnе in а Blue Moon” ибораси билан боғлиқ.

Мовий Ойнинг 2 та тури бор: мавсумий ва ойлик. 19 августда содир бўладиган мовий Ой мавсумий бўлади. NASA маълумотларига кўра, ундан кейинги мавсумий мовий Ой 2027 йил май ойида кутиляпти.

Бундай ҳодисалар ораси 20 йилгача бўлиши мумкин. “Бакра Ойи” ва мовий Ойнинг  кейинги жуфтлиги 2037 йил январь ва март ойларида кузатилади.

Супер Ой ҳодисаси қандай бўлади? Унда Ой одатдагидан анча ёрқинроқ ва каттароқ кўринади, лекин аслида бундай эмас. “Ой иллюзияси” мавжуд, унда Ой уфққа яқин бўлганда осмондаги баландлигига қараганда каттароқ кўринади. 

Ойнинг кратерларини кўриш учун телескоп ёки дурбиндан фойдаланиш мумкин.

Индинга қизларим билан томоша қилишга ажойиб воқеа топилди ана🌝

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мультикдаги Шрекнинг прототипи борлигини билармидинглар?

1903 йилда Уралда француз оиласида туғилган Морис Тийе 1917 йилги инқилобдан кейин Францияга қайтади. Болалигида у тенгдошларидан фарқ қилмаган ва жуда чиройли хусусиятларга эга бўлган.

Лекин 17 ёшида унда акромегалия деб аталадиган ноёб касаллик ривожлана бошлаган. Бу суяклар, айниқса, юз суякларининг сезиларли ва номутаносиб равишда катталашишига олиб келади.

Шунга қарамай, Морис ҳаётга бўлган иштиёқини йўқотмаган. У юридик карьерасини ташлаб, Қўшма Штатларга кўчиб ўтган ва у ерда профессионал курашчи бўлган.

14 та тилни ўрганган Морис шахматда юксак маҳоратга эришган. Касаллик ривожланишда давом этавергач, Морис 51 ёшида юрак хуружидан вафот этган.

Унинг ўзига хос кўриниши машҳур мультфилм қаҳрамони Шрекни яратишда илҳом манбаи бўлиб хизмат қилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Фарзандини ҳужрага берган ота-оналарга ҳам жавобгарлик белгиланяпти

Ноқонуний диний таълим берувчи ҳужраларни "босишганда" ёш болаларни кўриб ҳайрон бўлардим доим. Улар ўзи хоҳлаб, қидириб шунқа ерларни топиб борадиган ёшда эмас, канешна уларни ота-онаси қўлидан ушлаб, "гўшти сизга суяги бизга" деб олиб борган.

Ҳужрани ташкил қилган, уёқда дарс берганларга-ку жавобгарлик бор, боласини шунақа ноқонуний, болага зуғум ўтқазадиган хужраларга оборадиган ота-онагачи деб ўйлардим.

Так вот, энди фарзандини ноқонуний диний таълим масканига олиб борган ота-оналарга ҳам жавобгарлик белгиланяпти экан.

Дин бу доим "юмшоқ куч" бўлиб келган. Ишончли бўлмаган манбадан олинган ҳар қандай диний илм бу ғоявий қуролдир. Шуни тушуниб туриб ҳам мурғак боласини "ҳужра"га олиб борадиган ота-оналар қонуний жазоланиши керак. Эртага фарзандинг сени жаннатларга еталаб кириши ўрнига уни ўзини Сурияга еталаб кетишлари ҳавфи бор бундай хужраларда. Я так вижу.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун қабул қилинибди

Ҳаммаларинг ўқиётгандирсизлар, кўраётгандирсизлар, охирги пайтлар болаларга нисбатан зўравонликлар кўпайиб кетяпти. Ўз боласини азоблаётган ҳайвонсифат ота-оналар қанча. Гастарбайтер эридан алам олиш учун беғубор гўдакларни калтаклаб видео олиб жўнатаётган оналар ҳам кўпайиб қолди😢 Видеоларни кўриб, хабарларни ўқиб ичимни ит тирнайди.

Так вот, бугун Сенатнинг 55-ялпи мажлисида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилиб, сенаторлар томонидан маъқуллангани жуда қувонтирди мени. Норасидалар давлат ҳимоясида деб чуқур нафас олдим.

Қонунда белгиланяптики, зўравонликдан жабрланган фуқаро ариза билан тегишли орган ёки судга мурожаат қилиши ва махсус марказларда, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкин экан. Ва энг яхши томони, буларнинг ҳаммаси бепул бўлади.

Бундан ташқари, зўравонлик қилинган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби ҳам йўлга қўйиларкан. Ички ишлар органлари жабрланувчига ордерни 30 кунгача ваколатли давлат органи иштирокида бераркан.

Борди-ю, таҳдид давом этаверса, ордернинг амал қилиш муддати бир йилгача узайтирилиши мумкин эканлиги ҳам айтиляптикан. Бунга эса жабрланувчи ёки унинг қонуний вакили аризаси билан жиноят ишлари бўйича суд ҳукм чиқараркан.

Бу ҳалиям қонуннинг бир қисмчаси холос. Қонуннинг болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган пунктлари бошқа моддаларда ҳам акс этганини кўриш мумкин.

Мен икки фарзанднинг отаси сифатида, умуман, инсон сифатида ҳар қандай зўравонликни қоралеман ва налатлеман. Шунинг учунам, бу қонун болаларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳурмат қилиш, зўравонликларга қарши туриш ва бундай ғайриинсоний ишларни қилганлар учун жазо муқаррарлигини таъминлашига ишонаман.

Фарзандларимиз фақат ва фақат бахтни кўрсин. Болаларни асрайлик.🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Темурийлар келди, Бобурийлар келди!

Кечагина Париждан медаллар билан қайтган спортчиларимизни кутиб олгандик, бугун энди Ўзбекистонга медаль олиб келиш навбати ёш олимларимизга келибди.

Жанубий Кореяда болалар ўртасида 19-бор ўтказилган Халқаро стандартлар олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор иштирок этаётган бўлишига қарамай, бир олтин ва бир кумуш медални қўлга киритибди.

Танловда қатнашган ука-сингилларимиз сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ахлоқий нормаларини ишлаб чиқиб, буни инглиз тилида тақдимот қилиб беришибди. Прикинь?

Улар сунъий интеллектга тақдим этилган шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун махсус протоколлар яратишган экан.

Қудратимизга шубҳа қилсанг, спорт ва илм-фандаги натижаларимизга боқ. 😎🤘

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ Исроилга 20 млрд долларлик қурол етказиб бераркан

Қўшма Штатлар Давлат департаментининг хабар беришича, Исроилга 50 га яқин F-15 қирувчи самолётлари ва 33 минг бирлик ўқ-дорилар экспорт қилинади.

“Бу Исроилнинг ҳозирги ва келажакдаги душман таҳдидларига жавоб бера олишини яхшилаши керак”,

— дейилади департамент хабарида.

АҚШ Конгрессига юборилган билдиришномада 18,25 млрд долларлик F-15 қирувчи самолётлари 2029 йилда етказиб берилиши кераклиги айтилган. Шунингдек, Исроил Мудофаа вазирлиги ҳам АҚШдан 50 мингтагача миномёт ва ҳарбий транспортер сотиб олар экан.

Май ойида Жо Байден Рафаҳда ҳарбий амалиётда қўлланиши мумкинлигидан хавотирлар сабабли Исроилга самолёт бомбаларини етказиб бериш тўхтатилганини эълон қилганди. Лекин Вашингтонга кўра, бу қарор бошқа турдаги қуролларни етказиб беришга таъсир қилмайди.

F-15 қирувчи самолётларини етказиб бериш ҳақида гапирадиган бўлсак, давлат департаменти АҚШ “Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқ” эканини тушунтирди. АҚШ миллий манфаатлари учун Исроилнинг кучли мудофаа қобилиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жуда муҳим,

— деган департамент.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сайлов яқин ва Ўзбекистон сиёсий ҳаёти жонланмоқда

Внезапно, Алишер Қодиров, Парламентда спикер ўринбосари ва "Миллий тикланиш" партиясини лидери Вазирлардан бирига "Нимўляпти бетта?" деган стильда ташлаган.

Алишер Қодиров: “Вазир Умарова Қонунчилик Палатасига тасдиқланиб кетганидан кейин бирон марта ҳам ҳисоботга келмади. Давлат раҳбари айтганидек: Парламентга муносабат халққа муносабатни кўрсатади”

“Миллий тикланиш” партияси раҳбари Алишер Қодировнинг айтишича, Мактабгача ва мактаб вазири ҳалигача Қонунчилик палатасига ҳисобот бермаяпти.

“Тарбия ва таълим – ислоҳотларнинг энг устувор масаласи сифатида қабул қилиниб, керагича маблағ ажратилаётган бўлса-да, вазирлик етарли ишлар қилмаяпти деб ҳисоблаймиз, чунки боғча ва мактаб ўзгармаяпти”, - дейди Алишер Қодиров.

Опадан атвет кутамиз😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Украиналик уч нафар ғаввос “Шимолий оқим” қувурини портлатганликда гумон қилиняпти

Германиянинг Süddeutsche Zeitung, ARD ва Zeit газеталари Болтиқ денгизидаги “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим—2” газ қувурларида содир бўлган портлашлар бўйича тергов ишларининг бориши ҳақида хабар берди.

Ишда учта гумонланувчи пайдо бўлди: Владимир Журавлев, Евгений ва Светлана Успенскийлар— уларнинг ҳаммаси Украинада туғилган ва Киевдаги дайвинг мактабида ишлаган.

ОАВ маълумотларига кўра, Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари украиналик ғаввосларнинг иштироки ҳақида хорижий разведка хизматларининг биридан маълумот олган. Тергов маълумотлари гумонланувчилар Андромеда яхтаси бортида бўлгани, сув остига тушиб, портловчи мосламани бириктиргани ва тахминан 80 метр чуқурликдаги газ қувурини портлатиб юборганини кўрсатяпти.

Кейинчалик яхта бортида далиллар топилган — аниқроғи, асосан ҳарбийлар томонидан қўлланадиган октоген портловчи моддасининг излари.

Гумонланувчилардан бири Владимир Журавлевнинг шахсини фургон ҳайдовчиси аниқлаган. Владимир ва шериклари портлашдан олдин Германияга шу фургонда келган.

Ҳозир Журавлев Полшада. Германия Варшавадан уни ҳибсга олишни сўраган, лекин Полша расмийлари ҳозирча жим.

Журналистлар Светлана Успенская билан суҳбатлашишга муваффақ бўлишди. Аёлнинг айтишича, портлаш содир бўлган куни у Болгарияда таътилда бўлган ва саботажга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозир Успенская Киевда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Японияда “аср зилзиласи” содир бўлиши мумкин экан

Япония ҳукумати мамлакатда сўнгги асрдаги энг катта зилзила бўлишига тайёрланяпти.

Хабар қилинишича, 8 август куни Япония ғарбида бўлган зилзила натижасида ҳукумат сейсмологик хулосаларга эътибор қаратган. Мутахассисларнинг маълум қилишича, охирги зилзила ўта йирик ер қимирлашининг биринчи ишораси экан.

Мамлакат жанубий префектураларида аҳолидан фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш сўралган. Зилзила исталган пайт рўй бериши, ўзи билан цунами ҳам олиб келиши мумкин.

Мамлакат бўйлаб поездлар ҳаракати секинлаштирилган. Оммавий тадбирлар чекланган. Фуқаролардан тоғли ҳудудларга саёҳатларни кечиктириш сўралган.

Япониянинг Кобе университети профессори Шоичи Ёшиока Япония остидаги 4 та ер плитасида бир пайтда қўзғалиш рўй бериши мумкинлиги ҳақда айтган. Агар шундай бўлса, Окинава оролидан Сахалингача тебраниш содир бўлиши мумкин.

Мутахассисларнинг тахминича, зилзила тектоник плиталар тўқнашган Нанкай чуқурлиги устида рўй бериши мумкин. Бирламчи тахминларга кўра, зилзила камида 9,1 баллик бўлиши мумкин.

Мамлакатда “аср зилзиласи”га фавқулодда тайёргарлик бошланган. Эски ва яроқсиз бинолар ҳолатини текшириш ва уларни бузиб ташланяпти.

Япон биродарларимизга сабр тилаймиз ва дуодамиз🤲🏻

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дональд Трамп Х платформасида Илон Маскка жонли интервью берди

Суҳбатнинг трансляцияси платформадаги оммавий DDoS ҳужуми туфайли кеч бошланди. Аввалига интервьюнинг бошланиши Тошкент вақти билан 5:00 га белгиланган эди, лекин старт 45 дақиқага кечиктирилди. Эфирда 1,3 млн томошабин бўлган.

Интервьюдан эътиборга молик жойлар:

— Трамп 30 йил аввал Байденнинг “паст IQ” даражасига эга бўлганини, ҳозир эса “унда умуман IQ йўқлигини” айтди. Шу билан бирга, унинг фикрича, Байден президентликдан кетиш ниятида эмас эди, лекин у давлат тўнтариши натижасида бунга мажбур бўлди.

— Трамп Камала Харрисни ҳозирги президентдан ҳам кам малакали деб атади. Шунингдек, у бир неча бор уни "учинчи сорт", "қобилиятсиз" ва "радикал сўл жинни" деб атаган.

— Трамп сайловда ғалаба қозонса, Владимир Путин билан муносабатларни тиклашга умид қилмоқда. У Россия раҳбарини “яхши музокарачи” деб атади.

— АҚШ президентлигига номзод Хитой етакчиси Си Цзиньпин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳақида ҳам мақтовлар айтди.

“Улар ўз ўйинларининг энг юқори поғонасида, улар қаттиққўл, улар ақлли — ва улар ўз мамлакатларини ҳимоя қиладилар”,

— деди Трамп.

— Трамп ҳозирги шароитда Хитой ядровий арсенал ҳажми бўйича Қўшма Штатлардан ўзиб кетиши мумкинлигини айтди.

— Дональд Трамп Украинадаги можарога ҳам тўхталди. Унинг сўзларига кўра, Украинада ҳарбий кадрлар етишмаяпти ва қурбонлар хабар қилинганидан ҳам кўп. У, шунингдек, Байденнинг Украина НАТОга аъзо бўлиши мумкинлигини айтганини танқид қилди.

— Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон Хитой ва Россия манфаатларининг бирлашишига тўсқинлик қилиши керак. Унинг фикрича, тарихчилар бундай тасодифга йўл қўйиб бўлмаслигини тушунишади.

— Трамп бюджет харажатлари самарадорлиги бўйича ҳукумат комиссиясини тузишни таклиф қилди. Маск ушбу комиссия ишида ёрдам бериш истагини билдирди, Трамп: "Жон дердим", — деб жавоб берди.

— Маск Трампдан суиқасд ҳақида сўради. У бу воқеа унинг Худога бўлган ишончини мустаҳкамлаганини тан олди ва шунингдек, отишма пайтида ноқонуний миграция ҳақидаги диаграммага қараганини айтди. "Мен ҳар доим шу жадвал билан ухлайман", деб ҳазиллашди у.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Смартфонлар учун дунёдаги биринчи “иффат камари” тақдим қилинибди

Кеча телефонсиз 134 кун Хитойни айланган йигит ҳақида ёзгандим. У замонавий дунёда одамлар кўп телефонга қарамлашиб кетаётгани учун, шу тажрибага қўл урганини айтганди.

Ростанам кўпчилигимиз яқин атрофда телефонимиз борлигини билиб турмасак, бир неча дақиқаям бутун умрдек туюлиб кетишини, нафасимиз тезлашиб, бошимиз айланишини тан олайлик просто.😁

Шунинг учун тиниб-тинчимаган одамлар телефон учун дунёдаги биринчи “иффат камари”ни ўйлаб топишипти. Айтилишича, у телефон эгасини “васвасалардан ҳимоя қилади”.

Бу ғалати қурилма эркаклар саломатлиги ҳақидаги The Coach иловасининг ихтироси бўлиб, 100 долларга (салкам 1 млн 264 минг сўм) сотувга чиқарилади.

"Сиз уни телефонингиз орқали қулфлайсиз ва калитни ўзингиз ишонган одамга берасиз",
— деб тушунтирган The Coach матбуот котиби Линдси Стивенс.

Телефонга муккасидан кетиб қолганларга жўнатиб қўйиш😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Битта фойдали нарса ўқиб қолдим. UZ24дегилар 15 сутка "ўтириб" чиқиш одам келажагига қандай таъсир қилиши ҳақида мақола тайёрлабди.

Шу сайтга қачон кирсам битта қизиқ нарса топиб оламан. Ҳақиқатан, у-бу нарсага яхши ёндашишади. Силаргаям қизиқ бўлса обуна бўлиб қўйўврилар.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

PhD талабаси Хитой бўйлаб 134 кун телефонсиз саёҳат қилибди

Кўпчиликка телефонсиз бир кунни тасаввур қилиш қийин. Лекин Хитой бўйлаб 134 кун давомида телефондан фойдаланмай саёҳат қилган йигитнинг тажрибаси бутун минтақани ҳайратда қолдиряптикан.

1990-йилларда туғилган, Британия университетида PhD қилиш учун ўқиётган Янг Хао ўтган йил ноябрь ойида ўзи туғилиб ўсган шаҳрини тарк этиб, апрелда қайтиб келибди. У 24 та провинция ва регионларга саёҳат қилган.

Саёҳат давомида унинг на мобиль телефони, на компьютери бўлмаган, ўзи билан фақат интернетга уланмайдиган иккита камера оволган.

Янг замонавий санъатни ўрганади ва унинг тадқиқот мавзуларидан бири рақамлаштиришнинг одамлар ҳаётига таъсирини ўрганиш экан.

“Мен телефонни бизнинг рақамли органимиз деб ҳис қиламан. Биз уларсиз кўп ишларни қилолмаймиз. Мен бир неча ой интернетга киролмасам нима бўлишини ўрганмоқчи эдим”,

— дейди Янг.

Янг кўп дўконларда пластик карта учун терминал йўқлигини кўрган. Баъзи ҳолларда нақд пули бўлмагани учун узоқ йўл босиб банкомат топишга мажбур бўлган. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун йўлда учраган нотаниш одамлар билан кўпроқ мулоқот қилишга тўғри келганини айтди у.

“Мобил телефондан фойдаланмаётганимни эшитганларнинг ҳаммаси ҳайратда қолди”,

— дейди у.

Янгнинг сўзларига кўра, мобил телефон кўпинча одамни чалғитади, шунинг учун телефонсиз саёҳатда у диққатини китоб ўқиш ва ёзишга қаратган.

“Мен худди вақтлараро саёҳат қилган қадимги давр одамига ўхшайман. Кўрганларим мени ҳаяжонга солди. Бу, албатта, ажойиб ҳаётий тажриба эди”,

— деди Янг.

У саёҳат ҳақида ёзганларини китоб қилиб, йўлда суратга олган кадрлар асосида ҳужжатли фильм суратга олишни режалаштирган.

Инстаграмда Андижондан Қорақалпоғистонга пиёда йўлга чиққан боланиям эксперименти шу хитой братникидек шов-шув бўляптику ўзимизда. Бунақа таваккал тажрибалардан қўрқмайдиганлар узоққа боради ома. Ҳаёт бир марта берилади, янги тажрибалардан қочишма.🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал