Россияда Google, Android ва IOS блокланиши мумкин
Бу ҳақда депутат Алексей Диденконинг маълумотига асосланиб, Лента.ru хабар берди.
Айтилишича, ушбу платформалар аҳборотларни қайта ишлаш ва тўплаш функцияларига эгалиги боис расмийлар уларга тақиқ қўйишни айтган. Бир гуруҳ депутатлар Google, Android ва IOS’га муқобил платформаларни ишлатишни тавсия қилган.
Диденко уларни блоклаш ташаббуси Дума вакиллари талаби биланмас, вазият тақозоси билан бўлишини айтган.
Ҳукумат информация оқимини назорат қилиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун шундай қилишга мажбур бўлган.
“Бу бизнинг ташаббусимиз билан бўлмаяпти. Давлат хизматчилари ва мансабдорларга ушбу платформалардан, махфий маълумотларга кириш имконини берадиган дастурлардан фойдаланиш узоқ вақтдан бери амалда тақиқланган. Шунинг учун ҳам фойдаланувчилар энди бошқа платформалардан фойдаланишига тўғри келади”, деган Алексей Диденко.
Депутат халқаро платформа ва дастурларнинг Россияда блокланиши фожиа эмаслигини айтган. Бунга мисол сифатида 2022 йилда Россияда Netflix фаолияти тўхтагани, лекин унинг аналоглари фаоллашгани келтирилган.
Алексей Диденко Google, Android ва IOS айнан қандай маълумотларга таҳдид солаётганини аниқ айтмаган. Ушбу компанияларга қачон ва қанча муддатга чеклов киритилиши ҳам ҳали очиқланмаган.
🧠@nurbekalimov
Эронда 22 киши, жумладан, юқори мартабали разведка зобитлари, ҳарбий офицерлар ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ходимлари ҳибсга олинган.
Улардан айримлари ХАМАС етакчиси Исмоил Ханияни ўлдиришга алоқадорликда, бошқалари эса хавфсизлик протоколларини бузганликда гумон қилиняпти.
Эрон Ханиянинг квартирасига ракета учирилгани ҳақидаги тахминларда қаттиқ турибди, Ғарб оммавий ахборот воситалари эса ИИҚК махсус меҳмонхонасининг турли хоналарига ўрнатилган 3 та портловчи қурилма ҳақида янги маълумотларни эълон қиляпти.
Нега эронликлар ракета версиясида туриб олишяпти? Балки, Исроилга қарши жавобни легитимизация қилиш ва уни "ўзини ҳимоя қилиш" сифатида кўрсатиш учундир. Кузатамиз.
🧠@nurbekalimov
Македониялик Александр қадимги даврнинг энг буюк саркарда ва давлат арбобларидан бири эди. Антик даврдан то ҳозирги кунгача уни бежизга "Буюк" деб аташмайди. Ҳаттоки даврида Римни титратган ва ўша даврнинг энг буюк саркардаси деб қаралганн Ганнибал ҳам Александрни ўзидан буюкроқ деб биларди. Наполеон Бонапарт эса Александрнинг ҳарбий даҳосидан кўра унинг ҳукмдор ва дипломат сифатидаги истеъдодига қойил қоларди. Демак бугунги сонимиз қаҳрамони Александр Македонский, у ким эди?
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/XMBqrm8qB50?si=HV-AUTmc27jVZzhm
"Одамлар нима дейди? деб яшашимиз мени безовта қилади.Менимча, бошқаларни ҳаётини четга суриб, ўзимизни ҳаётимиз билан шуғулланишимиз керак”- блогер Шаҳзода Абдусалом.
Парда Подкаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.
Кўринглар: https://www.youtube.com/channel/UCZ5Xv8UVg83hrpyOzL3yJIw
Тадбиркорлардан 9 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган
Шу ой Президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтишидан хабарилар бор. Вот мана шу очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш учун ҳар икки кунни бирида вазирлар, қўмита ва тегишли ташкилотлар раҳбарларини шахсан ўзи турли соҳадаги тадбиркорларни йиғиб, муаммоларини сўраётганини ҳам кўраётган бўселар керак.
Савдо-саноат палатаси каналида чиққан инфога кўра, 1 август ҳолатига кўра, шунақа учрашувлар ҳамда 24/7 режимда ишлаётган call-марказ ва “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” янги платформасига (видеода платформадан фойдаланиш йўриқномаси келтирилган) 9124 та мурожаат келиб тушибди. Уларнинг 77 фоизи ҳозирни ўзида ҳал бўлган бўлса, қолгани ижро жараёнида экан.
🧠@nurbekalimov
Ҳаётимиз осонлашиб кетаётгани ҳақида
Олдин кўп соҳаларда рақамлаштириш орқали қоғозбозлик ва оворагарчиликлар камайгани ҳақида ёзгандим. Масалан, ўқишга ҳужжат топшириш, ЗАГСда болалар учун метрика олиш, там маҳалладан справка деган динозаврлар давридан бери давом этиб келган қоғозбозлик жараёнларига рақамлаштириш натижасида тўлиқ барҳам бериляпти. Бу ишларни энди иссиқда идорама-идора юриб эмас, уйда, кансанерни тагида ётволиб, телефонингни ўзи билан ҳал қилсанг бўлади.
Так вот, энди сайлов жараёнларида ҳам инсон омили камайтириларкан. Олдин номзодлар ҳақидаги маълумотлар бозорлар, дўконлар, чойхоналарни эшикларига ёпиштирилган бўлса, энди маълумотларни ҳаммаси “E-saylov” тизимига жойлаштирилади.
Шунингдек, сиёсий партиялар, номзодлар, кузатувчилар, ОАВ ва бошқалар билан боғлиқ 60 турдаги муносабатлар тўлиқ электрон усулда амалга ошириларкан.
Ўша гап – ҳаётимиз борган сари осонлашиб кетяпти😎
🧠@nurbekalimov
Қўштирноқ подкастида Кореядаги ўзбеклар ҳақида суҳбат бўлибди.
Ўзбекларнинг Кореядаги имиджи ҳақида сўралганда асосан чиройли қизларнинг ватани дейишаркан. Бизни қиз-аёлларимиз орқали танишаркан.
Ростан шунақами? Кореядагилар сизлар нима дейсизлар?
▶️https://youtu.be/jxE-T3ax36A?si=F0hSDuYS52zAN_Aw
Хиёнаткор эр-хотинларни фош қиладиган гуруҳ ҳақида
Феникс отряди номи билан танилган бир гуруҳ перулик аёллар 20 йил давомида бутун мамлакат бўйлаб хиёнаткор турмуш ўртоқларни фош қилиб келмоқда.
Бу жамоага Жессика Мелина асос солган. Улар классик детектив техника ва замонавий технологиялар — яширин камера ва ҳатто дрондан фойдаланган ҳолда 10 мингдан ортиқ ишни ҳал қилган. Қизиғи шундаки, жамоада эркаклар йўқ, чунки асосчининг ишонишича, детектив вазифаларини аёллар яхшироқ бажара олади.
“Мен аёллар яхши натижа беришини англадим: улар эътибордан четда бўлишлари, яхшироқ яширинишлари ва муаммоларни тезроқ ҳал қилишлари мумкин”,
Сизга қайси сиёсий партиянинг ғоялари маъқул?
Октябрда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтиши ҳақида катта эҳтимол билан эшитгансиз. Қайси партия номзодларига овоз бериш ҳақида бир қарорга келдингизми?
Агар ҳалиям бу ҳақда иккиланиб бош қотган бўлса, маши тепадаги видеода ҳамма партиянинг мафкураси ва мақсадлари ҳақида чоткий тушунтирилибди.
Агар тадбиркор бўлсангизу, давлат бизнесингизни қўллаб-қувватлашини хоҳласангиз, какраз ЎзЛиДеПни мақсадларидан бири тадбиркорларни поддержка қилишакан.
Коррупция йўқотилишини, адолат устувор бўлишини хоҳлайсизми, аёл-қизларимизни ҳуқуқлари ҳимоя қилинсин дейсизми, унда канешна “Адолат” социал-демократик партиясини танланг.
Кароче видеони кўрворишли жойи, фойдали маълумот олиб, тўғри танлов қилинг.
🧠@nurbekalimov
Ҳизбуллоҳ етакчиси Фуад Шукрнинг “ўнг қўли” ўлдирилибди
Исроил мудофаа кучларининг хабар қилишича, Ҳизбуллоҳ раҳбари ўринбосари Байрутдаги зарбада ҳалок бўлган.
Фуад Шукр стратегик бўлинма раҳбари, шунингдек, Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг катта ҳарбий маслаҳатчиси ҳисобланган.
Шукр 1983 йил 23 октябрда Байрутдаги АҚШ денгиз пиёдалари казармасини портлатиб, 241 та америкалик аскарни ўлдирган ва 128 кишини яралаган бомба ҳужумини ташкил қилган эди.
Исроил 2023 йил октябрь ойида ХАМАС билан охирги уруш бошланганидан бери Ҳизбуллоҳнинг Исроилга қарши ҳужумларини Шукр бошқарган деб ҳисоблайди. У, шунингдек, яқинда Маждал Шамсга уюштирилган ҳужум учун масъул деб аталган.
Ливан ССВнинг маълум қилишича, Исроилнинг Байрутдаги турар жой биносига уюштирган зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 68 киши, жумладан, болалар яраланган.
🧠@nurbekalimov
БАА илк лотерея лицензиясини берди. Бу билан қимор ўйинларини қонунийлаштириш сари қадам ташлади
Бирлашган Араб Амирликлари биринчи марта лотерея лицензиясини берди. Бу эса Лас-Вегас операторлари томонидан диққат билан кузатилаётган бозорда казино ва бошқа ўйин турларини қонунийлаштириш йўлида яна бир қадам дейиш мумкин.
Мамлакатнинг Тижорат ўйинларини тартибга солиш бўйича бош бошқармаси The Game LLC номли фирма БАА лотереяси байроғи остида иш олиб боришини айтди.
Таъкидланишича, ушбу босқич шаффофлик, ҳисобдорлик, истеъмолчиларни ҳимоя қилиш ва масъулиятли ўйин амалиёти тамойилларига асосланган, яхши тартибга солинадиган тижорий ўйин секторини яратишга қаратилган.
БАА лотереяси турли манфаатлар ва молиявий имтиёзларга мослаштирилган бир қатор ўйинларни таклиф қилади.
Тижорат ўйинларини тартибга солиш бош бошқармаси унинг рухсатисиз тижорат ўйин фаолияти билан шуғулланиш, ўтказиш ёки уларга кўмаклашиш ноқонуний эканлиги ва ҳуқуқбузарлар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирди.
Бу тизимга кўра, лицензиясиз операторлар орқали истеъмолчи сифатида ўйнаш ҳам ноқонуний ҳисобланади.
🧠@nurbekalimov
Павел Дуровнинг 100 дан ортиқ биологик фарзандлари бор экан
Телеграм асосчиси 15 йил аввал сперма донорига айланганини айтди. Ўз каналида яқинда унга дунёнинг 12 та мамлакатида 100 дан ортиқ биологик фарзандлари борлигини айтишганини ёзади.
Дуровнинг сўзларига кўра, унинг музлатилган сперматозоидлари ЭКО амалиёти амалга ошириладиган камида битта клиникада мавжуд.
Шунингдек, у фарзанд кўриш орзусида бўлганлар бу сперматозоиддан аноним тарзда фойдаланиши мумкинлигини қўшимча қилган.
Дуров келажакда фарзандлари бир-бирини топиши осонроқ бўлиши учун ДНК кодини очмоқчи.
“Соғлом сперма танқислиги бутун дунё бўйлаб тобора жиддий муаммога айланиб бормоқда ва мен уни бартараф этишда ўз ҳиссамни қўшганимдан фахрланаман”,
Сиёсий партиялар ҳақида биламиз. Кўпинча сиёсий партия деганда хаёлга сўллар, ўнг ёки марказчилар деган сўзлар келади. Уларнинг тарихи XVIII аср охирида Франция парламенти иккига бўлинган пайтга бориб тақалади. Ўшандан буён сўл, ўнг, марказ деган атамалар дунё сиёсатида амалда.
Дунёда ҳар хил сиёсий партия ва мафкуралар бўлиб, уларни қарашлари бўйича яна гуруҳларга бўлиш мумкин.
Сиёсий қарашлари билан сўл, марказ ва ўнг партиялар кенг тарқалган. Яна, ўнг-марказ ва сўл-марказ ҳам дейилади. Партияларнинг қарашлари уларнинг иқтисодий-сиёсий ривожланиши, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги иштирокига нисбатан муносабатини кўрсатади.
Сўл партиялар иқтисодиётда ҳамманинг баробар бўлиши, таълим ҳамда тиббиёт бепул бўлиши, бойларнинг солиғини ошириш кераклиги ғоясини илгари суради.
Ўнглар бозор эркин бўлиб, иқтисодиётга давлат аралашуви камайишини истайди. Улар давлат корхоналари ва мулкларини хусусийлаштириш, хусусий тадбиркорларни кўпайтириш, имтиёзларни камайтириш керак деб ҳисоблайди.
Ўнглар учун инсон ҳуқуқлари устувор бўлиши, шахсий ҳаёт дахлсизлиги, анъаналарга содиқлик, миллат маънавияти ва қадриятларига ҳурмат кўрсатиш муҳим ҳисобланади.
Марказчилар давлат иқтисодиётга кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас — меъёрида аралашсин дейди.
Партиялар давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатни шакллантиришда жуда муҳим. Улар жамият муаммоларини давлат институтларига олиб чиқиб, ечим топишга ҳаракат қилади.
🧠@nurbekalimov
Олимпиадада медал олган спортчилар ўзларига совға қилинган Samsung телефонида расмга тушишолмапти, чунки телефон ишламай қопти. Улар телефонни Олимпия шоҳсупасидан улоқтирмоқчиям бўлишибди.😁
Маълум бўлишича, ўйинлардаги ҳар бир иштирокчига Galaxy Z Flip6 совға қилинган. Спортчилар эса ўзи билан тақдимотга фақат шу смартфонни олиб бориши мумкин бўлган. Чунки Samsung расмий хомий.
Буни кўрган Apple:😌
🧠@nurbekalimov
Париж олимпиадасидаги илк медальни юртимизга дзюдочи Диёра Келдиёрова олиб келмоқда. Бўлибам олтин медаль! Аёллар куч🫡
Видеони кўриб елкаларингдан чумолилар юриб ўтгандай бўлса сен ватанни севасан😇
🧠@nurbekalimov
🎓 Xalqaro ta'lim va diplom olish endi oson!
🛫 "Millat Umidi" universiteti talabalari uchun eng yaxshi xalqaro universitetlarda almashinuv dasturlari mavjud: 2 yil O'zbekistonda va 2 yil BAA, Britaniya yoki Janubiy Koreyada tahsil olish imkoniyati.
IELTS/SAT/CEFR sertifikatlariga ega abituriyentlar kirish imtihonlarisiz qabul qilinadi!
2024 - 2025 o'quv yili uchun qabul ochildi!
1. Xalqaro o'qituvchilar;
2. Dunyo bo'ylab tan olingan diplom;
3. Xalqaro sertifikatlar;
4. Ishga joylashishda ko'mak;
5. Zamonaviy infratuzilma va qulay yotoqxona;
Bakalavriat ta'lim dasturlari:
🌍 ELT (Ingliz tili o'qitish);
💰 Buxgalteriya va moliya (ACCA);
🖥 IT va dasturlash;
📈 Biznes va menejment.
O'qish narxi: 18 - 25 mln. (fakultetga qarab farqlanadi).
🎁 IELTS va SAT sertifikatlariga ega talabalar 100% grantga ega bo'lishlari mumkin.
🔗 Hoziroq ariza topshiring va biz bilan birga xalqaro fuqaroga aylaning!
🌍 Website: millatumidi.uz
☎️ +998 71 200 03 06
Reklama
Қайта ишланган чиқинди қўшилган маҳсулотлар катта компанияларни қизиқтириши мумкин экан
Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар билан учрашув ўтказганди. Унда қатнашган бир тадбиркор пахта чиқиндиларини экспорт қилмаслик ҳақида гапирди.
Унга кўра, пахта чиқиндиси қайта ишланиб, маҳсулотларга хомашё сифатида қўшилиши керак. Натижада арзон ипларнинг таннархини янада арзонлашар экан. Шунингдек, текстил маҳсулотлари рақобатга кириша олар ва катта бренд компаниялар унга қизиқиш билдираркан.
“Экспортни тўхтатиб, хомашё сифатида пахта чиқиндисининг таннархини туширсак, келгусида ундан тайёрланган маҳсулотларимиз бозорда яхши рақобатга киришади”, — дейди тадбиркор.
🧠@nurbekalimov
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.
Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.
Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.
👉 /channel/addlist/XV-Lp2nMTPtkOWVi
30 йил давомида умуман ухламаган ветнамлик аёл ҳақида
Ҳаммамиз учун тунги уйқудан яхши нарса йўқ, айниқса узоқ ва оғир иш кунидан кейин. Аммо Нгуен Нгок Ким деган опашка учун бунақамас экан.
Ветнамнинг Лонг Ан провинсиясида 49 ёшли Ким “умуман ухламайдиган тикувчи” номи билан машҳур бўлган маҳаллий афсонага айланди. Кимнинг сўзларига кўра, у сўнгги 30 йил ичида бир лаҳза ҳам мижжа қоқмаган — шундан кейин "уйқусиз мутант" лақабини олган.
Унинг ҳикояси журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортган. У ОАВга ўнлаб йиллар давомида ухламаганини тасдиқлаб, уйқусизлик унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмаганини таъкидлади.
Болалигида у китоб ўқиб тунгача қолиб кетар, улғайиб тикувчилик қила бошлагач, дедлайнларга улгуриш учун тунгача ишларди. Вақт ўтиши билан унинг организми тунги ҳаётга мослашгандек бўлди.
Тикув машинаси олдида ўтирарканман, ухлашга журъат эта олмас, буюртмаларни вақтида бажаролмасликдан қўрқардим,
Аввалига қийин бўлди: чарчоқ ҳис қилдим, бошим айлана бошлади, ҳаттоки бир неча марта ЙТҲга ҳам дуч келдим. Аммо ойлар, йиллар давомида ҳушёр бўлгач, танам бунга кўникиб қолди. Ҳозир хоҳласам ҳам ухлай олмайман.
Фуад Шукрнинг жасади Байрутдаги вайроналар тагидан топилибди
Ливан пойтахтининг жанубий қисмига Исроил ҳаво ҳужуми уюштирганди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлган “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Фуад Шукрнинг жасади вайроналар тагидан топилибди.
“Ҳизбуллоҳ”нинг тасдиқлашича, Исроил ҳужум қилган бинода Шукр бўлган. Лекин унинг тақдири қандай кечгани ҳақида ҳалича хабар бера олмаслигини айтган.
“Ҳизбуллоҳ” қўмондони Фуад Шукрнинг жасади Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган бино вайроналари остидан топилди”,
9 ёшли қизга уйланишни тарғиб қилган фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилди
Фейсбукда “9 ёшли қизга уйланишни афзал кўраман” дея изоҳ қолдирган фуқаро Абдукаримов.А ички ишлар ходимлари томонидан чақиртирилди. Фуқаро Абдукаримов А. бунгача фейсбукда доимий диний мазмундаги пост ва изоҳлар билан анча танилган. Баҳсларда шаърий “ҳукмлар” ёзиб келган.
Катталарнинг балоғатга етмаган болаларга нисбатан жинсий мойиллиги психиатрик касаллик ҳисобланиб, тиббиётда педофилия деб аталади. Фуқаро Абдукаримов изоҳида ҳам шундай хоҳишни кузатиш мумкин.
Фуқаро ички ишлар ходимлари билан суҳбат давомида, изоҳни жаҳл устида билмасдан ёзгани ва қилган ишидан афсусда эканини билдирган.
🧠@nurbekalimov
Песков: “Россия тинчлик музокараларига тайёр, Украинадан эса ҳеч қандай таклиф йўқ”
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Россия Украина билан музокара қилишга тайёр, лекин Украина расмийларидан ҳалича аниқ таклифлар йўқ.
Икки кун аввал Украина президенти девони маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россия билан тинчлик музокараларини ўтказиш лозимлиги, ҳарбий можарони фақат Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва субъективлиги шарти билан ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаганди.
“Буларнинг барчаси шунчаки сафсата. Биз бу ишда батафсил тушунтиришларни эшитмадик. Бу мавзу вақти-вақти билан айтилади, лекин ҳеч қандай аниқ таклиф йўқ”,
Тишлар ва сигарет ҳақида
Яқинда Лайв каналимда шу кунларда стоматологга қатнаб юрганимни ёзган эдим. Тиш солдиряпман.
Так вот, бугун бир мақола ўқиб қолдим, унда 16 йиллик тажрибага эга стоматолог Гаяна Овакимян сигарет чекишнинг қандай оқибатларга олиб келиши ва бу ашаддий кашандаларнинг оғиз бўшлиғида қандай акс этишини батафсил тушунтирибди.
Чекиш гингивит, пародонтит ва бошқа турдаги милк касалликларини келтириб чиқараркан. Тутун таркибидаги зарарли моддалар таъсирида милк тўқималари анча заиф ва шикастланувчан бўлиб қолади. Натижада, тишларнинг тўкилиш хавфи сезиларли даражада ошади.
Мен ҳам олдин кўўўп ва хўўўп чекканман, Чекишни буткул ташлаганимга 2 йил бўлди. Албатта бу осон жараён эмас. Чекишни бошқа ёмон оқибатлари ҳақида ҳам ушбу мақолада қизиқарли маълумотлар берилибди.
🧠@nurbekalimov
ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ҳам Теҳронда ўлдирилган.
Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги хабар берди.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, сиёсатчи ва унинг тансоқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳига уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган. ХАМАС Сиёсий бюро раҳбарининг ўлимини тасдиқлаб, бунда Исроилни айблади.
Ҳаниянинг қандай ўлдирилгани аниқ маълум эмас. Бир нечта ОАВ бу Хания турган уйга ракета ҳужуми натижасида содир бўлганини даъво қилмоқда, лекин маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Эроннинг Fars агентлиги Ҳания ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Зарба, эҳтимол, самолётдан фойдаланмасдан бошқа давлат ҳудудидан амалга оширилган, дейди Ливаннинг Al Mayadeen телеканали.
Хабар қилинишича, Фаластин қаршилик ҳаракати етакчиси Эроннинг сайланган президенти Маъсуд Пезешкианнинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун Теҳронга келган.
Исроил армияси вакиллари CNN телеканалига Теҳронда ХАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Ҳаниянинг ўлдирилиши ҳақидаги хабарга изоҳ беришдан бош тортдилар ва “хорижий ОАВ хабарларига жавоб бермаяпмиз”, дедилар.
Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари ўлдирилганидан кейин Эрон олий раҳбари қароргоҳида Миллий хавфсизлик олий кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Хания 07/10 воқеаларидан кейин Исроил томонидан ҳукми ўқилган одам эди. У бир неча вақт Дохада, Туркияда истиқомат қилди. Аммо унинг айнан Эронда ўлдирилиши Эрон махсус хизматларига саволлар туғдиради.
🧠@nurbekalimov
Олимпия термамиз биринчи олтинни олганда фахрдан ўзимга сиғмагандим
Етарли шароит ва далда олиб турган ўзбекистонлик аёл-қиз қўлидан нималар келишини кўриб хурсанд бўлгандим. Аёллар куч деб хурсандчилигимни бўлишгандим каналда.
Бугун «домла» Рустам Ҳамидов жойлаган мана бу постини кўриб ўтган куни елкамдан ўтган чумолилар қайтиб тушгандек бўлди. Ҳамидов Рустамга қиз катта қилаётган ота сифатида жудаям муҳим саволларим бор: Инсон ёш болаларнинг спорт билан шуғулланишида шаҳвоний ҳиссиёт кўриши учун қанчалик тубан ва гнида бўлиши керак? Руҳиятингиз жойидами Рустамжон?
🧠@nurbekalimov
TBC bank ва payme ёш мутахассисларни тайёрлашга сармоя киритади
2024 йилнинг июль ойида Train to Hire йўналиши доирасида TBC Bank ва payme Data Analytics дастурининг биринчи лойиҳасини якунлади ва бўлажак QA мутахассислари учун мўлжалланган стажировкага старт берди.
Тўрт ойлик бепул Data Analytics дастурида 43 киши қатнашди, улардан 29 нафари эса курсни муваффақиятли тамомлади. Дастурнинг энг яхши битирувчилари TBC Bank ва payme компанияларида ишлаш учун таклиф қилинди.
Янги лойиҳа — QA йўналиши бўйича ҳақ тўланадиган амалиёт эса, 14 нафар ёш мутахассисни ўзида бирлаштирди.
TBC Bank ва payme – финтех оламида муваффақият сари йўл!
реклама
⚡️Сусамбил лойиҳаси доирасида кино санъати ва геэк маданиятга бағишланган подкаст ташкил қилинди. Лойиҳаинг биринчи сонида Режиссор Сарвар Каримов, санъатшунос ва PR бўйича мутахассис Сардор Бобоев, блогер Саадулла Абдуллаев билан оламшумул «Star Wars» яъни «Юлдузлар Жанги» франшизаси ҳақида суҳбат қуришибди. «Юлдузлар Жанги» олами кино саноати ва ҳаётимизни қандай ўзгартирди? Нима учун «Юлдузлар Жанги» франшизаси кўриш керак ва нима сабабдан бу олам Ўзбекистонда машҳур эмас? Айнан мана шу саволларга суҳбат давомида жавоб топасиз.
👉 https://youtu.be/8SzJoctIXiE?si=BUNEX9S1kJsbSI47
“У мутлақо ақлдан озган”: Исроил ва дунё етакчилари Эрдоғаннинг Исроилни босиб олиш таҳдидига муносабат билдирди.
Эрдоған Туркиянинг Исроил билан ҳарбий можарога киришиши мумкинлигига ишора қилди. Унинг айтишича, Туркия “Исроилга кириши” мумкин. Буни Тоғли Қорабоғ ва Ливиядаги ҳаракатлар билан солиштирганда:
“Биз Исроил Фаластин билан бу даҳшатли ишларни қилолмаслиги учун кучли бўлишимиз керак, худди биз Ливияга кирганимиз каби, улар билан ҳам шундай қилиши мумкин",
“Эрдоған Саддам Ҳусайн йўлидан юриб, Исроилга ҳужум қилиш билан таҳдид қилмоқда, у ерда нима бўлганини ва у қандай тугаганини эслаши керак”.
“Нацист жиноятчилар жавобгарликка тортилганидек, фаластинликларни йўқ қилмоқчи бўлганлар ҳам жазоланади. Инсоният фаластинликларни қўллаб-қувватлайди. Сиз фаластинликларни йўқ қила олмайсиз”,
“Президент Эрдоған яна хаёлпарастлик қиляпти. У Яқин Шарқ учун хавфли”,
Nega davlat pullarni cheksiz chiqarib odamlarga tarqatib tashlamaydi?
Buni muhim sababi bor. Agarda pul chiqaraversa, bozordagi narxlar oshib ketib, pul shunchaki qog’ozga aylanib qoladi.
Videoda Texnoplov animatsiyalar bilan hammasini tushuntirib bergan! Iqtisodiyot ishlashini to’liq tushuntirilishi esa youtubeda!
Texnoplovni bu videosidan so’ng “iqtisodiyot” degan murakkab mexanizm puzzle🧩 kabi ko’z oldingizda tahlanib chiqadi va siz hammasini bittada tushunib ketasiz!
- Iqtisodiyot nima?
- Nega davlat hammaga pulni cheksiz tarqatib tashlamaydi?
- Agarda davlatda pul qolmasa nima bo’ladi?
- Nega inflyatsiya bizga albatta kerak?
- Krizis qachon keladi?
- Nega narxlar oshadi?
Shu va boshqa savollarga ushbu videoda javob olasiz!
Ko’rish uchun havolaga bosing👇🏼
🎞 https://youtu.be/A3X1Aah8VTA
Кац: "Биз Ҳизбуллоҳ ва Ливан билан кенг кўламли урушга яқинлашяпмиз"
Исроил Ташқи ишлар вазири Исроил Кац Голан тепаликларига берилган зарбадан кейин Ҳизбуллоҳ барча қизил чизиқларни кесиб ўтгани, Ливан билан кенг кўламли уруш бошланиши ҳақида огоҳлантирди.
"Ҳизбуллоҳ ва Ливан билан кенг кўламли уруш вақти яқинлашмоқда. Биз бунинг нархини фронтда ҳам тўлаймиз, аммо уруш охирига келиб Ҳизбуллоҳ мағлуб бўлади ва Ливан жиддий зарар кўради”,
“Биз тинчлик ва хавфсизликни қайтарамиз. Мен Ташқи ишлар вазирлиги Ливандаги ҳаракатлар учун қонунийликка эришишда бутун дунё бўйлаб кенг қамровли кампанияга тайёргарлик кўриш учун кўрсатма бердим”,