Apple сунъий интеллект функциялари учун ойига $20 гача олишни бошларкан
Apple iPhone, iPad ва Маc’даги баъзи ақлли Apple Intelligence функциялари учун ойига 20 долларгача тўлов олишни бошлаши мумкин.
Яқинда бўлган WWDC кўргазмасида Apple Intelligence ақлли функцияларининг биринчи тўплами: янгиланган Siri, Genmoji, Image Playground ва стандарт Apple иловаларига интеграцияланган бошқа кўплаб хусусиятлар тақдим этилган. Бу функциялар, асосан, фойдаланувчилар қурилмаларида ишлайди.
Маълум бўлишича, Apple янада илғор Apple Intelligence хусусиятларини ишлаб чиқиб, улар киритилгандан кейингина хизмат учун тўловни жорий қилар экан. Лекин бундай функцияларни ишлаб чиқиш учун камида уч йил керак бўларкан.
🧠@nurbekalimov
Психологлар дастурчиларнинг касбий деформацияси ҳақида гапирибди
Аниқланишича, одам дастурчи бўлиб қанчалик узоқ ишласа, бир ўзи ишлашга бўлган мойиллик ва профессионал деформация шунчалик кучли бўлади. Айтиш мумкинки, машина алгоритмларида ҳис-туйғуларнинг етишмаслиги дастурчиларнинг ҳиссий интеллектини "зерикарли" қилади.
Технологик тараққиёт ва замонавий ҳаётдаги онлайн хизматлар, иловалар ва ақлли технологияларнинг жорий этилиши туфайли дастурчи касбига талаб катта. Юқорида айтилганларнинг барчаси дастурий таъминотни ёзиш, янгилаш ва ишлаб чиқишни талаб қилади. Бу эса дастурлаш соҳасидаги мутахассисларнинг кўпайишига олиб келади. Натижада, дастурчиларнинг ўзига хос тафаккури психологларда алоҳида қизиқиш уйғотади.
Юқори даражадаги ҳиссий интеллект ҳаётдаги муваффақият калити. Лекин дастурчилар иш вақтининг кўп қисмини код оламида ўтказади. Уларнинг амалдаги "суҳбатдошлари" фақат усуллар, функциялар, обектлар, модуллардир. Шу сабабли, ушбу касб вакиллари ўртасидаги ижтимоий таъсир даражаси одатда бошқаларга қараганда паст бўлади.
Бир гуруҳ дастурчиларни ўрганаётганда, ижтимоий психологлар улар орасида профессионал деформацияни аниқлади. Аксарият психологлар ҳиссий фикрлашнинг етишмаслиги инсон ҳаётидаги мазмунлилик даражасига салбий таъсир кўрсатишини тан олади. Шунга қарамай, дастурчилар орасида бунақа салбий таъсир топилмаган.
Психологлар 20 ёшдан 47 ёшгача бўлган 20 нафар дастурчи ўртасида тадқиқот ўтказди. Унда дастурчиларга қизиқарли расм кўрсатилган. Жавобларга кўра, улар ҳиссий интеллектнинг паст даражасига эга, кутилган салбий таъсирга қарамай, нормал мазмунли ва қониқарли ҳаётда яшаётгани аниқ бўлган.
Ўрганилган дастурчиларнинг аксарияти "ҳиссиётларни бошқариш", "эмпатия" ва "бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини бошқариш" шкалаларида паст ёки ҳатто жуда паст баллга эга эди.
Одамлар билан мулоқот компютер билан "мулоқот"га алмашган. Машиналар, билганимиздек, ҳис-туйғуларни кўрсатмайди.
Бу касб вакиллари учун ҳаётнинг асосий маъносини ўз фаолиятидан қониқиш, шунингдек, шахсий мақсадлар ва уларга эришиш воситаларини бошқариш деб аташ мумкин.
🧠@nurbekalimov
Кечаги бокс мусобақаларида мураббийимиз Тўлқин Қиличев кўринмаган эди, ҳайрон бўлгандим. Так вот бугун The Guardian нашрида шундай мақола чиқди.
Буюк Британия терма жамоасининг икки нафар врачи Ўзбекистон бокс терма жамоаси бош мураббийининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берганлари туфайли Олимпия қаҳрамонларига айланишди
Пайшанба куни Роланд Гаррос стадионидаги бокс жанглари бўлаётган залда Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг олтин медалини нишонлаётганда юрак хуружига учраган. Қиличевнинг бахтига Буюк Британия бокс жамоасининг шифокори Ҳарж Сингх ва физиотерапевти Робби Лиллис ҳам шу ерда бўлишган ва дарҳол ёрдамга шошилишган.. Сингх юрак-ўпка реанимациясини бажарган бўлса, Лиллис дефибриллятордан фойдаланган.
Лиллис шундай дейди:
"Ўзбек мураббийлар жамоаси ғалабани нишонлашаётган эди. Кейин эса шу томондан хурсандчиликка ўхшамаган қичқириқлар эшитилди. Кимдир шифокор ва ёрдам сўраб бақирди. Ҳарж биринчи бўлиб жавоб берди ва мен ҳам ўзимиз билан доим олиб юрадиган шошилинч тиббий ёрдам сумкасини олиб, унинг орқасидан бордим.
"Мен Ҳарждан тахминан 30 сония кейин етиб борганимда, у аллақачон мураббийга юрак реанимациясини бажаришни бошлаган эди. Кўпчилик мураббийлар вазиятдан жуда хавотирда эдилар, шунинг учун уларни четлатиш учун бироз вақт кетди. Мен тиббий ёрдам сумкасини очдим, дефибрилляторни олдим ва иложи борича тезроқ унга электродларни жойлаштирдим. Дефибриллятор унинг юрак ритмини таҳлил қилиб, зарба бериш кераклигини кўрсатди. Шунда биз атрофдагиларни четлатиб, унга электр зарба бердик. Дастлаб у ўзига келмади, лекин тахминан 20-30 сониядан сўнг у тўсатдан ҳушига келди, бу ажойиб эди."
📶 TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади.
TBC Uzbekistan — Марказий Осиёдаги рақамли банкинг экотизими бўлиб, унинг таркибига TBC Uzbekistan мобил банки ва payme рақамли тўлов иловаси, шунингдек payme nasiya бўлиб тўлаш хизмати киради.
⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди
2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:
— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди
— Банкда 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.
Албатта, бундай аҳил ва креатив жамоа билан кўп мақсадларга эришиш мумкин.
TBC Bank'дан келгусида ҳам мана шундай юқори натижаларни кутиб қоламиз. 🤝
Бизни жамиятда сен ким бўлишингдан қатъи назар фарзандинг ва оиланг билан баҳоланасан.
"Аёлнинг жамиятдаги ўрни баланд ва мустаҳкамлиги уни оиласи билан белгиланади"- Моҳира Эшпўлатова.
Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.
Кўринглар: https://youtu.be/xn_4Im5pMos?si=OggYge3qh51G0Rnf
TBC Bank ва payme Тошкент метросидаги навигацияларни янгилашди
Шу кунларда Тошкент метрополитенида расмли навигациялар ўзгаргани ҳақидаги видео/расмлар роса тарқалди. Яқин орада метрога тушганлар бўлса, кўргандирсилар — метрога кириш жойи, бекат ва линия номлари, ўтиш бекатлари, керакли йўналишда шаҳарга чиқиш ва поезд келадиган тарафлар навигациялари фойдаланувчиларга қулай ва янада тушунарли тартибда лойиҳалаштирилиб, рақамли тизимга ўтказилган.
Жуда қулай ва фойдали проект, идеяси менга ёқди. Кейинроқ билсам, бу лойиҳани TBC Bank ва payme дизайнерлари жамоаси ҳамкорликда амалга оширишган экан. Бунда метро бекатларининг тарихий дизайни ва архитектурасига путур етказмаслик учун ҳатто шрифтларигача ўта эҳтиёткорлик билан танланган.
Компанияларнинг шунақа ижтимоий лойиҳаларда фаол бўлиши жуда яхши. Тошкент метрополитени раҳбарияти ҳам давлат корхонаси бўлишига қарамай шунақа хусусий компаниялар билан ҳамкорлик қилаётгани, уларга янги лойиҳаларни амалга оширишга имкон бераётгани ҳам таҳсинга лойиқ. TBC Bank ва payme эса бу борада ҳар доимгидек анча фаол. Улардан келгусида ҳам шунақа зўр ғоялар кутиб қоламиз.
🧠@nurbekalimov
Путин Полицияга чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Россиядан депорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатин берадиган қонунни имзолади
Амалдаги қонунчиликка кўра, Россия ҳудудидан чиқариб юбориш маъмурий жазо чораси сифатида судья томонидан белгиланарди ва тайинланарди, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Россияга киришда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган тақдирда эса - чегара хизмати мансабдор шахслари томонидан амалга ошириларди. Энди янги қонун ички ишлар органларига ҳам шундай ваколатларни бермоқда.
Ҳужжат апрель ойи охирида Давлат думасига киритилганди. Ташаббусни Думадаги барча фракциялар вакиллари қўллаган.
Буун ушбу қонунни президент имзолади. Энди хужжатсиз юрган ёки бошқа қонунбузарлик содир қилган мигрантнинг иши судга оширилмайди ва полициянинг қарори билан депорт қилиниши мумкин.
Бу нарса мигрантлар ва полиция ўртасидаги шундоқ ҳам гуллаган коррупцияни янги даражага чиқарса керак.
Россиядаги яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.
🧠@nurbekalimov
“ ‘Абдуллажон’ аслида 3 соатлик кино эди”
Режисёр Жаҳонгир Қосимов (Дев билан Пакан) (18 квадрат) (Сув ёқалаб) (Шайтанат) Сигма подкастга келган экан. Ўзим учун кадр орти одамлари ҳақида анча нарсаларни билиб олдим.
Ўзи кино ҳақида енгил кўрворишли подкаст бўпти. Тавсия:
https://youtu.be/hD6c3daxZVE?si=I-UMoQmSpgP4h1Nh
Ким кўпроқ ишончли: соқоллиларми ёки соқоли олинганлар?
YouGov бу мавзуда сўровнома ўтказибди.
Сўровда респондентлар кўпроқ юзида туки бўлмаган эркакларга нисбатан ижобий фазилатларни таърифлашган.
Кимни энг жозибали деб биласиз деган саволга респондентларнинг 35 фоизи соқоли тоза олинган, 14 фоизи соқол-мўйловли, 8 фоизи фақат мўйловли, 4 фоизи фақат соқолли деб жавоб берган.
Кимни энг ишончли деб топдингиз деган саволга 20 фоизи соқолини тоза олганлар, 6 фоизи соқол-мўйловлилар, 5 фоизи фақат мўйловлилар ва 3 фоизи фақат соқоллилар деб жавоб берган.
🧠@nurbekalimov
NBC Снуп Догга Олимпиада тарғиботи учун қанча тўлайди?
Афсонавий хип-хоп юлдузи Снуп Догг ёзги Олимпия ўйинларининг юзига айланди, у доимий равишда Париж бўйлаб тадбирлар пайтида NBC телеканалида намойиш этилади.
52 ёшли юлдуз ёзги Олимпиада ўйинларида аёллар гимнастикасидан тортиб, пляж волейболигача бўлган ҳамма нарсани томоша қилган. У ҳар доим қизил, оқ ва кўк рангларда, шунингдек, ёзги Олимпия ўйинлари учун махсус жиҳозлар билан юради.
Кўпчиликда NBC ёзги ўйинларни тарғиб қилиш учун Снуп Догга пул тўлаяптими, деган савол туғиляпти. Маълум бўлишича, NBC Снуп Догга нармалний соққа тўларкан.
“Кечки овқатда NBC раҳбари ёнида ўтиргандим, у Снуп Олимпиадани тарғиб қилиш учун кунига 500.000$ олишини айтди”, — дейди Генри МакНамара.
Ёзги Олимпия ўйинлари 16 кун давом этади, агар Снуп Догг кунига 500 минг долдр олса, жами 8 лям бўлади.😎
🧠@nurbekalimov
Саида Мирзиёева: «Биз бир оиладекмиз: Ўзбекистон ва Қозоғистон кучларини бирлаштирмоқда»
«Сўнгги кунларда қозоғистонликлар ўзбек спортчиларининг ғалабасига қанчалик хурсанд бўлаётганини, бизнинг мухлисларимиз эса сизнинг чемпионларингизни олқишлаётганини Интернетда бир кўринг. Олимпиададаги биринчи олтин медалларни қозоғистонлик Елдас Сметов ва ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова қўлга киритдилар.
Рухсатингиз билан шу саҳнадан туриб, яна бир марта таъкидламоқчиман: Диёра, биз сен билан фахрланамиз, баракалла!»
Остона шаҳрида “Заковат” интеллектуал клубининг катта халқаро турнири бошланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан олдин икки давлатнинг санъат усталари ўз миллий куйларини биргаликда ижро этишди.
Саунд топ🫡
Атмосфера даҳшат, тайёргарликни ёрворишибди🔥
🧠@nurbekalimov
Заковат интеллектуал ўйини афсоналаридан бири Умид Валиев Остона мезбонлик қиладиган Zakovat Asian Cup Халқаро турнирига барчани таклиф қилмоқда.⚡️
Заковат уфқлари кенгайиб бормоқда😎
🧠@nurbekalimov
45 ёшли индонезиялик эркак қўшнисини нега уйланмаганини сўрайвергани учун ўлдириб қўйибди
Индонезияда 45 ёшли эркак ўзининг 60 ёшли қўшнисини ўлдирган. Маълум бўлишича, у қўшнисининг ундан нега турмуш қурмаганини сўрайверганидан ғазабланган.
Индонезия ОАВнинг хабар беришича, воқеа 29 июль куни Шимолий Суматрада жойлашган Жанубий Тапанули вилоятида содир бўлган.
Индонезиянинг яна бир нашрига кўра, қурбон Асгим Ирианто исмли нафақадаги давлат хизматчиси бўлган.
Айтилишича, қотил Парлиндунган Сирегар 29 июль куни соат 20:00 атрофида ёғоч таёқ билан уларнинг уйига келган ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз жабрланувчига ҳужум қила бошлаган.
Асгим кўчага югуриб чиққан, Сирегар эса уни таъқиб қилиб, бошига урган. У йиқилгач, яна калтаклаган. Ён-атрофда яшовчилар охир-оқибат уни тўхтатиб, Асгимни касалхонага олиб кетишган, аммо у етиб бормасдан вафот этган.
Полиция Парлиндунганни воқеадан сўнг бир соат ичида ҳибсга олган.
Тўй қачан деб сўрорадиган бепарасатларни тақдири айрим ҳолларда яхшилик билан тугамаслигига бир мисолакан бу.
🧠@nurbekalimov
Сибир Россиянинг, умуман олганда сайёрамизнинг энг совуқ ўлкаларидан бири. Кўпчилик Сибирни совуқ ва инфратузилмаси яхши ривожланмаган ҳудуд деб билади. Аслида эса ундай эмас. Сибирдаги темирйўл Иккинчи Жаҳон урушида катта аҳамият касб этган. Айнан Сибирнинг темирйўл тизимлари орқали фронтга катта ёрдам жўнатилган.
Хуллас Сибир ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун «Худди шундай» канали қилган контентни тавсия қиламан.
Тўлиқ видео: https://youtu.be/jX-ka97xGdM?si=L_g0iaPYMEW5MPbq
Украина ҳарбий дронлари Беларусь ҳаво ҳудудини бузиб кирибди
Украина ҳарбий дронлари 9 август тунида Беларусь ҳаво ҳудудини бузиб кириб, бир нечта объектларга ҳужум уюштиришга уринган.
Лукашенко 10 август куни Шклов туманига иш сафари пайтида мамлакат ҳаво ҳудудига кириб келган украин дронлари йўқ қилинганини айтиб ўтган. Ушбу кўринишдаги ҳаво ҳужуми Беларусдан ташқари Россиянинг жануби-ғарбий қисмларида ҳам кузатилган.
Беларусь ҳарбийлари тунда фавқулодда шайлик сигнали тарқатиб, қирувчи самолётлар ва ҳарбий вертолётларни чегарага юборган. Ҳарбий иншоотлар ва корхоналар зудлик билан мудофаа режимига ўтказилган.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Беларусь осмонида бир нечта дронларни йўқ қилди. Вайрон бўлган учар қурилмаларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Уриб туширилган объектлар ҳужум дронлари бўлган ва улар Украинадан учиб келган. Бир нечта дронлар Беларусь орқали Россия ҳудудига ўтиб кетган”,
“Украинага бу ҳаракат нима учун кераклигини тушунмаяпман. Биз бунинг тагига етишимиз керак. Аввал ҳам айтганимдек, бизга қарши провокациялар асло жавобсиз қолдирилмайди”,
Бизнинг бокс терма жамоа мураббийи Тўлқин Қиличевга тезкор ёрдам кўрсатган Британия бокс жамоасининг шифокори Ҳарж Сингх ва физиотерапевти Робби Лиллис.
Сизларни Ўзбекистонда кутамиз братлар! Ошимиз бор😇
🧠@nurbekalimov
“Сени кейинги ҳафта дафн этишади”: Исроилда аҳолига таҳдидли SMS-хабарлар юборилмоқда
Исроилликлар оммавий таҳдидли SMS-хабарлар ҳақида шикоят қилиб, полицияга мурожаат қилишди.
Маълумотларга кўра, одамларнинг телефонларига уларнинг ҳақиқий исмлари, манзиллари ва “Кейинги ҳафтагача дафн этиласан” деган SMSлар келган.
Исроил полицияси бу маълумотни тасдиқлади ва аҳолидан ҳеч қандай муносабат билдирмасликни, иложи бўлса, хабар юборилган рақамни блоклашни сўради.
Яқин Шарқдаги кескинлашувнинг навбатдаги босқичи Теҳронда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳониянинг ўлими ва Байрутда Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳарбий қаноти қўмондонларидан бири Фуад Шукрнинг ўлдирилишидан сўнг содир бўлди.
Эрон, ҲАМАС ва Ҳизбуллоҳ воқеада Исроилни айблади ва буни жавобсиз қолдирмасликларини билдирди.
🧠@nurbekalimov
Саудия Арабистонида Halo коинот шарининг синов парвози ўтказилади
Испаниянинг Hako Space компанияси сайёҳлар учун стратосфера ҳаво шарини ишлаб чиқувчи навбатдаги синов парвозини амалга оширади. Бу сентябрь ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтар экан.
Синов парвози Halo Space’нинг 6-парвози бўлади ва компаниянинг Ер юзасидан 30 км баландликка кўтариладиган реал ўлчамдаги прототип капсуласи Aurora’дан фойдаланади.
Парвознинг асосий мақсади — сўнгги 3 йил ичида ишлаб чиқилган барча муҳим тизимларнинг интеграциялашган ишлашини текшириш.
Саудия Арабистонининг Алоқа, космик ва технология комиссияси йил бошидан бери Halo Space билан ҳамкорлик қилиб, синов парвозига тайёргарликни назорат қилиб келмоқда.
Halo Space, шунингдек, Саудия Арабистонида ўзининг асосий операцион базаси ва якуний йиғиш майдончасини ташкил этишга қарор қилди.
Halo Space келаси йилда бошқарилувчи парвозларни, 2026 йилда эса тижорат рейсларини бошлашни режалаштирмоқда. Бу рейслар йўловчиларни 35 кмгача баландликка ҳаво шарида кўтарилган капсулада 6 соат давомида Ернинг думалоқлигини кўрсатиш ва фазони томоша қилиш учун учиради.
Шу ҳаво шарига қўлдан битта билет топсам учворардим ома😁
🧠@nurbekalimov
Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис ABC телеканалида дебат ўтказар экан
Иккала номзод 10 сентябрь куни дебатда қатнашишини тасдиқлабди. Трамп бошқа каналларда яна 2 та теледуэль ўтказишни таклиф қилибди. Ҳаррис эса уларнинг биридан воз кечган.
АҚШ президентлигига номзодлар Камала Ҳаррис ва Дональд Трамп 10 сентябрь куни теледебатда учрашади.
«Вице-президент Ҳаррис ва собиқ президент Трамп иштирок этишларини тасдиқлашди»,
Исроил кучлари Ғазога берган зарбалардан фаластинлик 40 киши ҳалок бўлди
Айтилишича, пайшанба куни Исроил қуруқлик ва ҳаво кучлари анклав ҳудудида оммавий ҳужумлар ташкил этган. Огоҳлантиришсиз берилган зарбалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлган.
Яқин Шарқ нашрлари Ғазо марказида ҲАМАС бўлинмалари Исроилга қарши ҳужумга ўтганини билдирган. Исроил эса бунга қарши туриш учун ялпи ҳужум эълон қилиб, бино ва иншоотларни оммавий ўққа тутган.
Исроил ҳаво ҳужумлари аввалига Ғазо марказидаги ал-Бурайж лагерида кузатилган. Ушбу ҳудудга ракеталар келиб урилиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган. Яҳудий кучлари, шунингдек, Нусейрат лагерига ҳам зарба бериб, 4 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
Исроил мудофаа кучлари ал-Бурайж ҳамда Нусейрат лагерларида “террорчилар” тўпланганини иддао қилган. 8 августдаги ҳужумлар лагерлар тўлиқ тозалангунга қадар ҳали яна такрорланиши хабар берилган.
🧠@nurbekalimov
Мамлакатлар ўз спортчиларини Олимпия олтинлари учун қандай мукофотлайди?
Гонконг — $768 000
Сингапур — $737 000
Тайван — $720 000
Туркия — $380 000
Грузия — $370 000
Исроил — $275 000
Сербия — $218 000
Малайзия — $214 000
Италия — $196 000
Литва — $182 000
Молдова — $171 000
Латвия — $155 000
Венгрия — $154 000
Болгария — $139 000
Украина — $125 000
Косово — $120 000
Эстония — $109 000
Чехия — $103 000
Испания — $102 000
Полша — $82 000
Тайван бир марталик тўловдан ташқари, Олимпиада чемпионларига умр бўйи ойига $4000 тўлайди. АҚШда олтин учун атиги $38 000 берилади.
Марказий Осиё мамлакатларига кўз югуртирадиган бўлсак:
Қозоғистон — $250 000
Қирғизистон — $117 000
Тожикистон — $28 169
Ўзбекистон — $200 000
🧠@nurbekalimov
Россия МВ Курскка захира кучлари юборилганини эълон қилди
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, 6 август куни эрталаб Украина Қуролли кучларининг бир неча юзлаб аскари ва ҳарбий техникаси Курск вилоятига бостириб киришга уринган. Киев жанглар ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Курск вилоятида бир кун давомида Украина ўққа тутиши оқибатида 3 киши ўлди, яна 18 киши жароҳатланди, деб хабар берди вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов.
Унинг сўзларига кўра, Суджа шаҳридаги отишмалар пайтида бир аёл ҳалок бўлган. Нехаевка ва Комаровка қишлоқларида 2 киши — транспорт воситалари ҳайдовчилари УУА ҳужумларида ҳалок бўлди.
Сешанба куни аввалига Курск вилояти расмийлари, кейинроқ эса Россия Мудофаа вазирлиги Украинадан Россия чегарасини бузиб ўтишга уриниш ҳақида эълон қилган эди. Ҳарбий департамент маълумотларига кўра, эрталаб Украина Қуролли кучларининг 300 га яқин аскари, 11 та танк ва 20 та зирҳли техникаси Николаево-Дарино ва Олешня ҳудудларида россиялик чегарачиларга ҳужум қилган.
Губернатор Смирновга кўра, 26 та Украина самолёт типидаги дрони Курск вилояти осмонида уриб туширилди ва кун давомида ракета таҳдиди қайта-қайта эълон қилинди.
🧠@nurbekalimov
Бир аёл сохта трейдерга ишониб 92 млн сўмидан айрилибди
Маълум бўлишича, Наманганда яшовчи Ш.Г. ариза билан мурожаат қилиб, банк картасидаги 92 млн сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштириб олинганини айтган. Жиноятни Наманган вилоятида яшовчи, муқаддам фирибгарлик билан судланган Р.Н. қилгани аниқланган.
Гумонланувчи Р.Н. жабрланувчи билан Telegram’да ёзишиб, унга трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини айтган. Пулларини биржа орқали кўпайтириб беришга ёлғон ваъда берган. Шу билан жабрланувчининг 92 млн сўм пулини ўтказиб олиб, ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Р.Н.га Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
🧠@nurbekalimov
Партиянинг муваффақияти сабабчилари ҳақида
Барчамизга маълумки октябрда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Партиялар мафкураси ва мақсадлари ҳақида чоткий видео жойлагандим. Кўриб, ўзингизга мосини танладингизми?
Ҳозирги атамани тушинтиришим учун какраз ўша видео керак бўлади, кўрмаганлар учун ҳавола. Партия электорати ҳақида кўпчилик билмас экан. Электрокат муайян сиёсий партия ёки номзодни қўллаб-қувватлайдиган сайловчилар гуруҳи.
Энди қаранг, масалан сиз табиатни асраш муҳим, уни ҳимоя қилайлик, десангиз, Экологик партия электорати бўласиз. Ҳар битта партиянинг ўз "тарғиботчи"лари бўлади. Главныйси партиялар мафкуралари ҳақида яхшилаб ўрганиб, танишиб, кейин тўғри танлов қилинг.
Кароче эртанги фуқаролик жамияти қуришимизга озгина хиссангизни қўшинг.
🧠@nurbekalimov
Саидазиз медгородок 20 йилга қамалибди
Саидазиз медгородок лақаби билан таниқли Саидазиз Саидалиев 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Маълум бўлишича, у жазони умумий колонияда ўтайди.
Суд жараёни Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ўтди.
Саидалиев Жиноят кодексининг 165-, 168-, 242, 243-, 277-, 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
2023 йил декабрда Тошкент шаҳри ИИББ ходимлари Саидазиз медгородок ва яна бир нечта кишини товламачилик бўйича гумонланувчи сифатида ҳибсга олганди.
Ўшанда улар қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларнинг муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик билан шуғуллангани тахмин қилинган.
🧠@nurbekalimov
Янги лойиҳа!
Хоn Saroy'нинг Тошкент шаҳри Яшнобод туманида қурилиши режалаштирилаётган "Muhabbat shahri" лойиҳасидан хонадон харид қилиб 65 млн сўм бошланғич тўловни амалга оширинг ва қолган қисмини ойига 5.3 млн сўмдан тўлаб боринг
Лойиҳа ҳудудида:
✨ Хавфсиз болалар майдончаси
✨ Эко-ҳудуд
✨ Work out зона
✨ Автотураргоҳлар
✨ Боғча ва мактаб
Бот орқали боғланиш
712007400
555017400
xonsaroy.uz
Реклама
Америкаликлар Эронга яширинча бориб, "Нетаняхунинг ўйинларини ўйнамасликни" сўрашибди
Қувайтнинг “Ал-Жарид” газетаси Эрон миллий хавфсизлик хизматидаги юқори мартабали манбага таяниб, америкалик амалдорлар ўтган пайшанба Эронга яширинча келганини, Қўшма Штатлар “катта урушни хоҳламаслигини” огоҳлантиришганини ёзяпти.
Нашрнинг ёзишича, Америка делегацияси Уммон воситачилигида Туркиядан хусусий вертолётда ҳавога кўтарилиб, Эроннинг Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрига қўнган.
Америка расмийлари билан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ва разведка хизматлари вакиллари ўртасидаги махфий учрашув 2 соат давом этган. Бу аэропортда Ислом инқилоби қўриқчилари ҳимоясида бўлиб ўтди.
Учрашувда Америка томони эронликларни "хотиржамлик билан" АҚШ Теҳронда Ҳамас сиёсий идораси раҳбари Исмоил Ҳонияни ўлдириш режалари ҳақида билмаслигига ва президент Жо Байден Нетаняху назоратдан чиқиб кетганидан хафа эканлигига ишонтирди.
Америкаликлар Нетеняхунинг ҳокимият тепасида туриши Исроил манфаатларига хизмат қилмайди деган хулосага келишди, чунки унинг ҳаракатлари туфайли бутун дунё хавфсизлигига путур етмоқда.
Америка делегациясининг таъкидлашича, "Нетаняхунинг режалари нафақат АҚШ, Исроил ва Эрон, Ливан ва Яманни, балки барча араб давлатлари, шунингдек, Туркия ва Африканинг бир қисмини жалб қилган ҳолда йирик минтақавий уруш уюштиришдир".
Америкаликларга кўра, Нетаняху Вашингтонда "Ушбу буюк урушнинг бошланиши ҳаммани бир столда ўтиришга ва Исроилнинг мавжудлик ҳуқуқини ва ҳамма томонидан тан олинишни ўз ичига олган кенг қамровли келишувни қабул қилишга мажбур қилади. - деган
Ниҳоят, АҚШ делегацияси Жо Байден Эрон билан жанг қилишни хоҳламаслигига ишонтирди. Аммо агар Эрон Исмоил Ҳониянинг ўлдирилгани учун қасос сифатида Исроилга ҳужум қилса, америкаликлар Исроил ҳудудини ҳимоя қилади.
Дунё Эрон ва Исроил ўртасидаги навбатдаги зарбалар алмашинувини кутаётган бир пайтда, Jerusalem Post газетаси АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Эрик Курилла Яқин Шарқ минтақасига келганини хабар қилди.
Аввалроқ у Теҳрон ва Қуддус “бир-бирларига зарбалар” алмашган апрель ойида Исроилга ташриф буюрган эди.
Axios маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроил Эрон 5 август куни зарба беришини кутмоқда.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен G7 ташқи ишлар вазирларини яқин 24 соат ичида Эрон ва Ҳизбуллоҳ Исроилга ҳужум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
🧠@nurbekalimov
Камала Ҳарриснинг сайловолди жамғармаси 310 млн доллар йиғиб, Трампдан ўзиб кетди
Камала Ҳарриснинг сайловолди кампанияси июлда 310 млн доллардан ортиқ маблағ йиғиб, Дональд Трампни ортда қолдирибди.
Хабар қилинишича, ҳозир Ҳаррис учун йиғилган маблағ Трампникидан 50 млн долларга кўп. Камала Ҳаррис сайлов учун ҳаракатни кечроқ бошлаган бўлсаям фаол тарғибот қилиб ўзига жуда кўп ҳомий жалб қилди.
Ҳарриснинг хайрия жамғармасидаги жами маблағ 377 млн доллар. Трампники бўлса 327 млн доллар.
Камала Ҳарриснинг Байден ўрнига келиши АҚШ аҳолиси орасида Демократларга ишончни кучайтирди. Натижада ҳомий бўлмоқчилар жуда кўпайган.
Охирги бир ойдаги катта тарғибот тадбирлари ва 170 мингта ходимнинг сайлов кампанияларига жалб қилиниши ҳам Ҳарриснинг хайрия тадбирларини жонлантирган.
Байден пойгада бўлган пайтида эълон қилган тушунарсиз риторикалари, когнитив саломатлик муаммолари сабабли Демократлар партиясининг сайлов кампанияси жуда самарасиз бўлганди. Йирик корпорациялар лаёқатсиз номзодга пул тикишни хоҳламаган.
Айтилишча, Камала Ҳаррис америкаликларнинг кўз ўнгида эркин фикрловчи, фанатизмдан холи, салбий характерга эга бўлмаган номзод сифатида кўриняпти. У сиёсатда нисбатан янги ва президент сифатида аҳолида ёмон таассурот қолдирмаган.
Айнан шу фактор Байден ва Трампга ўхшаган президент амалида ўтириб кўрган номзодларга солиштирганда Ҳарриснинг кампанияси муваффақиятли бўлишини таъминлаяпти дейиш мумкин.
🧠@nurbekalimov
Реновация лойиҳалари қандай амалга оширилиши керак? Партиялар фикри
1 август куни Тошкент шаҳрининг баъзи туманларида реновация ҳудудларининг чегарасини белгилаш ва у ерларда лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида шаҳар ҳокимининг қарори эълон қилинганди.
Қарорда бу ҳудудлардаги маданий мерос объектлари, бузилиши ёки таъмирланиши керак бўлган бинолар хатловдан ўтказилиши айтилганди.
ЎзЛиДеП, “Адолат” социал демократик партияси ва Экопартия бу масала юзасидан муносабат билдирибди.
Хусусан, Ўзбекистон либерал демократик партиясига кўра, реновация дастурлари авария ҳолатидаги кўпқаватли уйларни янгилашда катта аҳамиятга эга. Шундай бўлишига қарамасдан, партия бундай лойиҳалар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига тегишли якка тартибдаги турар ва нотурар жойларнинг дахлсизлигини бузмаслиги керак, деган фикрда.
Экологик партиямиз эса, табиийки, ҳар қандай объектни бузиш ё қайтадан қуриш қатъий экологик стандартлар асосида бўлиши лозимлигини эслатяпти. Бундан ташқари, реновация учун белгиланган ҳудудлардаги кўп йиллик дарахт ва буталарга зиён етмаслиги шарт.
“Адолат” СДПнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси ва реновация лойиҳаларини амалга оширишда жамоатчилик билан ҳисоблашиш керак. Қолаверса, реновация бўладиган ҳудудларда яшайдиган аҳолига ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхшилаб тушунтириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим.
🧠@nurbekalimov