nurbekalimov | Неотсортированное

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Подписаться на канал

Alimoff

Москвада 20 ёшли йигит тишини олдиргандан кейин ўлибди

Молдова фуқароси Москвадаги стоматологияга келганидан кейин вафот этган.

Йигит шу йил 11 июль куни тишидаги кучли оғриқдан шикоят қилиб, стоматологга мурожаат қилган. Дўхтирлар тишни олиб ташлаган, аммо кейин номаълум сабабга кўра қон кетиши узоқ вақтгача тўхтамаган. 20 ёшли йигит Звенигород касалхонасига ётқизилган.

Тўрт кундан кейин бола банисадан чиқади, лекин қон кетиши тўхтамайди.

Икки кундан сўнг йигитча юз-жағ пластик хирургияси ва стоматология клиник марказига боради. У ердаги мутахассислар беморда катта қон йўқотилганини пайқаб, уни реанимация бўлимига ётқизишади.

“Шифокорларнинг ҳаракатига қарамай, йигитни қутқариб бўлмади. У 24 июль куни эрталаб вафот этди”, — дейилади хабарда.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари вазиятни ўрганмоқда. Содир бўлган воқеа сабаблари аниқланиши керак.

Яна битта фобия😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Cунъий интеллект иш юкини оширади ва самарадорликни камайтиради

СИ ривожланиб боряпти. Бу эса одамларда ҳаяжон ва қўрқув аралаш ҳиссиётни келтириб чиқаряпти. Чунки у ҳаётимизнинг стандарт қисмига айланган. Баъзилар буни цивилизация учун хавфли деса, бошқалар бу иш, ҳаёт ва ўзаро мулоқот услубини ўзгартиради деб ўйлаяпти.

СИ йўқолиб кетмайди, юксалаверади. Бунга шубҳа йўқ. Шунинг учун уни ишлатиш бизга қулайлик бериши муҳим. СИ сизнинг ишингизга қандай таъсир қиляпти?

Илмий топилмаларга кўра, СИ ходимларнинг ҳаддан ташқари юклама билан ишлаши ва улар янада кўпроқ чарчашига таъсир қилади. Бу эса одамни ваҳимага солади.

The Upwork Research Institute билан ҳамкорликда олиб борилган янги тадқиқотда 2500 нафар C-тоифа раҳбарлари, тўлиқ штатда ишлайдиган ходимлар ва фрилансерлар билан суҳбат ўтказилди.

Натижаларга кўра, сунъий интеллектнинг таъсири ҳақидаги ижобий кутилмалар кўп ходимлар дуч келадиган ҳақиқий ҳолатга мос келмас экан. Тадқиқотда аниқланишича, СИдан фойдаланадиган менежерларнинг кутувлари ва ходимларнинг ҳақиқий тажрибаси ўртасида узилиш бор.

Раҳбарларнинг 96 фоизи сунъий интеллект самарадорликни оширади деб кутишади. Лекин тадқиқот шуни кўрсатдики, СИдан фойдаланадиган ходимлардан 77 фоизининг иш юки ошган. Шунингдек, самарадорликка эришишда қийинчиликлар туғилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бугун Тошкентда телевидение туғилган кун

1928 йил 26 июлда Борис Павлович Грабовский раҳбарлигидаги тошкентлик бир гуруҳ олимлар тарихда илк бор ҳаракатланаётган трамвайнинг телефототасвирини экспериментал телевизион қурилмада намойиш этишган. Ўшандан бери бу сана ҳозирги телевидениенинг туғилган куни, унинг ватани эса Тошкент деб ҳисоблаб келинади.

1956 йил ноябрь ойида пойтахтда биринчи телевизион марказ ҳамда баландлиги 180 метр ва эфир радиуси 100 км ни ташкил этувчи телеминора қурилиши якунланди.

«Телемарказ» лойиҳаси телевидениенинг асосий павильони, дикторлик ҳамда кинопроекцион студиялардан ташкил топган эди. Лойиҳа жорий йилда ўзининг 67 йиллигини нишонлаётган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг (ЎзМТРК) пайдо бўлишига замин яратган.

Тележурналист Марат Асадуллаевнинг эслашича, 70-йилларда барча ишлатиладиган телерадиоускуналар жуда эски бўлган. Хизматдан чиқарилган, аммо ҳали ишга яроқли бўлган техника Марказий Москва телевидениясидан юборилган. Видеоматериалларни таҳрирлаш учун ҳар сафар монтаж столларини тузатишга тўғри келган. Техниканинг тез-тез ишдан чиқиши сабабли кўп вақт йўқотилган. Бир соатлик кўрсатувни монтаж қилиш учун ўн соатлаб вақт сарфланиши мумкин бўлган.

Бугун Ўзбекистонга ТВ кириб келганига 96 йил бўпти. Шунча вақт мобайнида техника-технология ривожланиб, кўплаб каналлар очиляпти, янги имкониятлар пайдо бўляпти.

Аммо бугун бир қараса коробкани ичидан, бир қараса кўрпани тагидан чиқиб келадиган братлар ва иплос қайна, хороми келин каби нарсаларга тўлди😁 Балки замон талаби шудир. Лекин оз бўлсада яхши кўрсатувлар ҳам кўп. Улар янада кўпайишини тилаб, барча тв ижодкорларни табрийлаймиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳар нарсага қоғозни исроф қилавериш переоцененлиги ҳақида

Мен қоғоз китоб ўқимай қўйганимга где то 10 йилдан ўтганини ёзгандим. Китобларни асосан киндл букридерида ўқишимдан хабарилар бор.

Так вот, кўп соҳалар электронлаштирилганидан кейин қоғоз сарфи анча камайгани ҳақида ўйлаб қолдим. Мана масалан, Марказий сайлов комиссияси берган инфога кўра, янги жорий қилинаётган “E-SAYLOV” платформаси ёрдамида октябрда бўладиган сайловлардан олдинги жараёнларда 8 тонна қоғоз тежаларкан, прикинь?

Логична, телефонда 5 минутда онлайн бажариш мумкин бўлган ишларга нега қоғоз сарф қилиш керак? Битта сайлов тизиминимас, ҳар битта соҳани шунақа рақамлаштирориш керак.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трамп жамоаси Байденнинг президентлик пойгасидан воз кечишидан хавотирда бўлган

Трампнинг катта маслаҳатчиси Жейсон Миллернинг айтишича, улар "Жо Байдендан тез қутилинганидан" ҳайратда қолишган. Axiosнинг Республикачилар партиясидаги манбаларига кўра, сайловолди ташвиқоти янгиликларига одатда тез жавоб берадиган собиқ президентнинг жамоаси реакция баёнотини чиқариш учун икки соат вақт сарфлаган. Трампнинг ўзи эса ижтимоий тармоқларда тезроқ реакцияга киришди.

Шу билан бирга, вице-президент Камала Харриснинг пойгага кириши жамоа учун ажабланарли эмасди, дейди у.

“Шахсан мен бу [Байденнинг пойгадан чиқиши] бир ҳафтадан кейин бўлади деб ўйлагандим. Мен Жо Байден Биби (Исроил бош вазири Нетаняху) билан учрашишга ҳаракат қилади деб ўйлагандим”,

— деди Миллер.

Байденнинг қарори туфайли Трамп жамоаси сайлов тактикасини тезда ўзгартиришга мажбур бўлди, гарчи у амалдаги президентга қарши курашиш учун махсус тайёргарлик кўрган бўлса-да.

Республикачи аллақачон Харрисга қарши бир қанча кескин сўзларни айтди: Трамп уни "ёвуз ва аҳмоқ" ва ўзига хос кулгуси учун "қах-қах отиб кулаверадиган Камалла" деб атади. Аммо баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, бу каби гаплар сайловчиларни Трампдан узоқлаштириши мумкин.

21 июль куни Байден сайловолди пойгасидан чиқди. Бир неча кундан кейин у халққа мурожаатида иккинчи муддатга сайланишга лойиқ эканлигини, аммо демократия ва мамлакат учун пойгадан воз кечаётганини айтди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

🏦 Асакабанк бош офисида «Замонавий жамиятда гендер тенглиги» мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув ташкил этилди

Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий меъзонидир. Айнан мана шундай йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк фаол ишлар олиб бормоқда.

Шу жумладан, Асакабанк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган. Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.

Асакабанкнинг ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашуви шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.

Хусусан тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Викторович Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли канал Евро 2024" футбол ўйинларини рухсатсиз ўзининг намойиш этгани учун админи суд қилинибди

Жорий йил 17 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисми билан судланаётган 2002 йилда туғилган Ж.А.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Ж.А. "TELERADIOKOMPANIYA ZO’R" МЧЖнинг шартнома асосида тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳуқуқи тегишли бўлган "Евро 2024" футбол ўйинларини ўзининг Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли каналида ҳуқуқ эгасидан тегишли рухсат олмасдан барчага намойиш этган.

Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Ж.А. ҳақиқатдан ҳам ўзининг Telegram'даги "ASL FUTBOL LIVE" номли каналида тегишли рухсат олмай туриб, "Евро 2024" футбол мусобақаларни ҳамманинг эътиборига тақдим қилганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймондалигини, ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслигини, ўзи ишсизлигини, шароити оғирлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж.А. МЖтК 177-1-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбдор деб топилди.

Унга нисбатан МЖтКнинг 177-1-моддасининг 1-қисми билан БҲМнинг 1 баравари, яъни 340 000 сўм миқдорда жарима жазоси тайинланди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Украиналикларнинг 32 фоизи тинчлик учун ҳудудларни Россияга беришга рози экан

Украинада ўтказилган сўровномаларга кўра, аҳолининг 32 фоизи тинчликка эришиш учун Россияга ҳудудий имтиёзлар беришга рози экан.

Охирги 1 йилда Украинада тинчлик учун душманга ҳудудий имтиёз беришни ёқловчилар кўпайган. Бу мамлакатнинг Россияга ютқазиши ва иқтисодий муаммолар қуршовида қолганига боғлиқ экан.

Киев Халқаро социология институти 16—22 май кунлари Украина назорати остидаги ҳудудларда сўровнома ўтказган. Ундан турли жойлардан 1067 киши қатнашган. Уларнинг 1/3 қисми ҳудудий имтиёзларга рози бўлган.

Қатнашувчиларнинг 55 фоизи ҳар қандай ҳудудий ёнберишга қаршилигини билдирган. Тинчликка эришиш учун Россия ўзи босиб олган ҳудудлардан чиқиб кетиши зарурлигини айтишган.

13 фоиз респондент Россияга оғир талабларни илгари сурган. Унга кўра, Москвадан қўшинни олиб чиқиб кетиш, Қримни қайтариш ва репарация тўлаш талаб қилинган.

Маълумотларга кўра, деярли 2,5 йил давом этган урушда Россия Украина ҳудудининг қарийб 18 фоизини эгаллаган. Шарқий фронтда Украина кўп мустаҳкам позицияларини бой берган.

Ҳудудий имтиёз деганда, 2022 йил халқаро ҳамжамият фикрига зид равишда Россия таркибига киритилган Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятлари назарда тутилган. Шароитдан келиб чиқиб украинларнинг бир қисми бу ҳудудларни қайтаришни имконсиз деб ҳисоблаган ва тинчлик йўлида улардан воз кечишга чақирган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Bugun juda muhim kun. 24-iyul. Oʻzbekiston olimpiya terma jamoasi tarixda birinchi marta Olimpiada oʻyinlarida ishtirokini boshlamoqda. Butun dunyo eʼtibori ushbu musobaqaga — dunyoning eng muhim sport voqeasiga qaratilgan.

Bu noodatiy kun. Bu — gʻalaba tugʻilgan kun. Bu kunda millat yetakchisi tug'ilgan. Bugun — butun Oʻzbekiston xalqini birlashtiradigan kun!

Jamoamizga bugungi oʻyinda gʻalaba tilaymiz. Biz oʻzbekistonlikmiz va gʻalaba bizning qonimizda!

Читать полностью…

Alimoff

UFC лигасида иштирок этувчи ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини 26 октябрь куни Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган UFC 308 турнирида россиялик Ринат Фахритдиновга қарши ўтказар экан.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Заковатдаги бизнинг жамоани ўйинини кўрмаганлар бўлса Ютюбга чиқибди. Зўр ўйин бўлган😇

https://www.youtube.com/watch?v=SDTemqg8lQE&ab_channel=Zakovatharakati

Читать полностью…

Alimoff

Кофеин уйқуни йўқотиш оқибатида миядаги ўзгаришларни кучайтиради

Яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кофеин сурункали уйқуни чеклаб, миянинг кулранг моддаларига (сезги, идрок, ихтиёрий ҳаракат, ўрганиш, нутқ ва онгни қайта ишлаш содир бўладиган жой) салбий таъсирни кучайтириши мумкин.

Тадқиқотчилар уйқуни чеклаш даврида кофеин истеъмол қилган одамлар уни истеъмол қилмаганларга қараганда кулранг моддалар ҳажми сезиларли даражада камайишини аниқладилар. Топилмалар яқинда Scientific Reports журналида чоп этилди.

Кофеин бутун дунёда энг кўп қўлланадиган психоактив модда, у ҳушёрликни яхшилаш ва уйқу етишмаслигидан келиб чиқадиган когнитив бузилишларни енгиллаштириш хусусияти билан машҳур.

Шу билан бирга, ўткир уйқу йўқолиши ва кунлик кофеин истеъмоли миянинг ахборотни қайта ишлаш ва турли когнитив функцияларни тартибга солишда иштирок этадиган асосий компоненти бўлган кулранг моддалар ҳажмининг пасайиши билан боғлиқ.

Сурункали уйқуни чеклаш ва кунлик кофеин истеъмоли ўртасидаги ўзаро таъсирни ўрганиб, тадқиқотчилар уйқусиз вақтларда кофеинни истеъмол қилиш кулранг моддалар ҳажмининг янада қисқаришига олиб келадими ёки йўқлигини аниқлашни мақсад қилган.

Бундан ташқари, тадқиқот аденозин тизимининг ролини, хусусан, аденозин А1 рецепторлари мавжудлигини, миянинг кофеинга ва у уйқуни йўқотишига жавоб беришда воситачилик қилишни ўрганишга ҳаракат қилибди.

Кофега ўтириб қолган дўсингга жўнатиб қўйиш😐

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

⚡️«Шогун» сўзсиз 2024 йилнинг энг муваффақиятли лойиҳаларидан бири бўлди. Кўпчилик мухлислар мазкур сериални бежизга «Тахтлар ўйини» сериалига ўхшатаётгани йўқ. 27 февраль санасида «HULU» платформасида Жеймс Клавеллнинг романи асосида суратга олинган «Шогун» сериалининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳанинг илк эпизодлари оммавий ахборот воситалари ва танқидчилар томонидан илиқ қаршиланди. Нуфузли Rotten Tomatoes сайти эса сериални 100% янгилик олиб кирган лойиҳа сифатида эътироф этди. Агарда сиз «Шогун» сериалининг илк талқинини севиб томоша қилган бўлсангиз ҳамда Япон маданиятига бефарқ бўлмасангиз, унда бу замонавий ремейкни томоша қилишингиз шарт. Сусамбилънинг навбатдаги видеосида айнан мана шу сериал таҳлил қилинди.

👉 https://youtu.be/D_pjFhKBR3k

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ президентлик сайловларида Байденнинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод партия қурултойида аниқланади. Америкадаги энг йирик ОАВ — The Washington Post, The New York Times ва USA Today, The Economist журнали, Axios ва Business Insider порталлари Байденнинг ўрнига Демократик партиядан номзод бўлиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини эълон қилди. Якуний рўйхатлар турлича, бироқ бир нечта номлар ажралиб туради. Улар орасида:

• Камала Харрис. Бугун Байден томонидан маъқулланган вице-президент, 59 ёшда. Харрис АҚШ тарихидаги биринчи аёл вице-президентдир. У 2019 йилда президентлик кампаниясини бошлади, лекин уни ўша йилнинг декабрида тугатди.

• Мишель Обама, собиқ АҚШ президенти Барак Обаманинг рафиқаси. 60 ёшда.

• Пит Буттиджич. Транспорт вазири, 42 ёшда. Афғонистондаги уруш фахрийси. У 2020 йилги Демократик партиянинг праймеризларида Байденнинг асосий рақибларидан бири эди.

• Эми Клобушар. Миннесота штатидан сенатор, 64 ёшда. 2019-2020 йилларда Демократик партиядан номзодлик учун Байденнинг рақибларидан бири эди.

• Гэвин Ньюсом. Калифорния губернатори, 56 ёшда. 2023 йил октябрда Пекинга ташриф буюриб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган.

• Рафаель Уорнок. Жоржия штатидан сенатор, 54 ёшда.
АҚШ Сенатида Жоржия вакили бўлган биринчи афро-америкалик.

• Жей Притцкер. Иллинойс губернатори, 59 ёшда. Унинг оиласи Hyatt меҳмонхоналар тармоғига эгалик қилади.

• Жош Шапиро. Пенсильвания губернатори, 51 ёшда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ёзда ёстиқлар унитазданам ифлосроқ бўлиши мумкин экан

Ёзги жазирамада кўп одамлар ухлаётганда терлашади, бу эса ёстиқ жилдларини одатдагидан кўра кўпроқ ифлослантиради. Олимларнинг таъкидлашича, ёстиқларда ҳожатхонага қараганда кўпроқ бактериялар бўлиши мумкин.

Ёстиқ жилдингиздаги бактериялар асосан сизники ва хавфли эмас, деб тушунтиради доктор Гарет Най. Шу билан бирга, уларнинг сони ҳайратланарли даражада катта бўлиши мумкин. Бир тадқиқот шуни кўрсатдики, одатдаги ёстиқда 16 турдаги замбуруғ ва миллионлаб қўзиқорин споралари бўлиши мумкин.

Тиббиёт мутахассислари микробларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун ҳафтада бир марта ёстиқ жилди ва чойшабларни ювишни тавсия қилади.

Найнинг сўзларига кўра, бир ҳафтадан сўнг ёстиқ жилдида ҳожатхона ўриндиғига қараганда 17 000 кўпроқ бактерия колониялари бўлиши мумкин.

Аксарият одамлар кечаси 500 дан 700 миллилитргача тер ишлаб чиқаради, бу эса бактериялар ва замбуруғлар учун нам муҳит яратади. Шунингдек, биз кунига тахминан 500 млн тери ҳужайраларини йўқотамиз, уларнинг аксарияти тўшакда қолади.

Бу омилларни эътиборсиз қолдириш замбуруғлар ва ўлик тери ҳужайралари билан озиқланадиган чанг каналарини олиб келиши ҳамда аллергия ва астмани чақириши мумкин. Шунинг учун, айниқса, ёзда чойшабларни тез-тез алмаштириш муҳим экан.

Бактерия ва замбуруғларни камайтириш учун мутахассислар полиестердан кўра пахта ёки зиғир чойшабларидан фойдаланишни маслаҳат беришади ва ётоқни уйғонгандан сўнг дарҳол очиқ қолдириб, шамоллатишни маслаҳат беришади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трамп Батлерда яна митинг ўтказишни режалаштиряпти

Дональд Трамп Батлер (Пенсилвания) аҳолисига яна митинг ўтказишга ваъда берди. 14 июль куни бу ерда Трампга суиқасд қилишга уринилганди.

“Мен Пенсилвания штатининг Батлер шаҳрида катта ва чиройли митинг ташкил қилиш учун қайтаман”,

— деб ёзди Трамп Truth Social’даги саҳифасида. Лекин тадбир санасини айтмади.

Трампга суиқасд 20 ёшли Томас Метю Крукс томонидан амалга оширилган эди. У номзодга бир неча марта ўқ узган. Битта ўқ сиёсатчининг қулоғига теккан. Отишмада митинг иштирокчиларидан бири ўлган, иккитаси оғир жароҳат олган. Томас Метю дарҳол ўлдирилган.

26 июль куни Дональд Трампга суиқасд бўйича терговда ФҚБ унинг ўзини ҳам сўроқ қилмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Анча вақт сукунатдан сўнг яна YOUTUBE га қайтишга қарор қилдим. Қизиқ темалар кўп. Шулардан энг биринчиси фирибгарлик ҳақида видео қилгимиз келди ижодий гуруҳимиз билан.

Фирибгарлар табиати қандай? Қанақа махинациялар ишлатади? Ишончингизга кириш учун ҳаттоки диндан фойдаланадиганлари бор. Шулар ҳақида видеода кўринг.

Батафсил👉 https://www.youtube.com/watch?v=W5qEh8Omk_E

Читать полностью…

Alimoff

«Дадам раҳматли кўп айтардилар, шу биласанми, нимага Ўзбекистоннинг кўп шаҳарлари, хусусан, Тупроққалъа ёки Қўйқирилганқалъа ташландиқ шаҳарларга айланган. Нимага бу шаҳарларни шунчаки ташлаб кетишган? Ҳеч ким билмайди. Шаҳарлар ташландиқ жойларга айланиб қолган. Бунинг сабаби шаҳарлардан сув кетиши билан боғлиқ».

Шуҳрат Абдуллаев ⚜️ санъатшунос-меъмор


Меъморчилик обидалари, чиройли тарихий бинолар тарихий мероснинг энг муҳим қисми ҳисобланади. Улар ўтмишдангина дарак бериб қолмай, балки туристик марказларга айланади, яъни мамлакатга пул ҳам келтиради. Биз туристик диққатга сазовор бинолар деганда ўрта асрлардан қолган маҳобатли биноларни тушунамиз. Аслида бир томондан, улардан қадимийроқ археологик объектлар ҳам, нисбатан янги — совет даврида қурилган бинолар ҳам тарих ва санъат ёдгорлиги ҳисобланади. Бу гал ҚУРУЛТОЙъда совет меъморчилиги ҳақида, у бизга нималар қолдиргани ҳақида суҳбат қурилди. Меҳмон — санъатшунос-архитектор Шуҳрат Абдуллаев.

👉 https://youtu.be/1WsHYvScOrA

Читать полностью…

Alimoff

👍👍👍

Барча ота-оналар диққатига!


Яхши янгиликлар бор.

Мана ОТМ ларга ўқишга кириш имтиҳонлари ҳам бўлиб ўтди. Ҳамма ўз билмига яраша балларни олди. Фарзандингиз ўша ДТМ даги балллари билан бугуноқ UBS университети талабаси бўлиши мумкин!

👍Ҳурматли ота-оналар, “University of Business and Science” фарзандингиз учун ажойиб имконият тақдим этмоқда.

Энди талаба бўлиш янада осон. Фарзандингиз ДТМ натижаси билан UBS да имтиҳонсиз талаба бўлиши мумкин.

Ушбу университетнинг афзалликлари жуда кўп:

👉 Университет ҳақида умумий маълумот
👉 UBS га ўқишни кўчириш (перевод)
👉 Университетнинг 300 та таълим гранти
👉 Йиллик 3 млн сўмлик стипендия дастури
👉 Талабалар учун бир семестерлик грант
👉 Контракт учун 1, 2, 3 млн сўмлик ваучер
👉 Тил сертификати учун контрактдан чегирма
👉 Қариндошларга контрактдан 10% чегирма

📚 Ҳозирда UBS нинг 20 дан ортиқ бакалавриат йўналишларида қабул давом этмоқда:
ubsu.uz/educations/bachelordirections

Ҳозироқ ҳужжат топширинг ва талаба бўлинг.🫡

🌐 qabul.ubsu.uz

☎️ +998781132626, +998907894242

Кундузги таълим контракти — 15.640.000 сўм
Сиртқи таълим контракти — 9.860.000 сўм


UBS расмий саҳифалари:
Telegram | Instagram | Facebook | ubsuzbekistan">YouTube

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Жамоа мағлубиятга учраганидан кейин танқидга учрамаганини камдан-кам кўрганман. Кеча шунақа бўлди. Олимпия терма жамоаси ютқазса ҳам, кайфият тушкун бўлмади. Ҳамма олимпиячиларимизнинг ажойиб ўйин кўрсатгани ҳақида ёзди. Бутун мамлакат жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида бирлашди. Бу ҳам бир катта ғалаба. Кейинги ўйинларда футболчиларнимизга омад тилаймиз.

Читать полностью…

Alimoff

Исроил элчиси ҳақидаги изоҳи учун ИИБга чақирилганда жанжал қилган фуқаро 10 суткага қамалибди

2024 йил 24 июлда ЖИБ Мирзо Улуғбек судида Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлаётгани ҳақидаги хабарга элчихона манзилини сўраб изоҳ ёзган ва шунинг учун ИИБга чақирилиб, у ерда ходимларга бўйсунмаган фуқарога суд ҳукми ўқилди. «Газета.uz» суд қарорини ўрганибди.

Суд ҳужжатига кўра, 1987 йилда туғилган Р.А. 2024 йил 19 июнда «Chat-live Quds» Telegram каналига Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунлагани ҳақидаги постга

«Нима дегани бу, таржима қилингларчи, яхши гапми ёки ёмон гапми, шу элчихонанинг локацияси йўқми, лашкарларимиз тиш тирноғи билан қўриқланаётгандир»

деган изоҳ қолдирган.

Сўнг Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ биносига чақирилган. Фуқаро жараёнда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва ИИО ФМБ биносига кириш кўчасида бақир-чақир қилиб, турли уятсиз сўзлар билан сўкиниб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган.

Суд мажлисида ушбу шахс ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсуниб идорага келгани, ортиқча ҳаракат қилмаганини айтиб, биринчи мартасига огоҳлантириш берилишини сўради.

Суд ҳукмига кўра, Р.А. МЖтКнинг 183- (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топилди.

Унга БҲМнинг 2 баравари — 680 минг сўм жарима ва узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазони ўтагач ҳуқуқбузарни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун, маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткасига БҲМнинг 15 фоизи — 510 минг сўм маблағ ундирилиши белгиланди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Нетаньяху АҚШга Яқин Шарқда НАТОга ўхшаш иттифоқ тузишни таклиф қилди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху Америка Конгресси Сенати ва Вакиллар палатасининг қўшма йиғилишида сўзлаган нутқида Қўшма Штатларга Яқин Шарқда “Эрон таҳдиди”га қарши қаратилган НАТО аналогини яратишни таклиф қилди:

“Энди мен бутун Яқин Шарқ ҳақидаги тасаввуримни баён қилмоқчиман. Бу қисман биз Иккинчи жаҳон урушидан кейин гувоҳ бўлган нарсаларга асосланади. Яна, урушдан кейин Америка кучайиб бораётган Совет таҳдидига қарши туриш учун Европада хавфсизлик иттифоқини яратди”, — дейди Нетаньяху.

Шунингдек, у худди шундай, Америка ва Исроил бугун Эрондан келаётган таҳдидга қарши туриш учун Яқин Шарқда хавфсизлик иттифоқини яратиши мумкинлини қўшимча қилган.

Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, минтақадаги Тел-Авив билан муносабатларни нормаллаштирган ҳар бир давлат "Авраам иттифоқи" деб номлаш таклиф қилинган ушбу иттифоққа аъзо бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хитой офисларида соғлиқни сақлашнинг янги тенденцияси бошланибди — ноутбук кўтариб югуриш, тушлик пакетларини ташиш, офис креслосида машқ қилиш

Хитойда қаттиқ босим остида ишлайдиган офис ишчилари ноутбуклар билан югуриш, обед солинган пакетларни кўтариш, ибодат пайтида ва офис курсисида йога қилиш каби машғулотларни бажаряптикан.

“5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот” деб номланган ушбу амалиёт бутун ўлка бўйлаб тарқалган.

Июль ойи бошида бир интернет фойдаланувчиси ўзини саҳифасига лифтни кутаётганда тез зарядловчи машғулот билан шуғулланаётган ҳамкасбининг суратини жойлаштирди ва унга “Офис ходимларининг ўз спорт зали бор” деб ёзиб қўйди. Шунингдек, у белига овқат солинган бир нечта сумка боғлаб, машғулотларига янаям оғирлик қўшган.

“У кўнгилли сифатида ҳар доим пастдан ҳаммага тушлик олиб келади. У кун бўйи офисда ўтирар экан, спорт залига боришга вақти йўқ, нимадир кўтариб кетаётганда ёки лифт кутаётганда тез машқ қиволади ва шу билан спорт залидаги тўловларни тежайди",

— дейди ҳамкасби уни даҳо деб таърифлаб.

Интернетда яна офис стулида ўтириб Пилатес, бадминтон ракеткасини силкитиш ва сув бочкаларини кўтариш каби қисқа машғулотлар суратлариям улашилган экан.

Копирайтер Чанг ҳам машғулотларга ёндашуви билан ўртоқлашган. У ноутбукини кўтариб метро бекатига югураркан.

“Менинг компьютерим бироз оғир, шунинг учун бу жараён оғир гантел билан машқ қилишга ўхшайди”,

— дейди у.

5 дақиқалик тез зарядловчи машғулот кўпинча ортиқча ишлаётган ва бўш вақти бўлмайдиган офис ходимлари учун жуда қулай экан.

“Бундан ташқари, бу машғулотлар иш пайтида чарчаганимда менга куч беради”,

— дея қўшимча қилди Чанг.

Шунингдек, у жисмоний машқлар психологик фаровонлик учун фойдали эканлигини айтди, улар кун давомида баъзи салбий ҳис-туйғулардан халос бўлишга ёрдам беради.

Менам ҳар куни уйда ўчоқбошидан сўригача товоқда ош кўтариб югуряпман😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тарихимиздаги энг қизиқарли мавзулардан бири бу шубҳасиз Бухоро Амирининг олтинлари ва уларнинг тақдиридир. Бу олтинлар қанча миқдорда бўлгани, қанчаси талон тарож қилингани, қанчасини Амир олиб кетган ва яна қанчаси яширилган ҳамда улар хозир қаердалиги ҳақидаги саволлар барчани бирдай ўйлантириши аниқ.

Буунги видеоролигимизда ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик. Бизни қўллаб қувватлаётганларга катта раҳмат, видеога коммент ёзиб уни яқинлларингизга ҳам улашишни унутманг.

Футбол бошлангунча кўрворадиган ери🫡

Роликни шу ерда томоша қилиш мумкин👉 https://youtu.be/Ys5gRxLW_S4?si=sGLEg8kxczgH-Lra

Читать полностью…

Alimoff

Олимпия ўйинлари бошланмоқда: спортчилардан кутадиганимиз фақат ғалаба!

Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолди. Ҳамюртларимиз кўплаб спорт турлари бўйича иштирок этишади. Делегация вакиллари кетма-кетликда Францияга етиб бормоқда. Мухлислар самолётда, аэропортда, шаҳар кўчаларида "Темурийлар келди, Бобурийлар келди" шиори билан спортчилар руҳиятини кўтармоқда.

Бир сўз билан айтганда, барча ушбу мусобақани кузатишга шай. Спортчиларимиз эса медалларни шода-шода қилиб Ўзбекистонга олиб келишса бўлгани. Олдинда бизни ажойиб баҳслар кутмоқда! Олға Ўзбекистон!🇺🇿🫡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Энди рус тилини билмаган мигрантлар Россиядан чиқариб юборилиши мумкин экан

Давлат думасига тегишли ушбу қонун лойиҳасини Леонид Слуцкий бошчилигидаги ЛДПР вакиллари киритган. Агар мигрантнинг ватанига кетиши учун маблағи бўлмаса, у ўз мамлакатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ҳисобидан депортация қилинади.

“Бизга фақат талаб юқори бўлган, тилимиз ва мамлакатимиз тарихини ўрганишга ҳаракат қилган мутахассислар келиши лозим. Россияга алдов йўли билан келиб, жиноятчилик билан шуғулланаётган ва ўзига ҳужжатлар сотиб олганлар бюджетимизга зарар етказмасдан зудлик билан депортация қилинсин”,

— деди Слуцкий.

Шунингдек, ЛДПР депутати Владимир Сипягин мигрантларнинг фарзандлари тил билмай мактабга қандай боришини кўраётганини, уларнинг ота-оналари Россияга алдов йўли билан кириб, ярим қонуний фаолият олиб бораётгани ёки мамлакатда қолиш учун ҳужжат сотиб олганини таъкидлаган.

“Уларни, албатта, депортация қилиш керак. Ушбу миграциянинг кулранг каналини, шу жумладан, қонунчилик йўли билан ҳам беркитиш керак”,

— дейди у.

“Тил сертификати — бу мамлакатимизда ишчи кучи сифатида қонуний бўлиш учун зарур шартдир. Сўнгги пайтларда меҳнат мигрантларига сертификат бериш мақсадида рус тили, Россия тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилик асослари бўйича имтиҳонларни сохта қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмоқда. Бу ерда мигрантларни чиқариб юбориш эмас, айнан сертификат берувчи институтлар устидан назоратни кучайтириш керак”,

— деган ЛДПР депутати Жамаладин Гасанов.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Вьетнамда «Узбечка» номли ресторан борлигини билмаган эканман. Энди бориб машҳур ўзбек миллий таомларини тановвул қилиш керак 😊

Шунингдек, Нячангда ўзбекистонлик сайёҳларнинг оилавий дам олиши учун қулай меҳмонхоналар ҳам бор экан.

Саёҳатлар тўғрисида яхши суҳбат бўлибди👇

https://youtu.be/Fcfh6eD90Lo?si=1YfUoUFa0itsOhMw

Читать полностью…

Alimoff

Ҳиндистонда чивин чақишидан давоси йўқ касаллик тарқаляпти

Ҳиндистоннинг Гужарот штатида чивин ва кана чақишидан юқадиган чандипур вируси тарқалибди.

Касаллик туфайли 16 та одам вафот этган, 50 га яқини эса вирусга чалинган. Чандипур вируси илк маротаба 1965 йилда Чандипура қишлоғида энцефалит эпидемияси пайтида аниқланган экан.

Бу вирусга қарши даво ва вакцина йўқ. Касаллик симптомлари шиш ва диарея — бу энцефалит симптомларига ҳам мос келади.

Гужарот ССВ вазири Рушикеш Пател вируснинг 3 та ҳолати бошқа штатлардан келган деяпти. 

“Гужаротдаги болаларда чандипур вируси белгилари аниқланди, бу маълум даражада қўрқув уйғотди”,

— деди у. Шунингдек, вазир эпидемия энцефалит оқибатлари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтди.

Ҳиндистон расмийлари эпидемияга қарши кампания бошлаган, касаллик авж олган ҳудудларда малатион кукуни сепилмоқда. Гужарат штатининг бошқа туманларидан вирус юқтириш ҳолатлари ҳақида хабарлар келишда давом этяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Жо Байден АҚШ президенти сайлови пойгасидан чиқишини эълон қилди.

Пойгадан чиққан бўлсада хозирги президентлик муддатини сўнгигача якунлаб қўйишини маълум қилди.

Энди Демократик партия унинг ўрнига бошқа номзод топиши керак бўлади. Бу Камала Харрис бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ФИФА Исроилга Олимпиадада қатнашишга рухсат берибди

Халқаро футбол федерацияси ташкилотнинг қоидаларини бузгани учун Исроилни мусобақалардан четлатмабди.

Фаластин футбол ассоциацияси 2024 йил майда Исроилни мусобақалардан четлатишни таклиф қилганди. Хабар қилинишича, ФИФА бу ишни 2024 йил 31 августгача кечиктиришни айтган ва бу билан исроиллик футболистларга Парижда бўлаётган Олимпиадада қатнашишга имкон берган.

Исроилни четлатишни Фаластиндан ташқари Осиё Футбол Конфедерацияси ҳам қўллаб-қувватлаган.

P.S. 2022 йил баҳорида ФИФА ва UEFA Россия терма жамоаси ва бошқа рус клубларини ташкилотлар назорат қилаётган барча мусобақалардан четлаштиришга қарор қилган. Бунга эса Украина билан уруш сабаб бўлган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Подписаться на канал